Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Мантиқий савол !

Дунёда "Раэлчилар" деган секта бор. Уларнинг асосчиси ва "пайғамбар"и Раэл деган бир француз бўлади. У уз "дин"ининг ақидаларига кўра Ер юзига ҳаётни ўзга сайёраликлар олиб келган деб иддао қилади ва ўз "сектадош"ларини ўзга сайёраликлар уларнинг олдига келишларини айтиб ишонтиради. У ўз сектасига қўшилганларга ва бошқа содда инсонларга "ўзга сайёраликларни кутиб олиш учун элчихона" қурамиз деб улардан миллионлаб доллар пуллар йиғиб олган.

Унинг сектасига қўшилганларнинг ичидаги ёш ва энг гўзал қизлар унинг "дин"ида фаришталар деб аталиб, улар ёлғиз "пайгамбар"га, яъни Раэлнинг ўзигагина тегишли бўладилар. Қўпол қилиб айтганда улар Раэлнинг кўнгил хушликларига хизмат қиладилар. Сектадаги бошқа барча аёллар эса сектадаги барча эркакларга тегишли бўладилар.

Бу сектанинг бир йилда бир марта нишонланадиган энг катта "диний" байрами бор. Савол : ҳар йили 30 февраль куни нишонланадиган ушбу байрам қандай номланади ?

👉 https://t.me/uchzamon
МАНТИҚИЙ САВОЛ ПОСТИНИНГ ЖАВОБИ

Юқоридаги мантиқий савол постига кўпчилик тўғри жавоб берди. Яъни қаерда мантиққа тўғри келмайдиган жойи борлигини топди. Жавоб: 30 февраль мавжуд эмас ва шу сабабдан 30 февралда ҳеч қандай тадбир ва унинг номи бўлиши мумкин эмас.

Саволга жавобни топа олмаганлар орасида мен чалғитиш учун ишлатган воқеани нотўғри ёки мавжуд бўлмаган воқеа деб ўйлаганлар бўлди. Ундай эмас. Раэлчилар сектаси ҳақиқатдан ҳам мавжуд ва постда сектага оид ёзилган гапларнинг барчаси бор гаплар.

Дастлаб Европадан, кейин Америкадан ҳайдалган француз - Раэл мазкур сектани ҳозирда Африка давлатларида тарғиб қилиб юрибди. Унинг минглаб ишонувчилари бор. Уларнинг расмий сайтлари ҳам мавжуд. Секта ҳақида интернетда маълумотлар бисёр.

Абу Райҳон Беруний бобомизга мос бўлиб дунёдаги маълумотлар, жумладан секталар ҳақида маълумотларга эга бўлиб қўйиш зарар қилмайди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА СУД ҲОКИМНИНГ "ЧЎЧҚАСИЗ МЕНЮ" ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИНИ БЕКОР ҚИЛДИ

Францияда мактабларда эътиқод эркинлиги сабабли ўқувчиларга турли хил овқат турлари (менюлар) таклиф қилинади. Булар чўчқа гўшти бор менюлар, чўчқа гўшти йўқ менюлар (асосан еврей ва мусулмон болалар учун) ва гўштсиз менюлар (вегетариан болалар учун).

Бокэр шаҳрининг ҳокими, миллатчи "Миллий Йиғилиш" партияси вакили Жюльен Санчес мактабларда "чўчқасиз меню"ларни олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқарган эди. Аммо Францияда суд президент ва ҳокимларнинг қарор ва фармонларининг конституцияга мос ёки зидлигини назорат қилиб, агар зид бўлса уларни бекор қилиб боради.

Суд Жюльен Санчеснинг қарорини ҳам конституцияга зид деб топиб бекор қилибди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Вой вой вой бечора ээээрррр! 😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Yulduz Turdiyeva Bulbular 2 chi versiyasi
"Булбуллар", Юлдуз Турдиева

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ "ИННОВАЦИОН ТАШАББУСЛАРИ" БОШЛАНДИ!

