#КунАнекдоти!
Бир киши мумкинмас жойда балиқ ушлаб турган экан экология инспектори келиб ушлаб олибди ва жарима ёзадиган бўлибди. У киши "Мен балиқ ушламадим" дебди.
Инспектор : -Унда бу нима ?
Киши : -Мен бу балиқни уйимдан олиб келдим. Чўмилтириб қайтариб олиб кетяпман. Одатда уни олиб келиб сувга ташласам, ўзи чўмилиб чиқади, кейин мен уни яна уйга олиб кетаман. Ишонмайсизми ?
Инспектор : Вуахаха, албатта ишонмайман. Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсанми ?
Киши : - Кўрсатиб берайми ? Яна бир марта чўмилиб чиқса ишонасизми ?
Инспектор : Майли кўрсат.
Киши балиқни сувга ташлаб юборибди. 5 минутдан кейин :
Инспектор : Хўш ?
Киши : Нима хўш ?
Инспектор : Қачон қайтиб чиқади ?
Киши : Нима қачон қайтиб чиқади ?
Инспектор : Балиқни айтяпман
Киши : Қанақа балиқ ? Мен балиқ-салиқ кўрганим йўқ. Мен бу ердан ўтиб кетаётгандим. Сиз кимсиз ?
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

ТАРИХ КЕРАКСИЗ ФАНМИ?
- Тарих кераксиз фан. Ал Хоразмий математик, Ибн Сино тиббиётчи, Амир Темур саркарда бўлган. Ҳеч бири тарихчи бўлган эмас.
- Бу нарсаларни қаердан биласан?
-Тарихдан ўқиганман. 🤕🔫😂

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

МАЙЛИ, СИЗНИКИ БЎЛА ҚОЛСИН!
Кеча аёлларнинг ҳуқуқларига оид пост қўйдим.Унда аёллар ҳайвон эмаслигини, аёллар предмет эмаслигини, аёллар қул ёки хизматкор эмасликларини, аёллар инкубатор эмасликларини, умуман аёллар эркаклар билан бир хил одам эканликларини ёздим.
Бу постга билими, фаросати, ақли жойида бўлган инсонлар ижобий муносабат билдирдилар ва ҳатто раҳматлар айтдилар.
Аммо Ўзбекистонда айрим бир тупойлар галаси етишиб чиққанки, улар шундай оддий гапларни ҳам ақлига, онгига сиғдира олмай, баъзан постни ҳам охирига ўқимай жазавага тушдилар ва тутуруқсиз, мантиқсиз ва кўпроқ ҳақоратлар билан изоҳлар ёздилар.
Албатта мен жамиятимизнинг илғор дунёвий жамиятлардан кўра кўпроқ Афғонистондаги мутаассиб жамиятга яқинроқ эканлигидан афсусдаман. Аммо тупойларимиз, мутаассибларимиз ҳам одам. Шунинг учун уларга улар хоҳлагандай жавоб бермоқчиман.

Майли, сиз менинг айтганларимни хоҳламаяпсизми, сизники бўла қолсин. Келишдик. Мен сўзларимни қайтиб олдим. Сизнинг онангиз, опа-синглингиз, аёлингиз, қизингиз,(аёл бўлсангиз ўзингиз):
-ҳайвонлар
-предметлар
-инкубаторлар
-одам эмаслар.
Уларда ҳуқуқлар бўлиш керак эмас. Уларга кўчада суйканиш, орқасидан ҳуштак чалиш мумкин. Уларни уриш, хўрлаш ва зўрлаш мумкин. Уларни кўп хотин қилиб олиб, янги хотин топсак "Уч талоқ" деб қўйиб юборишимиз керак.
Энди хурсандмисиз? Энди сиз хоҳлаётган гапларни айтсам, раҳмат айтарсизлар.
Илтимос, энди ҳам бизга тўғри келмади деманглар. 😊
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
-ҳайвонлар
-предметлар
-инкубаторлар
-одам эмаслар.
Уларда ҳуқуқлар бўлиш керак эмас. Уларга кўчада суйканиш, орқасидан ҳуштак чалиш мумкин. Уларни уриш, хўрлаш ва зўрлаш мумкин. Уларни кўп хотин қилиб олиб, янги хотин топсак "Уч талоқ" деб қўйиб юборишимиз керак.
Энди хурсандмисиз? Энди сиз хоҳлаётган гапларни айтсам, раҳмат айтарсизлар.
Илтимос, энди ҳам бизга тўғри келмади деманглар. 😊
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
#КунАнекдоти!
Бир болакай онасининг олдига югуриб келибди :
- Ойи, ойи, эртак айтиб беринг
- Йўқ, болам, кейинроқ айтиб бераман. Ҳозир овқат пиширяпман
- Илтимос, ойижон, айтиб бера қолинг
- Бўпти, тез айтиб бераман, кейин бориб ўйнаб менга халақит бермайсан. Келишдикми?
- Келишдик
- Бир бор экан, бир йўқ экан...
- Ия, ойи, ҳамма эртаклар шундай «Бир бор экан, бир йўқ экан» билан бошланадими?
- Йўқ, болам, айрим эртаклар «Бугун кеч бораман, мажлис чиқиб қолди», «Бугун уйга боролмайман, иш кўпайиб кетди. Ишхонада қолиб, ҳисобот тайёрлайман»лардан ҳам бошланади...!
😜😂😂

АВВАЛ ЎЗИНГА БОҚ, КЕЙИН НОҒОРА ҚОҚ!
Аёлларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги постларимга фикр билдираётган айримларнинг хулосалари икки изоҳда мужассам. Эътибор беринг, иккаласи ҳам диндан гапиряпти, амалда эса... 😊😎☝
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Аёлларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги постларимга фикр билдираётган айримларнинг хулосалари икки изоҳда мужассам. Эътибор беринг, иккаласи ҳам диндан гапиряпти, амалда эса... 😊😎☝
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ТАРҚАЛИНГЛАР! ПЛАКАТЛАР МАВЗУСИНИ ЁПАМИЗ! 😜
Сўнгги икки кун 8-март бўлиб кетди. Билмаганлар учун 8-март "Хотин-қизлар байрами" эмас аслида "Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни" ҳисобланади.
Икки кун олдин кун воқеаси, плакатга ёзиб чиқилган аёлларнинг ҳуқуқларига оид сўзларга муносабат билдирган эдим. Қизларга ва уларнинг қилган ишларига эмас, айнан плакатдаги сўзларга.
Мутаассибларнинг жазаваси тутгач, қўшимча ойдинликлар киритишга тўғри келди ва бунга икки кун кетиб қолди.
Мен аёллар ҳуқуқлари борасида муаммолар бор экан улар учун бир умр курашишга тайёрман. Аммо "Плакатлар" мавзусини ёпамиз, чунки бу каналимизнинг ихтисослик мавзуси эмас. Шу мавзуга қайштиш керак бўлганда балки яна қайтармиз, таҳлилий мақолалар берармиз. Аммо ҳозир янги мавзуларга ўтиш вақти етди.
"Чўзилиб кетди" деб ўйлаётганлардан узр, "Курашганингиз учун раҳмат" деганларнинг ўзларига раҳмат, ботларда ҳақоратлаб вақтини кетказганларга кўпроқ китоб ўқишни маслаҳат бераман.
Қани бўлмаса, кетдик!😊
👉 https://t.me/uchzamon

Устоз, "нормалний" болаларга ҳам дарс берасизми?
Пойтахтимизнинг чеккароқ мавзеъларидан бирида жойлашган мактаблардан бирида педагогик амалиёт ўтганман. Яъни француз тили ўқитувчиси бўлиб дарс берганман. Мактаб чеккароқда жойлашганлиги учун бўлса керак, ўқитувчилар бу мактабда кўп ишлаб қолмас эдилар. Бундан ташқари, мактабда ўқувчиларнинг интизомлари борасида муаммолар бор эди. Амалиётдаги айрим талабалар катта синф ўқувчилари билан калтаклашиб, мактабдан кетиб қолганларига ўзим гувоҳ бўлганман. Аммо мен мактабга номигагина амалиёт ўтиб кетиш учун эмас, аксинча ҳақиқий ўқитувчи бўлиб ўқувчиларимга таълим бериш учун келган эдим. Менинг ҳаётдаги тамойилим шундай : Бирон ишни килсам, сидқидилдан оxиригача қиламан ёки уни умуман килмайман. Мен соҳталикни ёмон кўраман. Ҳуллас, дастлаб ўқувчиларнинг тарбияси билан шуғулланишга тўғри келди. Бунинг учун биринчи навбатда уларнинг юрагига қулоқ тутиб кўрдим. Суҳбат тахминан мана бундай кечди :
- Биз ҳеч қачон француз тилини ўргана олмаймиз. Бундан ташқари бизга француз тилининг кераги йўк...
- Нимага ўргана олмас экансизлар? Ҳозирги замонда чет тилини билиш хаммага керак. Мана мен ўргатаман сизларга француз тилини ...
- Э, бизга хеч ким ўргата олмайди. Марказдаги мактаблар барибир биздан кучли. Биз ҳеч қачон улардай бўла олмаймиз...
- Ким айтди буни сизларга? Сизларнинг бошқа болалардан кам жойингиз йўк. Келинглар бир нарсага келишиб оламиз. Мен дарсларимни ўтавераман. Сизлар эса дарсда яхши қатнашасизлар ва мен нима вазифа берсам, барчасини қолдирмасдан бажарасизлар. Мен сизларга француз тилини ўргана олишларингизни ва марказдаги мактаблардан кам эмас эканликларингизни исботлаб бераман. Келишдикми?
- Келишдик...
... Бизни пойтахтимиздаги ногирон болалар мактабларидан бирига олиб боришди. Мақсад бўлғуси педагогларни ногирон болалар билан учраштириш эди, менимча. Мактабда хар хил даражадаги ногирон болалар бор эди. Кимнингдир қўли, кимнингдир оёғи, кимнингдир бошқа тана азосида муаммолар бор эди. Лекин уларнинг миялари жойида эди. Уларни кўриб, менинг юрагим юмшаб кетди. Билсам, ...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Normalniy-bolalarga-ham-dars-berasizmi-07-09

Telegraph
Устоз, "нормалний" болаларга ҳам дарс берасизми?
Пойтахтимизнинг чеккароқ мавзеъларидан бирида жойлашган мактаблардан бирида педагогик амалиёт ўтганман. Яъни француз тили ўқитувчиси бўлиб дарс берганман. Мактаб чеккароқда жойлашганлиги учун бўлса керак, ўқитувчилар бу мактабда кўп ишлаб қолмас эдилар. Бундан…
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm !
ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАЕВНИНГ УЙИ!
Ўзбекистон ССРнинг биринчи президенти Файзулла Хўжаевнинг уйига борганмисиз ?
Қадимий Бухоро шаҳрига борсангиз кўришга арзигулик жойлар билан муаммо бўлмайди. Аксинча у ерда Шарқ шаҳарсозлигининг дурдоналари намунамарини томоша қилишга қанча вақт бўлса ҳам етмайди.
Аммо Бухорога борганда барча кўрадиган жойлардан ташқари қизиқарли жойларни кўришни хоҳласангиз албатта Файзулла Хўжаевнинг уйига боринг. 19 асрда Файзулла Хўжаевнинг отаси томонидан қурилган уй кейинчалик советлар томонидан мактабга айлантирилган.
1938 йилда Файзулла Хўжаев Сталин қотоғонларининг қурбони бўлгач, уй совет давлати тасарруфида қолган.
Ҳозирда уй музейга айлантирилган бўлиб, у Бухоро меъморчилигининг гўзал намунаси бўлиб турибди. Уйнинг ҳовлиси, ичкари хоналари, токчалар ва шифтлардаги нақшлар сизни 19 асрга олиб бориб қўяди. Ичидаги Бухоро тикувчилик ва тўқувчилик намуналари эса сизни бухороликларнинг ҳаёти билан таништиради.

#КунАнекдоти.
Бир раҳбар қишлоққа бориб одамларнинг дардини эшитадиган бўлибди. Узоқ бир қишлоққа бориб "Мен муаммоларингизни тинглагани келдим. Нима муаммоларингиз бўлса айтинглар, ҳал қиламан" дебди.
Бир киши чиқиб дебди:
- Жаноб раҳбар, биз оддий қишлоқ одамларимиз. Бизга кўп нарса керак эмас. Иккита муаммомиз бор, шуни ҳал қилиб берсангиз бўлди.
- Бўлди, айтинг
- Биринчиси, бизнинг қишлоқда газ, свет йўқ. Шуни ҳал қилиб берсангиз.
Раҳбар "ҳозир" дебдида, бир чеккага чиқиб уяли телефонидан қаёққадир телефон қилиб, кимларнидир роса урушиб, "қишлоққа газ ва светни эртагаёқ ҳал қилиб беринглар" деб қайтиб келибди ва дебди:
- Бўлди, газ ва свет муаммоларингиз ҳал бўлди. Эртагаёқ ҳал қилишади. Иккинчи муаммо нима?
- Ўртоқ раҳбар, мазгимизни қотириб бизни лох қилмай қўяверинг. Бу қишлоқ ҳудуди барча телефон компаниялари антенналардан узоқда жойлашганлиги учун бизда уяли телефондан гаплашишнинг иложи йўқ.
Иккинчи муаммомиз шу эди... 😜😂

ЎЗБЕКИСТОН - ШИРИН ҚОВУНЛАР МАМЛАКАТИ !
Худойберди Тўхтабоевнинг "Ширин қовунлар мамлакати ёки сеҳргарлар жанги" номли асари бор. Аслида эса Ўзбекистон тўғри маънода ширин қовунлар мамлакати ҳисобланади.
Ўзбекистонда қовунларнинг 200 дан ортиқ нави етиштирилади. Ўзбекистон қовунлари нафақат сонда, балки шакли, мазаси, ҳид-таровати билан ажралиб туради. Сўнгги йилларда Хоразм ва Бухоро вилоятларида "Қовун фестивал"лари ўтказилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Улардан ташқари Сурхондарё, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё воҳаларининг қовунлари ҳам тилни ёради.
Бошқа тарафдан водийнинг унумли тупроқларида етиштирилган қовунлар бемалол воҳаларимизнинг қовунлари билан беллашади. Ўзбек қовунларининг қайси бири яхши деб эмас, энди қайси биридан есам экан деб гапирилади.
Қовун мавсуми яқинлашяпти. Аллақачон ҳандалаклар бозорларга чиқди. Қовунлар чиққанда биласизми нима қилиш керак ? Фақат ейиш керак !
Тушириш керак эмас! 😜☝️

COVID-19 ШУ ЕРДА. ЯНА УЙДА ҚОЛИНГ!
Бутун дунё коронавирус билан саноқсиз қурбонлар орқали курашаётган пайтда бизда барчаси назорат остидадай туюлган эди.
Бу кучайтирилган чораларнинг бекор қилинишига ва бошқа томондан халқимизнинг хотиржамликка берилишга сабабчи бўлди.
Кеча, яъни 9 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда янги 472 ҳолат қайд этилган ва жами касалга чалинганлар сонини 11 564 га етказган. Даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда экан.
Энг хатарлиси, бу рақамлар кундан кунга ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг 34 миллион аҳолисидан ҳали 1 миллион киши ҳам тестдан ўтмаган. Бу дегани коронавирус сиз кутмаган жойларда ва инсонларда бўлиши мумкин.
Шунинг учун агар мен барчани масъулиятлироқ бўлишга чақираман. Халқимиз вакиллари, зарурат бўлмаса уйда қолинг ва жорий қилинган қоидаларга амал қилинг. Бошқа томондан, давлат вакиллари, ҳоким ва вазирлар, мажлис ва селекторларни йиғиштириб, онлайн мажлисларга ўтинглар.

Турист эмас, меҳмон кутадиган Ўзбеклар !
Гид бўлиб ишлаган даврларимда менга телефон қилиб, иш борлигини айтишди. Туристлар билан 6 кунга Чимёнга бориб келишимиз керак эди. Фақат туристларни олаётганимда огоҳлантиришди : "Туристлар жуда инжиқ. Уларнинг Ўзбекистонга келишганига 15 кун бўлган ва шу 15 кун ичида барчанинг, жумладан бирга ишлаган гиднинг жонига тегиб кетишган" !
"Ўқитувчи булиб, бир-биридан инжиқ болалар билан ишлаганман, буларни ҳам эплайман" дедимда туристларни қабул қилиб олиб, минибусда Чимёнга қараб йўлга чиқдик. Туристлар Европа Иттифоқи бўйича ишлайдиган катта француз адвокат, унинг америкалик аёли, 14-15 ёшлардаги қизи ва 11-12 ёшлардаги ўғлидан иборат эди. Йўлда танишиб, гаплашиб бордик ва мен уларнинг ҳеч қандай инжиқликларини сезганим йўқ. Улар мен билан ажойиб ҳамсухбат, билимли ҳамроҳ бўлиб бордилар. Чимёнга боргач, оилага берилган дачага киришдан олдин, ичларини текшириб кўрамиз дейишди. Кириб, дарров ортга қайтиб чиқишди-ю, "биз бу ерда турмаймиз, бу ерда одам яшай олмайди" дейишди. Улар бир зумда "Тошкентга қайтамиз" деб туриб олишди. Уларнинг кўнглини олиш учун Чимёндаги бошқа дачаларни кўрсатдик, уларни ҳам ёқтиришмади. Туристлар норози бўлиб кетишмасин деб, муассаса раҳбари уларга ўзининг дачасини берди. У дачани "яшаса бўлади" деб топишди ва ичига жойлашишди.
Биз учун махсус иккита ошпаз Чимёнга келган эди. Туристлар ошхонага кириб, озодаликни назорат қилмоқчи бўлишди. Ошхонага кириб, оддий кийимларда овқат пишираётган ошпазларни кўришди-ю, биз бундай кийимларда пиширилган овқатларни емаймиз дейишди. Улар шу гапда туриб олишгач, Тошкентдан ошпаз кийимлари олдиришимизга тўғри келди. Кечкурун туристлар овкатларни мақтаб ейишди ва овқатдан кейин барибир Тошкентга қайтамиз деб туриб олишди. "Ўйлаб-ўйлаб, бу дачада ёта олмаймиз деган қарорга келдик" дейишди...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Turist-emas-mehmon-kutadigan-ozbeklar-07-10

Гид бўлиб ишлаган даврларимда менга телефон қилиб, иш борлигини айтишди. Туристлар билан 6 кунга Чимёнга бориб келишимиз керак эди. Фақат туристларни олаётганимда огоҳлантиришди : "Туристлар жуда инжиқ. Уларнинг Ўзбекистонга келишганига 15 кун бўлган ва шу…
ТЎҒРИ ГАПНИ ҚАЕРДА ТУРИБ АЙТИШНИНГ АҲАМИЯТИ ЙЎҚ
Турли сабабларга кўра, хусусан таҳсил олиш учун билимли ва кучли мутахассисларимиз чет элларда истиқомад қилишлари ва иш фаолиятларини олиб боришлари сир эмас. Менинг ўзим Европа, АҚШ, Уммон, Туркия, Хитой ва Японияда яшайдиган кучли юртдошларимизни биламан. Биз қайси юртларда бўлишимиздан қатъий назар юртимизга ва унинг тақдирига бефарқ эмасмиз. Аксинча, чет элда Ватан соғинчини ҳис қилган инсонлар юртдагилардан кўра ватанпарварроқ бўладилар.
Мен ва чет эллардаги бошқа юртошларимиз Ўзбекистондаги воқеа ва ҳодисалар, жамиятимизга оид мавзуларда баҳс қилганимизда бир ҳолат кўп кузатилади. Айрим инсонлар мавзу четда қолиб, баъзан мавзу юзасидан аргументи қолмаганида "Сен чет элда туриб олиб..." деб бошланадиган тактикага ўтадилар. Яъни юмшоқ қилиб айтганда, "Сен чет элда бўлсанг бу ердаги муаммоларни қаердан биласан" демоқчи бўлади. Қўпол қилиб "Сен ватан хоини" деб бошлайдиганлар ҳам бор.
Шундан келиб чиқиб савол : ҲАҚИҚАТНИ ҚАЕРДА ТУРИБ АЙТИШНИНГ НИМА ФАРҚИ БОР ?
Биринчидан, суҳбатдошнинг кимлиги, қаердалиги, қаерданлиги ва ҳоказоларга осилиш бу "шахсга ўтиш" дейилади ва пасткашлик ҳисобланади.
Иккинчидан, "Осмон кўм-кўк", "Мушук миёвлайди" деган гапни Ўзбекистонда туриб айтса чет элда туриб айтгандан кўра ҳақиқатроқ бўлиб қолмайдику.
Учинчидан, Ўзбекистон ҳақида, айниқса сиёсатшунослик, жамиятшунослик, тарих, антропология, этнография ва бошқа соҳалар бўйича энг ишончли ва батафсил маълумотлар, илмий китоб ва тадқиқотлар чет эллардаги кутубхона ва олийгоҳларда турибди. Шунинг учун Ўзбекистондаги олимлар ўша маълумотларни ўрганиш учун чет элларга борадилар.
Ва ниҳоят, барчамиз фаҳрланадиган ота-боболаримизнинг аксарияти ёзиб кетган асарларини асосан чет элларда туриб ёзганлар. Ўз асарларини Ал Хоразмий Боғдодда, Ал Беруний Балх ва Ҳиндистонда, Аз Замахшарий Маккада, Ибн Сино Хоразмда ва Эронда, Ал Бухорий Макка ва Самарқанд орасида, Амир Темур бутун Евроосиё қитъаси йўлларида туриб ёзганлар. Шу сабабдан, уларнинг ёзганлари яроқсиз ва ўзлари ватан хоинларимилар ? Ўз даврида Ал Беруний ва Ибн Сино илмий савол-жавоблар қилганларида бир-бирларининг шахсларига ўтмаганлар.
Ҳақиқат соғлом суҳбатлар, соғлом баҳсларда, ўзаро ҳурматга асосланган конструктив фикр алмашишларда юзага келади. Билими йўқлар эса ёки шахсга ўтади ёки рақибидан орфографик хато қидиради.
Чет элдамизми, Ўзбекистондамизми, барчамиз Ўзбекистон фуқароларимиз ва барчамиз бир хилда ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгамиз. Ҳеч биримиз чет элда бўлганимиз ёки юртда бўлганимиз учун камситилишга маҳкум эмасмиз.
Агар чет элдагини "юрт ичидагини билмайди" деб оғзига урсак, юртнинг ичидагини "бу дунё кўрмаган, нимани ҳам билади" деб гапиртирмасак ҳеч қачон ривожланмаймиз.
Шунинг учун, келинглар, ўзимизга, номимизга, ота-боболаримизга муносиб бўлайлик ва ўзаро баҳс-мунозараларимизда, суҳбатларимизда бир-биримизни ҳурмат қилайлик.
Дониёр Рўзметов

- Дада, мен сизларга ёш бола эмасман. Мен эркин инсон бўлишни, сайр-саргузаштлар қилишни, ичиб-чекиб қизлар билан кайф-сафо қилиб юришни, мазза қилиб яшашни хоҳлайман. Мен уйдан кетдим, энди бу уйга қайтиб келмайман...
- Шошма ўғлим, онанг келмасидан олдин нарсаларимни олиб олай, менам сен билан кетаман! 😜😂

АВЛИЁ СОФИЯ ЭНДИ МАСЖИД !
Истанбул шаҳрининг, балки бутун Туркиянинг рамзи ҳисобланган "Авлиё София" музеайи 2020 йил 10 июлдан масжидга айлантирилди. Бу қарорга дунё миқёсида нафақат ижтимоий тармоқларда, балки давлатлар даражасида муносабатлар билдирилди.
Менинг позициям, музейнинг масжидга ёки масжиднинг музейга айлантирилиши Туркиянинг ички иши. Агар бу қарор сабабли қандайдир келишмовчиликлар ёки норозиликлар келиб чиқса оқибатларига ҳам Туркиянинг ўзи жавоб беради. Аммо бу бизга воқеанинг моҳияти ва тарафларнинг позициясини таҳлил қилишга халақит бермайди.
Мен умумлаштириб, музейнинг масжидга айлантирилиши атрофидаги тарафларни 3 га бўлдим:
1. Хурсанд диндор мусулмон қатлам
2. Норози диндор христиан қатлам
3. Хафа дунёвий қарашли инсонлар.
Тарафлардан биринчи ва иккинчиси эгоистлар. "Ўзиники"ни илгари суриб, кўрпани ўз устига тортишни хоҳлаяпти. Агар биринчиси ҳақ бўлса, иккинчиси ҳам ҳақ, аксинча бўлса иккаласи ҳам ноҳақ.
2019 йилда қарийб 4 миллион турист қабул қилган Авлиё София музейининг "музей" мақоми мусулмонлар ва христианлар ўртасидаги "келишув" ҳамда Туркиянинг дунёвийлик рамзи эди. 6-15 асрларда черков, 15-20 асрларда масжид бўлган бино 1934-2020 йилларда барчага бирдай тегишли, ЮНЕСКО рўйхатига кирган ёдгорлик эди.
Эндиликда, сиёсий ва диний келишув бузилди. Олдин тарафлар йўқ эди, энди бор. Юқорида айтганимдай, бу Туркиянинг ички иши ва оқибатларига ўзи жавоб беради.
Сиёсатшунослик нуқтаи назаридан бу мусулмонлар ва турклар учун хушхабарми ? Менимча, йўқ.
Чунки, Эрдоган бу ишни кўпроқ ўзининг сиёсий манфаатлари йўлида қилди деб ҳисоблайман. Сўнгги йилларда, айниқса ўз ҳамкори Фатҳулла Гулен билан урушиб қолгач, Эрдоган ўзини нафақат Туркияда якка ҳукмрон, балки минтақа раҳбари "Усмоний султон" деб ҳис қила бошлади. Бу худди Россияда Путин ўзини Чор Россияси подшосидай ҳис қилиб юргандай гап.
Эрдоган Путинга ўхшаб Туркиянинг Усмонийлар давридаги шон-шуҳратини қайта тиклаш орқали ўзини тарихда қолдиришга ҳаракат қиляпти. Путиннинг ишлари Россиянинг ички ишлари бўлганидай, Эрдоганнинг ишлари ҳам бизга даҳл қилмаса, Туркиянинг ички ишлари.
"Авлиё София" музейининг масжидга айлантирилиши Ҳиндистондаги "Тож маҳал" ҳиндларнинг эмас Бобур ва унинг авлодларининг мероси бўлганлиги учун Ҳиндистоннинг туристик гидлари ва рамзларидан олиб ташланганидай гап. Бунинг ортида на дин, на миллат манфаатлари эмас, балки популист сиёсатчининг халққа ёқиш истаги ётибди.
Бу ерда ёки ҳамма ҳақ, ёки ҳамма ноҳақ. Ўз фикрини айтаётганларда айб йўқ.

Кечаги постимдан бери 4 та мажлис ҳақидаги буйруқларни юборишди.
Ҳатто вилоятларга бориб олиб, ўзи меҳмонхонада яшириниб ўтириб, одамларни йиғиб мажлис қилганларни ҳам айтишди.
Уялинглар, иккиюзламачи, ўзи айтганига ўзи амал қилмайдиган айрим раҳбарлар!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ҳатто вилоятларга бориб олиб, ўзи меҳмонхонада яшириниб ўтириб, одамларни йиғиб мажлис қилганларни ҳам айтишди.
Уялинглар, иккиюзламачи, ўзи айтганига ўзи амал қилмайдиган айрим раҳбарлар!
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ ! ЖИДДИЙ СИНОВЛАР ОЛДИНДА
Урушлар, қирғинлар, эпидемия ва пандемия, яъни ижобий қилиб "юртга келган тўй"лар давлатлар, айниқса давлат раҳбарлари учун жиддий синовлар саналади. Бундай дамларда халқ ўзини ҳимоясиз ҳис қилиб, паноҳни подшолардан, раҳбарлардан кутади. Барчаси тугаб яхши кунлар келганида эса бой берилган қурбонларнинг сонига қараб эмас, раҳбарларнинг инқирозни қандай бошқарганига қараб баҳо берадилар.
Иккинчи жаҳон урушида собиқ совет иттифоқи 30 миллиондан ортиқ қурбон берган бўлса ҳам олий ҳокимиятнинг бошқаруви ва ниҳоят ғалабаси халқларни амалдаги ҳокимиятга садоқатларини ошириб юборган. 1941 йилгача ўзларини мустамлака билиб, мустамлакачиларга қарши курашган халқлар якунда диктатор бўлса ҳам Сталиннинг атрофида бирлашганлар.
2020 йил бутун дунё учун, хусусан Ўзбекистон учун жиддий синовлар йили бўлмоқда. Бу синовлар кўплаб давлатларда оғир ўтган бўлса, Ўзбекистоннинг синовлари ҳали олдиндадай туюлмоқда. Энг ачинарлиси, ҳукумат бор резервларини ўтган 4 ой давомида "Ҳай гитлер" қабилида суратлар қилишга, "Ура-ура"лар билан статистикалар қилишга сарфлагандай туюлмоқда.
Март ойидан бери дунёдаги аксарият (демократик) давлатлар халқларини маскалар билан таъминладилар, тестлар резервини ғамладилар ва аҳолига пул тарқатиб, ижтимоий қўллаб-қувватламоқдалар.
Бизда эса аҳолига пул тарқатилмади, ўз ҳисобидан маска тақмаганлардан жарималар ундурилди ва "Касалман, тест қилинглар" деганларни ҳам тест қила олишмаяпти. Бу нафақат ачинарли, балки хатарли вазиятдир.
Азиз юртдошлар! Коронавирус юқтирсам ана шундан кейин бу билан шуғулланаман ва даволанаман деб кутманглар. Коронавирусни юқтириб бўлганингиздан кейин уни тест қилдириб аниқлаш бир азоб бўлса, уни барчага юқтириб бўлганингиздан кейин даволанишингизнинг ўзи бир бош оғриқ эканлиги аён бўлмоқда.
Шунинг учун, ўзингизга, соғлигингизга маҳкам бўлинг ва эртага даволана олмай афсусланманг. Кўчага чиқма дейилдими, чиқманг, одамлар билан учрашманг, қўлларингизни мунтазам ювинг ва маска, қўлқопларни тақиб юринг.
Ҳурматли давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарлари! Бу пандемия ўтиб кетади. Яхши кунлар келганда халқ сиздан хафа бўлиб эмас, сизга содиқ бўлиб чиқсин. Бор билим ва имкониятларингизни тестларни сотиб олиш ва тўғри ишлатишга, маска ва қўлқоплар тарқатишга, халқни иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга сарфланг. Пандемия учун ажратилган пулларни ўмарманг, бюрократия қилманг, мажлисбозлик қилманг. Агар жуда иложи бўлмаса, пандемия ўтгунча сабр қилиб туринглар.
Чунки жиддий синовлар ҳали олдинда !