ҚОРАБОҒДАГИ ВОҚЕАЛАРДА ҒАРБНИНГ ПОЗИЦИЯСИ ҲАҚИДА
Мендан Қорабоғда юз бераётган воқеалар юзасидан, Ғарбнинг, хусусан АҚШнинг конкрет позицияси ҳақида савол берилди. Суҳбат орасида берилган ушбу саволга қуйидагича жавоб бердим:
"Трамп келганидан бери АҚШнинг конкрет позициясини ҳеч ким аниқ билмайди. Бу фақат Трамп қайси томони билан уйғонишига боғлиқ нарса.
Айнан шу сабабга кўра ҳозир халқаро муносабатларда "Ғарб" ҳақида гапириб бўлмайди. Чунки ҳозир Ғарбда АҚШ бор ва Европа бор. Европада эса Франция ва Германия бор. Европадаги бошқалар ҳам манфаатлардан келиб чиқиб бўлинган. Англия ўйиндан чиқди ва на АҚШ билан на Европа билан бир хил позицияга эга эмас.
Туркия-Европа муносабатларида ҳам "Туркия-Ғарб" тўқнашувлари дея олмаймиз. Чунки Франция Ғарб ва Европанинг қўлловидан умид қилиб Греция масаласида Туркия билан тўқнашувга борган эди, ҳалигача Германия жим. АҚШ ҳам жим. Туркия НАТОнинг аъзоси. Унга бир нарса дейиш ва Франция тараф бўлиш АҚШга манфаатсиз, Германия эса турк миллатидаги фуқароларининг босимидан қўрқади.
Шу сабабдан, бу конфликтда ҳозир Ғарб томошабин десам бўлади. Бу ерда асосий актёрлар Россия ва Туркия. Қолганлар воқеалар ривожига қараб ё аралашади ё актёрлар хато қилса шундан фойда кўришга ҳаракат қилади"
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

#КунАнекдоти!
МЕН МУАММОЛАР ТАРАФДАМАН!
Шарқ давлатларидан бирида бош вазир президентнинг олдига кирибди ва дебди:
- Жаноб Президент, мен иккита рўйхат қилдим. Бир рўйхатда юртимиздаги муаммолар, иккинчи рўйхатда уларни ечиш чоралари.
- Хўш?
- Муаммолар рўйхати чоралар рўйхатини биринчи раунддаёқ накаутга учратяпти
- Унда мен муаммолар тарафдаман
- Ажойиб танлов, жаноб президент. Мен ва ҳукуматимиз ҳам ҳар доимгидек ғолиб тарафдамиз...
😬😜😂

Знаешь ли ты
МакSим
"Знаешь ли ты", МакSим
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл кишининг оёқ-қўллари чаққон бўлиши керак. Айниқса оёқлари 😜😂👍
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ ! УЧТЕПА-15 ДА 2 ХОНАЛИ, 55 м² (3 хона қилинган) КВАРТИРА СОТИЛАДИ (Тарқатинглар)
(Посредниклар безовта қилмасин)
Характеристика :
Ўзи яшамоқчи ва арендага бермоқчи бўлганлар учун идеал вариант.
Ғишт, московская планировка (яъни майдони жуда кенг), 2 та балкон (2х6 м ва 2х3 м): 2 хона, ошхона балконга чиқариб 3 хона қилинган. Туалет ва ванна алоҳида. Хонадан хонага ўтилади. Ремонт қилинмаган, лекин бемалол ичига кириб яшаш мумкин. 5-этаж.
Жойлашиши :
Мактаб ва боғчалар пиёда 2 минут. Учтепа туман ҳокимияти, Жуковская больница ва Фарҳод бозорларига яқин. Тинч ва сўлим жойда жойлашган. Ёнида парк, супермаркет, автосервис ва бошқа хизмат кўрсатиш муассасалари бор.
Арендага бермоқчилар учун : ЎзДЖТУнинг талабалари учун қулай (Чўпонотадаги ва Литературнийдаги факультетларнинг ўртасида жойлашган)
Нархи : 30 000$ (Олиш нияти жиддий бўлса, келишилади)
Мурожаат учун телефон : +998 99 804 44 54

ЎЗБЕКИСТОН НЕГА АФҒОНИСТОНДА ТЕМИР ЙЎЛ ҚУРАДИ?
Ўқувчиларимиздан бири менга шундай савол билан мурожаат қилган эди. Бундай мазмунда берилган саволларнинг кўпчилигида "Ўзимизда иқтисодий муаммолар тиқилиб ётганда нега афғонларга темир йўл қуриб берамиз?" дегандай нимкоса маъноси ҳам бўлади. Мен ўқувчимизга пост қилиб жавоб ёзишимни айтгандим.
Ҳамма билгани учун Афғонистонда тинчлик бўлиши Ўзбекистон учун ҳаётий зарурат эканлиги ва "Қўшнинг тинч, сен тинч" деган мақолда айтилганидай қўшни давлатда уруш бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон тинч ухлай олмаслигига тўхталиб ўтирмасдан мақсадга ўтаман.
Ўзбекистон нега Афғонистонда темир йўл қуради ва бундан бизга нима фойда ёки зарар?
Бошидан айтиб қўя қолай, бундан бизга ҳар томонлама фойда бўлади ва деярли зарар бўлмайди.
Сиёсий фойда.
Афғонистонда қандай сиёсий тараф бўлишидан қатъи назар (ҳукумат, Толибонлар, маҳаллий кланлар) ҳар қандай чет эллик давлатларнинг ўз юртига келишини ёмон кўз билан қарайди, чунки Ғарб, Россия, Хитой ва ҳатто ён қўшнилар Покистон ва Ҳиндистон у ерга ҳарбий мақсадлар ва сиёсий амбициялар билан боради.
Ўзбекистон эса у ерга фаровонлик истаб, иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар билан кириб бораётганлигини Афғонистондаги барча сиёсий кучлар, ҳатто Толибонлар хуш қабул қилмоқдалар ва тинчлик музокараларида Ўзбекистонни ишончли воситачи деб билмоқдалар. Бу Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ўзаро ишонч ҳамда сиёсий дўстликни мустаҳкамлашга ва жанубдан келадиган айрим балоларни аритишга хизмат қилади.
Иқтисодий фойда. Ўзбекистон Афғонистонда қураётган темир йўл замонавий иқтисодиётдаги ривожланган ва таянч давлатлар юритаётган ақлли схема орқали амалга оширилмоқда. Ҳали Ўзбекистон ҳеч бир давлатда йирик ва узоқ муддатли иқтисодий лойиҳаларга инвестиция киритмаган эди. Аксинча Ўзбекистон қолоқ давлатлар қатори бошқа давлатлар ўзига келиб бир нарсалар қуриб беришларини кутадиган ва бунинг учун уларга "ноннинг ярми"ни улашишга мажбур бўлган давлатлардан бири эди.
Афғонистон мисолида Ўзбекистон инвестиция киритувчи, шу орқали Афғонистон темир йўллари тизимини яратувчи, узоқ йиллар давомида бошқарувчи ва асосийси иқтисодий фойда олувчи ҳисобланади. Бу ишни бошқа бир давлат қилиши ва фойдани қўлга киритиши ҳам мумкин эди, аммо буни Ўзбекистон уддалади.
Геостратегик фойда. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги йирик давлат бўлгани билан жаҳон геосиёсий саҳнасида ўз ўрнига эга давлат ҳисобоанмайди. Яъни биз кичкина давлатмиз ва бизнинг манфаатларимиз ўз миллий ҳудудимиздан ташқарига чиқмайди ҳисоб. Ваҳоланки географик жиҳатдан ҳудудларимиз бошқа давлатлар билан ўралганлиги учун бизнинг манфаатларимизнинг тақдири ҳудудларимиздан ташқаридаги давлатларга боғлиқдир.
Шундай бўлгач, Афғонистондаги темир йўлларни биз қургач ва назорат қилгач, бизнинг Афғонистон орқали жанубга чиқиш имкониятларимиз бизнинг қўлимизда бўлади. Асосийси афғон сиёсий кучлари бу ролни америкаликлар, руслар ёки хитойликларга эмас, айнан бизга ишонмоқда.
Ижтимоий фойда. Афғонистонда тинчлик ўрнатилишининг асосий шартларидан бири бу у ерда иқтисодий фаровонлик бўлиши ва инсонларнинг ҳаёт даражаларининг кўтарилиши, уларнинг таълим олишлари, соғлом бўлишлари ва истеъмол қилишларидир. Агар афғонларда ҳаёт яхшиланса, бу Ўзбекистонга ҳар томонлама имкониятларни очади.
Энди энг асосий масала. Бу Ўзбекистонга қанчага тушади ва бундан ўзбек халқи зарар кўрадими?
Бу лойиҳалар Афғонистондаги иқтисодий фаровонлик учун жаҳон ҳамжамияти ажратган ёрдам маблағлари ва фойдали кредитлар ҳисобига амалга оширилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда темир йўл қуришини ижобий баҳолайман ва тўғри қарор деб ўйлайман.
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon

ЖАМИЯТНИНГ БОҒБОНЛАРИ, КАСБ БАЙРАМЛАРИНГИЗ МУБОРАК !
Жамиятларнинг ривожи ёки таназзулида бефарқларнинг аҳамияти жуда катта. Муаммоларни кўтариб чиққан, иллатларни ва айбдорларни кўрсатган, уларни таҳлил қилиб, ечимлар таклиф қилган билан жамиятнинг катта қисми бефарқ ва фаталист бўладиган бўлса, бундай жамиятда ривожланиш бўлмайди.
Барча жамиятларда ўзига бир тийинлик фойдаси бўлмаса ҳам ҳеч қачон ҳеч нарса бефарқ бўлайдиган, барча соҳаларга бирдай қизиқадиган, барча янгиликларни қолдирмай кузатиб хабардор бўлиб борадиган, жамиятдаги муаммоларни ўйлаб сиқиладиган ва мунтазам равишда уларни таҳлил қилиб ечимлар излаб юрадиган бир касб эгалари бор. Булар - УСТОЗЛАР, ЎҚИТУВЧИЛАРДИР !
Узтозлар ўзларининг оилавий муаммоларидан ортиб фақатгина ўқувчиларининг эмас, балки бутун жамиятнинг муаммолари учун куюнадилар ва ҳар бир янгиликни ўзларига даҳлдор эканлигини ҳис қилиб яшайдилар. 2004 йилда Тошкентда дарс берганимизда бир ўқитувчи бор эди. Жамиятнинг муаммоларини гапириб ўтириб куюниб кетар эди. Бир куни у муаммолар ҳақида узоқ гапиргач, шундай деган эди :
- Афсус шу гапларга ҳеч ким эътибор бермайди. Муаммоларнинг на раҳбариятга, на одамларга қизиғи йўқ. Қани эди телевиденияда менга ярим соатгина эфир беришса эди, мен мана шу муаммоларни гапириб, барчани огоҳликка чақирган бўлар эдим. Ундан кейин мени отиб ташлашса ҳам майли эди.
Оддий бир ойликка яшайдиган, йиллар давомида бир костюм-шимда юрган ўқитувчи тинчгина оиласини боқиб юравермасдан жамиятнинг муаммоларига одамларнинг эътиборини тортиш учун ўзини отиб ташлашларига ҳам рози.
Бу йил карантин пайтида айниқса устозларнинг қадрини яна бир бор кўрсатди. Ота-оналар бегонанинг эмас, ўзларининг бир ёки икки нафар фарзандига дарс бера олмай қийналиб кетдилар. Ўқитувчилар эса бегоналарнинг болаларидан таркиб топган 25-30 талик синфларга дарс беришни касб қилиб, бу иш билан бир умр шуғулланиб ўтадилар. Чунки устозлар ўша болаларни бегона деб эмас, балки ўзлари даҳлдор жамиятнинг болалари деб биладирлар!
Ўқувчилар жамиятнинг ниҳолларидир. Эртага улар катта бўлгач, жамиятнинг тақдирига жавобгар тўлақонли аъзоларига айланадилар. Уларни парваришлаб, жамиятга етказиб берадиган "боғбонлар" устозлар бўладилар.
Менинг ва барчамизнинг ҳозирги даражамизга етиб келишимизда азиз ва мухтарама устозларимизнинг роллари беқиёсдир !
Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб, менга дарс ва таълим берган, менга ҳаётда бир ҳарф бўлса-да ўргатган барча устозларимга, қолаверса юртимиздаги жамиятимизнинг муаммоларига бефарқ бўлмаган, ҳеч ким раҳмат айтмаса ҳам жамиятнинг ниҳолларини парваришлаб келаётган ва уларнинг муваффақиятларидан мамнун бўладиган барча устозларга миннатдорчилик билдираман!
Каналимизда ҳам кўплаб устозлар, ўзимнинг курсдошларим ва устозларим ҳам бор. Яширмайман, постларимнинг, айниқса ижтимоий мавзулардаги таҳлилларимнинг энг фаол ўқувчилари ва шарҳловчилари устозлардир. Сизларнинг борларингизга шукур!
Барчаларингизни касб байрамлари билан муборакбод этаман!

МАҚОЛАМИЗ "ЖАМИЯТ" ГАЗЕТАСИДА
Яқинда Ўзбекистон меҳмонхоналаридаги мижозларнинг шахсий даҳлсизликлари ва инсоний ҳуқуқларига аралашиш ҳолатларига оид мақола чоп этган эдим ва у ижтимоий тармоқларда ҳозирга муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Илми ва дунёқарашлари юксак бўлган кўплаб инсонлар мақолада кўтарилган асл муаммони англаб, унга адекват муносабат билдираётган бўлсалар, айрим мутаассиб инсонлар муаммо қолиб, бошқа нарсалар юзасидан норозиликлар билдирмоқдалар.
Бу орада "Жамият" газетаси сюрприз қилиб мазкур мақолани чоп этибди. Мақолани газетанинг бугунги сонида ўқишингиз мумкин.
Эътибор ва мақолани ўз ўқувчиларига етказгани учун жамиятимизнинг номер "1" газетаси бўлмиш "Жамият"га ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Adele - Rolling in the Deep (Official Music Video)
"Rolling in the Deep", Adele
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
ЎЛДИНГ-ҚУТУЛДИНГ!
Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл воқеаси барчани ларзага солди. Мен масаланинг юридик, техник ёки диний томонига эмас, инсонийлик томонига эътибор қаратмоқчиман.
Ҳали энди 35 ёшга кирган, соғлом, икки фарзанднинг боқувчиси бўлган ва энг асосийси ЎЛИШНИ ХОҲЛАМАГАН ва ўлмасликка ҳаракат қилган аёл даҳшатли ўлим топди.
МИБчилар ўз ишларини қилганлар ва қонунни бузмаганлар дейиш мумкин.
Аммо дунёдаги ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҚОНУН, ҲЕЧ ҚАНЧА УНДИРИЛАДИГАН ПУЛ ЁКИ ТОРТИБ ОЛИНАДИГАН УЙ БИР ИНСОННИНГ УМРИГА АРЗИМАЙДИ.
Инсон ўзини ёқишга тайёрми, демак шунга сабаблари бор. Давлат ва унинг хизматчилари фуқаронинг муаммосини ўрганиб, унга ечим топишнинг ўрнига унинг ўлимига сабабчи бўладиган бўлсалар ёки қонунлар нотўғри ёки улар қонунларни нотўғри қўлламоқдалар.
Қонунлар одатда менинг, сизнинг, ёниб кетган аёлнинг ҳаётимизни фаровон қилиш ва чиқиб бўлмас вазиятда қолиб ўзимизни ёқмаслигимиз учун қабул қилинган.

Бечора аёлга, ўз ватандошига, ўзи хизматида бўлган фуқарога ўз устига бензин қуйиб бўлганидан кейин ҳам 15 дақиқа давомида яшаб қолиш имконияти тақдим қилинмаган.
Мен МИБ идорасининг яратилиши ва чала ўйланган тизимнинг йўлга қўйилиши "Янги Ўзбекистон"нинг энг машъум хатоларидан бири деб биламан.
Бу идоранинг хизматчиларидан республикада жабр кўрмаган оила қолмади ҳисоб. Мен ҳали умри ҳазон бўлган ва ўлиб қутулганларни айтмаяпман.
Намангандаги аёл ўлиб қутулди. Икки норасида етим қолди. Уларнинг уйларининг тақдири ҳали ҳам МИБнинг қўлида. Ҳақиқат эгилади, букилади, керак бўлса ёниб кетади.
Ёниб кетган, ўлиб қутулган юртдошим, жойинг жаннатда бўлсин!
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
Мен МИБ идорасининг яратилиши ва чала ўйланган тизимнинг йўлга қўйилиши "Янги Ўзбекистон"нинг энг машъум хатоларидан бири деб биламан.
Бу идоранинг хизматчиларидан республикада жабр кўрмаган оила қолмади ҳисоб. Мен ҳали умри ҳазон бўлган ва ўлиб қутулганларни айтмаяпман.
Намангандаги аёл ўлиб қутулди. Икки норасида етим қолди. Уларнинг уйларининг тақдири ҳали ҳам МИБнинг қўлида. Ҳақиқат эгилади, букилади, керак бўлса ёниб кетади.
Ёниб кетган, ўлиб қутулган юртдошим, жойинг жаннатда бўлсин!
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!
COVID-19 ДАН ВАФОТ ЭТГАНЛАР СОНИ БИР МИЛЛИОНДАН ОШДИ
Бугун дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 миллион нафардан ошди.
Крронавирусга чалинганлар сони 34 миллиондан ва тузалганлар сони 23 миллиондан ошди.
Афсуски, бундан буён вируснинг йўқолиб кетишига умид кам ва у билан яшашга ўрганишга мажбурлигимиз ҳақиқатга яқинроқ.
Шундай экан, коронавирусга қарши тезроқ вакцина ва дорилар топилишига умид қилишдан бошқа чорамиз йўқ!
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук

ЗУДЛИК БИЛАН ҲОКИМЛАР САЙЛАНАДИГАН ТИЗИМГА ЎТИШ КЕРАК
Олмалиқ тумани ҳокими ўғлининг икки йилда 16 марта йўл қоидаси бузганлиги ҳақидаги видеони "Бу аввалги видео" деб "оқлаб" улгурмасидан унинг "герой" ўғли ўртоқлари билан бейзбол таёғи ёрдамида 56 ёшли кишининг қўлини уриб синдирган видеоси чиқди.
Албатта ота фарзандининг қилмиши учун жавоб бермайди, аммо бир ўғил тарбиялашни эплай олмаган одам бутун бир туманни бошқариши барибир эриш туюляпти.
Менимча агар ҳокимларни халқ сайлаганида бундай ўғли бор отани олмалиқлар ўзларига ҳоким қилиб сайламаган бўлар эдилар.
Олмалиқлик юртдошлар, дардингизга шерикман!
ПС. "Герой" отасининг ёрдами билан жазодан қутулиб, ёки осон қутулиб кетмайди деб умид қиламан.

ЖЕРАР ДЕПАРДЬЕ: МЕНИНГ ЎЗБЕКЧА ОРЗУИМ!
2020 йил 7 октябрь куни Франциянинг "Paris Première" канали "Жерар Депардье: менинг ўзбекча орзуим" (Gérard Depardieu: mon rêve ouzbek) номли ҳужжатли фильм намойиш этар экан. Тушунишимча унда машҳур француз актёри ўзининг Ўзбекистонга саёҳатини гапириб беради.
Кимда Франция каналларини кўриш имкони бўлса кўринглар.