Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
2 СЕНТЯБРЬ - ИСЛОМ КАРИМОВ ВАФОТ ЭТГАН КУН !

2016 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этган эди. У кунлар ҳам тарихга айланди ва хотираларни улашадиган пайтлар ҳам келди.

Кимлардир Каримовни 28 ёки 29 август куни ўлган эди дейди, бошқа кимлардир расмий маълумотни тўғри деб билади. Умуман олганда, дунё давлат раҳбарларининг саломатлиги ва вафоти билан боғлиқ гап-сўзлар доимо бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Каримовнинг айнан қайси куни ўлганлигини на олдин ўлди деганлар, на 2 сентябрда ўлди деганлар аниқ билмайдилар. Чунки улар, жумладан мен ҳам бу пайтда Каримовнинг ёнида бўлмаганман. Менимча, сананинг аҳамияти ҳам йўқ. Ўша пайтда энг асосийси, "Энди нима бўлади ?" деган савол эди...

2016 йил 28 августда "Каримов ўлибди" деган пайтда Ўзбекистоннинг ичида ва ташқарида ғалати эмоционал атмосфера юзага келган эди. Каримов 1989 йилдан бери ҳокимиятни эгаллаб келган бўлса, унинг вафотигача "Унинг меросхўри" масаласи очиқ қолиб келаётган эди.
Шу ўринда, Каримовнинг шахси ва унга менинг муносабатим ҳақида айтиб ўтсам. Инсон сифатида Каримовни яхши ёки ёмон кўриш мумкин. Ёки сиёсатшунос сифатида холис ўрганиш ҳам мумкин. Хоҳлаймизми йўқми, Каримов мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти ва легитимми-нолегитимми Ўзбекистонни салкам чорак аср ушлаб турган сиёсатчи ҳисобланади.

У диктатор эдими ? Бу қандай қарашга боғлиқ. Мен авторитар президент деган бўлар эдим. Балки айрим томонлари диктатурага ҳам тортар эди. Ҳар ҳолда, 1990 йилларнинг бошларини айтмаганда демократ эмас эди. Шахсан мен ундан ва режимидан қўрқармидим ? Ҳа. Масалан, мана шу айтаётган гапларимни у тириклидига айта олмасдим. Ҳозир айта олишим иккиюзламачиликдан эмас, балки ҳозир буни айтганим учун менга ва ҳаётимга хавф йўқлигидандир.

Мен Ислом Каримовни замонавий ўзбек давлатчилигининг асосчиси ва буюк сиёсатчи деб айтганман. Ҳозир ҳам шундай деб ҳисоблайманми ? Жавоб - ҳа. 1873 йилда Хива хони "Гандимиён шартномаси"га имзо қўйгач, Марказий Осиё ҳудудлари расман мустамлакаларга айланди. У пайтда Ўзбекистон ҳудудларида монархия тузумига асосланган феодал жамият мавжуд эди. Ўтган 120 йилдан ортиқ вақт ичида ўзбек давлатчилиги буткул йўққа айланган эди.

1991 йилда мустақил бўлган пайтида Ўзбекистонда на давлат ва на унинг асослари мавжуд эмас эди. Ўзбекистон Россиянинг бир вилоятидай гап эди ва бошқарув асосан "тепа"да эди.

Каримов мустақилликни хоҳлаганми ёки йўқми, у бунга ҳаракат қилганми ёки йўқми ўзбек давлатчилигини барпо этиш айнан унга насиб этган. Каримов армия, валюта, УзССРникидан кўчирилган бўлса-да давлат рамзлари, чегаралар, қоғозда бўлса-да ҳокимиятлар бўлиниши ва ҳоказоларни ташкил қилиб, уларни ишга туширган. У давлат давлат бўлиши учун қилиниши керак бўлган барча ишларни қилган.

Қўпол қилиб айтганда у уйнинг фундаменти ва деворларини кўтариб, томони ёпган. У қурган уйни ёқди ёки ёқмади дейиш мумкин, аммо Каримов уни қурмади дейиш имконсиз.

Каримов замонавий ўзбек давлатини қурди...ва уни 27 йил давомида ҳеч кимга - ташқаридагиларга ҳам, ичкаридагиларга ҳам бермай қўриқлаб яшади. Макиавелнинг таърифига кўра, сиёсатда иккита мақсад бор : Ҳокимиятни қўлга киритиш ва ҳокимиятни қўлдан бермаслик. Каримов бу иккала ишни уддалаб кетган сиёсатчи ҳисобланади. Бошида ҳокимиятни эгаллашни бошқалар эмас, айнан у эплаган ва 27 йил давомида ҳокимиятни ундан олиб қўя оладиган, ҳатто ундан кейин нима бўлишини башорат қила оладиган биронта мард чиққан эмас. Сиёсий (циник) нуқтаи назардан уни иккиланмасдан буюк сиёсатчи дейиш мумкин. Албатта бу фикрга қўшилмасликка ҳар кимнинг ҳаққи бор.

Энди 2016 йил 28 августга қайтамиз. Шу куни Каримовнинг ўлганлиги ҳақида хабар чиқиши билан Ўзбекистонда катта саросима бошланди. Ўзбек сиёсий саҳнасида ягона сиёсий шахс Каримов бўлгач, унинг бирдан йўқ бўлиб қолиши кўпчиликни хавотирга солиб қўйган эди. Халқнинг катта қисми чин маънода Каримовдан қўрққани билан уни яхши кўрар эди. Қўпол қилиб айтганда, Каримов уларнинг "кўз очиб кўргани", "додаси" эди ва улар ундан бошқасини тасаввур қила олмас эдилар. Ҳатто уни ёмон кўрадиганлар ҳам юртда сиёсий пародакндалик юзага келишидан хавотирда эдилар.

Юртдан ташқаридаги мухолифатчилар ва ташқи кучлар эса воқеалар ривожини жиддий кузатиш билан биргаликда қулай имкон туғилиши билан Ўзбекистонга кириб келиш ва ҳокимиятни эгаллаш (керак бўлса қуролли йўл билан)га тайёргарлик кўра бошладилар. Бу гапларнинг рост эканлиги Муҳаммад Солиҳнинг ўз лайчаларига буйруқ берган суҳбатининг аудиоси тарқалганида исботини топди.

Фейсбукда соҳта гуруҳ, саҳифа ва профиллар очилиб, тартибли равишда Ўзбекистонда парокандаликни озиқлантиришга ҳаракатлар бошланди. Ҳар сафар хавотирли хабар чиққанида, одамлар ваҳимага тушар эдилар. Менинг ўзимга саноқсиз инсонлар ёзиб фикримни сўраб, "Энди нима қилиш кераклиги" ҳақида сўрай бошладилар.

Шунда мен одамларга қўшилиб, ваҳималарга берилишнинг ўрнига Ўзбекистонда парокандаликни келтириб чиқариш ҳаракатларига қарши туриб, ваҳималарни босишга ҳисса қўшишни ўзимнинг сиёсатшунос ва фуқаро сифатида бурчим деб билдим.
Шундан келиб чиқиб, воқеалар ривожини кузатиш баробарида Каримов ростдан ўлган бўлиши мумкинлигини билсам-да, худди у ўлмагандай қилиб, инсонларни совуққонликка чақириб мақолалар ёза бошладим. Менга шахсан ёзганларни тинчлантириб, тролларга қарши изоҳлар ёзишда давом этдим.

Фақат 2 сентябрь куни расмий хабар чиққачгина, унинг ўлганлиги ҳақида таъзия пости ёзиб, бу ёғига барчаси тинч ўтиши учун заруратга қараб мос матнлар ёзишда давом этдим.

Шундай қилиб, 2 сентябрь тарихда Ислом Каримов расман вафот этган кун бўлиб қолди.

Орадан вақтлар ўтиб, олдин "каримовчи" бўлганларнинг кўпчилиги тўнларини тескари кийиб, Каримовга тошлар отдилар. Каримовни азалдан ёмон кўрадиганлар уни бемалол танқид қила оладиган бўлдилар. Каримовни олдин ҳам ҳозир ҳам яхши кўрадиган инсонлар ҳам бор.

Мен эса Каримов даврида ҳам, ундан кейин ҳам совуққон сиёсатшунос ва ватанпарвар фуқароман. Каримов бошқарувини давлатчилик ва бошқарув нуқтаи назаридан таҳлил қилиб яхшисини яхши, ёмонини ёмон дейман. Агар 2016 йил 28 август-2 сентябрь орасидагидай воқеалар юз берадиган бўлса, ҳозир ҳам ҳеч иккиланмасдан ва бировдан буйруқ кутмасдан мафкуравий жанг майдонга киришиб, ўзим зарур деб билган ишларни қилишга доим тайёрман. Бунинг учун менга биров бир тийин бермайди ва ҳеч қандай манфаат ва мансаб керак эмас. Асосийси, менга юртим ва халқим тинч бўлса бўлди.

Ислом Каримовнинг руҳлари шод бўлсин!

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БУГУН "ЎЗБЕКИСТОН 24"ДА ИМЕИ МУАММОСИ

Кеча IMEI муаммосини кўтариб чиққан эдим. Сизлар туфайли муаммо кўп жойларга тарқалди.

Мендан бошқа инсонлар, машҳур блогерлар ҳам у ҳақда ёзган эди.
Ниҳоят биргаликдаги ҳаракатларимиз иш берибди.

Хушхабарларга кўра, ИИВ муаммо билан шуғулланишни бошлабди.

Бундан ташқари, бугун соат 22:00да "Ўзбекистон 24" каналида, "Янгиликлар 24" дастурида IMEI ҳақида махсус репортаж берилар экан.

Репортажни кўринглар. Мен барибир кўра олмайман. Агар яхши гаплар бўлса ва ижтимоий тармоқларга чиқса, биз ҳам кўрармиз.

Барчаларингизга фаолликларингиз учун миннатдорчилик билдираман. "Кўпдан ёв қочиб қутулмас"!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
СЎХЛИК БЛОГЕР ДАДАХОН ҲАЙДАРОВ ОЗОД ЭТИЛИБДИ.

Кун.узнинг хабар беришича, сўхлик блогер озод этилган.

Унинг адвокатига кўра, "ҳимояси остидаги шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган. Шу сабабдан у тергов органининг қарори билан қўйиб юборилган".

Демак блогерлар, фаоллар ва фуқаролар бекорга ҳаракат қилмаган эканлар.

Энди мен ўз муносабатимда ёзганимдай, унинг ҳибси доирасида амалга оширилган ишларнинг қонунийлиги текширилиб, айбдорлар ўз жазоларини олишлари керак. Зора бундай ишлар бошқа такрорланмасин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Joe Dassin - Salut
CGproductionX
"Salut", Joe Dassin

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Мана бу суратни кўриб ҳайратдаман. Бу нима ўзбекча инновациями?

Ўзи коронавирус сабабли имтихонлар ташқарида ўтказилаётган бўлса. Буларни бир клёнка остига ёпиб қўйгач, чиқарилган нафаслар бир канал бўйича йўналиб, барчага тарқалмайдими?

Ҳаммани бундай қилиб пластик остига қамагандан кўра ойналарни очиб қўйиб имтихонни ичкарида ўтказган яхши эмасмиди? 🤦‍♂️🤔

ПС. Сурат Баҳриддин Асрор оға профилидан олинди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОҚТОШДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА ОЧИЛИБДИ

Коронавирус балосидан энг кўп зарар кўрган соҳа туризм соҳаси ҳисобланади. Афсуски, туризм қачон қайтадан оёққа туриб кетиши ҳам савол остида.

Аммо "бир ёмоннинг бир яхшиси бор" деганларидек, юртимизда халқаро туризмнинг инқирози сабабли бутунлай соҳани қўлдан бой беришнинг ўрнига бу "тўхтаб қолган вақт"ни маҳаллий туризмимизни ривожлантиришга сарфлаш энг тўғри йўл бўлади. Мен бу ҳақда инқироз бошидан бери гапириб, ёзиб келмоқдаман.

Шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси урғуни маҳаллий туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллашга қаратмоқда.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқтош МФЙда “Heaven’s Garden Resort&SPA” меҳмонхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтибди. Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берибди.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқтош МФЙда “Heaven’s Garden Resort&SPA” меҳмонхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтибди. Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берибди.

“Бўстонлиқ туманидаги “Turon Resort SPA” МЧЖга тегишли 300 ўринли “Heaven’s Garden Resort&SPA” замонавий меҳмонхона мажмуасининг умумий қиймати 50 млрд. сўм бўлиб, 1-босқичида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Мажмуа икки ресторан, жаҳон стандартларига мос келувчи SPA ҳамда сув ҳавзаси кабини ўз ичига олган.

Меҳмонхонанинг Оқтош ҳудудида жойлашганлиги у ерга борувчи меҳмонларнинг саломатлиги учун фойдалидир. Нафас йўллари билан боғлиқ касалликлар ҳамда аллергия билан боғлиқ ҳолатларда Оқтош ҳавоси маъқул келади. Гўзал табиат манзараси ва юксак дид билан ишланган дизайн уйғунлашуви юртдошларимиз ва хорижий сайёҳларга манзур бўлиши шубҳасиз.

У ерда экотуризм ривожлантирилиши, спорт билан шуғулланиш имкониятлари йўлга қўйилиши ҳам кўзда тутилган. Шуниси диққатга сазоворки, ҳудудда шифобахш гиёҳлар етиштирилиб, улардан турли малҳамлар тайёрланади ҳамда меҳмонлар саломатлигини тиклаш учун тақдим этилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган инфотур доирасида ОАВ вакилларига маълум қилинишича, бундай саъй-ҳаракатлар туризм соҳасининг иқтисодиётдаги улушини оширади. Бу йил Тошкент вилоятида 1 трлн 980 млрд 600 млн.га тенг 2213 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва монтаж ишлари режалаштирилган бўлиб, етти ой давомида 2211 та манзилда 1 трлн 232 млрд 900 млн сўмлик пудрат ишлари бажарилган.

Бундай шинам меҳмонхоналар дастлаб маҳаллий меҳмонларга хизмат қилишни бошласа, келажакда халқаро туризм ўз йўлига тушиб кетган бутун дунёдан ташриф буюрадиган сайёҳларни ҳам қабул қилишга шай туради.

Манба : https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1326

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
МОНОПОЛИЯ ҚОНУНИ !

Фуқаролар :

- Қонунга амал қилмасанг жарима, қонунга амал қилсанг солиқ тўлайсан!

Монополистлар :

- Қонунлар сенга бўйсунса, фуқаролар сенга жарима ёки солиқ тўлайдилар !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ДУНЁНИНГ 11 ДАВЛАТИДА ОБУНАЧИЛАР СОНИ БЎЙИЧА 1-ЎРИНДА ТУРГАН ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАР :

1. Ҳиндистон
: @HindiHDmovies : 6 М

2. Эрон : @ahangify : 4,7 М

3. Белоруссия
: @nexta_live : 2,1 М

4. Ўзбекистон
: @kunuzofficial : 1,5 М

5. Россия
: https://t.me/joinchat/AAAAAEK5Ozb5zeIJ-kxJBg - 1,4 М

6. Эфиопия
: @tikvahethiopia : 1 М

7. Украина
: @COVID19/Ukraine - 724 000 К

8. Қозоғистон
: @coronavirus2020_kz : 419,7 К

9. Хитой
: @Dadfindboy : 200,8 К

10. Қирғизистон
: @Umar_Qori_UmarQori : 75,4 К

11. Чуғулистон
: @uchzamon : 3,1 К 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Марсбукликлар!

"ГАП ЭГАСИНИ ТОПАДИ"

Сизда ҳам шунақаси бўлиб турадими? Масалан Фейсбукда мана бундай деб ёзилган постга кўзингиз тушиб қолади :

"Эй махлуқ, иккиюзламачи, нодон,
Сен менинг орқамдан нима ишларни қилиб юрганлигингдан хабарим бор. Сенинг иккиюзламачи эканлигингни инсонлар билиб қолсалар сен ҳали шарманда бўласан. Мен сенга ўхшаган қўрқоқ эмасман. Сен халққа қанча яхши кўринишга уриниб юрма, барибир бир кун келиб халқ сенинг асл башарангни кўриб олади...".

Кейин коментлар ёзила бошлайди :
- Тинчиликми. Фалончи?
- Нима бўлди?

Шунда "Фалончи"нинг яқинлари қўшилади:
- Бопладингиз, Фалончи, яшанг!
- Қойил, бу гаплардан кейин ҳам бир нарса деб кўрсинчи. Лекин ёмон шармандасиини чиқардингиз...

Пост" девор"ингизда тўхтовсиз чиқиб ётгач, сиз ҳам секин суҳбатга қўшиласиз :
- Узр, нима бўлди? Гап ким ҳақида ўзи?
- Ростдан, Фалончи, пост ким ҳақида?
- ГАП ЭГАСИНИ ТОПАДИ!
- Хўп, гапку эгасини топади, лекин сиз темани барчанинг ҳаволасига ёздингиз. Энди барча хавотир оляпти...
- Хавотир олманг, ҳаммаси жойида...
- Тўғри, Фалончи, у ҳали сизга бирон нарса қилишга ёшлик қилади. Бу сафар ҳам роса бопладингиз. Қойил, шундай давом этинг...

Сиз :
- Барака топгур, сиз ким биландир урушиб қолган бўлсангиз у одамнинг ўзи билан гаплашиб ола қолсангиз бўлмайдими? Нима қиласиз ҳамманинг олдида бундай постларни ёзиб? Барибир гап ким ҳақидалигини ҳам, нима гаплигини ҳам айтмаяпсизку...
- Гап сиз ҳақингизда эмас. Бўлдими, индамай ўтиб кетаверинг. Тушундингизми?
- Тушундим, лекин ёзганларингиз менинг стенамда чиқиб ётибди...

Фалончи бироздан кейин янги пост ёзади :
"Эй менинг постларим стенасида чиққани ёқмайдиган нодон,
Менга қара..."

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Барчага хайрли кун!

Бугун нимагадир бот ишламаяпти. Ишлаб кетгунича ботсиз постлар қўйиб тураман. Смайликларсиз ва изоҳларсиз! 😊🙏


Уч замон билан бирга бўлишда ва фаол бўлишда давом этинг!
Sinmadim ona (Topmuzon.net)
Ozoda Nursaidova
"Синмадим она", Озода Нурсаидова

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕК
(Муҳаммад Юсуф)

Қиёси йўқ асло, меҳри бир дарё,
Ўхшаса ўзига ўхшайди ўзбек.
Болаларига-ку билдирмас, аммо,
Дунёда болам деб яшайди ўзбек.

Ўнта бўлса, ўрни бошқа унинг-чун:
Ўғлим оташимдан яралган учқун,
Қизим парилардан чеҳраси гулгун,
Юзлари лолам деб яшайди ўзбек.

Бир қўлда беланчак, бир қўлда Қуръон,
Бир елкада кетмон, бирида иймон,
Барчага баробар бир офтобсимон,
Яшнасин олам деб яшайди ўзбек.

Момолари тетик юзга кирса ҳам,
Боболари қайси йигитлардан кам?
Набираси бўлса битта уйга жам,
Тўшак етмай тўнин тўшайди ўзбек.

Киндик қони томган тупроқ унга — шон,
Керак бўлса, бесўз бахш этар у жон,
Кўкракка урмайди: Ватан деб, Ватан!
Алпомиш ўғлонга ўхшайди ўзбек.

Эҳтиром этганга эҳромлари бор,
Кеккайганга бўйин эгмайди зинҳор,
Бешик тўла жажжи Исломлари бор,
Тошўтмас қўрғонга ўхшайди ўзбек.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БУЮК ИПАК ЙЎЛИ "GEO"ДА

Франциянинг "Сайёҳлик ва дунёни танитиш" бўйича энг нуфузли журналларидан бири "GEO" ўзининг навбатдаги сонида "Буюк Ипак йўллари" сарлавҳаси остида Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон ҳақида ажойиб репортажни чоп этибди.

Ойлик журналнинг бош варағининг юзт сифатида танланган мазкур мақолаларда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари чиройли қилиб тасвирланган.

Мақола сўнгида Марказий Осиё бўйича тадқиқотчи Изабель Дамианининг юртларимиз ҳақидаги фикрлари берилган.

Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли туризм соҳаси инқирозга юз тутган бир пайтда бундай нуфузли журналда гўзал мақола берилиши бизнинг туризмимиз учун хушхабар ҳисобланади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ҚЎШ ФАМИЛИЯЛИККА МУНОСАБАТИМ !

Бугун ушбу мавзу кўтарилди ва аллақачон Адлия вазирлиги вакили тушунтириш бериб ҳам бўлди. Мен аллақачон айтилган гапларни такрорлармасдан, бўлаётган тушунмовчиликлар юзасидан муносабатимни билдирмоқчиман.

Қўш фамилиялик бу бор йўғи ҳуқуқ, мажбурият эмас. Унга рухсат берилди дегани бундан буён ҳамма қўшфамилияли бўлишга мажбур дегани эмас. Бу дунёдаги кўплаб давлатларда мавжуд амалиёт.

Бу худди республикамиздаги кўплаб вилоятлардаги келинлар куёвнинг фамилиясига ўтиш ҳуқуқидай гап.

Масалан Хоразмда келин куёвнинг фамилиясига ўтмайди ва шахсан менга шуниси маъқул ва қулай. Агар менинг қарашим билан қарасак, бутун республикада келинлар куёвларнинг фамилияларига ўтишини тақиқлатишим керак. Шунга қарамасдан, мен бу ишни қилишни хоҳловчилар уни қилиш ҳуқуқига эга бўлишларининг тарафдориман.

Қўшфамилиялик ҳуқуқи ҳам шундай. Ундан ҳамма фойдаланишга мажбур эмас, аммо ким ундан фойдаланмоқчи бўлса, бу ҳуқуқ қонунчиликда бор бўлгани яхши.

👉 https://t.me/uchzamon