Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ЮЛДУЗ УСМОНОВА ҲАҚИДА ЭМАС, ЛЕКИН ДОЛЗАРБ!

Давлат бошқаруви, тизимларимиздаги айрим долзарб муаммоларнинг таҳлилига оид мақолам унча эътиборга тушмай ўтиб кетган эди.

Одамлар баъзан долзарб мавзулардан кўра Юлдуз Усмонованинг гапларини муҳокама қилишни маъқул кўрадилар 😜.

"Human.uz" мақола кўпроқ ўқувчиларга етиб бориши учун уни чоп этибди.
Илтимос, эринмай ўқинглар, тарқатинглар ва фикрларингизни билдиринглар.

Ҳавола: https://human.uz/site/inner/3194

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯ СЕНАТИДАН ЎЗБЕКИСТОН СЕНАТИГА МАСТЕР-КЛАСС.

Франция ҳукумати карантин пайтида карантиндан чиқиш лойиҳасини "Миллий ассамблея" га тақдим этиб, овоз бердириб, уни парламентда тасдиқлатиб олган эди. Мухолиф партиялар ҳукуматни карантиндан фойдаланиб, ими-жимида лойиҳани овозга қўйганликда ва ўз тарафдорлари ёрдамида ўтказиб олганликда айблаган эди. Чунки "Миллий ассамблея" депутутлари орасида ҳукумат ва президент Макроннинг сиёсий ҳаракати вакиллари кўпчиликни ташкил қилади.

Кеча Франция сенати мазкур лойиҳани кўриб чиқди ва кўпчилик овоз билан уни рад этиб, "Миллий ассамблея" га қайтариб юборди. Президент ва ҳукумтга мухолиф партиялар кўпчиликни ташкил қилувчи сенаторлар лойиҳани қониқарли эмас деб топдилар ва шу йўл билан ҳукуматнинг карантиндан фойдаланиб қолиш режасига тўсқинлик қилдилар.

Ўзбекистонда ҳам карантин пайтида қуйи палата депутатлари ЕОИИга кузатувга кириш учун овоз бердилар. Кўпчилик норози бўлиб қолиб кетаверди.

Бўлиш эхтимолига умуман ишонмасам ҳам мен сенатимизга французларнинг мастер-классидан ўрнак олишни тавсия қилган бўлар эдим. Агар депутатларимиз юрт тақдирига бефарқ бўлсалар, сенаторларимизда ҳали ўз шарафларини қутқариб қолиш имконияти мавжуд. Улар ЕОИИга кузатувчи бўлиб кириш қарорини рад этиб юборсалар, сенаторларимиз ҳақиқий қаҳрамонларга айланар эдилар.

Чиқмаган жондан умид. Мен айтдим қўйдим.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ЕОИИга кирсак қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун яхши бўлади деётганлар учун:

"Қўшнимиз Қозоғистон матбуотининг бир неча кундан бери ёзишича, Туркистон вилояти фермерлари етиштирган эртаки карам ва пиёзларини Россия ҳудудига ўтказа олмай хонавайрон бўлишмоқда. Фермерлар карам ва пиёзларни даланинг ўзида йўқ қилишга киришган"

Давоми ва видеолар ушбу ҳаволада: https://tarjumon.uz/20830

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
МЕН АЙБДОР ЭМАСМАН !

...Олимларнинг айтишларича, инсонларда "айбни тан олмаслик" одатининг шаклланишида ота-оналарнинг роллари кўп бўлар экан. Деярли барчамиз гувоҳ бўлган бир ҳолат бор. Биронта бола югуриб бориб столга урилиб бирон жойини оғритиб, йиғлай бошласа, уни тинчлантириш учун онаси "Ким сени урди? Мана шу столми? Ҳозир урамиз бу столни. Бошка сени урмайдиган бўлади. Мана урдик столни. Йиғлама бўлди"! деб овутишга ҳаракат қилади. Яъни, бола аслида ўзининг айби билан, яъни ўзининг эътиборсизлиги ва тартибсизлигининг натижасида югуриб бориб столга урилган бўлишига қарамасдан онаси унга "Бу ўзингнинг айбинг билан бўлди, бошқа бунақа қилиб югурма, акс ҳолда яна бирон жойингни оғритиб оласан" деб тушунтиришнинг ўрнига, столни айблаб, масъулиятни боласидан соқит килади...

Тўлиқ мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Men-aybdor-emasman-05-06

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ЯХШИ НИЯТ ЯРИМ ОЙ!

АҚШ Ойдаги ер ости (ёки ой ости дейилармикан ? 😬😜) бойликларидан фойдаланиш тўғрисида халқаро битимни тайёрлаётган экан.

Мен Ер юзида ер ости бойликлари тугаб бораётганлиги, 2050 йилга бориб Ер сайёрасининг ўз аҳолисини боқиш имкониятлари охирги чегарасига етиб боришини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ҳам бу халқаро шартномага қўшилиши керак деб ҳисоблайман.

Бунинг учун бизга бор йўғи ойга учадиган фазо кемаси керак бўлади. Шуни қуриб олсак, Ойга учиб бориб, шартномага биноан бойликларни ортиб келаверамиз. Нима дедингиз ?

Фақат бир илтимос. Фазо кемамизни "Тўпаланг" компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзбекэнерго" АЖ ва шу каби компаниялар қурмасин. Акс ҳолда ҳеч ким фазо кемамизда Ойга учишга рози бўлмаслиги мумкин. 😜🚀

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАН ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ГЕРМАНИЯГА УЧИБ КЕТГАНМИШ.

Ўткир ўпка касалликлари бўйича ўлим ҳолатлари тарқалганлигига қарамасдан ўз юртида коронавирус йўқ деб "Дунёнинг коронавирус кириб бормаган камдан кам давлатларидан бири" бўлиб еелган Тожикистоннинг президенти коронавирусга чалинганмиш.

Ундан ҳам баттари ўз юртини халқига жаннат, муваффақиятлар чемпиони қилиб кўрсатадиган президент ўз юртининг тиббиётига ишонмасдан даволаниш учун Германияга учиб кетганмиш.

Тожикистонда барчаси зўр бўлса, президент Германияга бориб даволана олмайдиган ўз халқи каби Тожикистонда даволанаверса бўлмайдими?

Менда маълумотнинг ростлигини текшириш имкони йўқ. Буни матбуотнинг масъулиятига қолдираман. Бироқ коронавирус пайтида ўз халқини эмас арзон пиарларни маъқул кўрган президент ҳақида нима дейишни билмайман. Тўғрироғи, биламану, уни ўзимда сақлаб қоламан. Сизлар ўзингиз хулоса қилиб олинглар.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ГЕРМАНИЯГА КЕТГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ХАБАР ИНКОР ЭТИЛДИ.

Юқорида Тожикистон президенти Германияга кетганлиги ҳақидаги маълумотни берган эдим ва унинг ростлигини текшириш имконим йўқлигини айтиб, масъулиятни уни тарқатган матбуот вакилларига қолдирган эдим.

Тожикистон президенти маъмурияти мазкур хабарни инкор этиб хабар тарқатди.

Ҳолислик юзасидан сизларга ушбу хабарни ҳам улашмоқдаман.

Тожикистонда коронавирус билан боғлик вазият, Тожикистон тиббиёти ва президентнинг ўзи ҳақидаги фикрларим ўз кучида қолади.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН"НИ УЛАШИНГ, ДЎСТЛАР!

Азиз дўстлар, каналнинг обуначилари!

Мана канал очилганига 2 ҳафтадан ошди. Каналнинг илк ўқувчилари муаллифни танийдиган, биладиган дўст-ёрлар бўлган бўлса, ҳозирга қадар каналга янги қўшилган инсонлар билан ўқувчиларнинг сони 1000 нафарга яқинлашиб бормоқда.

Менимча барчада каналнинг мақсади, мавзулар қамрови, менинг ифодалаш стилим ва материалларнинг инсонларга фойдалари ҳақида тасаввурлар пайдо бўлди. Бу аъзоларнинг фаолликларида ва постларга реакцияларидан ҳам аён бўлмоқда.

Дўстлар, агар постлар маъқул бўлаётган бўлса, бундан бошим осмонга етади. Сизга маъқул бўлган постларни бошқаларга мунтазам улашиб борсангиз, канални бошқаларга ҳам тавсия қилсангиз бу каналнинг танилишига, кўпроқ инсонларга фойдаси тегишига ва менга яхшироқ ишлашга рағбат беришга хизмат қилган бўлар эди.

Шундан келиб чиқиб, сизлардан ИЛТИМОС, КАНАЛНИ ВА ПОСТЛАРНИ БОШҚАЛАРГА УЛАШИНГЛАР! 🙏

Барчаларингизга яна бир бор фаолликларингиз учун миннатдорчилик билдираман!

👉 https://t.me/uchzamon
КОРОНАВИРУС ЭКОЛОГИЯ УЧУН ХУШХАБАРМИ ?

Венециядаги дарё сувлари тоза бўлиб қолганлиги, Франция қирғоқларига китлар келганлиги, самолётлар учмаётгани ва бошқалар сабабли "Коронавирус экология учун хушхабар" деган гаплар айтилмоқда.

Бу фикрларда қанчалик жон бор ? Шу ҳақдаги мулоҳазаларим "Human.uz" сайтида чоп этилди. Ўқинглар, фикрларингизни билдиринглар ва тарқатинглар!

Мақолага ҳавола : https://human.uz/site/inner/3237

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
САНЪАТКОРЛАРГА!

Барака топгур санъаткорлар! Яхши биласизлар, биз сизларни чайнашни яхши кўрамиз. Нимагалигини билмаймиз, лекин сизларни чайнаш бизга бошқача кайф беради.
Коронавирус карантини бошланганда "Нега прокурорлар, вазирлар хайрия қилмади?" демадик, лекин "Нега санъаткорлар хайрия қилмади? " дедик.
Сардоба воқеасида Юлдуз Усмонова берилиб кетиб барчасини дабдала қилди.
Унинг ортидан Юлдуз Турдиева ва Даврон Қобулов байроқни илиб кетди.
Биламиз, Даврон ҳам, Юлдуз ҳам ёнида биров йиғлаб турганда бекорга тиржайиб турадиган бағритош инсонлар эмас. Аксинча улар сардобага шу кўнгли яримлардан кўнгил сўраш учун борганлар. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам тўғри йўлни танлаб, ҳар вазиятга мослаша олмаймиз. Суратга тушганда кулиб тушган маъқул деб ўйлаб ёнимиздаги кўнгли яримлар кула олмаслигини унутиб қўямиз.

Азиз санъаткорлар, ўзларингизга гап келадиган ишларни қилмай туринглар.

Акс ҳолда, сизларнинг хатоларингиз Сардобанинг айбдорларидан эътиборни чалғитиб, уларга ас қотмоқда.

👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронатаъсир!

ЕВРОПАДА ПАРВОЗЛАР: 2019 йил апрель ва 2020 йил апрель.

Франциянинг "OBS" нашри 2019 йил апрель ва 2020 йил апрель ойларидаги парвозларни таққослаган видеони тақдим этди. Унда Европа давлатларида парвозлар минимум даражагача камайиб қолганлигини кўриш мумкин.

Бу ҳақда олдинги постларимда ва "Коронавирус экология учун хушхабарми?" номли мақоламда ҳам ёзган эдим.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
"МЕН ЎЗИМНИ ЎЗИМ АЙБСИЗ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛАМАН"

Матбуотда Сардоба офатини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилганлиги эълон қилинди. Унга кўра, ҳукумат комиссияси таркибига асосий гумондор деб кўрилаётган Сангинев ҳам кирган эмиш.

Мен Сангиневни айбдор ёки айбсиз демайман, чунки айбсизлик призиумпциясига биноан гумонлонувчининг айби судда исботланмагунча айбдор ҳисобланмайди. Аммо дунёнинг ҳеч қайси ҳуқуқий-демократик давлатида гумондорнинг ўзи муаммони ўрганувчи комиссияга киритилмаса керак.

Бу худди айбланувчи ўзини ўзи тергов қилиб, охирида ўзининг айбдор ёки айбдор эмаслигини ўзи айтгандай гап бўлади.

Ҳозирги вазиятда, Сангиневнинг комиссияга киритилиши ҳам юридик, ҳам сиёсий хато саналади. Юридик томондан, комиссия ўз хулосаларини берганда Сангинев "Мен ўзимни ўзим айбсиз (ёки айбдор) деб эълон қиламан" дейдими?

Сиёсий томондан эса бу порох бочкасига ўхшаган нарса. Чунки илгари сиёсий фаол бўлмаган халқимиз кетма кет алдовлар, ўзини лақма қилишлардан чарчаб, ҳозир Сардоба воқеасига бор диққат эътиборини қаратган. Сардоба воқеасининг айбдорлари масаласи давлатнинг легитимлиги ва халқнинг ўз ҳукумати ва президентига ишончини ҳал қиладиган параметр бўлиб турибди. Агар шуни англамай туриб, халқни бошқатган "лох" қилишга уриниладиган бўлса, бу халқ ва унинг вакили-давлат ўртасида ишончсизликнинг ортишига сабабчи бўлиши мумкин. Олдинги таҳлилларимда айтганимдай, демократик тузумда халқ ўзи ишонмаган бошқарувчига ўзини бошқартирмайди.

Халқ қанчалик қўйдай ювош бўлса ҳам давлат тепасилагилар ўзларини ҳеч қачон суперқудратли ва қўл етмас деб ишониб қолмасликлари керак. Бу ўзлари учун ҳам, халқ учун ҳам, давлат ва унинг мавжудлиги учун ҳам яхши нарса бўлмайди. Шунинг учун ҳукумат халқнинг ишончини қозонмоқчи ва оқламоқчи бўлса, Сардоба воқеалари ҳолис ўрганилиши, айбдорлар жазоланиши ва адолат қарор топиши керак бўлади.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!

Бундан қарийб 4 йил олдин, 2016 йилда "Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!" деган мақола ёзган эдим. Афсуски, мақола ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги Бухоро ва Сирдарё мисолларида кўриниб турибди.

Мақолани қайта улашмоқдаман. Уни бемалол тарқатишларингиз мумкин. Зора кимларгадир фойдаси тегса.

Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Sanogi-kop-emas-sifati-baland-uylar-quraylik-05-08

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
9 май - Буюк мафкуравий курашлар куни !

Мана яна бир 9-майни ўтказиб олдик. Коронавирусга раҳмат у бизни георгий тасмаси, "Ўлмас полк" юришлари, дабдабали ва шармандали тантаналардан қутқариб қолди.

Бу кунга нисбатан турли фикрлар билдирилаяпти. Тарафлар икки томонга бўлинган. Мен мазкур мавзуга мулоҳазаларимни имкон қадар ҳолис равишда билдиришга ҳаракат қилдим. Мақолани ўқинглар ва фикрларингизни билдиринглар. Маъқул бўлса тарқатинглар !

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/9-may---Buyuk-mafkuraviy-kurashlar-kuni-05-09

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Бир пайтлар интернетдан топиб, ўзбек тилига таржима қилган эдим. Фейсбук эслатди.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналининг азиз обуначилари !

Талабларингизга биноан канал муаллифига мактуб йўллаш учун бот яратилди. Энди зарур бўлганда ботга ёзишларингиз мумкин. Имкон қадар мурожатларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Бот манзили : @Uchzamongamaktub_bot