Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Путин Россияси ўз ҳамкор ва дўстларини ташлаб қўйишига, оғир кунларида ёрдамга келмаслигига ўрганиб қолдик.

Улар нафақат ёрдамга келмайди, балки Эронга ўхшаган мисолларда ҳатто фойда ҳам кўришлари мумкин.

1. Россия сўнгги йилларда Эронга сотган миллиард долларлик қурол-яроғлар, ҳимоя тизимлари, қирувчи самолётлар вайрон қилинди. Агар Эрон ўлмай омон қолса, бошига яна дўппи керак бўлади. Ўшанда Россия бошқатдан дўстга айланиб қурол сотиш учун қайтиб келади.

2. Эрондаги воқеалар сабабли нефть нархининг ошиши иқтисодий қийинчиликлар остидаги Россия учун айни муддао ҳисобланади.
Дарвоқе, кўпчилик эътибор бермаган бир ҳолат. АҚШ ва Исроил Эроннинг раҳбарларини, ҳарбий полигонларини, самолётларини, ракета завод ва стокларини, атом станциясини, ҳатто қизлар мактабини бомбалади. Аммо улар Эроннинг нефть конлари ва нефть саноатига тегмаяпти. Чунки улар нефтга тегса, бунинг оқибатлари ёмон бўлишини билишади. Шунинг учун Эрон уларни тўхташга мажбур қилиш учун яқин шарқ давлатларидаги нефть конларини бомбалаб, Ормуз бўғозидан нефть ўтишини тақиқлаяпти.
Ушбу воқеалар фонида Россия ўз нефтини нафақат қиммат сотиши, балки нефтини сотиш учун Ғарб “кўзини юмиб туриши”га эришиши мумкин.

3. Эрондаги уруш қанча кўп давом этса, АҚШ ва Исроил у ерга шунча кўп куч, пул ва асосийси ракеталар, қурол-яроқлар сарфлайди.
Натижада, АҚШ ва Ғарб ўзлари хоҳласа ҳам Украинага беришга на қуроли, на пули қолмайди. Бу эса, Путин учун жуда қўл келади. Отнинг ўлими итнинг байрами дегандай гап.
👍4🔥4
Дунёда миллатчилик иллати ортиб, миллатчилар ҳокимиятларга келиш фонида аёлларнинг ҳуқуқлари борасида орқага кетиш кузатилди.

Миллатчилар одатда қайси мамлакат ва динда бўлишидан қатъий назар асосан мутаасиб, қадимчи ва диндор қатлам вакиллари ҳисобланадилар ва улар одатда аёлларнинг роли фақат бола туғиш ва ўрни ошхонада бўлган эски одатлар ҳукмрон замонларни қумсайдилар. Шу сабабли, 2026 йилда миллатчи ғоялар ҳокимиятга келган ва яқинлашаётган жамиятларда аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш ташаббуслари эркин муҳокама қилина бошлади.

Бу дегани аёлларнинг фундаментал ҳуқуқлари борасида асрлар давомида қон тўкилиб қўлга киритилган натижалар осонлик билан қўлдан берилаётганлигини, берилиши мумкинлигини билдиради.

Шундай экан, билими, ақли, онгги бор, фарзандлари, айниқса қизлари келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоясида мустаҳкам туриши кераклигини билдиради.

Бугун ушбуларни эслайдиган кун. Албатта байрам қилиш билан чекланиш ҳам мумкин. Аммо байрам қилишга асос бўлиши ва ушбу асосларни ҳимоя қилишимиз ҳам керак.

Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муборак!
🔥5❤2👍1
Люксембург саройи. Париж. Франция сенати биноси.
❤4👍4😍2
Биз учун оддийгина кўринган нарсаларга ҳайкалтарошлар, меъморлар кўп меҳнат ва ижод сарфлаб, ажойиб санъат асарлари яратган бўлишлари мумкин. Баъзан деталларига ҳам эътибор бериш зарар қилмас экан ❤️✌️
👍10❤3
Люксембург боғида сайр қилиб юрсам, мактаб ўқувчилари қўлларида дафтарлар билан ҳпйкалларга қараб бир нарсаларни ёзиб юришган экан. Ўқитувчилари уларга вазифа бериб ўзлари кузатиб турибди.

Улар нимани ёзяпти экан деб қарасам, боғнинг асосий қисмида Франция тарихидаги энг машҳур 20 қироличанинг ҳайкаллари ўрнатилган экан. Ўқувчилар уларни бирма-бир қидириб топишлари, улар ҳақида ҳайкалга битилган маълумотларни ёзиб олиб, кейинчалик дарсда ўқитувчисига айтиб беришлари керак экан.

Авваламбор, Франция пойтахтининг энг катта боғларининг юрагига давлат тарихидаги аёлларнинг ҳайкалларини ўрнатишгани ижобий ҳолат бўлса, ўқувчиларга Франция тарихини бу тарзда ўргатишни педагогик томонда самарали деб топдим.

Ўрнак олса бўладиган ҳолат экан.
👍7❤5