Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Uch zamon
Ўйинда ютқазгани учун келинни урган мана бу молнинг видеоси Фейсбукда тарқалганди. Қарасам жамоатчилик, блогерлар ва фаоллар деярли улашмабди, қораламабди, гапирмабди. Ваҳоланки, бу видео бутун дунё давлатлари марказий телеканалларида тарқалиб, ўзбекларни…
ОТАСИ, АКАСИ ЭМАС ҚОНУН ҲИМОЯ ҚИЛИШИ КЕРАК

Ўйинда ютқазгани учун келинни урган молнинг видеосини кўриб кўпчилик "Келиннинг акаси, отаси йўқми уни ҳимоя қилишга" деб ёзяпти.

Менталитетдан келиб чиқилса, савол тушунарли, аммо мантиқдан, умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунлардан келиб чиқилса, бу саволнинг ўринсиз эканлиги ойдинлашади.

Дейлик, келиннинг отаси, акаси йўқ. У ёлғиз қиз, ёки унинг фақат опа ва сингиллари бор. Демак унинг отаси, акаси бўлмаса уни бемалол ураверса бўладими? Нега бундай ҳолатларда маҳалла раиси, милиция ёки қонун йўқми деб савол бермаймиз?

Энди масаланинг бошқа томони. Дейлик, келиннинг отаси, акаси бордир. Ўша ерда куёвни уриб, абжағини чиқаришди ҳам дейлик. Оқибат нима бўлади? Куёвнинг ҳам отаси, акалари бор бўлсачи? Бир-бирларини қириб битиргунча самосуд бўладими?

Ўзи мол битта эди, моллар сони бир нечага ортадими? Самосуд сабабли бегуноҳ ота ва акалар қамалиб кетадими?

Шунинг учун, авваламбор, урғуни тарбияга бериш керак. Анови молнинг қўли бегуноҳ инсоннинг бошига бемалол югураётган ва ижтимоий тармоқларда уни айримлар қўллаётган бўлса, бунинг барчаси уларга берилган ёки берилмаган тарбия сабабчидир. Фарзанднинг тарбияси мол тарбия бўлса бежиз ота ва онани лаънатламайдилар.

Ундан кейин, таълимга кучли эътибор қаратиш керак. Қонун устуворлиги, ҳуқуқий маданият ва бошқалар мактаб ҳамда олийгоҳларда ўргатилади.

Ва ниҳоят бундай ҳолатлар юз берганида ота ва акаларни кутмасдан давлат органлари ўзларининг борликларини кўрсатишлари керак. Видеодаги иш учун куёвни бемалол 15 суткага "дам олиш"га юбориш ва тарбияси билан шуғулланиш мумкин. Бунинг учун келин шикоят қилиши, ариза ёзишини кутиш шарт эмас. Видео исбот бор, айбдорни топиш мумкин. Демак буни тегишли органлар топиб, жазосини беришлари ва халққа барча жабрланувчиларни, калтакланган келинларни давлат ҳимоя қилишини, отаси ва акалари бўлиши шарт эмаслигини кўрсатиб қўйиши керак.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍35❤8😢1
Uch zamon
ОТАСИ, АКАСИ ЭМАС ҚОНУН ҲИМОЯ ҚИЛИШИ КЕРАК Ўйинда ютқазгани учун келинни урган молнинг видеосини кўриб кўпчилик "Келиннинг акаси, отаси йўқми уни ҳимоя қилишга" деб ёзяпти. Менталитетдан келиб чиқилса, савол тушунарли, аммо мантиқдан, умуминсоний қадриятлар…
Молнинг иши судга оширилибди 👏

"Шу йилнинг 6 июн куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган никоҳ тўйи  маросимида келин ва куёвга ўралган ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш («Сюрприз» ўйини) ўйини ўтказилган.

Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очганлиги сабабли куёвнинг жаҳли чиқиб кетиб келинни бир марта урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилди"
(Хабар.уз)

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍21🔥1
ТЎҚАЕВГА ҚОЙИЛ, АММО...

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон президенти Қосимжўмарт Тўваевнинг Луганск ва Донецкни тан олмаслик ҳақидаги фикрлари ижобий кутиб олинди. Тўқаев бу фикрларни кимсан Путиннинг олдида ўтириб айтаётгани унинг жасоратидан далолат деб қаралмоқда.

Албатта мен Қозоғистон президентининг жасоратини савол остига олмоқчи эмасман. Аксинча. Умуман олганда, мен собиқ дипломат Тўқаевни дастлаб Назарбоев чангалида, ҳозир Путиндай диктатор босими остида ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракатларини эътироф этаман.

Аммо гап фақат унинг айтган гапларига қаратилса, бу ерда қаҳрамонлик йўқ деб ўйлайман.

Авваламбор, Путин хотиржам ўтириб тинглаган ва фикрлар билдтрилганда реакция ҳам билдирмаган даврада Тўқаев бу фикрларни тўсатдан айтганига ишониш қийинроқ. Путин ўзига ёқмаган ва тўғри келмаган фикрлар айтилганда ўзини қандай тутишини Каримов билан учрашувлардаги видеолардан кўриб олишингиз мумкин.

Ундан кейин, Тўқаев айтган биргина фикр Путинга мойил билдирилган тўққизта фикрларни яшириб ўтказиб юборган.

Ва ниҳоят, ҳеч ким Қозоғистондан Луганск ва Донецкни тан олишни сўрамаган. Бунинг Путинга керагиям йўқ. Асосий фикр Украина босқини борасида. Бу борада Тўқаев бирон фикр билдирдими? Масалан у "Россия босқинчи, Путин Украинага уруш қиляпти" дедими? Йўқ.

Умуман олганда бу "номер"ни аллақачон қўллашган эди. Барча Украина уруши борасида Ўзбекистон позициясини кутаётган пайтда бизнинг ТИВ "Биз Луганск ва Донецкни тан олмаймиз" деб "жасоратли" баёнот қилиб, қаҳрамонга айланган ва шу билан бирга Украина уруши ҳақида фикр билдиришдан моҳирона қочиб қутулган эди.

Тўқаевнинг қилган иши Ўзбекистон ТИВ қилган ишнинг такрори. Иккаласидаям Путин тинч ва хотиржам...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍18😁2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КаменжанМишамилович 😂😂😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍1😱1
Шу гап ростми?

Қўқон Толибон қўлига ўтганми? 🤔

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱19😁2
Футболни кўриб мазза қилдингизларми? ⚽😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8👍1😢1
Мана бугун нима учун ютқазган эканмиз 😜✌😂

ПС. ФБдаги Шерали Комилов профилидан олинди

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍3
#Тавсия!

Азиз Учзамончилар,

Ўзбекистон тарихи, сиёсатшунослигида ҳарбий тарих, стратегиялар ва ҳоказолар ҳақида китоблар кам. Шу сабабли, халқаро воқеадарда уларни англаш, таҳлил қилиш учун билимлар етарли эмас.

Ижтимоий тармоқларда кўпчиликка таниш бўлган тарихчи, Ихтиёр Эсонов "Салтанатлар жанги" номли илк китобини нашрдан чиқарибди.

Авваламбор, Ихтиёр акани китоб билан табриклайман ва сизларга китобни сотиб олишни тавсия қиламан.

Китобни сотиб олиш учун ҳозирча Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўғали ота 5-уйда жойлашган "AKADEMNASHR" нашриётига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: +998994331677
👍14🔥2
Эркакларнинг ҳақиқий гавдалари учун ҳам маникен чиқарса бўлар экан-у.

Нуқул озғин, мускуллари бўртиб чиққан маникенларга кийим кийдириб қўйишади ва кийимни сотиб олсанг размери тўғри келмай юради.

😜😂👏

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁18👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ётишдан олдин энсаларингизни ғижимлаб ғижимлаб массаж қилиб олинглар, умрларингиз учун бўлади 😜😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁13🔥3👍2😢2
Миямда анчадан бери йиғилиб келаётган, аммо ёзишга вақт ва ҳафсала йўқлиги сабабли ёзилмай миямни тўлдириб келаётган мавзулар сабабли бошим ҳозир мана шундай аҳволга келиб қолган.

Бизда иш мавсумининг қайнайдиган палласи энди бошланаётганлигини, мавзуларни ёзишга ва миямни бўшатиб, енгиллиштиришга ҳали бери вақтим бўлмаслигини ҳисобга олсак, қиш ойларигача бошим осилиб ергача тушса керак 😬😜
😁19👍3
​​Мана бу трактор эрталаб ғириллаб йўлнинг бир тараф четларидаги ўтларни ўриб ўтиб кетганди. Орадан бирон соат ўтгач, йўлнинг нариги тараф ўтларини ўриб қайтиб келяпти. Ярим кун ичида бир трактор бир неча километр йўлнинг иккала тарафи ўтларини бир хил текисликда чиройли қилиб ўриб чиқяпти...

Энди бизда президент борадиган вилоятларни тасаввур қилиб кўринг. Вилоятнинг президент бориши мумкин бўлган барча ҳудудларида тозалаш идоралари ходимлари, ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа касб эгалари, қўлларида ўроқлар билан бир неча кун давомида ўт ўрадилар. Уларни назорат қилиш учун ҳоким ва ҳокимият масъуллари, прокурор, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва ҳодимлари, маҳалла раислари ва ҳоказолар, хуллас минглаб одамлар овора. Шунча оворагарчилик фақат йўл четидаги ўтларни ўриш учун.

Шунинг ўрнига давлат, ҳокимиятлар ҳар бир вилоят ва туманнинг ҳудуди, эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мана шундай трактор ва ўт ўрар ускуналар сотиб олиб қўйса бўлмасмикан?

Шунда президент борсаям, бормасаям бир трактор билан барча ўтлар ўрилган, давлатнинг шунча раҳбар ва ходимлари ўз ишларини қилган ва халқнинг пули ўт ўришга эмас фойдалироқ ишларга сарфланган бўлар эди...

... деб ўйлаяпти менинг калласи ишламайдиган каллам 😜🤔☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍24😁7
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17👍5
Ўзбекча кийинтириб қўйса шу қизларнинг туркман эканликларини ҳеч ким билмайди.
Бир халқ, деярли бир миллатмиз. 😊✌

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍25❤5🔥1
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17😁7😢2
ТОНИРОВКА, ДАРАХТЛАР ВА ПРИОРИТЕТЛАР

Кеча тонировка қачондан бирламчи эҳтиёжга айланди, 1990-2000 йилларда одамлар машиналарни тонировкасиз ҳайдаганлари ҳақидаги постимга билдирилган изоҳлар орасида ҳақли бошқа бир муаммо орқали жавоб берганлар кўп бўлди.

Бу 1990-2000 йиллардан бери бутун республика бўйлаб дарахтлар ёппасига кесилганлиги ва шу сабабли эндиликда соя жойлар камлиги.

Ушбу жавоб мен берган саволга қисман жавоб бўлиши тўғри. Ҳақиқатдан ҳам мен айтган давр ва ҳозир орасида биз дарахткуш, табиат душмани бўлган давлатга айландик. Ушбу муаммо борасида менинг ўзим ҳам кўп бор постлар ёзганман ва қоралаганман. Ва ҳақиқатдан ҳам дарахтлар қирилиб кетганлиги сабабли соя жойлар камайиб кетганлиги бор гап. Бу муаммо нафақат машиналар, балки умуман барча соҳаларга, инсонлар тақдирига даҳлдор муаммодир.

Энди яна мен қўйган илк постга қайтамиз. 1990-2000 йилларда тонировка бўлмаганлини тўғри, бу орада дарахтлар кесилиб кетганлиги, сояли жойлар камайиб кетиб, тонировкага эҳтиёж ортганлиги ҳам тўғри.

Аммо пост тонировка БИРЛАМЧИ эҳтиёжга айланганлиги ҳақида.

Умуман олганда, жамиятда айрим муаммолар бошқаларидан кўра трендга айланиши, маълум бир даврда барча бир нарсани хоҳлаши ва ҳоказолар одатий ҳол. Аммо бирламчи муаммолар турганда мавжуд миллионта муаммолар орасидан ўртача муҳимлик даражадаги бир муаммо БИРЛАМЧИ ДАРАЖАга чиқиши, сиёсий ҳокимият конституцияни ўзгартириб, президентлик муддатларини ноллаштириб, бутун давлат ва жамият тақдирини ўзгартиришдай муҳим бир сиёсий воқеани ўтказиб юбориш учун нон, ёғ, шакар, бензин билан эмас келиб келиб тонировка билан алдайдиган даражада бирламчи эҳтиёж бўлиши бизнинг муаммоларни қийматлаш (приоритетлар) борасида нўноқлигимизни билдиради.

Умуман олганда тонировка бу бойларнинг, 16 000 000 сўм бўлса ҳам тўлашга тайёрларинг муаммоси. Бу муаммонинг машинаси йўқ 10 миллионлаган аҳолига, машинаси бор-у, пули бензинга зўрға етадиганларга даҳли йўқ. Тонировка қилмоқчиларнинг ярми ростдан қуёшдан ҳимояланмоқчи бўлса, қолган ёрми "крутой" бўлиб юриш, бошқаларга кўрсатиб қўйиш, ҳатто яна кимлардир икинчи, учинчи хотинлари, ўйнашлари ва бошқаларни бемалол машинасида олиб юра олиши учунгина тонировкани хоҳламоқда.

Ваҳоланки, Ўзбекистонда нон, ёғ, шакар, газ, свет, тоза ичимлик суви, йўллар сифати, таълим ва тиббиёт сифати ва ҳоказолар каби муаммолар 35 миллион аҳолининг ҳар бирига бирдай даҳлдор ва бирламчи эҳтиёж ҳисобланади.

Менга алам қилгани, шунча дарди бўлиб туриб, одамларнинг тонировка билан алданишларидир. Қўпол қилиб айтганда, бу худди кетида иштони йўқ ва қорни оч, аммо дарди бошига мўйнали телпак кийиш ҳақида қайғуришдай гап бўлади. Пост шу ҳақида эди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍28❤5😢4
Карим Бензема ушбу суратни эълон қилиб бироздан сўнг ўчириб, бир қисмини қирқиб ташлаб қайта қўйибди.

Нега шундай қилган? 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁7👍2
БИР ГАП

Қорақалпоғистондаги воқеалар, уларнинг келиб чиқиши, кимлар нималар қилгани, уни қандай ечиш кераклиги ва ким ҳақ, ким ноҳақлиги борасида ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бу борадаги менинг шахсий фикр ва қарашларимни ўзимда сақлаб қолган ҳолда бир гапни айтиб қўймоқчиман.

Ўткан икки-уч кунда кўп кераксиз, ҳатто тескари самарали, салбий гап-сўзлар айтилди.

Айрим қорақалпоқларнинг "сартлар" ҳақида айтган баъзан ҳақоратли, баъзан таҳдид ҳамда таҳликалари баёнотларини ўқиган бўлсам, бошқа томондан айрим ўзбекларнинг қорақалпоқлар шаънига қўпол ва камситувчи фикрлар ёзганлигининг гувоҳи бўлдим. Бунинг устига, айрим қозоқларнинг ўзбеклар ва қорақалпоқлар ўртасида бўлинишни истаб ва қувватлаб ёзганларини кўрган бўлсам, айрим ўзбекларнинг бутун бошли қозоқларни ёмонлаб, миллатчилик қилганларини ўқиб афсусландим.

Тўғри, бундай жараёнларда ўз ҳиссиётларини жиловлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса, орада ички ва ташқи ташвиқотчи ҳамда ташкилотчилар уларнинг ҳиссиётларини бошқариб, йўналтириб турган бўлса, бу қийин масала.

Аммо жаҳл чиққанда ақл кетиб, қаҳратон қишда кўрпани ёқиб юбориб, кейин афсусланишдан фойда бўлмайди.

Юқоридаги жумлаларимда атайлабдан "айрим" сўзини ишлатдим. Чунки ўзбекларнинг, қорақалпоқларнинг, қозоқларнинг барчаси миллатчилар эмас. Кундалик ҳаётда уларнинг барчаси уйим, жойим, болам, чақам, ишим деб яшаб, кун кечириб юрган, бошқаларни ёмон кўришга вақтиям, хоҳишиям йўқ бўлган инсонлардир.

Жаҳл чиққанда ўйланмасдан гапирилган гап-сўзлар учун ака-укалар юз кўрмас бўлиб, эр-хотинлар ажрашиб кетади. Бундай сўзлар сабаб қадрдонлар яқинлик ришталарини узиб, дўстлар душманга айланади.

Гапнинг қисқаси, бундан нима ёмонлик келса келади, аммо яхшилик чиқмайди.

Ким биринчи бошлади, аввал улар нима деди, буларнинг аҳамияти йўқ. Бу тузоққа тушилдими, барча ютқазади.

Шунинг учун, дўстлар, масала юзасидан позициянгиз, қарашларингиз ва асосларингиздан қатъий назар "кўзани синдирманглар".

Ҳақиқий иғвогарлар, ташвиқотчи ва ташкилотчилар топилсин ва жазосини олсин. Сиз эса уларнинг қаторида бўлиб қолиб, сўрамаган ва емаган сомсангизга пул тўламанг. Ўзбек, қозоқ, қорақалпоқлар бир қориндан туғишган халқлар. Бўлиниш эмас, бирлашишнинг ҳаракатида бўлиш керак.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍38😢4
ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ ВА ИЧКИ-ТАШҚИ КУЧЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ҲАҚИДА

Кеча президент Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Конституция моддаларига ўзгартириш киритилмайдиган бўлган бўлса ва намойишчилар "ўз мақсадоари"га етган бўлса, фавқулодда ҳолатнинг нима кераги бор эди?

Авваламбор, ушбу воқеалар конституциянинг 5 моддасига киритилаётган ўзгаришлар учун намойишга чиққан "кўнгли тоза" халқнинг намойишлари эди деб ишониш соддалик бўлади.

Чунки бу воқеалар олдиндан пухта тайёрланган ва Қорақалпоғистон ҳудудига ташктлотчи ва ташвиқотчилар четдан ва ичкаридан жойлашиб бўлган бўлган. "Қизил футболкалилар", нутқ сўзловчилар, аскарларимизни асирга олиб, профессионал вахшийлик билан тахқирлаш ҳолатлари ўз-ўзидан юз бериши мумкин эмас.

Кўчаларга чиққан минглаб одамлар оддий халқ вакиллари дейишингиз мумкин, аммо минглаб одамларнинг кўчаларга чиқишларини ташкил қилиш, уларни бошқариш ва вахшийлаштириш бу бутун бошли илм-фан ва касб ҳисобланади.

Ишонмасангиз 50 нафар одамни кўчага чиқариб, бир жойга йиғишга ҳаракат қилиб кўринг. Мен 40 000 лаб фаол аъзолари бор гуруҳларнинг админиман. Баъзан аъзолар билан ресторанда-еб ичишга одамларни йиғиш учун ҳафталаб югуришимизга, ялингандай бўлиб, таклифлар қилишимизга тўғри келади. Шундаям, 40 000 дан 25-50 одам йиғилса, биз рекорд қўйган бўламиз.

Энди қисқа муддатлар ичида минглаб одамларни ўлиб кетиши мумкин бўлган намойишларга олиб чиқишни ва тартибли равишда ҳаракатлантиришни тасаввур қилиб кўринг. Шуларнинг барчаси ўз-ўзидан юз бериши мумкинми?

Албатта йўқ.

Ушбу воқеаларни ташкиллаштирган "миялар"нинг аксарияти, айниқса раҳбарияти чет элларда турибди ва интернет ишламаётган Қорақалпоғистондан (худди ўша ерда тургандай бўлиб) сурат ва видеолар тарқатиб, Телеграм каналлар орқали одамларни бошқаряпти.

Уларнинг қолганлари, айниқса ижрочилари Қорақалпоғистон ҳудудига кириб олган ва ҳаракатларини давом эттиряпти. Балки баъзилари аллақачон яширинишга ҳам улгургандир. Уларнинг қўлларида, балки аҳолининг орасида ҳам жанговор қуроллар тарқалган бўлиш эҳтимоли катта.

Дарвоқе, сўз ўрни келганда бир гап. Бу воқеалар тугагач, президент шунчалик воқеалар ташкил қилинганини кўрмаган ва олдини олмаган ДХХ раҳбарияти ва тизимини бир тафтиш қилиб, кадрларнинг салоҳиятини имтихондан ўтказиши керак.

Фавқулодда ҳолат эса содда қорақалпоқ халқини алдаб, манипуляци қилган, кўчага олиб чиқиб гаровга олган ва тақдир ва келажагини хавф остига қўйган кучларни топиш ва илдизини қуритишга қаратилган.

Воқеаларнинг олди олинмагани бор гап. Бу ёғига сиёсий, ҳуқуқий, ҳарбий ва ахборот "уруш"ини тўғри олиб бориш керак ва албатта ғалаба қозониш керак. Бу барча учун, Ўзбекистоннинг ўзбек ва қорақалпоқ фуқаролари учун зарур.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍42
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁23🔥3