Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 1-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА "ИСЛАМИЗМ" !

Мен кўпчиликнинг талаб ва илтимосларини ҳисобга олган ҳолда Франциядаги воқеалар, ислом дини ва мусулмонлар билан боғлиқ гап-сўзлар, ўқитувчининг ўлдирилиши ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан имкон қадар холис таҳлил қилишга қарор қилдим.

Айтиб қўйишим керак, мазкур мавзуда тўғри ва нотўғри, оқ ва қора, яхши ва ёмон каби таснифлардан анча мураккаб. Шу сабабдан, уни контекстларга ажратиб, соддалаштириб ифодалашга ҳаракат қиламан...

...Яқинда бир нашр "Францияда очиқчасига таҳдид бошланди : Макрон мусулмонларга тинчлик бермасликка сўз берди" номли мақола чоп этди. Уни реклама қилмаслик учун нашрнинг номини айтмайман. Нашр провакация қилишни кўзлаганми, ўқувчиларнинг эътиборига тушмоқчи бўлганми, билмайман. У нимани кўзлаган бўлишидан қатъий назар, бундай мақолалар ёзиш масъулиятсизлик ҳисобланади. Чунки мақолада ёзилган гаплар ғирт ёлғон бўлиб, уларга юртимиздаги минглаб мутаасиб инсонлар ишониб, турли хил гапларни ёздилар...

... Бу ишларнинг орқасида Макроннинг сиёсий мақсадлари йўқми ?


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Fransiya-islom-islamizm-10-23

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
"ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 2-ҚИСМ" тайёр бўляпти. Ўзбекистонда кеч бўлганлигини ҳисобга олиб уни эртага чиқарайми ёки кеч бўлса ҳам бугун чиқараверайми ?
Anonymous Poll
67%
Бугун чиқаринг
33%
Эртага чиқаринг
Кетиб қолманг. Мақолани бироздан кейин қўяман. Фақат уни бошқаларга улашишингизни илтимос қилиб қоламан!
ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА ? 2-ҚИСМ. ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎЛИМИ, ЭРКИНЛИКЛАР ВА ЯНГИ ХАВФ !

2020 йил 21 октябрь куни Франциянинг энг қадимий университетларидан бири Сорбонна университетида чечен террористи томонидан ўлдирилган тарих-геогфрафия ўқитувчиси Самуэл Патининг хотирасига бағишланган мотам кечаси бўлиб ўтди. Шу куни, бутун Францияда мотам куни эълон қилинган эди.

Ақли ва юраги тоза бўлган инсонлар бир овоздан қотилликни қоралаётган бўлсалар, воқеалар ривожидан бехабар ёки тарғибот манбаалари орқали нотўғри маълумот олиб, террористнинг қилмишини "тўғри тушуниш"га интилаётганлар ҳам бор. Афсуски, очиқчасига террористни ва қотилликни оқлаётган, мияси заҳарланган инсонлар ҳам етарлича.

Мен истак ва илтимосларни ҳисобга олиб, мазкур воқеа ва унинг атрофида юз бераётган гап-сўзларни имкон қадар холис таҳлил қилиб беришга ҳаракат қиламан...

... Ислом динида пайғамбарларнинг суратларини чизиш тақиқланади. Карикатура, яъни ҳазил ва танқид қилиш ҳақидаку умуман гап бўлиши мумкин эмас. Албатта, Эрон, Туркия, Марказий Осиё карикатуралари орасида тарихдан Муҳаммад пайғамбарнинг карикатуралари чизиб келинганлигига исботлар бор бўлса ҳам ҳозирда мусулмонлар орасида бу нарса мумкин эмас деб ҳисобланиши факт.

Агар кимдир бу ишни қиладиган бўлса, мусулмонлар буни ўзларини ҳақорат қилди деб ҳисоблашлари ҳамбор гап. Шу сабабдан, мусулмонлар "Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлар юрти" бўлмиш Францияни карикатураларни чоп этганлиги учун иккиюзламачиликда ва мусулмонларнинг эътиқод эркинлигини ҳурмат қилмаганликда айблайдилар...

...Баъзан менга "Франция ёки "Шарли Эбдо нега исломофоб ва мусулмонларга осилаверади?" деб савол беришади...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Fransiyada-oqituvchining-olimi-10-23

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун

👇👇👇

Телеграм | Инстаграм |Твиттер
Шамлар ҳукмрон жамиятда электр лампочка бўлиш жиноят саналади ва ўлимга маҳкум қилинади ☝

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
MTRK таркибидаги Маданият ва маърифат телеканали ходимларининг бир ойда оладиган гонорар миқдори кўрсатилган жадвал интернетда тарқалди.

Унда 70 мингдан то 18 миллионгача гонорар оладиганлар борлиги ёзилган.

Мазкур жадвал расман тасдиқланмаган.

ПС. Телеграмдан келган маълумот.
ШОКОЛАД ФАБРИКАСИДА

Кеча "Max Vauché" шоколад фабрикасида бўлдик ва гид бизга шоколадларнинг тарихи, яралишидан то тайёр махсулотларга айланиш жараёнларини кўрсатиб берди.

Сайр давомида туширилган шоколаддан ясалган ҳайкал ва объектларнинг суратларини улашяпман.

Улар биз каби сизни ҳам ҳайратга солади деб ўйлайман 🍫😋😍

Шоколадларнинг ҳар бири одам катталигидай ёки ундан катта. Уларни тайёрлаш учун бир неча юз кило какао ишлатилган.

Улар ўртача 20 градус иссиқлигидаги кондиционерли хонада сақланади.


"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
Jackie Quartz - Juste Une Mise Au Point
"Juste une mise au point", Jackie Quartz

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм |Твиттер
“Ўзбекона конспект” ёҳуд ўзбек талабаларининг ҳавога совурилган (совурилаётган) умрлари ҳақида.

Мақтаниш эмас, саноқли “4” баҳоларимни ҳисобга олмаса ҳар доим “5” баҳога ўқиганман. Шундан келиб чиқиб, назарий жиҳатдан Жаҳон тиллари университетини “Қизил диплом”га тугатган пайтимда мен француз тилини камида французлардай билишим керак эди. Лекин Франциянинг Сиёсий фанлар институтига ўқишга кириб, у ерга ўқишга боргачгина мен ўзимнинг асл даражамни англаб етганман...

Франциянинг олий таълим муассасалари орасида Сиёсий фанлар институти алоҳида ўрин тутади. “Бойлар”ни, “Буржуазлар”ни ва “Мансабдорлар”ни ёқтирмайдиган айрим французлар бу олийгоҳни “фақат элита учун кадрлар тайёрловчи” олийгоҳ деб “камситиб” атайдилар, аммо мен ишонч билан айтишим мумкинки, бу олийгоҳ сифат ва савия жиҳатдан нафақат Франциядаги, балки дунёдаги кўплаб олийгоҳларга ўрнак бўлиб хизмат қила олади.

У ерда мен (шахсий кузатувим) иккита “қоида”нинг гувоҳи бўлдим : 1. Сен чет элликмисан ёки французмисан, бунинг аҳамияти йўқ. Ҳужжат топшириб, ўқишга кирдингми, энди ўқийсан. Масалан, тилни яхши билмаслигинг бу сенинг шахсий муаммойинг. 2. Сен билимлимисан ёки билимсизмисан, бунинг аҳаияти йўқ. Ўқишни эплайман деб ишонтириб кирдингми энди ўқийсан. Масалан ўтилайтган фанларни олдин ўтмаганлигинг бу сенинг муаммойинг. Ўқий олмасанг, Ҳайр!...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/ozbekona-konspekt-10-25

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#сиёсат #статистика #тавсия

Дунёдаги энг қизиқарли ва жиддий мавзу шубҳасиз сиёсат.

Ҳеч бир одам йўқки, умрида бир бора Россия ёки АҚШнинг қудратини солиштирмаган бўлса. Геосиёсат - каналидаги хабарларда сиз сиёсатни, статистикаларни, геосиёсий янгиликларни кузатиб борасиз. Айнан ушбу канал сизнинг сиёсат ҳақидаги ҳолис қарашларингизни шакллантириб боради.

П.С.: Каналнинг аҳамияти сиёсатни чала биладиган танишларингиз билан суҳбатларда жуда асқотади. 😉

Уланиш учун
👉🏻 @GeoPolitico
Ким айтди сизларга Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси хавфли деб?

Мана бу оила вакцина олган экан, ҳозир туппа-тузук бахтли оилалардан бири бўлиб яшаяпти экан.

Кўролмайсизлар-да, эхх! 😂😂😜

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Love You like A Love Song
Selena Gomez
“Love You Like A Love Song” - Selena Gomez

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер