Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ҲАВОЛАГА ЎТИБ ЛАЙК БОСИНГЛАР ВА БОШҚАЛАРГА ҲАМ ТАРҚАТИНГЛАР

Оиламизда мендан бошқа яна синглим Жаҳон тиллари университетини битирган ва ҳозир қишлоғимиз мактабида француз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Шу билан бирга синглим Ўзбекистонда француз, немис ва бошқа чет тилларининг ҳимоячиси ва курашчиси ҳисобланади. Унинг бу борадаги мақолалари "Маърифат" ва бошқа нуфузли газеталарда чоп этилиб келинмоқда.

Синглим "Устоз-2020" танловида иштирок этиш учун ўзи ўтган дарс асосида видео ишлабди. Сизлардан ушбу ҳаволага ўтиб, видеога лайк қўйишни илтимос қиламан. Бу билан сиз бир француз тили ўқитувчисини ва республикамизда француз тили ривожини қўллаб-қувватлаган бўласиз.

Барчага олдиндан раҳмат ! 😊🙏

Ҳавола: https://youtu.be/nqoBOZIKkOM
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
КАНАЛДА БЕРИЛГАН МАҚОЛАМ "ЖАМИЯТ" ГАЗЕТАСИДА ЧОП ЭТИЛИБДИ. 🙏❤️

👇👇👇
🔴“ЎЗБЕКОНА КОНСПЕКТ” ЁХУД ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲАВОГА СОВУРИЛАЁТГАН УМРИ

✍️Мақтаниш эмас, саноқли “4” баҳоларимни ҳисобга олмаса, ҳар доим “5” баҳога ўқиганман. Шундан келиб чиқиб, назарий жиҳатдан Жаҳон тиллари университетини “Қизил диплом”га тугатган пайтимда мен француз тилини камида французлардай билишим керак эди. Лекин Франциянинг Сиёсий фанлар институтига ўқишга кириб, у ерга ўқишга боргачгина мен ўзимнинг асл даражамни англаб етганман...

Батафсил:👉👉👉 https://bong.uz/zhamiyat/1350-1350

Кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/bonguz1
"5600 СЎМ" МАВЗУСИГА МУНОСАБАТ

Ўзбекистонда "пода маданияти" жуда ривожланган. Буни "маданият" деб чиройли қилиб айтяпман, аслида гап маданиятсизлик ва билимсизлик ҳақида. Одамлар ўзлари билган ва билмаган, тушунган ва тушунмаган бир сўз ёки мавзуни ушлаб олиб, фақат тошбўрон билан банд бўлаверадилар. Биронтаси "Ўзи бу одам нима деди?", "Қани, гапи тўғримикан ёки нотўғримикан?" деб ўрганиб кўрмайди. Агар мобадо ўрганиб кўриб, ундаги тўғри ва нотўғри тарафларини билиб олгач ҳам унга холисона ва маданият билан муносабат билдиришнинг ўрнига ҳиссиётларига қул бўлиб, қўлига тошни олади.

"5600 сўм" ҳақидаги баҳслар, фикрлар ва тошбўронлар бир неча кундан бери давом этаётган бўлса ҳам мен унга муносабат билдирмадим. Мен ҳам подага қўшилиб, каналда танқидли, кинояли постлар қилсам, тошбўрон қилаётган оломонга ёқадиган гапларни ёзиб, очко ишлаб олсам бўлар эди. Нокамтарлик бўлса ҳам мен бу нарсалардан баландда туришни маъқул кўраман.

Ўзи мен мавзуга умуман муносабат билдирмоқчи эмасдим. Фақатгина подага қўшилмаслик учун эмас. Менда ушбу сўзларни таҳлил қилиш, тагига етиш ва асослар билан танқид қилиш учун 100% маълумотлар ва манбаалар йўқ. Шундай экан, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ МЕН ЎЗИМ 100% БИЛМАГАН ВА МАЪЛУМОТЛАРГА ЭГА БЎЛМАГАН МАВЗУИМ БЎЙИЧА ФИКР БИЛДИРИБ, ТАҒИН ТОШЛАР ОТИШИМ МУМКИН?

