Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​Агар келажак авлодни билимли, ўқимишли, жамиятни фаровон қилмоқчи бўлсангиз ОНАЛАРНИ ИЛМЛИ, ЎҚИМИШЛИ ВА ОЗОД қилинг.

Агар келажак авлодни зомби, тупой, мияси ёнғоқ, оғзи шалоқ қилмоқчи бўлсангиз ОНАЛАРНИ ЗОМБИЛАШТИРИНГ, паранжига тиқинг, уйга қаманг, иложи бўлса ўқитманг ва фақат бола туғиб берадиган инкубаторга айлантиринг. Шунда тупой онанинг ўзи ўз болаларининг шодликларини кулга айлантиради, келажакларини йўққа чиқариб, жамиятни таназзулга олиб боради.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Қизларни ўқитинглар. Ўрнини топсинлар 👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Озиқ-овқатларга қарши аёвсиз жангда ғолиб чиқиб ниҳоят диетани бошладик.
Мўлжал яқин кунларда камида 7 кило йўқотиш. 😊👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Сизлар бизга осон деб ўйлайсизлар. Бизга текинга сут бериб туриш керак аслида 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Янги мақол!

Алкоголни сувга тўк. Билса балиқ, билмаса ҳолиқ билади.

ПС. Айтишларича, Афғонистонда дарёда балиқлар маишат қилиб юрганмиш. "Ким рухсат берди" деса балиқлар "Янги йилда Толибон акамлар ўзлари қуйиб бердилар" дейишаётганмиш ҳи-ҳи-ҳи 🐟🤪🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ВАГОН КЕРАКМИ?

... Тошкент метроси жуда тирбанд бўладиган жамоат транспорти эканлиги бор гар. Айниқса, эрталаб ва кун ботарда, одамлар иш-ўқишга борадиган ва қайтадиган пайтларда у ерда ит эгасини танимай қолади.

Шундай пайтда, аҳлоғи ёмон, нияти бузуқ айрим эркаклар аёлларга, ёш қизларга тегажоқлик ёки зўравонлик қилишлари мумкин. Илгарироқ, бир йигитнинг 13 ёшли қизга тегажоқлик қилгани бунга мисол бўлади.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш ва аёл-қизларни бузуқ эркаклардан ҳимоя қилиш учун аёллар учун алоҳида вагон қилиш таклифи билдирилди...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Ayollar-uchun-alohida-vagon-01-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ДАЪВАТ ЯШИРИН БЎЛСА ҲАМ УНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ БОР

Францияда Самуэль Пати деган ўқитувчининг боши кесилган воқеа эсингиздами? Ўша воқеада машъум ишни 18 ёшли бир чечен бола қилган. Чечен боланинг бу ишни қилишига ижтимоий тармоқлардаги даъватлар, хусусан айрим диний блогерларнинг гижгижлашлари, яширин, баъзан одамларнинг ҳиссиётларини "ошкора-яширин" шиширишлари сабаб бўлган.

Шундай блогерлардан бири биздаги ҳаёлингизга келган айрим диний блогерлар каби мунтазам равишда прозэлитизм қилиб, яширин жумлалар орқали оммани радикаллаштиришга ҳисса қўшиб келган. Эммануэль Пати ҳақидаги воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалганда ҳам у марҳум ўқитувчига қарши фаол пропаганда олиб борган ва ўқувчиларининг ҳиссиётларини жунбушга келтириб юборган.

Ҳиссиётлари жиловини йўқотган мияси заҳарланган зомбилардан бири эса бориб бечора ўқитувчининг бошини кесган. Кейинчалик ўқитувчини айблаган ўқувчи қиз ёлғон гапирганлиги маълум бўлган. Орада ўқитувчининг бошини кесган чечен қамалиб кетди. У ва у каби ёшларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтирган диний блогер дарров орқага чекиниб, бу ишни у буюрмаганлигини айтган.

Бундай олиб қараганда, блогернинг гапи тўғри. Чунки унинг калласи яхши ишлайди ва ҳеч қачон ошкора бирон нарсани буюрмайди. Аммо одамлар, айниқса ёшлар унинг ёзганларини ўқиб, видеоларини кўриб радикаллашиб бораверади. Чунки у тарғиботларини усталик билан қоғозга ўрайди ва юридик томондан ўзига гап келмаслигининг ҳаракатини қилади. Блогерларнинг гапларига кириб қонунларни бузиб, кейин қамалиб кетганларида диний блогерлар қилар ишни қилиб қўйиб, кейин бор йўғи уларни дуо қилишни сўраб постлар ёзганлари ҳолатлари ҳам кўп бўлган...

Ўзбекистонда ҳам бир неча фаол диний блогерлар бор. Улардан бири Мубашшир Аҳмад илгарилари диний тарғиботларини деярли топиб бўлмас даражада яширин ҳолда олиб борар эди. Унинг косалари остидаги нимкосаларни кўра олиш учун инсондан кўп билим ва катта тажриба талаб этиларди.

Аммо сўнгги пайтларда қандайдир сабабларга кўра, Мубашшир Аҳмад тарғиботларини деярли яширмайдиган бўлди. Бунга унинг ижтимоий тармоқлардаги профил, саҳифалари ва ҳатто Азон.уз сайт ва каналларидаги материалларни кўриб чиқиб гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Кеча Мубашшир Аҳмад Ўзбекистон атеистлари ва бошқа эътиқоддаги инсонларга қарши хавфли бир пост қўйди. У атеистлар, хусусан ўзбекистонлик собиқ атеистларни жиноятчиликда айблаб, уларнинг ҳукми оғирлигига шаъма қилади. Қўрқув ёки бошқа қандайдир сабабларга кўра ҳозир ўчириб ташлаган мазкур постни кўрганимда ҳаёлимга дарров Самуэль Пати воқеаси келди. Диний блогернинг бундай тарғиботи сабабли унинг ўқувчилари хавфли ишга қўл уришга қарор қилмасалар эди деб қўрққан эдим, хавотирларим ўз исботини топишига кўп вақт кетмади. Тез орада атеистларни "ёриб ташлаш"ни хоҳловчи ва бошқа нафратга тўла ниятлар қилувчи изоҳлар ёзилди.

Динлар ҳақида фикр билдирилганда "эътиқод эркинлиги", конституциявий ҳуқуқларни эслайдиган ва эслатадиган блогер ўз ўқувчилари ҳақорат қилсалар ҳам, ураман, ўлдираман десалар ҳам бирон марта эътироз билдирмаган. Кеча ҳам худди шундай бўлди.

Менимча, Мубашшир Аҳмаддай ақли, фаросати бор, билимли инсон одамларни радикаллаштиришга ҳисса қўшгандан кўра аксинча уларни тўғри йўлга бошлашга, ўз динларини жамият фаровонлигига ишлатишларини ўргатишга сарфласа тўғри бўлар эди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1😱1
​​ВИАГРА КОВИД САБАБЛИ КОМАДА БЎЛГАН АЁЛНИ УЙҒОТДИ

Англияда астма касаллиги бор бўлган 37 ёшли ҳамшира аёл 16 ноябрда ковид сабабли сунъий комага тушади. Комага тушишдан олдин у тажрибивий даволашларда иштирок этишга рухсат бериб имзолаб қўйган бўлади.

Шифокорлар мазкур касални виагра орқали даволаб кўришга қарор қиладилар ва аёл танасига маълум миқдорда виагра юборадилар.

Одатда инсонлар жинсий қувват олиш учун фойдаланадиган виагра инсон танасида қон юриши ва айланишини тезлаштириб, яхшилаб унга қувват бериши мумкин. Шифокорлар виаграни қўллаб кўришларига айнан шу сабаб бўлган.

Аёл танасига виагра юборилгач, унинг аҳволи яхшиланиб, комадан чиққан ва ҳозирда тузалиб бормоқда экан. У ташаббус учун шифокорларга ва виаграга раҳмат айтибди.

Маълумот учун вакцинага қарши бўлган айрим инсонлар Пфайзер ишлаб чиқарадиган вакцинани инкор этадилар, аммо жинсий қувват учун виаграни жон деб қабул қиладилар. Гап шундаки, виаграни кашф қилган ва савдога чиқарган компания ҳам Пфайзер ҳисобланади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Сизнингча Қозоғистондаги намойишларни ким қилмоқда?
public poll

Намойишларни норози халқнинг ўзи қилмоқда – 119
👍👍👍👍👍👍👍 52%

Билмайман – 36
👍👍 16%

Намойишлар ортида Россия турибди – 35
👍👍 15%

Намойишлар ортида Ғарб, хусусан АҚШ турибди – 19
👍 8%

Намойишлар ортида бизга маълум бўлмаган "учинчи кучлар" турибди – 18
👍 8%

👥 227 people voted so far.
👍2
Фейсбукда мана бу суратни кўриб қолдим.

Ковушга сабзи солиб қўйиб уйланган одамни кўрган эмасман. Ўзбекистонда шундай йўл билан уйланишга ишонадиган йигитлар ҳали ҳам борми? 🥕🥕🥕

😜🤣👏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Одам ҳурмати, қадри, обрўси борлигида кетиши кераклигининг исботи.

Афсус...

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаотага армия кирди деб хабар берилди. Тарқалган видеоларга кўра қимирлаган бандани отиб ташлаяпти.

Халқ бехабар, интернет ёпиқ, сайтлар тўсилган 😢

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Қозоғистондаги воқеалар ҳақида фикрларимни улашмоқчиман.

Сизларга қизиқми?


Матн узунроқ бўлганли учун Телеграфда ёзсам ўқийсизларми?
👍1
ҚОЗОҒИСТОНДА НИМАЛАР БЎЛЯПТИ?

.... Шундан келиб чиқиб, ҳозирча мавжуд кам миқдордаги маълумотлар, Қозоғистон давлати ва давлатчилиги юзасидан билимлар ҳамда тарқалаётган кам сонли видео тасвирлар асосида эҳтиёткорона таҳминлар қилиш мумкин холос.

Менинг ҳақиқат бўлишга даъво қилмайдиган таҳлилий таҳминларим қуйидагилардан иборат:...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Qozogistonda-nimalar-bolyapti-01-06

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍3
Қозоғистондаги воқеаларни келтириб чиқарган сиёсий-иқтисодий-ижтимоий сабаблар, Нарарбоев ва унинг оиласи, кланлар ва ҳоказоларнинг ўзи алоҳида бир (ёки бир нечта) катта мавзу!

Мақола бир китоб бўлиб кетмаслиги учун уларни киритмадим.
👍1
КАНАЛДА ЯНГИ СМАЙЛИКЛАР

Балки бошқа каналларда аллақачон кўргандирсизлар. Каналда смайликларни очиб қўйдим. Олдин ботнинг смайликларидан фойдаланар эдим.

Энди постларнинг устига бир марта боссангиз смайликларни таклиф қиляпти. Ўзингиз хоҳлаган смайликни босишингиз мумкин.

Мана шу постда бу функцияни ишлатиб, ўзингизга ёққан смайликни қўйиб кўрингларчи.
👍51🔥10😁6😱4😢3❤2
Ҳамма гап размерда деб ўйлайдиганлар учун лайфҳак.

Ҳамма гап унинг қанчалар ёрита олишида.

ПС. Гап фонариклар ҳақида 🔦🔦🔦🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13😁13🔥3😱1
ҚИРОЛ БЎЛМОҚЧИЛАР УЧУН ЭЪЛОН

Беҳазил. Ангилияга қарашли Пиел оролига бошқарувчиликка иш ўрни эълон қилинибди. Иш шартномаси 10 йилга тузилар экан. Иш апрелда бошланиб, кузгача давом этар экан. Бу даврда иш бошқарувчи туристларни қабул қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ҳоказо ишлар билан машғул бўлар, қолган ойларда эса оролда ёлғиз ўзи қолиб, навбатдаги мавсумга тайёргарлик кўрар экан.

Энг асосийси, орол бошқарувчиси Қирол деб айтиларкан ва у оролдаги 13 асрда қурилган Пиел қасрида истиқомат қилар экан.

Шу бир ҳаёлим қирол бўлиб кетсаммикан деб ўйлаб турибман, мен сизга айтсам. Эҳ, Марпуша, ғам-ғуссага не ҳожат! 👑😜🤣.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍14😁4😱1
ДИҚҚАТ, ОГОҲ БЎЛИНГ! ДУШМАНЛАР ПРОВАКАЦИЯСИГА УЧМАНГ!

Ҳурматли юртдошлар,

Қардош Қозоғистонда юз бераётган воқеалардан хабардорсиз. Барча шу воқеаларни кузатиш, шарҳлаш ва тушуниш билан овора бўлаётган бир пайтда ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар ва қорақалпоғистонликларни Ўзбекистонда намойишлар қилишга ва Қозоғистондаги воқеаларни ташкил қилишга чақирувчи даъватлар тарқаляпти.

Ўзини ва каналини реклама қилмаслик учун унинг чорлов видеосини қўймаяпман. Зарурат бўлса, балки кейинроқ улашарман.

Хуллас, Ўзбекистон томонидан Интерпол қидирувида бўлган бу одамнинг чақириғи асосан диндорларга қаратилган ва қамоқлардаги диндорларни озод қилиш, намойишлар орқали инқилоб қилиш ва президентни ағдаришга қаратилган.

У одамларни авраш учун инқилоб юз бергач одамларга Тошкент Ситидаги уйларни тарқатишга ваъда берган.

Айтмоқчи бўлганим, бундай чақириқларга, провакацияларга учманглар. Уларни тарқатманглар ва эргашманглар!

Тинчлигимизга кўз тегмасин!

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5