Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
МАҚОЛАМИЗ "Human.uz" САЙТИДА!

Азиз дўстлар,

Адлия вазилигининг ўзбек тили тўғрисидаги ташаббусини қўллаб, Франция тажрибаси ҳақида ёзган мақоламиз мазкур сайтда чоп этилибди.

Мен фикрларимизни халққа ўз ҳиссасини қўшган сайт ижодкорларига ва хусусан Муслим Мирзажонов акага миннатдорчилик билдираман.

Мақолани бошқаларга улашишингиз мумкин.

Ҳавола:
https://human.uz/site/inner/2961
#Коронатаъсир!

КАЙФИЯТ ҚАЛАЙ, ЮРТДОШЛАР ?

Францияда бугун бир сўровнома эълон қилинди. Сўровнома натижаларига кўра, французларнинг кайфиятлари тарихий даражада пастлаб кетганмиш.

Вазиятни тўғри тушунган ҳолда, албатта кайфиятлари тушадида, ҳамма 2 ойдан бери карантинда бўлса, минглаб одамлар ўлган ва 100 минглаб одамлар коронавирусга чалинган бўлса, мактаблар ёпилиб, ҳамма уйида ётган бўлса, кайфиятлари тушадида ва ҳоказолар деб фалсафа юритиш мумкин. Ва кайфият параметрини назарга илмаслигимиз мумкин.

Аммо иқтисодиётда "кайфиятнинг роли" муҳим эканлиги ва бунинг аҳамияти ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Бутун дунё давлатлари карантиндан чиқиш ва иқтисодий тараққиётга қайта йўлга солиш ҳақида ўйламоқдалар. "Кайфият" истеъмол учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Инсоннинг кайфияти қанчалик яхши бўлса, унинг сотиб олиш ва истеъмол қилиш эҳтимоли юқори бўлади. Аксинча, кайфияти ёмон одамнинг кўнглига бундай нарсалар сиғмайди. Чунки кайфиятнинг йўқлигига турли нарсалар, масалан пул йўқлиги, оилада ўлим ёки касалликлар бўлганлиги, ишидан жудо бўлганлик ва бошқа салбий ҳодисалар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Иқтисодиётда ишлаб чиқариш, яъни таклиф бўлиши учун аввало талаб, яъни истеъмол қилувчилар бўлиши керак. Агар истеъмолчиларнинг кўнглига истеъмол сиғмаётган бўлса, бу иқтисодиёт ва келгуси режалар учун салбий хабар дегани бўлади.

Шу сабабдан, французлар ҳозирданоқ ўз фуқароларининг кайфиятларини ўрганмоқдалар. Сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, энди ҳукумат ва корхоналар халқнинг муаммоларини унуттириш ва уларнинг кайфиятларини кўтариш устида ишлашлари керак бўлади.

Франция ва бошқа ривожланган давлатларнинг бундай тажрибалари бизлар учун ҳам ўрнак бўлиши ва халқимизнинг кайфиятига қизиқишни бошлашимиз керак. Зеро биз Франциядан олдин карантиндан чиқишни режалаштиряпмиз.

Шу гаплардан, келиб чиқиб, Азиз дўстлар, кайфиятларингиз қалай?

👍-Яхши
❤-Зўр
😬-Ўртача
😢-Ёмон
😭-Жуда ёмон

Постни тарқтинглар. Имкон қадар кўпроқ инсонлар жавоб берсин. Кўрамиз, бизда аҳвол қандай экан.

@uchzamon
#Коронаҳазил!

Лувр музейини жуда яхши кўраман. Карантиндан олдин тез тез бориб турар эдим. Коронавирус боис музей ёпилиб қолгач, боришнинг имкони бўлмаганди. Бугун бир йўлини қилиб музейга бориб келдим.

Музейда кўрган барча нарсаларни айтиб бериб чиқишнинг имкони йўқ, лекин бир нарсани айтмасам бўлмайди. Коронавирус карантини Мона Лизага ёмон таъсир қилибди. Менимча карантин тугагунча диета қилиб, спорт билан шуғулланмаса, дунёдан уни кўришга келган туристларнинг муҳаббатлари ошиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин.

Мингта гапдан бир марта кўрган яхши деганларидай, сизларга унинг бугунги суратини улашяпман. Уйда қолинглар ва кўриб мазза қилинглар! 😜

@uchzamon
ЧУЛУН ТАППИ-САҲИЙЛАР САҲИЙСИ.