Кафолат бераман, мулозимга тошлар отаётганларнинг КАМИДА 90%дан ортиғи мазкур мавзуни тушунмайди ва у ҳақда етарли маълумот ва асосларга эга эмаслар. Лекин инсоф, виждон деган "орган"ларини бир чеккага суриб қўйиб, бемалол эхтиросларга берилмоқдалар.

Шу сабабдан, ўзим билган ва тушунган маълумотлар асосида тушунмовчиликларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишга қарор қилдим.

КОНТЕКСТ ҚАНДАЙ БЎЛГАН ЭДИ ?

ЭЪТИРОЗ ВА НОРОЗИЛИКЛАР ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРГА ЙЎНАЛТИРИЛИШИ КЕРАК?

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола
: https://telegra.ph/5600-som-mavzusiga-munosabat-11-06

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ЎЗБЕКИСТОН ВА ФРАНЦИЯ: КИМ КИМГА ГУЛ БЕРАДИ?

Франциянинг Сент Эстев шаҳрида Мюриел Марсенак деган аёл, гул дўкони хўжайини шифохона паркингига бориб 400 букет гулни шифокорларнинг машиналарига қўйиб чиқибди.

Гап шундаки, 30 октбярь куни Францияда бирдан карантин бошланиб қолгач, унинг гул дўкони ёпилиб, гуллари сотилмай қолган. У дўконни ёпишдан олдин гуллари сўлиб қолганидан кўра бир неча ойлардан бери беморларни даволаётган шифокорларга миннатдорчилик сифатида совға қилишга қарор қилган.

Бу ишни Францияда машҳур бўлган "Лидл" супермаркети тармоқлари ҳам аноним тарзда амалга оширган.

Карантин бошланган пайтларда Ўзбекистонда шифокорларни қаторлаштириб қўйиб, беморларга гул бердирганлари эсимизда. Ваҳоланки, юртимизда вирус билан касалланганларни даволашда олдинги фронтда курашиб келаётганлар шифокорларимиз бўладилар. Шундай бўлгач, қанча гуллар, миннатдорчиликлар ва рағбатлар бўлса, улар шифокорларга берилиши керак. Тескариси эмас.

👉 https://t.me/uchzamon
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОЛИҒИСТОН

Халққа солиқ солиш ва қонини охирги томчисигача ичиш бизга ота-боболардан қолган мерос. Шу ҳақда ёзган Қодирийлар отилиб кетди, лекин қонсўрар ва инновацион солиқлар ҳали шу ерда. 🤦‍♂️😢🚬

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси дунёнинг турли давлатларидаги ватандошларимиз билан Zoom орқали мулоқот қилиб, юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида фикрлар алмашди.

Соҳа мутахассиси сифатида айтишим мумкинки, қўмитанинг сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларини ижобий деб баҳолаш мумкин. Шунга қарамасдан, ҳали юртимизда туризм ривожланган дейишга эрта ва қилинадиган ишлар кўп.

Шу сабабдан, қўмитанинг хориждаги юртдошлар билан мулоқот ташаббусини олқишлаш мумкин.

Япония, Хитой, Корея, Россия, Германия ва бошқа давлатлардаги юртдошларимиз қатори мен ҳам мазкур мулоқотда иштирок этдим ва ўз фикрларим билан ўртоқлашдим. Мулоқот очиқ ва цензурасиз руҳда ўтганлиги сабабли, унда барча муаммолар ва таклифлар очиқ айтилди.

Мулоқот ҳақидаги мақолани ўқиш учун ҳавола: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1435

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#Коронафакт!

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНАГА ОЗ ҚОЛДИМИ?

Ҳозирга келиб, дунёда коронавирусга чалинганларнинг сони 50 миллион нафардан ошди. Пандемиянинг авжи тугамаётган бир пайтда дунёнинг иккита нуфузли лабораториялари-"Pfizer" ва "BioNT" коронавирусга қарши вакциналари 90% натижа кўрсатаётганлигини эълон қилди.

Бу натижага тажрибаларнинг 3-босқичи, яъни якуний босқичида эришилган ва бу вакцина яратилишига оз қолганлигини билдириш мумкин.

Биз тез орада вакцина яратилиб, дунё бу офатдан қутулишига умид қилиб қоламиз!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ҲУЖАЙРА.УЗ КАНАЛИ АВЖИГА ЧИҚДИ

Биолог, ихтиолог олим Бахтиёр Шералиевнинг "Ҳужайра.уз" каналини кўпчилик яхши билади. Канал Телеграмнинг ўзбек тилли сегментидаги энг сифатли, фойдали ва илмни қизиқарли қилиб етказиб берадиган кам сонли каналлардан бири бўлади.

Сўнгги кунларда "Ҳужайра.уз" канали авжига чиқди. Бахтиёрга илҳом келдими, илоҳий куч келдими, билмадим, ўз соҳасидан ташқари ҳаётий мавзуларда ҳам кетма-кет қизиқарли постлар қилмоқда. 😜👏

Бунинг устига конкурслар қилиб, илмий мақолалар ёзиш бўйича маслаҳатлар ҳам бермоқда.

Ораларингизда илми ортишидан қўрқмайдиганларни "Ҳужайра.уз"га қўшилишга таклиф қиламан.

Ҳавола: https://t.me/hujayrauz
Roxette - It Must Have Been Love (Official Music Video)
Roxette
"I must have been love", Roxette


"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ТОҒЛИ ҚОРАБОҒ : КИМ НИМА ЮТДИ?

Тоғли Қорабоғда жанглар тўхтаб, Озарбайжон ютган ва Арманистон ютқазгандай тасаввур юзага келган. Аммо инсонийлик, адолат ва ҳоказо деган нарсаларни четга суриб туриб, фақат манфаатлар, сиёсат нуқтаи назаридан қаралса, бу урушда турли тарафлар турли даражада манфаатларга эришганлари ёки манфаатлардан қуруқ қолганликларини кўриш мумкин. Хўш, кеча якунига етган урушда кимлар нима ютди ?


ОЗАРБАЙЖОН

Озарбайжон урушда сўзсиз ғолиб чиқди. У Арманистонни ҳарбий ва сиёсий томондан капитуляция қилди. Арманистон эгаллаб олган 7 та туманлардан ташқари қадимий Шуша шаҳрини қўлга киритди. Олдин ўта олмайдиган Нохичеван эксклавига Арманистон ҳудуди орқали йўл очиб олди.

Аммо, 2 та нарса :

1. Яна бирон ҳафта жанг қилса ёки жангни давом эттириб турса, Қорабоғни 100% олиши мумкин бўлган жойда, ҳозиргача эгаллаган ҳудудларни сақлаб қолиш шартига кўниб, сулхга рози бўлди.
2. Қорабоғга Россия "тинчликпарвар" кучларини киритишга рози бўлди.
Бунга Озарбайжон Россиянинг вертолётини уриб туширгани учун мажбур бўлдими ёки олдиндан шундай режа бўлганми, билмадим. Аммо бу Озарбайжоннинг кейинчлаик қимматга тушиши мумкин бўлган энг катта хатоси бўлади. Ғолиб сифатида бундай хатолар йўл қўйиш ғалабани бир пул қилиши мумкин.


АРМАНИСТОН

Арманистон урушда ҳар томонлама ютқазди дейиш мумкин. Кучи етмаслигини билиб туриб, ўзидан бир неча ўн марта кучли бўлган ва тайёргарлик кўрган давлатга қарши жангга киришиб, уруш давомида ўз халқига бор ҳақиқатни айтишнинг ўрнига худди жангни ютаётгандай қилиб кўрсатиб келиб, бир кунда капитуляцияни тан олиш Арманистонда кучли ички ихтилофларни келтириб чиқарди. Қўмондонлик ва сиёсий етакчилик роли савол остида қолган, "Ғарбнинг малайи" эканликда айбланаётган Никол Пашинян ўз мансабида узоқ қолмаслиги ва яқин орада Арманистон бутунлай Россиянинг малайига айланиб қолиши мумкин.


РОССИЯ

Бу жангда энг кўп фойда кўрган, керак пайтда керакли позицияларни эгаллай олган ва уруш сўнггида "ғалаба торти"нинг катта қисмини ўзига олишни эплаган тараф Россия бўлади.

Арманистон ва арман диаспорасининг босимига қарамасдан Россия урушни жимгина кузатиб туришга ўзида куч топа олди. Арманистонга "ғарб тараф" ҳукумат келгач, унга кўрсатиб қўйиш учун ҳам Путин Озарбайжон Қорабоғни қайтариб олишини хоҳлаган бўлишини таҳмин қилиш мумкин. Энг асосийси, бу жангга тўғридан-тўғри аралашиш Россияни умуман "ўйин"дан чиқариб ташлаб, Кавказни Туркиянинг ихтиёрига ташланишига ёки охири йўқ ва бефойда тўқнашувларга аралашишига сабаб бўлиши мумкин эди.

Ҳозир Россия битта ўқ билан иккита қуённи урди. Бир томондан, Россия манфаатларига қарши бўлган Пашинянни дискредитация қилиб, Арманистонни Россияга қарам қилиб олди. Бошқа томондан, Қорабоғ ҳудудига ўзининг "Троя оти"ни киритиб олди. Эндиликда, Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам, Қорабоғ ҳам Россиянинг кузатуви ва марҳамати остида бўлади. Бир кун келиб арманлар сулх шартларини бузадиган бўлса, ёки шартларни бажармайдиган бўлса, Озарбайжон энди эркин ҳаракат қила олмайди. Ҳар бир босган қадами "Россияга қарши" ҳаракат деб баҳоланиб, Россияга расман аралашиш ҳуқуқини беради.


ТУРКИЯ

Яқин шарқ, Шимолий Африкада ўз геосиёсий позицияларини мустаҳкамлаб келаётган Туркия эндиликда Кавказдаги позициясини ҳам анча яхшилаб олди. Илгари "Россиянинг даласи" бўлган ҳудудларга кириб, хўжайинлик қилишга ва аралашишга расман эришган Туркия эндиликда Озарбайжонни ҳам ўз таъсирида ушлаб туради. Агар Озарбайжон Россиянинг домига кириб кетишни хоҳламаса Туркиянинг "катта оға"лик ролига рози бўлиб яшашга мажбур бўлади.


АҚШ

Қорабоғ воқеалари АҚШда президент сайловлари бўлаётган бир пайтга тўғри келди. Умуман олганда уруш вақти атайлаб шу даврга тўғриланмаганмикан деб ҳам ўйлаш мумкин. Бир томондан, Трамп Кавказ ҳудудига алоҳида қизиқмаслигидан ташқари президент сайловлари олдидан АҚШ бундай тўқнашувларга аралашмай туришини тушуниш қийин эмас.

Шунга қарамасдан, АҚШ "Минск гуруҳи"нинг копрезиденти сифатида тарафларни "можарони тинч йўл билан ҳал қилиш"га чақириб, нима бўлишини зимдан кузатиб турди. Озарбайжоннинг ғалабаси яқинлаша бошлагач, америка компаниялари, масалан МакДоналд очиқчасига Озарбайжонни қўллай бошлади.


ФРАНЦИЯ

Мағлуб томонни очиқчасига қўллаб, охирида ютқазган давлатлардан бири Франция бўлади. "Минск гуруҳи"нинг копрезиденти сифатида нейтрал позиция эгаллаши керак бўлган Франция Қорабоғ можаросини Туркия билан геосиёсий рақобатидан ажрата олмади. Яъни бир жунни иккинчи жун билан аралаштириб юборди. Бунинг устига Франциядаги арман диаспорасининг босимини енга олмаган ёки енгишни хоҳламаган Франция Арманистоннинг тарафини олди.

Франция телевиденияси ва газеталарида Озарбайжон тарафни олиб ёзилган кўрсатув ва мақолалар арман диаспорасининг таҳдидлари остида олиб ташланди.

Натижада уруш тугагач, Франция Арманистонга таъсиридан ҳам айрилди, Озарбайжондаги миллиардлаб евролик манфаатлари ҳам савол остида қолди. Урушнинг якунидаги сулх ҳам Франциясиз имзоланди.
ИСРОИЛ ВА ЭРОН

Исроил бошиданоқ Озарбайжон тараф бўлиб, уларга замонавий қуроллар сотиб келаётган бўлса, уруш пайтида ҳам буни яширгани йўқ. Бир томондан, Исроил пули бор тарафни қўллаши мантиқан тўғри бўлса, бошқа томондан, жаҳон саҳнасида ҳам еврейлар арманларни қўлламасликлари сир эмас.

Арманистон билан яхши алоқаларга эга бўлган Эрон урушнинг бошида арман томонини қўлламоқчи бўлганида тезда бунинг хато эканлигини тушуниб етди. Эроннинг шимолий вилоятларида бир неча ўн миллион озарбайжон миллатига мансуб фуқаролари яшаганлиги учун Арманистонни қўллаш Эронда ички муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди. Шу сабабдан, Озарбайжон юта бошлаганини кўргач, Эрон очиқчасига "Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқи" ҳақида гапира бошлади.


МАРКАЗИЙ ОСИЁ

Марказий Осиё давлатлари бу урушда ўзларининг мустақил позицияга эга эмасликлари кўрсатдилар. Бошида Қирғизистон очиқчасига Озарбайжонни қўллаган бўлса, бу орада уларда инқилоб юз бериб, ўзларининг муаммоларига ўралашиб қолдилар. Дастларб жим турган Қозоғистон уруш охирларига бориб Озарбазйжонга қурол етказиб бериб, қайсидир маънода позициясини билдирди дейиш мумкин. Доим Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори бўлиб келган Ўзбекистон эса Россиянинг оғзига қараб фақат тарафларни можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришдан уёғига ўтмади. Жуда аралашмай, қараб туриш нияти бўлса, Ўзбекистон ҳеч бўлмаса ўзининг олдиндан эгаллаб келган позциясида қолиши керак эди деб ўйлайман. Туркманистон ва Тожикистон ҳам мумни қаттиқ тишлаб ўтиришди десам нотўғри бўлмайди.


"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Ҳожибой Тожибоев айтганидай, сал баландроқ қилиб, устидан байроқ ҳам тикиб қўйибди руслар 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Бир реп айтиб кўрсаммикан? Менинг Аҳад Қаюмдан қаерим кам? 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Жиддий савол : Инглиз тилидан онлайн дарслар олиб IELTS даражаларини ошириш ва тестлардан ўтиш мумкинми ?

Каналда IELTS га тайёрлайдиган (онлайн дарслар билан ҳам) ўқитувчилар борми ?
Барча маслаҳат, тавсияларни изоҳларда ёки бот орқали ёзинглар! Хабарни IELTS га тайёрлаб яхши натижаларга эришаётган ўқитувчиларга тарқатинглар.

Олдиндан барчага раҳмат!
Туркманистонда "Алабай ити"га атаб ҳайкал қўйишибди.

Бу фикр қайси профессор итнинг калласига келган экан деб савол берсам савол риторик бўлиб қолмасмикан? 😜🐕🐩

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер