Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Сал нафасимни ростлаб олай. Кейин ёзаман! Барчага раҳмат! Кетиб қолманглар!
КОНКУРС ЯКУНИГА ЕТДИ, БУ ОХИРГИСИ ЭМАС !

Азиз обуначилар,

"Тилло домор" корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилган конкурсимиз ўз ниҳоясига етди. Бот билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, конкурсни юруғ юз билан ўтказиб олдик. Кўриб турганингиздай, саволлар қийин эмас эди.

Конкурсимизнинг ғолибларини чин юракдан муборакбод этамиз! УРА! 👏👏👍

Бу конкурс биринчиси, аммо охиргиси эмас. Насиб қилса, "Тилло домор" корхонаси билан конкурсларни мунтазам давом эттириб боришни мўлжаллаяпмиз. Билмаган ва танимаганлар учун "Тилло домор" корхонаси юртимизда Европадагидан қолишмайдиган сифатдаги пишлоқлар ва сут махсулотларини ишлаб чиқарувчи нуфузли корхона саналади. Шахсан мен уларнинг махсулотларини Парижга олдириб истеъмол қилганман.

Зукко ўқувчиларимизга совғалар тақдим этиш ниятида бўлган тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаб қоламан.

"Уч замон"дан узоқлашманг. Барчаси энди бошланяпти!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
5 КУНИ КАМ МАҒЛУБИЯТ МУБОРАК! (ТАРҚАТИНГЛАР)

"Хотира ва қадрлаш куни"ни ғалаба кунига ўзгартириш бўйича петиция ҳақида илк бор хабар берганимда бир ҳаракат билан олдинга ўтиб олган эдик. Орада эътиборсизлик бўлиб ортда қолиб кетгач, яна эслатганимда бир ҳаракат билан ўта олмай, "барибир фойдаси йўқ", "ўтолмаймиз" деб олдиндан ютқазиб бўлганлар пайдо бўлганди.

Мана петиция тугашига 5 кун қолибди. Ёқлаганлар 10 000 га яқинлашибди. Қаршилар бир қадам ҳам силжимаганмиз. 34 миллион ўзбек ичидан 10 000 ватанпарвар топилмагач, биз ғалабага муносиб эмасмиз. Бизга МАҒЛУБИЯТ МУБОРАК.

Шу петиция натижалари сабаб қилиб кўрматилиб, рус оға томон яна бир қадам қўйганимизда гапларимни эслайсизлар.

Агар мағлуб бўлишни хоҳламайдиган ғурурлилар бор бўлса, петициянинг ҳаволаси: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

ОВОЗ БЕРИШДАН ОЛДИН ПЕТИЦИЯ МАТНИНИ ЎҚИНГ ВА 👎 НИ БОСИБ ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ. КЎПЧИЛИК ШОШИБ ЎЗИМИЗГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРЯПТИ!

Блогерлар ва зиёлиларни фаолликка чақираман.

👉 https://t.me/uchzamon
Ҳеч ким тўхтатишга журъат этолмайдиган номер. Йўлдан қочинглар! 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Soprano - Le Coach (Paroles)
Paroles Lyrics France
"Le Coach", Soprano

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Чуғулистонда китобкашандаликка қарши кураш авжида эмиш ...

Миш-мишларга қараганда, Чуғулистонда саводсизликни сақлаш борасида жиддий муаммолар юзага келган эмиш. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда китоб ўқувчиларининг сони хавотирланарли даражада ортиб бораётган эмиш. Шу сабабли, Чуғулистон саводсизликни сақлаш вазирлигида соҳа вакилларининг навбатдан ташкари фавкулотда йиғилиши бўлиб ўтган эмиш. Сизга йиғилишдан кичик репортажни тақдим этмоқчимиз.

Чулун таппи, саводсизликни сақлаш вазири :

— Ўртоқлар! Вазият жиддий. Кеча менга олиб келишган статистик маълумотларга қараганда, юртимизда китобкашандалик иллати анча авж олиб кетган. Сўнгги 10 йил ичида, китоб ўқувчиларининг сони йилига мунтазам 10%га ортиб борган. Хавотирланарли тарафи шундаки, китобкашандалик ёш ва жуда ёш болалар ўртасида ҳам кенг тарқалиб бормоқда. Бу дегани, бизнинг китобкашандаликка қарши олиб бораётган курашимиз бесамара кетмокда. Шу масала юзасидан кимда қандай фикрлар бўлса, марҳамат ўртага ташланглар.
Гули Чуғул, китобкашандалик бўлими бошлиғи:

— Жаноб вазир, ҳурматли ҳамкасблар! Китоб ўқишнинг зарарларини сизларга эслатиб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак. Уни ўқигач, инсоннинг мияси ҳар хил билимларга тўлиши, натижада инсоннинг фикрлари мантиқий бўла бошлаши ҳеч кимга сир эмас. Бундан ташқари, биласизки ўқувчиларнинг 2 хил тури мавжуд: актив ўқувчилар ва пассив ўқувчилар. Актив ўқувчилар ўқигач, китобдан 10% миқдорда заҳарланадилар. Лекин бу унчалик хавфли эмас. Энг хавфлиси, улар ўқигач уз атрофларидаги 90% инсонларнинг миясини заҳарлайдилар. Бундай тарзда заҳарланган инсонларни пассив ўқувчилар десак бўлади. Менимча биз актив ўқувчилар муаммоси билан шуғулланишимиз керак. Масалан, актив ўқувчилар китобни ўзгалардан ажралган ҳолда ўқишлари учун махсус кабиналар ташкил қилишимиз керак. У ерга ўқишга муккасидан кетган инсонлар келиб, 1-2 соат давомида ўқиб, ўқиш дозаларини олиб олишгач, уйларига қайтиб кетишади. Шу орқали биз атроф-муҳитни ва пассив ўқувчиларни ўқишнинг зарарларидан ҳимоя қилган бўлар эдик менимча.

Иккинчидан, инсонларни китоб ўқишнинг зарарларидан замонавий йўллар билан огоҳлантиришимиз керак. Масалан, китобларнинг муқоваларига инсон миясининг расмини чизиб, унинг ичида билимлар ғиж-ғиж бўлиб ётган расмини қўйишимиз мумкин. Ёки бўлмаса, китоб ўқиб, кўзлари чала кўрадиган бўлиб, кўзойнак тақадиган бўлиб қолган инсоннинг расмини ҳам қўйишимиз мумкин. Менимча, бундай суратлар инсонларни ўйлашга мажбур қилади.

Учинчи ва энг охирги таклиф : 18 ёшдан кичкиналарга китоб ўқишни тақиқлаш керак. Масалан балоғат ёшига тўлмаган бола китоб дўконига борса, дўкон сотувчиси у боладан ҳужжатини сўраши, агар бола 18 ёшга тўлмаган бўлса, унга китоб сотмаслиги керак бўлади. Бола деган болалигини қилсин. Масалан китоб ўқишнинг ўрнига сигарет чекишни, спиртли ичимликлар ичишни ўргансин.

Чулун таппи :

— Жуда яхши таклифлар. Буларни албатта амалга оширамиз. Яна кимда қандай таклифлар бор?

Жаббор чуғул, вазир ўринбосари:

— Менимча китоб лоббиларининг таъсирини камайтиришимиз керак. Улар ҳозир бор кучлари билан янги янги китоблар чоп эттириш, ўсиб келаётган ёш муаллифларни рағбатлантириш ишлари билан оворалар. Агар сув сизишининг олдини олмоқчи бўлсангиз, дарёга тўғон қурасиз, тўғрими? Бас шундай экан, биз ҳам нашриётларга китоб чоп этишга чекловлар тадбиқ этишимиз керак. Тфу!

Чулун таппи :

— Ўртоқлар! Баъзан инсонлар мени «аҳмоқ вазир» ва сизларни эса «аҳмоқ вазирнинг ходимлари» дейишади. Мен бугун фахр билан шуни айтмоқчиманки, бизни аҳмоқ деганларнинг ўзлари аҳмоқ эканлар. Мана, бизлардан ҳам туппа тузук ақлли фикрлар чиқмоқдаку. Аминманки, ҳали яхшироқ ва чуқурроқ ўйласак, мияларимизга бунданда ажойиб фикрлар келади. Ҳозирча барчага катта раҳмат. Қани энди ишга киришайлик! Китобкашандаликка қарши кураш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир !

Дониёр Рўзметов

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
OGABEK SOBIROVDAN NOYOB ARXIV | ( )
Og'abek Sobirov
"Пайдоси бўлмас", Оғабек Собиров. 1995 йил, ноёб архив.

Агар ўғлонларинг сақлолмаса эл,
Сўнг мотам тутмасин пайдоси бўлмас.
☝

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Ўзбек" деган номнинг масъулияти.

Париж сиёсий фанлар институтида спорт тўгаракларидан бирига ёзилишимиз керак эди. Менга маъқул спорт турларидан фақат дзюдо спорт турида бўш жойлар қолган экан. "Болалигимиздан кураш тушиб юрганмиз, дзюдони эплаб кетсам керак" деб шу спорт турига ёзилдим...

Спорт залига бордим. Бош тренеримиз 80 ёшларидан ошган собиқ чемпионлардан бири экан. Унга ўзимни таништирсам, у исм-фамилиямни ҳеч тўғри талаффуз қила олмади. Кейин менга "Исминг бошқачароқ, қаерликсан ўзи?" деб сўради. Мен "Ўзбекистонликман, ўзбекман" деб жавоб бердим. Шундан кейин у менга гапириш оҳангини ўзгартирдида, "Мен сенинг давлатингда бўлмаган бўлсам ҳам сиз тарафларнинг инсонлари ҳақида яхши биламан. Сизларнинг одамларингиз болаликдан паҳловон, чидамли ва матонатли инсонлар бўлишлари ҳақида китоблардан ўқиганман. Дзюдо бўйича ҳам сизларнинг курашчиларингиз дунёда энг кучлиларидан ҳисобланадилар. Шунинг учун бугундан бошлаб сени исминг билан чақирмайман. Яхшиси сени "ўзбек" деб чақираман" деди. Бундан мен бениҳоят хурсанд бўлдим. Лекин эндиликда менда "ўзбек" сўзнинг масъулиятини баланд кўтариш вазифаси турар эди. Чунки агар мен яхши қатнаша олмасам, бундан фақат "Дониёр" эмас, балки "Ўзбек", яъни миллатимиз учун уятли бўлар эди.

Залда шуғулланаётган инсонларнинг кўпчилиги залнинг доимий қатнашчилари эди ва уларнинг ораларида чемпионатлар ғолиблари ҳам бор эди. Уларнинг олдида мен аста оқ белбоғни тақиб, машғулотларда қатнаша бошладим...


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/ozbek-degan-nomning-masuliyati-08-06

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФОТОҲИСОБОТ!

"Тилло домор" корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган конкурсимизда қуйидаги обуначиларимиз ғолиб бўлган эдилар:

Раҳманов Ҳасан, Тошкент
Умида Каттабоева, Тошкент
Антипова Виктория, Урганч
Маҳфуза Ибадуллаева, Урганч
Зъзоза Атамирзаева, Наманган

Ғолибларимизга совғалар тлпшириш бошланди.

Бугун Урганчдаги ғолибларимизга турли пишлоқлар, қаймоқлар, қатиқлар ва бошқа сут махсулотлари, эсталик совғалар (футболка ва кепка) топширилди.

Тошкентдаги ғолибларимизга ўзларига қулай пайтда совғалар берилади. Водийдаги ғолибимизнинг совғалари ҳам Андижондаги филиалга етказилди ва эгасини кутмоқда.

ҒОЛИБЛАРНИ ЯНА БИР БОР МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!

Ўзбекистондаги энг сифатли сут махсулотларини ишлаб чиқарувчи "Тилло домор" корхонасига ҳам ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз!

"Уч замон" билан бирга бўлинг ва келгуси конкурсларимизда фаол иштирок этинг.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
⚡️Хозир чуқур таҳлилларга асосланган каналлар жуда кам. Агар сиз геосиёсий ва геоиқтисодий таҳлилларни ўқишни хоҳласангиз @centerasiastudy каналига қўшилинг.

Каналда, муаллифнинг сиёсий, тарихий ва бошқа ижтимоий жараёнлар доирасидаги фикрлари сарказм орқали бериб борилади. Шахсан ўзим кузатиб бораман. Жуда сифатли контент.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE__c1wWXzPxoHQ_pQ
РОССИЯ ВА СУРИЯ АВЛИЁ СОФИЯНИНГ НУСХАСИНИ ҚУРМОҚЧИ

Туркиядаги Авлиё София биноси масжидга айлантирилгач, христианларнинг ўз Авлиё Софиялари бўлиши учун Россия ва Сурия унинг нусхасини қуришмоқчи.
Черков Суриянинг Хама вилоятида проваслав христианлар учун қурилиб, у Россия томонидан молиялаштирилади.

Айрим таҳлилчилар бу ташаббус ҳақида "Эрдоган ўзини мусулмонларнинг халифаси" қилиб кўрсатишга уринаётган бўлса, Путин ўзини проваслав христианларнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатмоқчи" дейишмоқда.

Иккала ҳолатда ҳам "Султон" ва "Цар" ўйинлари давом этаётганлиги кўринмоқда.

Асосийси, нусха қурилгач, бу муаммолар тинчиб, тарафлар ўртасидаги араз босилса бўлди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Депутатлар СЭС масъулларини ўз ўринларига нолойиқ деб топибдилар.

Энди СЭС масъуллари ҳам депутатларни ўз ўринларига нолойиқ деб топсалар ҳисоб 1-1 бўлади. 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"БИР МИНУТ СУКУТ"НИНГ ТАРИХИ !

Айрим инсонлар билиб-билмай, бир минут сукут сақлаш христианларнинг удуми деб айтадилар ва унга диний тус берадилар. Аксинча, бир минут сукут дунёвий удум ҳисобланиб, дини, тили ва миллатидан қатъий назар барча қила олиши учун у ҳеч бир диннинг урф-одатидан олинмаган.

1919 йилда, 1-Жаҳон урушидан кейин Англияда уруш қурбонларига аталган тантаналар шовқинли эканлиги сабабли дастлаб 5 минут, кейинчалик 2 минут сукут қилиш таклиф қилинади. Бир минут ўлганлар ва бир минут тириклар учун. Қирол ғояни қабул қилади ва 1919 йил 7 ноябрдан бошлаб бу одат қўллана бошлайди.

1922 йил 11 ноябрда Парижда, Зафар Аркасида Франция кенгаши президенти Реймонд Пуанкаренинг ташабууси билан Англиядаги 2 минут сукут расман бир минут қилиб ўтказилади ва шундан бери бутун дунёда бир минут сукут сақланади.

Яна бир версияга кўра, бу одат 1912 йилда Португалияда яралган ва у ҳам диний характерга эга бўлмаган.

👉 https://t.me/uchzamon
ҲАЛИ ИККИ КУН БОР. ПЕТИЦИЯДА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ!

5270 қарши овоз. Ҳаволага ўтинг. Пастга қараган лайкни босиб ( мана буни 👎) қарши овоз беринг.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon