Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электрли самокат зўр нарса экан.
Видеони Фейсбук орқали мана бу ердан кўришингиз мумкин:

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10226020428756619&id=1213095820

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Талабларингизга биноан "Мендирман Жалолиддин" сериалининг 3-сериясини кўра олмай қолганлар учун улашяпман.

Аммо келгуси серияларни топиш ва улашишнинг имкони бўлмай қолса, олдиндан узр. Сериалнинг муаллифлик ҳуқуқи эгалари ҳақли равишда барча ижтимоий тармоқлар, жумладан очиқ Телеграм каналлардан шикоят қилиб ўчиртирмоқдалар.

Мен буни тўғри тушунаман ва муаллифлик ҳуқуқларини бузиш ниятим йўқ. Аммо агар бирон канал рискни ўзига олиб чоп этса, сизларга улашишим мумкин. 🙏👇
Наманган ҳокимидан кейин энди Бухоро ҳокими контейнерга кўчиб ўтаётган эмиш.
Ҳамма нарса кампаниябозлик кўз тегмасин 😜🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Маҳаллабай, хонадонбай, контейнербай, талабабай, Алабай, Олапар, Мош...

🐩🐱 🐑 Бааааа Баааа Й!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Мушуксеварлар борми?

Бу мушукнинг исми Наполеон. Париждаги ягона ақлли, билимли ва чиройли мушук. Болалигида ўзим машинада бориб олиб келганман. Ҳозир кап-катта йигит бўлиб қолди кўз тегмасин. 🐱🐱🐱

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Европада бирон кийим сотиб олсангиз 7 кун ичида бирон сабаб кўрсатиб ёки ҳеч қандай сабабсиз сотувчига қайтариб олиб бориб бериб, пулини қайтариб олиб ёки бошқа кийимга алмаштириб кетаверасиз. Қонун шундай.

Мен Ўзбекистонда "Алмаштириб бермаймиз", "Қайтариб олмаймиз" деса негалигини тушунмагандим. Бунинг маданий ва менталитет билан боғлиқ сабаблари бор экан.

Биз ўзбеклар кўз тегмасин ўз фойдамиз учун ҳар нарсага қодирмиз. Фантазиямиз, ташаббускорлик, яратувчанлик, инноваторлик қобилиятларимиз тенгсиз. Фақатгина уларни кийимларни тўй ўтгунча кийиб, кейин олиб келиб беришга ишлатамиз 😜😂

ПС. Суратни ФБдан олдим.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ХУШХАБАР!

Ихтиолог олим Бахтиёр Шералиевнинг "Биология ва генетикадан масалалар" номли китоби сотувга чиқибди. Фурсатдан фойдаланиб, Бахтиёрни хушхабар билан муборакбод этаман.

Биология ва генетика билимдонлари ва шайдоларига эса ўзингиз ёки кимгадир совға қилиш учун ушбу китобни сотиб олишни тавсия қиламан.

Китобни ҳарид қилиш учун нашриёт каналига ҳавола : https://t.me/Akademnashr/1096
Ҳурмат билан,
У. Замон
😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​#Билармидингиз?

МАЛЬТУЗЧИЛИК

1766-1834 йилларда Англияда Томас Мальтуз деган одам яшаб ўтган. Унинг иқтисодий-сиёсий фикрлари асосида "Мальтузчилик" доктринаси юзага келган.

Доктринанинг қисқача маъноси таҳминан шундай:

- Агар инсонлар эркин кўпайишда давом этадиган бўлсалар, уларнинг сони инсоният ишлаб чиқарадиган махсулотлар боқиши мумкин бўлган миқдордан ортиб кетади ва очарчиликлар, талофатлар юзага келади. Оқибатда одамлар махсулотлар миқдори уларни боқа оладиган миқдоргача табиий равишда қирилиб кетадилар.

Бунинг олдини олиш учун одамларнинг демографик кўпайишларини олдини олиш керак. Бунинг учун бўйдоқларни, кам фарзандлиларни рағбатлантириш, абортни қўллаб-қувватлаш керак дейди. Бундан ташқари, эпидемиялар, урушлар, очарчиликлар инсонларнинг сонини камайтириб, "демографик муаммо"ни "ҳал қилиш"га ҳисса қўйшади.

Табиийки, мальтузчилик доктринасига қаршилар ва уни қўллаб-қувватловчилар бор.

Ва ниҳоят конспирология ишқибозлари бор. Улар ўтмишдаги барча эпидемиялар, вабо, мохов, грипп, ОИТС каби касалликларни мальтузчилик асосида давлатлар, массонлар, кўринмас кучлар тарқатган деб ишонадилар. 20 асрда юз берган икки жаҳон уруши ва бошқа майда урушлар ҳам мальтузчилик доктринаси бўйича Ер юзида одамларнинг сонини камайтириш учун ташкил қилинган деб ишонадиганлар бор.

Олимларнинг ҳисоблашларича, Ер сайёраси тахминан 9 миллиард инсонни боқа олади. Ҳозир инсоният 8 миллиардга яқинлашиб қолди. Шундан келиб чиқиб, Суриядаги Ислом давлати яратилиши ва диний урушларнинг авж олиши ва ниҳоят коронавирус пандемияси юз бериши Мальтузни яна бир бор конспирологларнинг эсига солди.

Сизнингча эпидемиялар, пандемиялар, урушлар, низолар, абортлар, кам фарзанд кўриш хоҳишлари ортида мальтузчилик доктринаси ташвиқотчилари турибдими?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#Чуғулистонданқитмирмишмишлар!

Барча таъқиқ бизга бўлсин! 8 март билан, Эркаклар!

Таҳририятимизда чет эллар унсурларига амал қилиб турадиган одатимиз бор. Ушбу чуғулча одатимизга кўра биз дунёдаги айрим давлатлар нишонлайдиган "Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни", яъни 8 мартни муносиб нишонлаш учун Гули чуғулга телефон қилдик. Бироқ Гули чуғулнинг жавоблари бизни ҳайратда қолдирди. Унинг жавобларини тинглай туриб, биз беихтиёр "Чуғул аёли шундай бўлиши керак" деб юбордик. Биз яхшиси Гули чуғул билан суҳбатимизни сизларга тўлиғича тақдим этамиз.

Муҳбир :

- Гули хола, 8 март байрамларингиз муборак бўлсин. Сизга дунёдаги барча эгзу тилакларни тилаймиз. Гўзаллик сизни асло тарк этмасин. Биз эркакларнинг бахтимизга яхшиямки сиз аёллар борсизлар…

Гули чуғул :

- Ялтоқланмай мақсадга ўтинг. Нима демоқчисиз? Индамаса ҳали бир букет гул, Телеграм орқали откритка ҳам юборарсизлар ?

Муҳбир :

- Ҳеч қандай мақсад йўқ, Гули хола. Биз фақат байрам билан табрикламоқчи эдик холос. Нима, сизга шу ёшингизда гап отишга телефон қилармидик ?

Гули чуғул :

- Ҳўп, кўп гап Чуғулга юк. Мақсадга ўзим ўтиб қўя қолай. Биз Чуғуллар ўзга халқларга ўхшамаслигимизни биласизлар. Бизда "аёллар ҳуқуқлари" деган гап бўлиши мумкин эмас. Бизда фақат "Эркаклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" ҳақида гапирилади. Чунки эркаклар ожиз жинс вакиллари ҳисобланиб, улар қирилиб кетмасликлари учун биз Чуғул аёллари қўлларимиздан келган барча ишни қилишимиз керак деб ҳисоблайман. Шу сабабдан мен 8 март байрами муносабати билан Чуғулистоннинг энг ожиз эркаги Чулун таппига бағишлаб қасида хати ёзганман. Ижозатларингиз билан шуни ўқиб берсам. Эшитинглар:

"Эй Чулун таппи,

Сиз Чуғулистон эркакларининг рамзисиз! Сизнинг тимсолингизда ожиз эркакларнинг барча фазилатлари гавдаланади. Сиз эркакларнинг фазилатларингизни бирма-бир санаб чиқишга бармоқларим етмайди. Шу сабабдан, улардан фақат 10 та бармоғимга сиғадиганларини санаб ўтсам:

1. Сизларнинг туғилишларингизнинг ўзиёқ бир ташвиш. Сизнинг туғилишингизни барча интиқлик билан кутади ва сизлар туғилганингизда Чуғул оталар "Эх, ўғил туғилди" деб гўзал афсусланмайдилар. Ўша кундан бошлаб сизларга барча умидлар боғланади, жамиятнинг бор юки устингизга тушади ва сизлардан кўп нарсалар кута бошлайдилар.

2. Ёшларингиз катта бўлгани сайин сизларга ҳамма нарса мумкин бўлишни бошлайди. Гўёки "Эркинликнинг ортиқчаси эркинликни ўлдиради" деган чуғулча мақол сизларга қўлланмайдигандай. Сизларда Чуғул қизларига ишлатиладиган оддийгина таъқиқлардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам мавжуд эмас. Масалан сизларга йиғлаш мумкин эмас, қўрқиш мумкин эмас. Давраларда, кундалик ҳаётда қўпол сўзларни гапиришга ва ҳунук қилиқларни қилишга мажбурсизлар.

3. Балоғат ёшига етгач организмингизни емирадиган одатларга дош беришларингиз керак бўлади. Дастлаб чекишни, кейинчалик эса ичишни бошлайсизлар. Энг оғири, сизлар Чуғул қизларининг орқаларидан лайчадай юришга мажбурсизлар. Фақат юрибгина қўйсангизлар майли. Айримларингиз сон-саноқсиз Чуғул қизлар билан юриб, сўнгра улардан қолиб кетишга ва охирида онаси ўпмаган бир Чуғул қизга уйланишга мажбурсизлар. Сизларда биронта Чуғул қиздан қолиб кетсангиз номингиз шарманда бўлиши, ётиб қўйсангиз умрингиз барбод бўлиши деган ажойиб ҳуқуқлар йўқ.

4. Сизларда ҳаётнинг оддий элементар ишлари бўлмиш уй ишларини қилишдай ҳуқуқлар ҳам йўқ. Овқат пиширмайсизлар, кир ювмайсизлар, дазмол қилмайсизлар, уйларни ювиб артмайсизлар. Ҳатто қишлоқ жойларда сигир соғиш каби ҳуқуқларингиз ҳам йўқ. Шу сабабдан, онда-сонда бир марта овқат пишириб қолсангизлар бир умр мақтаниб, фахрланиб юрасизлар.

5. Сизларда аёллардаги биологик ҳусусиятларнинг биронтаси йўқ. Умрингиз давомида организмингиз азоб нималигини билмайди. Ҳатто туғиш азобларини ҳис қила олмайсизлар. Чуғул руҳи шу ерда ҳам адолатсизлик қилиб, барча ширин азобларни биз аёлларга ато этган.
​​6. Ўлгудай ҳунуксизлар ва шунга қарамасдан гўзал бўлишга мажбур эмассизлар. Агар гўзаллашиш учун салонларга, маникюр, педикюрларга борадиган бўлсаларингиз аллақандай айбловлар билан айбланасизлар. Аёллар эркакларнинг кийимларини кийишлари мумкин, аммо сизлар аёлларнинг кийимларини ҳазиллашиб ҳам кия олмайсизлар.

7. Сизларга ўқиш, таҳсил олиш мумкин, ишлаш мумкин, хоҳлаган жойга бориш ва хоҳлаган ишни қилиш мумкин. Ҳатто оилали бўлиб кетганингиздан кейин ҳам қинғир ишларни қилиб юрсангиз одамлар буни оддий қабул қилаверадилар. Уят, иснод, шармандалик, гапга қолиш каби лаззатларини ҳеч қачон тўлиқ ҳис қила олмайсизлар. Сизларга ҳатто Чуғулистондан бошқа давлатга бориш учун онангиз ёки хотинингиздан рухсат ҳам керак эмас.

8. Оилада бош бўлишга, ота, эр, асосийси эркак бўлишга мажбурсизлар. Тўйдан кейин ота-онангизникидан хотинингизникига кўчиб кетиб, келинлик қилиш, йиллар давомида қуллик, ҳуқуқсизлик, тилсизлик қандай бўлишини ҳис қилиш имкониятларингиз йўқ. Ҳатто ичкуёв бўлган тақдирларингизда ҳам эрталаб соат 4 та туриб кўчаларни супуриш, нонушта тайёрлаш, болаларга, хотинга қараш, қайинларнинг зуғумига чидаш ва тунда соат 3 да уйқуга кетиш каби гўзал анъаналарга амал қилиш ҳуқуқларингиз йўқ.

9. Сизларга туғилгандан ўлгунча деярли таъқиқлар қўйилмайди. Масалан дунёнинг қайсидир давлатларида аёлларда машина ҳайдаш ҳуқуқи, қайсидир касбларда ишлаш ҳуқуқи ва ҳатто кўчага чиқиш ҳуқуқи йўқ. Сизларда эса оддийгина кўчага рўмол ўраб чиқиш, бегона аёллар билан гаплашмаслик, бирон жойга хотиндан рухсат сўраб бориш каби тақиқлар ҳам йўқ.

10. Энг оғир ишлар сизларники. Юк кўтариш, ер чопиш, қурилишларда ишлаш, депутатлик, вазирлик ва хатто Бош Чуғуллик касблари сизларники. Ахир сизлар суперменлар эмас, бор йўғи ожиз эркакларсизлар-ку. Сизларни асрашимиз, сизларга текинга сут бериб туришимиз керак.

Шу ва шунга ўхшаган қийинчиликлар ва ҳуқуқсизликларни ҳисобга олиб, мен 8 март байрамини сиз эркакларга ҳадя қилишни таклиф қиламан.

Бундан буён 8 март "Эркакларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" куни бўлсин. Чуғул оналаримиз айтганларидай "Барча ҳуқуқ сизга бўлсин, барча таъқиқлар бизга"!

Ўзи шундоғам эркакларимиз ёш ўлиб кетиб, кўплаб Чуғул аёллари бева бўлиб қолмоқдалар. Бунга ортиқ чидаб бўлмайди. Қўшимчасига мен Чуғулистонда "Эркаклар қўмитаси" тузишни таклиф қиламан. Зеро аёллардаги ўз қўмитасига эга бўлиш ҳуқуқи эркакларда ҳам бор бўлсин.

Чулун таппи, сиз Чуғулистоннинг энг кўркам ва энг тажрибали инсонисиз. Шу сабабдан ушбу мактубни айнан сизга йўлламоқдаман. Сиз мактубни Чуғулларга етказинг. Барча Чуғул аёллари ўз ожиз эркакларини асрасинлар. Барча Чуғул эркакларига 8 март муборак бўлсин!".

PS. Маҳмуджон Эшонқулов аканинг карикатураси.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ КУНИ МУБОРАК!

Бугун Ўзбекистонда, кўплаб собиқ совет республикаларида бўлгани каби "Халқаро хотин-қизлар куни" нишонланади. Аёлларга гуллар, совғалар берилади, табриклар йўлланади. Буям ҳарна. Зеро 200 та тумандан бор йўғи 5 та туманга аёл ҳоким бўлганини ҳазм қила олмай эркаклари дод солган мачо (қолоқ) жамият учун бу катта гап.

Дунёнинг кўплаб давлатларида бу куннинг тўлиқ номи "Халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари куни". Бу кунда мазкур давлатларда аёлларга бир букет гул берибгина қолмасдан, балки уларнинг жамиятдаги ўринлари, муаммолари, ҳуқуқлари муҳокама этилади ва ечимлар қидирилади. Оилада, ишда, кўчада, жамиятда уларга нисбатан камситишлар, ноҳақликлар бўлса айтилади ва қораланали.

Эркак ҳам аёл ҳам инсон эканлигини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Жинсий органларни ҳисобга олмаса, иккаласиям туғилади, ейди, ичади, ҳожатга боради, ухлайди, ўйлайди, йиғлайди, кулади...ва ўлади. Яъни аёл предмет, ҳайвон, ўзга сайёралик ёки бошқа сорт инсон эмас. Дунёда инсонларнинг 50%дан ортиғи аёллар эканлиги ҳисобга олинса, 200 нафардан 5 нафари аёл ҳоким бўлишини қабул қила олмаслик ўз аёлларини инсон ўрнида кўрмаслик, уларни ерга уриш ва салоҳиятларига ишонмасликдан бошқа нарса эмас. Жамиятимизда аёлларнинг қадри шунчалар паст экан, биз бу кунни байрам қилишимиз иккиюзламачилик бўлади.

КЕЛИНГ, ҲУРМАТЛИ ЭРКАКЛАР, 8-МАРТ МУНОСАБАТИ БИЛАН АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК.

Оилада уларни урмасинлар, ишхоналарда уларни камситмасинлар, кўчаларда юрганда уларга хирс билан қарамасинлар, раҳбарлик қилишларига тўсқинлик қилмасинлар. Мактабларда асосан аълочилар қиз болалар бўлади ва ўша қизларнинг орзулари осмонча бўлади. Кейинчалик жамиятнинг эркаклар ҳуқуқларига мосланган шафқатсиз қоидалари сабабли қизлар аввало орзуларидан, кейинчалик ўқишларидан, охири ҳуқуқларидан кечадилар ва ўзларини эркаклар учун қурбон қиладилар.

Мен бу нарсани адолатсизлик деб биламан. Эркак бўлиб туриб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганим учун менга қанча таъналар билдирилади ва турли хил туҳматлар қилинади. Энди аёл бўлиб туриб ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи бўлганларнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.

Шундай бўлгач, ҳақиқий мардлик ва эркаклик ўзидан кучсиз ва ҳуқуқлари паст бўлган аёлни уриш, зўрлаш, устидан кулиш ва ҳукмронлик қилиш эмас, балки жасорат билан уларнинг бирон ҳуқуқларини тиклашга ҳаракат қилиш ҳисобланади. Сизнинг (Менинг) онангиз, аёлингиз, синглингиз ва қизингиз ҳеч кимдан кам ва паст эмас. Уларни ҳеч ким уришга, хўрлашга, зўрлашга, ишда, йўлда камситишга ҳақли эмас. Аёллар ҳуқуқлари учун бир хайрли иш қилсангиз ўз яқинларингиз, бутун инсоният учун қилган бўласиз.

Сўзимни "Шахсий мулоҳазаларим" рукни остида ёзган мақолаларимдан бири "Аёл одам эмас(ми?)!" номли мақоламда ишлатган бир статистика билан якунлайман.

Дунёда :
- Ҳар 3 аёлдан бири, яъни таҳминан 1 миллиард аёл албатта зўравонлик (жисмоний, жинсий, суистеъмол) қурбони бўлар экан;
- Ҳар 2 секундда 1 нафар, яъни кунига 40 000 нафар балоғатга етмаган қиз зўрлаб эрга бериларкан;
- 100 дан ортиқ давлатда оилавий зўравонликларга қарши қонунлар қабул қилинмаган;
- Йилига 5000 нафар аёл "шаън ҳимояси"нинг қурбони бўларкан;
- 1,36 миллион нафар қиз ва аёллар фоҳишаликка мажбурланар эканлар;

Умумий қилиб айтганда, зўравонлик ва зўрлашлар дунёдаги аёллар учун саратон, йўл-транспорт ходисалари, урушлар ва безгак касаллигининг қурбонларини қўшиб ҳисоблаганда улардан кўпроқ хавф туғдирар экан.

Ушбу сўзлардан келиб чиқиб айтишим жоизки, аёлларимизга бағишланган ягона кунда уларни қанча табрикласак, ҳуш кайфиятлар улашсак, гуллар ва совғалар берсак оз. Аёлларимиз ҳар кун ардоқлашимизга муносиблар.

Халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари куни муборак, Азиз ва мўътабар Аёллар,

Тенг ҳуқуқ ва эътибор билан,

Дониёр Рўзметов (Уч замон)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 МАРТ БИЛАН, ЭРКАКЛАР!

Азиз аёллар, 8 март байрамини яхши ўтказиб олдингизларми?

Ҳурматли эркаклар. 9 март байрамингиз муборак ! Барча тирик ва соғ-саломатми? 😜 Шу билан энди яна бир йил хотиржамсизлар! 😂👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
- / Nigina Amonqulova - Shodu shodam /
Muhammad Production
"Шоду шодам", Нигина Амонкулова

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​#Чуғулистонданқитмирмишмишлар !

"КОАЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ" !

Таҳририятимизга Чулун таппи "Коалаларга беринг дунёни" деб номланган маъруза қиляпти экан деган миш-миш келганида ҳаёлимизга "Чулун таппи ота эколог бўлиб қолибдилар шекилли" деган ҳаёл келди. Тўғрида, одамнинг ёши ўтган сайин хаётнинг қадрига етадиган, она табиатга ва тирик жонзотларга нисбатан раҳми келадиган бўлиб боради. Биз 130 ёшли Чулун таппи отага инсоф киргани рост бўлсин дедикда, тадбирни ёритиб келиши учун маърузага ўз муҳбиримизни юбордик. Қуйида Чулун таппи отанинг маъруза матнини тўлиқ беряпмиз.

Чулун таппи :

"Маърузага келган Бекорчилар,

Сизларга бошидан айтиб қўяй, маъруза давомида эснаб, уйқусираб ўтириш ёки бутунлай ухлаб қолиш, маърузачининг нутқини тингламасдан гаплашиб ўтириш, телефонда гаплашиш ва бошқа барча фойдали ишларни бемалол қилавериш мумкин ва булар ҳатто тавсия этилади. Зеро буюк Чуғуллардан бири айтиб кетганидай "Ҳар ким не истаса шуни қилгусидур"!

Мен нима сабабдан маърузамни "Коалаларга беринг дунёни" деб номлаганлигимни билгингиз келаётгандир. Бўлмаса эшитишда давом этинг. Дунёда ҳар хил буюк олимлар ўз назарияларини яратаётганларида маълум бир ҳайвон ёки мавжудотларни ўзларига ўрнак қилиб олганлар. Масалан Чарлз Дарвин маймунларни, Карл Маркс чумолиларни ва Чуғул рухи Чуғулларни ўрнак қилиб олиб, уларнинг асосида жамиятлар яратганлар. Дарвиннинг назарияси асосида "Маймунлар сайёраси" деган кино ишланган бўлса, Маркснинг чумолилари "Коммунизм"нинг яралишига сабабчи бўлган. Уларнинг орасида барибир Чуғулистон давлатининг яратилиши назарияларнинг энг буюги бўлиб қолаверади десам ҳақиқий Чуғуллик қилган бўламан.

Камина ҳам ўз орзу ва ҳавасларимнинг қулига айланган ҳолда, санаб ўтилган буюкларнинг изидан бориб, ўзимга Коалаларни рамз қилиб олишга қарор қилдим. Эндиликда "Коала айиғи" рамзи асосида дунёга ўзимнинг тасаввуримдаги жамият турини таклиф қилмокчиман. Инкор этишга шошилманг.

Хуллас, Коала айиғининг ўзига ҳосликлари нимада ? Коала айиғи ўз умрининг 99 фоизини ухлаш ва овқат ейиш билан ўтказар экан. Ундан қолган бир фоиз вақтини эса ўзига жуфт излаш ва рохат-фароғат билан ўтказар экан.

Маркс рамз қилиб олган чумолилар тинимсиз меҳнатнинг рамзи бўлиб, ундай жамиятда инсонлар учун на уйқу бор, на рохат-фароғат бор. Ундай жамият одатда инсонларни чумолилардай эрталабдан кечқурунгача ишлашга ундайди. Дарвиннинг маймунлари эса фақат ўйин кулгуни ва сакрашни биладилар холос. Марксчилар Дарвиннинг маймунларини анча маданийлаштирганларидан кейин қайта ҳисоб-китоб қилиб кўрганларида ҳам инсонлар кунига 8 соат меҳнат, 8 соат роҳат ва 8 соат уйқу билан машғул бўлишлари аниқланган. Бундай ҳаёт тарзида уйқу инсон ҳаётининг бор йўғи 30 фоизини ташкил қилиб, бу Коалача ҳаёт тарзидан анча паст эканлигини кўрсатади.

Бунинг устига, айрим халқларда уйқуга қарши тарғибот ишлари олиб борилиб, унинг фоизини камайтиришга ҳаракатлар мавжуд эмиш. Масалан, айримлар "Кам е ва кам ухла" деган ғалати мақолларни ҳам яратиб олган эмишлар. Яна бир жамиятлар эса "Эрта турганга худо ризқ беради" деб инсонларни алдашга ҳаракат қилар эмишлар. Масалан бизнинг қурумсоқ Чуғул руҳи эрта турган Чуғулларга ҳеч қачон ҳеч нарса бермайди. Аксинча, барча Чуғулларнинг ёппасига эрта туришлари Чуғулистон иқтисодиётининг зарарига ишлайди. Иқтисодиёт нималигини тушунмайдиганларга тушунтираман.

Инсон эрта турса, қорин оч бўлади ва нонушта ейди, тўғрими ? Агар дунёда 7 миллиард инсон бор десак ва уларнинг барчаси эрта туради деб ҳисобласак, бу кунига 7 миллиард нонушта дегани бўлади. Агар бир нонушта ўртача ҳисобда 10 чум туради десак, бу кунига 70 миллиард чум пул деган бўлади. Энди 7 миллиард инсон эрталаб уйғонмасдан тушгача ухласалар қандай бўлади ? 7 миллиард нонушта ёнга қолади.

Ундан кейин, одатда тушгача ухлаган одамлар ҳар доим ланж бўлиб уйқудан уйғонадилар ва тушликни ёқар ёқмас ейдилар. Шу сабабли, тушликда ҳам анча овкатлар ёнга қолади. Энди мана шу тушгача ухлаб, чала чулпа овқатланган одамлар бекор қоладиган бўлсалар, уларнинг кечга яқин яна уйқулари келади. Натижада кечқурун кечки овқатниям емасдан ухлайдиганларнинг сони ортади.
Энди ўзингиз ҳисоблаб кўринг. Агар кунига жами 200 миллиард чум пул иқтисод қилинадиган бўлса, бу ойига 6 триллион, йилига 72 триллион чум деганидир. Бу мисли кўрилмаган рақамлар бўлиб, бундай тараққиёт йўлини ҳали ҳеч ким таклиф қилган эмас. Бундай ғоялар фақат Чуғул кишисининг калласига келиши мумкин холос.

Давом этамиз. Ҳеч иш қилмасдан фақат ухлаган ва тузукроқ овқат емаган одамларга ҳаётда кўп нарса керак бўлмайди. Одатда улар уйдан чиқмасдан битта пижамада юрсалар ҳам олам Чуғулистон. Умуман олганда ундай кун тартибида яшайдиган одамларнинг ишлаганларидан ишламаганлари яхшироқ. Улар чала ишлаб ишнинг белига тепганларидан кўра ишлаётганларга халақит бермасдан тинчгина уйда ухлаб ётганлари яхши.

Кўриб турганингиздек, мен таклиф қилаётган модел иқтисодий жиҳатдан энг самарали ва ижтимоий жихатдан энг ёқимлироғи ҳисобланади. Энди инсоф билан айтинг, мана шундай уйқу, овқат ва роҳат-фароғатга асосланган жамиятда яшаш кимга ёқмайди ?

Шу сабабдан, мен бугун дунёдаги барча Чуғулларни имкон қадар кўпроқ ухлашга, ўзлари уйғонган пайтларда эса ухлаб ётганларга халақит бермасликка ва шу орқали Чуғулистоннинг иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшишга чақираман. Айникса мен Чуғул аёллари эрларига "Ухлаб ётавермасдан туриб, у ишларни қилсангизчи, бу ишларни қилсангизчи" деб такрорлайвермасликлари керак эканлигини алоҳида таъкидлайман. Агар кимда ким мен таклиф қилаётган жамият турига қарши бўладиган бўлса, марҳамат эрта турсин, эрталабдан кечгача ишлаб, уйга чарчаб келиб роҳат нималигини билмасдан яшайверсин. Айтиб қўяй, биз тузадиган "Коалача" жамиятда ишламаганларни ишлайдиганлар боқади.

Хулоса ўрнида сизларга мазкур шиорни баралла айтмоқчиман : "Агар ҳаётнинг ухловчи томонида бўлишни хоҳласангиз, Коалаларга беринг дунёни"!

Таҳририят!

Чулун таппининг маърузасидан кейин давомли хурраклар эшитилди. Чунки залда фақат Чуғуллар йиғилган эди ва шу сабабли ҳеч ким нутқни охиригача эшитмаган ва барча ухлаб қолган эди. Энг асосийси, мазкур маърузадан сўнг бизлар Чулун таппи отанинг ҳеч қандай эколог ёки табиатсевар бўлиб қолмаганлиги билиб олдик! Сизларга тошдай қаттиқ уйқулар ва ширин-шакар тушлар тилаймиз!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Бугун меҳмонларимиз бор. Уларни кутиб олишга дастурхонимиз ҳам тайёр бўлиб қолди 😍😋🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Мана меҳмонларга тортиқ қилинган гул манти. 😋😍🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon