Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Шу тўрталаси БМТда Россияни қўллаб овоз берган 😊☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍2
ХАЛҚАРО АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУБОРАК!

Қизим "Қизлар футболчи бўлишга ҳаққи йўқ экан. Мен футболчи бўлишга ҳаққим йўқми?" деб сўраб қолди. Ўғлимизни футбол клубига ёздириб, унинг истакларини қўллаб-қувватлаётган пайтимизда қизимизнинг бу саволи кутилмаган вазиятни юзага келтирди.

Умрида биринчи марта у қиз бола бўлганлиги учун дискриминацияга учраши мумкинлигини ҳис қилди ва бунинг ёлғонлигини аниқлаштириш учун бизга савол билан юзланди.
👍12😁1
Футбол соҳаси эркак ва аёллар энг кўп дискриминация қилинадиган соҳалардан биридир. Дунё аҳолисининг катта қисми "Футбол-эркаклар ўйини" деб ўйлайди ва ростдан ҳам қизларнинг футбол ўйнашига қарши бўлади. Шунга қарамасдан ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётган аёллар футболини деярли ҳеч ким кўрмайди. Муҳим халқаро чемпионатлар бўлмаса, уларнинг ўйинларини телевизорда ҳам кўрсатишмайди. Бу ҳали аёллар ҳуқуқлари борасида анча илғор бўлган Ғарбда шудай. Ривожланмаган ва қолоқ жамиятларда аҳвол ачинарли аҳволда.

Фарцияда эркаклар футболида футболчиларнинг ўртача ойлик маошлари таҳминан 100 000 евро атрофида экан. Энг катта маош эса йилига 17 миллиондан ортиқ экан. Роналдо, Месси, Неймар ва ҳоказоларнинг маошлари, қўшимча пуллари, рекламалардан келадиган пулларини ҳисобга олса бу суммалар янада кўпаяди.

Францияда аёллар футболида ўртача ойлик маош 2000 евро экан ва энг катта йиллик маош, қўлга тегадигани 300 000 евро экан. Дунё миқёсида ҳам аёллар футболида энг катта маош йилига 400 000 евро атрофида экан. Бу суммаларни аёллар футболининг "Роналдо ва Месси"лари олади. Қолганлари ўртаҳол одамлар оладиган маош олиб ўйнайдилар. Уларнинг ўйинлари телевизорга берилмаганлиги учун улар билан реклама шартномалари тузилмайди, уларнинг номларини ҳеч ким билмайди ва улуғламайди.

Яна бир бор, бу ҳали илғор Ғарб давлатларида. Дискриминация Ғарбда шунчалик бўлса, бошқа жамиятларни тасаввур қилаверинг...

Аммо бу гапларни қизимизга тушунтиргим, унинг бола қалбини оғритгим келмади. Унга ўзи хоҳлаган касбни эгаллаши мумкинлигини, хоҳласа футболчи бўлиши мумкинлигини айтдим ва анча енгил тортганини кўрдим.

Аммо афсуски бу унинг ҳаётидаги дискриминацияларнинг биринчиси ва унинг ечими менинг қўлимда эди. Афсуски, катта бўлгани сайин у бундай дискриминацияларга кўпроқ дуч кела бошлашини, уларнинг айримларида ёрдам бера олишимни, бошқаларида жамиятнинг қолоқ қоидалари кучлироқ келиши мумкинлигини ҳис қилдим.

Биз фарзандларимизга имкон қадар илғор тарбияни беришга, аёл ёки эркак бўлишларидан қатъий назар жамиятда ўз ўрниларини топишларига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Аммо дунёнинг кўплаб жамиятларида аёллар ўзлари хоҳлаган ишларни қилиб, ўзлари хоҳлагандай яшашга ҳақлари йўқ.

Уларни болалигидаёқ эрга беришади, уларни ўзлари хоҳламаган эркакка мажбурлаб эрга беришади, уларнинг таълим олишга ҳақлари йўқ, уларнинг ишлашга ҳақлари йўқ, уларни уришади, уларни ўлдиришади, уларни келин қилиб қулдай ишлатишади, уларни барча нарсаларда айблашади, уларни ҳатто худолар ҳам дискриминация қилиб, эркакларда кечириладиган арзимаган айблари учун дўзахга ташланади...

Мен китоб қилиб ёзилса дунё кутубхоналарини тўлдириши мумкин бўлган муаммоларни миллион марта қисқартириб ёздим. Аёллар дуч келадиган камситишлар, хўрланишлар, адолатсизликларни қизим бир муддат ҳис қилгани каби аёлларнинг ўзлари ҳис қиладилар.

Мен юқоридаги саналган муаммолар менинг қизларим, сизнинг қизларингиз, дунёдаги ҳеч бир аёл билан юз беришини хоҳламайман. Кўпчилик балки ишонмас, аёл ҳам одам. Унинг ҳуқуқлари эркакларники билан бир хил бўлмаслигига ҳеч қандай асослар йўқ. Қандайдир жамият қоидалари, қандайдир мафкуралар, қандайдир динлар аёлларни камситишга рухсат бераётган бўлса, муаммо қоидалар, мафкуралар ва динлардадир.

Мен бугунги "Халқаро аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни"да барча аёлларга ҳуқуқлари тўкис, бахтлари бутун бўлишини ва эзгу орзулари рўёбга чиқишига ҳеч қандай дискриминациялар тўсиқ бўла олмаслигини тилайман! Менимча, байрамда аёлларимиз учун энг ажойиб совға мана шу бўлади.

Байрам муборак!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12❤3
Макдоналдс, КФС, Coca Cola каби емакхоналар, Auchan, Ikea ва ҳоказо супермаркетлар Россияни тарк этяпти. Озиқ-овқат маҳсулотлари санкцияга тушган.

Бир пайтлар бизни ўз йўриғига юритиш учун олмаларимиз, помидорларимизни чегарадан ўтказмай, қайтариб юбораётган Россия Ўзбекистон, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги махсулотларига чекловларни олиб ташлабди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8😁6
Мана энди билиб олдингиз 🤔🌙🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13😁8🔥1
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17👍3
УКРАИНЧА ЖАЗО

Инқилоблар, намойишлар, тўқнашувлар, беқарорлик ва урушларда талончилар, ўғрилар, вазиятдан фойдаланиб қолиб ўмаришни хоҳлайдиган виждонсизлар топилади.

Бундайлар яқинда Қозоғистон воқеаларида, Қирғизистонда, Париж, Лондон ва Вашингтондаги намойишларда ҳам чиқади.

Украинада юз бераётган урушда украиналиклар талончиларни жазолашнинг самарали йўлларини қўлладилар. "Шум бола" асарида Қоравойнинг онаси "Жигарларингизнинг рисқини ўғирлайсанми?" деганидай ўзи оғир аҳволда қолган юртдошларининг рисқини ўғирламоқчи бўлган талончиларни дарахтлар ва симёғочларга намойишкорона скочлаб ташлабдилар. Бу билан ўғри ўғрилаганидан минг марта пушаймон бўлиб, халқ олдида шарманда бўлганидан ташқари бошқа талончилар ҳам ўзлари билан нима юз беришини билиб, ниятларидан қайтадилар.

Украинча жазо самарали бўлиб чиқди шекилли, ушбу суратларда кўриниб турганидай жазолар қўлланган икки-уч сурат ва видеолар тарқалгач талончилик ҳақидаги хабарлар камайди.

👉 https://t.me/uchzamon
👍20😱1
МАНБА КЕЛТИРИНГ

- Хўш, Россия Украинага бостириб кирганига, тинч аҳолини ўлдираётганига, шифохоналарни бомбалаётганига, умуман айтаётган гапларингизга манба бера оласизми? Манбаларингиз билан танишиб кўрай, кейин сизнинг холислигингизга баҳо бераман

- Албатта. Масалан, мана бу манба
- Ия, бу Укропларники-ку, украинларми сизнинг манбангиз?

- Сўрадингиз, биринчи манбани бердим. Мана, бўлмаса мана бу учала манба
- Булар Германия, Англия, Франция манбалари-ку. Гейропанинг манбаларига ишониб шундай деяпсизми?

- Мана бу...
- Бу Америкосларнинг манбасини келтирмасангиз ҳам бўлади. Мен сизга холис манба дедим.

- Мана сизга турк, араб, Исроил, ҳинд ва хитой манбалари. Бўладими?

- Турклар НАТОнинг итлари. Улар холис эмас. Қолганлари ўз юртларида туриб олиб ёзяпти. Биронтаси Украинага бориб, ўз кўзи билан кўриб ёзмаяпти. Аксарияти, Ғарб матбуотидан кўчириб ёзган

- Хўп, мана, Ўзбекистон манбалари. Кун.уз, Газета.уз, Хюман.уз, мана булар эса энг холис ва батафсил таҳлил қиладиган блогер ва публицистларнинг каналлари
- Э, буларнинг барчаси Ғарбдаги куратлрларининг пулига ёзиб юрган сайт ва каналлар. Шуям манбами?

- Хўш, дунё географиясини кезиб чиқдик. Яна қандай манба керак сизга?
- Ана айтмадимми, холис эмассиз деб. Ёқтирмасангиз ҳам холислик учун Россия 24, Вести, RT, Спутник деган канал ва сайтлардан бирон марта манба келтирмадингиз

- Барака топгур, бу каналлар ва сайтлар Путин пропагандасига расман қарашли манбалар бўлса ва улар фақат сиз айтаётган гапларни айтаётган, тўғрироғи шу гапларни айтишга мажбур бўлса, уларнинг сайт ва каналларидан сизга қандай қилиб манба бераман? Россиядаги бор гапни айтадиган манбалар "Ватан хоини" сифатида 15 йилга қамалиб кетмаслик учун ўз фаолиятларини тўхтатган бўлсалар. Россияда Путин айтган гапдан бошқасини айтиш ва ёзиш тақиқланган бўлса, улардан қандай қилиб манба келтираман?

- Ана, охири холис эмаслигингизни тан олдингиз-ку. Бошида айтганим тўғри чиқдими? Биронта ишончли манба келтира олмадингиз. Боринг, сиз билан ишончли манба билан келганингизда гаплашаман.
- Яъни Россия 24, RT, Спутник каби манбалар биланми?
- Ҳа
- Хўп, тушунарли. Саломат бўлинг.
- Дасвидания, калхоз...

😜🤣🤘

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍20😁8🔥5
Ер сайёрасига таҳдидлар: Ковид, Урушлар ва иқлим инқирози ☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱12👍7
Кимга Ватан, кимга қорин қайғуси. Аҳволимиз 🤦‍♂️😢

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢4👍1🔥1
Тағин аёлларнинг ҳуқуқлари тенг, гендер тенглигини гапирма дейишади. Ҳатто қиз бола бўлиб туғилгани ҳам айб бўлса, нега аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашмаслик керак?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱7👍5
Барибир қиз боланинг юзи очиқ бўлгани маъқул. Акс ҳолда, нос чекадиганига тушиб қолишингиз мумкин 😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8👍2
Путин ОАВлари Украинада кимёвий қурол лабораториясини топганлиги ҳақида гапира бошлади.

Украинани конвенционал қурол ва бомбалар билан ола олмаган Путин Суриядаги каби кимёвий қуролларни ишлатишни режалаштириляптими деб қўрқаман. Ҳозир улар Россия ва унинг таъсиридаги путинпарастларни руҳан тайёрлашяпти. Келгуси кун ёки ойларда Украина шаҳарларида кимёвий қурол ишлатилса, бунда улар Украинанинг ўзини айблайдилар. Ўшанда путинпарастлар "Буни Путин акам ОАВлари аллақачон айтган эди, улар ҳатто кимёвий қурол лабораториясини ҳам топган эдилар, мана исботи" деб бонг урадилар.

Таҳминларим ёлғон бўлиб чиқишини жуда хоҳлайман.

Кузатишда давом этамиз...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8😱3😢1
Тўғри-да, Франциянинг ёмғир момолари фақат французча тушунади 🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкция санкция дейсизлар. Фейсбук, Инстаграмни ёпдинглар. Энди хурсандмисизлар?
Бунинг Украинадаги шаҳарларни бомбалашдан қандай фарқи бор? Кунлари Телеграмда думалоқ видеолар жўнатишга қолган, қоринлари оч Инстаграм блогерларини сизлар боқасизларми? Юрак, раҳм-шафқат деган нарсалар борми ўзи сизларда?
😭😭😭

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁29👍2😢1
Бир неча кун олдин KFC Россияни тарк этаётганлиги ҳақида пост ёзгандим.

Постимдан афсусдаман. Мени мот қилдингизлар. Бир зумда KFCни миллийлаштириб олибсизлар. Ош бўлсин !

😜🤣🤣

ПС. Суратни ўқувчиларимиздан бирининг изоҳидан ўғирладим 😜🤘

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁4
Инстаграмдаги ўзбек артист ва шоирлари фолловерларини Телеграмга ўтказяпти. Ҳаммаси Инстаграмни Мейл.ру билан очганми дейман 😜🤣☝

PS. Реклама қилиб берганим учун менга гонорар беришармикан? 😜

Қандингни ур, Дуров!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁6👍1
​​Ўзбек спорт сайтлари:

- Элдор Шомуродов Женоадан Ромага ўтди.
- Моуриньо Элдор Шомуродов билан суратга тушди
- Элдор Шомуродов Италия матбуотига интервью берди
- Бугун Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйинга тушармикан?
- Элдор Шомуродов заҳирадан ўйинга тушди
- Элдор Шомуродов ҳақида Рома мухлислари нима демоқда?
- Моуриньо бу сафар Элдор Шомуродовга имконият берармикан?
- Элдор Шомуродов яна заҳирада қолдирилди
- Элдор Шомуродов ош еганмиш
- Рома мухлислари Элдор Шомуродовни ўйинга кўпроқ туширилишини сўрамоқдалар
- Моуриньо, Элдор Шомуродовни ўйинга туширмаганинг учун ҳали кўр бўласан
- Элдор Шомуродов бугунги ўйин рўйхатида
- Урааа, Элдор Шомуродов бугунги ўйинда майдонга тушди. Мени ушланглар, ҳозир ўзимни бир нарса қилиб қўяман
- Афсус, Элдор Шомуродов гол ура олмади
- Элдор Шомуродовнинг мушуги туғибди
- Элдор Шомуродовнинг жамоаси ҳақида жаҳон юлдузи гапирди
- Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга тушди. Элдор Шомуродов гооооооооол! Моуриньо, ўлиб кетгур, кўрдингми? Сен ўзбекларни нима деб юрибсан?
- Элдор Шомуродов бундан буён асосий таркибда ўйинга тушишига шубҳа йўқ
- Моуриньо Элдор Шомуродовга яна имкон бермади
- Элдор Шомуродов...
- Элдор Шомуродов....
.....
- Элдор Шомуродовни кўз билан олдик шекилли, ҳа демай Ромадан кетказиб юбормасак бўлди...

Элдор Шомуродов:

- ЗззззззззБббббббб. Ёзишга бошқа мавзуларинг йўқми? Одамни бир тинч ўйнашга қўйсаларингчи. Мен нима қилаётганим, нима еётганим, қаерга борганим, нима деганимни мендан кўпроқ сизлар биласизлар. Баъзан мен ҳақимдаги гаплардан ўзимнинг ҳам хабарим бўлмайди. Италияга келганимга пушаймон қилдирдинглар. Ааааааа...

🤦‍♂️⚽🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17👍9