Янги олий ва ўрта-махсус таълим вазири лавзозимга тайинланганида хавотирлар билдирилганида бир мушт мутаассиб қатлам жунбушга келган эди.

Чунки ўтмишда вазир жаноблари популизм учунми ёки ички қарашлари туфайлими дунёвий жамият ва умуминсоний қонунларга зид равишда таълимга динни аралаштиришнинг тарафдори эканлигини айтган эди.

Шундай бўлса-да, "орқаси" бақувватроқми ёки октябрда бўладиган сайловларда мутаассибларнинг овозларини қозониш учунми ҳукумат уни мазкур лавозимга тайинлаган эди.

Бўлар иш бўлгач, барча "Қани кўрайлик-чи" режимига ўтиб олган эди. Орадан кўп вақт ўтмади, мана вазирнинг навбатдаги "доҳиёна" фикрлари ОАВда чиқибди. Бундай доно фикрларни унинг ўзидай билдира олмаслигим сабабли, ундан ОАВдаги иқтибосни тўғридан-тўғри келтираман ва сўнгра ўз муносабатимни билдираман.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Oliy-talim-vazirining-innovasion-tashabbusi-02-12

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ ЕНГИЛ ТАБИАТ ЭМАС!

Асосан эркаклардан таркиб топган, лекин ораларида аёллар ҳам бор бўлган айрим қатлам инсонларнинг мияларида, онг ости эътиқодларида ўзбек аёлларини енгил табиат деган қараш ва хулосалар мавжуд. Тушунтираман...

Масалан кеча Олий таълим вазирининг "Талабалар ётоқхоналарида ўғил болалар ва қиз болалар қаватларини алоҳида қилиш" мавзусига билдирилган муносабатларни олайлик.

Одамларнинг чуқур ўйлаш қобилиятига эга эмасликлари, айсбергнинг тепсини кўриб, хоҳиш ва истакларининг оқибатларини таҳлил қила олмасликлари ва бунга билимлари етмаслиги алоҳида мавзу. Аммо қизларни йигитлар билан бир қаватда яшасалар албатта "ётиб қўяди" деб ўйлаш учун одамнинг мияси қанчалик даражада бузуқ бўлиши керак ?

Ўзбекистон талабалар ётоқхоналарида бир неча ўн йиллардан бери талабалар аралаш яшаб келадилар. Уларда оналаримизнинг тенгқурлари йигитлар билан бир қаватда яшаганлар. Бизнинг давримизда қизлар йигитлар билан аралаш қаватларда яшаганлар ва ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида минглаб қиз талабалар йигитлар билан бир қаватда аралаш яшамоқдалар.

Аввало олий таълим вазири, қолаверса унинг популистик чиқишидан бошлари айланиб ўзбек аёллари эркаклар билан бир қаватда истиқомат қилса албатта ётиб қўяди деб ўйлаётганлар узоқ йиллардан бери талабалар ётоқхоналарида яшаган онахонларимизни, опа-сингилларимизни, менинг қадрли курсдошларимни, ҳозирда ётоқхонада турган сингилларимизни енгил табиатликда, ўзлари нимани хоҳлашларини билмасликда, ажратиб қўймаса ётиб қўйишда айбламоқдаларми ?

Оддий ижтимоий алгоритмларни тасаввур қила олмасдан мияларида қисқа туташув юз бериб, "тормоз" бериб ётганлар "сенинг синглинг", "сенинг хотининг", "сенинг қизинг" деб изоҳ бошлаганларида ўзларининг хотинлари, сингиллари ва ўзларининг қизларини эркакларни кўрса ётиб қўяди деб ўйлаётганларини тасаввур қилармиканлар?

Шахсан мен учун менинг аёлим, сингил ва қизларим ҳам, сизнинг аёлингиз, сингил ва қизларингиз ҳам МУСТАҚИЛ ИНСОНЛАР бўлиб, улар енгил табиат эмаслар ва эркакларни кўрсалар, бир қаватларда яшасалар ётиб қўймайдилар. Аксинча, уларга берилган тарбия ва таълим туфайли улар миялари бузуқ айрим эркаклардан кўра анча билимли ва фаросатлироқдирлар.

Такрор айтаман, агар аёлнинг ўзида бўлмаса, уни алоҳида қаватда яшатасизми, алоҳида уй ва шаҳарларда яшатасизми, паранжи ва бурқаларга ўраб яшириб қўясизми, белига темир ва пўлатдан иштон кийдириб қулфлаб қўясизми, фарқи йўқ. Қиламан дегани барибир қилади. Сизнинг даюс ёки тақводор эканлигингизнинг аҳамияти йўқ.

Шундоғам садоқат ва ҳиёнат бобида аёллар эркакларнинг олдига туша олмайдилар. Агар енгил табиатлик учун, ётиб қўйишидан хавотирлар сабаб бир нарса қилиш керак бўлса, кўпроқ эркакларни паранжига тиқиш керак бўлади.

Бугун ётоқхоналарда қаватларни жинсларга ажратишни хоҳлаётганларнинг навбатдаги хоҳишлари нима бўлади ? Ўғил ва қизлар алоҳида ўқийдиган мактаблар ташкил қилишми ? Ундан кейин аёлларни паранжига тиқиш ва Суриядаги ислом давлатига ўхшаб 10 ёшли қизларни қул қилиб сотишми? Агар йигит ва қизлар, аёл ва эркаклар бир қаватда яшаса ётиб қўядиган бўлса, келинглар бутун резпубликадаги кўп қаватли уйлардаги барча уйларни ҳам эркаклар ва аёллар қаватларига ажратиб чиқамиз.

Бир гала зомбилар тўпланиб ҳақоратлар ёзганлари "бутун халқ шуни хоҳлаётганлиги"ни билдирмайди. 5-6 нафар манфаатдор диний "пирлар"дан ташқари "Қуръон"нинг "Қ" ҳарфини ҳам ўқиб кўрмай ўзини дин ҳимоячисиман деб ўйлаётганларнинг барчаси жамиятнинг фаолияти, сўз ва амалларининг оқибатлари ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаслар.

Донишмандлар "айтишга ақлли гапинг бўлмаса яхшиси жим тур" деганлар. Бобокалонимиз Алишер Навоий айтганидай "Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши".

Шундай экан, нимадир гапириб қолиш учунгина гапирманг. Гапирганда ҳам ҳиссиётларга берилиб, ҳақоратлаб, ўзингизни ҳам, оилангиз, жумладан хотинингиз, сингил ва қизларингизни ҳам шарманда қилманглар. Зеро оғзи шалоқ ва мияси бузуқ мутаассибнинг оиласида бузулиш ва хатолар қилиш имконияти кўпроқ бўлади.

Барчаларингизнинг хонадонларингизга, айниқс аёлларингизга тинчлик ва саломатлик тилайман!
👍1
СЕВГИ ПАРОДИЯСИ

(Бугун уйимизда пишган домашний пицца ва кремли тортга бағишланади)

Мен нечун севаман 14 феврални,
Пиццасин қорнимга айлаб тўтиё.
Нечун тортим дея крем ва нонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо!

😋😜😂❤

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Мендирман Жалолиддин" сериалининг биринчи сериясидан кейин "иссиғида" қандай баҳо берасиз ?
(Мен эртага ўз фикрларимни пост қиламан)
Anonymous Poll
33%
5 баҳо - Жуда зўр чиқибди
34%
4 баҳо - Яхши чиқибди, лекин камчиликлари бор
18%
3 баҳо - Бўлади.
14%
2 баҳо - Бўлмабди. Менга ёқмади
Кеча "Мендирман Жалолиддин" сериалининг биринчи сериясини кўра олмай қолганлар учун👇👇👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Nomi: Mendirman Jaloliddin 1-qism (2021)
➖➖➖➖➖➖➖
🌎 Davlati: O'zbekiston
💽 Formati: 480p, Mobil HD
🇺🇿 Tili: O'zbek tilida
🎭 Janri: #Oilaviy #Serial
⏳ Davomiyligi: 1s 5 minut

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
МЕНДИРМАН МУНОСАБАТ БИЛДИРУВЧИ !

Кеча илк серияси эфирга кетган "Мендирман Жалолиддин" сериали ҳақида табиий равишда турли хил муносабатлар билдириляпти. Яна битта муносабат ортиқчалик қилмайди деб мен ҳам муносабатимни билдирсам.

Бошидан айтиб қўяй, мен бош ролда ким ўйнаган, ўзбеклар қайси ролларда ўйнаган, пул бекор сарфланганми ёки йўқми деган мавзуларни муҳокама қилиш ниятим йўқ. Бу ташаббускор ва ташкилотчиларнинг қарори ва иши. Пул ўзлариники, лойиҳа ўзлариники, кутган натижаларига эришиш нима нима зарур деб топсалар шуни қилганлар. Агар уларнинг натижаси маъқул бўлмаса, ўзимизга маъқул бўлган вариантни олишга бизга ҳеч ким ва ҳеч нарса халақит қилмайди.

Масалан менга сериалнинг "Мендирман Жалолиддин" деган номи ёқмади. У нафақат Озодбек Назарбековнинг сериални ўз клипига мослаш хоҳишини билдиради. Балки бундай сўз бирикмаси дунёдаги ҳеч қайси тилда мавжуд эмас ва ҳеч бир тилда, жумладан ўзбек тилида тушунарли эмас. Шундай бўлса-да, бу ташаббускорларнинг қарори ва менга ёқмаганлиги менинг муаммом.

Муҳокама бўлаётган шортик ва футболкадаги инсон ҳолати ҳам кичик детал деб ўйлайман. Албатта унинг бўлмагани яхши эди, аммо бундай хатолар дунёдаги энг профессионал олинган киноларда ҳам бўлиб туради. Бу худди биз клавиатурада бирон ҳарфни хато ёзиб юборганимиздай гап. Унинг бўлмагани яхши, лекин асосий мавзу у эмас. Асосий мавзу сериалнинг ўзи, унинг мазмуни, мақсади, фалсафаси, сифати ва натижаси бўлиши керак.

Энди мавзунинг "юраги"га кирсак.


ТАРИХИЙ СЕРИАЛМИ ?

ЭТНОГРАФИЯ, МЕЪМОРЧИЛИК ВА ОҲАНГЛАР

БАҲО МАСАЛАСИ

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола :
https://telegra.ph/Mendirman-munosabat-bildiruvchi-02-15

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Қолган 45 минутига реклама берсин. Бизга бўлаверади 😂🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ПЕРФЕКЦИОННИСТЛАР ОИЛАСИ

Тўрт ёшли ўғлим ва опаси урушиб қолди. Ўғлим норози бўлиб, опасига "Ёмон" (сен ёмонсан деган маънода) деди.
Нормал ҳолатда бундай пайтда урушаётган тараф ёки хафа бўлиши ёки унга "ўзинг ёмонсан"га ўхшаган жавоб қайтариши керак эди.

Аммо қизим укасига қараб жавоб берди:

- Француз тилида "ёмон" сўзи родларга мослашади. Мен қиз боламан, шунинг учун бу сўз женский родда айтилади. Сен менга бу сўзни мана бундай эмас, мана бундай деб айтишинг керак эди.

Урушаётган ўғлим урушишдан тўхтаб, ўйлаб олди, сўзни ўрганди ва кейин опасига "ёмон" сўзини женский родда тўғрилаб айтди.

Шундан кейингина опаси унга "ўзинг ёмонсан" деган сўзни мужской родда айтиб жавоб берди ва жанжални хотиржам давом эттиришди.

Бунга қараб ўтириб биз онаси билан роса кулишдик. Отасининг перфекционнист болалари. Улар отасига ўхшаб ҳатто урушаётганда ҳам лингвистик хатоларини тўғрилаб кейин урушишади. Саводсизликка, хатоларга ва мантиқсизликларга тоқатлари йўқ. 😜😂🤘

👉 https://t.me/uchzamon
СОТОВОЙЛИ ЛОХ ТРАМВАЙДА ЮРИБДИ

2000 йилларнинг бошлари. Уяли телефонлар энди чиқишни бошлаган, лекин уни сотиб олиш тугул ҳали уни ҳамма кўрмаган даврлар.

Чўпонотадаги талабалар ётоқхонасида турамиз ва бизнинг илк транспорт воситамиз 9-трамвай эди.

Бир куни бир дўстимиз ваҳимали гап топиб келди:

- Бир гап айтсам ишонмайсизлар. Томларингиз кетиб қолади
- Нима бўлди ўзи, қани айтчи
- Боя 9-трамвайга чиқдим. Бироздан кейин биттаси чиқди. Қўлида "сотовой телефон". Нокиаа! Гаплашиб кетяпти. Лоооох. Сотовой телефони бор-у трамвайда юрибди. Одам деган сотовой телефон олгач Мерс машиналарда крутой бўлиб юриши керак. Агар қурбинг етмаса сотовой олмаслик керак эди...

Шу билан трамвайда юрган сотовойли "лох"нинг муҳокамаси анча давом энди.

Инсоният тарихида шундай, бир осотовий Нокиа телефонига эга бўлиш ижтимоий муваффақиятнинг белгиси ҳисобланган ва уяли телефони борлар трамвайда юриши уят бўлган даврлар ҳам бўлди. Улар тез ўтиб кетди, лекин шундай қизиқарли воқеаларни ҳадя этиб кетди.

👉 https://t.me/uchzamon
Feruza Jumaniyozova - Siri dil (Official music)
Feruza Jumaniyozova
"Сири дил", Феруза Жуманиёзова

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
SOS! БИР ЯРИМ ЁШЛИ СУЛАЙМОНГА ЁРДАМ БЕРИНГ! (Тарқатинглар)

Азиз Учзамончилар!

Одатда сизларни безовта қилмаслик учун каналга хайрия постларини қўймайман. Аммо бир ярим ёшли болакайнинг оғир аҳволини кўриб бефарқ қараб тура олмадим. Мен ҳам сизлардайман. Ҳали ҳаёт нималигини кўрмаган гўдак азобланиб ётса ёрдамга шошиламан.

Хоразм вилояти Шовот туманида Сулаймон исмли болакай (Жуманазаров Сулаймон) жигар серрози билан туғилган экан. Ҳозирга келиб даволатишга маблағ етишмаслиги сабабли қорни шишиб боряпти экан.

Сулаймонни Ҳиндистонга олиб бориб даволатиш учун 30 000$ пул кетар экан. Саҳий инсонлар имконлари қадар ёрдам беришни бошлашибди. Шунга қарамасдан, Сулаймоннинг ота-оналари бор будларини сотиб ҳеч нарсасиз қолганлар. Энди ўзлари яшаб турган уйни ҳам сотувга қўйишибди.

Умуман, бундай сумма ким бўлсаям бир кишига оғирлик қилади. Аммо кўпчилик озгинадан хайрия қилса ҳам бу пулни бир зумда йиғиб қўйиш мумкин.

Ораларингизда кўнглида қандайдир садақа айтиб қўйганлар, хайрияга пул беришни кўнглига тугиб қўйганлар бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, буни Сулаймонга ёрдам бериш орқали амалга оширинг. Агар бундай ниятингиз бўлмаган бўлса ҳам имконингиз борича (кўп, оз деб ўйламанг) кўрсатилган пластик картага пул юборинглар.

Ва ниҳоят бу постни барча гуруҳ ва каналларга, имконингиз етган ва ҳаққингиз бор бўлган жойларга "Сулаймонга ёрдам беринг" ва шунга ўхшаган инсонларни хайрияга чорловчи сўзлар билан улашинглар! Оддий улашиш сиздан 5 секунд вақт талаб қилади холос, шу вақтни бемор боладан аяманг.

Ўзбекистондан пул юбориш учун:
Uz CARD 8600 0609 6866 7627 ORAZMETOVA MAMURA

Россиядан пул юбориш учун: Сбер банк 4276 4200 2139 7970

Ҳол-аҳвол сўраш ва тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун Сулаймоннинг дадасининг номери: +99899 5027973.

Барчага олдиндан раҳмат. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин!
​​ТУРКМАНИСТОНДА ЮТҚАЗИБ БЕРМАГАН 14 ЁШЛИ ДЗЮДОЧИНИ УРИБ ЎЛДИРИШГАН

Turkmennews нинг хабар беришича, Туркманистонда ўтказилган дзюдо бўйича мусобақада 14 ёшли Сулаймон Турсунбоев финалгача етиб борган. Финалдан олдин унга МВДнинг курсанти бўлган рақибига ютқазиб беришни айтиб кетишган. Аммо унинг ғурури устунлик қилиб финалда ғолиб бўлган. Шундан кейин мусобақадан чиқишда нотаниш одамлар унинг тренерини уриб, ўзини машинага миндириб олиб кетишган. Кейинроқ уни уриб, чалажон қилиб кўчага ташлаб кетишган. Уни кўриб қолган одамлар "Тез ёрдам" чақиришган, аммо шифокорлар унга ўзининг туғилиб ўсган вилояти Тошҳовуз вилояти, Кўҳна Урганч шаҳрига бориб даволанишини айтишган. Ниҳоят оворагарчиликлардан сўнг ўқувчини Кўҳна Урганчдаги туман шифохонасига олиб келишган ва у бир неча кундан сўнг вафот этган.

Бу ерда икки нарса бор.

Биринчиси, бу собиқ совет республикаларидаги спорт соҳасидаги коррупция, таниш-билишчилик ва ютқазиб бериш анъанаси. Ўзбекистонда ҳам мусобақаларда талантли болаларни чиқармасдан мусобақани сотиб олганлар ўтиб кетганлиги ҳақида эшитганмиз ёки кўрганмиз.

Иккинчидан, йигитнинг ота-оналарининг гапиришларидан улар Туркманистон ўзбекларига ўхшаяпти. Билмаганлар учун Тошҳовуз вилояти ва Кўҳна Урганч шаҳри қадимий Хоразмшоҳлар, жумладан Жалолиддин Мангубердининг она шаҳри ҳисобланиб, у ерда асосан хоразмлик ўзбеклар яшайди. Бу худди Қирғизистондаги Ўш ва Жалолобод, Қозоғистондаги Чимкент, Тожикистондаги Хўжанд каби Туркманистондаги ўзбеклар яшайдиган вилоятдир. Туркманистон уларнинг барчасига туркман миллати деб паспорт бераётгани, мактабларни 100% туркманча қилиб қўйганлиги ҳақида маълумотлар бор, шунга қарамасдан 1000 йиллардан бери яшаб келаётган халқни 30 йилда туркманлаштириб бўлмайди. Шундай бўлгач, уларга нисбатан дискриминация, ажратиш ва камситишлар ҳам мавжуд. Мен Сулаймон ўзбек бўлиб туркман ўқувчини енганлиги учун "жазоланмадимикан" деб ўйлаяпман.

Рус тилидаги хабарнинг изоҳларида одамлар МВД курсантини президент ўғлининг аёли оиласига қариндош бўлган деб ёзишяпти. Агар шундай бўлса, "президентлар оиласи" номли Марказий Осиёча мавзу ҳам ўртага чиққанлиги маълум бўлади.

Нима бўлганда ҳам, орзулари Туркманистон байроғини жаҳон саҳналарида баланд кўтариш бўлган бир ватанпарвар, мард, ғурурли ўғлонни ўлдириб юборишибди. Сулаймоннинг жойи жаннатда бўлсин. Жиноятни қилганлар жазо олишига умид бўлмаса ҳам шундай бўлишига умид қиламиз.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Бугун Ўзбекистоннинг тўртта жойида тўрт хил об-ҳаво бўлмоқда.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ҳурматли аёллар, намунча, эрларингиздан шунчалик безормисизлар? 😜😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon