Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​Мана зомбиларга қўйиб берса нималарга қодир. Бунлайларни бекорга зомби демайман.

Биринчидан, ўзбек одамни ушлаб олиб самосуд қилишяпти чингачгуклар.

Иккинчидан, у шифокор одам. Бу “Оллоҳ акбар” деб шайтонлаб ётган зомбилар онаси ё боласи касал бўлиб қолса, оллоҳнинг акбарлиги ҳам эсларидан чиқиб, шу шифокорларнинг ёнига ялиниб борадилар.

Учинчидан, боринг, бу шифокор ўзбек эмас еврей эди. Боринг, ўша ерда еврейлар кўп эди. Нима учун уларни самосуд қилиш, ўлдириш керак? Ким бунга ҳуқуқ беради? Давлатми, динми?

Ва ниҳоят, бизнинг зомбиларимиз зомбилар ҳамласига учраган ҳамюртимининг ҳамюрт эканлиги, одам эканлиги, шифокор эканлиги ва ҳоказолар қолиб, доғистонлик зомбиларни қандай оқлашни билмай ”нега ўзбек бўлса ўзбекча гапирмайди?” деб гапни бошқа ёққа буришга ҳаракат қилишяпти.

Баттар бўлиб кетларинг. Нима, ўзбек тилини билмаса уни шундай қилиш керакми? Ўзларинг иссиққина кўрпача устида ўтириб, террорни, террорчиларни, самосудчиларни оқлаб, миллатчилик, ирқчилик қилиб, кимларнидир дини, миллатига қараб ҳақорат қилиб, ўлдиришга чорлаб ётганларингда мардсанлар. Қўйиб берса доғистонлик зомбилар қилган ишдан баттарини қиласанлар.

Лекин иккита пагонлик кўриб қолсаларинг сичқоннинг ини минг танга, иккита савол бериш учун маҳкамага олиб борса, сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари эсларингга тушиб, жабрдийдани ёқиб олиб, “войдод”лаб ФБда постлан қўясанлар.

Шунинг ўрнига тинч, ўзаро ҳурматда яшаса, мана бундай зомбиликларни рад этиб яшаса бўлмайдими?

Ишқилиб.
👍6😢3❤1
ИСРОИЛ-ФАЛАСТИН МОЖАРОСИ : нима учун бу Россия учун айни муддао ?

Исроил-Фаластин можароси дунёни икки қутбга, балки уч қутбга бўлиб қўйгани бор гап. Исроил тарафлар, Фаластин тарафлар, тинчлик тарафлар.

Кўпчилик эътибор қилмаган яна бир тараф бор. Исроил-Фаластин можароси айни муддао бўлган Россия тараф. Россия можаронинг нафақат бошланишидан, балки унинг имкон қадар узоқроқ давом этишидан, иложи бўлса тамом бўлмаслигидан манфаатдор.

Йўқ, Россия бундан фаластинликларни ёки еврейларни яхши ёки ёмон кўрганлиги сабабли эмас, балки бу уруш чўкиб бораётган Россия учун осилиб жон сақласа бўладиган ҳас бўлиб келганлиги учун манфаатдордир. Тушунтираман.
👍7❤1
Россия Украинага бостириб киргач, халқаро саҳнада унинг обрўси йўқолиб, легитимлиги ва таъсир даражаси нол даражага айланиб бораётган эди.

Сиёсий томондан, Россия билан дўст бўлиш дунё давлатлари учун моҳовга йўлиққан бемор билан дўст бўлишдай бўлиб қолган эди ва ҳатто унинг энг иттифоқчилари ҳам иложини қилса четроқда туриб турадиган бўлган эди. Россиянинг камсонли дўстлари Шимолий Корея, санкциядаги Эрон, Куба, Никарагуа ва бир иккита майда Африка давлатлари эди.

Украинани 3 кунда босиб олмоқчи бўлган Россия қарийб бир йилдан бери шармандаларча муваффақиятсизликка учраб келаётганлиги, ҳатто кўп борада Украина уни мағлуб этиб келаётганлиги Россиянинг ҳарбий держава ва йирик қурол сотувчи мақомига катта зарба берган эди.

Иқтисодий томондан, ҳарбий ҳаражатлари бюджетини кемириб ётганининг устига санкциялар Россия иқтисодиётини бўхронга қараб итариб бормоқда ва ҳатто унинг малай давлатлари ҳам унга ёрдам беришга журъат этмай келаётган эди.

Геосиёсий томондан, Россия ҳатто Африка, Марказий Осиё ва Кавказда ҳам ўз таъсирини ҳамда ҳамкорларини йўқотиб, фақатгина айрим мазохист деспот президентларгина у билан алоқаларни сақлаб келаётган эди.

Шу ва шу каби сиёсий-геосиёсий-ҳарбий- иқтисодий-молиявий-ижтимоий томондан боши берк томонга кириб қолган пайтида Ҳамас Исроилга бостириб кириши ва урушнинг бошланиши Россия учун айни муддао бўлди.

Чунки бу можаро туфайли,

1. Жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Россия-Украина урушидан, жумладан Россиянинг муваффақиятсизликларидан бошқа томонга чалғиди.

2. АҚШ ва Ғарб давлатларининг Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдамлари камайиб, уларнинг бир қисми Исроилга йўналтириладиган бўлди. Бу Россияга сал нафас олиб олиш ва ҳарбий саноатини қайта йўлга қўйиб олишга вақт ва имкон беради.

3. Ҳамас АҚШ ва ғарб фуқароларини гаровда ушлаб турганлиги Россияга воситачи ролини эгаллаш, халқаро миқёсда имиджини, легитимлигини ва ролини ошириб олиш имконини беради. Бу йўлда у Исроил билан қарама-қарши бўлиш эвазига бўлса ҳам Ҳамас раҳбариятини Москвага таклиф қилди. Келажакда ғарб ўз фуқароларини қутқариш учун Ҳамасга ялинишдан кўра Россияга енгилликлар беришга рози бўлиши мумкин.

4. Фаластинни қўллаш орқали иккига бўлинган қутбнинг иккинчи тарафи, яъни Ғарбга қарши бўлган араб давлатлари, Эрон ва унинг таъсиридаги давлатлар, Марказий Осиёдаги мусулмон давлатлар, Поскистон ва Ғарбни ҳамда Исроилни ёмон кўрувчи давлатларни ўз тарафига оғдириб олиб, уларда ўзи билан алоқаларни қайта тиклаш хоҳишини пайдо қилди. Украина босқинида Путинни ёмон кўриб юрган айрим ўзбеклар Фаластин сабабли Путин ва Россияни оқлаётганлари бунинг яққол мисоли бўлади.

5. Фаластинни қўллаш Россияга Уркаина уруши сабабли ёмон кайфиятда бўлиб қолган ўзининг мусулмон аҳолисини - чеченлар, дохистонликлар, татарлар ва бошқаларнр бошқатдан “ватанпарвар”лигини қайта тиклашга ёрдам беради.

6. Можаро туфайли дунёда нефт, газ ва бошқа махсулотларнинг нархи ошди ва ошишда давом этади. Иқтисодиёти ушбу махсулотлар экпортига қарам бўлган Россия учун бу айни муддао ҳисобланади. Чунки ўзига яқин ва оғдириб олинган давлатларга нефт ва газ экспорт қилиш орқали Россия Ғарб санкцияларининг таъсирини юмшатиши ва ҳарбий ҳаражатлари учун кўпроқ пул топиш имконига эга бўлади.

Шу ва шу каби сабаблар туфайли Россия Исроил-Фаластин можароси имкон қадар узоқроқ давом этишидан манфаатдордир.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍18❤1😱1🙏1
ҚУРБОНЖОН ДОДҲОҲ КИМНИКИ?

(Тарқатишларингиз мумкин)

Яқинда қирғиз тилли тармоқларда тарихчи Ихтиёр Эсановнинг Қурбонжон Додҳоҳ ҳақида айтган фикрларидан парча кенг тарқалганлигини кўриб қолдим. Изоҳларда уч хил муносабатни кўрдим. Биринчиси, Қурбонжон додҳоҳдай аждоди борлигидан ҳақли равишда фаҳрланиш. Иккинчиси, ўзбек тарихчиси Ихтиёр Эсановдан, у орқали қирғиз қаҳрамонларини “момомиз” деб ижобий ва ҳолис ёритган ўзбек тарихчиларидан миннатдорлик ва бу ишни қилмаган қирғиз тарихчиларидан норозилик. Ва учинчиси, қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида “Қурбонжон Додҳоҳ бизники” деб тортишувлар.

Хўп, Қурбонжон Додҳоҳ аслида кимники?
Жавоб: Нима фарқи бор?

Қозоқлар билан Ал Форобий шундай талашилади. Туркманлар Хоразмшоҳлар давлатини туркманлар давлати деб таништирилиши тортишувларга сабаб бўлади. Айрим тожик миллатчи тарихчилари учун Сомоний ҳам, Ибн Сино ҳам, Ал Хоразмий ҳам, Самарқанд ва Бухоро ҳам тожик бўлган.
👍7😱2
Фикрларини оқламаган ҳолда қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман қардошларимизни тўғри тушунса бўлади. Марказий Осиё тарихининг 90 фоиз ёдгорликлари, обидалари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва бу ҳудудда туғилган буюк инсонларнинг ҳам қарийб 90 фоизи бизнинг ҳудудларимизга тўғри келади. Бу дегани талашмай турибоқ “торт”нинг катта қисми бизники бўлиб турибди. Озгина тортишсак, тарихий сабабларга кўра “торт”нинг қолган қисмининг бизнинг тарихимиз ва ҳудудларимизга даҳли келиб чиқади. Бу дегани тарихимиз, ота-боболаримиз, мвданиятимиз қозоқ, қирғиз, тожик ва туркманларники эмас, фақат бизники дегани бўладими?

Албатта йўқ.

Эслатма учун, миллат тушунчаси сунъий ижтимоий-сиёсий ясама бўлиб, ундаги “ҳақиқатлар” нисбий ҳисобланади. Қарийб 100 йил олдин ҳудудий чегаралар бошқача бўлинган бўлганда ҳозир бизлар тарихнинг бошқача вариантларини ҳимоя қилиб, миллатимизнинг ота-боболарини бошқача санаб юрган бўлардик.

Тушунтираман.

Ҳозир Ўзбекистонда Хоразмдан Андижонгача бўлган ҳудуддаги тарих ва ота-боболарни республика ҳудудидаги барча одамлар ўзиники деб билади. Хоразмликлар Бобурни ёки Ибн Синони бизники эмас деб, водийликлар Ал Хоразмий, Ал Бухорий хоразмликлар ва бухороликларнинг ота-боболари деб юрганлари йўқ.

Энди тасаввур қилинг. 1924-36 йиллар орасида ҳозирги 5 та республика эмас Туркманистонни ҳам ўз ичига олган Хоразм республикаси, ҳозирги Тожикистонни ўз ичига олган Бухоро республикаси, ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига олган Қўқон республикаси ташкил қилинган бўлганида ҳозир қандай бўлган бўларди?

Фарғоналиклар, қирғиз ва қозоқлар Ал Фарғоний, Бобур, Ал Форобий, Қурбонжон Додҳоҳларни биргаликда ўзлариники деб билиб, ҳозирги Ўзбекистоннинг бошқа барча одамлари уларни ўзларининг ота-боболари деб билмаган бўларди. Бухоро билан ҳам шундай. Ҳозир Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Тожикистон аҳолиси Самарқанд ва Бухорони талашишнинг ўрнига ўзлариники деб билган, бошқа томондан Ал Хоразмий ва Ал Фарғонийларни қўшни давлат ва миллатнинг ота-боболари деб ўрганиб юрган бўларди. Бундай сценарий бўйича қирғизлар фарғоналикларга, туркманлан хоразмликларга, тожиклар бухороликларга бегона бўлмаган, аммо хоразмликлар, бухороликлар ва фарғоналиклар бир-бирлари учун бошқа давлат ва миллат вакиллари бўлган бўлар эдилар. Аммо тақдир бошқача сценарийни юзага келтирган.

Энди тасаввурни янада кенгайтириб, ўйлаб кўринг. Ўша пайтда 3 ёки 5 руспублика эмас, балки қандайдир сабабларга кўра ҳозирги Марказий Осиё ҳудудлари бир Туркистон ёки Турон деган республикага бирлашган бўлганида ҳозир Қурбонжон Додҳоҳ меники, Ал Форобий сеники деган гаплар бўлган бўлармиди?

Менимча йўқ. Аксинча, ҳудди Андижонликлар Ал Хоразмийни, хоразмликлар Бобурни ўзининг аждоди деб билгани каби қирғизлар ҳам Ал Хоразмийни, бухороликлар Қурбонжон Додҳоҳни ўзининг момоси деб билиб, қозоқлар билан Тўмарисни талашиб юрмаган бўлардик.

Ҳушхабар шундаки, бу ишни қилишга ҳали ҳам кеч эмас. Тарих олдида бир инсон умри ёки 100-1000 йил дегани ярим ёки бир варақ нарса холос. Бугун қилинган ишнинг натижасини биз кўришимиз ёки кўрмаслигимиз мумкин, аммо тарихнинг навбатдаги сценарийлари саҳнага қўйилганда барча Марказий Осиёликлар бир умумий тарих ва ота-боболарни ўзлариники деб билиб, талашишнинг ўрнига биргалашиб яшашлари мумкин бўлади.

Ҳозир Марказий Осиё мамлакатлари равнақи учун энг қулай давлардан бири. Россия таъсири максимум пасайган, Ғарб Россияни кучсизлантириш учун ҳам ёрдам беришга тайёр, Хитойнинг приоритетларида эмасмиз, бешта давлат раҳбарлари ўзаро дўстона алоқадалар, ҳатто умумий бўлмасада икки уч томонлама иттифоқчилик муносабатларига кириб бормоқдалар, Туркия ўз манфаатлари учун бўлса-да қўллашга тайёр, халқларимиз эса қадим замонлардан бери қардошлик алоқаларидалар.

Менимча 5 давлат тарихчилари бирлашиб, худди Андижондан Хоразмгача тарихни бирлаштириб тарих китоблари ёзилгандай Хитойдан Каспийгача, Россиядан Ҳиндистонгача бўлган ҳудуд учун ота-боболарни умумлаштириб, битта тарихни ёзишлари ва бутун Марказий Осиёда ўша тарих ўқитилиши керак.
👍12❤3
Шунда бир-икки авлодлар алмашгандан кейин Марказий Осиёда ҳеч ким тарих, шаҳар, ота-бобо талашмайди. Марказий Осиёнинг қаерига борса ўзини ўз уйидадай ҳис қилади, Марказий Осиёнинг эар бир қаричи манфаатини ўз манфаатлари деб ҳимоя қилади.

Нима дедингизлар?

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍16❤2
Аёлнинг чегарасини ким белгилайди?

Ойина портали ушбу мавзуда Х ижтимоий тармоғида суҳбат ташкил қилган ва унга мени ҳам ташкил қилган эди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги вақт фарқи сабабли иштирок эта оламанми ёки йўқми деб сўзловчи бўлишни қабул қилмаган эдим. Суҳбатга меҳмон бўлиб қўшилиб, экспертлар билан биргаликда ўз фикрларимни улашдим.

Менимча эшитишга кетган вақтингизга ачинмайдиган ва ўзингизга бир нарса оладиган суҳбат бўлди.

Суҳбатни ушбу ҳаволага ўтиб тинглашингиз мумкин:

https://youtu.be/ur2VYVQ-WhY?si=YFxcZCc4oVp8otCq

Бошқаларга улашишингиз ва фикрларингизни ҳам билдиришларингиз мумкин.
❤6👍4
Янги 2024 йил муборак бўлсин!

Барчага фақат эзгу тилакларни тилайман!

🎄🎁🎉💸💰💶⚖️ 👩‍❤️‍👨👨‍👩‍👧‍👦💃🕺🏖️🗽🛫🛳️🏆🥇🍾🥂🍻🍷🎂🍦🍤🦪👞👠👗👔👙🩲…

❤️❤️❤️
🔥11👍9❤4😍2
Мантиқни қара, кўз тегмасин 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁15👍2
Ваннада 2 соат “Қаро кўзиииим” деб қўшиқ айтиииб ётиб чиққандан кейин бош бармоғингнинг аҳволи 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁21👍2😱2
Антенна ушламайдиган Айфон бўлгандан кўра, чўлнинг ўртаси-ю, сувнинг тубида бўлса ҳам ушлайверадиган ғишт Нокиа бўл.

Уч замон мақоли 😄👍.

ПС. Сиз қайси моделсиз? 🥸😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁18👍4😢1
Шу гап ростми? 😄

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁19
Ҳиндистон-Ўзбекистон.

Ҳисобни таҳмин қилинглар-чи !
😁11🙏2
Эгасини танимайдиган аҳмоқ телефон 🤣📲

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁14👍2🔥1😍1
Ҳамма учун очиқ залларда шуғулланишдан қониқмаган опа ўзига шахший тренер олган экан. 6 ойда натижа ёмон эмас.

💪😜🤣

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁22👍1
​​ФРАНЦИЯДА ГЎШТНИНГ ПИШИРИЛИШ ТУРЛАРИ

Францияда ресторанга кириб стейк гўшт емоқчи бўлсангиз ”хўп бўлади” деб пишириб олиб келавермайди. Сиздан гўштни қандай ейишни хоҳлашингизни сўрайди. Агар сиз бу маълумотдан бехабар бўлсангиз таваккал қилиб айтишингизга тўғри келиши ва гўшт сизга ёқмаслиги мумкин. Чунки сизга қуйидагидай қилиб гўштнинг пиширилиш суратларини кўрсатишмайди.

Марҳамат, Францияда гўштнинг пиширилиш турлари билан танишинг:

1. “Saignant » ёки “Bleu » - сўзма-сўз таржимаси “қонли” гўшт. Бундай гўштни кесганингизда қон оқиб чиқади ва гўштнинг ҳақиқий таъмини ҳис қиласиз.

2. « A point » - “Меёрида пишган гўшт”. Бунда қон оқмайди, лекин гўшт жуда пишириб юборилмагани учун гўштнинг ҳақиқий таъмини ҳис этасиз.

3. “ Entre à point et bien cuite » - меёридан сал ошириб пиширилган гўшт. Бундай гўштни жуда номдор ресторанлар пиширмаса ҳамма пишира олмайди. Сунки мёрида пишган гўшт билан яхшилаб пиширилган гўштнинг ўртасида қилиб пишириш осон эмас.

4. “Bien cuite » - яхшилаб пиширилган гўшт. Менимча буни биз ўзбеклар ейдиган гўшт десам нотўғри бўлмайди. Бизнинг ресторанларда фақат шундай қилиб ёки бундан ҳам куйдириброқ пиширилади. Одатда бундай гўштни еганда гўштнинг ҳақиқий таъмини эмас, балки гўштдан пиширилган таом таъми кўпроқ ҳис қилинади.

5. “Très bien cuite » - жуда яхшилаб пиширилган. Бундай пиширилган гўшт озгина ўтказиб юборилса “куйган гўшт” бўлишни бошлайди. Аммо гўштни шундай жуда яхшилаб пиширилганини ейдиган одамлар ҳам кўплаб топилади.

Сиз гўштни қандай пиширилганини яхши кўрасиз?

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍7😱4❤2
Менинг таҳминим (хоҳишим) шундай.
Сизнинг таҳминингиз қандай?
🙏5😁3🔥2
Отадан ака-укага икки қаватли уй мерос қолибди. Ака укалар келишиб, ҳар бири бир қаватни ўзларига олишибди.

Тепадаги қаватни олган бой ака одамларга ва укасига ундан бойроқ эканлигини кўрсатиб қўйиш учун уйини дахшат қилиб ремонт қилиб олибди.

Пастки қаватни олган укаси эса бунга жавобан эски уйини ремонт қилишдан фойда йўқ деб, уни бузиб ўрнига қайтадан замонавийроқ ва баландроқ қилиб уй қуришга қарор қилибди.

😄🏚️😢👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁11😢7
Осиё кубогида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари мағлубиятга учради.
Аммо бу турнирда бутун Марказий Осиё давлатлари ғалаба қозондилар.

Бу турнир ўзбек-тожик-қирғизлар, ижтимоий тармоқлар орқали қозоқлар, туркманлар ва ҳатто озарбайжонлар бир-бирларини ўз миллатдошидай қўллаган ва қайғурган турнир бўлди.

Бу турнир Марказий Осиё бирлиги учун ижобий қадамлар ташланган ғалабали турнир бўлди.

Ғалаба муборак, қадрдонлар ва қардошлар!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍16😁3❤1😍1