"«Дима Қаюмлар»га йўл очиб беринг"
Шу номли мақолани 2 йил олдин ёзган эдим. Ўшанда айримлар мақола Дима Қаюмнинг ҳимояси учун ёзилган деб ўйлаган эди. Аслида мен Дима Қаюм мисолида юртимизда аллақачон бошланган халқ ташаббусининг юридик мақоми ва унинг учун имкониятлар яратиш ҳақида ёзган эдим.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимининг "волонтёрлар" ҳақида айтган гаплари кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳоким волонтёрлар хайрия ишларидан фойда кўрмоқда деб ҳисобламоқда, қарши томон эса ҳокимни ноҳақликда айламоқда. Энг асосийси, иккала томоннинг ҳақ ёки ноҳақ эканлигини билдирувчи юридик асослар ва маъмурий тизим йўқ. Ҳамма ўзича ҳақ. Агар мен мақолада ёзганимдай, юртимизда хайрия ишлари, волонтёрликларнинг осонлаштирилган юридик асослари яратилганида бундай тушунмовчиликлар ва келишмовчиликлар юз бермаган бўлар эди.
Қуйидаги 2 йил олдин ёзган ва бир неча интернет нашрларда чоп этилган мақоламни қайта улашмоқдаман. Ўқинг, изоҳлар ёзинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Зора юз бераётган тушунмовчиликларга озгина ойдинлик киритса :
Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Dima-qayumlarga-yol-ochib-bering-11-18
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер

Telegraph
«Дима Қаюмлар»га йўл очиб беринг
Францияда Колюш деган одам ўтган. У одамни Франциянинг «Ҳожибой Тожибоеви» деса ҳам бўлади. У ўзининг ичакузди ҳангомалари билан французларнинг қалбидан мангу жой олган. Ўзбеклар гаплари орасида Ҳожибойдан иқтибослар келтирсалар французлар одатда Колющдан…
НОН ЎҒРИСИ ЎҒРИ ЭМАС
Қадим замонлардан "Нон ўғриси ўғри эмас" деб айтилади. Чунки нон нархи ҳар бир инсоннинг қурби етадиган неъмат бўлиб, уни сотиб олишга ҳам қурби етмаган инсон очликка маҳкум бўлади.
Шу сабабдан, нонни сотиб олишга қурби етмасдан, очликдан ёки болалари оч қолмаслиги учун нон ўғрилаган кишини кечиришган. Бу оддий инсоний қадрият бўлиб, уни динлар ҳам, цивилизациялар ҳам илгари сурган. Албатта ўғрилик яхшимас, иқтисодий, интизомий томондан бу нотўғри, аммо инсон ҳаёти барчасидан устун.
1990 йилларда республика бўйлаб қашшоқлик юз берган пайтларда кўпчилик далаларга комбайн ортидан тушиб қолган буғдой бошоқларини терар эдилар. Бошқа томондан, буғдой ўрими пайтларида базага буғдойларни олиб кетаётган ЗИЛ машиналарига одамлар осилиб чиқиб, ўғрилай олгагича буғдой ўғрилар эдилар. Улар қопга солганича солиб йўлга ташлаб кетавервди, ортидан бошқалар қопларни териб чиқади.
ЗИЛ ҳайдовчиси тўхтаганининг фойдаси йўқ. Ёки ўғрилар қочиб кетади ёки кечқурун бўлса, улар шофёрга ёмонлик қилишлари мумкин. Шунинг учун шофёр ўғрилар машинага осилмаслиги учун имкон қадар катта тезликда ҳайдар эди ва бунинг ортидан кўплаб "ўғрилар" ҳаётдан кўз юмган эдилар. Ўғриликни оқлаб бўлмайди, аммо ўша одамларнинг айримларининг болалари очликдан ўлган, айримлари эса болаларининг кўзларига қарай олмасдан ўзларини ўлдирган пайтлари бўлган. Улар учун буғдой ўғрилаш қадимги охирги чора-"нон ўғрилаш"га тенг бўлиб қолган эди.
Кун.узда "Тажовузкорлар кўмир ортилган вагонларга ҳужум қилганлиги" ҳақида ёзилибди. Кўпчилик мақола учун Кун.узга тош отиб ётибди. Ҳар доимгидек, муаммонинг асосий сабабчиларига "духимиз" етмагач, духимиз етганларгагина тош отаверамиз.
Кўмир ўғрилаш ҳолатида одамларни "нон ўғрилаш" ҳолатига олиб келганлар бошқалар. Биз болалигимизда, кўпчилик ёмонлайдиган золим СССР пайтида тут қаторлари деб айтиладиган жойларда мазза қилиб тутлар ер эдик. Қишлоқларимизнинг ҳамма жойи дарахтзор, гужумлар, тераклар ва мевали дарахтлар билан гўзал манзарага эга эди. Аммо йиллар ўтиб, нафақат бизнинг қишлоғимизда, балки бутун республикада тутлар, мували ва мевасиз дарахтлар кесилди. Катта шаҳарлардаги чинорларни очкўз ҳоким ва амалдорлар сотиш учун кесган бўлса, қишлоқлардаги дарахтларни қора халқ қишда совуқдан ўлмаслик учун кесди.
Ҳозирга келиб, қишлоқларда кесишга дарахт ҳам қолмади. Аммо республикада газ ва электр муаммоси ҳали ҳам ҳал қилингани йўқ. Одамлар эса ўзлари ва болалари ўлмаслиги учун нимадир ёқишлари керак. Дарахтлар қолмагач, таппи ёқишди. Таппи ҳам ҳаммага етмагач, кўмир ёқишлари мумкин, аммо кўмирга пул керак. 2020 йил ҳамма учун, жумладан давлат учун ҳам оғир келди. Аммо қиш барчага оғир келганлигини тушунмайди. Ким уйини иситмаса унинг аҳволини баттар оғирлаштиради холос.
Шундай бўлгач, кўмир ўғриларини халққа "тажовузкорлар" деб кўрсатишга уриниш тўғри қарор бўлмайди.
Мен ўғриликни оқламайман. Балки "тажовузкорлар" ҳам ўғрилаб, кўмирни қора халққа қайтариб сотадиган муттаҳамлар бўлиши мумкин. Аммо улар банкни ўмариш, тилла ўғрилашнинг ўрнига вагонларга осилиб кўмир ўғрилаб юрганларига айнан ДАВЛАТ ВА АМАЛДОРЛАР АЙБДОРДИРЛАР!

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Айрим сабабларга кўра сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар, жумладан каналга вақт ва эътибор ажрата олмадим.
Буни кимлардир балки пайқамаган бўлиши мумкин, аммо фаол ва содиқ ўқувчиларим сездилар.
Ҳол-аҳвол сўраб ёзганларга алоҳида ташаккур. Барчаси жойида.
Бу ёғига яна фаолликни оширишга ҳаракат қиламан ва сизлардан ҳам фаолликни кутиб қоламан. 😊🙏🤘

Декабрь, январь ойларидан Европада Ковидга қарши вакциналаш бошланмоқда. Аммо аҳолининг катта қисми шунча кутилган вакцинага ишонмаслигини ва уни олмаслигини айтмоқда. Вакцина Ўзбекистонга келса, сиз уни олган бўлармидингиз?
public poll
Қайси давлатникилигига боғлиқ – 128
👍👍👍👍👍👍👍 41%
Йўқ, олмаган бўлардим – 121
👍👍👍👍👍👍👍 39%
Ҳа, олган бўлардим – 60
👍👍👍 19%
👥 309 people voted so far.
public poll
Қайси давлатникилигига боғлиқ – 128
👍👍👍👍👍👍👍 41%
Йўқ, олмаган бўлардим – 121
👍👍👍👍👍👍👍 39%
Ҳа, олган бўлардим – 60
👍👍👍 19%
👥 309 people voted so far.
ЎЗБЕКИСТОН - КАТТА БАЛИҚХОНА!
Республикадаги ҳар бир вазирлик, ҳокимлик ва ташкилотлардан йилига миллиардлаб сўм пуллар ўмарилади ёки мақсадсиз ишлатилади. Жавобгарлар битта узр билан қутулганларининг ўзи алоҳида бир мавзу. Дейлик, улар тегишли жазоларини олиб, вазирлар ва ҳокимлар қамалиб кетган тақдирларида ҳам халқнинг ўмарилган триллион сўмларининг ўрнига қайтариб қўйилиши масаласи нима бўлади ? Улар келаси йилги халқ йиғган солиқлари ҳисобидан қопланадими ? Ва бунинг устига навбатдаги йилги триллион сўмлик ўғриликлар қўшилади, шундайми ?
Шунда Ўзбекистоннинг бюджети асосан ўғриликлар, нотўғри ва мақсадсиз ишлатишлар, ҳавога совуришларга ишлатиляптими ?
Орада ўзи шундоғам аҳволи оғир, уйида газ, свети йўқ қора халққа қўшимча тўловлар ва солиқлар ўйлаб топиляптими ?
Жириновский ҳақ. Қўй бўлса ҳам мараб қўйган бўларди. Дунёдаги оғриқдан азобланаётганлигини, қийналаётганлигини, ўлаётганлигини на овоз, на ифода билан кўрсата олмайдиган ягона жонзот балиқ бўлар экан!
👉 https://t.me/uchzamon

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👉 https://t.me/uchzamon
"Илм-фан ва таълим: танқид ва таклиф" каналига обуна бўлинглар.
Математик ва физик олим, Эркинжон ака Каримов ва бир гуруҳ олимлар Ўзбекистондаги илм-фан ва таълим соҳасига оид фикрларини бериб бориш учун канал очибдилар.
Каналда мазкур соҳаларга оид танқидий фикрлар билан биргаликда муаммоларга нисбатан таклиф ечимлари ҳам бериб борилади.
Каналга уланиш учун ҳавола: https://t.me/ifttt2030

Ilm-fan va ta'lim: tanqid va taklif
Bu kanalda O'zbekistonda ilm-fan va ta'lim borasidagi haqiqiy ahvolga oid tanqid va takliflar berib boriladi.
Bolaligim seni sog'indim (Www.Quvonch.Com)
Yulduz Usmonova
"Болалигим сени соғиндим", Юлдуз Усмонова
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илтимосларингизга биноан "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИКЛАР ЖИРИНОВСКИЙГА МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚИШДИМИ ?" номли мақола ёзяпман. Кетиб қолманг. Тайёр бўлганда, яъни бироздан кейин чиқараман. Унгача Жириновскийнинг сўзларини тинглаб туришингиз мумкин.
Мақолани чоп этганимда уни имконингиз бор барча жойларга тарқатишни тавсия қиламан. Чунки бу мавзу аланга олиб, бекорга хавотирларни оширмаслиги керак.
Барчага олдиндан раҳмат.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Мақолани чоп этганимда уни имконингиз бор барча жойларга тарқатишни тавсия қиламан. Чунки бу мавзу аланга олиб, бекорга хавотирларни оширмаслиги керак.
Барчага олдиндан раҳмат.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИКЛАР ЖИРИНОВСКИЙГА МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚИШДИМИ ?
Мен айрим қорақалпоқ миллатчиларини реклама қилмаслик учун шу пайтгача бу мавзуда ёзмай келаётгандим. Тоғли Қорабоғ муаммоси доирасида рус сиёсатчиси Жириновский "Қорақалпоғистонликлар менга Россияга қўшилишни сўраб мурожаат билан чиқди" деб гапиргач, ижтимоий тармоқларда юртдошларимиз орасида хавотирлар пайдо бўлди.
Менга ҳам каналимиз ўқувчилари бу мавзуда фикр билдиришимни сўраб мурожаатлар қилдилар. Шу сабабдан, тушунмовчиликлар ва маълумотларга эга бўлмаган юртдошларимизнинг хавотирларини босиш учун илк бор ушбу мавзуга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламан.
ЖИРИНОВСКИЙ АЙТГАН "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИКЛАР" КИМЛАР ?
Қорақалпоғистоннинг собиқ вазирларидан бири мансабдалик даврларида катта суммаларни ўмариб, қўлга тушиши аниқ бўлиб қолганда қочиб, Қирғизистонга, ундан кейин Европага бориб жойлашади. Уни реклама қилмаслик учун исм-шарифини айтмайман. Бу ҳақда интернетда маълумотлар етарли.

Хуллас шу собиқ мулозим Қорақалпоғистонда ўмарган пулларини Европада совуриб мазза қилиб яшаши ва Европа уни қабул қилиши, яъни қочқинлик мақомини олиши учун бир "асос" керак эди. Одатда бундай пайтда "Юртимда мени сиёсий, диний, миллий, ирқий, жинсий ва ҳоказо сабабларга кўра ўлдиришмоқчи" деб сабаб (баҳона) кўрсатилади. Мулозим ўзининг қорақалпоқ эканлигини ва "Ўзбекистонда қорақалпоқлар дискриминация қилинишини, уни ҳам шундай сабабларга кўра ўлдиришмоқчилиги"ни важ қилиб кўрсатиб, Европага жойлашади.
Шундан кейин у ўзининг "сиёсий ва миллий" асосларини "оқлаши" учун "Қорақалпоғистонни мустақил қилиш" ғоясини илгари суради ва интернетда тарғиботлар бошлайди. Иқтисодий имкониятлари етарли бўлгач, Қорақалпоғистонда ўз тарафдорларини топиб варақалар тарқатишга, миллатчилик ғояларини илгари суришга ҳаракатлар бошлайди.
Ўзбекларга қарши қорақалпоқ миллатчилик ғояларини "ясаш"да у ўзбек давлатчилигининг бешиги бўлган Хоразмнинг қадимий тарихини ўзлаштиришдан фойдаланади. Қадим Хоразм давлатининг ўрта асрларга оид пойтахтлари ва археологик-меъморий ёдгорликлари ҳозирги Туркманистон ҳудудларида қолиб кетган бўлса, унинг қадимий тарихи, цивилизацияси ва илк деҳқончилик маданияти исботлари ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудларида жойлашган. Мулозим ва унинг камсонли тарафдорлари мазкур ёдгорликлар ва объектларни "Қадим қорақалпоқ тарихи" деб атаб, ўзбеклар, хусусан хоразмликлар уларнинг ҳудудларини эгаллаб олган деб даъво қилади.
Маълумот учун, 19 аср бошларида кўчманчи қорақалпоқлар ҳозирги Афғонистон ва жанубий Ўзбекистон ҳудудларидан қочиб Хоразм ҳудудларига келиб Хива хонидан бошпана сўраганларида Хива хони уларга Амударёнинг ўнг тарафларидаги ҳудудларида яшайверишлари мумкинлигини айтади. Шундан кейин улар ҳозирги Нукус шаҳри атрофларига жойлашадилар ва кўчманчилик тарзида ҳаёт кечирадилар. Ҳозир ҳам Қорақалпоғистон аҳолисининг ярмини ўзбеклар, хоразмликлар ташкил қиладилар.
Энди Жириновский айтган "қорақалпоғистонликлар" масаласига келсак, гап Қорақалпоғистонда яшаётган 500 000 нафардан ортиқ юртдошларимиз эмас, Европадаги қочоқ мулозим ва унинг камсонли миллатчи ҳамтовоқлари ҳақида бормоқда. Чунки бу миллатчилар тузиб олган ташкилот мурожаат қилмаган халқаро ташкилот ва қудратли давлат йўқ. Улар АҚШ, Россия ва Ервопанинг қудратли давлатларининг барчасига мурожаат қилганлар ва уларнинг қайси бир ёрдам берса ёрдамни бажонидил қабул қилаверадилар.

МАСАЛА ҚАНЧАЛАР ХАВФЛИ ?
Умуман олганда, қорақалпоқлар ўзбеклардан кўп фарқ қиладиган халқ эмаслар. Улар меҳмондўст, кўнгли очиқ, мард ва бировга ёмонлик тиламайдиган халқ ҳисобланадилар. Улардаги миллатчилик истаган бир вилоятимиздаги маҳаллийчиликдан ортиқ эмас. Географик жиҳатдан қорақалпоқлар республиканинг барча ўзбекларидан узоқда бўлганликлари учун улар асосан Хоразм ўзбекларини, қозоқларни ва туркманларни биладилар. Сўнгги икки аср давомида ёнма-ён яшаб келганликлари учун қорақалпоқлар ва хоразмлик ўзбеклар ўзаро ҳурмат асосида яшашни яхши биладилар.
Аммо Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг геосиёсий томондан "нозик" жойларидан бири эканлиги сир эмас. Тўғрисини айтганда, "энг нозик нуқтамиз" барибир Фарғона водийси бўлиб қолса ҳам, Қорақалпоғистоннинг "автономлик" мақоми чет эллик кучлар учун фойдаланишга қулайроқ ҳисобланади. Қорақалпоғистоннинг ҳудуди бошқа вилоятларнинг ўртасида эмас, узоқ бир чеккада эканлиги ва айниқса Россия томонга яқинлиги кимларгадир маҳаллий аҳолини гиж-гижлаб, муаммо келтириб чиқариш ғояларини бериб қолиши мумкин.
Жириновский бу гапни илк бор катта минбарда очиқ айтди. Ваҳоланки, бу тор доираларда, жумладан Ўзбекистон раҳбарияти ва махсус хизматлари учун сир эмас эди.
Қочоқ мулозим бирон натижага эришиши шарт эмас. У Европада тинч яшаса, Ўзбекистонда бориб, қилмишлари учун жавоб бермаса бўлди. Шунда ҳам ҳар эхтимолга қарши "қармоқ"ни узоқ ташлаб қўйди. Қармоғига ҳеч ким илинмаса ҳечқиси йўқ, аммо бир кун келиб кимдир Ўзбекистонга ёмонлик қилмоқчи бўлса, унинг "қармоғи" қаердалигини билади.
Шу сабабдан, бугун-эрта хавотирларга ўрин йўқ, аммо "ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма" деган доно нақл бор. Хавотирга ва жазавага тушиш шарт эмас, аммо хотиржамликка ҳам берилиш керак эмас. Чунки Ўзбекистонга ёмонлик қилишни хоҳлаганлар қорақалпоқларни севганлари учун муаммо яратмайдилар. Аксинча, улар қорақалпоқларни қурбон қилиб, ўзбекларга ёмонлик қиладилар.
Қочоқ мулозимга эса ўз миллатдошлари қирилиб кетса ҳам фарқи йўқ. Ким тўласа ўшанинг куйига рақса тушаверади.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Умуман олганда, қорақалпоқлар ўзбеклардан кўп фарқ қиладиган халқ эмаслар. Улар меҳмондўст, кўнгли очиқ, мард ва бировга ёмонлик тиламайдиган халқ ҳисобланадилар. Улардаги миллатчилик истаган бир вилоятимиздаги маҳаллийчиликдан ортиқ эмас. Географик жиҳатдан қорақалпоқлар республиканинг барча ўзбекларидан узоқда бўлганликлари учун улар асосан Хоразм ўзбекларини, қозоқларни ва туркманларни биладилар. Сўнгги икки аср давомида ёнма-ён яшаб келганликлари учун қорақалпоқлар ва хоразмлик ўзбеклар ўзаро ҳурмат асосида яшашни яхши биладилар.
Аммо Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг геосиёсий томондан "нозик" жойларидан бири эканлиги сир эмас. Тўғрисини айтганда, "энг нозик нуқтамиз" барибир Фарғона водийси бўлиб қолса ҳам, Қорақалпоғистоннинг "автономлик" мақоми чет эллик кучлар учун фойдаланишга қулайроқ ҳисобланади. Қорақалпоғистоннинг ҳудуди бошқа вилоятларнинг ўртасида эмас, узоқ бир чеккада эканлиги ва айниқса Россия томонга яқинлиги кимларгадир маҳаллий аҳолини гиж-гижлаб, муаммо келтириб чиқариш ғояларини бериб қолиши мумкин.
Жириновский бу гапни илк бор катта минбарда очиқ айтди. Ваҳоланки, бу тор доираларда, жумладан Ўзбекистон раҳбарияти ва махсус хизматлари учун сир эмас эди.
Қочоқ мулозим бирон натижага эришиши шарт эмас. У Европада тинч яшаса, Ўзбекистонда бориб, қилмишлари учун жавоб бермаса бўлди. Шунда ҳам ҳар эхтимолга қарши "қармоқ"ни узоқ ташлаб қўйди. Қармоғига ҳеч ким илинмаса ҳечқиси йўқ, аммо бир кун келиб кимдир Ўзбекистонга ёмонлик қилмоқчи бўлса, унинг "қармоғи" қаердалигини билади.
Шу сабабдан, бугун-эрта хавотирларга ўрин йўқ, аммо "ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма" деган доно нақл бор. Хавотирга ва жазавага тушиш шарт эмас, аммо хотиржамликка ҳам берилиш керак эмас. Чунки Ўзбекистонга ёмонлик қилишни хоҳлаганлар қорақалпоқларни севганлари учун муаммо яратмайдилар. Аксинча, улар қорақалпоқларни қурбон қилиб, ўзбекларга ёмонлик қиладилар.
Қочоқ мулозимга эса ўз миллатдошлари қирилиб кетса ҳам фарқи йўқ. Ким тўласа ўшанинг куйига рақса тушаверади.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
To'y bola (Www.Quvonch.com)
Abdulhay Karimov
"Тўй бола", Абдулҳай Каримов
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"ҚОРАҚАЛОПОҚЛАР" ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАГА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ
Кечаги "Қорақалпоқлар" ҳақидаги мақола чоп этилгач, кўплаб яхши фикрлар ва миннатдорчиликлар келди. Мени хурсанд қилгани қорақалпоқ юртдошларимизнинг кўпчилиги мақолани "тўғри таҳлил" деб атадилар ва мақоладаги мулозимни қоралашларини изҳор қилдилар.
Ҳозир гап бу ҳақда эмас. Мақолада, мен қорақалпоқларнинг Хоразм ҳудудига 19 асрнинг бошларида Афғонистон ва жанубий Ўзбекистон ҳудудларидан келганликлари" ҳақида ёзган эдим. Шундан кейин ўқувчиларимиз орасидан мақоланинг мазмуни ва ҳақиқатига даҳл қилмаган ҳолда қорақалпоқларнинг Хоразм ҳудудларига келиши борасида бошқа версия тақдим этилди. Адолат юзасидан, мазкур версияни ҳам беришга қарор қилдим. Тақдим этилган версияга кўра :
- 1714 йилда Сирдарё бўйларида қорақалпоқлар Эшимхон (ЭшМуҳаммад) ни хон кўтарганлар. Бу давлат Сирдарёнинг қуйи оқими, Волга бўйи қалмоқлари, Бошкурт улуси ва қозоқ хонлари билан чегарадош бўлган.
- 1722 йилда қорақалпоқлар Жунгор қалмоқлари ҳужумига дучор бўладилар.
- 1723 йили Жунгор қалмоқлари қозоқлар юртига бостириб кирдилар. Қозоқлар уч тарафга бўлиниб кўчиб кетдилар. Сирдарё қорақалпоқлари ҳам қозоқларга қўшилиб, бир гуруҳи Орол тарафга, иккинчи бўлаги Сирдарё бўйлаб юқорига-Тошкент тарафга жилишга мажбур бўлади: Фаргона водийсига келиб ўтроқлашди.
- Муҳаммад Раҳимхон I Хива хонлигини марказлашган, иқтисодий кучли давлатга айлантириш мақсадида Янгидарё бўйидаги қорақалпоқлар устига қўшин тортган, қорақалпоқ зодагонларини ўз тарафига огдиришга ҳаракат қилган. Шунингдек натижаси ўлароқ қорақалпоқ бийи Ойдўстбийнинг Янгидарё бўйидаги қорақалпоқларни Орол бўйига кўчириб келтиришга ёрдам берган. 1806 йилдан Амударё этакларида яшовчи қорақалпоқлар ҳам Хива хонлиги қарамогига ўтган.
Яъни янги версияга кўра, Хоразмга келган қорақалпоқлар Афғонистон ва жанубий Ўзбекистон ҳудудларидаги қорақалпоқлар эмас (улар ҳам бор), балки Сирдарё бўйларидаги қорақалпоқлардир. Иккинчидан, улар 19 асрнинг бошларида эмас, 18 асрнинг бошларида келганлар. Мен айтган 19 асрнинг бошидаги воқеа, 1806 йилда Муҳаммад Раҳимхон 1 даврида қорақалпоқларнинг Хоразм хонлиги тасарруфига тўлиқ ўтиши ҳам юз берган.
Хулоса, мазкур версиялардаги фарқ кечаги мақоланинг мазмунини ўзгартирмайди. Фақат қорақалпоқлар сал олдинроқ ва бошқа ҳудуддан келганликларини даъво қилади.
Буларни билиб қўйганимиз зарар қилмайди.

ФРАНЦИЯ СЕНАТИ ҚОРАБОҒ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАН ОЛДИ. ЙИҚИЛГАН КУРАШГА ТЎЙМАСМИ?
ОАВларда Франция Сенати Тоғли Қорабоғни мустақил давлат деб тан олганлиги ҳақида, кейинчалик Франция буни тан олмаганлиги ҳақида маълумотларни ўқиб кўпчилик нима бўлганлигини тушунмай қолганлиги ва бу нимани англатишини тушунмаган бўлиши мумкин. Мен ушбу ҳодисани тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Олдинроқ айтганимдай, Франция "Тоғли Қорабоғ" можаросида энг нотўғри позицияни танлаган ва ютқазган тарафлардан бири бўлади. Чунки қонун ва ҳуқуқлар устуворлиги рамзи бўлган давлат халқаро ҳуқуқларга ва ўзининг нейтраллик мажбуриятларига зид равишда Арманистоннинг тарафини олди.
Бунда бир томондан арманлар диаспорасининг босими сабаб бўлган бўлса, бошқа томондан Франция ўзининг Туркия билан можароларини Озарбайжон билан муносабатларига аралаштиргани сабаб бўлди.
Орада жанг тўхтаб, томонлар ўзаро сулх тузиб, барчаси тинчишни бошлаганига қарамасдан Франция Сенати Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олиш борасида резолюцияси қабул қилиш таклифи билан чиқди.
Бошқа контекстга қўйиб, можарони футбол деб олсак, ўйин тугаб, жамоалар майдонни тарк этгач, "сотилган" ҳакам "Мен қўллаган жамоа барибир ютган" деб бир қоғозга ёзиб қўймоқда.
Фақат бир нарса, Франция Сенати қабул қилган резолюция юридик асосга ва кучга эга эмас. Яъни футболдан кейин ҳакам ўз дафтарига "Барибир Арманистон ютди" деб ёзиб қўйгандай гап.
Франция ташқи алоқалар билан Сенат эмас ҳукумат шуғулланади. Сенат мазкур резолюцияни қабул қилиб, тавсия сифатида уни ҳукуматга юборли ва кутилганидай ҳукумат, яъни Франция ташқи ишлар вазирлиги уни қабул қилмаслигини билдириб баёнот берди.
Бу орада Франция президенти арманлар билан учрашув пайтида "Халқаро ҳуқуқ бўйича Қорабоғ Озарбайжонники" деб айтиб бўлди ва бу видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Шундан билиш мумкинки, президент Макрон арман диаспоранинг босимига кўра Арманистоннинг тарафини олгани билан ич-ичидан Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканлигини билади.
СЕНАТГА БУ ИШНИ ҚИЛИШ ЗАРУРМИ?
Францияда таҳминан 600 000 нафар арманлар ва бир миллиондан ортиқ турклар яшайди.
Аммо арманлардан кўпсонли турклар асосан қурилиш ишларида ишлайдилар, олий маълумотга эга эмаслар ва улардан кўплари француз тилини ҳам тўғри гапиришни билмайди. Энг асосийси, улар Туркияга содиқлар ва шу сабабдан Францияда ўз таъсирларини яратмаганлар.
Арманларнинг эса аксарияти олий маълумотли ва дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларини тугатганлар. Улар Франциянинг сиёсий, иқтисодий-тижорий ҳаётида муҳим ўринлар ва мансабларни эгаллаб олганлар ва дунёдаги бой арман диаспоралари билан илиқ алоқаларни ушлаб турадилар. Ва энг асосийси, улар Францияни ўз ватанлари деб биладилар.
Шу сабабдан, улар Франциянинг бой доиралари, ўнг партиялар, яъни капиталист партиялар билан яхши алоқаларни ўрнатганлар. Улар партиялардаги депутатлар, сенаторлар, ҳокимлар учун зарур бўлган молиявий ва сиёсий кўмакларни таъминлашга қодирлар.
Ўз даврида, Франция собиқ президенти Никола Саркози арманларнинг қўллови ва овозлари эвазига Францияда 1915 йил воқеаларини геноцид эмас деб айтишни жиноят деб қонун қабул қилган эди. Аммо орадан кўп ўтмасдан, Саркози ўрнига сайланган социалист президент Франсуа Олланд бу қонунни бекор қилдирган эди.
Ҳозир Франция сенатида Саркози тарафдорлари бўлган "Респуубликачилар" партияси ҳукмрон. Шу сабабли, Сенатдаги резолюциянинг қабул қилинишини тўғри тушуниш мумкин. Аммо барибир ўйин тугаб бўлгач қабул қилинган юридик кучга эга бўлган резолюциянинг қабул қилинишини провакация ва Озарбайжон томонига хабар юбориш деб аташ мумкин. Бу билан "Ҳали ўйин тугагани йўқ, сен билан ҳали кўришамиз" дегандай хабар юбораётган бўлишини таҳмин қиламан.
Бунга жавобан Озарбайжон Францияни "Минск гуруҳи" президентлигидан чиқаришни сўраб мурожаат қилди. Бунинг ҳам амалга ошиши осон эмас. Аммо келгусида Франция-Озарбайжон муносабатлари бузилгани билан Франция ўзининг таъсир кучини сақлаб қолади.

SOS! АЛ ХОРАЗМИЙ ҲАЙКАЛИ ЖОЙИГА ҚАЙТАРИЛСИН! (Барчага тарқатинглар)
Яқинда Испанияда минбарларда мақтанадиган бобокалонимиз Ал Хоразмийга ҳайкал қўйилганда аввалроқ Хивадаги Ал Хоразмий ҳайкали номаълум (балки мулозимларга маълум, аммо халққа номаълум) сабабларга кўра ўз ўрнидан кўчириб олиб кетилганлиги эсимга тушди.
Ҳайкалнинг тақдири билан қизиқиб, Хоразм ва хоразмликлар гуруҳида пост қилган эдим, аъзоларимиз ҳайкалнинг мана шундай хароба аҳволда ётганини суратга олиб юбордилар. Бутун дунёдан келган сайёҳлар эсталикка суратга тушадиган, ўз жойида яхши турган ҳайкал ҳозир Хива электросетнинг орқасида ташландиқ аҳволда ётибди экан.
Кўп гап эшакка юк. Ичимдаги гапларимни, бунга масъул мулозимларга нафратимни ўзимда сақлаган ҳолда айтаман:
АЛ ХОРАЗМИЙ ҲАЙКАЛИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИНГЛАР!
Жуда уни жойига қўйгингиз келмаса бошқа бир шарафли жойга қўйинглар. Лекин бутун дунёда сайёҳлари эсдаликка суратга тушадиган қарийб 40 йиллик тарихий-маданий обидани бундай хароба аҳволда қолдирманглар!

АЛ ХОРАЗМИЙ ҲАЙКАЛИ ҲАҚИДАГИ ПОСТИМГА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ЖАВОБ БЕРДИ
Кеча Хивадаги Ал Хоразмий ҳайкали ташландиқ аҳволда ётганлиги ҳақида пост эълон қилган эдим.
Бугун эрталаб, Хоразм вилояти ҳокимининг расмий канали қуйидагича жавоб берди:
"Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий бобомиз ҳайкали Ал-Хоразмий номидаги "Халқаро физика ва математика мактаби" олдига ўрнатилиши режалаштирилган".
Вилоят ҳокими матбуот котиби билан шахсан гаплашдим. У масалани ҳоким шахсан ўз назоратига олганлигини ва тез орада Хива шаҳри ҳокими ҳайкал ҳақида батафсил маълумот беришини билдирди.
Аввало, вилоят ҳокимлигига беъэтибор бўлмасдан тезкор жавоб бергани учун миннатдорчилик билдираман ва ҳайкал ўз ўрнига қайтмаса ҳам тез орада яхши ҳолатда кўрсатилган янги жойга қўйилади деб умид қиламан.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Кеча Хивадаги Ал Хоразмий ҳайкали ташландиқ аҳволда ётганлиги ҳақида пост эълон қилган эдим.
Бугун эрталаб, Хоразм вилояти ҳокимининг расмий канали қуйидагича жавоб берди:
"Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий бобомиз ҳайкали Ал-Хоразмий номидаги "Халқаро физика ва математика мактаби" олдига ўрнатилиши режалаштирилган".
Вилоят ҳокими матбуот котиби билан шахсан гаплашдим. У масалани ҳоким шахсан ўз назоратига олганлигини ва тез орада Хива шаҳри ҳокими ҳайкал ҳақида батафсил маълумот беришини билдирди.
Аввало, вилоят ҳокимлигига беъэтибор бўлмасдан тезкор жавоб бергани учун миннатдорчилик билдираман ва ҳайкал ўз ўрнига қайтмаса ҳам тез орада яхши ҳолатда кўрсатилган янги жойга қўйилади деб умид қиламан.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙКАЛНИ ВА ҒУРУРИМИЗНИ ҚУТҚАРДИК!
Кечаги мақола шарофати билан бугун Ал Хоразмий ҳайкалини Хивадан Шовот туманидаги "Ал Хоразмий" ихтисослашган мактаби томон олиб кетишмоқда.