Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Биз баъзан Ватанни соғиниб юрамиз. Ватан Франциядаям бор экан, билмай юрган эканмиз. Энди соғинсак бориб келаверамиз 😜👍

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Энди Барноев ва Қашқадарёдаги кластер ўртасидаги суд жанжалида бурилиш юз берармикан?

Кластер ютиб чиқса ҳам судлар Барноевга ён босаётувди.

"Шайтанат"да Ғилайга "Хўжайинингга содиқ қоласанми?" деса, "Ўликками ?" деб жавоб беради-ку. 🤔😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ҳайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими бўлибди.

Мен уни яхши танимайман. Балки у ҳақда кўп гапирилмагани, гапирилганда ҳам кўпроқ яхши гаплар билан гапирилгани учундир. Водийнинг вилоятларида бундай бўлиш фазилат ва катта муваффақият деса ҳам бўлади. Фарғонанинг собиқ ҳокими ва Андижон вилояти ҳокимлари бунга мисол.

Агар Бозоров Наманганда шундай фазилатларга эга ҳоким бўлиб ишлаган бўлса, энди ниҳоят Фарғона вилоятининг омади келибди десак бўлади.

Ҳар ҳолда, мен шунга ишонгим келади ва фарғоналик юртдошларга шуни тилайман!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ниҳоят абитуриентлар орзиқиб кутган онлар етиб келди. Тестлар натижалари эълон қилинди.

Обуначиларимиз орасида ҳам абитуриентлар, ёки фарзандлари, яқинлари, ўқувчилари абитуриент бўлганлар бор бўлса керак.

Бугун хушхабар олиб, талаба бўлган барча абитуриентларни табриклайман! 👏👏👏

Бу сафар омади келмаганларни эса тушкунликка тушмасликка ва бир яхшилаб дам олгач, қайта ҳаракатни бошлашга чақираман! 💪🙏

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ибратли #КунАнекдоти!

ШЕР ВА ҲЎКИЗ!

Шер ҳўкиз билан овқатланиб ўтирган экан, шерга хотини телефон қилиб қолибди :
- Дадаси, уйга қачон келасиз?
- Ҳозир бораман, онаси

Шунда ҳўкиз шернинг устидан кула бошлабди :
- Вуахахахахаха! Шер, ахир сен шерсанку. Бутун ўрмоннинг қиролисан. Хотининга "Ҳозир бораман, онаси" дейишинга қара. Мана менинг хотиним "ёт" десам ётади, "тур" десам туради. Урсам ҳам, сўксам ҳам "ғинг" дея олмайди.

Шунда шер жавоб берибди :
- Ҳа, биламан, ҳўкиз. Аммо бир нарсани эсингдан чиқарма. Сен ҳўкизсан ва сенинг хотининг сигир бўлади. Мен эса шерман ва менинг хотиним она шердир. Унинг қадри ва ҳурмати доим жойида бўлиши керак!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Oh, Sevaman (Ох, севаман)
Anvar Ganiev (Анвар Ганиев)
"Оҳ севаман", Анвар Ғаниев

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
👍1
ИМТИЁЗИСТОННИНГ ЎГАЙ БОЛАЛАРИГА САБР !

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори - Обид Ҳакимов "Дидломи бор кишининг Ўзбекистонда камбағалликка тушиш эҳтимоли паст" дебди. Шундан келиб чиқиб, мен Ўзбекистонда барча ёшлар тахсил олишлари ва дипломга эга бўлишлари адолатдан бўлади деб ҳисоблайман. Аммо, лекин, бироқ....

Ҳозирда бу йилги тест натижалари қизғин баҳсларга ва ҳақли саволларга сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун бу йил Ўзбекистон ОТМларига жами 1 484 085 абитуриент ҳужжат топширган ва барча ОТМлар жами 139 950 талаба қабул қиладилар. Бу дегани, абитуриентларнинг 90%дан ортиқроғининг камбағалликка тушиш имкони ортади дегани бўлади.

Солиштириш учун, Францияда жаъми 3500 дан ортиқ олий таълим муассасаларига ҳар йили 1 миллионга яқин абитуриентлар ҳужжат топширадилар ва 100% ҳамма ўқишга киради.

Барча саволларга 100% тўғри жавоб бериб ҳам грантга илинмаган абитуриент ҳақида барча ўқигандир. Бу қандай қилиб юз беряпти ? Кимлардир саволларга 150-200% жавоб берганми ? Йўқ, буларнинг барчасига имтиёзлар айбдор !

Кундузги таълим шакли бўйича жами 103 575 (сиртқи - 31 350, кечки - 5 025) талаба қабул қилинса, шундан 23 495 нафари давлат гранти асосида, 80 080 нафари эса контракт асосида қабул қилинади.

Грант ўринларнинг катта қисми имтиёзлар билан маълум тоифадаги инсонларга ҳадя қилинган.

Қуйида имтиёзларга эга бўлган ва давлат грантларини эгаллайдиган тоифаларнинг рўйхатини (интернетдан топганларим) келтираман :

Имконияти чекланган ёшлар - 2799
Ҳарбий соҳа кадрларининг фарзандлари - 1175
Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар - 1175
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари - 705
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари - 1400
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар - 940
Сўхлик мактаб битирувчилари учун - 500

Жами : 8694 та грант

Бундан ташқари, қуйидаги тоифадаги совриндорлар ва битирувчиларга ҳам грант ўринлар ажратилади :

- Давлат мукофоти совриндорлари:

- Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилар

- «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилар

- «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар

- Олис чўл туманлари ёшлари

- Ёш тасвирий санъат усталари

- Ёш филологлар

- "Ёшлар иттифоқи" фаоллари

- «Темурбеклар мактаби» битирувчилари

- «Тарбиячи» кўрик-танлови ғолиблари

- Халқаро олимпиадалар ғолиблари

- Чет тилидан максимал балл тўплаганлар

Энг ажойиби, бу йилги имтихонлар ўтиб бўлгач ҳам шошилинчда чегарачиларнинг фарзандларига имтиёзлар берилди.

Бундан ташқари имтиёзларга эга бўлганлар кўпчилик орзу қиладиган нуфузли олийгоҳлардаги ўринларни эгаллашлари табиий. Шундай бўлгач, у олийгоҳларда тест ташкил қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Яхшиси тестлардан олдин имтиёзлиларни расмийлаштириб бўлиб, агар грантга жой қолмаса, абитуриентларга "Агар грантдан умидвор бўлсангиз бизга топшириб овора бўлманглар, барибир грантда жой қолмади" деб айтиб қўйиш керак. Акс ҳолда, билимли, ўқиган ва тайёргарлик кўрган "қора халқ"нинг фарзанди овора бўлгани қолади.

Афсуски, мазкур ҳолатлар Ўзбекистонни таълим борасида Имтиёзистонга айланганлигини ва прездент доим 3 марталаб такрорлайдиган АДОЛАТнинг йўқлигини кўрсатади. Шундай бўлгач, менда Имтиёзистоннинг ўгай болаларига сабр тилашдан бошқа иложим қолмайди. Чунки шунча гапирган билан, қарор чиқарувчилар ва ижро этувчиларнинг фаросатларига етиб бормаяпти. Балки етиб борса ҳам уларга фарқи йўқдир. Билмадим!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Германияда бир дона ўзбек нони (лепёшка) 1,99 евро экан. Унинг бир килоси эса сал кам 7 евро экан.

Немисларга ҳам осон эмас. Шукур қилинглар 😜😋

ПС. Бизда бўлса 2 еврога жон деб олган бўлардик.

Германиядаги юртдошимиз юборган сурат.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
БОТИР ҚОДИРОВ БИЛАН ПАРИЖДА

Франциянинг Париждаги элчихонасидаги тадбирга борсак Ботир Қодиров келган экан. Ботир Қодировнинг қўшиқларини интернет орқали тинглаб юрган бўлсам-да ўзини кўрган эмасдим.

"Қандай одам экан?", "Ашулани ҳаётда ҳам зўр айтармикан?" деган ўй билан кузатдим.

Ниҳоят Ботир акага навбат берилди. Қўшиқ айтиши бошлаганди микрофон чала ишлай бошлади. Бир-икки ноқулай бўлгач, микрофонни ёнидаги кишига берди-да, қўшиқни микрофонсиз жонли айта бошлади. Ана шунда унинг овози ва санъати тўлиқ очилгандай бўлди. Бир томондан овозининг кучи ҳаммани қойил қолдирган бўлса, бошқа томондан қўшиқларнинг жарангги французларни ҳам, ўзбекларни ҳам сеҳрлаб қўйди.

Тадбир тугагач, бир дўстим иккаламиз унинг олдига бордик. У ёқдан, бу ёқдан гаалашгач, "Ботир ака, шаҳарни кўрдингизми? Хоҳласангиз шаҳарни кўрсатамиз" дедик. Ботир ака эса ҳам камтар, ҳам очиқ гапирадиган инсон экан, бизга "Бир нарса ейдиган жойга олиб боринглар, қорин ўлгудай оч. Хизматлар билан тузукроқ овқатлана олмай юрибмиз" деди.
Бундан хурсанд бўлдик, чунки бирга овқатланишга рози бўладими йўқми деб биз таклиф қилмаган эдик. Фақат элчихонадан дарров чиқиб кета олмагани учун у жойлашган меҳмонхонада кўришадиган бўлдик.

Тадбирлар тугаб, улар бўшаб, хоналарига боргунича тунги 1-2 бўлиб кетди. Ботир ака ва ёнидаги доирачи ака иккаласини олиб, Париж марказига йўл олдик. Ресторанларнинг аксарияти бу вақтда ишламаслиги сабабли, яхши ресторан излаб машинада анча айландик. Мундайроқ ресторанга олиб боргимиз келмади. Ниҳоят, Париж марказидаги "Шатле" майдони ёнидаги ички кўчада бир ресторан топдик.

Ҳар биримизга лаҳм гўштли француз таомларидан олиб, овқатланиш баробарида дилдан суҳбат қурдик. Ботир Қодировнинг камтар инсон эканлигини шунда кашф қилдик.

Кейин эрталабки 4 ларга яқин "Насиб қилганда учрашгунча" деб Ботир акани хоналарида қолдириб ҳайрлашдик.

Агар Ботир ака бу постни ўқиса, Франциядан, ўзим ва мен билан бирга сиз билан учрашган дўстимдан саломлар!

Инстаграм: @uchzamon
Телеграм: @uchzamon
Ed Sheeran - Perfect (Official Music Video)
Ed Sheeran
"Perfect", Ed Sheeran

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ОЗАРБАЙЖОН ВА АРМАНИСТОН ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНГ БОШЛАНДИ

Эрталабдан ОАВларда нохуш хабарлар пайдо бўлди. Тўғрироғи, сўнгги кунлардаги воқеалар ривожи бу нохуш хабардан дарак бераётган эди.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна жанглар бошланибди. Иккала тараф бир-бирини гиж-гижлаганликда айбламоқда ва иккаласи ҳам душманга қарши қаттиқ зарбалар берганини айтмоқда.

Бундай воқеаларда "иссиғи"да бир нарса деб бўлмайди. Воқеалар ривожини кузатиш ва барчаси яхшилик билан тугашини кутишдан бошқа чора йўқ. Агар мазкур конфликт ва унинг тарихи ҳақида билмоқчи бўлсангиз мана бу "Муносабатим"ни ўқишни маслаҳат бераман. 👇

https://t.me/uchzamon/486

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ХАЛҚАРО ТУРИЗМ КУНИ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Туризм - орзу-ҳаваслар, ҳиссиётлар ва гўзал туйғуларнинг рўёби устига қуриладиган ижобий саноат тури, инсонларга уларнинг одатий ташвишлари, ҳаётий муаммолари, бир хил ритмдаги иш кунларидан узоқлашиш имконини берадиган соҳа ҳисобланади. Туризм 2019 йилда 1,5 миллиард инсонни саёҳат қилдирган ва бу кўрсаткичлар 2020 йилда янада ортиши кутилаётган эди...

Коронавирус пандемияси сабабли ҳозирга қадар кўплар банкрот бўлиб кетди, бошқалар яшаб қолиш учун курашмоқда ва бу навбатдаги йилларда ҳам давом этиш эҳтимоли бор.

Мен мана шундай "ўзига хос" вазиятда туризм соҳасида фаолият юритаётган барча ҳамкасбларга "Байрам муборак" дейман ва уларга барча эзгу тилакларни тилайман! Бу балолар тез орада ўтиб кетиб, ўзингиз севган, инсонларнинг орзуларини рўёбга чиқариш касбингизни хурсандчилик билан давом эттирадиган кунлар тез етиб келсин!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Аёлларнинг иштони, фалончининг кўйлаги ва ҳоказолар ҳақида пост ёзадиган айрим маънавиятчилар ўша қизларнинг расмларини кўришга уялганларидан кўзларини мана бундай қилиб маҳкам ёпиб оладилар 😜😂😂

Инстаграм: @uchzamon
Телеграм: @uchzamon
#КунАнекдоти !

60 ЁШЛИ АЁЛ БИЛАН САЁҲАТ ҚИЛМАЙМАН !

Олтмиш ёшга кирган эр-хотиннинг турмуш қурганларига 40 йил бўлибди. Улар йўлда бирга кетаётсалар олдиларидан пари чиқибди ва дебди :

- Сизлар 40 йил давомида тинч-тотув яшадингизлар. Ҳар хил қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтдингизлар. Бу катта синов. Шунинг учун сизларга миннатдорчилик маъносида ҳар бирингизнинг 3 та тилагингизни бажараман.

Бундан хурсанд бўлган аёл раҳмат айтиб тилакларини айта бошлабди :

- Биринчи тилагим : Менга умримизнинг охиригача етадиган кўп бойлик бер.

Икки чамадонда пуллар ва сандиқда қимматбаҳо тошлаш пайдо бўлибди.

- Иккинчи тилагим : Бизга яшашимиз учун катта қаср бер.

Бир зумда қаср пайдо бўлибди.

- Учинчи тилагим : Менга бутун дунёнинг давлатларига визалар, авиабилетлар, меҳмонхолаларга бронлар қилиб бер. Турмуш сабабли биз ҳеч қаёққа саёҳат қила олмадик. Эрим билан бутун дунёни кезиб чиқмоқчиман.

Буям бир зумда мухайё бўлибди.

Ундан кейин эри тилакларини айта бошлабди.

- Мен хотинимнинг биринчи ва иккинчи тилагига қўшиламан. Менгаям шулар бўлади. Лекин учинчи тилагига қўшилмайман. Мен 40 йил давомида бир хотин билан яшадим, бирон марта ҳиёнат қилмадим. Энди қариган чоғимда, мазза қилиб дунё кезадиган пайтимда 60 ёшли кампир билан саёҳат қиламанми ? Мен ҳам одамларга ўхшаб ёш жувон билан саёҳат қилишни истайман. Учинчи тилагим, хотинимнинг ёшини меникидан икки марта фарқли қилиб қўй!

Пари "Келишдик" дебди-да, унинг ўзиини 120 ёшга айлантириб қўйибди. 😜😂

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
МЕҲМОНХОНАМИ ЁКИ МАЪНАВИЯТ ПОЛИЦИЯСИМИ ?

Кеча бир журналист Фейсбук ижтимоий тармоғида "Гулистон шаҳридаги Safar-obod меҳмонхонаси хўжайинига мурожаат!!!" номли пост эълон қилди. Ўз постида у қуйидаги воқеани гапириб беради :

"...Бугун иш билан ўз машинамда Гулистонга боргандик. Тушдан кейин мазам бўлмагани учун ҳамкасбим (эркак одам) меҳмонхонада қолишга қарор қилдик, чунки машина ҳайдолмасдим. Иккаламиз бошқа-бошқа хона олиб, жойлашдик. Ҳамкасбим паспортимни олиб, регистрация қилгани пастга тушиб кетди. Сўнг қайтиб келиб паспортимни берди. Хона телевизори ишламаётгани учун ундан кўриб беришни сўрадим. Пульти ишламаётгани сабабли ўз хонасига кириб, пулни олиб чиқиб, яна хонамга кирганида эшик тақиллади. Очсам ресепшендаги йигитча турибди. Соат кундузи 17.30 лар чамаси эди. Опа уялмайсизми шу ишни қилгани дейди, томдан тараша тушгандай. Мен нима иш қилибман десам, мен анови эркакни ҳам боя огоҳлантирдим, никоҳларинг йўқ экан, бир бирларингни хоналарингга кирманглар деб, дейди.
-Томингиз кетмаганми, кирса нима булибди, десам, уят, сендақаларни кўпини кўрганман, ўзи журналистлар ж.. бўлади , деб кетди. Асабийлашиб кетдим, оғзингга қараб гапир, ифлос дедедим. Ҳамкасбим кетдик бу ерда бошқа турмаймиз, деди. Унда пулни қайтариб бер десам, Мен қайтармайман. Шу ешга кириб шу ишни қилишга уялинг дейди, безрайиб. Тўғриси қотиб қолдим. Эндигина кийимимни алмаштиргандим, холос. Хуллас, мехмонхонада ярим соат булиб, емаган сомсага 250 минг сўм тўлаб чиқиб кетдик..."

Бу постда журналист айтадиган гапирини айтиб бўлган ва мен унга қўшимча қилишимга ҳожат йўқ. Мен бу воқеа орқали умуман Ўзбекистондаги "меҳмонхона сиёсати"га оид фикрларимни билдирмоқчиман.

Постда айтилган меҳмонхона бу ишни қилган бўлса, бунга иккита сабаб бор бўлади. Биринчиси, менталитетимиздаги аёлларнинг иштони, бировнинг кетини пойлаб юрадиган нуқсонимиз. Иккинчиси эса, жиддийроқ сабаб : давлат сиёсати !

Ўтган йилларда тепадаги қайсидир "ақлли калла" Ўзбекистонда "маънавият полицияси" яратиб, бу орқали "енгилтабиат" аёлларга қарши курашмоқчи эди. Тушунишимча, унинг қарашларига кўра "Меҳмонхона=Фоҳишахона" бўлиб, меҳмонхоналарда туриш қоидаларини максимал даражада қаттиқлаштириб, бу орқали фоҳишаликка қарши курашмоқчи эди.

Бунинг натижасида, республикадаги барча меҳмонхоналарда меҳмонларнинг паспортлари, пропискалари, мижозлар эркак ва аёл бўлса, уларнинг никоҳ гувоҳномалари ва ҳоказолар сўралар эди. Бундан ташқари мижозлар "ётиб қўймасликлари" учун кузатув камераларига қараб ўтирилар эди. Бир муддат ҳатто телевизор орқали меҳмонхоналар ва тунги клублардаги "енгил табиатлилар" ва "мақсадсизлар"ни ушлаб оммага сазойи қилиш орқали бу қарорнинг тўғрилигини исботлашга ҳам уринилди. Энг дахшатлиси, айрим меҳмонхоналар бу қоидани чет эллик меҳмонларга ҳам жорий қиламан деб қовун туширдилар.

Мен Париждаги бир неча меҳмонхоналарда ишлаганман ва биз ҳам меҳмонхона фохишахонага айланмаслигига қарши курашганмиз. Аммо шунга қарамасдан, аксарият меҳмонхоналарда мижоздан ҳатто паспорт сўралмасди. Агар паспорт сўралса ҳам брондаги мижоз айнан шу инсон эканлигини билиш учунгина сўралар эди ва кўриб, дарров қайтиб берилар эди.

Юртимиздаги туризм ривожи ва очиқлик сиёсати туфайли бундай қоидаларнинг абсурдлиги, меҳмонхоналарнинг вазифаси "маънавият полицияси" бўлиш эмас, балки меҳмон қабул қилиш, пул топиш ва солиқ тўлаш эканлиги ойдинлашди. Чунки фоҳишалик қилиш учун албатта меҳмонхона бўлиши керак деган қоида йўқ. Қиламан деган одам унинг йўлини албатта топади. Орада меҳмонхоналар мижозларидан айрилганлари ва ўзларига даҳли бўлмаган ишлар билан шуғулланганлари қолади.

Энди юқоридаги постдаги ҳолатга қайтамиз. Дейлик, Сирдарёдаги меҳмонхона ҳали ҳам мижозларнинг кетини пойлаб, эр-хотин бўлмаганларни бир хонага қўймаётган экан. Гап йўқ. Аммо мижозлар алоҳида хоналарга жойлашганлар ва уларга бир-бирларининг хоналарига киришларига ҳеч ким халақит беришга ҳаққи йўқ. Улар хоҳласалар телевизорни тузатадилар, хоҳласалар гаплашиб ўтирадилар, хоҳласа "ётадилар". Қани меҳмонхона бунинг мумкин эмаслигини қонуна исботлаб берсинчи ? Меҳмонхона, администратор мижознинг хонасига қулоқ тутиши, кўз тикиши бу инсоннинг шахсий ҳаётига аралашиш, "вуайоризм" деб айтилади ва бунинг учун қонунларда жазо бор!

2020 йилда коронавирус сабабли Ўзбекистон турисми мисли кўрилмаган йўқотишларга дуч келди. Баҳорги мавсумдаги йўқотишларнинг ўрнини имкон қадар қоплаш учун ҳали пандемия ўтмаган бўлса ҳам 1 октябрдан меҳмонлар қабул қилишга рухсат бериляпти. Бу туризм соҳаси вакиллари, жумладан меҳмонхоналарга оз-моз даромад қилишлари учун қилинмоқда.

Шундай пайтда, меҳмонхоналар мижозларни хушмуомалалик билан қабул қилиб, хизмат кўрсатишнинг ўрнига уларнинг кетларини пойлаб, уларнинг хоналарига қулоқ тутиб юришлари абсурддир !

Бунга Туризм қўмитаси эътибор қаратиб, меҳмонхоналарга "эски замон" ўтганлигини эслатиб, уларга ўз ишлари билан шуғулланишларини эслатиб қўйса яхши бўлар эди деб ўйлайман!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ўтиб кетгани рост бўлсин!🙏

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ellie Goulding - Love Me Like You Do (Official Video)
EllieGouldingVEVO
"Love me like you do", Ellie Goulding

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ТУРКИЯ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЭМБАРГО ЖОРИЙ ҚИЛГАН ЭМИШ

Хабар "Лента.ру"дай жиддий манбада "эмиш"сиз тарқалган бўлса ҳам ҳар эҳтимолга қарши" эмиш" қўйяпман. Чунки маълумотни текширишга имконим йўқ.

Қискаси, Қорабоғда юз бераётган воқеаларда Туркия Озарбайжонни қўллаб қувватлагани учун Суадия Арабистони Туркиянинг маҳсулотларига эмбарго жорий этганмиш. Мақолада Туркия-Греция масаласида ҳам Саудия Греция тараф бўлгани айтилади.

Бу маълумотни текшира олмасам ҳам кўплаб одамлар худодай биладиган ва сал кам сиғинадиган Саудия Арабистони на туркларнинг, на бошқа мусулмонларнинг ташвишлари билан қизиқмаслигини эслатмоқчиман. Масалан, уйғурлар масаласида ҳам ҳатто Исроил Хитойни айблади, аммо Саудия "муаммо йўқ" деган позицияни эгаллади.

Умуман олганда, менда Саудия Арабистонини на дин, на мусулмонлар эмас, балки мусулмонлар ҳар йили у ерга бориб ташлаб келадиган миллиардлаган долларлар қизиқтиради деган тасаввур пайдо бўляпти.

Мақолага ҳавола: https://m.lenta.ru/news/2020/09/28/nagorny_turk/

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon