ЗУДЛИК БИЛАН ҲОКИМЛАР САЙЛАНАДИГАН ТИЗИМГА ЎТИШ КЕРАК
Олмалиқ тумани ҳокими ўғлининг икки йилда 16 марта йўл қоидаси бузганлиги ҳақидаги видеони "Бу аввалги видео" деб "оқлаб" улгурмасидан унинг "герой" ўғли ўртоқлари билан бейзбол таёғи ёрдамида 56 ёшли кишининг қўлини уриб синдирган видеоси чиқди.
Албатта ота фарзандининг қилмиши учун жавоб бермайди, аммо бир ўғил тарбиялашни эплай олмаган одам бутун бир туманни бошқариши барибир эриш туюляпти.
Менимча агар ҳокимларни халқ сайлаганида бундай ўғли бор отани олмалиқлар ўзларига ҳоким қилиб сайламаган бўлар эдилар.
Олмалиқлик юртдошлар, дардингизга шерикман!
ПС. "Герой" отасининг ёрдами билан жазодан қутулиб, ёки осон қутулиб кетмайди деб умид қиламан.
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук

ЖЕРАР ДЕПАРДЬЕ: МЕНИНГ ЎЗБЕКЧА ОРЗУИМ!
2020 йил 7 октябрь куни Франциянинг "Paris Première" канали "Жерар Депардье: менинг ўзбекча орзуим" (Gérard Depardieu: mon rêve ouzbek) номли ҳужжатли фильм намойиш этар экан. Тушунишимча унда машҳур француз актёри ўзининг Ўзбекистонга саёҳатини гапириб беради.
Кимда Франция каналларини кўриш имкони бўлса кўринглар.

ИККИ КИЛО ЁҒ
Баъзан диета қилаётган инсонлар "Бор йўғи икки кило оздим" деб хафа бўлиб юришади. Ёки икки кило озганлар организмларида қандай ҳажм йўқолганлигини тасаввур қила олмайдилар.
Ушбу суратда одам организмидаги 2 кило ёғнинг ҳажмини кўришингиз мумкин.
Мен ўтган бир ярим ойда 16 кило оздим. Яъни организмимдан мана шундай ёғдан 8 марта кўп ёғ кетибди.
Дарвоқе, кеча илк бор бир неча размер кичик кийимлар сотиб олиб келишга мажбур бўлдим.
ПС. Постни ўзингиз билган диета қилаётган дўстларингизга юборинг. Сиздан миннатдор бўлишади.

3-ИНҚИЛОБ! ҚИРҒИЗИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ "ДЕМОКРАТИЯ ОРОЛИ"МИ ?
Қирғизистонда 3-инқилиб юз бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз (президент расман кетмагани учун "юз берди" демаяпман). Ҳар сафар инқилоблар юз бергач, Қирғизистонда давлат йўқ бўлиб қолиб, амалдаги президент қочиб кетиб, маълум вақтларгача янгидан давлат шакллангунича сиёсий парокандалик юз беради. Парокандалик ҳатто миллатлараро низолар ва қирғинларга айланиб кетган пайтлари ҳам бўлди. Энг асосийси, инқилобларнинг ортидан иқтисодий ва ижтимоий фаровонлик келишнинг ўрнига барчаси яна олдинги сценарий бўйича бошқатдан бошланаверади.
Буни ташқаридан кузатувчилар, жумладан ўзимиз ҳам Қирғизистондаги инқилоблардан фойда борми деган саволларни берамиз. Бу саволдан, умуман инқилобларнинг фойда ёки зарари ҳақидаги саволлар келади. Ва ниҳоят қайта-қайта инқилоб қилаверадиган ва орадан бироз вақт ўтиб барчасини бошқатдан бошлайдиган Қирғизистон ҳақиқатдан ҳам Марказий Осиёнинг "демократия ороли"ми деган ҳақли савол туғилади.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/3-inqilob-10-06

Телеграм | Инстаграм | Твиттер

Telegraph
3-ИНҚИЛОБ! ҚИРҒИЗИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ "ДЕМОКРАТИЯ ОРОЛИ"МИ ?
Қирғизистонда 3-инқилиб юз бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз (президент расман кетмагани учун "юз берди" демаяпман). Ҳар сафар инқилоблар юз бергач, Қирғизистонда давлат йўқ бўлиб қолиб, амалдаги президент қочиб кетиб, маълум вақтларгача янгидан давлат шакллангунича…
#КунАнекдоти!
ИСТИСНО ҚИЛОЛМАЙМАН!
- Мени билан ҳеч ресторанларга бормайсиз, киноларга бирга тушмайсиз
- Мен эрга тегган аёллар билан ресторанларга бормайман ва киноларга тушмайман.
- Вой дадаси, мен хотинингизман-ку
- Қўй, хотин, бу принцип масаласи. Сенга ҳам истисно қилолмайман! 😜😂😂
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ИСТИСНО ҚИЛОЛМАЙМАН!
- Мени билан ҳеч ресторанларга бормайсиз, киноларга бирга тушмайсиз
- Мен эрга тегган аёллар билан ресторанларга бормайман ва киноларга тушмайман.
- Вой дадаси, мен хотинингизман-ку
- Қўй, хотин, бу принцип масаласи. Сенга ҳам истисно қилолмайман! 😜😂😂
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ПЕРВЫЙ КАНАЛ" ҚИРҒИЗИСТОНДАН ТУРИБ ВОҚЕАЛАРНИ ЁРИТМОҚДА
Ўзбекистонда аҳолининг катта қатлами рус медиаларининг истеъмолчиси бўлиб, улар мазкур медиаларнинг таъсирида яшайдилар ва улар берган версияларни ҳақиқат деб биладилар.
Аммо улар рус медиаларининг версиялари мана бундай кўзбўямачиликлар устига қурилишидан бехабарлар.
Бу видеода "Первый канал" Қирғизистондаги воқеаларни тўғридан-тўғри ёритмоқда. Муҳбир ўз томошабинларига "аҳвол ёмонлиги" ва "баджаҳл қирғизларнинг ёввойилиги"ни кўрсатиш учун уларни тайёрлаб рол ўйнаттирмоқда. Қирғизлар эса содда халқ бўлиб, унинг ўйинида иштирок этмоқдалар.
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Ўзбекистонда аҳолининг катта қатлами рус медиаларининг истеъмолчиси бўлиб, улар мазкур медиаларнинг таъсирида яшайдилар ва улар берган версияларни ҳақиқат деб биладилар.
Аммо улар рус медиаларининг версиялари мана бундай кўзбўямачиликлар устига қурилишидан бехабарлар.
Бу видеода "Первый канал" Қирғизистондаги воқеаларни тўғридан-тўғри ёритмоқда. Муҳбир ўз томошабинларига "аҳвол ёмонлиги" ва "баджаҳл қирғизларнинг ёввойилиги"ни кўрсатиш учун уларни тайёрлаб рол ўйнаттирмоқда. Қирғизлар эса содда халқ бўлиб, унинг ўйинида иштирок этмоқдалар.
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ФИНЛАНДИЯДА 16 ЁШЛИ ҚИЗ БОШ ВАЗИР БЎЛДИ
Финландияда бош вазир бўлиб сайланган 34 ёшли Санна Марин дунёдаги энг ёш давлат раҳбари бўлган эди. Унинг ташаббуси билан Финландиянинг бош вазирлиги бир кунга 16 ёшли Аава Мурто деган ўсмир қизга берилган. У бир кун давомида аёллар ҳуқуқлари ва қизлар ҳам ўғил болалар қатори юқори мансабларни эгаллашлари мумкинлиги ҳақида чиқишлар қилиб, депутатлар ва вазирларга нутқлар сўзлаган.
Бу ташаббусдан таъсирланган дунёнинг бошқа давлатларида, хусусан Перу, Кения, Судан, Виетнам, Салвадор, Гуатемала, Филиппин ва Голландия каби давлатларда қизларга бир кун давомида юқори мансабларни бериш акциялари ташкил қилинадиган бўлибди.
Ёшларга имкон бериш ташаббуси Андижон вилоятида ҳам амалга оширилган эди. Унда асосан талабалар ҳокимлик мансабларида 10 кун фаолият юритган эдилар. Фақат уларда қизларнинг фоизи қанча бўлганлигини билмайман.

ИФЛОС РУСТАМ ИСМАТУЛЛАЕВ!
Бу ифлоснинг номини эслаб қолинг. У аёлини уриб, хўрлаб, ўлдириш билан таҳдид қилиб боласининг горшогидан аҳлатини едирган ва қизига мажбурлаб видеога олдирган.
У ҚОНУНИЙ ЖАЗОСИНИ ОЛМАГУНИЧА ҚЎЙМАСЛИГИМИЗ КЕРАК. Агар ИИВ уни қўйиб юборса, судлар раҳм қилса, жазони ўзлари олишлари керак.
Бу видеога тушган биргина ҳолат. Юртимизда видеога олинмаган ҳолатлар қанча? Самарқандлик келин "Аҳлат едирди" деганида исботи бўлмагани учун айримлар келинни ёлғончиликда айблаган эди.
Энди нима дейсизлар?
Ўзи аҳлат едириш деган ифлослик, ноинсонийлик, мазохизм қаердан келиб чиққан? Булар қандай касаллар?
Гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқларидан гапирса сочларини юладиган мутаасиблар нима дейди?
Видеонинг ўзини қўйишга юрагим бўлмади. Журъати борлар уни мана бу ҳаволадан кўриб олсин:
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=3391459234411804&id=2322710417953363
Постни тарқатинг! Ифлоснинг қилмишини ҳамма кўрсин! 😡😡😡
👉 https://t.me/uchzamon

ЧИРИГАН ҒАРБ УЙҒУРЛАР ҲИМОЯСИДА, ТУРКИЙЛАР ЖИМ, РУСЛАР, АРАБЛАР ВА АФРИКАЛИКЛАР ҚАРШИ
Хитойдаги уйғурларнинг аҳволига қарашлари ва манфаатларидан келиб чиқиб турли одамлар турлича муносабатда. Уларнинг дини, миллати ёки сиёсий аҳамиятидан келиб чиқиб кимлардир уларни қўллайди, кимлардир эса Хитойнинг тарафида.
Аммо барчасини унутиб, фақат ИНСОНИЙ томондан олиб қаралса, уйғурларга нисбатан қилинаётган ишларни Гитлернинг канцлагерлари ва Сталиннинг сургунларига қиёслаш мумкин. 20 асрда Германия ва СССР амалга оширган ноинсоний сиёсатни 21 асрда Хитой амалга оширмоқда.
Дейлик уйгурлар сепаратист, диний фанатик ва ҳоказодир. Аммо бутун бир халқ, миллионлаган инсонлар бундай бўлиши мумкин эмас-ку. Шарқий Туркистондаги диний мутаассиблар ва миллатчи фанатикларнинг сони Ўзбекистон, Франция, Россия ёки АҚШдагидан кўп эмас.

Балки озгина кўпроқдир, аммо бу инсонларни ёппасига лагерларга юбориш, мияларини ювиш, уриш ва қийнаш, аёлларни зўрлаш ва бичиш, эрлари қамоқда бўлган оилаларга хитойлик эркакларни жойлаштириб, уларнинг аёлларини ётишга мажбурлашга асос бўлолмайди.
Буни мусулмон, христиан, буддист ёки атеист бўлишидан қатъий назар ИНСОНИЙЛИК ТУЙҒУСИ бор бўлган ҳеч ким қабул қила олмайди...
"Чириган Ғарб" бошчилигидаги 39 давлат Хитойни уйғурлар масаласида қоралаб баёнот билан чиқди. Россия, МУСУЛМОН араб давлатлари ва Хитойдан қарздор бўлган Африка давлатлари Хитойни қўллаб-қувватлаганлар. Қайси давлатлар ким тарафни қўллаганлигини харитада кўришингиз мумкин. Унда кўк рангда уйғурларни қўллаганлар, қизил рангда Хитойни қўллаганлар кўрсатилган. Харитада уйғурлар билан қондош ва қариндош бўлган туркий давлатлар кулранг рангда кўрсатилган. Яъни улар, ҳатто оғзаки гаплардан нарига ўтмаётган Туркия ҳам уйғурларнинг тақдирига муносабат билдирмаган.
Айрим инсонлар, Ғарбнинг қўлловидан хурсанд бўлишнинг ўрнига "Ғарб буни уйғурлар учун эмас, балки Хитойга қарши қилмоқда. Агар сиёсий ва иқтисодий манфаатлари учун қилмоқда" демоқда. Бу гапда ҳам жон бор. Лекин сабаб нима бўлишидан қатъий назар Ғарб инсонийлик тарафни қўллаган. Масалан, Гитлер еврейларни лагерларга жўната бошлаган пайтда унга кўмаклашган ва уни қўллаган давлатлар ҳозир ноинсоний амалларга шерик сифатида қораланадилар. Масалан, Франциянинг ўша пайтдаги ҳукуматини ҳозирги Франциянинг ўзи қоралайди. Францияда ҳозир сиёсий кучлар Хитойни қўлласа, келажакда Гитлерни қўллагандай ноинсоний жиноятларга шерик бўлиши мумкинлигини эслатиб босим қилмоқдалар.
Юқорида айтганимдай, уйғурларга нисбатан қилинаётган амалларни ҳеч қандай сабаблар оқламайди. Бу иш эътиқодидан, ирқидан, миллатидан ёки бошқа жиҳатларидан қатъий назар бирон қатлам ёки халққа нисбатан амалга ошириладиган бўлса, буни инсониятга қарши жиноят деб малакалаш керак бўлади. Жиноят юз бераётганда жим туриш ёки уни қўллаб-қувватлаш эса жиноятга шерик бўлишдир.
Шунинг учун Хитойнинг пуллари, иқтисодий ёки сиёсий фойдаси қандай бўлишидан қатъи назар дунёдаги барча давлатлар бу жиноятга қарши позиция эгаллашлари керак. Уйғурлар орасида фанатиклари, миллатчилари бор бўлса, Хитой айнан шуларга қарши курашсин. Аммо у буни бутун бир қадимий халқ ва миллатни хўрлаш, миясини ювиб хитойлаштириш орқали қилмасин!
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Буни мусулмон, христиан, буддист ёки атеист бўлишидан қатъий назар ИНСОНИЙЛИК ТУЙҒУСИ бор бўлган ҳеч ким қабул қила олмайди...
"Чириган Ғарб" бошчилигидаги 39 давлат Хитойни уйғурлар масаласида қоралаб баёнот билан чиқди. Россия, МУСУЛМОН араб давлатлари ва Хитойдан қарздор бўлган Африка давлатлари Хитойни қўллаб-қувватлаганлар. Қайси давлатлар ким тарафни қўллаганлигини харитада кўришингиз мумкин. Унда кўк рангда уйғурларни қўллаганлар, қизил рангда Хитойни қўллаганлар кўрсатилган. Харитада уйғурлар билан қондош ва қариндош бўлган туркий давлатлар кулранг рангда кўрсатилган. Яъни улар, ҳатто оғзаки гаплардан нарига ўтмаётган Туркия ҳам уйғурларнинг тақдирига муносабат билдирмаган.
Айрим инсонлар, Ғарбнинг қўлловидан хурсанд бўлишнинг ўрнига "Ғарб буни уйғурлар учун эмас, балки Хитойга қарши қилмоқда. Агар сиёсий ва иқтисодий манфаатлари учун қилмоқда" демоқда. Бу гапда ҳам жон бор. Лекин сабаб нима бўлишидан қатъий назар Ғарб инсонийлик тарафни қўллаган. Масалан, Гитлер еврейларни лагерларга жўната бошлаган пайтда унга кўмаклашган ва уни қўллаган давлатлар ҳозир ноинсоний амалларга шерик сифатида қораланадилар. Масалан, Франциянинг ўша пайтдаги ҳукуматини ҳозирги Франциянинг ўзи қоралайди. Францияда ҳозир сиёсий кучлар Хитойни қўлласа, келажакда Гитлерни қўллагандай ноинсоний жиноятларга шерик бўлиши мумкинлигини эслатиб босим қилмоқдалар.
Юқорида айтганимдай, уйғурларга нисбатан қилинаётган амалларни ҳеч қандай сабаблар оқламайди. Бу иш эътиқодидан, ирқидан, миллатидан ёки бошқа жиҳатларидан қатъий назар бирон қатлам ёки халққа нисбатан амалга ошириладиган бўлса, буни инсониятга қарши жиноят деб малакалаш керак бўлади. Жиноят юз бераётганда жим туриш ёки уни қўллаб-қувватлаш эса жиноятга шерик бўлишдир.
Шунинг учун Хитойнинг пуллари, иқтисодий ёки сиёсий фойдаси қандай бўлишидан қатъи назар дунёдаги барча давлатлар бу жиноятга қарши позиция эгаллашлари керак. Уйғурлар орасида фанатиклари, миллатчилари бор бўлса, Хитой айнан шуларга қарши курашсин. Аммо у буни бутун бир қадимий халқ ва миллатни хўрлаш, миясини ювиб хитойлаштириш орқали қилмасин!
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВНИНГ "ОҚСОЧ АЁЛЛАР" ҲАҚИДАГИ ФИКРИГА МУНОСАБАТИМ
Контекстдан юлиб олиб тушунадиган ва қизиғида муносабат билдирадиган одатим бўлмаса ҳам "Контекстдан юлиб олибди" демасликлари учун унинг тўлиқ фикрини шу ерга қўйиб қўяман.
Эркинжон Турдимов : "Шунингдек, бугунги кунда хорижда ҳам, ўзимизда ҳам уй ишларини қилувчи оқсочлик касбига талаб ортиб бормоқда. Самарқанд вилоятидан ҳам жуда кўпчилик аёллар чет давлатларда, хусусан Туркияда уй ишларини бажаришади. Ўзимизда ҳам аҳоли иқтисодий имкониятлари ошган сари бу касб эгаларига бўлган талаб ортаверади. Аммо бундай аёлларни тайёрлайдиган марказлар йўқ. Ана шундай марказларни очишни таклиф қиламан".
Одамларнинг "оқсоч" ҳақидаги фикрга муносабатларида ҳеч қандай "контекстдан юлиб олиниш" йўқ. Гап айнан оқсоч аёллар ва оқсочлик касби ҳақида кетяпти. Шунинг учун ҳокимнинг фикрига билдирилаётган муносабатларни "контекстдан юлиб олиш" деб аташ бу инсонларга "Сизлар у нима демоқчилигини тушунмагансизлар (мана мен тушундим)" деб уларнинг фикрини дискредитация қилишдай гап бўлади. Тўлиқ контекстдаям, юлиб олинган контекстдаям ҳоким бу фикрни айтган.
Энди ҳоким айтган фикрнинг ўзига келсак, бундай деб ўйлаш, бундай позицияга эга бўлиш ва уни билдириш ҳокимнинг ҳуқуқи. Шу сабабдан, уни "тўғри тушуниш" ва "оқлашга уриниш"дан фойда йўқ. Аниқ ва тиниқ билдирилган фикр, ғояга нисбатан муносабат билдириш керак, унинг қаери нотўғри ёки тўғри келмаслигини айтиш керак. Нотўғри бўлса, ҳоким фикрини қайтиб олиши, ўзгартириши ёки барибир фикрида қолиши мумкин. Бундан фожиа ясамаслик керак. Шундан келиб чиқиб, бир оғиз фикр учун уни тошбўрон қилиш ҳам нотўғри. Ҳокимнинг ёқасини қўйиб юборинглар, акс ҳолда, ҳокимлар бирон фикр айта олмайдиган, бирон ташаббус билдира олмайдиган бўлиб қолади.
Хўш, ҳокимнинг бу фикрни беришдан мақсади аёлларни хизматкор қилиш ва ерга уришмиди ? Менимча, йўқ. Аксинча, у аёллар чет элларда барибир шу ишларни қилиб юрибдилар. Ўзимизда ҳам барибир иш топа олмай юрадиган бўлсалар, шундай ишга талаб бўлса, улар шу иш билан шуғуллансинлар, пул топсинлар ва кунларига яратсинлар деб ўйлаяпти.
Бу ерда менимча ёки фикрини нотўғри ифодалаш ёки яхши ниятнинг ижросини нотўғри шакллантириш бор. Юқорида айтганимдай, унинг фикри ҳали бир ғоя, яъни ҳали хамир ҳолатида. Ундан нон ёпиш, торт ёки пицца пишириш унинг қўлида.
Бу фикрга шахсан менинг муносабатим қандай ?
Биринчидан, ҳокимнинг "қора иш" ҳақидаги фикрни жинсийлаштириши катта хато бўлган. Нега айнан аёллар ? Туркия ёки бошқа давлатларда аёлларимиз уй ишларини қилиб юрган бўлсалар, бошқа давлатларда эркакларимиз ҳам кўча супуриб, қурилишларда ишлаб юрибдилар. Оддий ўзимизда ҳам эркаклар ва аёллар мардикорлик қилмоқдалар. Демак, фикрни фақат аёлларга урғу бериб айтилиши ўзи жамиятимизнинг ожиз қатлами бўлиб қолаётган аёлларни янада ожизлаштирамиз дегандай хулоса бериб қолган.
Иккинчидан, ҳоким ўйлаётгандай, қора ишлар учун аёл ёки эркакларни тайёрлаш керакми ўзи ? Менимча йўқ. Унинг фикридаги иккинчи хато шу. Туркияда ҳам, Россияда ҳам, Европа ёки Жанубий Кореяда ҳам инсонларни қора ишга тайёрламайдилар. Уй супуриш, дазмон қилиш, овқат пишириш, бола қарашнинг "қора" яъни "малакасиз" пул топиш шакли учун тайёрланмайди. У шунинг учун ҳам "қора иш". Уни қилиш учун ўқиш, таълим, тайёргарлик керак эмас ва уни ҳар ким ўз билганича қилади ва шу сабабдан унга инсон қадрини деярли ерга урадиган миқдорда ҳақ тўланади.
Агар ҳоким инсонларни тикувчилик, боғдорчилик, ошхона ишлари, бола тарбиялаш ва ҳоказо касбларга тайёрлашни назарда тутган бўлса, булар юртимизда аллақачон мавжуд. Дастлаб касбларга коллежларда ўргатилади, қолганига "Иффатли келин" ва ҳоказо шаклидаги марказлар бор.