Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Сал кейинроқ “Бир хилларига айтаман, юр машинадан тушиб анави очиқ жойга бориб ўпишиб турайлик дейман. Камера бўлсачи дейди. Кўрса кўраверсин, мақтанасан, Алимжонов мани ўпти дейсан дедим” деяпти.

Биринчидан, Европада “идём потр*хаемся деса бориб ётиб кетаверади, машинадан тушиб очиқ жойга бориб ўпишиб турайлик” деса бориб ўпишиб туради деб ўйлаш камида билимисизлик ва фаросатсизлик бўлади. Европа катта қитъа ва унда турли давлат ва одатлар бор. Ғарб эса ундан ҳам катта ва ранг баранг. Ғарб ва Европадаги жамиятларнинг ҳеч бирида муаллиф айтганидай қилинмайди.

Қилинади, фақат фоҳишар турадиган махсус жойларда фоҳишаларга шундай дейилади ва пул эвазига шундай қилинади. Европадаги аксарият аҳоли худди ўзбеклар каби ўқиб, ишлаб, ўзини ҳурмат қилиб, дуч келган тарихчи билан ётиб кетавермайди.

Иккинчидан, европалашган, замонавий бўлса шундай деб ўйлаб, уларни тўшакка таклиф қилиш, очиқ жойга чиқиб ўпишиб туришга чорлаш ҳамда унга ўзи билан ўпишишни мақтов деб ерга уриш камида шилқимлик, кўпида Жиноят кодексидаги жинсий тажовуз билан боғлиқ бир начча моддаларга таалуқли жиноят бўлади.

Ғарб ва Европада ҳам, Ўзбекистонда ҳам шундай. Замонавийлик, европалашганлик = фоҳишалик деган қоида ҳеч қаерда йўқ. У бу ишни ўз яхши кўрган қизи, хотинига қилса ҳам шундай бўлади. Видеодаги фикрларига қараганда у бу гапни севган қизи ёки хотинига эмас бошқа бир неча қизларга айтган. Умаман олганда, менинг фикримча, замонавийми, анъанавийми, европалашганми, ғирт ўзбекми, аёл киши бокира бўлиш ёки ётиш, ким билан бўлиш ёки бўлмаслигини ўзи ҳал қилиши керак.

Муаллиф бу борада сал ўзини босиб олиб, қарашларини танқидий таҳлил қилиб олса зарар қилмайди деб ўйлайман.

Муаллифнинг ушбу гаплари, ижтимоий тармоқлар энди ривожланган пайтлардаги бир воқеаларни эсга туширди. Ўзини замонавий, ҳатто феминист деб ҳисоблайдиган қизлар аёлларнинг эркинликларини илгари сурганларида айрим айёр ва сурбет йигитлар уларга “бокирамисин ёки йўқми?” деб савол бериб оғзини ёпишга уринишарди. Биринчидан бу савол шахсий бўлиб, қиз унга жавоб берса ҳам, бермаса ҳам худди йигитни доминант позицияга олиб чиққандай бўларди. Қиз жавоб бермаса “Ана жавоб беролмайсан” дейиларди. Жавоб бериб “Ҳа бокираман” деса “Гапларинг амалинга тўғри келмаяпти, нега ўзинг талаб қилган эркинликдан фойдаланмаяпсан, нега ётмаяпсан” дейиларди. Агар “йўқ, бокира эмасман” деса “Ишонмайман, эркин эканлигингни исботла, мен билан ёт” дейиларди. Хуллас, ҳар қандай ҳолатда аёл киши учун таҳқирловчи, ерга урувчи, унинг интим ҳаётини тафтиш қилувчи ушбу оддий бир савол қизнинг оғзини ёпишда жуда фойда келтирарди. Ҳатто саволнинг тузоғига тушиб, йигит билан ётиб қўйиб, оғзи бутунлай ёпилган қизлар ҳам бўларди.

Тарихчи “замонавий қиз”га бераётган таклиф менга ўша тузоқ саволни эслатди. Афсуски, бундай савол ва бундай таклиф аёлларнинг ҳуқуқларини тиклашга эмас, аксинча уларни янада ерга уришга хизмат қилади.

Шундай экан, мен аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлашни истасак, мавзуларни аралаштириб, фикрларни чалкаштириб, яхшилик қиламан деб манманлик билан уларни ерга уриб қўймаслигимиз керак деб ўйлайман.

Муаллифнинг фикрлари ҳақидаги фикрларим уни мизогин, аёлларга қаршидай қилиб кўрсатиб қўйган бўлса узр. Ишончим комилки, аслида ундай эмас. Менимча муаллифнинг фикр билдириш шакли ва у тегиб очмай ўтиб кетган мавзулар сони шундай тасаввур пайдо қилган. Аммо у нотўғри ва тескари самарали фикрларини ҳам тўғирлаб олиши зарар қилмайди.

Хулоса ўрнида, суҳбатни ҳам шакл ва ҳам моҳият жиҳатдан бефойда ва аёлларнинг ҳуқуқларига тескари самарали деб ҳисобласам ҳам, унинг яхши тажриба бўлганлигини таъкидлашим керак. Суҳбатда айтилган фикрлар тўғри ё нотўғри, фойдали ёки бемаъни бўлишидан қатъий назар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади ва барчани ушбу мавзуларда ўйлашга, фикрларини жамлашга ва фикрлар алмашилишига сабабчи бўлди. Шу маънода суҳбатни ютуқ деб аташ ва унинг ташаббускорларига раҳмат айтиш мумкин.

ПС. Суҳбатни тўлиқ кўриш учун ҳавола :

https://youtu.be/RRrWUNEaXB0?si=zEIVmimJdnYo0ws-


Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍22❤1
​​ДАВЛАТНИНГ 126 КИЛОЛИК БОЛАЛАРИ

Хитойда бир бой Zibo Cuju футбол клубини сотиб олади. У клуб бош мураббийига ўзининг 35 ёшли, 126 килолик ўғлини ҳужумчи постига қўйишни буюради. Эркатой ўғил 10 рақамини, жарима тўпларини, пенальтиларни тепиш ва бошқа ҳуқуқларни ҳам олади.

Ёмон натижалари оқибатида жамоа 6-турга келибоқ 2-лигага тушиб кетади…

Мен интернетда чиққан бир воқеанинг қисқа мазмунини ёздим. Воқеа аниқ бўлиб ўтганми, ҳа бўлса, айнан шундай бўлганми, билмайман ва буни билиш менга унчалик қизиқ эмас.

Менга ушбу воқеанинг “қиссадан ҳисса”си қизиқ.

Воқеа бирон соҳага унинг имкониятлари, қўлидан келиш келмаслигига қарамасдан ўз ўғлини олиб кириб қўйигнинг оқибатлари яхши бўлмаслигини кўрсатади. Бундай қарордан фарзандини яхши кўриш бўлмайди. Аксинча, югурадиган ва гол урадиган постга 126 килолик ўғлини қўйиб қўйиш нафақат шу постга муносиб бўлган бошқа ҳужумчиларни бу имкониятдан маҳрум қилади, балки бу ўз жамоасини билиб туриб ўз қўли билан “ўлдириш”, ўз манфаатларига ҳиёнат қилиш эканлигини кўрсатади.

Энди тасаввур қилинг, бирон давлатнинг барча соҳалари, вазирликлари, ҳокимликлари, тепадан пастгача бўлган барча соҳалар “гол урадиган постлар”га ўғли, қариндоши бўлгани, таниш-билиш бўлгани ёки пора бергани учун “126 килолик” номзодларни қўядиган бўлса, ушбу давлатнинг келажаги қандай бўлади?

Бу риторик савол эди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍11🔥6❤1
Кимга юборишни биласизлар 😄👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁18👍2
Кўп йиллар олдин бир амаки хотини кийиниб тайёр бўлиб чиқишини кутиб туриш учун машинасини шу ерга қўйган экан…

😄🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁21👍1
#4унган4унди

Столнинг миллати аҳамиятсиз 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁19👍2
Барчага Наврўз муборак! 🍀🌷🌺

Кўп йиллардан бери ҳақиқий хоразмча “Гўк барак” емаган эдик. Хоразмда кўк барак исмалоқ ёки ялпиздан эмас беданинг энди униб чиққан ниҳолларидан пиширилади ва бунга таъм ва калория жиҳатдан тенг келадигани бўлмайди.

Беда тополмаганимиз учун кўп йиллардан бери баракни исмалоқдан пишириб келаётган эдик. Ниҳоят беда топдик. Наврўзга ажойиб совға бўлди. Болалар ҳам ҳақиқий гўк барак мазасини тотиб кўрдилар.

😋😍🙏
👍18❤7
Популистларга овоз бериш формуласи

“Кўнглимиздаги гапларни айтяпти. Ҳақиқий қўйпарвар шу бўлса керак. Шунга овоз берамиз. Баааааа” 🐑🤣💪👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁11👍4😢3
Бир секунддан кейин бу болажонларнинг луғатлари янги сўкиниш сўзлари билан бойийди 🤣👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁25😱1
Эркаклар маҳорат билан қойиллатадиган ишлардан бири 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁12👍7❤1
Спорт тренерим мени ишлашга руҳлантириш учун “Ичингдаги шерни уйғот” деб маслаҳат берди.

У ичимдаги шерни қандай тасаввур қилганини билмадим-у, ҳар эҳтимолга қарши шернинг расмини улашяпман 😂💪👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁27👍1
УСТИНГНИ ЁП АЁЛ, КЎЗИМ ЁМОН, ЎЗИМ ФАРИШТАМАН

Икки кундан бери Францияда бир мавзу муҳокама бўляпти. 13 ёшли ўқувчи қизни 14 ёшли 3 нафар қиз чақириб олиб, 20-30 нафар йигитларга урдиришган. Қутқариб олинмаса қиз ўлган бўларди. У комага тушиб қолган ва ҳозирда комадан чиққан.

Бугун қизнинг онаси қизини нима учун уришганини жонли эфирда айтиб берди.

Калтакланган 13 ёшли қиз мусулмон оиланинг қизи, аммо давлат қонунларига кўра дунёвий кийиниб, дунёвий ҳаёт кечирган. У ўқийдиган коллеж ҳудуди мусулмонлар кўп истиқомат қиладиган ва кўп муаммолар йиғилиб қолган ҳудуд бўлган. Қизни дунёвий кийингани учун катта ёшли ҳижобли қизлар бир йилдан бери хўрлаб, уриб, бурнига сигарет тиқиб, қўрқитиб келишган. Ўтган йили ҳижобли қизлар калтакланган қизнинг номидан соҳта профил очиб ўша ҳудуд йигитларини уни зўрлашга чақиришган. Воқеадан хабар топилгач, ҳижобли қизлар огоҳлантирилиб, икки кун мактабдан четлатилган.
😱10👍2😁2
Қизлар мактабга қайтгач, 13 ёшли қизни диний сабабларга кўра хўрлашда давом этганлар. Чақимчи бўлмаслик учун қиз мактабдаги ҳамма гапни онасига айтавермаган.

Икки кун олдин 14 ёшли ҳижобли қиз қизнинг номидан янги соҳта профил очиб, ўша маҳалладаги бир безори йигитларнинг расмини пост қилган. Йигитлар ғазаблаганидан фойдаланиб қизлар 13 ёшли қизни уриш учун барча йигитларни учрашувга чақирган. Қиз мактабдан чиққанда учала ҳижобли қиз 13 ёшли қизни мажбурлаб 20-30 нафар йигитларнинг ўртасига олиб бориб ташлашган. Кейин нима бўлганини ҳикоя бошида айтдим…


***

Ижтимоий тармоқларда Белиссимо деб номаланган пиццахонада бир аёлга рўза бўлганлиги учун ёпиниб олишга мажбурлашганлиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Доимгидай айримлар бу гап ёлғон, туҳмат бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, яна бошқа айримлар йигит яхши қилганлигини, қизнинг кийими рўза тутган йигитларнинг шаҳватини қўзғаши мумкинлигини урғулаганлар.

Бугун ушбу воқеанинг видеокамерларга тушган тасвирлари ва “шаҳвати қўзийдиган йигитлар ҳимоячиси” йигитнинг узр сўраган видеоси тарқалди.

Йигит ҳақиқатдан аёлнинг фундаментал ҳуқуқларини камситиб, уни ёпинишга мажбурламоқчи бўлган экан…


***

Кеча тармоқда бир видео олдимдан чиқиб қолди. Видеони улашган полициячи, тўғрироғи шариат ва маънавият полициячиси “Шим киядиган аёл қизларни енгилтак ҳисоблайман” деб барчамизнинг, барчангизнинг аёлларингиз, опа-сингил, қизларингизни ҳақорат қилганлигига гувоҳ бўлдим. У уйида, хусусий доирада ўз шахсий фикрини айтмаяпти, аксинча ижтимоий тармоқлар орқали оммавий баёнот беряпти.

Видеода бир нечтаинсонлар, жумладан шим кийган аёллар жанжаллашганлар.

Умуман жанжаллашган аёллар шимдами, ҳижобдами жиноят кодексига биноан жавобини беради.

Аммо шим кийгани учун аёлни енгилтак деб ҳисобланадиган ва шунга биноан муносабат қилинадиган бўлса, Франциядаги ва Белиссимодаги ҳолатларнинг сабабини англаб олиш мумкин.

Чунки бундай фикрлайдиган одамлар, уларнинг баёнотлари, чиқишлари, чақириқлари туфайли 13 ёшли қизни ёппасига зўрлаш, уриб ўлдириш, ресторанга кирса ёпинишга мажбурлаш нормал ҳолат ҳисобланади.

***

“Францияда мусулмонлар кўпайиб боряпти мошолло” деб юрган, диний эркинликлардан маст бўлиб, ўзини Ҳалифалик посбонлари деб ҳис қилиб юборадиганларга диний радикализмнинг асосий жабрдийдалари мусулмонларнинг ўзлари эканлигини эслатмоқчиман.

Толибон аёлларнинг таълимини тақиқлаганда, ИШИД босиб олган ҳудудларидаги 9 ёшли қизларни қул қилиб сотиб зўрлаганларида, 14 ёшли ҳижобли қизлар ўранмагани учун 13 ёшли қизни зўрлашга чақирганларида, Белиссимода аёлнинг ғурури ерга урилганида ҳар сафар мусулмонлар жабр кўрадилар.

Бунинг устига саналган сон саноқсиз воқеаларнинг барчаси мусулмонларни диндан бездирса, мусулмон бўлмаганларга “Мана, Ислом дини радикал дин” деган иддаоларга легитимлик беради.

Давлат диний эркинлик бердими, тинчгина рўза тутиб, намоз ўқиб, Умрага бориб келиб, худога ибодат қилиб юрган яхши. Ўзгаларни, айниқса ўз диндошларини камситиш, ерга уриш, зўрлаш, хўрлаш, ўлдириш дунёвий давлатлар қонунларига тўғри келмайди. Кимдир бундай амаллар шариатга тўғри келади деб ўйласа, тинчгина шариат ҳукмрон жамиятларга бориб ўз бахтини топиш варианти ҳам йўқ эмас.

ПС. Суратнинг устига босиб скринни кўришингиз мумкин.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍18❤6😱3
Uch zamon pinned «Ассалому алайкум, Азиз дўстлар! Муаллифлик каналимга ҳуш келибсиз! Каналда муаллифлик ижод намуналарим, таҳлилий мақолаларим, турли мавзуларга оид шахсий мулоҳазаларим, ҳажвий ҳикояларим ва латифалар, тренддаги мавзуларга муносабатим ва муаллифлик лойиҳаларимга…»
ЭРОН-ИСРОИЛ: ҚИСҚА ТАҲМИНЛАР

Эрон Исроилга ракета ва дронлар билан зарбалар берганидан кейин энди нима бўлади деган савол кўпчиликни ўйлантирмоқда. Эслатма учун, Эрон Исроил томонидан ўзининг Суриядаги элчихонасига берилган зарбаларига жавоб сифатида Исроилга зарбалар берди. Исроилнинг зарбасида Эроннинг икки нафар генераллари ўлдирилган эди.

Маълумот учун, Эроннинг ракета ва дронларининг 99%ини Исроил, АҚШ, Англия ва Франция ҳарбий кучлари биргаликда уриб туширдилар.

Исроилга жавоб берган Эрон БМТнинг хартиясига кўра ўзига берилган зарбага жавоб қайтаргани, оддий аҳолига зарба бермагани ва зарбаларни давом эттирмоқчи эмаслигини билдирди. Сиёсий томондан, Эрон ўз фуқаролари учун Исроилга жавоб беришга мажбур эди.

Энди Исроил ўз фуқаролари олдида ва жаҳон ҳамжамияти олдида ютқазган бўлиб қолмаслик учун Эронга жавоб беришга ҳаракат қилади.
😁5👍2
Исроил олдида 3 вариант бор:

1. Жавоб бермаслик.

Исроил Эроннинг 2 генарилини ўлдирганини, Эрон эса Исроилга пашша чаққанчалик зарар бера олмаганлигини, вақти келиб Эронга қарши жавоблар берилишини айтиб, ҳозирча жавоб бермаслиги мумкин.

2. Эронга ёппасига жавоб бериш.

Эроннинг ҳарбий ва атом объектларига ёппасига зарбалар бериш. Бу Эса Эроннинг қарши жавоб бериши ва ҳақиқий уруш бошланишини билдиради.

Менимча, бу вариантни айрим миллатчилардан бошқа ҳеч ким хоэламаяпти. Бу ўзи шундағам санкциялар остидаги Эронга керак эмас. Ўзи уруш келтирмаслик учун Эрон олдиндан айтиб қўйиб Исроилга зарар бермайдиган қилиб зарбалар берди.

Бор эътибори ва куч, энергия ва ҳаражатлари Ғазо секторига қаратилган Исроилга ҳозиргидан 10-100 марта куч ва ҳаражат талаб қиладиган янги уруш керак эмас.

АҚШда президентлик сайловлари яқин. Конгресга ялиниб Украина, Исроилга зўрға молиявий ёрдамлар бераётган Байден АҚШ иқтисодиётини Эронга қарши уруш ҳаражатларига аралаштириб сайловларда ютқазишни хоҳламайди. Европаликлар ҳам санаб ўтилган урушлар ҳаражатларидан чарчаганлар ва янги ҳаражатларга тайёр эмаслар.

Эрон-Исроил уруши дунё ҳамжамиятига ҳам керак эмас. Чунки Эроннинг битта ўзи дунё газ ва нефт махсулотларининг анча қисмини ишлаб чиқарса, жаҳон савдо йўлларининг катта қисми мазкур минтақадан ўтади ва бу дунёда мисли кўрилмаган молиявий ва иқтисодий инқирозни келтириб чиқаради.

Тўғридан-тўғри уруш варианти бир кун келиб барибир юз бериши мумкинлигини инкор этмаган ҳолда бу ҳозирча юз бермаслиги мумкин.

3. Эроннинг манфаатларига зарба бериш.

Урушга кирмаслик, шу билан бирга жааоб бермагандай бўлиб қолмаслик учун Исроил Эроннинг иттифоқчиларига зарба бериши мумкин. Масалан Ливандаги Ҳизбулло Исроилга ҳужум қилиб Эронга ёрдам беряпти. Исроил шу баҳона орқали Ҳизбуллонинг ҳарбий инфраструктураларини янчиб ташлаши мумкин.

Ямандаги Ҳутийлар жаҳон савдосига халақит қилиб келмоқда. Исроил Ҳутийларни бомбалаши ва/ёки Саудия Арабистонини қўллаб уларни янчиб ташлашга ёрдам бериши мумкин. Исроил Сурия ва Ироқдаги Эроннинг манфаатларига зарба бериши мумкин.

Хулоса учун, менимча юқоридаги вариантларнинг юз бериш эҳтимоли фоизларда шундай бўлади:

⁃ Эронга жавоб бермаслик: 1%
⁃ Эронга ёппасига жавоб бериш ва катта уруш хавфи: 9%
⁃ Эроннинг манфаатларига зарба бериш : 90%.

Воқеалар ривожини кузатиб, нима бўлишини кўраверамиз.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉
https://t.me/uchzamon
👍13❤3🙏1