Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Мансабим йўлдошим бўлсин десанг айбни олдингиларга тўнка !

Чулун таппининг қандай қилиб 130 ёшга кирганлиги ва бунинг сирлари ҳақида ғийбаттлашиб турсак кимдир, "Чулун таппининг 130 ёшга кирганлигини қўя туринглар, у Чуғулистонда ҳар доим мансабдор бўлиб ишлашда давом этган ва бирон марта мансабдан айрилмаган ягона чуғул бўлади" деб қолди. Табиийки, унинг 130 ёшга чиққани етмагандек, бир умр мансабни йўқотмай яшаганлиги таҳририятдаги барчанинг ҳасадини келтирмай қўймади. Шунда янги муҳаррир бизнинг олдимизга қандай қилиб бўлса ҳам Чулун таппининг сирини билиб келиш вазифасини қўйди. Биз эса ўз одатимизга кўра Чулун таппи билан учрашув белгилаб, уникига интервью олишга бордик ва уни тузоққа тушириб, сирини билиб олдик.

Муҳбир :

- Чулун ота, сўнгги пайтларда кўринмай кетдингиз. Чуғулларнинг айтишларига қараганда мансабдан урилиб кетган эмишсиз. Шу гап ростми ?
Чулун таппи :

- Шу гапни ким айтган бўлсаям Чулун таппининг тапписини ебди. Мен ҳеч қачон ўзим эгаллаган мансаблардан айрилмаганман ва бундан кейин ҳам айрилмайман.

Муҳбир :

- Бўлиши мумкин эмас. Бу дунёда мансабидан айрилмайдиган Чуғул бўлар эканми, қўйсангизчи ?

Чулун таппи :

- Мана мен айрилмайман деяпманку. Мен кичкиналигимдаёқ мансабдан айрилмасликнинг сирини топганман.

Муҳбир :

- Қандай сир бўлиши мумкин ?

Чулун таппи :

- Сени бекорга журналист демас эканлар ўзи. Бир гапни тушунтириб бермагунча ўзинг тушунавермайсан. Бўлмаса эшит.
Менга болалигимдан Чуғул руҳининг муқаддас китобини ўқитишган. Ўша ерда "Мансабим йўлдошим бўлсин десанг айбни олдингиларга тўнка" деб ёзилган эди. Мен бу доно сўзларнинг маъносини дастлаб англаб ета олганим йўқ. Мен мактабда доим ўқишга, илм олишга қарши бўлганлигим учун мени синф етакчиси қилиб қўйишди. Табиийки, бунга синф раҳбаримизга лаганбардорлик қилганларим, унинг барча нотўғри ишларини тўғри деб синфдошларимга ўтказишга ёрдам берганларим ҳам сабабчи бўлган.

Бир куни синф раҳбаримиз ишга келмай қолди. Унинг ўрнига янги синф раҳбари келди ва олдинги синф раҳбари белгилаган тартиб-қоидаларни бекор қилиб, ўзининг янги қоидаларини кирита бошлади. Олдинги синф раҳбарини ғийбат қилиб, унинг қарорларини нотўғрига чиқариб, унинг ишончли одамларини аниқлашга киришди. Олдинги раҳбарга содиқ бир неча ўқувчилар думларини тугишларига тўғри келди. Индамасам синф етакчиси мансабимдан айрилиб қоладиганман. Шунда муқаддас китобда ўқиганларим эсимга келди ва миямда яшин чақнагандай бўлди. Мен дарров янги ўқитувчининг олдига бориб, синфдаги барча муаммоларга олдинги раҳбар сабабчи бўлганлигини, мен унга ҳеч қачон ишонмаганлигимни ва у белгилаган қоидалар нотўғри бўлганлигини айтдим. "Бу кунлар биз учун қўрқинчли тушдай кунлар эди" деб қўшиб ҳам қўйдим. Янги раҳбар менинг зукколигимга тан берди ва мени ўз ўрнимда қолдириб, ўзининг янги беъмани қоидаларини мен орқали ўқувчиларга етказа бошлади...

Шу бўлдию, мен ҳар доим тепадагиларнинг раҳбарлик пайтларида уларникини маъқуллаб, улар кетиб янги раҳбар келиши билан барча айбни кетган раҳбарга тўнкайдиган бўлдим. Мен бу илоҳий ва доно сўзлар менга ҳаётда бунчалар ас қотишини билмаган эдим. Аммо мана кўриб турганларингиздай мен оддий раҳбарликдан тортиб, директорлик, раислик, депутатлик, ҳокимлик ва Чуғулистон бошлиғи лавозимларида фаолият юритган бўлсам, ҳар доим ўзимдан олдинги раҳбарларни ва ўтиб кетган даврни айблаганман.

Сизларга айтсам, менинг бу тажрибамдан дунёда кўплаб давлатларда фойдаланадилар. Айрим давлатларда ҳатто бу давлат даражасида амалда қўлланилади. Мен "Бундай эзгу амаллар учун муаллифлик ҳуқуқи талаб қилмайман" деганимдан бери кўплаб давлатларда барча айбларни ўтиб кетган сулолалар, тузумлар ва даврларга тўнкаш одатга айланди. Энди ишонгандирсан ?

Муҳбир :

- Қойил, нуқул чуғулнинг калласига келмайдиган нарсаларни ўйлаб топасиз. Сизга гап йўқ лекин.

Чулун таппи :

- Гап йўғингни йиғиштир. Сизлар нима сабабдан анчадан бери менинг миш-мишларимни газеталарингда чиқармайдиган бўлдиларинг, шуни айт ?

Муҳбир :

- Чулун ота, сизга айтсам бу менинг айбим эмас. Газетамизнинг олдинги муҳаррири муттаҳам одам эди. Унинг барча қарорлари нотўғри эди. Ҳатто у раҳбарлик қилган даврларда бизнинг газетамиз йўқ эди десам ҳам муболаға бўлмайди. Мана ҳозир бизга янги муҳаррир келган. У ажойиб инсон. Ҳақиқий чуғул. Сизнинг олдингизга ҳам унинг ташаббуси билан келдим.

Чулун таппи :

- Майли, майли, мана сен ҳам бир зумда менинг қоидамни ўрганиб олдинг. Энди узоққа борасан. Лекин мендан интервью олиб туриш эсингдан чиқмасин. Ҳайр, самолёт бўл!

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг келинлари билан ҳазиллашманглар! 😜👏👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
АНДИЖОНЧА ПАЛОВ

Андижоннинг палови дунёда энг зўри. Андижон паловини емабсиз, бу дунёга келмабсиз. Унинг довруғи нафақат водийда, балки бутун республикада кенг тарқалган. Ҳатто ҳофиз Озодбек Назарбеков "Ошлашади анжанчасига" деганда айнан ўша паловни назарда тутган.

Менинг андижонлик дўстларим, курсдошларим, танишларим кўп бўлган ва ҳозир ҳам жуда кўп. Умуман андижонликлар юртимиздаги мен кўп борада ҳавас қиладиган инсонлардан ҳисобланадилар. Уларнинг менга "Андижон палови" ҳақидаги ҳикоялари ўша таомга муҳаббатим тушишига сабаб бўлган...

Аммо, лекин, бироқ... Менга Андижон паловини мақтаган ва паловхонтўра билан меҳмон қиламан деган андижонлик ашналаримдан биронтаси ҳали менга Андижон ошини пишириб бермаганлар. Каллам ишламаган экан, Андижонга борганимда бошқаларга қўшилиб шашлик еб келаверган эканман. 😜

Хуллас, Андижон палови узоқ йиллардан бери менинг армоним, масаллиқ ҳолида мени кутаётган, довруғи ҳозирча анжанча ваъдалар шаклида яшаб келаётган азиз таомдир! 😋👍

👉https://t.me/uchzamon
Elton John - Sacrifice
"Sacrifice", Elton John

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК, РАҲМАТЖОН ҚУРБОНОВ !

Ўзбекистонда ҳали ҳам "Халқ артисти" унвони берилмаган бир ХАЛҚ АРТИСТИ бор. Бу овоз, маҳорат, хизмат, билим ва санъат борасида Комилжон Отаниёзов, Отажон Худойшукуровнинг издоши деб айтиладиган, халқ "Довудий овоз соҳиби" деб ном берган Раҳматжон Қурбоновдир.

Яқинда Маданият вазири Озодбек Назарбековга ёзма мурожаат қилганимда президентга Оғабек Собиров билан бирга Раҳматжон Қурбоновга ҳам "Халқ артисти" беришни тавсия қилишларини сўраган эдим. Оғабек Собировга "Халқ артисти" унвони берилганидан бошим осмонга етди, аммо Раҳматжон оғага берилмаганлиги учун кўнгил ярим қолди.

Раҳматжон Қурбонов бугун 61 ёшга кирди. У 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган.

Буюк ҳофизни таваллуд куни билан муборакбод этаман. Ҳофизга хоразмча айтганда камида Гўрўғлининг ёшини тилайман. Санъати, овози ҳеч қачон сўнмасин. Халқ унга аллақачон бериб бўлган "Халқ артисти" унвони тезроқ берилиб, адолат қарор топсин !

👉https://t.me/uchzamon
Rahmatjon Qurbonov - Do'sting kim | - (music version) #UydaQoling
RizaNovaUZ
"Дўстим ким, душманим ким", Раҳматжон Қурбонов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ДУХОВКАДА БУЗОҚ ГЎШТИ

Масаллиқлар:
- 250 гр дан иккита бузоқ гўшти
- 2 дона (300 гр) батат картошкаси
- 3 дона болгар қалампири
2 дона помидор

Шулар листга қоғоз устига чиройли қилиб терилиб, шашлик приправаси билан аралаштириб борилади. Кейин духовкага 180°С да 40 минут қўйилади.

Бузоқ гўшт юмшоқ бўлганлиги учун ҳил-ҳил юмшоқ бўлиб пишади. Сабзавотлар помидорнинг сокида ажойиб таъмга киради.

Бундай таомнинг таъми анчагача оғзингизда қолади. 😋😍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ЛОНГРАЙТЕР КИМ ВА У НЕГА УЗУН ЁЗАДИ?

Долзарб муаммолар ҳақида ёзадиган ва кўпчилик ўқийдиган инсонлар орасида "лонграйтерлар"и, яъни инглиз тилидан таржима қилганда "Узунматнёзарлар"и бор. Бунга мисол қилиб "Асанов формати" канали муаллифи Элдор Асановни, "Ҳужайра.уз" канали муаллифи Бахтиёр Шералиевни, "Микрофон Ашуровда" канали муаллифи Рустам Ашуровни ва каминани келтириш мумкин.

Лонграйтерларнинг матнлари қанчалик долзарб бўлмасин баъзан фақатгина матн узун бўлганлиги учунгина уни ўқимайдиган ва ҳатто "Шу гапни айтиш учун шунча ёзиш шартмиди" деб нолийдиганлар ҳам топилади. Буни лонграйтерларнинг ўзлари ҳам биладилар, аммо улар барибир узун матнларни ёзаверадилар ёки ёзишга мажбур бўлаверадилар.

Шундан келиб чиқиб савол : Лонграйтер ким ва нега у узун матнлар ёзади?

Мен барча лонграйтерлар учун жавоб бериш ниятим йўқ. Фақат ўзим учун жавоб бераман.

Париж сиёсий фанлар институтида ўқиганимизда бир вазифа бериларди. 150-200 варақли китобни ёки 500 варақли зерикарли ҳисоботни ўқиб, уни анализ-синтез қилиб, қисқача мазмунини 10 қаторда ёзишимиз керак эди. Машқнинг масъулияти шунда эдики, матнни ўқиган одам китобни ёки ҳисоботни тўлиқ ўқигандай бўлиши керак эди.

Аммо 10 қатрога сиғдирган матнни ўқийдиган одамнинг билим, тажриба ва салоҳияти 10 қаторга сиғдирилган матнни ўқигач, миясида таҳлил қилиб уни бошқатдан 150-200 варақ китобга ёки 500 варақли ҳисоботга айлантира олиши керак. Агар ўқувчи бу ишни қила олмаса, унга матнни қисқартириб бериш худди унга ҳеч нарса бермаслик билан баробардир.

Оддий халқ илмий китоб ва мақолаларни ўқимайди. Чунки улар шунчалар узун, шунчалар зерикарли ва "ҳаволалар" сабабли шунчалар ўқишга ноқулайдир. Оқибатда жамиятларда олимлар ва олим эмасларнинг ўртасида жарлик юзага келади.

Илм кишиларининг орасида қарашлари халқчилроқ ва характери ижодкорроқлари бўлади. Улар долзарб ва илмий жиҳатдан мураккаб бўлган мавзуларни 1000 марта соддалаштириб, таҳлил қилиб, илмий-публицистик мақолалар шаклида оддий халқнинг оғзига "чайнаб" солиб берадилар. Улар бу ишни одатда илҳом келганда қиладилар ва илҳом келмаса ёза олмайдилар. Чунки бу уларнинг илмий эмас, кўпроқ ижодкорлик қирралари махсули ҳисобланади.

Улар илмий-публицистик мақолани ёзганларида долзарб мавзуга оид бир неча китоблар ва илмий мақолалардаги илмларни анализ-синтез қилиб, максимум даражада қисқартириб, оддий халқнинг тилига "таржима қилиб" кейин чоп этадилар. Шу сабабдан, уларнинг матнлари 3-5 варақ бўлиб кетади. Ана шу инсонлар "лонграйтерлар" бўладилар.

Долзарб мавзулар шундайки, уларнинг аниқ ва жўн жавоблари бўлмайди. Улар юзасидан томлаб китоблар ёзилади, тадқиқотлар қилинади ва шунда ҳам тайинли жавоблар топилмайди. Шундай бўлгач, илмий-публицистик мақола муаллифи, яъни лонграйтер имкон қадар холис қолганча барча илмий позицияларни ва аргументларни келтиришга ҳаракат қилади. Чунки айтилмай қолган позиция ёки аргумент учун шундай позициядаги инсонлар мақолани нотўғри деб, муаллифни нохолис деб ўйлашлари мумкин. Маъқул деб топса, ўзининг шахсий позициясини ҳам билдириши мумкин. Қарабсизки, лонграйтер "оғзини очмасидан" туриб 1000 марта қисқартирилган ва ҳеч нарса қолиб кетмаслигига, қўшимча саволлар пайдо бўлиб қолмаслигига интилиб ёзилган мақола камида 3 варақ бўлиб қолади.

Лонграйтерлар олимлар ва халқнинг ўртасида кўприк вазифасини бажаришдай масълулиятли ишни касб қилган ижодкор илм кишилари ҳисобланадилар. Шу сабабдан, лонграйтерларни тўғри тушуниш, иложи бўлса уларга текинга сут бериб 😬😜... узр, уларнинг матнларини эринмасдан ўқиб бориш керак!

ПС. Уффф, матн яна узун бўлиб кетди! Ишқилиб охиригача ўқиган бўлсангизлар бўлди ! 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Ўзбек-турк хабарлари телеграмиканали хабари. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Элчихонаси ҳамда Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилади

Сиз Туркиядамисиз?
Пандемия сабабли вақтинчалик ишсиз ҳолатга тушиб қолдингизми?
Айни вақтда нима билан шуғулланиш устида бош қотираяпсизми? Пул топиш истагидамисиз?
У ҳолда бу лойиҳа айнан сиз учун!

Туркияда ишсиз ҳолатга тушиб қолган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги “Мендирман Жалолиддин” телесериалининг оммавий саҳналарида иштирок этиш ва вақтинчалик иш билан таъминланиш имконияти яратилди.

Тарихий сериалнинг оммавий саҳналарида сиз ҳам қатнашинг ва моддий рағбатлантириш имкониятларидан фойдаланинг.

Мурожаат учун:

“Gül Production” Şirketi, Levent Mahallesi, Alkaranfil Caddesi, No: 16, Beşiktaş, İstanbul
Telefon: +905533827795, +905362291707

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
БИР ОЙДА 13 КИЛО ЙЎҚОТДИМ!

Коронавирус карантини туфайли (баҳонани қара 😜) оёқларим кўринмай бошлаган эди.

Шу сабабли, 21 август куни диета бошлаган эдим. Бугун 21 сентябрда 13 кило йўқотдим. Мўлжал: 1 нояьргача яна 14 кило йўқотиш. Агар мақсадимга эриша олсам мақтаниб пост қиламан.

Менга ўхшаб диетада юрганларга сабр тилайман ! 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Jennifer Rush - The Power Of Love (Official Video) (VOD)
"The Power Of Love", Jennifer Rush

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Нафақат диета қилишда, умуман овқатланишда қатъий эътибор бериш керак бўлган нарса бу истеъмол қилаётган таомингизнинг кўп ёки камлиги, катта ёки кичиклиги эмас, балки ундаги калория миқдоридир. ☝

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
2020 йил фавқулотда оғир йил бўлмоқда.

Навбатдаги йўқотиш. "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист", халқимизнинг севимли суҳандон ва ҳофизи Шуҳрат Қаюмов вафот этибди.

Жойлари жаннатда бўлсин! Яқинларига, оила аъзоларига сабр тилайман !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Сиз ўшаму?", Шуҳрат Қаюмов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕКИСТОН КАААТТА ТОВУҚХОНАМИ?

Савол ғалати туюлдими? Ҳозир тушунтираман.

Француз тилида "Nid de poule" (ўқилиши "Нидепул") деган ибора бор. Иборанинг сўзма-сўз таржимаси "Товуқ уяси" дегани бўлади. Аммо бу ибора йўллардаги чуқурлар (яма)га нисбатан ишлатилади.

Шундан келиб чиқиб, йўллардаги ҳар бир "яма" товуқ уяси бўладиган бўлса, Ўзбекистонни бемалол кааатта товуқхона десак бўладими?

А лаббай? 😜🐔😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ГУЛЛАРИМИЗ ГУЛЛАДИ!

Мана шу гуллар ташландиқ бўлиб қолиб кетиб, деярли сўлиб бўлган эди. "Ўлиб қолди, энди ташлаймиз" деб ўйлаб юрган жойимизда уларнинг ўлишларини истамай умидлар билан қайта парваришлашни бошлаган эдим.

Тупроқларини юмшатиб, қуриб қолган шоҳларини олиб ташлаб, сув қуйиб ҳар куни қараб турдим. Бирон ойлар олдин қайта яшашни бошлаганида бир хурсанд бўлган эдик.

Бугун қарасак, улар қип-қизил бўлиб очилибди. Кўзларимиз қувнаб, кўнглимиз шод бўлди.

"Умид охирда ўлади" деганларидай умидни йўқотмаслик керак экан. Агар меҳр бериб, чин кўнгилдан парвариш қилинса, барчаси мана шу гулдай гўзал бўлиб кетади!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
САМАРАДАГИ ЎЗБЕК МИГРАНТЛАРИНИНГ ЧОДИРИ

Бу Самарада бир неча ойлардан бери кўчада ётган юртдошларимизнинг чодирлари экан.

1. Дунёда биронта тинч давлатнинг фуқаролари бундай аҳволда бошқа давлат ҳудудида хор бўлиб ётмайдилар. Одатда уруш ва қирғинлар сабабли ўз юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлган халқлар, масалан ироқликлар, афғонлар, сурияликлар, ливияликлар Туркия ёки Европа чегараларида шу аҳволда яшашга мажбур бўладилар.

2. Дунёдаги истаган бир давлатнинг фуқаролари ойлар давомида бошқа давлат ҳудудида хор бўлиб ётсалар, бу муаммони ҳал қилмаган масъуллар - ўша давлатнинг раҳбаридан тортиб то тегишли вазирларгача истеъфо беришга ёки муаммони ҳал қилишга мажбур бўлган бўлар эдилар.

3. Ўзбекистон дунёдаги истаган давлат эмас. Унинг осмони мусаффо ва у ерда "Бунёдкор" стадиони бор!

Тугади! Мен бир йиғлаб олай! 😭

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon