Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
#КунАнекдоти.

Бир раҳбар қишлоққа бориб одамларнинг дардини эшитадиган бўлибди. Узоқ бир қишлоққа бориб "Мен муаммоларингизни тинглагани келдим. Нима муаммоларингиз бўлса айтинглар, ҳал қиламан" дебди.

Бир киши чиқиб дебди:

- Жаноб раҳбар, биз оддий қишлоқ одамларимиз. Бизга кўп нарса керак эмас. Иккита муаммомиз бор, шуни ҳал қилиб берсангиз бўлди.

- Бўлди, айтинг

- Биринчиси, бизнинг қишлоқда газ, свет йўқ. Шуни ҳал қилиб берсангиз.

Раҳбар "ҳозир" дебдида, бир чеккага чиқиб уяли телефонидан қаёққадир телефон қилиб, кимларнидир роса урушиб, "қишлоққа газ ва светни эртагаёқ ҳал қилиб беринглар" деб қайтиб келибди ва дебди:

- Бўлди, газ ва свет муаммоларингиз ҳал бўлди. Эртагаёқ ҳал қилишади. Иккинчи муаммо нима?

- Ўртоқ раҳбар, мазгимизни қотириб бизни лох қилмай қўяверинг. Бу қишлоқ ҳудуди барча телефон компаниялари антенналардан узоқда жойлашганлиги учун бизда уяли телефондан гаплашишнинг иложи йўқ.
Иккинчи муаммомиз шу эди... 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕКИСТОН - ШИРИН ҚОВУНЛАР МАМЛАКАТИ !

Худойберди Тўхтабоевнинг "Ширин қовунлар мамлакати ёки сеҳргарлар жанги" номли асари бор. Аслида эса Ўзбекистон тўғри маънода ширин қовунлар мамлакати ҳисобланади.

Ўзбекистонда қовунларнинг 200 дан ортиқ нави етиштирилади. Ўзбекистон қовунлари нафақат сонда, балки шакли, мазаси, ҳид-таровати билан ажралиб туради. Сўнгги йилларда Хоразм ва Бухоро вилоятларида "Қовун фестивал"лари ўтказилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Улардан ташқари Сурхондарё, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё воҳаларининг қовунлари ҳам тилни ёради.

Бошқа тарафдан водийнинг унумли тупроқларида етиштирилган қовунлар бемалол воҳаларимизнинг қовунлари билан беллашади. Ўзбек қовунларининг қайси бири яхши деб эмас, энди қайси биридан есам экан деб гапирилади.

Қовун мавсуми яқинлашяпти. Аллақачон ҳандалаклар бозорларга чиқди. Қовунлар чиққанда биласизми нима қилиш керак ? Фақат ейиш керак !

Тушириш керак эмас! 😜☝️

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
COVID-19 ШУ ЕРДА. ЯНА УЙДА ҚОЛИНГ!

Бутун дунё коронавирус билан саноқсиз қурбонлар орқали курашаётган пайтда бизда барчаси назорат остидадай туюлган эди.

Бу кучайтирилган чораларнинг бекор қилинишига ва бошқа томондан халқимизнинг хотиржамликка берилишга сабабчи бўлди.

Кеча, яъни 9 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда янги 472 ҳолат қайд этилган ва жами касалга чалинганлар сонини 11 564 га етказган. Даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда экан.

Энг хатарлиси, бу рақамлар кундан кунга ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг 34 миллион аҳолисидан ҳали 1 миллион киши ҳам тестдан ўтмаган. Бу дегани коронавирус сиз кутмаган жойларда ва инсонларда бўлиши мумкин.

Шунинг учун агар мен барчани масъулиятлироқ бўлишга чақираман. Халқимиз вакиллари, зарурат бўлмаса уйда қолинг ва жорий қилинган қоидаларга амал қилинг. Бошқа томондан, давлат вакиллари, ҳоким ва вазирлар, мажлис ва селекторларни йиғиштириб, онлайн мажлисларга ўтинглар.

👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Турист эмас, меҳмон кутадиган Ўзбеклар !

Гид бўлиб ишлаган даврларимда менга телефон қилиб, иш борлигини айтишди. Туристлар билан 6 кунга Чимёнга бориб келишимиз керак эди. Фақат туристларни олаётганимда огоҳлантиришди : "Туристлар жуда инжиқ. Уларнинг Ўзбекистонга келишганига 15 кун бўлган ва шу 15 кун ичида барчанинг, жумладан бирга ишлаган гиднинг жонига тегиб кетишган" !

"Ўқитувчи булиб, бир-биридан инжиқ болалар билан ишлаганман, буларни ҳам эплайман" дедимда туристларни қабул қилиб олиб, минибусда Чимёнга қараб йўлга чиқдик. Туристлар Европа Иттифоқи бўйича ишлайдиган катта француз адвокат, унинг америкалик аёли, 14-15 ёшлардаги қизи ва 11-12 ёшлардаги ўғлидан иборат эди. Йўлда танишиб, гаплашиб бордик ва мен уларнинг ҳеч қандай инжиқликларини сезганим йўқ. Улар мен билан ажойиб ҳамсухбат, билимли ҳамроҳ бўлиб бордилар. Чимёнга боргач, оилага берилган дачага киришдан олдин, ичларини текшириб кўрамиз дейишди. Кириб, дарров ортга қайтиб чиқишди-ю, "биз бу ерда турмаймиз, бу ерда одам яшай олмайди" дейишди. Улар бир зумда "Тошкентга қайтамиз" деб туриб олишди. Уларнинг кўнглини олиш учун Чимёндаги бошқа дачаларни кўрсатдик, уларни ҳам ёқтиришмади. Туристлар норози бўлиб кетишмасин деб, муассаса раҳбари уларга ўзининг дачасини берди. У дачани "яшаса бўлади" деб топишди ва ичига жойлашишди.

Биз учун махсус иккита ошпаз Чимёнга келган эди. Туристлар ошхонага кириб, озодаликни назорат қилмоқчи бўлишди. Ошхонага кириб, оддий кийимларда овқат пишираётган ошпазларни кўришди-ю, биз бундай кийимларда пиширилган овқатларни емаймиз дейишди. Улар шу гапда туриб олишгач, Тошкентдан ошпаз кийимлари олдиришимизга тўғри келди. Кечкурун туристлар овкатларни мақтаб ейишди ва овқатдан кейин барибир Тошкентга қайтамиз деб туриб олишди. "Ўйлаб-ўйлаб, бу дачада ёта олмаймиз деган қарорга келдик" дейишди...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Turist-emas-mehmon-kutadigan-ozbeklar-07-10

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ТЎҒРИ ГАПНИ ҚАЕРДА ТУРИБ АЙТИШНИНГ АҲАМИЯТИ ЙЎҚ

Турли сабабларга кўра, хусусан таҳсил олиш учун билимли ва кучли мутахассисларимиз чет элларда истиқомад қилишлари ва иш фаолиятларини олиб боришлари сир эмас. Менинг ўзим Европа, АҚШ, Уммон, Туркия, Хитой ва Японияда яшайдиган кучли юртдошларимизни биламан. Биз қайси юртларда бўлишимиздан қатъий назар юртимизга ва унинг тақдирига бефарқ эмасмиз. Аксинча, чет элда Ватан соғинчини ҳис қилган инсонлар юртдагилардан кўра ватанпарварроқ бўладилар.

Мен ва чет эллардаги бошқа юртошларимиз Ўзбекистондаги воқеа ва ҳодисалар, жамиятимизга оид мавзуларда баҳс қилганимизда бир ҳолат кўп кузатилади. Айрим инсонлар мавзу четда қолиб, баъзан мавзу юзасидан аргументи қолмаганида "Сен чет элда туриб олиб..." деб бошланадиган тактикага ўтадилар. Яъни юмшоқ қилиб айтганда, "Сен чет элда бўлсанг бу ердаги муаммоларни қаердан биласан" демоқчи бўлади. Қўпол қилиб "Сен ватан хоини" деб бошлайдиганлар ҳам бор.

Шундан келиб чиқиб савол : ҲАҚИҚАТНИ ҚАЕРДА ТУРИБ АЙТИШНИНГ НИМА ФАРҚИ БОР ?

Биринчидан, суҳбатдошнинг кимлиги, қаердалиги, қаерданлиги ва ҳоказоларга осилиш бу "шахсга ўтиш" дейилади ва пасткашлик ҳисобланади.

Иккинчидан, "Осмон кўм-кўк", "Мушук миёвлайди" деган гапни Ўзбекистонда туриб айтса чет элда туриб айтгандан кўра ҳақиқатроқ бўлиб қолмайдику.

Учинчидан, Ўзбекистон ҳақида, айниқса сиёсатшунослик, жамиятшунослик, тарих, антропология, этнография ва бошқа соҳалар бўйича энг ишончли ва батафсил маълумотлар, илмий китоб ва тадқиқотлар чет эллардаги кутубхона ва олийгоҳларда турибди. Шунинг учун Ўзбекистондаги олимлар ўша маълумотларни ўрганиш учун чет элларга борадилар.

Ва ниҳоят, барчамиз фаҳрланадиган ота-боболаримизнинг аксарияти ёзиб кетган асарларини асосан чет элларда туриб ёзганлар. Ўз асарларини Ал Хоразмий Боғдодда, Ал Беруний Балх ва Ҳиндистонда, Аз Замахшарий Маккада, Ибн Сино Хоразмда ва Эронда, Ал Бухорий Макка ва Самарқанд орасида, Амир Темур бутун Евроосиё қитъаси йўлларида туриб ёзганлар. Шу сабабдан, уларнинг ёзганлари яроқсиз ва ўзлари ватан хоинларимилар ? Ўз даврида Ал Беруний ва Ибн Сино илмий савол-жавоблар қилганларида бир-бирларининг шахсларига ўтмаганлар.

Ҳақиқат соғлом суҳбатлар, соғлом баҳсларда, ўзаро ҳурматга асосланган конструктив фикр алмашишларда юзага келади. Билими йўқлар эса ёки шахсга ўтади ёки рақибидан орфографик хато қидиради.

Чет элдамизми, Ўзбекистондамизми, барчамиз Ўзбекистон фуқароларимиз ва барчамиз бир хилда ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгамиз. Ҳеч биримиз чет элда бўлганимиз ёки юртда бўлганимиз учун камситилишга маҳкум эмасмиз.

Агар чет элдагини "юрт ичидагини билмайди" деб оғзига урсак, юртнинг ичидагини "бу дунё кўрмаган, нимани ҳам билади" деб гапиртирмасак ҳеч қачон ривожланмаймиз.

Шунинг учун, келинглар, ўзимизга, номимизга, ота-боболаримизга муносиб бўлайлик ва ўзаро баҳс-мунозараларимизда, суҳбатларимизда бир-биримизни ҳурмат қилайлик.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

- Дада, мен сизларга ёш бола эмасман. Мен эркин инсон бўлишни, сайр-саргузаштлар қилишни, ичиб-чекиб қизлар билан кайф-сафо қилиб юришни, мазза қилиб яшашни хоҳлайман. Мен уйдан кетдим, энди бу уйга қайтиб келмайман...

- Шошма ўғлим, онанг келмасидан олдин нарсаларимни олиб олай, менам сен билан кетаман! 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
АВЛИЁ СОФИЯ ЭНДИ МАСЖИД !

Истанбул шаҳрининг, балки бутун Туркиянинг рамзи ҳисобланган "Авлиё София" музеайи 2020 йил 10 июлдан масжидга айлантирилди. Бу қарорга дунё миқёсида нафақат ижтимоий тармоқларда, балки давлатлар даражасида муносабатлар билдирилди.

Менинг позициям, музейнинг масжидга ёки масжиднинг музейга айлантирилиши Туркиянинг ички иши. Агар бу қарор сабабли қандайдир келишмовчиликлар ёки норозиликлар келиб чиқса оқибатларига ҳам Туркиянинг ўзи жавоб беради. Аммо бу бизга воқеанинг моҳияти ва тарафларнинг позициясини таҳлил қилишга халақит бермайди.

Мен умумлаштириб, музейнинг масжидга айлантирилиши атрофидаги тарафларни 3 га бўлдим:

1. Хурсанд диндор мусулмон қатлам
2. Норози диндор христиан қатлам
3. Хафа дунёвий қарашли инсонлар.

Тарафлардан биринчи ва иккинчиси эгоистлар. "Ўзиники"ни илгари суриб, кўрпани ўз устига тортишни хоҳлаяпти. Агар биринчиси ҳақ бўлса, иккинчиси ҳам ҳақ, аксинча бўлса иккаласи ҳам ноҳақ.

2019 йилда қарийб 4 миллион турист қабул қилган Авлиё София музейининг "музей" мақоми мусулмонлар ва христианлар ўртасидаги "келишув" ҳамда Туркиянинг дунёвийлик рамзи эди. 6-15 асрларда черков, 15-20 асрларда масжид бўлган бино 1934-2020 йилларда барчага бирдай тегишли, ЮНЕСКО рўйхатига кирган ёдгорлик эди.

Эндиликда, сиёсий ва диний келишув бузилди. Олдин тарафлар йўқ эди, энди бор. Юқорида айтганимдай, бу Туркиянинг ички иши ва оқибатларига ўзи жавоб беради.

Сиёсатшунослик нуқтаи назаридан бу мусулмонлар ва турклар учун хушхабарми ? Менимча, йўқ.

Чунки, Эрдоган бу ишни кўпроқ ўзининг сиёсий манфаатлари йўлида қилди деб ҳисоблайман. Сўнгги йилларда, айниқса ўз ҳамкори Фатҳулла Гулен билан урушиб қолгач, Эрдоган ўзини нафақат Туркияда якка ҳукмрон, балки минтақа раҳбари "Усмоний султон" деб ҳис қила бошлади. Бу худди Россияда Путин ўзини Чор Россияси подшосидай ҳис қилиб юргандай гап.

Эрдоган Путинга ўхшаб Туркиянинг Усмонийлар давридаги шон-шуҳратини қайта тиклаш орқали ўзини тарихда қолдиришга ҳаракат қиляпти. Путиннинг ишлари Россиянинг ички ишлари бўлганидай, Эрдоганнинг ишлари ҳам бизга даҳл қилмаса, Туркиянинг ички ишлари.

"Авлиё София" музейининг масжидга айлантирилиши Ҳиндистондаги "Тож маҳал" ҳиндларнинг эмас Бобур ва унинг авлодларининг мероси бўлганлиги учун Ҳиндистоннинг туристик гидлари ва рамзларидан олиб ташланганидай гап. Бунинг ортида на дин, на миллат манфаатлари эмас, балки популист сиёсатчининг халққа ёқиш истаги ётибди.

Бу ерда ёки ҳамма ҳақ, ёки ҳамма ноҳақ. Ўз фикрини айтаётганларда айб йўқ.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кечаги постимдан бери 4 та мажлис ҳақидаги буйруқларни юборишди.

Ҳатто вилоятларга бориб олиб, ўзи меҳмонхонада яшириниб ўтириб, одамларни йиғиб мажлис қилганларни ҳам айтишди.

Уялинглар, иккиюзламачи, ўзи айтганига ўзи амал қилмайдиган айрим раҳбарлар!


"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ ! ЖИДДИЙ СИНОВЛАР ОЛДИНДА

Урушлар, қирғинлар, эпидемия ва пандемия, яъни ижобий қилиб "юртга келган тўй"лар давлатлар, айниқса давлат раҳбарлари учун жиддий синовлар саналади. Бундай дамларда халқ ўзини ҳимоясиз ҳис қилиб, паноҳни подшолардан, раҳбарлардан кутади. Барчаси тугаб яхши кунлар келганида эса бой берилган қурбонларнинг сонига қараб эмас, раҳбарларнинг инқирозни қандай бошқарганига қараб баҳо берадилар.

Иккинчи жаҳон урушида собиқ совет иттифоқи 30 миллиондан ортиқ қурбон берган бўлса ҳам олий ҳокимиятнинг бошқаруви ва ниҳоят ғалабаси халқларни амалдаги ҳокимиятга садоқатларини ошириб юборган. 1941 йилгача ўзларини мустамлака билиб, мустамлакачиларга қарши курашган халқлар якунда диктатор бўлса ҳам Сталиннинг атрофида бирлашганлар.

2020 йил бутун дунё учун, хусусан Ўзбекистон учун жиддий синовлар йили бўлмоқда. Бу синовлар кўплаб давлатларда оғир ўтган бўлса, Ўзбекистоннинг синовлари ҳали олдиндадай туюлмоқда. Энг ачинарлиси, ҳукумат бор резервларини ўтган 4 ой давомида "Ҳай гитлер" қабилида суратлар қилишга, "Ура-ура"лар билан статистикалар қилишга сарфлагандай туюлмоқда.

Март ойидан бери дунёдаги аксарият (демократик) давлатлар халқларини маскалар билан таъминладилар, тестлар резервини ғамладилар ва аҳолига пул тарқатиб, ижтимоий қўллаб-қувватламоқдалар.

Бизда эса аҳолига пул тарқатилмади, ўз ҳисобидан маска тақмаганлардан жарималар ундурилди ва "Касалман, тест қилинглар" деганларни ҳам тест қила олишмаяпти. Бу нафақат ачинарли, балки хатарли вазиятдир.

Азиз юртдошлар! Коронавирус юқтирсам ана шундан кейин бу билан шуғулланаман ва даволанаман деб кутманглар. Коронавирусни юқтириб бўлганингиздан кейин уни тест қилдириб аниқлаш бир азоб бўлса, уни барчага юқтириб бўлганингиздан кейин даволанишингизнинг ўзи бир бош оғриқ эканлиги аён бўлмоқда.

Шунинг учун, ўзингизга, соғлигингизга маҳкам бўлинг ва эртага даволана олмай афсусланманг. Кўчага чиқма дейилдими, чиқманг, одамлар билан учрашманг, қўлларингизни мунтазам ювинг ва маска, қўлқопларни тақиб юринг.

Ҳурматли давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарлари! Бу пандемия ўтиб кетади. Яхши кунлар келганда халқ сиздан хафа бўлиб эмас, сизга содиқ бўлиб чиқсин. Бор билим ва имкониятларингизни тестларни сотиб олиш ва тўғри ишлатишга, маска ва қўлқоплар тарқатишга, халқни иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга сарфланг. Пандемия учун ажратилган пулларни ўмарманг, бюрократия қилманг, мажлисбозлик қилманг. Агар жуда иложи бўлмаса, пандемия ўтгунча сабр қилиб туринглар.

Чунки жиддий синовлар ҳали олдинда !

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ПАРИЖНИНГ "БУЛАК"ИДАГИ ИБН СИНО АСАРЛАРИ

Бундан роппа роса 2 йил олдин, 2018 йил 11 июлда Париждаги "Булак" кутубхонасида Ўзбекистон телевидениясини қабул қилган эдик. Уларнинг илтимосларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси учун кутубхонадаги Ибн Синонинг қўлёзма ва босма асарларини намойиш этган эдик.

Кутубхонанинг илмий директори Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асарининг 15-16 асрдаги қўлёзмалари, асарнинг лотин тилига илк таржимаси, босма тобоқ кашф қилингандан кейинги Римда босилган илк нусхасини намойиш этиб, улар ҳақида гапириб берган эди. Суратда кўриб турганларингиз кутубхонадаги Ибн Синонинг саноқсиз китоб нусхаларидан айримлари ҳисобланади.

Телевидения ҳодимлари мазкур лавҳаларни янглишмасам "Ибн Сино" ҳаётига бағишланган кинода берганлар.

Мен Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорликларнинг ташаббускори ва ташкилотчиси бўлганимдан, Францияда жойлашган нодир китобларни юртдошларимизга тақдим эта олганлигимдан бахтиёрман.

👉 https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

ФАЁЗТЕПА ва ҚОРАТЕПА !

Ўзбекистон нафақат зардуштийлик, шомонизм ва ислом динларининг, балки ўз даврида буддизмнинг марказларидан бири бўлганлигини биласизми ? Ҳатто буддизм Хитойга Ўзбекистондан кириб борганлигиничи ?

Ўзбекистоннинг ҳудудларида қадимий буддизм ибодатхоналари кўплаб топилади. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги Фаёзтепа ва Қоратепада топилган ўнлаб ибодатхоналар Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий бойликлари ҳисобланади.

Бу тепаликларда Кушон давлати ҳукмронлик даврлари, яъни эр. ав. иккинчи ва эрамизнинг 1-асрларига оид археологик ва меъморий дурдоналар, бинолар, ҳайкаллар, деворий суратлар, идиш-товоқлар ва бошқа буюмлар топилган. Фаёзтепада топилган будданинг деворий сурати дунёдаги энг қадимийси ҳисобланади.

Бу иккала ёдгорлик ҳақида соатлаб гапириш ёки бир нечта китоблар ёзиш мумкин. У ерда ҳали археологик қазишмалар давом этяпти. Шунга қарамасдан, Термизга борганда бу ёдгорликларни томоша қилиш мумкин.

👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

- Мен Коронавирус нима учун йўқолмаётганини тушундим
- Нега йўқолмаяпти экан ?
- Чунки унга нотўғри ном берилган ?
- Нима ? Қандай қилиб ?
- Менимча Коронавирусга "Ўзбекистон МТЖ" деб ном берилганида у аллақачон ўйиндан чиқиб кетиб, камида 4 йилга йўқ бўлиб кетган бўларди 😜⚽️😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН" каналининг #КунАнекдоти рукни остидаги латифалар рўйҳати !

Диққат. Агар латифа остига исм-шарифимни ёзган бўлмасам мен латифаларнинг муаллифи эмасман. Мен уларни ўқиганларим, эшитганларим асосида қайта ёзган, таржима қилган ва ўзбек тилига ҳамда жамияти дидига мослаштирган бўламан. Яъни, мени латифаларни жамловчи муаллиф дейиш мумкин. Шу сабабдан, сарфланган меҳнат ҳурмати, улашганда канал номини кўрсатишингизни илтимос қиламан!
(Рўйхатни тарқатишингиз мумкин)

1. ИККИ ДАНГАСА СУҲБАТИ !
2. ПРИНЦИПЛИ ЭРКАК
3. БУ ХАТНИ МЕН ЁЗГАНИМ ЙЎҚ
4. СЕН СИЁСАТГА АРАЛАШМА
5. ЎҒРИГА ГАПИМ БОР
6. ДАДАМГА 5 ТА ХОТИН ОЛИБ БЕРАМАН
7. НУТҚДАН КЕЙИН ГУЛДУРОС ҚАРСАКЛАР
8. ЙЎЛНИ КЎРЯПСАНМИ ?
9. ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАСА ДАРАХТГА ЧИҚМА
10. ҲУРМАТ БИЛАН, ЧУКЧА !
11. БИЗ ҲАМ СТАЛИННИ ЁМОН КЎРАМИЗ
12. НОИНСОФ ПОЧТА ҲОДИМЛАРИ
13. СЕМИЗ ВА ОЗҒИН
14. МЕНИНГ ДАДАМ ТРАКТОРЧИ
15. АФАНДИНИНГ ХОТИНИ ОЧИФАТ ЭКАН
16. ШИЛЛИҚҚУРТ ВА ТОШБАҚА
17. МЕН РУС ТИЛИНИ БИЛАМАН
18. ДАДАМ БЛОГЕР
19. ХОТИНИМ ОЧЛИК ЭЪЛОН ҚИЛДИ
20. МЕНИНГ ОИЛАМДАН БОШҚА ҲАММА ДАНГАСА
21. СУВХЎР ВА ЧОЙХЎРЛАР
22. КАПИТАЛИЗМ ВА КОММУНИЗМ
23. ЎҚИБ БЎЛИБ МЕНГА УЗАТИНГ
24. УЧТА БОҚИБЕҒАМ
25. ЎЛИМДАН КЕЙИН ҲАЁТ БОРЛИГИГА ИШОНАСИЗМИ ?
26. БУ ИШЛАР ДИПЛОМЛИЛАР УЧУН
27. ҚАНАҚА БАЛИҚ ?
28. БОШҚАЧА БОШЛАНАДИГАН ЭРТАКЛАР
29. ИККИНЧИ МУАММИЗ ШУ ЭДИ
30. ШОШМА ЎҒЛИМ, МЕНАМ КЕТАМАН
31. КОРОНАВИРУС НЕГА ЙЎҚОЛМАЯПТИ ?
32. ҚОЛГАН ИККАЛАСИ КИМ ?
33. БИЗ ҲАМ ЎҒРИМИЗ ДЕБ ЮРИБМИЗ-ДА!
34. БУ АНОНИМ ҚЎНҒИРОҚЛАР ХИЗМАТИМИ ?
35. ДАДАМ ТАКСИСТ ДЕМАЙСАНМИ ?
36. БУ АНОНИМ ҚЎНҒИРОҚЛАР ХИЗМАТИМИ ?
37. СЕН ИШДАН БЎШАДИНГ
38. ЯПОНИЯЛИК ЭР-ХОТИН ЖАНЖАЛИ
39. СССРДА ЮМОРИСТЛАР КОНКУРСИ
40. АВТОКОРРЕКТОРНИ ЁҚИНГ!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН" каналининг "Марказий Осиё иттифоқи" ғоясига оид барча мақолалари :

1. ИТТИФОҚ КЕРАКМИ ? "МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИТТИФОҚИ"ГА БИРЛАШАЙЛИК !
- https://telegra.ph/IIttifoq-kerakmi-05-22

2. "УТОПИЯ"НИ ҚУРИШНИ БОШЛАДИМ ! - https://telegra.ph/Markaziy-osiyo-ittifoqi-05-25

3. БИЗ ДОИМ БИРГА БЎЛГАНМИЗ! - https://telegra.ph/Biz-doim-birga-bolganmiz-05-26

4. ҚАНДАЙ ШАКЛ ВА МОҲИЯТ? - https://telegra.ph/Qanday-shakl-va-qanday-mohiyat-05-26

5. ЎЗБЕК ТИЛИДА ДАВОМ ЭТАМИЗ! - https://telegra.ph/Ozbek-tilida-davom-etamiz-06-03

6. БУ ҒОЯ МЕНИКИ ЭМАС. МЕН УНИ ҚАЙТА КЎТАРИБ ЧИҚЯПМАН - https://telegra.ph/Bu-goya-meniki-emas-06-03

7. РОССИЯ ИМПЕРИАЛИЗМИНИНГ "МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИНТЕГРАЦИЯСИГА МУНОСАБАТИ ВА ТАЪСИРИ ҲАҚИДА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ҚАРАШЛАРИ - https://telegra.ph/Rossiya-imperializmi-markaziy-osiyo-integrasiyasiga-munosabati-06-01

8. ҚАНДАЙ ТИЛ СИЁСАТИ ? - https://telegra.ph/Qanday-til-siyosati-06-01

9. МИЛЛИЙ ЎЗЛИКЛАР НИМА БЎЛАДИ ? - https://telegra.ph/Milliy-ozliklar-nima-boladi-06-03

10. ЭЗГУ МАҚСАДИНГИЗ ҒОЯНИ БАРБОД ҚИЛМАСИН ! - https://telegra.ph/Ezgu-maqsadingiz-goyani-barbod-qilmasin-06-08

11. ҚЎШНИЧИЛИК ВА ТАШҚИ АЛОҚАЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ? - https://telegra.ph/Qoshnichilik-va-tashqi-aloqalar-06-10

12. НИМА ? ҚАНДАЙ ? ҚАЕРДА ? - https://telegra.ph/Nima-qanday-qayerda-06-19

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ассалому алайкум, Азиз дўстлар!

Муаллифлик каналимга ҳуш келибсиз! Каналда муаллифлик ижод намуналарим, таҳлилий мақолаларим, турли мавзуларга оид шахсий мулоҳазаларим, ҳажвий ҳикояларим ва латифалар, тренддаги мавзуларга муносабатим ва муаллифлик лойиҳаларимга оид матн ва мақолаларимни улашиб бораман.

Каналда бериб борилаётган "ТУРКУМ" материалларни осон топиш учун ҳаволалар :


I. "УЧ ЗАМОН" каналининг барча таҳлилий мақолалари

II. "УЧ ЗАМОН" каналининг #КунАнекдоти рукни остидаги латифалари

III. "УЧ ЗАМОН" каналининг #Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm! рукни остидаги мақолалари

IV. "УЧ ЗАМОН" каналининг "Марказий Осиё иттифоқи" ғоясига оид барча мақолалари

V. "УЧ ЗАМОН" каналининг "Муносабат" рукнидаги мавзулари

VI. "УЧ ЗАМОН" каналининг "Ажойибот, ғаройибот ва маълумот" постлари

VII. "УЧ ЗАМОН" каналининг "Чуғулистон" ҳақидаги миш-мишлари

VIII. "УЧ ЗАМОН" каналининг "Марсбукликлар" ҳақидаги ҳажвиялари !

Канални бошқаларга ҳам тавсия қилишларингизни ва уни оммалаштиришга ўз ҳиссаларингизни қўшишларингизни илтимос қиламан!

Каналнинг ҳаволаси жуда осон : https://t.me/uchzamon

Ҳурмат билан,

Дониёр Рўзметов
👍8😢2
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ. КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНМАНГ.

Мана бу видеони диққат билан тингланг. Унда ижтимоий тармоқларда айтилаётган ва мен ҳам таъкидлаган гапнинг ҳақиқат эканлигига гувоҳ бўласиз.

Афсуски, коронавирусга чалинсангиз ёрдам олиш ва давлат томонидан даволаниш эхтимолингиз жуда кам.

Кўпчилик телефонда гапираётган операторни айблаяпти. Катта эҳтимол билан давлат тушунтириш беришига тўғри келса ҳам "Оператор нотўғри маълумот берган" деб уни айбласа керак. Аммо 4 ой ичида бирон иш қилинмаганига, ура урачиликка, тайёргарлик кўрилмаганига оператор айбдор эмас.

Шунинг учун, яхшиси карантин қоидаларига амал қилинг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг. Коронавирусга чалинманг.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР ЎГАЙ ЭМАС !

Бахтингизнинг килоси қанча ? Ташвишларингизнинг вазничи ? Порахўрлик иллати бўйига ўлчанадими ёки энигами ? Қайнона-келин муаммоларининг нархи қанча ?

Ғалати саволлар, шундай эмасми ? Буни менга эмас, "ижтимоий-гуманитар фанлар муҳим эмас", "тарих кераксиз фан", "фалсафа бу сафсата" дейдиганларга айтинг...

...Бахтга қарши Ўзбекистон шундай давлатлардан бири ҳисобланади. Яқинларгача Ўзбекистонда сиёсатшунослик фани тақиқланган эди. Жамиятшунослик, мантиқ, этика, эстетика, фалсафа, тарих фанлари ўтилса ҳам уларнинг аҳамиятини эса на давлат, на жамият ҳалигача англагани йўқ.

"Фалсафа барча фанларнинг отаси, математика барча фанларнинг онаси" деган машхур гап бор....

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/ijtimoij-gumanitar-fanlar-ogay-emas-07-12

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon