ЭДВАРД РТВЕЛАДЗЕ ВАФОТ ЭТИБДИ
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этибди.
Ўзбекистон тарихи, археологияси, биз ҳозирда фахрланиб кўкракка урадиган кўплаб билимларнинг очилишига сабабчи бўлган ёки фаол ҳисса қўшган олимнинг вафоти ҳақидаги хабарга кўпчилик эътибор бермагандай. Ваҳоланки, Ртвеладзе олим сифатида кўз олдингизга келиши мумкин бўлган буюк санъаткор, кино ва қўшиқчилик соҳаси арбоблари каби ўрин эгаллайди.
1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепа (Сурхондарё вилоятидаги милоддан аввалги. IV аср охири-миль.II асрларга оид “Окс Александрияси" деб номланувчи археологик ёдгорлик) нинг ноёб қадимий ёдгорлигини топган. У Беруний номидаги мукофот (1985), “Буюк хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари билан тақдирланган. Олим Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати бўлган.
Буюк олимнинг жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр тилайман.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

👍12😢4
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: ҲОКИМИЯТ АЛМАШИНУВЛАРИ
Марказий Осиё давлатлари сиёсатнинг иккинчи олтин қоидаси "Ҳокимиятни сақлаб қолиш"нинг турли усулларини синаб кўрмоқдалар. Ҳозирга қадар, уларнинг ҳеч бири ҳокимиятни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олмади. Мана Марказий Осиёдаги ҳокимиятлар алмашинувларининг қисқача тарихи.
Қирғизистон:
- 2005 йил. Биринчи инқилоб.
- 2010 йил. Иккинчи инқилоб.
- 2017 йил. Президент Атамбоев ҳокимиятни сақлаб қолиш учун "Путин-Медведев-Путин" формуласини ишлатмоқчи бўлиб кўрди. Аммо Жеенбеков, барчасини дабдала қилиб, "отаси"ни қамоққа равона қилди.
- 2021 йил. Учинчи инқилоб.
Туркманистон 1.
- 2006 йил. Туркманбоши Сапармурот Ниёзов тириклигида ҳокимиятни бировга бера олмаганлиги сабабли, ҳокимият алмашинуви унинг ўлимидан кейин юз берди. Бундан Гурбангули Бердимуҳаммедов фойдаланди ва Ниёзов бергиси келмаган ҳокимиятни қўлга киритди.
Ўзбекистон:
- 2016 йил. Тириклигида ҳокимиятни бергиси келмаган Ислом Каримов Сапармурот Ниёзов каби ўлгунича ҳокимиятни бермади ва ҳокимият алмашинуви "Туркманистон 1" шаклида бўлиб ўтди.
Қозоғистон 1:
- 2019 йил. "Туркманистон 1" ва "Ўзбекистон" ларнинг гувоҳи бўлган Нурсултон Назарбоев уларнинг сценарийсини такрорламаслик ва сихни ҳам кабрбни ҳам куйдирмасдан ҳокимиятни сақлаб қолиш учун 2019 йилда президентликдан кетди ва ўрнига "Путин-Медведев" формуласи бўйича Қосим-Жўмарт Тўқаевни қўғирчоқ президент қилиб қўйди.
Қозоғистон 2:
- 2021 йил. Ўлганидан кейин ҳокимият алмашинуви Туркманистон ва Ўзбекистондагидай юз беришини хоҳламаган Назарбоев тириклигидаёқ ҳокимиятдан айрилишининг гувоҳи бўлди. Қозоғистон воқеаларида "Қозоғистон Медведеви" "ўз отасини ўлдириб" ҳокимиятни қўлига олиб олди.
Тожикистон:
- "Туркманистон 1", "Ўзбекистон"," "Қозоғистон 1-2" ва Қирғизистон воқеаларини кўриб, ҳокимиятни қандай сақлаб қолиш дарди билан яшаётган Имомали Раҳмон ҳокимиятни ўз ўғлига ўтказиш режаси билан яшамоқда. Озарбайжон ва Чеченистонда амалга ошган тажриба Раҳмонга умид бермоқда.
Туркманистон 2.
- 2022 йил. "Туркманистон 1", "Ўзбекистон", "Қозоғистон 1 ва 2" ларга гувоҳ бўлган Гурбангули Бердимуҳаммедов Имомали Раҳмон каби ҳокимиятни ишончли қўлга, яъни ўз ўғлига қолдиришни режалаштириб келаётган эди. "Қозоғистон 2" воқеалари бу жараённи тезлаштириб юбориб, туркманбоши бу ишни Раҳмондан олдин амалга оширишга қарор қилди. Кўрамиз, бу қандай амалга ошар экан.
ПС. Марказий Осиёдан ташқари Россия ва Белоруссияда ҳам давлат раҳбарлари ҳокимиятларини сақлаб қолиш дарди билан яшамоқдалар. Менимча, Путин Туркманистон 1 ва Ўзбекистон каби ҳокимиятни ўлгунича сақлаб қолишни умид қилмоқда. Лукашенко эса ҳокимиятни ўғлига қолдириб хотиржам бўлмоқчи, аммо бу ерда биология ўз сўзини айтиб, унинг ўғли тез катта бўлавермаяпти.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍14
ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ ИЛК БЕЛГИСИ НИМА?
Бир неча йиллар олдин бир талаба антрополог Маргарет Миддан маданиятларда цивилизациянинг илк белгиси нима деб ўйлашини сўрайди. Талаба Мид хоним қармоқлар, пишган лойдан ясалган сопол идиш, тегирмон тоши ҳақида гапирса керак деб ўйлайди. Аммо унинг жавоби бундай бўлмайди.
Мид хоним "Қадимги маданиятларда цивилизациянинг илк белгиси синган сон суягининг даволанишидир" деб жавоб беради. У шундай тушунтиради:
- Ҳайвонот оламида оёғинг синса, албатта ўласан. Хавф туғилса қоча олмайсан, дарёга бориб сув ича олмайсан, овқат топиб ея олмайсан. Бошқа ҳайвонлар учун ўлжага айланасан. Биронта ҳайвон оёғи синса, у тузалгунича яшаб қола олмайди.
Сон суяги сингандан кейин унинг тузалиши бу кимдир унинг ёнида бўлганлигини, унинг яраларини боғлаганлигини, уни хавфсиз жойга олиб борганлигини ва у тузалиб кетишига ёрдам берганлигини билдиради.
Мид хоним сўзини шундай якундайди: "Оғир аҳволда қолган кимсага ёрдам бериш цивилизациянинг бошланиши деганидир"!
Уч замон: Қиссадан ҳисса, одамнинг ҳайвондан фарқи бу унинг маданиятида, маданият белгиси эса одамларнинг ўзгаларга ёрдам кўрсатиш хусусияти- онгги, ақли, фаросатидадир.
(Уч замон таржимаси)

👍25
Янги Ўзбекистон, Янги Қозоғистон, Янги Зеландия, Янги Каледониядан кейин Янги Франция! 😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшнисининг уйида жанжал бўлаётган бўлса, айримлар мана шундай қилади. 😜
🤣🤘
Кимларга юборишни ўзингиз биласиз 😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🤣🤘
Кимларга юборишни ўзингиз биласиз 😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍2
Ўқитувчиларга узр сўраттирган ҳокимга ҳайфсан берилиб, ўрнига унинг камикадзеси ишдан бўшатилибди.
Ишқилиб, ҳайфсан жазоси ҳокимнинг нозик қалбига озор бермаган бўлса бўлди. Янги камикадзе топилади. 😜🤣🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ишқилиб, ҳайфсан жазоси ҳокимнинг нозик қалбига озор бермаган бўлса бўлди. Янги камикадзе топилади. 😜🤣🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🔥13😁3
100% чегирма ола оладиганларга юборинглар 😜💪
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8❤1
Эҳтиёт бўлинглар, ручка ўғрилайдиганлар кўпайиб кетган эмиш 🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁5
"СОТИЛАДИ"!
Дунёдаги айрим давлатларда одамнинг қадри баланд, бошқаларида арзон, бирларида сотилмайди, бошқаларида нафақат қадр, ҳатто одамнинг ўзи ҳам сотилади. Ушбу сурат Афғонистонда олинган. Унда "Фуруш аст"- "сотилади" деб ёзилган. Яъни суратдаги аёл ҳали она сути оғзидан кетмаган қизини сотмоқчи.
Тўғри, "Толибон" келмасидан олдин Афғонистонда аҳвол жаннат эмас эди, аммо ҳокимиятга келса, Афғонистонни жаннатга айлантирмоқчи бўлган "Толибон" давлатда мисли кўрилмаган инсоний фожиани юзага келтирди.
Қашшоқлик ва очликда қолган халқ ёппасига тана аъзоларини ва болаларини сотишга мажбур бўлмоқда. Айрим оилалар бошқа болалари (айниқса ўғиллари)нинг қорнини тўйдириш учун 5-6 яшар қизларини 50-60 яшар чолларга хотин қилиб СОТИБ юбормоқдалар.
Нон сўраган халққа "Толибон" "Биз сизга нон беришни ваъда қилмаганмиз. Биз шариат ўрнатишни ваъда қилганмиз, нонни Оллоҳдан сўранглар" деб жавоб берди.
Толибондан олдин бу ишни Сурия ва Ироқда "ИШИД", Эронда муллалар ҳокимияти ҳам қилган эди. Ҳокимиятга келгунича дин ва диёнатдан гаиириб, барчанинг ҳиссиётларини асир қилиб оладилар. Ҳокимиятга келганларидан кейин эса эркаклари хизматкорларга, аёллари қўмондонларнинг жинсий қулларига айланиб, гўдак қизлари бозорларда сотилган.
Юртимизда ҳам "Толибон"ни, "ИШИД"ни ва уларга яқин ғояларни қўллайдиган ва орзу қилалиган оми одамлар учрайди. Агар Толибон ва унга ўхшаганлар ҳокимиятга келса, уларнинг илк қурбонлари айнан шу оми халқ вакиллари бўладилар. Чунки ҳокимиятга келган фанатиклар илм аҳлини ўлдирадилар, омиларни эса ўз йўриқларига юритиб, уларнинг хотинларини, гулдай қизларини тортиб олиб, ўзларига хотин қиладилар.
Ҳозирда "Толибон"да жамиятдаги аҳволга иқтисодий-ижтимоий-сиёсий ечимлар йўқ. У дунёнинг турли давлатларидан келган ёлланма жангариларнинг йиғиндисидан ташкил топган бир ҳаракат эди. Уларнинг иши тинчлик ва фаровонлик ўрнатиш, нон топиш эмас, балки жанг қилиш, талаш ва шунинг ортидан бойишдан иборат бўлган. Энди улар ҳокимиятга келгач, қарши курашадиган кучлар, талайдиган ҳудудлар қолмади. Бундан буён улар жамиятдаги абгор аҳволни унуттиришлари учун уч чоралари бор:
1. Тезда давлат бошқарувини ўрганиб, демократик тамойилларга амал қилиб, дунё ҳамжамияти билан алоқаларни ўрнатиб, яхши томонга кетиш
2.Барча айбни "ИШИД" ва шу каби жангариларга тўнкаб, Афғонистон ичида мунтазам жанглар олиб бориш ва Афғонистонни ўзлари келмасидан олдингидай жанглар асосида бошқариш
3.Қўшни давлатлар билан, масалан самолётларни, вертолётларни қайтариб бермайдиган, ўзигинг легитимлигини тан олмайдиган қўшнилари билан тарангликни юзага келтириш орқали ички муаммоларни унуттириш.
"Толибон" ички муаммоларни қандай унуттириши бу уларнинг муаммоси. Улар бизнинг ҳудудларимизга даҳл қилсалар ёки бизнинг ҳукуматларимизни қўрқитиб бир ишларни қилишга мажбур қилсалар бу бизнинг муаммомиз бўлади.
Энг ачинарлиси болаларини, жигарини сотиб кун кўраётган қашшоқ афғон халқининг муаммосидир. У бечоралар "Толибон" айтганидай худодан сўрашдан бошқа чоралари йўқ.

😢20👍3🔥1
ҲАЙР, ЖИГАРИМ МАТН !
Бир соат тўлғаниб ёзган икки варақ матнни ўчириб ташладим. Жуда таъсирли, фойдали, ишончим комил барчага маъқул бўладиган матн бўлган эди. Лекин нимадандир кўнглим тўлмади. Нимаданлигини билмайман. Кўнглимнинг бир жойида бир нарса худди туфлининг ичига майда тош кириб қолгандай халақит бериб тураверди. Ўйлаб ўйлаб охири кетган вақтим, ижод учун сарфлаган концентрациям, миямнинг ячейкаларини сафарбар қилиб бир жойга йиғган билимларимга ачиниб матнни ўчириб ташладим.
Бу биринчи марта эмас. Доим шундай бўлган. Ёзилиб кейин ўчиб кетган матнларимни бир жойга йиғса катта бир қабристон тўлади. Нимагалигини билмайман. Жуда автокритикман. Баъзан ёзган матним ёки ундаги ўтиб кетган кичкина бир орфографик хато учун бировлар танқид қилади, эътироз билдиради ёки мени тартибга, инсофга чақирмоқчи бўлишади. Баъзан оддий нарсаларни айтиб, мени улар айтган нарсаларни ўйлаб кўрмаган, таҳлил қилмаган ёки билмайди деб ўйлашади. Ваҳоланки, ҳар бир сўзни ёзишдан олдин уни яхшилаб ўйлаган, маънолари ва оқибатларини яхшилаб ўйлаган, ўзимни ўзим қаттиқ цензура ва танқид қилган ва ундан кейин ёзган бўламан. Айнан мана шу цензура ва танқид жараёнида жуда кўплаб матнларим ўчиб кетади. Улардан айримлари ҳақида ўйлашда, ўрганишда, чуқур изланишда давом этсам бошқаларига умуман қайтмайман. Улар менинг ички оламимдаги сирлар қабристонига абадий дафн этиладилар.
Бугун ёзган матним ҳам ўчирилди. Лекин уни яна ўрганиш, чуқурроқ ва нозикроқ ўйлаб кўриш ва қайта ёзишга ҳаракат қилиш ниятидаман. Ҳозирча, унинг ўрнига мана шу сиз ўқиётган матнни ёзиб улашмоқдаман.
Нима ёзсам ҳам, баъзан фикрларимга қўшилмаса ҳам ўқийдиган ва қадрлайдиган барчага минг бор ташаккурлар айтаман. 😊🙏

👍22😁2
АЁЛИГА УЙ ИШЛАРИГА ҚАРАШМАГАНИ УЧУН 60 000 ЕВРО ЖАРИМА
Португалияда суд аёли билан ажрашган эрга алоҳида 60 000 евро жарима солибди. Бунга сабаб қилиб, 30 йиллик турмуш давомида уй ишларини-овқат пишириш, супуриш, дазмоллаш ва ҳоказо, фақатгина аёл қилганлигини кўрсатибди. Яъни биргаликда ёки иккаласи ҳам қилиши керак бўлган ишдан эр ўзи бажармаган қисмининг ҳаққини у ишларни бажарган одамга тўлаши керак деб ҳукм чиқарибди.
Сиз бундай ҳукмга қандай қарайсиз?
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Португалияда суд аёли билан ажрашган эрга алоҳида 60 000 евро жарима солибди. Бунга сабаб қилиб, 30 йиллик турмуш давомида уй ишларини-овқат пишириш, супуриш, дазмоллаш ва ҳоказо, фақатгина аёл қилганлигини кўрсатибди. Яъни биргаликда ёки иккаласи ҳам қилиши керак бўлган ишдан эр ўзи бажармаган қисмининг ҳаққини у ишларни бажарган одамга тўлаши керак деб ҳукм чиқарибди.
Сиз бундай ҳукмга қандай қарайсиз?
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12😁7😱1😢1
Суҳбатларимизда мутахассислик ёки касбий, қизиққан ёки яхши билган соҳангиздан келиб чиқиб бир мавзуда гапиришингиз учун 15 дақиқа вақт берсам қайси мавзуда гапирган бўлар эдингиз?
БРИЖИТ МАКРОН ИККИ АЁЛНИ СУДГА БЕРДИ
Франция биринчи хоними Брижит Макрон икки аёлни судга берибди. Иккала аёл ижтимоий тармоқларда Макрон хонимни "транс", яъни ноанъанавий жинсли инсон деб гап тарқатганлар. Брижит Макрон аёлларни ўз обрўсига путур етказганлиги ва туҳмат тарқатганлиги учун адолатни қарор топтириш учун судга мурожаат қилибди.
Бир қарашда, президент Макрон, француз махсус хизматлари ва куч ишлатар органлари иккала аёлни топиб, подвалга олиб тушиб, жазосини бериб, 10 йилга тиқиб юбориши, оила аъзолари билан қўшиб ишлаб турган жойларидан ҳайдаттириши мумкин эди.
Аммо судлар мустақил, қонунлар устувор давлатда ишлар бундай ҳал қилинмайди. Президентми, оддий фуқароми ҳуқуқлари бузилганда судга мурожаат қилади ва ўз юртининг адлия тизимига ишонч билдиради. Чунки мустақил суд ҳиссиётга берилиб ортиқча жазоламайди ёки таниш-билишчилик қилиб, пулини олиб чиқариб юбормайди.
Дунёдаги барча давлатларга шундай қонунлар устуморлигини тилайман.
"Уч замон" каналининг ҳаволаси👉 https://t.me/uchzamon

Аврора митти эшикчалари (Франция) ва Инкузарт кўра тасвирлари (Ўзбекистон)
👍12
АВРОРА ВА ИНКУЗАРТ
Франциянинг марказидаги бир шаҳарда Аврора исмли ёш ижодкор қиз яшайди. Сал олдинроқ унинг ўзини ҳам ишларини ҳам ҳеч ким танимаган. Бир куни шаҳарнинг уйларидан бирининг девори пастида 5 сантиметрча чиқадиган дарвоза ҳайкалчаси пайдо бўлади. Бу ишни ким қилганини, нега қилганини ҳеч ким билмайди.
Бироздан сўнг шаҳарнинг бошқа бир уйида шундай бўлади. Уй эгалари ёки шаҳар мутасаддилари ҳайкалчаларни олиб ташласалар бўларди, аммо улар митти санъат асарини ўз жойида қолдиришга қарор қиладилар. Ҳозирга келиб бундай митти ҳайкалчалар шаҳарнинг турли жойларидаги 15 дан ортиқ уйларда пайдо бўлган. Айниқса болажонлар учун қизиқ бўлган ҳайкалчаларни бутун бошли оилалар қидириб, бутун шаҳарни пиёда кезиб чиқадилар ва баҳонада шаҳарнинг турли жойларини томоша қилиб, кашф қиладилар.
Ҳозир митти асарлар қаҳрамони ўзини танитган. Бу Аврора исмли ёш ижодкор қиз экан. У ўзи туғилиб ўсган шаҳарни кезиб юриб, ўзи ёқтириб қолган дарвозанинг митти минатюрасини ясаб, шу уйнинг деворига ёпиштириб кетар экан. Ҳозир Аврора кўплаб ОАВларга чиққач, унинг асарлари бутун Франция, ҳатто Европа шаҳарларида танила бошлаган. У бирон шаҳарга саёҳатга бормоқчи бўлса ўша шаҳар аҳолиси Авроранинг митти эшикчалари пайдо бўлмадимикан деб қидирадилар. Авроранинг туғилиб ўсган шаҳрида ҳокимият "Митти эшикчалар"нинг рўйхатини бир туристик харита қилиб, туристик йўналишга айлантирган. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари шаҳар бўйлаб эшикчаларни излайди, суратга тушириб тарқатади, йўл бўйлаб ресторанларда таомланади, дўконларда савдо қилади, олдин эътиборга тушмаган жойларни кашф қилиб, шаҳарда анча пул сарфлаб кетади...
Тошкентда "inkuzart" номи билан танилиб бораётган "кўча санъати" ижодкори пайдо бўлган. Унинг бир неча асарлари ижтимоий тармоқлар орқали танилган. Унинг асарлари нафақат гўзал дид билан ясалган, балки доим маълум бир мавзуга бағишланиб, теран маъноларга эга бўлади.
Мен учун Инкузартнинг асарлари Авроранинг асарларидан қолишмайди, аксинча шаҳар учун катта марҳамат деб аташ мумкин. Аммо Инкузарт Аврора эмас, Ўзбекистон Франция эмас. Ўзбекистонда ижод намуналари ардоқланиб, ундан фойдаланишнинг ўрнига у ўчирилади.
Бир пайтлар монополларни фош этган тасвирлар ўчирилганини оқламаса ҳам, сабабини тушуниш мумкин. Бу юртни "ушлаб қўйганлар"нинг "нозик қалблари"ни оғритган бўлиши мумкин. Аммо энди шаҳар ҳокимияти Эйнштейннинг тасвирини ҳам ўчирган эмиш. Мен учун бу яқинда Соли соқол Эйнштейнни сўкканидан баттар ишдир. Маҳаллий тур операторлар Эйнштейн сурати олдида одамлар суратга тушиб, танилиб бораётган эди деган. Умуман олганда, Инкузарт асосан бўм-бўш ётган ва ҳунук деворларга тасвир чизиб, у ерни гўзаллаштириши ҳисобга олинса, бу ишнинг фойдаси икки ҳисса кўп эканлигини билдиради.
Аммо зар қадрини заргар билади. Санъат нималигини тушунмайдиган, фикр эркинлиги ва (сиёсий) танқидларни кўтара олмайдиган вайронкор ўзбек мулозимларининг миялари санъат асарларини ўчиртириш, бузиш, йўқ қилишгагина етади. Индамаса, бирон асари ёқмай қолса, муаллифни 15 суткага "дам олиш"га юборишга қарор қилишлари ҳам мумкин.
Ваҳоланки, Инкузартнинг асарларини шаҳарнинг туризми учун ишлатиш, ишлатмаганда ҳам уни севувчи муҳлислар учун ўчирмай қолдириш мумкин.
Агар Инкузартга индамаса, ҳар ким (Инкузартнинг ўзи ҳам) хоҳлаган жойига хоҳлаган нарсасини чизиб кетавериши мумкин деб шунинг қилишяпти деб яхши гумон қилсак ҳам улар қилаётган иш вазиятга нисбатан мутаносиб чора эмас деб ўйлайман. Бундай ҳолатларни тартибга солувчи қонунлар бор. Дуч келган жойга чизганлар чизиш керак бўлмаган, мумкин бўлмаган жойга чизсалар, қонунларга зид бўлган (ирқий, диний, жинсий камситишлар, тартибсизликка, давлатни куч билан ағдаришга чорлов ва ҳоказо) нарсаларни тарғиб қиладиган бўлса, унда қонун доирасида чора кўриш, тасвирни ўчириш ва муаллифга чора кўриш мумкин. Ҳозирча, Инкузартнинг тасвирларида мен бундай ҳолатни кўрмадим. Менимча унинг ижодини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ўйлайман.

👍18🔥6
Камбағалликка қарши курашиш учун сарфланган вақт, маблағ, ҳохиш ва воситалар қудратлиларга ва монополларга қарши курашишга сарфланганида Ўзбекистонда камбағаллик қолмаган бўлар эди. ☝🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент айтибди, энди ҳокимлар рассомларни мажбурлаб қишлоқларнинг нураган деворларигача граффити чиздирса керак 😜🤘🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁12😢2👍1
РОССИЯ : "Айтмаганмиздек, ёлғончи АҚШ алдаган эди. Уруш 16 эмас, 18 февралда бошланди".
Албатта бу ярим ҳазил гап. Аммо Украинанинг шарқи, Донбасс ҳудудларида ҳарбий тўқнашувлар бошланди. Донбассдаги сепаратистлар аҳолини, асосан болаларни Россия ҳудудларига кўчириб, фаол жангларга тайёрланмоқдалар. Қўшинларини олиб чиқаётгандай қилиб кўрсатган, аслида, олиб кетилмаганлиги айтилган Россия ҳам жиддий сафарбарлик эълон қилган.
Қарши томонда, Украина ҳам армиясини уруш ҳолатига келтириб, аҳолини сафарбарликка тайёр туришга чақирди.
Донбассдаги ҳарбий тшқнашувларда доимгидай иккала тараф бир-бирини бомбардимон қилганликда айбламоқда. Табиийки, 100% исбот келтирилган тақдирда ҳам ким ҳақ, ким ноҳақлигини билиш ва исботлашнинг иложи йўқ. Асосий факт шуки, уруш Россия-Украина шаклида бўлмаса ҳам, "бинт билан ёпиб қўйилган яра"-Донбасс орқали бошланди.
Бу ёғига воқеалар ривожида сепаратистлар (ва рус армияси) ҳудудларни бутунлай мустақил қилиб олишга интилиши ёки Украина уруш бошланганлигидан ва Ғарбнинг ёрдамидан фойдаланиб, Донбассни қайтариб олишга ҳаракат қилиши мумкин. Албатта бунинг оқибатида жанглар катталашиб, Россия ва Украина ўртасидаги тўқнашувга ҳам айланиш хавфи бор.
Шундай бўлган тақдирда, бу ОДКБга аъзо давлатлар учун ёмон хабар дегани бўлади. Ҳозирданоқ, Белоруссия Россиянинг бир вилояти каби урушга тайёрланмоқда. Бошқа томонда, Путиндан қарз бўлиб қолган Тўқаев ўзиники бўлмаган урушга қозоқ армиясини олиб келиб қарзини узишига тўғри келади. Ташкилот бандларига биноан Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистонда ҳам бу мажбурият бор.

😢10👍1