#КунАнекдоти!
СОВЧИЛАРНИ ҚАЧОН ЮБОРАЙ ?
2018 йил :
- Мен сизни севаман. Уйингизга совчиларни юбормоқчи эдим
- Мен сизга неча марта айтдим. Мен сизга ҳеч қачон тегмайман
- Ундай деманг. Агар 0,000001% имконият бўлса, "ҳеч қачон" деманг
- ОК. Агар 3-жаҳон уруши ёки бутун дунёни маска тақдирадиган пандемия юз берса, сизга тегаман. Бўлдими ?...
2020 йил :
- Салом яхши қиз. Совчиларни қачон юборай ?
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер

"Шунча нарсага қандай улгурасиз" деб самимий айтганлар ҳам, "Сиз ўзи ишлайсизми?" деб киноя қилганлар ҳам, кўзларингиздан ўргилай! 😜👍
Кўз тегдими, нима бало, ишлар кўпайиб кетиб, сизларга етказаман деган бир неча долзарб мавзуларга ва бир неча режаланган ишларни қилишга вақт топа олмаяпман! 👁👀
Ҳаммаси жойига тушиб кетгунча сабр ва садоқатли бўлиб туринглар! 🙏 Биринчи имконият туғилиши билан "Уч замон" каналини тарк этаётганлар учун эса афсусдаман! 🤝

МАСКАНГИЗНИ УНУТМАНГ
Бугун қизиқ вазият юз берди. Муҳим маъмурий иш билан йўлга чиқдим.
Борадиган жойимга оз қолганда маска уйда қолиб кетганлигини билиб қолдим. Уйга қайтиб бориб келишга вақт йўқ. Ичкарига маскасиз киритмайди. Шу пайт йўл бўйида супермаркетни кўриб қолдим. Аммо...
Маска олиш учун супермаркетга киришим керак, супермаркетга кириш учун маска керак.
Таваккал қилиб, кассагача борсам, у ердаги одам мени тўғри тушунса тушунди, тушунмаса маскасиз кирганим учун 135 евро жарима тўлайман.
Курткамнинг бўйни билан оғзимни ёпиб кассага бордим. Кассадаги қиз оғзини яшириб олиб, биргина маска олаётган одамни кўргач вазиятни тушунди ва менга нигоҳи билан тушунганини билдирди. Мен 20 сентга олишим бўлган маскани мажбурликдан 3 еврога сотиб олиб тезда тақиб олдим.
Қиссадан ҳисса, уйдан чиққанда маскани унутманг. Менку осонроқ қутулдим. Ўзбекистонда сал жойда бўғиб олиб кетишлари ёки Фарғонадагидай камералар билан бир хато қилишингизни пойлаб ўтиришлари мумкин.
👉 https://t.me/uchzamon

"ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА" номли таҳлилий мақолани ёзмоқдаман. Табиийки, матн узун ва имкон қадар батафсил бўлади. Уни чоп этганимда эринмай ўқиб чиқишингизни ва имкон қадар барчага улашишингизни илтимос қиламан!
Менга эринмасликни ва ҳафсалам йўқолиб қолмаслигини тилаб туринглар! 😜🙏

ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 1-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА "ИСЛАМИЗМ" !
Мен кўпчиликнинг талаб ва илтимосларини ҳисобга олган ҳолда Франциядаги воқеалар, ислом дини ва мусулмонлар билан боғлиқ гап-сўзлар, ўқитувчининг ўлдирилиши ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан имкон қадар холис таҳлил қилишга қарор қилдим.
Айтиб қўйишим керак, мазкур мавзуда тўғри ва нотўғри, оқ ва қора, яхши ва ёмон каби таснифлардан анча мураккаб. Шу сабабдан, уни контекстларга ажратиб, соддалаштириб ифодалашга ҳаракат қиламан...
...Яқинда бир нашр "Францияда очиқчасига таҳдид бошланди : Макрон мусулмонларга тинчлик бермасликка сўз берди" номли мақола чоп этди. Уни реклама қилмаслик учун нашрнинг номини айтмайман. Нашр провакация қилишни кўзлаганми, ўқувчиларнинг эътиборига тушмоқчи бўлганми, билмайман. У нимани кўзлаган бўлишидан қатъий назар, бундай мақолалар ёзиш масъулиятсизлик ҳисобланади. Чунки мақолада ёзилган гаплар ғирт ёлғон бўлиб, уларга юртимиздаги минглаб мутаасиб инсонлар ишониб, турли хил гапларни ёздилар...
... Бу ишларнинг орқасида Макроннинг сиёсий мақсадлари йўқми ?
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Fransiya-islom-islamizm-10-23

Telegraph
ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 1-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА "ИСЛАМИЗМ" !
Мен кўпчиликнинг талаб ва илтимосларини ҳисобга олган ҳолда Франциядаги воқеалар, ислом дини ва мусулмонлар билан боғлиқ гап-сўзлар, ўқитувчининг ўлдирилиши ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан имкон қадар холис таҳлил қилишга қарор қилдим. Айтиб қўйишим керак, мазкур…
"ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 2-ҚИСМ" тайёр бўляпти. Ўзбекистонда кеч бўлганлигини ҳисобга олиб уни эртага чиқарайми ёки кеч бўлса ҳам бугун чиқараверайми ?
Anonymous Poll
67%
Бугун чиқаринг
33%
Эртага чиқаринг
ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 2-ҚИСМ. ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎЛИМИ, ЭРКИНЛИКЛАР ВА ЯНГИ ХАВФ !
2020 йил 21 октябрь куни Франциянинг энг қадимий университетларидан бири Сорбонна университетида чечен террористи томонидан ўлдирилган тарих-геогфрафия ўқитувчиси Самуэл Патининг хотирасига бағишланган мотам кечаси бўлиб ўтди. Шу куни, бутун Францияда мотам куни эълон қилинган эди.
Ақли ва юраги тоза бўлган инсонлар бир овоздан қотилликни қоралаётган бўлсалар, воқеалар ривожидан бехабар ёки тарғибот манбаалари орқали нотўғри маълумот олиб, террористнинг қилмишини "тўғри тушуниш"га интилаётганлар ҳам бор. Афсуски, очиқчасига террористни ва қотилликни оқлаётган, мияси заҳарланган инсонлар ҳам етарлича.
Мен истак ва илтимосларни ҳисобга олиб, мазкур воқеа ва унинг атрофида юз бераётган гап-сўзларни имкон қадар холис таҳлил қилиб беришга ҳаракат қиламан...
... Ислом динида пайғамбарларнинг суратларини чизиш тақиқланади. Карикатура, яъни ҳазил ва танқид қилиш ҳақидаку умуман гап бўлиши мумкин эмас. Албатта, Эрон, Туркия, Марказий Осиё карикатуралари орасида тарихдан Муҳаммад пайғамбарнинг карикатуралари чизиб келинганлигига исботлар бор бўлса ҳам ҳозирда мусулмонлар орасида бу нарса мумкин эмас деб ҳисобланиши факт.
Агар кимдир бу ишни қиладиган бўлса, мусулмонлар буни ўзларини ҳақорат қилди деб ҳисоблашлари ҳамбор гап. Шу сабабдан, мусулмонлар "Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлар юрти" бўлмиш Францияни карикатураларни чоп этганлиги учун иккиюзламачиликда ва мусулмонларнинг эътиқод эркинлигини ҳурмат қилмаганликда айблайдилар...
...Баъзан менга "Франция ёки "Шарли Эбдо нега исломофоб ва мусулмонларга осилаверади?" деб савол беришади...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Fransiyada-oqituvchining-olimi-10-23

2020 йил 21 октябрь куни Франциянинг энг қадимий университетларидан бири Сорбонна университетида чечен террористи томонидан ўлдирилган тарих-геогфрафия ўқитувчиси Самуэл Патининг хотирасига бағишланган мотам кечаси бўлиб ўтди. Шу куни, бутун Францияда мотам…