Қуйида энг кўп маош оладиган 5 аёл футболчининг рўйхати. Таъкидлаш жоизки, улардан 4 нафари АҚШ футболчилари ва бир нафари европалик 2 марта олтин тўп соҳибаси ҳисобланади. АҚШга урғу берганимнинг сабаби, дунёда аёллар футболига эътибор бериладиган ягона давлат АҚШ бўлади, чунки у ерда футболга аёллар спорт тури деган қараш мавжуд. Рэгбига ўхшаган Америка футболи эркакларники дейилади. Хуллас, рўйхат:
1. Алекс Морган - 7,1 миллион доллар (0,8 миллион маош, 6,3 миллион футболдан ташқари)
2. Меган Рапиное - 7 миллион доллар (0,7 миллион маош, 6,3 миллион футболдан ташқари)
3. Алексиа Путеллас - 4 миллион доллар (0,8 миллион маош, 3,2 миллион футболдан ташқари)
4. Тринити Родман 2,3 миллион доллар (0,8 миллион маош, 1,5 миллион футболдан ташқари)
5. Жюли Эртз - 2 миллион доллар (0,7 миллион маош, 1,3 миллион футболдан ташқари)
Солиштириш учун, энг кўп даромад топадиган 5 эркак футболчиларнинг рўйхати:
1. Криштиано Роналдо - 200 миллион доллар(140 миллион маош, 60 миллион футболдан ташқари)
2. Килиан Мбаппе - 128 миллион доллар (110 миллион маош, 18 миллион футболдан ташқари)
3. Лионел Месси - 120 миллион доллар (65 миллион маош, 55 миллион футболдан ташқари)
4. Неймар - 85 миллион доллар (55 миллион маош, 30 миллион футболдан ташқари)
5. Муҳаммад Салаҳ - 53 миллион доллар (35 миллион маош, 18 миллион футболдан ташқари)
Кўриб турганингиздай, футболда аёлларнинг ўрни ва мавқелари борасида ҳали қилинадиган ишлар кўп. Юқоридаги таъкидлар ривжланган, инсон ҳуқуқлари анча илгарилаган давлатларга хос эканлиги ҳисобга олинса, аёллар футбол ўйнаши керак эмас деб ҳисоблайдиган ва/аёлларга футбол ўйнашни (ёки рўмолсиз ўйнашни) тақиқлайдиган жамиятларда аҳвол қанчалар аянчли эканлигини тасаввур қилиш мумкин.
Қизларни ўқитиб, эркин ва мустақил ҳаётга ўргатишда давом этавериш керак. Шунда келажакда қизларимиз эркаклар ркхсат беришларини кутмасдан жамиятда, спортда, футболда ҳам ўз ўринларини ўзлари топиб оладилар.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍17❤2
Нима пост қўйсангиз ҳам норози бўладиган, фикрингизга қўшилмайдиганлар топилади.
Ҳатто мана шу шафтоли суратига ҳам бир нарса дейдиганлар топилади 😀🤣👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ҳатто мана шу шафтоли суратига ҳам бир нарса дейдиганлар топилади 😀🤣👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁37👍3😱1
Ким бу одам? Танишларингиз бўлса уларга юборинглар. Ўзингиз бўлсангиз тан олинглар 🤣😜👍
Диёрнинг Фейсбук ва Инстаграмига обуна бўлиш эсингиздан чиқмасин.
Фейсбук: https://www.facebook.com/profile.php?id=100095111618593
Инстаграм 👉 www.Instagram.com/diyor_rozmetov

😁11👍3
#КунАнекдоти!
ЯПОНИЯЛИК ЭР-ХОТИН ЖАНЖАЛИ
Япониялик эр-хотин жанжаллашяпти.
- Яшимото лами йў те камико
- Кимо шия Мика хачи туми ?
Бу гапдан сўнг хотини ялинишга тушибди :
- Кума яте кулиато мате якии
- Бу ети кимо се конопе
Худди бир нарса тушунадигандай сиз анекдотни охиригача ўқидингиз! 😜🤣
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЯПОНИЯЛИК ЭР-ХОТИН ЖАНЖАЛИ
Япониялик эр-хотин жанжаллашяпти.
- Яшимото лами йў те камико
- Кимо шия Мика хачи туми ?
Бу гапдан сўнг хотини ялинишга тушибди :
- Кума яте кулиато мате якии
- Бу ети кимо се конопе
Худди бир нарса тушунадигандай сиз анекдотни охиригача ўқидингиз! 😜🤣
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
😁22
Кутганларга хушхабар. Икки хотинлиликка рухсат берилибди. Агар иккинчи хотинингиз мотоцикл бўлса.
Раҳмат шарт эмас 🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Раҳмат шарт эмас 🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍8😁4😍2
ЖПСи дуо қиладиганларга юборсангизлар бўларкан 😜👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁15🙏1
Бировнинг юртига ишлашга бориб, ўша юртнинг фуқаросини калта шим кийгани учун урган мана бу исқирт қўлга олинибди.
Айримлар у касал экан деб баҳона қидиряпти. У касалми ёки йўқми, билмайман, аммо унинг миясида аниқ иш бор. У бир бегуноҳ қизни уриб, уни гуноҳдан қутқардим деб ўйлаяпти.
Бу бир ўрнак бўлиши керак бўлган мисол. Гуноҳдан қутқариш учун ёш қизларни эрга берадиган ёки уйланадиган, уларни олдин ҳижобга, кейин гўрга тиқадиган, барча аёлларни, айниқса ёшроқ, чиройлироқ ва итоаткорроқларини хотинлари сонига қўшишни орзу қиладиган касалларга ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки ўзга юртда бундай ишни қилишгача борганлар касали қўзиса ўз юртида кўп асоратларни намойиш қилишлари мумкин.
Энг ачинарлиси, подани булғаган бу “бузоқ”ни деб барча ўзбеклар, марказий осиёликларга нисбатан нотўғри қараш, нафрат шаклланади.

👍18🔥4
Ҳеч қачон қишлоққа бориб кўрмаган, ғирт шаҳарликлар учун. Сигирнинг тухумлари мана шундай бўлади. Ичидан баъзан бир ёки иккита бузоқ чиқади 🐄🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁25👍1😍1
Бузоқнинг, узр, отинойининг югургани … гача!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁8👍1🔥1
Uch zamon
Бузоқнинг, узр, отинойининг югургани … гача! "Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Авваламбор, олдин кариллаб кейин тешилган тўпдай пусайиб қолганларни кўп кўрганман. Мана яна биттаси. Шундай экан, нима кераги бор катта кетиб?
Иккинчидан, бу видеода вилоятликлардан кўра тошкентлик қиз ва аёллар кўпроқ ҳақорат қилинган. Тошкентлик қизлар енгилтак, пулга ўч, пули бўлса вилоятликлар билан юриб, пули қолмаса бошқа пули борга ўтиб кетаверадиган қилиб тасвирланган. Ваҳоланки, ундай эмас. Яхши ва ёмонлар ҳамма жойда бор. Тошкентлик қиз ва аёллар ҳам шундай.
Учинчидан, бу аёл ўзини ҳам худди шундай, пули борлигида вилоятлик йигитлар билан юриб, пулини шилиб, кейин бошқа пцли борга ўтиб кетганлигини айтяпти. Бу аслида унинг ўзи тўғри бўлмаганлигини, ўзига қараб барча тошкентлик аёлларни шундай деб ўйлаётганлигини кўрсатади.
Тўртинчидан, у бу гапларни ўраниб олиб, яъни диний тусга кириб олиб айтяпти. Бу диний либос кийиб олган билан одам яхши одам бўлиб қолмаслиги, аксинча қилар ишни қилиб юриб мулла, отиной бўлиб кўриниш каби ишлар диндорларни дискредитация қилишига мисол бўлади.
Ва ниҳоят, ўзгани ёмон кўришга қаратилган ҳар қандай салбий иллат, миллатчилик, маҳаллийчилик, ирқчилик ва ҳоказолар ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Аксинча, бир тиррақи бузоқ кечадан бери қанча вилоятликлар тошкентликлар ҳақида, қанча тошкентликлар вилоятликлар ҳақида ёмон гаплар айтилишига, ҳиссиётлар жунбушга келиб, ақл кетиб жаҳл чиқишига сабабчи бўлди. Жаҳл қанча чиқса ҳам салбий иллатлардан устун бўлиш керак.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Иккинчидан, бу видеода вилоятликлардан кўра тошкентлик қиз ва аёллар кўпроқ ҳақорат қилинган. Тошкентлик қизлар енгилтак, пулга ўч, пули бўлса вилоятликлар билан юриб, пули қолмаса бошқа пули борга ўтиб кетаверадиган қилиб тасвирланган. Ваҳоланки, ундай эмас. Яхши ва ёмонлар ҳамма жойда бор. Тошкентлик қиз ва аёллар ҳам шундай.
Учинчидан, бу аёл ўзини ҳам худди шундай, пули борлигида вилоятлик йигитлар билан юриб, пулини шилиб, кейин бошқа пцли борга ўтиб кетганлигини айтяпти. Бу аслида унинг ўзи тўғри бўлмаганлигини, ўзига қараб барча тошкентлик аёлларни шундай деб ўйлаётганлигини кўрсатади.
Тўртинчидан, у бу гапларни ўраниб олиб, яъни диний тусга кириб олиб айтяпти. Бу диний либос кийиб олган билан одам яхши одам бўлиб қолмаслиги, аксинча қилар ишни қилиб юриб мулла, отиной бўлиб кўриниш каби ишлар диндорларни дискредитация қилишига мисол бўлади.
Ва ниҳоят, ўзгани ёмон кўришга қаратилган ҳар қандай салбий иллат, миллатчилик, маҳаллийчилик, ирқчилик ва ҳоказолар ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Аксинча, бир тиррақи бузоқ кечадан бери қанча вилоятликлар тошкентликлар ҳақида, қанча тошкентликлар вилоятликлар ҳақида ёмон гаплар айтилишига, ҳиссиётлар жунбушга келиб, ақл кетиб жаҳл чиқишига сабабчи бўлди. Жаҳл қанча чиқса ҳам салбий иллатлардан устун бўлиш керак.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍35
Ўзбекистонда айрим йўлларда нима учун канализация тешиклари қопқоқлари очиқ туришини энди тушундингизми?
Чунки Ўзбекистонда жамоат жойларида бепул ҳожатхоналар йўқ. Келажакда очиқ осмон остидаги ҳожатхоналарни қуриб иккита муаммони биттада ҳал қилишмоқчи эмиш 😜🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Чунки Ўзбекистонда жамоат жойларида бепул ҳожатхоналар йўқ. Келажакда очиқ осмон остидаги ҳожатхоналарни қуриб иккита муаммони биттада ҳал қилишмоқчи эмиш 😜🤣👍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😢8😁7❤1👍1
FC LENS ЎЗБЕК ИНСТАГРАМЧИЛАРИДАН ҲУСАНОВНИ ҲАЙДАБ ҚУТУЛМАСА БЎЛДИ
Кўпчиликнинг хабари бор, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг иқтидорли ўйинчиларидан бири Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг ўтган мавсумдаги вице-чемпиони Ланс клубига ўтди.
Ёш бўлишига қарамасдан аллақачон бир марта асосий таркибдан ўйинга тушиб, ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Сабр билан ўз устида ишласа 19 ёшли ўйинчимиз ўз йўлини топиб кетишига шубҳам йўқ ва унга бу йўлда муваффақиятлар тилайман.
Ҳозир бошқа нарса ҳақида ёзмоқчиман. Ҳусанов янги жамоасига бориб қўшилгач, бизнинг футбол блогерларимиз, шарҳловчиларимиз ўз каналларида бу ҳақда хабар бергач, уларнинг ўқувчилари ёппасига Ланс клубининг саҳифаларига обуна бўлиб олдилар. Дастлаб бундан Ланс клуби саҳифаларини бошқарадиганлар хурсанд бўлган бўлсалар керак.
Аммо ўтган қисқа вақт ичида айрим Инстаграмчиларнинг бефаросатликларидан французлар баъзан нолиб, баъзан сўкиб ёза бошладилар.
Ланс клуби нима пост қўйишидан қатъий назар даҳли борми ё йўқми демасдан остига Ҳусанов, Абдуқодир Ҳусанов деб 100, баъзан 1000 марталаб ёзилган бўлади. Бундан ташқари унинг энг зўр эканлиги, у албатта ўйнаши кераклиги ва баъзан сўкинган изоҳлар ҳам ўзбеклар томонидан Ҳусанов билан боғлаб ёзилади.
Майли, Ҳусановнинг ўзи ҳақдаги пост бўлса ўша ерда нима ёзса ҳам бўлади. Орасида яхши ва ёмонлар бор деб қўяверасиз. Клуб Ҳусановни янги келган демасдан у ҳақда бир неча постлар қиляпти. Аммо клуб ўз муҳлислари, асосан француз оммаси билан коммуникация қиладиган саҳифага кириб, ҳар бир пост остига Ҳусановни тиқиштиравериш фаросати жойида бўлган ҳар бир одамнинг меъдасига тегади. “Ҳусановинг билан ЗБ қилдиларинг” деб француз тилида ёзилган изоҳларни ўқиб уялиб кетдим. Энди бечора Абдуқодирни тасаввур қилаверинг.
Менимча, ўзбек оммасини Ланс саҳифаларига “юборган”, албатта ниятлари яхши бўлган футбол шарҳловчи ва блогерларимиз ўз саҳифаларида ўқувчиларига бу ҳақда бир оғиз эслатишса, бировнинг саҳифасига кириб спам қилиш бефаросатлик бўлиши ва бу ўзбекларнинг шаънига яхши гаплар олиб келмаслигини таъкидлашса яхши бўлар эди.
Акс ҳолда, бу шундай давом этаверса, Ланс ўзбек инстаграмчиларидан қутулиш учун ҳам Ҳусановни ҳайдаб юбормаса бўлди деб қўрқаман.

👍7😢5😁3😱1
Президентингаям деди. 35 миллион ўзбегингаям деди. Айниқса, “Толибон бизгаям келса эди” деб орзу қилаётганларингга деди. Қўрқмади.
Толибон-да у. 😀
ПС. Яна кўпроқ ёрдам бермасак, қўллаб-қувватламасак гуноҳ бўлмасмикан? 🤔

😁10😱7