Чулун таппи саёҳатга борганида болаларга Ламборжинининг устига чиқиб ўйнашга рухсат берибди.

"Бу дунёда болалар шодлигидан устун нарса йўқ. Ламборжини топилади. Болалар ўйнасин" дебди, Чулун таппи. Чулун таппи бирибир саҳий инсон.

Бу воқеада энг қизиғи, болалар Чулун таппининг болалари эмас. Ундан ҳам қизиғи, Ламборжини ҳам уники эмас. 😜🤣☝️

@uchzamon
КЎПЧИЛИКНИНГ ТАЛАБЛАРИГА БИНОАН ЕОИИ ҲАҚИДАГИ ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАМНИ УЛАШМОҚДАМАН.

Таҳлилий мақола бўлганлиги учун матн узунроқ. Шунинг учун уни "Телеграф"га жойладим. Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўтиб ўқишларингиз мумкин : https://telegra.ph/Men-EOIIga-qarshiman-04-28

Мақола юзасидан фикрларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Мақолани имконингиз етган жойларга тарқатинг. Шу менинг ва сизнинг иттифоққа кириб кетишимизга қарши қўшган ҳиссамиз бўлади.

@uchzamon
#Коронаҳазил!

Карантинда сартарошим ишламаяпти деб сочларини ўзлари олмоқчи бўлганлар учун маслаҳат. Агар янги соч турмаги яратиб қўйиб машҳур бўлиб кетиш ниятингиз бўлмаса, тинчгина карантин тугашини кутиб турганларингиз маъқул. 😜😂

@uchzamon
#КунАнекдоти!

Собиқ совет иттифоқининг делегацияси Сталин бошчилигида самолётда учиб бораётган экан осмонда самолётнинг таги узилиб ерга тушиб кетибди. Самолётнинг фақат тепа қисми қолибди ва самолётдагиларнинг барчаси қўллари билан самолётнинг тепа қисмидан ушлаб осилиб қолибдилар. Шунда самолётнинг учувчиси "Ўртоқлар, самолётнинг барчани кўтариб учишда давом этишга кучи етмайди. Шунинг учун бир киши ўзини пастга ташлаши керак. Бўлмаса ҳаммамиз қулаб нобуд бўламиз" дебди.

Қарашса, ҳеч ким миқ этмасмиш. Ҳамма бир-бирига қарармиш, лекин ҳеч ким "Мен сакрайман" демасмиш. Шунда самолётнинг олдинги қисмида осилиб турган Сталин делегация аъзоларига қараб оташин нутқ сўзлабди :

- Ҳурматли коммунист Ўртоқлар! Биласизлар мен умримни коммунизмнинг қурилиши учун, инсонларнинг фаровон яшашлари учун ва сизларнинг мана шу даражага етиб келишларингиз учун сарфладим. Мана тақдир насиб қилган экан, шараф билан ўладиган дамлар ҳам етиб келди. Мен ҳозир қўлимни қўйиб юбораманда, ўзимни қурбон қиламан. Сизлар эса тирик қоласизлар! УРА!

Нутқдан сўнг ҳар доимгидай гулдирос қарсаклар янграбди! 👏👏👏😜😂

@uchzamon
ЁДГОРЛИКНИНГ ЎРНИ

Тошкентда ўрнатилган ёдгорликни ҳимоя қилган ёки ҳимоя қилишга ҳаракат қилганларнинг бир аргументига фикр билдирмоқчиман.

Тўғри ёдгорлик 1886 йилда қурилган ва у тарихий объект. Тўғри келгуси авлодга руслар босқинини ўрнатиб туради. Менимча бу иккита жиҳатга қаршилик билдирилмади. Шу пайтгача ёдгорликнинг борлиги ҳатто кўпчилик билмасди ва унга қарши ҳам эмасди. Гап унинг ўрнатилган жойи ва тарзидадир.

Тарихимизда босқинчиларга тегишли бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар, буюмлар бор. Лекин биз уларни авлодларга кўрсатиш учун рамзий тарзда эъзозлаб пойтахт марказига ўрнатмадик. Уларнинг барчасини музейга қўйдик. Руслар, французлар, немислар ҳам шундай қилган. Масалан руслар немис аскарларига ёдгорлик ўрнатмаган ва ўрнатмайди ҳам. 2-жаҳон урушига тегишли буюмларни авлодлар учун музейга қўяди. Биздаги норозиликлар айнан шунда.

Менимча ёдгорлик бу ердан олиниб, музейга, яъни ўз ўрнига қўйилса, унга ҳеч ким қарши бўлмайди.

👉 https://t.me/uchzamon
Кўплаб юртдошлар, блогерлардан фарқли равишда мавзуларга қизиғида, яъни у ҳали юз бераётган, мавзу ҳақидаги барча тафсилотлар, деталларга эга бўлмаган пайтда фикр билдиришни ёқтирмайман. Тўғрироғи буни нотўғри деб биламан ва имкон қадар ундай қилмасликка ҳаракат қиламан. Чунки бундай ҳолатда ҳиссиётларга берилиб керакмас ёки нотўғри гапларни гапириб қўйиш мумкин.

Сирдарёдаги "Сардоба" сув омборида сув сизиб чиққани ва аҳоли кўчирилаётгани айтилмоқда. Воқеага нисбатан турли фикрлар билдирилмоқда. Аммо бир икки тарқалган видеолардан ташқари бошқа тафсилотлар маълум эмас. У ерда нима бўлган, ҳозир нима бўляпти, аҳоли қаерга кўчириляпти, уларнинг аҳволи қандай ва келажаклари қандай бўлади каби саволлар барибир муҳокама бўлиши тайин.

Ҳозир энг биринчи масала сувни тўхтатиш, сув омборини тузатиш ва кўчирилган аҳолини имкон қадар инсоний шароитларда янги хавфсиз жойларга жойлаштириш. Ундан кейин барчасини муҳокама қилиш, ўрганиш ва айбдорларни жазолашга улгурамиз.

Ҳозирча расмийлар ваҳима тарқалмаслиги учун шаффоф ҳаракат қилишлари ва халққа мунтазам тўғри маълумотларни бериб боришлари керак. "Рембо" га ўхшаган қаҳрамонлик (популистик) суратларини тарқатиш эмас, реал ҳолатларни кўрсатиш самаралироқ бўлади.

Барчаси яхшилик билан тугашини, қурбонлар бўлмаслигини, кўчирилган аҳоли учун тез орада қониқарли чоралар топилишини ва вақти келганда тегишли хулосалар чиқарилиб, айбдорлар ўз жазосини олишларини тилаб қоламиз.

👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

КОРОНАВИРУС ВА ОЧЛИК!

Дунёда ҳар куни очликдан 25000 нафар одам ўлар экан. Бу йилига таҳминан 9 миллион киши дегани. Ер юзида 780 миллион инсон ўта қашшоқликда яшаса, миллиардлаб одамлар камбағалликда яшар эканлар.

Яъни очарчилик, қашшоқлик коронавирусдан кўра хавфлироқ ва долзарброқ экан. Агар коронавирусга ажратилаётган пул ва воситаланинг юздан бири қашшоқликка қарши ишлатилганида, дунёда очликдан одам ўлмаслиги мумкин.

Унда нима учун бу муаммога эътибор йўқ ? Менимча, чунки, очликдан бойлар, президентлар, миллиардерлар ўлмайдилар. Бу қашшоқларнинг, камбағалларнинг муаммоси.

Коронавирус эса одам танламайди. Шунинг учун бойлар уни енгмаса тинч ухлай олмайдилар.

👉 https://t.me/uchzamon
#Коронаҳазил!

"Имомали Раҳмон коронавирусга қарши кураш доирасида 1 ойлик маошидан воз кечди" деб ёзишибди.

Мен албатта саҳоват учун хурсандман. Лекин менга бир ўй тинчлик бермаяпти. Бир ойлик ойлигини берган бўлса, энди ўзи май ойида қайдай яшайди? Оиласи, бола-чақаси кўп дейишади. Ёки сал йиғиб қўйганлари бормикан?

Билмадим, билмадим... 🤐😜😂

👉 https://t.me/uchzamon
АСР ҚУРИЛИШИНИ ҚОЙИЛЛАТДИК. ИШҚИЛИБ МИНГ ЙИЛЛИК ҚУРИЛИШИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИШ КЕРАК.

Сардоба сув омбори ҳақида батафсилроқ билиб олиш учун интернетдан маълумот қидирсам, омбор қурилишини кўкларга кўтариб "Аср қурилиши" деб атаган мақолалар чиқиб келди.

Агар аср қурилишимиз шу сув омбори бўлган бўлса, сўзсиз АЭС қурилишини минг йиллик қурилиши деб ўйлашаётган бўлса керак.

Шундан келиб, чиқиб аср қурилишини "қойиллатганимиз" учун минг йиллик қурилишлардан эхтиёт бўлишимиз керак экан.

Чунки ура-ура деган билан қурилишлар бўлиб кетаверганида ҳозир Ўзбекистон дунёда қурилишлар чемпиони бўлган бўлар эди.

Эхх 😬🤦‍♂️☝

👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Шарқ давлатларидан бирида раҳбар лавозимида ишловчи инсон ўзининг ғарбдаги ҳамкасб дўстининг уйига меҳмонга борибди. Қараса, дўстининг катта уйи, Мерседес машинаси ва ҳовлиси бор экан. Шарқлик раҳбар ғарблик дўстидан бунча бойликни қаердан олганлигини сўрабди. Ғарблик раҳбар унга жавоб берибди :

- Хооов анови ердан бошланган йўлни кўряпсанми?
- Ҳа, кўряпман.
- Бу йўл 400 киломертлик автомагистрал йўл бўлади. Шунинг қурилишига мен раҳбар эдим. Мен қурилиш корхоналарининг масъуллари билан келишиб, давлат ажратган пулнинг 10%ини менинг Швейцариядаги ҳисоб рақамимга ўтказдиришга эришдим ва ўша пулларга бу уй-жойларни қурдирдим. Худога шукур нолимайман...

Келаси йили ғарблик раҳбар ўзининг шарқлик ҳамкасб дўстиникига меҳмон бўлиб борибди. Қараса, дўсти мармарлардан қурилган ва тиллолар билан безатилган 4 қаватлик қасрда яшаётган экан. Қасрнинг олдида дунёнинг энг қимматбаҳо машиналари қатор турган экан ва қаср охири кўринмайдиган сўлим боғлар билан ўралган экан. Шунда ғарблик раҳбар шарқлик дўстидан бунча бойликни қаердан олганлигини сўрабди. Шарқлик раҳбар унга жавоб берибди :

- Ҳооов анови ердан бошланган йўлни кўряпсанми?
- Йўқ, кўрмаяпман.
- Ўша сен кўрмаётган йўл 400 километрлик автомагистрал йўл бўлиши керак эди. Унинг қурилишга мен раҳбар эдим. Мен қурилиш корхоналарининг масъуллари билан келишиб, давлат ажратган пулнинг 100%ини менинг Швейцариядаги ҳисоб рақамимга ўтказдиришга эришдим ва шу пулларга сен кўриб турган қасрни қуриб, боғларни ва машиналарни сотиб олдим. Худога шукур нолимайман...

😜😂👍

👉 https://t.me/uchzamon
#ФАКТ! 😜☝

ДУНЁДАГИ ЭНГ ФАОЛ ЎҚУВЧИЛАР - "UCHZAMON"НИНГ ЎҚУВЧИЛАРИДИР.

Каналимизнинг азиз ўқувчилари,

Бизнинг кузатув ва хулосаларимизга кўра, Телеграмдаги энг фаол ва энг яхши ўқувчилар "Uchzamon" каналининг ўқувчилари экан.

Чунки ҳар бир қўйилган постни кўраётган, унга лайклар қўйиб реакция билдираётган ва канални бошқаларга тавсия қилиб, постларни гуруҳларга улашаётганларнинг кўрсаткичи анча юқори.

Бунинг устига каналнинг ўқувчилари ҳазил ва латифаларни қанчалик севиб реакция билдирсалар, жиддий ва таҳлилий пост ва мақолаларга ҳам шунча эътиборлилар.

Каналимизнинг барча аъзоларига фаоллик учун миннатдорчилик билдирамиз ва ҳар доим илғор, биринчи бўлиб юришларини тилаб қоламиз.

ПС. Сиз кўриб турган сурат каналга кириб дарров чиқиб кетаётган, сизларни фаол десам гапимга ишонмаганларнинг сурати. "Uchzamon" нинг ўқувчиларига тил теккизганларнинг бурунлари катталашиб, қулоқлари шалпанглашиб қолади. 😜😂

👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА АРЧАЛАРНИ ЯШИЛГА БЎЯШГАНМИШ

Бизнинг айрим раҳбарларимиз шунчалар ақллики, улар ҳатто одамларга қандай бўлиш, кийиниш, гапиришлари кераклигини айтибгина қолмасдан, арчаларга ҳам яшил бўлишлари кераклигини уқтирадилар.

Агар арчаларнинг орасидан гапга кирмайдиган, гапга тушунмайдиган сариқ арчалар чиқиб қоладиган бўлса, улар "қулоқсиз" арчаларни мажбурлаб яшилга бўяб чиқадилар.

Ҳаётда бундай нарсалар ҳам бўлиши мумкинлигини кўриб, ҳайратдан арчаларнинг томлари кетиб, ниналари тикка бўлиб кетади. 🤦‍♂️😜😂

ПС. Манба: Human.uz ахборот сайти. Видеодаги ҳолат Андижонда бўлганлиги айтилган.

👉 https://t.me/uchzamon
БИЗ КИМ ИННОВАЦИЯКОР ЎЗБЕКЛАР.

Агар ғўзапояга пахтани скочлаб чиққан, ерга гулларни туваклари билан экиб очилтирган, президент ўтган йўлга қоғоз плакатлардан завод ясаб қўйган, арчаларни яшилга бўяб чиққан ўзбекларни ким "Инновация, фантазия, яратувчилик нималигини билмайди" деса оғзига исботлар, суратлар ва видеолар билан уриш керак.

Чунки бундай бўлмағур гапларни гапирадиганлар ҳали биз инновациякор ўзбеклар инновациялар борасида қандай ютуқларга эришганлигимизни тасаввур ҳам қила олмайдилар 😜😂

👉 https://t.me/uchzamon
ХАЛҚНИНГ ИШОНЧИ ЙЎҚОЛМАСИН

Кўпинча "Президентнинг ишончи" ҳақида гапирилади ва "Халқнинг ишончи" баландпарвоз гапдай туюлади.

Диктатураларда халқни бошқаришнинг турли усуллари бор. Қўрқув орқали, пропаганда орқали, қатоғонлар орқали ва ҳоказолар орқали бошқарилади.

Демократияда эса фақатгина "Халқнинг ишончи" орқали бошқарилади. Халқ ҳеч қачон ўзи ишонмаганлар ўзини бошқаришини хоҳламайди. Бу худди ҳар биримиз ўзимиз ишонмаган одам бизга нима қилишимизни айтишини хоҳламагандай гап.

Ўзбек халқи ўзи ишонган президентга овоз берган ва ишонгани учун унинг бошқарувига рози бўлган.

Сув омбори, метро қулаши, уйларнинг томлари учиб кетиши ва бошқа барча лойиҳаларнинг занжири халқнинг давлатга ишончини емиради. Воқеалар ривожида бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Халқ аҳмоқ эмас. Халқ ўғриликлар, порахўрликлар, соҳталикларни кўриб билиб турибди. Халқ барчаси босди-босди қилиниб юбориши ёки номига бировлар жазоланиб қўявериши мумкинлигини ҳам тушуниб турибди, аммо бундай бўлмаслигига умид қилмоқда.

"Босди-босди"лар муаммони қисқа муддатларда ҳал қилади, аммо узоқ муддатларда давлатнинг мустаҳкамлигини, халқнинг президентга ишончини емиради.

Шунинг учун президент ўз ҳокимияти мустаҳкам бўлишини хоҳласа, айбдор ким бўлишидан қатъий назар қўрқмасдан ҳақиқий жавобгарларни жазолаши, адолатни қарор топтириши ва энг асосийси келажакда бундай "қовунлар" тушмаслигини таъминлаши керак. Шундагина халқ ўзининг олий вакилини қўллашда давом этади.

👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нима учун ўзбек тилига эътибор ва ҳимоя зарур.

Турклар ўзбек тилида гапираётган пайтда бизнинг ўзбеклар (қўштирноқ ичига олмоқчи эдим, майли) рус тилида гапиришни маъқул кўрмоқда.

Мана шуларга ҳам жарима белгиланса, яхши бўларди. ☝☝☝

👉 https://t.me/uchzamon