СЕВГИ ПАРОДИЯСИ
(Бугун уйимизда пишган домашний пицца ва кремли тортга бағишланади)
Мен нечун севаман 14 феврални,
Пиццасин қорнимга айлаб тўтиё.
Нечун тортим дея крем ва нонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо!
😋😜😂❤
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

"Мендирман Жалолиддин" сериалининг биринчи сериясидан кейин "иссиғида" қандай баҳо берасиз ?
(Мен эртага ўз фикрларимни пост қиламан)

Anonymous Poll
33%
5 баҳо - Жуда зўр чиқибди
34%
4 баҳо - Яхши чиқибди, лекин камчиликлари бор
18%
3 баҳо - Бўлади.
14%
2 баҳо - Бўлмабди. Менга ёқмади
Кеча "Мендирман Жалолиддин" сериалининг биринчи сериясини кўра олмай қолганлар учун👇👇👇
Forwarded from "Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали (Xorazm_va_xorazmliklar)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Nomi: Mendirman Jaloliddin 1-qism (2021)
➖➖➖➖➖➖➖
🌎 Davlati: O'zbekiston
💽 Formati: 480p, Mobil HD
🇺🇿 Tili: O'zbek tilida
🎭 Janri: #Oilaviy #Serial
⏳ Davomiyligi: 1s 5 minut
Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar

МЕНДИРМАН МУНОСАБАТ БИЛДИРУВЧИ !
Кеча илк серияси эфирга кетган "Мендирман Жалолиддин" сериали ҳақида табиий равишда турли хил муносабатлар билдириляпти. Яна битта муносабат ортиқчалик қилмайди деб мен ҳам муносабатимни билдирсам.
Бошидан айтиб қўяй, мен бош ролда ким ўйнаган, ўзбеклар қайси ролларда ўйнаган, пул бекор сарфланганми ёки йўқми деган мавзуларни муҳокама қилиш ниятим йўқ. Бу ташаббускор ва ташкилотчиларнинг қарори ва иши. Пул ўзлариники, лойиҳа ўзлариники, кутган натижаларига эришиш нима нима зарур деб топсалар шуни қилганлар. Агар уларнинг натижаси маъқул бўлмаса, ўзимизга маъқул бўлган вариантни олишга бизга ҳеч ким ва ҳеч нарса халақит қилмайди.
Масалан менга сериалнинг "Мендирман Жалолиддин" деган номи ёқмади. У нафақат Озодбек Назарбековнинг сериални ўз клипига мослаш хоҳишини билдиради. Балки бундай сўз бирикмаси дунёдаги ҳеч қайси тилда мавжуд эмас ва ҳеч бир тилда, жумладан ўзбек тилида тушунарли эмас. Шундай бўлса-да, бу ташаббускорларнинг қарори ва менга ёқмаганлиги менинг муаммом.
Муҳокама бўлаётган шортик ва футболкадаги инсон ҳолати ҳам кичик детал деб ўйлайман. Албатта унинг бўлмагани яхши эди, аммо бундай хатолар дунёдаги энг профессионал олинган киноларда ҳам бўлиб туради. Бу худди биз клавиатурада бирон ҳарфни хато ёзиб юборганимиздай гап. Унинг бўлмагани яхши, лекин асосий мавзу у эмас. Асосий мавзу сериалнинг ўзи, унинг мазмуни, мақсади, фалсафаси, сифати ва натижаси бўлиши керак.
Энди мавзунинг "юраги"га кирсак.
ТАРИХИЙ СЕРИАЛМИ ?
ЭТНОГРАФИЯ, МЕЪМОРЧИЛИК ВА ОҲАНГЛАР
БАҲО МАСАЛАСИ
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Mendirman-munosabat-bildiruvchi-02-15

Telegraph
МЕНДИРМАН МУНОСАБАТ БИЛДИРУВЧИ !
Кеча илк серияси эфирга кетган "Мендирман Жалолиддин" сериали ҳақида табиий равишда турли хил муносабатлар билдириляпти. Яна битта муносабат ортиқчалик қилмайди деб мен ҳам муносабатимни билдирсам. Бошидан айтиб қўяй, мен бош ролда ким ўйнаган, ўзбеклар…
Қолган 45 минутига реклама берсин. Бизга бўлаверади 😂🤘
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ПЕРФЕКЦИОННИСТЛАР ОИЛАСИ
Тўрт ёшли ўғлим ва опаси урушиб қолди. Ўғлим норози бўлиб, опасига "Ёмон" (сен ёмонсан деган маънода) деди.
Нормал ҳолатда бундай пайтда урушаётган тараф ёки хафа бўлиши ёки унга "ўзинг ёмонсан"га ўхшаган жавоб қайтариши керак эди.
Аммо қизим укасига қараб жавоб берди:
- Француз тилида "ёмон" сўзи родларга мослашади. Мен қиз боламан, шунинг учун бу сўз женский родда айтилади. Сен менга бу сўзни мана бундай эмас, мана бундай деб айтишинг керак эди.
Урушаётган ўғлим урушишдан тўхтаб, ўйлаб олди, сўзни ўрганди ва кейин опасига "ёмон" сўзини женский родда тўғрилаб айтди.
Шундан кейингина опаси унга "ўзинг ёмонсан" деган сўзни мужской родда айтиб жавоб берди ва жанжални хотиржам давом эттиришди.
Бунга қараб ўтириб биз онаси билан роса кулишдик. Отасининг перфекционнист болалари. Улар отасига ўхшаб ҳатто урушаётганда ҳам лингвистик хатоларини тўғрилаб кейин урушишади. Саводсизликка, хатоларга ва мантиқсизликларга тоқатлари йўқ. 😜😂🤘
👉 https://t.me/uchzamon

СОТОВОЙЛИ ЛОХ ТРАМВАЙДА ЮРИБДИ
2000 йилларнинг бошлари. Уяли телефонлар энди чиқишни бошлаган, лекин уни сотиб олиш тугул ҳали уни ҳамма кўрмаган даврлар.
Чўпонотадаги талабалар ётоқхонасида турамиз ва бизнинг илк транспорт воситамиз 9-трамвай эди.
Бир куни бир дўстимиз ваҳимали гап топиб келди:
- Бир гап айтсам ишонмайсизлар. Томларингиз кетиб қолади
- Нима бўлди ўзи, қани айтчи
- Боя 9-трамвайга чиқдим. Бироздан кейин биттаси чиқди. Қўлида "сотовой телефон". Нокиаа! Гаплашиб кетяпти. Лоооох. Сотовой телефони бор-у трамвайда юрибди. Одам деган сотовой телефон олгач Мерс машиналарда крутой бўлиб юриши керак. Агар қурбинг етмаса сотовой олмаслик керак эди...
Шу билан трамвайда юрган сотовойли "лох"нинг муҳокамаси анча давом энди.
Инсоният тарихида шундай, бир осотовий Нокиа телефонига эга бўлиш ижтимоий муваффақиятнинг белгиси ҳисобланган ва уяли телефони борлар трамвайда юриши уят бўлган даврлар ҳам бўлди. Улар тез ўтиб кетди, лекин шундай қизиқарли воқеаларни ҳадя этиб кетди.

Feruza Jumaniyozova - Siri dil (Official music)
Feruza Jumaniyozova
"Сири дил", Феруза Жуманиёзова
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
SOS! БИР ЯРИМ ЁШЛИ СУЛАЙМОНГА ЁРДАМ БЕРИНГ! (Тарқатинглар)
Азиз Учзамончилар!
Одатда сизларни безовта қилмаслик учун каналга хайрия постларини қўймайман. Аммо бир ярим ёшли болакайнинг оғир аҳволини кўриб бефарқ қараб тура олмадим. Мен ҳам сизлардайман. Ҳали ҳаёт нималигини кўрмаган гўдак азобланиб ётса ёрдамга шошиламан.
Хоразм вилояти Шовот туманида Сулаймон исмли болакай (Жуманазаров Сулаймон) жигар серрози билан туғилган экан. Ҳозирга келиб даволатишга маблағ етишмаслиги сабабли қорни шишиб боряпти экан.
Сулаймонни Ҳиндистонга олиб бориб даволатиш учун 30 000$ пул кетар экан. Саҳий инсонлар имконлари қадар ёрдам беришни бошлашибди. Шунга қарамасдан, Сулаймоннинг ота-оналари бор будларини сотиб ҳеч нарсасиз қолганлар. Энди ўзлари яшаб турган уйни ҳам сотувга қўйишибди.
Умуман, бундай сумма ким бўлсаям бир кишига оғирлик қилади. Аммо кўпчилик озгинадан хайрия қилса ҳам бу пулни бир зумда йиғиб қўйиш мумкин.
Ораларингизда кўнглида қандайдир садақа айтиб қўйганлар, хайрияга пул беришни кўнглига тугиб қўйганлар бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, буни Сулаймонга ёрдам бериш орқали амалга оширинг. Агар бундай ниятингиз бўлмаган бўлса ҳам имконингиз борича (кўп, оз деб ўйламанг) кўрсатилган пластик картага пул юборинглар.
Ва ниҳоят бу постни барча гуруҳ ва каналларга, имконингиз етган ва ҳаққингиз бор бўлган жойларга "Сулаймонга ёрдам беринг" ва шунга ўхшаган инсонларни хайрияга чорловчи сўзлар билан улашинглар! Оддий улашиш сиздан 5 секунд вақт талаб қилади холос, шу вақтни бемор боладан аяманг.
Ўзбекистондан пул юбориш учун:
Uz CARD 8600 0609 6866 7627 ORAZMETOVA MAMURA
Россиядан пул юбориш учун: Сбер банк 4276 4200 2139 7970
Ҳол-аҳвол сўраш ва тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун Сулаймоннинг дадасининг номери: +99899 5027973.
Барчага олдиндан раҳмат. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин!

ТУРКМАНИСТОНДА ЮТҚАЗИБ БЕРМАГАН 14 ЁШЛИ ДЗЮДОЧИНИ УРИБ ЎЛДИРИШГАН
Turkmennews нинг хабар беришича, Туркманистонда ўтказилган дзюдо бўйича мусобақада 14 ёшли Сулаймон Турсунбоев финалгача етиб борган. Финалдан олдин унга МВДнинг курсанти бўлган рақибига ютқазиб беришни айтиб кетишган. Аммо унинг ғурури устунлик қилиб финалда ғолиб бўлган. Шундан кейин мусобақадан чиқишда нотаниш одамлар унинг тренерини уриб, ўзини машинага миндириб олиб кетишган. Кейинроқ уни уриб, чалажон қилиб кўчага ташлаб кетишган. Уни кўриб қолган одамлар "Тез ёрдам" чақиришган, аммо шифокорлар унга ўзининг туғилиб ўсган вилояти Тошҳовуз вилояти, Кўҳна Урганч шаҳрига бориб даволанишини айтишган. Ниҳоят оворагарчиликлардан сўнг ўқувчини Кўҳна Урганчдаги туман шифохонасига олиб келишган ва у бир неча кундан сўнг вафот этган.
Бу ерда икки нарса бор.
Биринчиси, бу собиқ совет республикаларидаги спорт соҳасидаги коррупция, таниш-билишчилик ва ютқазиб бериш анъанаси. Ўзбекистонда ҳам мусобақаларда талантли болаларни чиқармасдан мусобақани сотиб олганлар ўтиб кетганлиги ҳақида эшитганмиз ёки кўрганмиз.
Иккинчидан, йигитнинг ота-оналарининг гапиришларидан улар Туркманистон ўзбекларига ўхшаяпти. Билмаганлар учун Тошҳовуз вилояти ва Кўҳна Урганч шаҳри қадимий Хоразмшоҳлар, жумладан Жалолиддин Мангубердининг она шаҳри ҳисобланиб, у ерда асосан хоразмлик ўзбеклар яшайди. Бу худди Қирғизистондаги Ўш ва Жалолобод, Қозоғистондаги Чимкент, Тожикистондаги Хўжанд каби Туркманистондаги ўзбеклар яшайдиган вилоятдир. Туркманистон уларнинг барчасига туркман миллати деб паспорт бераётгани, мактабларни 100% туркманча қилиб қўйганлиги ҳақида маълумотлар бор, шунга қарамасдан 1000 йиллардан бери яшаб келаётган халқни 30 йилда туркманлаштириб бўлмайди. Шундай бўлгач, уларга нисбатан дискриминация, ажратиш ва камситишлар ҳам мавжуд. Мен Сулаймон ўзбек бўлиб туркман ўқувчини енганлиги учун "жазоланмадимикан" деб ўйлаяпман.
Рус тилидаги хабарнинг изоҳларида одамлар МВД курсантини президент ўғлининг аёли оиласига қариндош бўлган деб ёзишяпти. Агар шундай бўлса, "президентлар оиласи" номли Марказий Осиёча мавзу ҳам ўртага чиққанлиги маълум бўлади.
Нима бўлганда ҳам, орзулари Туркманистон байроғини жаҳон саҳналарида баланд кўтариш бўлган бир ватанпарвар, мард, ғурурли ўғлонни ўлдириб юборишибди. Сулаймоннинг жойи жаннатда бўлсин. Жиноятни қилганлар жазо олишига умид бўлмаса ҳам шундай бўлишига умид қиламиз.

Бугун Ўзбекистоннинг тўртта жойида тўрт хил об-ҳаво бўлмоқда.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ҳурматли аёллар, намунча, эрларингиздан шунчалик безормисизлар? 😜😂
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Денгиз махсулотларидан тўйиб тўйиб еб қолиш керак. Витамин бўлади 😋😍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
2021 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА :
- Халқ қабулхоналари ўз фаолиятларини қайта бошлаши мумкин ва халқнинг мурожатлари билан шуғулланила бошланади
- Миллион йилдан бери ҳал қилинмаган айрим рамзий муаммолар ҳал бўлади
- Жуда кўп раҳбарлар давлатдаги муаммоларнинг айбдорлари сифатида президент танқидига учраб ишдан бўшайдилар
- Президент кўп нутқлар сўзлайди ва халқнинг қулоғига ва юрагига ёқадиган гапларни айтади
- Президент вилоятларга ташриф буюриб "сюрприз" ташрифларни кўпайтиради, хароба маҳаллаларни, вайрона мактаб ва шифохоналарни кўриб қолиб тузатишга буйруқ беради
- Президент халқ вакилларининг хонадонларига ташриф буюради ва у ердаги эпизод воқеалар сайт ва блогерлар каналларида айлантирилади
- Президент журналистлар билан тўсатдан учрашиб қолиб, улар билан дилдан суҳбатлашади ва уларнинг муҳим эканликларини айтиб мақтайди
...
- Президент президент бўлиб қайта сайланади!
ПС. Ванга ўлганда унинг хусусиятлари кимгадир ўтиб қолган дейишади. Шу мен эмасмиканман деб ўйлаб қоламан баъзан! 😜😂

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни кўриб бўлгунча мен ариққа тушиб кетай дедим 😳😂👍
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Мендирман, Жалолиддин" сериалининг 2-сериясини кўргач таассуротлар қандай? Биринчи сериядан кўра яхшироқми ёки тескарисими?
Нималари ёқди, нималаридан кўнглингиз тўлмади?
Нималари ёқди, нималаридан кўнглингиз тўлмади?
Forwarded from "Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали (Xorazm_va_xorazmliklar)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Mendirman Jaloliddin 2-Qism (Mobile)
🔥 Serial premyerasi: 2021 yil
Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar

МОМО ҚАЛДИРОҚМИ БОБО ҚАЛДИРОҚ?
Бир нарса эътиборимни тортди. Дунёнинг турли цивилизацияларида "момоқалдироқ худолари" бор. Скандинавларда Тор, грекларда Зевс, ҳиндларда Индра, мисрликларда Сет, кельтларда Таранис, болтиқ бўйи халқларида Перкунас, славянларда Перун ва ҳоказо.
Буларнинг турли хусусиятларидан ташқари бир умумийлиги бор. Уларнинг барчаси эркаклар.
Ўзбек тилида биз "Момоқалдироқ" деймиз. Яъни, "момо" + "қалдироқ". Бошида момо сўзи адашиб тушиб қолгандир деб ўйладим. Кейин қарасам, бу сўз хоразмчада "Гулдурмомо" дейилади. Яъни "Гулдур"+"момо". Балки вилоятларимизда бу сўзнинг бошқа эквивалентлари мавжуддир. Ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудида "Гулдурсун қалъа" номли қадимий қалъа бор. У эрамиздан олдинги 11 ва эрамизнинг 11 асрларига бориб тақалади. 13 асрларда Хоразмшоҳлар уни қайта тиклаган ва уни мўғуллар қайта вайрон қилган. Унга қадимги хоразм-қорақалпоқ эпосларидаги Гулдурсуннинг номи берилган. Гулдурсун маҳаллий Хоразм ҳокимининг қизи бўлиб, қалъа узоқ муддат мўғулларга қарши курашади. Мўғуллар енгишига умидлари қолмай кетишга шайланганда ҳокимнинг қизи, малика Гулдурсун уларга чопар юбориб, қалъада деярли озиқ-овқат қолмаганини айтади. Шундан кейин мўғуллар кетмасдан қалъани қамал қилишда давом этадилар. Ғолиб бўлган мўғуллар "Отасига, халқига ҳиёнат қилган бизга ҳам содиқ бўлмайди" деб Гулдурсунни ўлдирадилар.
Бу қадимий эпосдаги Гулдурсуннинг "Гулдурмомо"га қанчалик даҳли борлигини билмайман, аммо иккаласида ҳам "Гулдур" сўзи аёлларга нисбатан ишлатилган.
Жанубий вилоятларимизда ёмғир чақириш учун "Суст хотин", шамол тўхтатиш учун "Чой момо" қўшиқлари айтилиши ҳисобга олинса, халқларимизда табиат ҳодисаларини, катта эхтимол билан уларнинг худолари (маъбудалари) ни аёллар- она, момо, қиёфаларида тасаввур қилиш ҳолатлари кўп бўлганлиги кузатилади.
Бу ҳолат ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларининг ўзига ҳослигими, балки қидимий туркий ва/ёки ундан ҳам қадимий одатларми, билмайман. Булар келажакдаги изланишлар, тадқиқотлар, қизиқишлар учун мавзу. Балки олимларимиз, билимдонларимиз бу мавзуларни аллақачон ўргангандирлар. Шундай бўлса, жуда яхши. Топсак ўқиймиз, ўрганамиз. Агар ҳали ўрганилмаган бўлса, бу мавзулар бизга кўп янгиликларни очиб беришига ишонаман.