Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ЭНДИЯМ ШУБҲАНГИЗ БОРМИ ?

Бугун эрталаб ижтимоий тармоқларда Россия Ташқи ишлар вазрлигининг расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳасига муносабати тарқалди ва унга "ўзбек тилли сегмент"да деярли бир хил - норози муносабатлар билдирилмоқда. Бу ҳақда ўқимаган, эшитмаганлар у Захарова шундай деган :

«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».

Унинг сўзларидан келиб чиқиб ўзбек зиёлилари, журналистлари ва блогерлари ўз сўзларини айтмоқдалар ва мен уларнинг сўзларига қўшиламан. Улар Россия юртимизнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқлигини ҳақли равишда урғулаб, Захарова "қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади" деган сўзни қайси маълумотларга асосланиб айтганлигини сўрамоқдалар. Кимлардир эса бу сўзлари учун Мария Захаровани томи кетганликда, ёқимсизликда айбламоқдалар.

Бу ерда иккита нарсага эътиборни қаратиш керак :

1. Томи кетганми, жинними Мария Захарова Россия Ташқи ишлар вазрлигининг расмий вакили ва у Россия давлатининг РАСМИЙ ПОЗИЦИЯСИни билдиради.

2. Расмий вакил "яққол озчиликни ташкил этади" дейиш учун манба ва маълумотга мухтож эмас, чунки унинг мақсади ҳақиқатни билиш эмас, балки мана шу фикрни тарғиб қилиб рус тили медиаси таъсирида бўлган ҳудудларга, жумладан Ўзбекистонга ЎЗ ҲАҚИҚАТИНИ УҚТИРИШдир.


Шундай экан, у билан баҳслашиш, уни инсофга чақириш ёки уни ҳақоратлашдан фойда йўқ. Аксинча, унинг фикрлари Россиянинг яширин позициясини ошкора қилиб расмий кўринишга олиб чиққани яхши бўлди. Россия ўзини Ўзбекистоннинг катта акаси деб билади ва унинг ички ишларига аралашишга ҳақли деб билади. Энди бу сир бўлмай қолди.

ЕОИИга киритиш орқали эса Ўзбекистон Россиянинг протекторати, яъни вассалига айланиши мўлжалланган. Худди Чор Россияси давридаги каби Хива хони ва Бухоро амири қўғирчоқ хон ва амир бўлиб қолаверади, амалда эса давлатнинг тақдирини Москва ҳал қилади.

Ҳозир қарам бўлмай туриб, Ўзбекистонда ўзбек тилининг қўлланишига тоқат қилмаган Россия ЕОИИга киритиб олгач, керак бўлса рус тилини Ўзбекистонда давлат тилига айлантиради.

Таҳлилларимиз, тарғиботларимиз, тушунтиришларимиз, огоҳлантиришларимизга қарамай айримлар, айниқса ҳукумат масъуллари ва парламент депутатлари "Ким бизни қул қилади" деб юрганди. Энди ҳам шубҳангиз борми, жаноб раҳбарлар ?

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Биз баъзан Ватанни соғиниб юрамиз. Ватан Франциядаям бор экан, билмай юрган эканмиз. Энди соғинсак бориб келаверамиз 😜👍

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Икки кун олдин карантиндан чиққанимизда кўчалардаги ўзгаришдан ҳайратда қолган эдим. Икки ой давомида ўтлар ўрилмаган, кўчалар тозаланмаган ва табиат мазза қилиб юборган эди. Икки кун ўтиб, ҳамма ёқ тартибга келтирилибди. Фарқни суратда кўришингиз мумкин.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦУЗЧА "VATAN"НИНГ ҚИЗИҚ ТАРИХИ.

Олдинги постларда Францияда "Vatan" деган жой борлиги ҳақида ёзган эдим. Бу номнинг борлигидан ташқари у билан боғлиқ қизиқарли тарихи ҳам бор.

Француз тилида "Vatan" сўзи "Va-t'en" ибораси билан бир хил ўқилади. "Va-t'en" дегани "Жўна бу ердан" деган маънони билдиради. Шу сабабдан, французлар "Vatan" ликларга ҳазил қилиб қишлоқнинг номини "Жўна бу ердан" шаклида айтадилар. Бундан "Vatan"ликлар меҳмондўст эмас, шунинг учун улар "Жўна бу ердан" деб айтадилар деб калака қиладилар.

"Vatan"ликлар ҳам ҳазилга ҳазил билан жавоб қилиб "Vatan...Tu reviendras" деб шиор қилишган. Таржимаси "Кетсанг кетавер, барибир қайтиб келасан". Шу йўл билан "Vatan"ликлар ўзларига нисбатан ишлатиладиган мазах сўзни ижобий маънога айлантириб олганлар.

"Vatan" сўзининг этимологияси лотинча "Vastanus" сўзидан келиб чиқиб, кейинчалик, "Vatan" шаклига келиб қолган. Сўз "атрофлари бўш қурғоқчил ер" деган маънони билдирган.

Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
АҚШдан қолиб кетса бир қулоғи кесик қолади 😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Мен ушбу медални бутун дунё пахтакорларига бағишлайман. Терадиганларга эмас, қўядиганларга! 😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Россия: Нас засудили!

2000 - нас засудили
2001 - домохозяйки тупые
2002 - европейцы тупые
2003 - гейропа, что с неё возьмёшь
2004 - политика, нас опять засудили
2005 - политика, нас опять засудили
2006 - политика, нас опять засудили
2007 - политика, нас опять засудили
2008 - всё прошло честно!
2009 - политика, нас опять засудили
2010 - политика, нас опять засудили
2011 - политика, нас опять засудили
2012 - всё прошло честно!
2013 - политика, нас опять засудили
2014 - политика, нас опять засудили
2015 - политика, нас опять засудили
2016 - политика, нас опять засудили
2017 - политика, нас опять засудили
2018 - политика, нас опять засудили
2019 - политика, нас опять засудили
2020 - Спасибо коронавирусу, но все равно нас засудили!!!
😜😂😂😂

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ! ХОРАЗМГА ЧАНГЛИ БЎРОН КЕЛГАНМИШ.

Каналнинг хоразмлик аъзолари диққатига. Хоразмда кучли чангли бўрон бошланган эмиш. Бухоро вилояти Олот тумани ва Туркманистонда деб видеоси тарқалган бўронга ўхшайди дейишяпти.

Бу ҳақда Фейсбукдаги "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.

Бўрон тез ва зарарсиз ўтиб кетишига умид қиламиз. Шундай бўлса ҳам барча хоразмликларни эхтиёткорликка чақираман.

Хабари йўқларга тарқатишларингиз мумкин.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Хоразмда бўрон юз бераётганлиги ҳақида хабар берган эдим. Бўрон оқибатида кўплаб уйлар, идораларнинг шифтлари учиб кетган.

Манба: Хоразм вилояти ҳокимлиги расмий канали

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
БИР ОЙ САРҲИСОБИ!

"Уча замон" каналининг қадрли аъзолари!

Бугун канал очилганига роппа-роса бир ой тўлди. Бу орада каналга кимлар қўшилди, кимлар чиқиб кетди. Ҳозирга келиб каналга содиқ қолган инсонлар эса каналнинг мавзулари ва муаллифнинг қарашлари ҳақида тасаввурга эга бўлди.

Бугунги фурсатдан фойдаланиб, канал юзасидан сизнинг фикр ва муносабатларингизни билгим келди. Муносабатингизни баҳо ва/ёки изоҳ шаклида билдиришларингиз мумкин.

Барчага "Уч замон" билан бирга бўлганларингиз учун катта раҳмат!
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
МАҚОЛАМИЗ "REVIEW.UZ" САЙТИДА.

Review.uz сайтини олдин кўрмаганман. Фейсбукдаги бир дўстимизнинг постида менинг "Сардобадан сабоқлар: "Сарез" кўли муаммоси" деб номланган мақоламни чоп этганлигини кўриб қолдим.

Мақола Human.uz сайтидан олиб муаллифни кўрсатган ҳолда чоп этилган. Демак журналистик этикага риоя қиладиган профессионал сайт экан.

Мен учун мақоланинг имкон қадар кўпроқ инсонларга етиб боргани муҳим. Мақола ҳам айнан эътибор қаратилиши керак бўлган муаммони кўтариб чиққан.

Шу сабабдан, мен танимасам ҳам сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдираман.

Мақолани сайтда ўқиш учун ҳавола: https://review.uz/oz/09q

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Муаллифнинг қизиқишлари, билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб "Уч замон" канали ҳозирча асосан учта йўналишда материаллар бериб бормоқда.

Қуйидаги йўналишлардан қайси бири сизга кўпроқ маъқул бўлмоқда ва сизнинг эхтиёжларингизга кўпроқ жавоб беради?
Anonymous Poll
25%
Ижтимоий-гуманитар соҳалар (сиёсатшунослик, социология, тарих ва б.)га оид таҳлилий мақолалар
14%
Ҳажвий луқмалар ва латифалар
35%
Юз бераётган воқеа ва ҳодисаларга муносабат ва шарҳлар
48%
Барчаси
Бағрикенглик ва инсонпарварлик - энг буюк туйғулар !

... Бир араб танишим айтиб берди. Париж кўчаларидан ўтиб бораётса, битта суриялик мусулмон қочқин аёл йиғлаб ўтирган экан. Ёнида болалари. Бир француз аёл унга гапиришга ҳаракат қилиб, гапларини тушунтира олмабди. Танишим араб бўлгани учун ундан таржима қилишга ёрдам сўрабди. Танишим таржима қилиб берибди. Хуллас, француз аёл ва Суриялик қочқин аёл ўртасида таҳминан қуйидагича суҳбат бўлиб ўтибди : -

Нега йиғлаб ўтирибсиз ?

- Ейишга нарсамиз қолмади, бировлардан сўраш уят...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Bagrikenglik-va-insonparvarlik-eng-buyuk-tuygular-05-19

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Бир мулозим селекторда бир соатда 136 марта мухтарам деганмиш 😬🤦‍♂️😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
АНДИЖОНДА ДРОН УЧИРГАННИ ЖАЗОЛАШИБДИ. АФРИКАДА ДРОНЛАР ЁРДАМИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИШМОҚДА.

Бугун ОАВларда Андижонда дрон учирган инсонни жазолашганлиги ҳақида хабарлар чиқди.

Бутун дунёда илм-фан ва технологиялар муваффақиятлари, ихтиролар хурсандчилик билан кутиб олиниб, тез орада амалга жорий қилинса, бизда бу муваффақиятларга ҳадиеиш билан қаралади. Бу иллат бизнинг пешонамизга қадим замонлардан бери битган. Шу сабабдан биз Беруний ва Ибн Синоларга кун бермаган бўлсак, шу сабаб билан Улуғбекнинг бошини кесганмиз.

Дронлар борасида гап Ғарбнинг ривожланган давлатлари ҳақида борса ҳам бошқа гап эди. Гап Африка давлатлари ҳақида.

Айриканинг Кения, Гана ва ҳатто қашшоқ Сомалия ва Руанда давлатлари коронавриусга қарши курашиш учун замонавий технологиялар, хусусан дронлардан фойдаланмоқда эканлар. Улар дронлар ёрдамида дорилар, қон ва бошқа зарур буюмларни етказиб беришаётган экан. Бошқа давлатларда ҳам дронлар почта ўрнида ишлатила бошлаганлиги ҳақида хабарлар чиқди.

Бизда эса 2020 йилда дрон учирганлик учун жавобгарлик борлиги бизнинг (давлат даражасида) менталитетимиз замондан орқада қолганлиги ва тараққиётга қарши эканлигидан далолат беради.

Нима ҳам деймиз, минг афсус.

Африкадаги янгиликлар ҳақилаги мақолага ҳавола: https://www.france24.com/fr/20200519-afrique-tech-engagee-lutte-covid19-solutions-locales-technologies-ingenieurie

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЕОИИ ҲАҚИДА ИЧКИ ҲАҚИҚАТЛАР!

ЕОИИга аъзо давлатларнинг президентлари видео конференция орқали мажлис қилдилар.

Унда кутилмаган воқеа юз берди. Қозоғистон презиленти Касым Жомарт Токаев кутилмаганда иттифоқни кескин танқид қилиб, президентлар имзолаши керак бўлган "Иттифоқ стратегияси"ни имзоламаслигини билдирди.

Токаевнинг танқидлари ичида жумладан Иттифоқ нима мақсадда ташкил қилинган бўлса, уларни бажармаётганлигини, у иқтисодий иттифоқ бўлмай қолаётганлигини, янги стратегияга биноан аъзо давлатлар учинчи давлатлар билан алоқаларида Иттифоқнинг вакили иштирок этишини, Иттифоқнинг парламентида аъзо давлатларнинг раҳбар вакиллари сони улар тўлаган пулга қараб белгиланишини (ҳозир Россия энг кўп пул тўлагани учун аксарият раҳбар мансабларни эгаллаб олган) ва бошқаларни танқид қилди.

Токаевнинг нутқи давомида Владимир Путин мақсадлари осонликча амалга ошмаганлиги учун асабийлашиб ўтирганлиги кўриниб турди.

Тўлиқ видеони ўзингиз кўриб, хулоса қилишингиз мумкин.

👉 https://t.me/uchzamon
ЕОИИ: РЕФЕРЕНДУМ ТУЗОҒИГА ТУШМАСЛИК КЕРАК.

Кеча Xabar.uz сайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган сўровнома эълон қилинди.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 74 фоизи Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишини қўллаб-қувватлайди. Респондентларнинг 16 фоизи қарши, 4 фоизи бетараф бўлса, 6 фоизи жавоб беришга қийналишган.

Аввамбор, мен бу сўровноманинг ҳаққонийлигига ишонмайман. Агар у соҳталаштирилмаган бўлган тақдирда ҳам у халқнинг хоҳиш ва истакларини намоён этмайди деб ўйлайман.

Сўровномада қўллаб овоз берганларнинг аксарияти талабалар, ўқитувчилар ва давлат хизматчилари эканлиги ҳам шундан далолат беради.

ЕОИИга қаршилар уларнинг фикрлари ҳисобга олинмаётганлиги учун охирги чора сифатида масалани референдумга қўйишни сўраган ҳолатлар бўлмоқда. Афсуски, референдум бир тузоқ бўлиб, агар у ташкил қилинадиган бўлса, бу фақат ЕОИИга қўшилишни легитимлаштириб беради деб ўйлайман. Чунки Олий мажлис ва шаҳар-туман кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг аҳволини кўрдик. Сайловларни ва сўровномаларни соҳталаштиришга ўрганганлар референдум натижаларини ҳам соҳталаштирмасликларига кафолат йўқ.

Шунинг учун референдум тузоғига тушмасдан курашни давом эттириш керак. Ҳали барчаси йўқотилмади. Кузатувчи бўлиб киришяпти, ундан кейин бизга "Мана, иттифоқни ичидан кўрдик, ажойиб экан" деган гапларни айтишни бошлашади. Ундан кейин референдум ёки яна парламент орқали иттифоққа киришади. Бунга вақт кетади. Бу орада жамоатчилик босими уларни фикрларини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин.

Шундай экан мен барча ОАВлар, блогерлар, зиёлилар ва оддий халқ вакилларини ЕОИИга қарши овозларини мунтазам билдириб боришга чақираман.

Бу постни имконингиз етган барча гуруҳларга тарқатинглар.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Нодон қизнинг кўзлари бу хулиган йигитнинг охири войлигини ҳам, у ўзидан бошқа бир нечта қизларни мажбурлаб уйига олиб кириб қўйганини ҳам кўрмаяпти. Афсус.

У ҳозирча хулиган йигитнинг уйига кузатиб туришга киряпти. Бутунлай "Кириб кетмаса" бўлди эди 😢🤦‍♂️☝

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon