Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
МЕНГА ДЕМОКРАТИЯ, ОШКОРАЛИК ВА АДОЛАТДАН ГАПИРМАНГ!

Сенат раиси Танзила Норобоева "Ҳокимларни сайлаш тизимига ўтишга тайёр эмасмиз" дебди.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси амалдорларнинг декларация қилишларига "Иккинчи жаҳон урушидагидан ортиқ вақт" кетади дебди.

Аҳлат еган аёл борасида ҳам, бошқа аёллар борасида ҳам "Хотин қизлар қўмитаси"ни кўрмадик ва эшитмадик. У ташкилот борми ўзи?

Оилавий муаммолар ва инсон ҳуқуқлари борасидаги деярли ҳар кун пайдо бўладиган муаммолар юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича масъул Акмал Саидов ва Маҳалла вазирлиги жим. Менимча улар мумнинг каттасидан тишлаб олганликлари учун оғизлари банд бўлса керак деган яхши гумондаман.

Шундай бўлгач, президент 3 марта эмас, 3 миллион марта "Адолат" деб такрорласа ҳам менга демократия, эркинлик ва адолатдан гапирманг. Эртак эшитиш ёшидан ўтиб кетганман. Яхшиси, иложини қилсангиз кўз ёшларимни артишга рўмолча ва рўмолчанинг сувини сиқишга тоғора беринг!

👉 https://t.me/uchzamon
Президентнинг креслосида селфига тушиб олишди, бўлди-да. 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ФОЛИНГДАН ОЧАЙМИ, МОЛИНГДАН ОЧАЙМИ?

Бугун Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Мен бугун миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ютиб чиқади деб ўйлаяпман. Ва собиқ СССР давлатларидан борган кузатувчилар сайловларни демократик тарзда ўтган деб топадилар.

Агар фолим тўғри чиқса, фолбинлик фаолиятини бошласаммикан деб ўйлаяпман. Сўнгги пайтларда айтганларим ростакам фолбинларникидан кўпроқ тўғри чиқяпти. Ванга ўлганида фолбинлик хусусиятини кимгадир мерос қилиб қолдириб кетган дейишади. Шу кимдир мен эмасмиканман деб ўйлаб қоляпман.

Бундай касбни хор қилиб юриш яхшимас. Нима дедингиз? А лаббай? 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
L'italiano (l asciatemi cantare) Toto Cotugno -
"L'italiano (l asciatemi cantare)", Toto Cotugno

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
Тожикистонда миллат пешвоси Эмомали Раҳмон сал кам 91% овоз билан 5-муддатга қайта сайланди.

Ўзбек ва тожик халқлари икки тилда сўзлашувчи бир халқ десам ишонмайсизлар! 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
Pauline Ester (Oui je l'adore) 1989 TGV.flv
"Oui, je l'adore", Pauline Ester

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
"Қирғизлар ўзларининг 3-инқилобини қилган бир вақтда тожиклар ўзларининг президентларини ими-жимида 5-муддатга сайлаб олдилар. Тожиклар билан солиштирганда биз ўзбеклар ҳам жуда ҳавас қиларли аҳволда эмасмиз. Инсонларнинг характерлари, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларга тоқатлари ёки реакцияларидаги фарқнинг уларнинг ҳаёт тарзларига қандай даҳли бор ?

НЕГА МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИКЛАР БУНДАЙЛАР ?"

Шу ҳақда таҳлилий мақола ёзяпман. Бироздан кейин, тайёр бўлганда Телеграф ҳавола орқали қўяман. Қизиқ бўлса, пост қўйилганда, эринмасдан мақолани ўқинглар ва тарқатинглар!
МАРКАЗИЙ ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ: ИТОАТКОРЛИК ВА ИСЁНКОРЛИК РУҲИ !

Марказий Осиё халқлари қадим замонлардан бери қардош ва қондош халқлар эканлигига ва уларни жуда кўплаб жиҳатлар бирлаштириб туришига шубҳа йўқ. Аммо уларнинг ўртасидаги айрим фарқлар, хусусан сиёсий, ижтимоий, антропологик ва тарихий томондан фарқлар борки, уларни ҳали олимлар яхшилаб ўрганмаганлар. Тўғри, умумий хулосалар, гипотезалар ва шахсий дунёқарашлар мавжуд, аммо уларнинг ҳеч бири мавжуд фарқларни буткул тушунтириб бера олмайди.

Қирғизлар ўзларининг 3-инқилобини қилган бир вақтда тожиклар ўзларининг президентларини ими-жимида 5-муддатга сайлаб олдилар. Тожиклар билан солиштирганда биз ўзбеклар ҳам жуда ҳавас қиларли аҳволда эмасмиз.

Қирғизларнинг қайта-қайта инқилобларни амалга ошираверганларига "Бу уларнинг кўчманчи ўтмишлари сабабчи" деб соддалаштирилган жавоб берадилар. Ундай бўлса, худди шу ҳудуддаги ва қирғизлар билан қардош бошқа кўчманчилар - туркманлар ва қозоқлар нега бунча итоаткор ва журъатсиз бўлиб қолдилар ? Ўзбеклар ва тожикларнинг қўйдай, балки балиқдай итоаткорликларига уларнинг ўтроқ ҳаёт тарзлари сабабчи дейдилар. Аммо дунёда ўтроқ ҳаёт вакиллари исёнкор ва адолатсевар эканликларига мисоллар кўп. Масалан, французлар инсоният тарихидаги энг катта инқилобни амалга оширган ва ҳозиргача ўз ҳукмдорларига етарлича босим ва масъулиятлар юклаб яшайдиган халқ ҳисобланадилар. Ҳатто миллат қаҳрамони Шарль де Гол ҳам ўз халқининг бу характеридан нолиб, уларни "бузоқлар" деб атаган.

Бундан ташқари, Марказий Осиё халқларининг ҳаёт тарзлари ва қарашларидаги ўзгаришларида совет даврининг таъсири катта деб ишонилади.

Инсонларнинг ҳаёт тарзларининг уларнинг характерлари, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларга тоқатлари ёки реакцияларига қандай даҳли бор ?

Мен мазкур мавзунинг мутахассиси эмасман ва бошқалар қила олмагани каби яққол ҳақиқатни тақдим этиш имкониятига эга эмасман. Аниқроғи, умуман ҳақиқатни беришга қодир эмасман. Марказий Осиё минтақаси тарихи, миллий ўзликлар мавзусида тадқиқотлар олиб борган сиёсатшунос сифатида ўзимнинг шахсий қарашларимни беришга ҳаракат қиламан.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/itoatkorlik-va-isyonkorlik-ruhi-10-13

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

ЭСЛОЛМАЙМАН!

- Нима учун бунча кўп ичдинг?
- Унутиш учун!
- Нимани унутмоқчи эдинг ўзи?
- Эслолмайман! 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ФОНДЮ (Fondue)

Фондю французча таом. Асосан мол гўштидан ёки пишлоқдан тайёрланади.

Фондю пиширадиган махсус қозони бор. Тагига бир дона шам ёки ёнадиган гел солиб ёқиб қўйилади.

Қозон ўсимлик ёғига тўлдирилади ва у шамнинг иссиғида қизади. Мол гўштининг энг юмшоқ жойи кичкина қилиб катак шаклида кесиб олинади ва ёғ биқиллаб қайнай бошлаганда махсус чўпга илдириб, ёғ ичига ташлаб қўйилади. Гўшт ҳар 20-30 секундда пишаверади ва уни олиб еб, ўрнига яна гўшт илдириб ёғга солиб давом этилади.

Пишлоқли фондюда ёғнинг ўрнига пишлоқ солиб эритилади. Пишлоқ қайнаганда гўштнинг ўрнига нон бўлаклари пишлоққа ботириб олиб ейилади.

Фондю оилавий таом бўлиб, уни гаплашиб ўтириб узоқ вақт ейилади.

Суратда кеча уйимизда пишган фондю. Ош бўлсин ! 😋😍

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Ал Беруний яратган дунё харитаси (рус тилига таржимаси)

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
АЛИШЕР УСМОНОВ ПУЛИНИ ЎЗБЕК ТИЛИ РИВОЖИГА САРФЛАСА ЯХШИРОҚ БЎЛАРДИ

Сўнгги йилларда Россиянинг Ўзбекистонга таъсири ошиб, Ўзбекистон тобора унинг домига кириб бораётганлиги сир эмас. "Ғалаба куни" иборасининг қайтиши, "Иккинчи жаҳон уруши"га бағишланган катта музей очилиши, президентнинг Москвага бориб парадда иштирок этиши, ЕОИИга кириб кетаётганимиз, конларимиз ва миллий бойликларимизнинг рус компанияларига систематик тарзда берилаётганлиги. Энди бунга Ўзбекистонда рус тилининг тарғиботи ҳам қўшилди.

Шахсан менинг рус тилига ва юртимизда унинг ўрганилишига қаршилигим йўқ. Аксинча рус тилини ўрганиш керак ва уни ўрганишга шароитлар яратилса, жуда яхши.

Аммо бундай ташаббус юқоридаги санаб ўтилган "янги мустамлакачилик" тадбирлари доирасида ва шаклида амалга оширилиши ақли бор барчани хавотирга солмоқда. Бир тарафдан Россиялик педагоглар ўзбек педагогларига "иш ўргатиш"га келяпти. Бошқа томондан, "ватандошимиз" Алишер Усмонов рус тилини ўрганишга 5 миллион доллар ажратмоқда ва сўнгги пайтларда қўғирчоққа айланиб бораётган таълим вазири "ташаббускорлар"нинг ниятларини оқлаб, боғчаларда рус тилини мажбурий қилишни таклиф қилмоқда.

Мен юртимиздаги ўзбек тилли боғча ва мактабларда сифат ёмонлиги сабабли ота-оналар фарзандларини рус тилли боғча ва мактабларга бераётганликларини биламан. Аммо бу дегани энди боғчаларда рус тилини мажбурий қилиш керак дегани эмас, балки юртимиздаги ўзбектилли боғча ва мактабларнинг сифатини ошириш керак эканлигини билдиради.

Агар Алишер Усмонов ўзи айтганидай ўзбеклигидан фахрланадиган бўлса ва Путиннинг Ўзбекистондаги агенти бўлмаса, 5 миллион долларни Ўзбекистонда рус тилини эмас, балки ўзбек тилини ривожлантиришга сарфлаган бўлар эди. Юртимиздаги "малайлар" эса юртимизни жимгина Россияга сотаётган бўлмасалар бундай ташаббуслардан хавотирга тушишлари ва уни инкор этиб, бор салоҳиятларини юртимизда таълим сифатини оширишга сарфлаган бўлар эдилар.

Барча истилоларда ва мустамлакачиликларда юртнинг зодагонлари ва "катталари"нинг ҳиёнатлари бош сабаб бўлиб хизмат қилган. Юртни ҳимоя қилганлар, жонини берганлар ва ёвни қувганлар оддий халқ вакиллари бўлганлар. Афсуски, тақдир чархпалаги қайта айланиб келаётганга ўхшайди.

"Катталаримиз" Россияга бошқатдан Тошкентнинг "калитлари"ни қўш-қўллаб топширмасларидан олдин бунинг олдини олиш керак. Мавзу юзасидан муносабатларингизни билдиринглар. Постни тарқатинглар. Бошқаларга ҳам етиб борсин!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

ҚУЛОҚ НИМА УЧУН БЕРИЛГАН?

- Одамларга қулоқ нима учун берилганлигини ҳеч тушунмайман. Улар барибир бировнинг гапини тингламайдилар, кимдир гапирса эшитмайдилар
- Қулоқлар уларга бекорга берилган эмас. 2020 йилда дунёда катта пандемия юз беради
- Ҳа, пандемия пайтда берилган маслаҳатларга қулоқ солишлари учун берилганми?
- Йўқ, пандемия пайтида маска тақишлари учун берилган.

😜👂😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
СИРКАМИЗ СУВ КЎТАРМАГАЧ БИРОВДАН ЎПКАЛАМАЙЛИК !

Бир марта ҳамкорлик юзасидан бир тадбиркор билан учрашувга бордик. Менга шунча гаплашилган муҳим гаплар орасида унинг бир гапи ёққан эди :

- Ҳамкорлик, иш деганда фикрлар бир жойдан чиқмай қолиши, келишмовчиликлар ва ҳатто жанжаллар бўлиб қолиши мумкин. Шундай ҳолатлар юз берганда дарров "Ҳамкорликни тўхтатаман", "Бўлди, бу билан энди ишламайман" деб барчасини ташлаб кетиш бўлмаслиги керак. Бундай нарсалар юз бериши табиий нарса. Акс ҳолда, иш бошламаганимиз маъқул...

Биз ўзбекларнинг бир ёмон одатимиз бор. Сиркамиз сув кўтармайди. Ҳар бир муаммо, бизга ёқмаган ҳар бир муаммо ёки мавзу биз учун охир замондай гап.

Бошқалар ҳақида гапирмаслик учун мисолни ўзимдан олсам. Мен барча мавзулар юзасидан маълум позицияларга эга инсонман. Улар меники ва уларни билдириш менинг фундаментал ҳуқуқим. Уларни саҳифа ва каналларимда улашганда мен бошқаларни уларга қўшилишга мажбурламайман ва кимларгадир ёқишни кўзламайман. Аксинча, менинг позициям кимларгадир ёқиши ва тўғри келиши, бошқаларга ёқмаслиги ва тўғри келмаслиги табиийдир.

Дейлик, менинг аёллар ҳуқуқлари бўйича қарашларим аёлларга ва прогрессив қарашли эркакларга маъқул келса, худди шу мавзуларда мени ҳақоратлаб, постни олиб ташлашимни талаб қиладиганлар чиқиб қолади. Бошқа бир мавзуларда эса худди шу инсонларнинг позициялари алмашиб, аёлларнинг ҳуқуқлари мазвусида мени мақтаганлар мендан аразлаб, олдин ҳақорат қилганлар фикрларимни қўллаб ёзадилар.

Энг ачинарлиси, инсонларимиз пост ёки фикр ўзига ёқмай қолганда ҳиссиётларга берилиб, тоқатсиз бўлиб қоладилар. Уларнинг хурфикрлиликлари, дунёқарашлари кенгликлари илк бор пост ёқмай қолгунича ёки бирон постда баҳслашиб қолгунча давом этади. Қайсидир пост ёқмай қолганда ёки улар қайсидир постни олиб ташлашни талаб қилганларида мақсадларига эришмасалар "Уч замон" ёмон, унинг фикрлари дабдала, канали ёқимсиз"га айланади.

Юқоридаги тадбиркор айтганидай, бир пост ёқмаса ёки бирон мавзуда фикрлар бир хил чиқмаса бу табиий ҳол. Бировга ёқмаган пост бошқага ёқаётган ёки тескариси бўлиши мумкин. Ўзига ёқмаганлиги учунгина "Уч замон"га бу позицияда бўлишни ва бу ҳақда ёзишни тақиқлашни хоҳлаш бошқа ўқувчиларни ўйламаслик, худбинлик бўлади. Худди шу ҳолатда, Мен уларга менга тескари ва қарама-қарши позицияда бўлишларини тақиқламайман-ку.

Агар ҳамма ўзига ёқмаган постни олдириб ташлатгиси келаверса, баҳслашганда фикри ёқмаганда алоқани узаверса, Ўзбекистонда конструктив суҳбат ва ривожланиш бўладими ? Масалан раҳбарлар бирон танқидни кўтара олмаса ёки интернет нашрлардан бирон мақолани ўчиртирса, цензура, тоқатсизлик деб дод соламиз, лекин ўзимизга нимадир ёқмай қолса, дарров олдириб ташлатгимиз, ҳақоратлагимиз ва ёқмаган одамни блоклагимиз келади. Шунда ўзимиз танқид қилаётган сиркаси сув кўтармайдиган раҳбарлардан бизнинг қандай фарқимиз қолади ?

Мен аёлларнинг ҳуқуқлари, гендер тенглиги, сўз эркинлиги, эътиқодий тоқатсизлик, ижтимоий адолат, ижтимоий муаммолар, сиёсат ва давлатчилик, халқаро муносабатлар ва ҳоказолар ҳақида ёзганимда ЎЗ ЮРТДОШЛАРИМНИНГ манфаатларини, барчага яхши бўлишини кўзлаб ёзаман. Мен айримларга ўхшаб шу мавзуларда кўпчиликка ёқадиган, фақат раҳматлар эшитадиган позицияларни эгаллаб, "юлдуз" бўлиб юришим ҳам мумкин эди. Бу мавзуларда ёзганим учун унга биров бир нарса бермайди. Аксинча, айрим аччиқ мавзуларни ёзганимда текинга минглаб ҳақоратлани қабул қилиб оламан ва кимларгадир ёмон кўринаман.

Аммо мен кўпчилик гапиришга журъат қилмайдиган, табу бўлган ва ўзбек жамиятининг оёғидан орқага тортаётган муаммоларни бир кун кимдир албатта гапириши, ҳеч кимга ёқмаса ҳам юзага олиб чиқиши керак бўлган мазвуларни ёритишни ўзимнинг фуқаролик позициям ва ватанпарварлик бурчим деб биламан.

Биз барчамиз тоқатли бўлишни ўрганишимиз керак. Бу гап менинг ўзимга ҳам тегишли. Ўзимизнинг сиркамиз сув кўтармаса бошқалардан ўпкалаб юрмаслигимиз керак!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Мана шу сурат жонга тегди. Менимча ҳамма блогерларнинг каналида кўриб сизда ҳам шундай таассурот бўлса керак.

Ишқилиб ниманинг пиари бўлса ҳам асабга тегганига арзисин энди. 🤦‍♂️😬

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Audio
"Юрагим", Дадо

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"КУЁВ САЛОМ" МАЪНАВИЯТГА ЗИДМИ ?

Сўнгги пайтларда 2-3 марта Хоразмдаги "Куёв салом" ёки "Сузилиш" деган удумнинг видеолари тарқалди ва ҳар сафар бу ижтимоий тармоқларни портлатади. Бу видеони тарқатувчилар ҳар сафар бу удумнинг "маънавиятимизга зидлиги"ни, миллатни шарманда қилаётганлигини, эркакларга тўғри келмаслиги ва ҳоказоларни илгари сурадилар ва бу табиий равишда катта акс-садо беради. Бошқа томонда, хоразмликлар бундай вазиятда қандай реакция қилишни билмай ҳайрон бўладилар. Хоҳлайсизми ёки йўқми бу удум Хоразмда бор (ҳамма жойида бўлмаса ҳам). Шундан келиб чиқиб, хоразмликлар ота-боболардан келаётган бу удумни ҳимоя қилишлари керакми ёки ижтимоий тармоқларнинг босимидан қутулиш учун бу удумдан уялиб, уни инкор этишлари керакми ?

Мен хоразмликман, шу билан бирга ижтимоий соҳаларга даҳлдор илм кишисиман. Мен бу удумга адвокатлик қилиш ёки "маънавиятчилар"га қўшилиб, қўлимга калтак олишга мажбур эмасман. Мен бу удум баҳонасида умумий ўзбек удумлари борасида фикр билдирмоқчиман.
Авваламбор, "ўзбек миллати ўзлиги"ни биргина ислом динининг қатъий қоидаларидангина иборат деб ҳисоблаш ЭНГ КАТТА ХАТО ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ҳудудлари қадим замонлардан турли цивилизациялар ва динларнинг чорраҳасида жойлашганлигини биламиз. Шу сабабдан, ўзбекларнинг қонида форсий, туркий, мўғул, грек, хитой, татар ва ҳоказо халқларнинг қони бор бўлса, ўзбек урф-одатлари ва удумларида исломгача бўлган динлар - шомонизм, зардуштийлик, буддизм, христианизм ва ҳатто замонавий советча атеизм элементлари бор. Бу элементлар билан 8 асрда араблар курашишни бошлаган бўлсалар, бу ишни ҳозирда давом эттираётган инсонлар бор. Мен қўштирноқ ичида "маънавиятчилар" деганларим шу инсонлар бўлиб, улар миллий урф-одатларининг билимдонлари бўлганликлари ёки ўзбек миллатини қайғурганлари учун эмас, балки ўзбек миллатини ислом дини қоидаларига мослаш учун мақсадли равишда "бомба" мавзуларни тарқатиб борадилар. Шунинг учун, кимдир қайсидир мавзуда сенсация тарқатса, "қилич яланғочлаб жангга киришиб" кетавермасдан босиқроқ муносабатда бўлиш керак.

Ўзбекистонда бир вилоятда бор удум бошқа вилоятда йўқ бўлган, ёки урф-одатлар бир-биридан фарқли бўлган ҳолатлар кўп. Бу айниқса Хоразм воҳаси учун янада ҳақиқатга мос. Географик жиҳатдан Хоразмни "Моварауннаҳр" ёки "Трансоксиан"дан 500 километрлик чўл ажратиб турганлиги учун бу ҳудудларнинг урф-одатлари, тўйлари ва маросимлари ва ҳатто тили бошқалардан ажралиб турган. Совет даврида ҳам ҳудудлардаги инсонлар асосан ўз ҳудудларида истиқомат қилганликлари учун Хоразм "экзотик вилоят" бўлиб қолаверган. Ва худди шунинг тескариси, яъни хоразмликлар учун бошқа вилоятлар "экзотик" ҳудудлар бўлиб келган. Чунки хоразмликлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан кўра туркманлар ва қорақалпоқларни яхшироқ билганлар.

Фақатгина мустақилликдан кейин вилоятлар ўртасида борди-келдилар ривожланиб, айниқса республикадаги барча шароит ва имкониятлар Тошкентга йиғилгач, хоразмликлар ҳам бошқа вилоятлардаги юртдошлари каби пойтахтга интила бошлаганлар. Натижада, бошқа вилоятлардаги инсонлар хоразмлик "ўзга сайёраликлар"ни, уларнинг тили, таомлари, санъати (олдиндан маълум бўлган камдан кам соҳа шу бўлган) ва урф-одатлари билан таниша бошлаганлар. Бу жараён бошланганига бор йўғи 20 йиллар бўлган бўлиб, 2500 йиллик тарихнинг олдида бу вақт жуда кам ҳисобланади.

Урф-одатлардаги фарқларнинг бор бўлиши ва улар билан таниш бўлмаган инсонлар уларни кўрганларида ҳайратланишлари табиий нарса. Энг асосийси - инсонларнинг маданият даражаси.

Маданиятсиз ёки маданият даражаси паст инсонлар ижтимоий фарқларни кўрганларида ўзларининг ибтидоий, тўғрироғи ҳайвоний инстинктларига бўй суниб, салбий ва қўпол муносабат билдирадилар. Улар бу удумдан қўрқишлари (фобия), уни аҳмоқона деб топишлари ва унинг устидан кулишлари мумкин.

Маданият даражаси инсон ўзининг ибтидоий инстинктларини қанчалик назорат қила олиши ва унинг устидан ҳукмронлик қила олишини билдиради. Шу сабабдан, билимлари кўп, ақли расо, дунёқараши кенг инсонлар одатда маданиятли инсонлар бўладилар. Чунки уларнинг билимлари ва ҳаётий тажрибалари фарқларнинг табиий эканлигини, улардан қўрқиш эмас, балки ҳурмат қилиш кераклигини англаттирган бўлади.

Мен урф-одатларни "миллатни шарманда қиладиган" ёки "маънавиятга зид" деб малакаланишини оқламайман. Масалан андижонлик бухороликнинг, бухоролик тошкентликнинг, тошкентлик хоразмликнинг удумини "миллатни шарманда қиляпти" деб баҳоласа ким ҳақ бўлади ? "Маънавият" деганда айнан қайси мезон ва қоидалар асос қилиб олинмоқда ?

Урф-одатларни кўп бўлса "менга ёқди" ёки "менга ёқмади" дейиш ва унга амал қилиш ёки амал қилмаслик мумкин. Тамом. Қолгани, ўша ҳудуддаги инсонларнинг иши.
Агар удумларга қайсидир сабабга кўра қарши чиқиш мумкин бўлса, бу ўша удумларнинг фойда ёки зарарлари сабабли бўлиши мумкин. Масалан, келинларга қишнинг минус 20 градус совуғида тонгги соат 4 да кўча супуртириш удумининг турган битгани зарар. Тўй кечасининг эртасига балоғатга етган аёлнинг қизлигини олиб чиқиб, кап-катта эркак ва аёлларга кўрсатиш бефойда ва бемаъни. Тўйдан кейин 40 кунлаб қудаларнинг хонадонига овқат ташиш нафақат бефойда, балки зарар. Тўйларда 10 талаб санъаткорларни олиб келиб бир неча минг долларлаб пулларни сарфлаш зарар.

Мана шу асосда, бу удумларни қоралаш ва инсонларни тарбиялаш орқали уларни тартибга солишга интилиш мумкин. Аммо "маънавият"ни қурол қилиб олиб, ўзи нималигини тушунмайдиган "миллийлик" ҳақида гапириш ортиқча.

Энди "куёв салом" удумига қайтамиз. У зарарлими ? Менимча, йўқ. Куёв ва жўралар 4 марта чала ўтириб турганлари учун уларнинг бирон жойлари оғримайди. Аксинча, улар шу босқичдан ўтгач уларни нариги хонада шоҳона меҳмондорчилик кутиб турган бўлади.

Бу удум одамларга, айниқса уни биринчи марта кўриб турган бошқа вилоятдагиларга ёқяптими ? Кимларгадир ҳа, кимларгадир йўқ, аммо бу ўша одамларнинг шахсий муаммоси. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда бу удум ҳақида айтилаётган гаплар ва салбий фикрлар асоссизддир. Бу удум сабабли хоразмликларнинг шаънига салбий фикр билдираётганлар эса тезда руҳшунос шифокорга кўринишлари керак.

Мен тўйимда ва ундан кейин ҳам ўзимга ёқмаган ва ўзим зарарли ҳамда бемаъни деб топган удумларни қилдирмаганман. Ота-онам ҳам бунга қарши бўлмаганлар, аксинча маданиятли инсонлар сифатида мени қўллаб-қувватлаганлар. Бизнинг туманда "сузилиш", яъни мана шу куёв салом удуми бор. У менга унча ёқмайди, лекин унинг менга ҳеч қандай зарари бўлмаганлиги учун "ҳурмат юзасидан" уни қилганман.

Агар қоралаш керак ва мумкин бўлса, "келин салом"ни қоралаш мумкин. Чунки келин салом тўй куни бир неча соат давом этиб, келин ва янганинг белларини оғритади. Шундан кейин ҳам келин (айниқса Хоразмда) қуда томондагиларга бир умр таъзим қилади. Куёв саломни қоралаганлар келин саломни ҳам қораласалар унда мантиқан тўғри ва адолатли бўлади. Акс ҳолда, келин саломни ҳам, куёв саломни ҳам маънавиятга зид деб бонг уриш шарт эмас деб ўйлайман.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

АЙЁР ЙЎЛОВЧИ ҚОЧМОҚЧИ ЭДИ

Бир чукча таксига чиқибди. Такси Мерседес экан. Чукча таксистдан рулдаги Мерседес эмблемасини кўрсатиб, "Нима белги бу?" деб сўрабди.

Таксист чукчани бир боплай дебди :

- Буми? Светофорда тўхтаб турганда яшил ёниши билан олдимиздан пиёдалар чиқиб қолса, шу белгининг устига босиб, кейин пиёданинг устидан босиб ўтиб кетишимиз учун чиқарилган белги.

Бироздан кейин такси светофорда қизил чироқда тўхтабди. Яшил ёнганда, таксист машинани ҳайдамоқчи бўлганида олдидан улгурмай қолган йўловчи югуриб ўтибди. Таксист кечиккан йўловчи шошилиши учун рулдаги эмблеманинг устига босибдида, сигнал чалиб машинани ҳайдабди.

Бояги гапи эсига тушиб чукчани ишонтириш учун атайлаб пиёданинг устига ҳайдабдида, кейин рулни бошқа тарафга буриб, пиёданинг ёнидан ўтиб кетибди. Шу маҳал орқадан қаттиқ тарақлаган овоз эшитилибди.

Таксист машинани тўхтатиб, орқасига қараб, чукчага "Нима бўлди?" дебди. Чукча фахр билан жавоб берибди:

- Сиз бостириб ўтмоқчи бўлган пиёда айёр экан. Сиз уни бостира олмадингиз. У ён тарафда қолаётганди шунга қочиб кетмасин деб машинанинг орқа эшигини очиб, уни уриб йиқитдим. Хов ана ётибди. 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер