Эрталабдан бир хушхабарни ўқиб қолдим.
Дўстимиз, Телеграмдаги "Таниш гаплар (@tanishgaplar) канали муаллифи Дилшод Одилов "Туризмни ривожлантириш ассоциацияси"га раҳбар қилиб тайинланибди.
Дилшод ака узоқ йиллардан бери туризм соҳасида ишлаб келаётган инсон сифатида ўзбек туризмини, унинг муаммолари ва ечимларини ичидан билади. Агар унга ишлашга ва ғояларини илгари суришга беришса, ажойиб ишларни амалга ошириши мумкин.
Тайинлов Дилшод аканинг ўзи ва ўзбек туризми учун хайрли бўлсин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👉 https://t.me/uchzamon
Балиқчилар билан ҳазиллашманг 🐟😜😂
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Дутор чалиб ...
Озодбек Назарбеков
"Дутор чалиб ўлтирсам", Озодбек Назарбеков
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👉 https://t.me/uchzamon
ЕОИИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ
- Ўзбекистонни ЕОИИга киритмоқчи бўлган мулозимлар. Айтингчи, бизни ЕОИИга қўшиб берганларингиздан сўнг Ўзбекистон қайси томонга қараб кетади?
- Мана бу томонга!
- 😬😂😂😂
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
- Ўзбекистонни ЕОИИга киритмоқчи бўлган мулозимлар. Айтингчи, бизни ЕОИИга қўшиб берганларингиздан сўнг Ўзбекистон қайси томонга қараб кетади?
- Мана бу томонга!
- 😬😂😂😂
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!
ХОТИРЖАМЛИККА БЕРИЛМАСЛИК КЕРАК
Ҳозирга келиб дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллион нафардан, вафот этганлар сони эса 2 миллион нафардан ошибди.
Вируснинг янги турлари тез тарқалиб, барча билган хитойча вариантнинг ўрнини эгалламоқда экан. Ҳозирга келиб инглиз варианти 70, Жанубий Африка варианти 30 дан ортиқ давлатларга етиб борган. Бундан ташқари, бразилия ва бошқа вариантлар ҳам бор.
Ўзбекистонда аҳвол яхшиланиб, ҳаёт нормаллашгани ҳақидаги хушхабарларни олмоқдамиз. Ҳатто тўйхоналарнинг фаолиятларига ҳам рухсат берилибди. Бундан фақат хурсанд бўлиш мумкин. Вирус балосидан холос бўлингани рост бўлсин.
Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилиш керак эмас. Давлат соғликни сақлаш борасидаги ишларини давом эттириши, халқ эса санитария-гигиена қоидаларига амал қилишда давом этиши керак.

АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ - ХУН БИЛАН ТЎЛАНГАН ҲУҚУҚЛАР !
(Тарқатинглар)
Ўзбекистонда қизлар ўғил болалар билан бирга мактабларга борадилар, ота-оналарининг дунёқарашлари илғорроқ бўлса, олий маълумотга эга бўладилар, тақдирларига қараб ишлашлари ёки уйда ўтиришлари мумкин. Улар паранжига ўранишга, эркаклардан 7 қадам орқада юришга мажбур эмаслар. Улар тошбўрон қилинмайдилар, минора тепасидан ташланмайдилар, ёввойи мушуклар билан бирга қопга қамаб ўлдирилмайдилар.
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқлари анча илгарилаганлигини билдиради. Тўғри, республикадаги 200 та ҳокимдан бор йўғи тўрттаси аёл бўлсин деса иштонини бошига кийиб олиб додлайдиганлар топилади. Тўғри жамиятда қизларни эрта эрга беришни хоҳловчилар, аёл ўқиши, ишлаши керак эмас деб ҳисоблайдиганлар, ҳатто аёллар қайтадан паранжига ўранишлари, бировларга биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин бўлиб, туғиш машинаси, жонсиз предмет бўлишлари керак деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Бу маърифат ва жоҳиллик ўртасидаги абадий кураш...
Дунёда бир нечта секталар бор. Улардан айримларида "Аёлларни бўлиб олиш ва аёлларга хоҳлаганча эгалик қилиш" ғояси асос қилиб олинган бўлади. На инсониятга, на жамиятга, на инсонларнинг ўзларига бир тийинлик фойдаси йўқ, аксинча турган битгани зарар бўлган мазкур секталарга ҳам минглаб, ҳатто миллионлаб инсонлар қўшилганлари қайд этилган. Чунки бундай секталарга қўшиладиганларнинг ҳиссиётлари шундай манипуляция қилинган-ки, уларнинг миялари фақат ўзларининг икки оёқлари ораси ҳақида ўйлайди ва кўзлари фақат жинсий эҳтиёжларни кўради. Умуман "жинсий" мавзу жуда нозик мавзу ҳисобланиб, дунёда кўплаб динлар, ташкилотлар ва мафкуравий доиралар ундан қурол сифатида фойдаланадилар.
Суриядаги "Исломий давлат" деб аталган секта вакиллари ҳам эркакларга истаганча аёллар ва қизларни ваъда қилганлиги, бутун дунёдаги руҳан ожиз қиз ва аёлларни диний алдовлар билан жалб қилиб жинсий фоҳишаларга айлантирганлиги худди шундай усуллардан бири ҳисобланади...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ayollar-huquqlari---xun-bilan-tolangan-huquqlar-01-31
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

Telegraph
АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ - ХУН БИЛАН ТЎЛАНГАН ҲУҚУҚЛАР !
Ўзбекистонда қизлар ўғил болалар билан бирга мактабларга борадилар, ота-оналарининг дунёқарашлари илғорроқ бўлса, олий маълумотга эга бўладилар, тақдирларига қараб ишлашлари ёки уйда ўтиришлари мумкин. Улар паранжига ўранишга, эркаклардан 7 қадам орқада юришга…
Қизиқ, "ҳазил-ҳазил билан Жаҳонгир Отажонов ростдан президент бўлиб қолса, Аҳад Қаюм ва Юлдуз Усмонова нима деб чиқишар экан" деб ўйлаб қолдим 😜😂🤘
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЯРИМ ҲАЗИЛ 😜
Мусо пайғамбар қандай қилиб бутун бошли еврей халқини пиёда 6 кунлик (бир ҳафтадан камроқ) йўлда 40 йил олиб юрганига қойил қоламан.
Уларни бир жойда айлантириб юрганмикан ёки илон изи қилиб олиб юрганмикан?
Менимча шу воқеадан кейин еврейларнинг ақли кириб дунёда ҳаммадан ақлли бўлиб кетишган 😜

All About That Bass
Meghan Trainor
"All About That Bass", Meghan Trainor
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#Коронағаройибот!
КОМАДАН ЧИҚҚАН БЕМОРНИНГ ПАНДЕМИЯДАН ХАБАРИ ЙЎҚ
Англияда 2020 йил 1 март куни 19 ёшли бир йигитни машина уриб комага тушиб қолади. Орадан 10 ой ўтиб у комадан чиқибди.
Қизиғи шундаки, у дунёда пандемия юз берганлиги ва ҳозир ҳам унга қарши курашилаётганлигидан хабари йўқ экан. У ҳатто комадалигида коронавирус юқтириб, даволаниб тузалганлигини ҳам билмас экан.
Унга пандемия шумхабарини ҳали айтишмабди. Оёққа туриб олгач айтишни режалаштиришяпти экан.

Kàðâîí êóðäèì........
Øåðàëè Æóðàåâ
"Карвон кўрдим", Шерали Жўраев
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
АЗОН.УЗ ВА ЎЧИРТИРИЛГАН МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ!
Кеча Азон.уз муҳаррири Дин ишлари бўйича қўмитадан бир киши телефон қилиб мақолаларни ўчиртирганлигини айтиб, истеъфога чиқишини билдирди. Бугун Дин ишлари бўйича қўмита мазкур фикрларга расмий жавоб берди ва Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини маълум қилди.
Бундай пайтда исбот бўлмагач, иккала тарафдан бирини ҳақ деб айтишнинг иложи йўқ. Лекин Ўзбекистонда "мақолаларни ўчиртириш" амалиёти, сайтлардаги мақолаларнинг "404" бўлиб қолиши кўп кузатилганлигини ҳисобга олиб, даъволарда ҳақиқат бор деб ўйлаш мумкин.
Такрорлайман, исботларсиз мен бирон тараф ҳақ деб айта олмайман, аммо агар Азон.уздаги мақолалар ростдан ўчиртирилган бўлса мен бунга қаршиман.
Азон.уз сайти, унинг раҳбарияти, уларнинг мақсад ва ниятларига менчалик шубҳа билан қарайдиган инсон кам бўлса керак. Шахсан мен учун бу сайт яширин диний пропаганда сайти ҳисобланади. Аммо уларга журналистик фаолият учун рухсат берилдими, сўз эркинлиги номли фундаментал ҳуқуқлар ҳурмати уларнинг ЖУРНАЛИСТИК фаолиятларига халақит бериш, босимлар ўтказиш мумкин эмас. Агар уларнинг мақолалари ва фаолиятларида ноқонуний ҳаракатлар, амаллар бор бўлса, марҳамат, уларни судга беришсин ва расман чора кўришсин. Ўчиртирилди деб даъво қилинаётган мақолаларда ноқонуний фикрлар ёзилган бўлса, Азон.уз уларга суд олдида жавоб берсин ва бу ҳақда халқ ошкора билсин.
Аммо ими-жимида мақолаларни ўчиртириш Азон.узга нисбатан қилинадими, Кун.уз, Хабар.уз ёки бошқа бир ОАВга нисбатан амалга ошириладими, бу ноқонуний ҳисобланади.
Ўзбекистон инсонларнинг фундаментал ҳуқуқлари, сўз эркинликлари кафолатланган демократик давлат бўлишга интилаётган мамлакат ҳисобланади. Шундай бўлгач, демократиянинг "олтин қоидалари"ни ўйнашни ҳам ўрганишимиз ва ўйин қоидаларини қабул қилишимиз керак бўлади.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

"Туркманистон Туркманистон" деб куламиз, аммо ўзимиз ҳам қолишмаймиз. Хоразмда "Кулма қўшнингга, келар бошингга деган" мақол бор.
Суратларда икки давлат президентларининг ташаббуслари билан шифокорлар бадан тарбия қилмоқдалар.
Ҳаммамиз бир гўрмиз десам ишонмайсизлар 😬😉🤘
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Суратларда икки давлат президентларининг ташаббуслари билан шифокорлар бадан тарбия қилмоқдалар.
Ҳаммамиз бир гўрмиз десам ишонмайсизлар 😬😉🤘
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ИМИЖНИ ЯХШИЛАШ ЁХУД ОНАНГНИ ОТАНГА ДОИМ БЕПАРДОЗ КЎРСАТМАСЛИК КЕРАКМИ?
Имижни яхшилаш дунё тажрибасида бор амалиёт. Интернет ва коммункацион техлологиялар ривожлангач ўз имижи билан шуғулланиш деярли мажбурий нарсага айланди. Шу сабабдан, бирон шахс, компания, ташкилот ёки давлат ўз иможи билан шуғулланса бунга албатта салбий муносабатда бўлиш эмас, балки замон талаби деб қараш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Аммо, лекин, бироқ…
Имижни яхшилаш билан имижни яхшилаш ўртасида фарқ бўлса, буни кўрмасликнинг ва айтмасликнинг иложи йўқ.
Имиж инсоннинг фитратини, мавжудлигини ва борлиғини, характерини, ички нуқсонларини яшира олмайди. У букрини тўғри, бурни ёки қулоғи каттанининг бурни ва қулоғини кичкина қилмайди. Имиж бу пластик ёки жарроҳлик операцияси эмас. Имиж бу соддалаштириб айтганда ўзига оро бериш, ташқарига чиқишдан олдин сочларини тараш, ўзига қарашдай гап. Тамом.

Агар имиждан нотўғри фойдаланилса ёки суистеъмол қилинса, бу худди юзларига 10 тонна пудра сурган ҳунук қиз ёки бир ҳафтадан бери чўмилмаган сассиқ баданига "Шанел" атири сепиб чиққан йигитдай тескари таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон ҳам замон билан ҳамнафас бўлиш учун ўз имижини яхшилашни хоҳлайди ва шунга ҳаракат қилади. Аммо менга шу юртнинг ватанпарвар фарзанди сифатида давлатимизнинг имиж борасидаги айрим қарорлари ва ҳаракатлари ачинарли туюлади.
Ўзбекистонда ташқари тарафи чиройли ва жимжимадор қилиб қурилган ичкари томонлари эса дабдала аҳволда бўлган биноларни кўриш одатий ҳол. Президент бирон жойга ташриф буюрганда вақтинча кўчаларга гулларни туваклари билан экиб қўйиш, ғўзапояларга пахталарни ёпиштириб чиқиш, йўлларни вақтинча асфалтлаб қўйиш ва ҳоказолар ҳам ҳеч кимга сир бўлмаган ишлар. Буларнинг барчаси кимларнингдир кўзларини шамғалат қилиш, камчиликларни яшириш ва барчаси яхшидай қилиб кўрсатиш учун қилинади. Аммо аҳвол аслида дабдала бўлса, бундай ҳолатда қилинган имижни имиж деб бўлмайди.
Масалан, Ўзбекистон чел эллик сармоядорларни жалб қилишга уринади. Элчихоналар ходимлари бечоралар тинмай сармоядор қидирадилар, тадбиркорлар дунё кезадилар, чиройли ваъдалар берилади ва барчаси зўрдай қилиб кўрсатилади. Аммо сармоядорлар келгач, қараса давлат коррупцияга ботган, қоғозбозлик урчиган, мулозимлар бизнесни ўлдириш ва сармоядорни талаш учун барча ишларни қилади.
Яна бир мисол. Туризмни ривожлантириш, ота-боболардан қолган гўзал мерос туфайли туристларни жалб этиб, уларга "бизда барчаси ажойиб" деб кўрсатишга интилинади. Бунинг учун обидалар таъмирланади, ЮНЕСКО тегма деган бинолар ҳам ўзгартирилади, чел эллар газета ва журналларига катта пуллар тўлаб реклама мақолалар берилади, туристик ярмаркаларда иштирок этилади.
Бу "яратилган имиж"га ишониб, миллионлаб туристлар ташриф буюрадилар. Қарашса, меҳмонхоналарда газ, свет, сув йўқ ёки тез-тез ўчиб қолади. Шаҳарларнинг орасидан юриладиган юз-минг километрли йўлларда юриб, йўлларнинг дабдалалигини кўрадилар. Нақд пул ечиб олиш учун банкоматлар қидириб овора бўладилар. Шаҳарларда оддий сифатли ҳожатхоналар йўқлиги, аҳлат ташлаш қутилари тузук ўрнатилмаганлигининг гувоҳи бўладилар.
Бу худди уйининг кўча тарафини чиройли қилиб безаб қўйиб, уйига меҳмонларни чақиришга ўхшайди. Меҳмон уйнинг ичига киргач хоналарда газ ва свет йўқлигини кўради, боғ тарафга ўтгач дарахтлар кесилганлиги, йўллар шудгор бўлиб ётганлигини кўради. Ҳожатхонага кирса сасиб ётган "туркча ҳожатхона"дан бурнини қисиб чиқади.
Биз эса "имижни яхшилаш" билан оворамиз.
Ўзбекларда суистеъмол қилинадиган ва билиб-билмай қўлланадиган икки-учта мақол бор. Биринчиси, онангни отанга бепардоз кўрсатма. Иккинчиси, уйдаги гапни кўчага олиб чиқма. Учинчиси, ёмонини яшир, яхшисини ошир.
Бу мақолларнинг бари аслида имиж ҳақида. Сассиқ баданга "Шанел" сепиш, ҳунук юзга тонналаб пудра суриш эмас, тўғри маънодаги кўчага ўзига қараб чиқиш маъносидаги имиж ҳақида. Чунки қадимдан ўзбеклар одобли, тартибли, билимли ва фаросатли инсонлар бўлганлар. Уларнинг ички ва ташқи дунёлари, амаллари гўзал бўлган. Шу сабабдан, улар қурган бинолар асрлар давомида қад кўтариб турибди, улар ёзган китоблар дунё илмига юксак ҳиссасини қўшган. Улар имижни фақат жисмоний кўринишларини ёқимли ва кўримли ҳолга келтириш учун ишлатганлар.
Аввало яхшилик, гўзаллик одамнинг ўзида бўлиши керак. Акс ҳолда нуқсонларни, хато ва камчиликларни, хароба аҳволни яширишга, кўчага олиб чиқмасликка ҳеч қандай "имижни яхшилаш" ёрдам бермайди.
Яқинда полшалик журналистдан Ўзбекистон ҳақида ижобий мақолалар чиқариб бериш сўралгани ёзилди. Ундан кейин "Раматовнинг ижобий имижини яратиш"га уриниш ҳаракатлари ҳақида гаплар чиқди. Менга улар ҳақидаги хабарлар шарт эмас. Шахсан ўзимга бир неча марталаб Ўзбекистон ҳақида Франция нашрларида ижобий мақола чиқариб беришни сўраб алоқага чиқишган.

Шулардан келиб чиқиб менда амалдаги ҳукуматда имижни яхшилаш деганда юртни ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш, халқнинг шароитини яхшилаш, умуман ўз иши билан шуғулланишдан кўра бор ҳақиқатни яшириш, халқаро ҳамжамиятга чўпчакларни сотиш ва "онасини отасига бепардоз кўрсатмаслик" муҳимдай тасаввур пайдо бўлди.
Ахир Ўзбекистонда коррупция йўқолса, йўллар қурилса, газ ва свет муаммоси ҳал қилинса, ислоҳотлар "хўжа кўриши" учун эмас, ростмана тараққиёт учун амалга оширилса ҳақиқий имиж шу эмасми ? Шулар қилингач, халқ рози бўлгач, чет элликлар келганда ҳақиқий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлсалар, шунинг ўзи чет эл нашрларига пул тўлаб чиқарилган "ижобий мақолалар"дан яхшироқ бўлмайдими ?
Тўғри, ота-боболардан қолган мақолларга амал қилиш керак. Аммо агар улардан уй ичидаги ғарибликни, ўғриликларни, камбағалликларни, халқнинг аҳволи оғирлигини яхшириш учун фойдаланилса, мен яхшиси уйдаги аҳвол ҳақида очиқчасига гапириш керак деб ўйлайман. Аҳволимиз яхшиланиши учун "Отамиз" "онамиз"ни пардозсиз кўриши керак бўлса, менимча "онамиз"ни пардоз қилмаганимиз маъқул деб ўйлайман.