Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
КИМ ТАН БЕРСА, У ЧУҒУЛ ЭМАС !

Чуғулистон миш-мишларининг долзарблигини ҳисобга олиб, муҳим миш-мишлар чиқиб қолганида телефон қилиши учун Чулун таппиникидан таҳририятимизга тўғридан тўғри телефон қиладиган "қизил телефон" ўрнатиб берган эдик, орадан бир кун ўтмасдан Чулун таппи телефон қилиб қолди. Чулун таппи телефонни текшириб кўрмокчи шекилли деб гўшакни кўтарсак, у биз билан сўрашиб ҳам ўтирмасдан, "тез етиб келинглар, миш-миш бор" дедида телефонни қўйиб қўйди. Биз ҳам нима бўлди экан деб оёғимизни қўлимизга олиб, Чулун таппиникига равона бўлдик. Биз боргач, Чулун таппи бор гапни бизга тушунтириб берди.

Чулун таппи :
- Биласиз, биз Чуғуллар ҳар доим ҳақмиз ва бу биз учун принципиал аҳамиятга эга ҳусусият ҳисобланади. Чунки бу хусусиятнинг тагида демократия ва инсон ҳуқуқлари каби буюк туйғулар хуррак отиб ётади. Бу тенглик масаласи.

Чуғулистоннинг конституциясида "Ёши, жинси, ирқи, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча Чуғуллар ҳақдирлар" деб ёзиб қўйилган.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз Чуғуллар тан берадиган инсонларни ёқтирмаймиз. Агар кимда ким тан берса, у Чуғул эмасдир !

Биз Чуғуллар "Ҳақиқат баҳсларда туғилади ва кўпаяди" деган мақолга ҳам тўлиқ амал қиламиз. Масалан «Билимсизликни сақлаш вазирлиги»да ва Таълимсизлик муассасаларида, Оммавий ахборот урушлари воситаларида (ОАУВ) илмий, маданий, адабий ва оммабоп баҳс ва суҳбатлар уюштириб турамиз. Унда иштирок этадиган мутахассисларнинг ҳар бирининг ўзларининг шахсий фикрлари бор бўлади ва улар уша шахсий фикрларини ҳимоя қилиб, ўзгаларнинг фикрларини ерга уришга ҳамда суҳбатдошларининг овозларини ўчиришга ҳаракат қиладилар.

Бунинг учун кўп билимга эга бўлиш шарт эмас. Тўғрироғи умуман билимга эга бўлиш шарт эмас. Калланинг ичида ерёнғоқнинг катталигида мия ва оғизнинг ичида бир қарич тил бор бўлса етади. Баҳс ва мунозаралар бошланиши билан, ким қанча кўп бақирса, ким ўзгаларни қанча беҳурмат қилиб, мот қилишга интилса, охирида ана ўшалар ғолиб бўладилар.

Табиийки баҳсларнинг охирида ҳеч қайси тараф бир-бирига тан бермайди. Шу сабабдан, баҳсларда нечта Чуғул қатнашса, ўшанча ҳақиқат дунёга келади. Бу ҳақиқатларнинг сони қанча кўп бўлса, баҳс ўшанча қизиқарли ўтганлигини билдиради.

Муҳбир :
- Чулун таппи ота, бу гаплар биз учун янгилик эмас. Бизни нима учун чақирдингиз ? Бизга қандайдир миш-мишни айтмоқчимисиз ?

Чулун таппи :
- Намунча шошасиз ? Давомини эшитсангизчи...! Яқинда битта Чуғул чет элга саёҳатга кетган эди. У дунёнинг анча давлатларида бўлибди ва Чуғулистонга чет элдан чуғулларга хос бўлмаган одатларни юқтириб келган эмиш. Ушбу ғайричуғул одатлар чуғулларга тарқалиб кетишидан хавотирдаман.

Масалан инсонлар билан баҳслашиб қоладиган бўлса, у хушмуомалалик билан "сизнинг фикрингиз маъқул" дер эмиш. Агар кимнингдир фикри ўзининг фикрига тўғри келмай қоладиган бўлса, "Сизнинг шахсий фикрингизни ҳурмат қиламан, аммо мен бу фикрга қўшила олмайман. Менинг фикрим мана бундай" деб ўз фикрини мулойимлик билан билдираётган эмиш.

Бу қандай бедодлик ? Мен у билан баҳслашган чуғулларнинг ўзлари билан гаплашдим. "Нима бўлди ?" десам, "у билан баҳслашиб мазза қилмадик. Бақирсак ҳам, ерга урсак ҳам, ҳақорат қилсак ҳам жаҳли чиқмайди. Жуда бўлмаса "майли, сизларники маъқул" деб мавзуни ёпиб қўя қолади. Чуғул бўлиб бунақасини кўрмаган эдик" деб нолиб гапирдилар. "Бир иккита уриб, тепиб кўрмадингизларми ?" десам, "Нима деб урамиз? Уришга баҳона йўқ, у нима десак ҳам ҳурматимизни жойига қўйяпти" деб жавоб беришди.

Шунинг учун бошим қотиб, нима қилишимни билмасдан сизларни чақирдим. Сизлардан илтимос, агар малол келмаса, чуғулистонликларга айтиб қўйсангиз. Ҳеч қачон чуғул эканликларини унутмасинлар. Ҳатто ноҳақ бўлсалар ҳам ҳеч қачон бировга тан бермасинлар. Суҳбатларда, ҳатто ижтимоий тармоқларда баҳслашадиган бўлсалар ҳам, бир-бирларини аямасдан ҳақорат қилсинлар. Блокланаман деб қўрқмасинлар. Марскбек Шакарбеков ўзимизнинг бола. Ўзим гаплашиб, блокни олдиртириб бераман. Олға, Чуғуллар !

Муҳбир :
- Жуда тўғри гапларни айтдингиз, Чулун таппи ота. Мен сизнинг фикрларингизга тўлиқ қўшиламан...

Чулун таппи :
- Нима ? Келиб-келиб мен дардимни сенга айтдимми ? Қанақа чуғулсан ? Нега ўз фикрингни ҳимоя қилмайсан ? Ғайричуғул одатни сен ҳам аллақачон юқтириб олганга ўхшайсан-а ? Бўлмаса, бунақа мулойим бўлиб ўтирмаган бўлар эдинг. Жўна бу ердан, чуғулга ўхшамаган...!

Дониёр Рўзметов

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола
👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САМАРҚАНДДА АРИЗА ОЛИШЛАРИ БУНЧАЛАР ҚИЙИН?

Самарқанддаги 25 ёшли келиннинг хўрланиши воқеасида видеолари билан исботлари бор жиноят учун аризани олмасдан ҳозирга келиб бутун бошли ҳокимият уларни яраштирмоқчи бўлиб юрганмиш.

Бугун Кун.узда Самарқанддаги мана бу воқеа ҳақида хабар берилди.

Қисқа қилиб айтганда, 16 ёшли вояга етмаган қиз машхур ҳонанда (кимлигини билмайман) ўзини зўрлаганлигини иддао қилмоқда.

Машхур ҳонанда эса 16 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганлигини нафақат тан олган, балки ёнидаги иккала одам ҳам алоқада бўлганлигини айтган. Фақат у бу ишни қизнинг розилиги билан қилганлигини айтган.

Ажойиби, экспертиза хулосаларига қарамасдан ИИВ жиноят аломатлари йўқ деб тонган ва қизнинг аризасини қабул қилмаган.

Шу ердан бошлаб, "иш"га муносабатим:

1. Менда иш ҳақида тўлиқ маълцмотлар йўқ ва ҳонанда қизни зўрлаган ёки зўрламаганлиги ҳафида исбот йўқ. Буни адолат посбонларига қолдираман.

Агар ростдан зўрлаган бўлса, шу модда бўйича жазосини олсин.
2. Самарқанд ИИВлари аризаларни олишлари намунча қийин? Аризаларни олишни пуллик қилиб қўйса ва ариза берувчи ҳақини тўласа олишармикан? Жиноят аломатлари борми ёки йўқми, ариза берувчи ариза беряптими, ИИВнинг иши аризани қабул қилиш ва терговга ўтказиш. Жиноят аломатлари борми ёки йўқми, ким айбдор, ким ноҳақ буни суд ҳал қилади.

3. Дунёнинг барча қонун устувор давлатларида балоғатга етган инсон балоғатга етмаган қиз ёки бола билан жинсий алоқа қилса, у зўрлаганми йўқми, балоғатга етган инсон жазога тортилади.

Ҳатто балоғатга етмаган қиз рози бўлиб, эркакни мажбур қилган тақдирда ҳам балоғатга етган инсон ўз ҳатти-ҳаракатларига юридик томондан жазо берадиган инсон ҳисобланади. Шу сабабдан, уни ўлдиришса ҳам балоғатга етмаган қиз билан жинсий аллқа қилиши керак эмас.

Бу борада Ўзбекистон қонунчилигида қандайлигини қарашни мен юристларимиз ва яна адолат посбонларимизга қолдираман.

Кеча Намангандаги қиз ўз шаънини ҳимоя қилгани ҳисобга олинмаганди. Энди "Мени зўрлади" деган қизнинг иддаолари текшириб ҳам кўрилмасдан рад этилмоқда.

Мен минг афсуслар билан айтадиган бир гап бор. Бизлар чиройли кийинганимиз, тинч давлатда яшаганимиз билан жамиятимиз ривожланган жамиятлардан кўра Афғонистон, Покистон, Сомалиядаги қолоқ жамиятларга кўпроқ яқиндир. Бизнинг жамиятимизда қонунлар эмас, мутаассиб эркаклар яратган ёзилмаган қонунлар устунроқ туради.

Шу сабабдан, аёлларимиз оналаримиз, опа-сингилларимиз жабр кўрсалар, хўрлансалар уларнинг ўзлари айбдор ёки ёлғончи бўлиб чиқаверадилар.

Самарқанддаги ушбу воқеани ҳам яқиндан кузатамиз. Самарқандликлар фаол бўлинглар. Сизлар юртимизнинг энг қадимиз цивилизация ва маданият вакилларисизлар. Вилоятингиздаги юртдошларимиз Ўрта Асрлардаги қонунларнинг қурбони бўлишларига йўл қўйманглар.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ДУО ОЛМА ШИФО ОЛ, ШИФО ДУО ЭМАСМУ?

Ижтимоий тармоқларда "Мен Ковид бўлдим, дуо қилинглар", "Фалончим Ковид бўлди, кўпчиликнинг дуоси ижобат бўлади" ва ҳоказо деган постларни кўп ўқиймиз. Деярли ҳар бир Ковид бўлган одамдан шундай постни ўқиймиз десам ҳам бўдади.

Ўзбек халқи дуогўй ва дуосевар халқ. Мен халқимизнинг минг йиллик ишонадиган нарсаларига салбий муносабат билдириш фикридан йироқман. Агар дуо ҳар тугул унга ишонган одамнинг руҳини тетиклаштириб, тузалишига ёрдам берса, бундан фақат хурсанд бўламан. Аммо шифонинг, шифокорларнинг, илм-фаннинг ўрнига ҳам дуодан умид қиладиганларнинг ишлари мантиқсиз эканлигини таъкидлашга мажбурман.

Ижтимоий тармоқларда бир неча ҳолатларнинг гувоҳи бўлдим. Олдин "Дуо қилинглар, фалончим Ковид бўлди" деб ёзиб, бир икки кундан кейин "Фалончим учун дуо қилган эдингизлар. У вафот этди. Энди унинг руҳига дуо қилинглар" деганга ўхшаган постларни ёздилар.

Улар учун қилинган дуолар бир грамм ёрдам бердими йўқми билмайман, аммо ўша фалончининг ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ва шифокорлар имкон қадар ҳаракат қилганларини аниқ биламан. Уларга дуо ҳам, пул ҳам керак эмас. Уларга фақат фалончининг ҳаёти ва саломатлиги керак.

Мен ҳали ижтимоий тармофларда айланиб юрган "Ковид бўлганда ўқиладиган дуолар ва суралар" деган постларни айтмаяпман. 😷🤕🔨 Ҳатто шу гапларга ишониб докторга бормай сураларни ўқиб тузалишга ҳаракат қилганларни ҳам эшитдим. 🤦‍♂️

Агар дуолар Ковидни даволаганида дунёда 100 000 лаб одамлар вирусдан ўлмаган бўлар эдилар. Агар дуо билан касаллар тузалганида бутун дунё олимлари вакцина излаб тадқиқотлар қилиб ётмаган бўлар эдилар.

Шунинг учун, кўнгил таскини учун дуо яхши, лекин беморни даволайди деб бутун Фейсбукка дуо қилдирсангиз ҳам бу сизга ёрдам бермайди.

Бор гапни айтганим учун менга бундай қараманг. Яхшиси ўзингиз ёки кимингиздир касал бўлса, унинг тезроқ тузалиб кетиши учун шифокорларнинг тавсияларига амал қилинг ва сабрли бўлинг.

Шу ўринда, машхур ўзбек мақолини замонга мослаб ўзгартиришга журъат қиламан:

ДУО ОЛМА ШИФО ОЛ, ШИФО ДУО ЭМАСМУ!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талантли туғма ўзбек миньонлар!

Кулавериб думаладим 😜😂😂👏

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БЕЛОРУССИЯДАН ДАРАК БОРМИ?

Ушбу видеодаги ҳолат билан Белоруссияда бўлаётган воқеалар ўртасида қандай боғлиқлик бор?

2020 йил 9 августда Белоруссияда сайловлар бўлиб ўтди ва сайлов натижаларидан норози халқ кўчага чиқди. Воқеаларнинг иштирокчилари ва томошабинлари гоҳ Россияни, гоҳ Ғарбни, гоҳ кўринмас кучларни айблади. Кўпчилик тез орада Лукашенконинг қочиб кетишини ва халқ ҳокимиятни қўлга киритишини башорат қилди.

Мана орадан бир ой ўтди. Халқ ҳали ҳам кўчада, Лукашенко ҳали ҳам ўрнида, инқилобдан эса дарак йўқ.

Норозилик ҳаракатлари яхши бошланган эди. Инқилобий методлар қўлланилиб, стратегия бўйича ҳаракат қилинаётган эди. Фақат якуний "зарба"ни берадиган одам топилмаяпти. Тўғрироғи, халқ бу ишни қилишга ўзида журъат, жасорат ва маҳорат топа олмаяпти.

Намойишларни кузатиб, мана бу видео эсга келади. Минглаб оломон югуриб юрибди ва ОМОНчилардан икки киши келиб уларнинг орасидан бир кишини олиб чиқиб кетяпти.
Бу пайтда минглаган оломон иккита ОМОНчидан ўз тарафдорини қутқаришнинг ўрнига тўрт тарафга тумтарақай бўлиб қочадилар. Худди шу сценарий бир ойдан бери такрорланяпти ва минглаб одамларни ОМОНчилар олиб кетиб қамаб, қийнаб, қўрқитиб чиқариб юбориб улгурдилар. Қамалганлар эса чиқиб олгач, бир марта йиғлаб Телеграм каналга интервью беряпти ва шу билан тамом.

Хўш, иннайкейинчи? Иннайкейин ҳеч нарса. Бу ўйин ойлаб, йиллаб давом этиши мумкин. ОМОНчилар ўзларига ҳеч ким халақит бермаслигини, оломон ҳўкизлар подасига ўхшаб фақат қочишни билишини билгач, тўхтайдими? Албатта йўқ. Улар ўз ишларини қилмоқдалар ва ўзларини ишлатаётган хўжайинларига хизмат қилмоқдалар.

Агар ОМОНчилар ҳўкизлардан қўрқишларини хоҳласалар, ҳўкизлар ақлларини ишлатишлари ва ўз сафдошларини шернинг домига ташлаб қочиб кетмасликка ўзларида жасорат топишлари керак. Шунда қўрқув халқдан Лукашенко тарафдорларига ўтади. Шунда халқ олдинга юрганида ОМОНчилар қўлларини кўтариб халқ тарафга ўтадилар.

Аксинча бўлса, яқин вақтларда ҳукумат кучлари битта-битталаб бўлса ҳам халқни кўчадан уйларига қамайдилар. Умуман олганда, натижа бўлмагач, бу ишлардан халқнинг ўзининг ҳам ҳафсаласи пир бўлиши мумкин.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
2001 ЙИЛ 11 СЕНТЯБРЬ

11 сентябрь - Инсоният тарихидаги энг машъум ҳодисалардан бири юз берган кун. 2001 йил шу куни террористлар АҚШдаги эгизак биноларга самолётлар билан ҳужум уюштириб, минглаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган эдилар.

Ушбу кун дунё сиёсатида ҳам кескин бурилиш ясаб, Афғонистон, Ироқдаги урушларга, турли давлатлардаги рангли инқилобларга, динлараро ажралишларга, Ғарб ва бошқа давлатлар ўртасида (айниқса мусулмон давлатлар) ишончсизликнинг юзага келишига сабабчи бўлган эди.

Аслида олдиндан мавжуд бўлган халқаро терроризм ушбу воқеа сабаб дунёда расман тан олинган ва ундан кейин Мали, Сомалия, Ливия ва Суриядаги террорчи ташкилотларнинг ҳаракатларини расман номлашга ва қоралашга асос бўлди.

Ер юзида муаллолар, низолар, қирғинлар, нафрат ва ўлимлар тоқат қилиб бўлмас даражага етди. Бундай кун бошқа бўлмасин! Инсоният тинчлик неъматини асраб, фақат яхшиликлар томон интилсин ! Бало-қазолар, вируслару урушлар Ер юзидан даф бўлсин!

👉https://t.me/uchzamon
ТЎҒРИ ГАПНИ ТЎҒРИ ТУШУНМАСАЛАР НЕТАЙ?

Адлия вазири Руслан Давлетов "Гап коррупция учун ўлим жазоси жорий этишдамас, гап коррупция учун белгиланган жазонинг муқаррарлигида" дебди.

Бу юртимиз учун долзарб бўлган ҳақиқатлардан бирининг энг аниқ, қисқа ва лўнда айтилиши холос. Шундай тушунарли бўлса ҳам вазирнинг гапининг мазмунини айтиб ўтай:

-Коррупцияга қарши курашнинг чораси белгиланган жазонинг муқаррарлиги, яъни қонунларга амал қилинишидадир. Агар ёзилган қонунга амал қилинмайдиган бўлса, ўлим жазосини жорий этиш ҳам ёрдам бермайди. Чунки қонунга амал қилинмаганлиги учун коррупционерлар ўлим жазосидан ҳам қуруқ чиқадилар.

Шу гапни ҳам тушунмаган оломоннинг бир қисми вазирни тупойликда, сафсатабозликда ва ҳоказоларда айблаб ёзиб ётибди.

Одамлар ҳар бир гапни тушунганларидай ёки тушунмаганларидай қабул қилиб, шу асосда фикр билдиришлари бор гап! Аммо барибир кимдир тўғри гапни айтганида одамлар уни тўғри тушуна олмасалар алам қилади.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ҚИЗ ЎЗИНИ ЗЎРЛАДИ ДЕГАН УЧ ЙИГИТ ТЕЗДА ҲИБСГА ОЛИНИБДИ

Бир балоғатга етмаган қиз ота-онасидан қочиб ўзи яшаб юрганида уч йигитни учратади. Йигитлар қизни меҳмонхонага таклиф қилишади ва қиз уларга қўшилиб боради. Тўрталаси меҳмонхонада ичишади, чекишади. Ва қизнинг версиясига кўра учаласи уни туни билан зўрлайди. Бунинг устига, йигитлар "саҳна"ни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатишади.

Эртаси куни қиз полицияга бориб "Зўрланганлиги ҳақида" ариза ёзади ва полиция "Йигитлар билан меҳмонхонага ўзинг боргансан", "Айб ўзингда, рози бўлиб қилгансан", "Бу ерда жиноят аломатлари йўқ" демасдан қизнинг аризасини қабул қилади ва тез орада учала йигит ҳибсга олинади.

Энди ким ҳақ, ким ноҳақ, аслида нима бўлган ва ҳоказоларни суд ҳал қилади.

Бу воқеа Франциянинг Лион шаҳрида юз берган.

Ўзбекистонда юз берган худди шунга ўхшаш воқеада воқеалар ривожи бошқача кечган!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Жонгинам
Лайло Алиева
"Жонгинам", Лайло Алиева

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
50 ЙИЛДАН КАМ ВАҚТДА ЕР ЮЗИДАГИ ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ СОНИ 60%ГА КАМАЙИБ КЕТИБДИ

Жаҳон табиат жамғармаси чоп этган ҳисоботда айтилишича, 1974 йилдан бери Ер юзидаги ёввойи ҳайвонларнинг сони 60%га, Жанубий ва Марказий Американинг тропик ҳудудларида 89%гача камайиб кетган. Бу ҳайвонларнинг нормал ҳолатда камайишидан 100 000 марта кўпдир.

Бунинг яккаю-ягона сабабчиси-ИНСОНдир. Ерларнинг ўзлаштирилиши, ўрмонларнинг кечилиши, дунёвий сув ҳавзаларининг ифлосланиши ва инсонларнинг истеъмол турларининг шафқатсилиги сабабли ҳайвонлар, қушлар ва балиқлар қирилиб кетмоқда экан.

Жамғарма, агар ҳайвонлар бутунлай қирилиб кетишини хоҳламасак зудлик билан Инсоният ўз яшаш ва истеъмол тарзларини ўзгартириши керак деб хулоса қилган.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

КОВИД-19 ҚАЙТА КЎПАЙМОҚДА

Кузга келиб дунёда коронавирус пандемияси қайта жонланаётганлиги кузатилмоқда. Европа давлатларида пасайиш кузатилаётган пайтда бошқа давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ўсиш бўлаётган эди. Ҳозирга келиб, Европанинг Испания, Франция ва Англия давлатларида кунига 10000 лаб янги ҳолатлар қайд этила бошлади.

Буни мутахассислар сентябрда одамларнинг саёҳатлардан қайтишлари билан боғламоқдалар. Ҳозирги кўпайишнинг мартдагисидан фарқи, ҳозир ўлим ҳолатлари кам кузатилмоқда. Шунга қарамасдан хавотирлар юқори.

Барчани кузнинг салқин кунларида одамларда грипп, шамоллаш ва бошқа мавсумий касаллар урчиса, бунинг бошқаруви қандай бўлиши ўйлантирмоқда. Масалан ҳар бир бурни оққан одам ва унинг оила аъзоларидан тест олиб, карантин қилиш керакми ёки ётиб қолмагунча кутиб пандемия қайта жонланишига таваккал қилиш керакми деган саволлар мавжуд.

Биз барчаси яхши бўлишига умид қилиб қоламиз!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
2020 ЙИЛДА ДЕЯРЛИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОННИ ПИЁДА БОСИБ ЎТИБМАН

Приложениянинг кўрсатишича, 2020 йилда 1 836 806 (бир миллион саккиз юз ўттиз олти минг саккиз юз олти) қадам босибман. Приложения менинг 1,4 қадамимни бир метр деб ҳисоблайди. Шунда мен йил бошидан бери 1 311,6 километр пиёда юрган бўламан.

Баҳорда икки ой карантинда уйда ўтирганимни ҳисобга олсак, деярли ярим йилда пиёдалаб Хоразмдан водийгача бўлган йўлни босиб ўтибман.

2020 йил ҳали тугамади. Ҳозир ҳам бу постни ёзгунча икки километрча юриб қўйдим. Кўрамиз, йилнинг охиригача қанча юрар эканман.

Асосийси, ҳаракатда баракат. Соғлом танда соғ ақл. Ҳаракатдан тўхтамаслик керак.

Дарвоқе, 21 августдан бери 10 кило вазн йўқотдим. Мақсад яна 16 кило йўқотиш. Диетани ҳам давом эттирамиз 😊🤘

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Angle - balance ton quoi (LYRICS)
lyriczzz vidzzz
"Balance ton quoi", Angèle

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Майли, қонуний жазосини беринглар, лекин суд залида қилманглар 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ЭХТИЁТ БЎЛИНГ! "ФРАНЦИЯЛИК" ФИРИБГАРЛАР ! номли жиддий муаммо ҳақида мақола ёзяпман.

Тайёр бўлиб қолди. Кетиб қолманглар.

Пост қўйилганда максимум инсонларга тарқатинглар !