Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Энди ўзингиз ҳисоблаб кўринг. Агар кунига жами 200 миллиард чум пул иқтисод қилинадиган бўлса, бу ойига 6 триллион, йилига 72 триллион чум деганидир. Бу мисли кўрилмаган рақамлар бўлиб, бундай тараққиёт йўлини ҳали ҳеч ким таклиф қилган эмас. Бундай ғоялар фақат Чуғул кишисининг калласига келиши мумкин холос.

Давом этамиз. Ҳеч иш қилмасдан фақат ухлаган ва тузукроқ овқат емаган одамларга ҳаётда кўп нарса керак бўлмайди. Одатда улар уйдан чиқмасдан битта пижамада юрсалар ҳам олам Чуғулистон. Умуман олганда ундай кун тартибида яшайдиган одамларнинг ишлаганларидан ишламаганлари яхшироқ. Улар чала ишлаб ишнинг белига тепганларидан кўра ишлаётганларга халақит бермасдан тинчгина уйда ухлаб ётганлари яхши.

Кўриб турганингиздек, мен таклиф қилаётган модел иқтисодий жиҳатдан энг самарали ва ижтимоий жихатдан энг ёқимлироғи ҳисобланади. Энди инсоф билан айтинг, мана шундай уйқу, овқат ва роҳат-фароғатга асосланган жамиятда яшаш кимга ёқмайди ?

Шу сабабдан, мен бугун дунёдаги барча Чуғулларни имкон қадар кўпроқ ухлашга, ўзлари уйғонган пайтларда эса ухлаб ётганларга халақит бермасликка ва шу орқали Чуғулистоннинг иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшишга чақираман. Айникса мен Чуғул аёллари эрларига "Ухлаб ётавермасдан туриб, у ишларни қилсангизчи, бу ишларни қилсангизчи" деб такрорлайвермасликлари керак эканлигини алоҳида таъкидлайман. Агар кимда ким мен таклиф қилаётган жамият турига қарши бўладиган бўлса, марҳамат эрта турсин, эрталабдан кечгача ишлаб, уйга чарчаб келиб роҳат нималигини билмасдан яшайверсин. Айтиб қўяй, биз тузадиган "Коалача" жамиятда ишламаганларни ишлайдиганлар боқади.

Хулоса ўрнида сизларга мазкур шиорни баралла айтмоқчиман : "Агар ҳаётнинг ухловчи томонида бўлишни хоҳласангиз, Коалаларга беринг дунёни"!

Таҳририят!

Чулун таппининг маърузасидан кейин давомли хурраклар эшитилди. Чунки залда фақат Чуғуллар йиғилган эди ва шу сабабли ҳеч ким нутқни охиригача эшитмаган ва барча ухлаб қолган эди. Энг асосийси, мазкур маърузадан сўнг бизлар Чулун таппи отанинг ҳеч қандай эколог ёки табиатсевар бўлиб қолмаганлиги билиб олдик! Сизларга тошдай қаттиқ уйқулар ва ширин-шакар тушлар тилаймиз!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Бугун меҳмонларимиз бор. Уларни кутиб олишга дастурхонимиз ҳам тайёр бўлиб қолди 😍😋🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Мана меҳмонларга тортиқ қилинган гул манти. 😋😍🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
АМЕРИКАЛИК ОЛИМЛАР 6,7 МИЛЛИОН "УРУҒЛАР"НИ ОЙГА ЮБОРМОҚЧИ ЭКАН

Уни буни қўйинглар. Америкалик олимлар Ер юзида мавжуд бўлган 6,7 миллион жонзотларнинг, жумладан инсонларнинг "уруғлари"ни Ойга юбориш таклифи билан чиқишибди.

Уларнинг айтишига кўра, Ойдаги коваклар, ғорлардаги -180°С ҳарорат уларни тирик сақлаб туради ва келажакда табиий офатлар ёки бирон сабабларга кўра Ер юзида барча жонзотлар қирилиб кетса, коинотда қайта ҳаёт юзага келиш имкони бўлади.

Айрим инсонлар бу лойиҳани афсонавий "Нух кемаси"га қиёсламоқда эканлар.

ПС. Балки бундан миллион ёки миллиард йиллар олдин худди мана шундай лойиҳа амалга оширилиб, Ер юзида ҳаёт шундай юзага келмаганмикан деган "ғалати" фаразлар ҳам йўқ эмас 😬😉

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Onamning duosi meni asraydi
Ohunjon Madaliyev
"Онамнинг дуоси мени асрайди", Оҳунжон Мадалиев

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Барча ўзбек журналистлари эмас албатта 😉.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ishq [bestmusic.uz]
Botir Qodirov & Rubail Azimov
"Ишқ", Ботир Қодиров ва Рубаил Азимов

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким қайси кунда туғилган? 😜
Жума муборак, артистлар! 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ҚАНИ ?

Бугун эрталаб болаларимиз билан суҳбатдан:

-Бугун байрам. Байрамлар муборак
-Қанақа байрам
-Наврўз деган, Ўзбекистондаги энг катта байрам
-Байрам бўлса унда бизга совғалар қани?
-... 😳😬😂

ПС. Кечадан бери бизга откритка ва табриклар юбораётганлар, совғаларингиз қани ? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍1
ГЎРЎҒЛИ СУПЕРМЕНДАН КУЧЛИ !

Ўзга маданият ўчоғида яшаб туриб фарзандларни она ватан руҳида тарбиялаш осон иш эмас. Деярли ҳар кун "цивилизациялар тўқнашуви" ва "тарбиявий соатлар" кунига айланади.

Фарзандларимиз билан бугунги суҳбатдан қисқача.

- Ўзбекистонда ҳам супер қаҳрамонлар борми ?
- Албатта бор. Ўзбекистондаги супер қаҳрамонлар сизларнинг қаҳрамонларингиздан анча кучли бўлган
- Йўғе. Қандай супер қаҳрамонлар бор ?
- Масалан, Гўрўғли деган қаҳрамон бор. Алпомиш деган қаҳрамон бор. Улар жуда бақувват бўлганлар.
- Халқдан ҳам бақувватми ?
- Ҳа, кўринишлари халқдан бир неча марта катта бўлган
- Супермен, Бетмен, Спайдермендан ҳам зўрми ?
- Ҳа, Гўрўғли ва Алпомишнинг олдида бу қаҳрамонлар ҳеч нарса эмас.

Қизларимиз савол беради :

- Қиз қаҳрамонлар ҳам борми ?
- Ҳа, албатта
- Қандай қаҳрамонлар бор ?
- Масалан Барчиной, Хирмондали деган супер қиз қаҳрамонлар бор. Яна битта қаҳрамон бор. Қиролича Тўмарис. Эрон шоҳи унинг давлатини босиб олмоқчи бўлган. У Эрон шоҳини енгиб, сўнгра унинг бошини кесган...
- Ваууу, биз ҳам Тўмарисга ўхшаган қиролича бўламиз.
- Ҳа, сизларга ёмонлик қилмоқчи бўлганларнинг устидан доим ғолиб бўлинглар!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​НАВРЎЗ БИЗНИНГ БАЙРАМ! БАЙРАМ МУБОРАК!

Наврўз деганда кўз олдимизга одатда каттаю кичик тантаналар, сумалак ва кўк таомлар ва шу билан боғлиқ тасвирлар келади. Аслида Наврўз оддий байрам ва тантаналардан чуқурроқ илдизларга, тарих ва фалсафага, айниқса мазмунга эга бўлган кун ҳисобланади.

Ўқувчиларимиз орасида Эрондаги янги йил ҳисоби, яъни календар мавзусида баҳс бўлди. Улар дунёнинг аксарият давлатлари ишлатадиган грегорий тақвимини эмас балки "ҳижрий тақвим" ишлатадилар ва шу сабабдан уларда бу йил 2021 йил эмас балки 1400 йил бўларкан. Аммо "ҳижрий" сўзи сабабли бу тақвимнинг арабларга ва ислом динига даҳли савол остига олинди.

Бу ерда бир нарсага ойдинлик киритиб ўтиш керак. Тўғри, Эрон -ислом республикаси ва ва ўз тақвимини арабча ҳижрий тақвимга биноан эрамизнинг 622 йилидан бошлаб ҳисоблайди. Шу сабабдан, уларнинг тақвими ҳам "исломий ва ҳижрий" тақвим ҳисобланади. Аммо улар ўз тақвимларини қадимий форсий, хоразмий, сўғдий тақвимларга мослаб 21 мартдан, яъни йилнинг ҳақиқий бошидан бошланадиган қилиб мослаб олганлар.

Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” - “Осор ал-боқия” асарида ёзилишича, хоразмликлар ой манзилларини ишлатганлар. Улардан астрономияга оид ҳукмлар чиқарганлар. Манзилларини, исмларини ёдда сақлаганлар. Ой манзилларини 12 буржга тақсимлаб, буржларни ўз тилларида алоҳида-алоҳида номлаганлар.

Мазкур асарида Беруний “Хоразмликлар буржларни араблардан яхшироқ билганлар” деб қайд этади. Хоразмликлар билан биргаликда форслар ва сўғдликларнинг йил ҳисоблари ҳам мантиқий ва математик жиҳатдан мукаммал бўлганлигини айтиб, буни ҳисоб-китоблар ва мисоллар билан тушунтириб беради.

Хоразмликлар билан сўғдийлар йил бошини белгилаш учун ортиқча кунларни қўшишда бир хил амал қилганлар. Улар қуёш йили ҳар 115 йилу 365 кундан, 116 йили еса бунга 1 ой ва 1 кун кўшилади деганлар. Янги йил Хоразмда навсоржидан бошланган.

“Кейин – деб, ёзиб ўтади Беруний – Қутайба ибн Муслим ал-Бохилий хоразмликларнинг котибларини халок этиб, билимдонларини ўлдириб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли улар саводсиз қолиб, ўз эхтиёжларида ёдлаш қувватига суянадиган бўлдилар. Узоқ вақт шундай бўлгач, улар ихтилофли нарсаларни унитиб, келишиб олганларини ёдда сақлаб қолдилар”.

Нафақат қадимда, балки ҳозир ҳам дунё олимлари, хусусан Ғарб олимлари қадимий форсий-хоразмий-сўғдий тақвимни Грегорий тақвимидан кўра аниқроқ деб ҳисоблайдилар. Агар ой ва кунлар ҳисобида бир милли секундга адашилса ҳам бу асрлар, минг йиллар давомида ҳисоб-китобларда нотўғриликни келтириб чиқаради. Бизнинг ота-боболаримиз эса ҳисоб-китобларни тўғри амалга ошириб, дунёдаги энг тўғри тақвимни йўлга қўйган бўлганлар.

Наврўз эса инсоният тарихидаги энг тўғри тақвимдаги "Янги йил", янги кун ҳисобланади.

Бунинг устига Наврўз табиий ҳодисаси юз берадиган давр, ундаги воқеалар, урф-одатлар, пишириладиган таомлар, экологик ва спортча тадбирларнинг барчаси Марказий Осиё ва Эрон иқлими ва табиатидан келиб чиққанлиги Наврўзнинг айнан бизнинг байрамимиз эканлигини билдиради.

Шу сабабдан, айрим ёт ва бегона мафкураларнинг таъсири остида, ўз ота-боборларининг меросини инкор қиладиган ва "Наврўз бизнинг байрам эмас" дегувчиларнинг иддаоларида умуман асос йўқ!

Шундай экан, мен қаттиқ ишонч ва қалбим тўла фархр билан барчаларингизни Наврўз байрами билан чин юракдан муборакбод этаман! Сизларга ва сизлар орқали сизларнинг оилаларингизга, юртимизга ва коронавирус балосидан азоб чекаётган бутун дунёга барча эзгу тилакларни тилайман!

ПС. "Битта табрикни ҳам шунақа узууун қилиб ёзадими? Ўқитувчими нима бало?" деб ўйлаётганларга жавоб : Ҳа, илгари ўқитувчи бўлиб ишлаганман ва ўқитувчининг собиғи бўлмайди! Сизларга ҳам байрам муборак! 🤣

Сийқаси чиққан отриткалардан безор бўлганлар учун бугун ўз уйимизда пишган байрам паловининг суратини қўйяпман! 😜😋

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ХУДОЙБЕРДИ ТЎХТАБОЕВ ВАФОТ ЭТИБДИ

Эрталаб ахборот сайтларда ушбу хабарни ўқиб, хафа бўлдим. Ундан кейин эсимга Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари, хусусан "Сариқ девни миниб"ни ўқиган беғубор болалик пайтларим эсимга тушди.

Худойберди Тўхтабоев ғамгинлик билан эмас яхши кайфият ва яхши хотиралар билан эсланадиган севимли муаллифларимдан бири эди.

Дарвоқе, унинг "Сариқ девни миниб" қиссаси француз тилига таржима қилинган бўлиб, мен ишлаган Булак кутубхонаси фондида ҳам бор эди.
Шундай экан, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ўлмайди. У нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиёт шинавандалари қалбида абадий яшайди.

Жойлари жаннатда бўлсин ! Оила аъзоларига сабр тилайман !

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
La Bohme
Charles Aznavour
"La Bohème", Charles Aznavour

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! 18 ёшдан кичиклар ва кўнгли бўшлар ўқимасин!

Кичкиналигимда холамнинг ўғли айтиб берган эди. Бир эр-хотиннинг бир ўғли ва бир қизи бор экан. Йигит билан қиз катта бўлибдилар. Йигит армияга кетибди. У армияда юрган пайтида битта ўртоғи уйланадиган бўлиб қолибди. У хизматдан рухсат сўраб тўрт кунга уйига қайтиб келибди. Дўстининг тўйи куни у синглисига кийимларини ювиб дазмоллаб қўйишини сўрабди. У кийишга бошқа кийимлари йўқлигини, шунинг учун эхтиёт бўлишини тайинлабди. Синглиси "хўп" дебди. Синглиси акасининг кийимларини ювиб, дазмоллаб турганида қўшни киз эшикни тақиллатиб колибди. У бориб эшикни очибди ва қўшни қиз билан гаплашиб туриб, дазмол эсидан чиқиб қолибди. Йигит уйига қайтиб келса, унинг кийимларини дазмол олиб куйиб кетган экан. Синглиси эса қўшни қиз билан гаплашиб турган экан. Шунда йигитнинг жаҳли чиқибди ва дазмолни олиб синглисининг бошига урибди. Синглиси зарбага дош беролмай жон таслим қилибди. Яккаю ёлғиз синглисини ўлдириб қўйган йигит стол устида турган пичоқни олиб ўзига урибди ва у ҳам тил тортмай ўлибди. Кечкурун, ота-оналари қайтиб келиб, қарасалар йигит билан қиз ўлиб ётган экан. Улар бу мусибатни кўтара олмасдан юраклари хуруж қилиб, ўлиб қолибдилар. Шундан кейин милиция келибди. Уни ушлаб олиб кетибдилар. Суд бўлибди ва унга ўлим жазосини берибдилар. Шу билан адолат қарор топибди. Кимга ўлим жазоси берибдилар дейсизми? Кимга бўларди, дазмолгада. Бу ҳаётда ҳамма нарсага Бабаян айбдор бўлаверадими. Баъзан дазмоллар ҳам айбдор бўлиб қолишлари мумкин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Мана шундай кассеталарни кўрган, таниган ва қадрлаган авлод вакилларига савол.

Болаларимизга бунинг нима эканлигини кўрсатиб тушунтириш учун қайси музейга боришни таклиф қиласизлар? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Og'abek Sobirov - Mening ham dardimni tinglasa birov ARXIV VIDEO…
Og'abek Sobirov
"Менинг ҳам дардимни тингласа биров", Оғабек Собиров (архив)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​#Деярлиҳазил!

ҚОИДАГА АМАЛ ҚИЛА КЎРМАНГ!

Шаҳардан чиққанда бир ички йўл бор. Тезлик соатига 80 км қилиб белгиланган. Бир соатлик йўлда биттаям радар ёки назорат йўқ. Шу сабабдан, у ерда ҳамма 120-130 тезликда ҳайдайди. Жумладан камина ҳам. Бошида йўлни яхши билмаган пайтларимда қоида бўйича 80 тезликда ҳайдаган эдим, ҳамма менга ўқрайиб қараб 120 тезликда ўтиб кетарди. Ҳозир ҳаммамиз 80 тезликда ҳайдайдиганларга ўқрайиб қараб ўтиб кетамиз... 🤣

Бизнинг ўзбек жамиятимизни шу йўлга ўхшатаман. Конституция, қонунлар, қоидалар бор, чегаралар белгиланган. Аммо ҳеч ким қоидага амал қилмайди. На каттаси, на кичиги. На давлат, на халқ. На мансабдорлар, на фуқаролар. Кимдир қоидага амал қилмоқчи бўлса ҳамма унга ўқрайиб ўтиб кетади...

Бир куни шу ички йўлга радар қўйиб қўйишса ёки патруль туриб олиб текширса ҳаммамиз тамоммиз. Ўқраядиганларни битта қўймай олади. Шунда 80 тезликда юрадиган битта яримталар бизга қараб кулиб ўтиб кетадилар.

Туф туф туф, нималар деяпман. Эээ гапим оғзимдан чиқиб ёқамга ёпишсин 🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon