Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Давоми

Ҳозиргача Франция давлати вакцинани мажбурий қилишга журъат топгани йўқ, аммо мажбурий қилмасдан мажбурий қилишнинг йўлларини изламоқда. Бу айнан айрим эркинликларни чеклаш орқали амалга оширилмоқда. Масалан, вакцина олиш мажбурий эмас, аммо ресторанга, кинога, стадионга ва 50 кишидан ортиқ киши йиғиладиган барча жойларга кириш учун вакцинанинг иккала дозасини олган бўлиш ёки коронавирус юқтирмаганлиги ҳақида тест натижаси кўрсатиш мажбурий қилинди. Бундан ташқари, ишхоналарга одамлар билан муомалада бўладиган ишчилари вакцина олган бўлиши мажбурий қилинди, акс ҳолда уларга жарима солинади. Бу дегани ишчи ва ходимлар вакцина оладилар ёки ишхона уларни ишдан бўшатади дегани бўлади. Хулоса қилинса, Алишер Қодиров айтган ҳолат Францияда (ва балки бошқа давлатларда ҳам) юз бермоқда.


ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТАМИЗ

Кириш сўзида айтганимдай, Франция ёки бошқа давлатлар вакцина олмаганларнинг эркинликларини чеклашга ҳаракат қилаётгани учун бу ишни Ўзбекистонда ҳам қилиш керакми?

Францияда ҳозирга келиб, қарийб 40 миллион нафар инсон вакцинанинг иккала дозасини олиб бўлган. Президент Макрон 9 миллион доза тайёр, яна ҳар ҳафта миллионлаб доза олиб келамиз деб айтди. Кунига 100 минглаб, ҳатто миллионлаб вакциналар қилинмоқда. Яъни Францияда дозалар бор, давлат ўз ишини қилиб қўйган, вакцина оламан деганлар учун барча шароитлар, жумладан ўзи хоҳлаган вакцинани олиш (рус ва хитой вакциналаридан ташқари) имкониятлари яратилган. Шу сабабдан, ўз ихтиёрлари билан вакцина олмоқчи бўлганлар вакцина олиб, ўз ихтиёрлари билан уни олмайдиганлар қолган ва давлат уларни мажбурлаш йўлларини қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистонда эса 13 июль маълумотларига кўра бор йўғи 900 мингдан ортиқ вакцина (иккала дозаси) қилинган ва ОАВ маълумотларига ишонилса, дозалар миллионлаб эмас 50 000, 100000 доналаб олиб келинмоқда. Бу дегани, Ўзбекистонда ҳали мажбурлаш, эркинликларни чеклаш эмас балки шароитларни яратиш, дозаларни турли хилларидан олиб келиб одамларнинг ихтиёрига тақдим этиш босқичида бўлсак керак деб ўйлаяпман. Тўғри, Ўзбекистондаги бефарқлар, мутаассиблар, конспирология муҳлислари сони кўп бўлиши мумкин, аммо Францияга ўхшаб уларни мажбурлашгача етиб бориш учун дастлаб ўзи хоҳлаб вакцина олмоқчи бўлганларга шароитлар яратиш керак деб ўйлайман. Масалан, Ўзбекистонда рус вакцинасига ишонмайдигандар кўп, улар учун Ғарб вакциналарини кўпроқ олиб келиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман.

Шароитлар яратиб қўйилиб, ундан кейин одамлар масъулиятни ҳис қилмасалар ўшанда Алишер Қодировнинг таклифини амалга оширишга тўғри келиши мумкин.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉
https://t.me/uchzamon
​​ЭНГ ТЕЗ, ЭНГ АРЗОН: ВАНУАТУ ПАСПОРТИ

Океаниядаги Вануату давлати ҳақида кўпчилик эшитмаган бўлиши мумкин.
Ушбу давлат гўзал табиати, манзаралари, сўлим ҳавосидан ташқари ўз паспортини арзон нархда бериши билан ҳам машҳур. Дунёнинг кўплаб давлатларида 500 000 ёки бир неча миллион доллар пул сарфлагач ёки мулк сотиб олгач фуқаролик берилиши ўрганилиб чиқилади. Шунда ҳам ўша давлатда бир неча йиллар мобайнида яшашингизга тўғри келади.

Вануату эса бор йўғи 130 000 доллар пул киритишингизни сўрайди. Паспортни олиш учун у ерга бориш ва у ерда яшаш шарт эмас. Ўз уйингизда ўтириб, компьютерингиздан бланка тўлдириб, ҳужжатларни юборасиз, пулларни тўлайсиз ва 1,5-2 ойда фуқаролик оласиз.

Бу паспортнинг жозибадорлиги шундаки, у дунёдаги энг қудратли паспортлардан бири ҳисобланади ва дунёнинг 130 мамлакати, хусусан Европа Иттифоқининг барча давлатлари, Англия, Россия, Гонгконг, Сингапур каби давлатларга визасиз бориш имконини беради.

ПС. "Суриш керак"чи бойларимиз, мазкур постни ўқиб, Вануату фуқароси бўлиб кетсангиз бизга фоиз тўлашни унутманг 😜💵

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ассалому алайкум, Учзамончилар! 😍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

АФАНДИНИНГ 5 ХОТИНИ

Афандининг 5 хотини бор экан. У кечаси бир хотинининг олдига борибди. Хотинига бир узук берибди-да, дебди:

- Хотинжон, мен сени жуда яхши кўраман, шунинг учун сенга мана бу узукни совға қиламан.

Хотини жуда хурсанд бўлибди.

Эртаси куни, хотин кўчага чиқиб, афандининг бошқа хотинларига мақтанибди:

- Қаранглар, афанди акам мени жуда яхши кўради. Шунинг учун менга мана бу узукни совға қилди.

Шунда афандининг яна бир хотини жавоб берибди:

- Афанди акам мени ҳам яхши кўради. Шунинг учун менга мана бу узукни совға қилди.

Сўнгра, афандининг учинчи, тўртинчи ва ниҳоят бешинчи хотини аралишибди. Қарашса, афанди хотинларининг барчасига бир хил узук совға қилиб, барчачига бир хил гапни айтиб кетган экан.

ПС. Бу анекдотни "Давлатимиз менга медаль берди" деб хурсанд бўлиб, эртаси куни медаль 35 миллион кишига берилганлигини билиб олган юртдошларимизга даҳли йўқ.😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Хотираси ўчмаган инсон барҳаётдир.

Инсониятнинг энг буюк олимлардан бири, бобокалонимиз Абу Райҳон Берунийнинг таваллуд куни муборак бўлсин!
🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Чунки келажакни башорат қилишдан кўра аллақачон бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиш осонроқ 😊🤝.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
АФҒОНИСТОН: ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА ҚИМОРХОНА ТАҲЛИЛИ!

АФҒОНИСТОН
Дунёдаги энг улкан ва энг хавфли қиморхона. Жангарилар, қуроллар, наркотик моддалар, каллакесарлар бир жойга тўпланган қиморхона унинг ичидаги халқи учун хавфли, қиморхона қўшнилари учун хавотирли жой.

Қиморхонада катта пул айлангани, катта пуллар тикилгани ва дунё тақдирига даҳлдор катта воқеалар ташкил қилингани учун у ерда барча ўйинчилар "ўз одами"ни қўйишни хоҳлайди.

АҚШ
Сўнгги 20 йилда Афғонистонда қимор ўйнаб 2 триллион доллардан ортиқ пул ютқазган энг катта қиморбоз. Ироқ ва Суриядаги қиморхоналардаги билан қўшиб ҳисобласа 6 триллиондан ортиқ ютқазган.

Ҳозирга келиб, яна ўйнагиси бор, лекин уйидагиларга шунча пул ютқазганини ва яна ўйнамоқчилигини "тўғри тушунтириш"га баҳонаси қолмаган. Байден "2 триллионни мен эмас, мендан олдингилар ютқазган" деган баҳона билан қиморхонадан чиқиб кетди, лекин АҚШ даражасидаги катта қиморбоз энг катта қиморхонани тарк этса ҳам четроқда туриб "ўйинлар"ни кузатиб туришга мажбур.

РОССИЯ
АҚШдан олдин Афғонистонда 10 йил қимор ўйнаб, АҚШ каби кўп пул ютқазиб, хонавайрон бўлиб, охири ўлиб кетган СССР деган катта қиморбознинг қиморбоз ўғли. Бир пайтлар, СССРнинг мағлубиятига АҚШ қандай "ҳисса қўшган" бўлса, сўнгги йилларда "Толибон"ни қўллаш ва қуроллантириш орқали АҚШнинг мағлубиятига у ҳам ҳисса қўшди.

Унинг мақсади катта қиморхонанинг янги эгалари билан салом-аликни йўлга қўйиб, уларнинг баҳонасида 3 муаммони ҳал қилиш:
1. АҚШ қиморбозни ўйиндан чиқариб юбориш ва имкон қадар ўйинга яқинлаштирмаслик
2. Қиморхонанинг қўшнилари устидан назоратни қайта қўлга олиш. Агар қиморхонанинг янги хўжайинлари қанча вахший, каллакесар ва хавфли бўлса, бу Россияга мақсадига етишда қўл келади. Чунки Россия уларни ҳимоя қилиш баҳонасида улар устидан ҳукмронлик қилиши мумкин
3.Қиморхонадаги каллакесарлар, наркотик ва бошқа муаммолар ўзининг уйига бормаслигини кафолатлаш. Аммо менимча каллакесарлар ва наркотиклар Европага ўтиб кетмоқчи бўлса, "коридор" яратиб беришдан тап тортмаса керак.

ПОКИСТОН
Қиморхонани бошқаришга интиладиган катта ўйинчиларни уй-жой билан таъминлаб, уларга шароитлар яратиб берадиган "ён қўшни". Бир замонлар у СССРга қарши АҚШ ва унинг малайларини"боққан" бўлса, сўнгги 20 йилда АҚШ ва унинг душманларини биргаликда боқиб келмоқда.

Бу билан у камида 3 томондан ютади:
1. Катта ўйинчининг марҳамати, ҳимоясини ва албатта пулини олади
2.Қиморхонада бўлаётган гаплардан ҳаммадан олдин хабардор бўлади ва ҳатто у ерда ўз одамларини қўйиб "ўйинлар" тақдирига тўғридан-тўғри таъсирқилади
3.Тарихий душмани ва қўшниси, Ҳиндистон билан муносабатларида АҚШ ҳимояси ва қиморхона каллакесарлари хизматидан фойдаланади.

ХИТОЙ
Катта ўйинларни ўйнашни яқинларда бошлаган янги бой, қиморхона билан бир девор қўшни.
Шу пайтгача унинг бош муаммоси ва хавотири қиморхона ҳудудидаги тарафдорлари девордан ошиб, унинг уйидаги уйғурларга ёрдам бериш эҳтимоли бўлиб келган. Бу хавотирларни АҚШ ва ҒАРБ ўз чўнтагидан пул тўлаб ҳал қилиб келаётгани унга қўл келаётган ва шу сабабдан ўйинга аралашмасдан фақат девор ортидан кузатиб туриш билан кифояланиб келаётган эди.

Энди қиморхонада карталар қайта сузилганлиги, қиморхонага янги хўжайинлар келганлиги ва уларни тийиб турадиган энг катта қиморбоз ўйиндан чиққанлиги сабабли Хитой энди ўйинга киришга ва балки катта ўйинчи эгаллаган ролни бажаришга мажбур бўлиши мумкин. Бу бир томондан унга қимматга тушиши, бошқа томондан геосиёсий томондан мисли кўрилмаган устунлик бериши ҳам мумкин.
Қиморхонанинг янги хўжайинлари "пулини берсанг сеникимиз" деб ўз розиликларини бериб бўлишди.

ТОЛИБОН
Қиморхонанинг янги хўжайини. Ўзини "қиморхонада туғилиб катта бўлган, легитим хўжайин" қилиб кўрсатса ҳам амалда турли манфаатларга эга, дунёнинг турли мамлакатларидан йиғилган каллакесарлар, юртидан қувилганлардан ташкил топган ҳаракат.
Қиморхонани эгаллаш энг осон иш эди, зеро қуриш, барпо этишдан кўра бузиш ва вайрон этиш доим осон бўлган.
Бундан 25 йил олдин "Толибон" қиморхонани бир марта эгаллаган эди. Уларнинг вахший методлари сабабли уларни на дунё ҳамжамияти, на афғон жамияти қабул қилмаган эди. Энди улар 25 йил олдинги хатоларини қилмасликка ваъда бермоқдалар, аммо буни уддалай оладиларми ёки йўқми, ваъдаларида турадиларми ёки йўқми, гап шунда.

1. Толибоннинг илк муаммоси: бу уларнинг ички тузилиши. Юқорида айтганимдай, улар турли жойлардан келган, турли манфаатларларга эга майда фракциялардан ташкил топган ва эндиликда "Толибон"ни "ғолиблар" ўртасида "ўлжа талашиш" муаммоси кутиб турибди. Ўлжа талашиш, мансаб ва ҳудуд талашишнинг устига ўз манфаатларидан келиб чиқиб "марказ"га бўй сунмаслик муаммосини ҳам қўшса, Афғонистонни босиб олиш бу ўйиннинг бошланиши эканини билиш мумкин бўлади.
2."Толибон"нинг тўғридан-тўғри душманлари ғайридинлар, еврейлар, массонлар ва бошқалар эмас, балки уларни "ҳақиқий мусулмон эмас" деб биладиган ИШИДчилар ва бошқа "рақобатчилар" бўладилар. Энг асосийси, улар аллақачон қиморхонанинг ичидадирлар ва "Толибон"га қарши очиқдан-очиқ жанг олиб борадилар.
3.Жаҳон ҳамжамияти "Толибон"ни қиморхонанинг янги хўжайини деб тан олиши улар учун жуда муҳим, чунки уларнинг мавжудлиги, келажаги ва узоққа бориш бормаслиги шунга боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки қиморхонада ички муаммолар муҳим, аммо унинг тақдирини узоқ йиллардан бери катта қиморбозлар ҳал қилиб келадилар.

ЎЗБЕКИСТОН
Қиморхонанинг тинч қўшнилари орасидаги тарихий, географик, иқтисодий, сиёсий легитимликка эга асосий давлатлардан бири. Қимор ўйнамайди, бунгга пули ҳам йўқ. Ўзбекистоннинг бош мақсади-тинчлик. Иложи бўлса, қиморхона бутунлай ёпилиб, ўрнига фаровон давлат барпо этилишини, шу орқали ўзи ҳам халоват топишини орзу қилади. Шу йўлда у керак бўлса "иблис билан муроса қилиш"га ҳам тайёрлиги кўринмоқда.
Қиморхонанинг янги хўжайини легитимликка интилиш йўлида Ўзбекистонга катта умид боғламоқда ва айнан Ўзбекистонни чўчитмасликка ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон эса ўз навбатида "иблис билан яхши бўлиб турса", балки ўзига тегмаслигига умид қилмоқда.
Иблис Ўзбекистоннинг ўзига ҳамла қиладими? Бу саволга ҳеч қим жавоб бера олмайди. Қилиши ҳам, қилмаслиги ҳам мумкин. Аммо ҳозир қилмайди. Қилолмайди ҳам. Бунга кучи, пули, имкони ҳам етмайди ва бу унинг манфаатларига тўғри келмайди. Аммо келажакда, Толибон яхшилаб ўрнашиб, легтимликка эришиб, ўз қудратини ошириб олгач, бу ишни қилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.
Агар Толибон сабабли ҳозир Ўзбекистонга хавф келадиган бўлса, бу юқорида айтилганидай" Толибон"нинг ички муаммоларидан келади. Яъни мансаб талашиш, марказга бўй сунмаслик, манфаатлар тўқнашуви ва ҳоказолар доирасида "Толибон" ичидаги толиблар хавф туғдиришлари мумкин. "Толибон" ичида ва "Толибон"га қарши курашувчи кучлар ичида Ўзбекистондан қувилган ва Ўзбекистонни эгаллашни орзу қиладиган жангарилар борлигини унутмаслик керак.

ИСЛОМ ДИНИ
Ислом дини борасида ҳар кимнинг ўз фикри, қарашлари, эътиқоди бор. Лекин "қиморхона"даги воқеаларда ислом дини бир баҳона холос. У ерда ўлдирган ҳам, ўлган ҳам, қурол сотган ҳам, ватанни сотган ҳам, мусулмонни ўлдирган ҳам, барча барчаси ислом дини номидан қилади. У ерда ҳамма бир-бири учун "ҳақиқий мусулмон эмас" ва шу баҳона туфайли "қиморхона" атрофидаги сиёсий ўйинлар доирасида ўлимга маҳкум.

ХУЛОСА
Афғонистон катта қиморхона. У ерга ўйинчилар келади, ўйнайди, пулларини ютқазади ва чиқиб кетади. Унинг ўрнига навбатдагиси келади.
Афғонистонда "хўжайинлик" деярли имконсиз мансаб. Турли миллатлар, динлар, манфаатлардан ташкил топган ҳудудга эгалик қилишни сўнгги йилларда на ташқаридан, на ичкаридан ҳеч ким эплай олмаган.
Ҳокимиятга келган "Толибон" навбатдаги "хўжайин" холос. Уларнинг ўз олдларига қўйган мақсадларига қараганда, "қиморхона" ҳали бери тинч хонадонга айланмайдиган кўринади.
Шу сабабдан, уларнинг ҳокимиятда узоқ қолишлари ҳам савол остида деб ўйлайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ҳамма йиқилаётган чуқурга сен ҳам йиқилиб ўл. (Чуғул халқ мақоли)

Янги Уч замон каналига ҳуш келибсиз! 😜🤣🤘

Янги "Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Компьютерда ўйин ўйнайдиганлар учун.

Агар ўйинлар реал ҳаётга кўчса қандай бўларди? Томоша қилинг ва ўйнайдиганларга юборинг 😜🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ҳҳҳииииииаааҳҳ... Ҳиииииииаааҳ 🥵😤

Бу жуда хавфли қурол-КИТОБ!

Уни йўқ қилмаса одамларнинг билимлари ортиб, фаросатлари кучайиб, фикрлайдиган, ўйлайдиган ва гапга кирмайдиган бўлиб қолади.

Шунинг учун уни кўрган жойингизда йиртинг, ёқинг, йўқ қилинглар.

Толибон 😈👹💩

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Audio
"Паризод", Муҳриддин Ҳолиқов

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
СУНЪИЙ ҚУЁШ ҲАРОРАТИ ТАБИИЙ ҚУЁШНИКИДАН ОШДИ

Хитойлик олимлар "Сунъий қуёш" деб аталувчи атом реактори ёрдамида ҳароратни табиий қуёшнинг маркази ҳароратидан бир неча бор оширибдилар.

Тажриба пайтида реакторнинг ҳарорати 101 сония давомида 120 миллион даражага, 10 сония давомида 160 миллион даражага чиқибди.

Маълумот учун, қуёшнинг марказидаги ҳарорат 15 миллион даражадир. Бу дегани, олимлар қисқа муддат давомида бўлса ҳам сунъий қуёш яратишга муваффақ бўлганликларини билдиради.

Илм-фан ривожи рағбатлантирилса, олимлар барча жумбоқларга жавоб, муаммоларга ечим топиб бораверадилар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Вашингтон Пост" нашри журналистлари Бухоронинг собиқ амири, Амир Олимхондан интервью олишга келган.

Қобул, 1930 йил.

ПС. Фейсбукдаги "Бухара" гуруҳидан олинди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ёмон қилишибди лекин бору.

Уят, уят 🤓.

Булар энди қайтиб бундай диний ташкилотларга аъзо бўлмасалар керак 😜😂🤫

ПС. Бу постни роппа роса 3 йил олдин ФБда ёзган эканман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!
Диққат, +18!

ДЕВ АКАМНИНГ ЎЗЛАРИ БИЛАДИЛАР

Африкада бир автобус одам йўлда бораётган экан олдидан дев чиқибди ва ҳаммага автобусдан тушишни буюрибди. Одамлар тушгач дев дебди:

- Аёллар бошқа тарафга, эркаклар бошқа тарафга ўтинглар. Аёлларни ейман, эркакларни севаман...

Шунда эркаклардан бири норози бўлиб жавоб берибди:

- Эй дев, менимча сен сал адашдинг. Одатда барча эртакларда эркакларни ейдилар ва аёлларни севадилар.

Шунда орадаги бир эркак аралашибди:

- Ҳой нодон, дев акамга гап қайтарма. Дев акам нима қилишни ўзлари биладилар 😜🤣

ПС. Хоҳласангиз "дев" сўзининг ўрнига "Толибон" сўзини қўйиб ўқинг ва персонажларнинг кимлигини ўзингиз тасаввур қилинг. Лекин натижасида мени айбламанг, мен сизнинг тасаввурингиз махсулига жавобгар эмасман, беҳаёлар! 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ҳар кун ОАВда янги ва янги авариялар, ўлимлар ҳақидаги мақола ва видеоларни кўриб алам билан ёзилган пост 😢🤦‍♂️

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
ЕР ЮЗИДА ОЛТИН ТУГАЯПТИ

Олимларнинг ҳисоб китобларига кўра Ер юзида, тўғрироғи Ер остида таҳминан 50 000 тонна олтин қолган.

Ҳозирда дунё бўйлаб йилига 3200 тоннадан ортиқ олтин қазиб олиниши ҳисобга олинса, таҳминан 15 йиллардан сўнг Ер сайёрасидаги олтин заҳирасининг таги кўриниб қолиши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, олимлар ҳали олтинни сунъий яратиш сирини ўзлаштира олмаганлар. Умуман Ер сайёрасидаги олтин қаердан келиб қолганлиги, қандай пайдо бўлганлиги ва ҳоказоларни ҳам билмаймиз.

Шундай экан, яқин келажакда олтиннинг нархи олтинга тенг бўлиб кетиш эҳтимоли бор. 😜

Шунинг учун уйингиздаги ва дарахт ковагидаги олтинларингизни маҳкам сақлаб қўйинглар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
To Nabashi
Andy
"Toe nabashi", Andy

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Эронлик артист Мостафа Херави "Халқаро хотин-қизлар куни"га бағишлаб Фейшн Шоу ташкил қилибди.

Кўраётганингиз вазиятнинг Эрон эканлигини айтмаса бемалол Ўзбекистон деб ўйлаш мумкин. Аёлларнинг ҳуқуқлари борасида Эрон ва кўплаб давлатлар билан муаммо ва қайғуларимиз муштарак.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon