Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​НАВРЎЗ БИЗНИНГ БАЙРАМ! БАЙРАМ МУБОРАК!

Наврўз деганда кўз олдимизга одатда каттаю кичик тантаналар, сумалак ва кўк таомлар ва шу билан боғлиқ тасвирлар келади. Аслида Наврўз оддий байрам ва тантаналардан чуқурроқ илдизларга, тарих ва фалсафага, айниқса мазмунга эга бўлган кун ҳисобланади.

Ўқувчиларимиз орасида Эрондаги янги йил ҳисоби, яъни календар мавзусида баҳс бўлди. Улар дунёнинг аксарият давлатлари ишлатадиган грегорий тақвимини эмас балки "ҳижрий тақвим" ишлатадилар ва шу сабабдан уларда бу йил 2021 йил эмас балки 1400 йил бўларкан. Аммо "ҳижрий" сўзи сабабли бу тақвимнинг арабларга ва ислом динига даҳли савол остига олинди.

Бу ерда бир нарсага ойдинлик киритиб ўтиш керак. Тўғри, Эрон -ислом республикаси ва ва ўз тақвимини арабча ҳижрий тақвимга биноан эрамизнинг 622 йилидан бошлаб ҳисоблайди. Шу сабабдан, уларнинг тақвими ҳам "исломий ва ҳижрий" тақвим ҳисобланади. Аммо улар ўз тақвимларини қадимий форсий, хоразмий, сўғдий тақвимларга мослаб 21 мартдан, яъни йилнинг ҳақиқий бошидан бошланадиган қилиб мослаб олганлар.

Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” - “Осор ал-боқия” асарида ёзилишича, хоразмликлар ой манзилларини ишлатганлар. Улардан астрономияга оид ҳукмлар чиқарганлар. Манзилларини, исмларини ёдда сақлаганлар. Ой манзилларини 12 буржга тақсимлаб, буржларни ўз тилларида алоҳида-алоҳида номлаганлар.

Мазкур асарида Беруний “Хоразмликлар буржларни араблардан яхшироқ билганлар” деб қайд этади. Хоразмликлар билан биргаликда форслар ва сўғдликларнинг йил ҳисоблари ҳам мантиқий ва математик жиҳатдан мукаммал бўлганлигини айтиб, буни ҳисоб-китоблар ва мисоллар билан тушунтириб беради.

Хоразмликлар билан сўғдийлар йил бошини белгилаш учун ортиқча кунларни қўшишда бир хил амал қилганлар. Улар қуёш йили ҳар 115 йилу 365 кундан, 116 йили еса бунга 1 ой ва 1 кун кўшилади деганлар. Янги йил Хоразмда навсоржидан бошланган.

“Кейин – деб, ёзиб ўтади Беруний – Қутайба ибн Муслим ал-Бохилий хоразмликларнинг котибларини халок этиб, билимдонларини ўлдириб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли улар саводсиз қолиб, ўз эхтиёжларида ёдлаш қувватига суянадиган бўлдилар. Узоқ вақт шундай бўлгач, улар ихтилофли нарсаларни унитиб, келишиб олганларини ёдда сақлаб қолдилар”.

Нафақат қадимда, балки ҳозир ҳам дунё олимлари, хусусан Ғарб олимлари қадимий форсий-хоразмий-сўғдий тақвимни Грегорий тақвимидан кўра аниқроқ деб ҳисоблайдилар. Агар ой ва кунлар ҳисобида бир милли секундга адашилса ҳам бу асрлар, минг йиллар давомида ҳисоб-китобларда нотўғриликни келтириб чиқаради. Бизнинг ота-боболаримиз эса ҳисоб-китобларни тўғри амалга ошириб, дунёдаги энг тўғри тақвимни йўлга қўйган бўлганлар.

Наврўз эса инсоният тарихидаги энг тўғри тақвимдаги "Янги йил", янги кун ҳисобланади.

Бунинг устига Наврўз табиий ҳодисаси юз берадиган давр, ундаги воқеалар, урф-одатлар, пишириладиган таомлар, экологик ва спортча тадбирларнинг барчаси Марказий Осиё ва Эрон иқлими ва табиатидан келиб чиққанлиги Наврўзнинг айнан бизнинг байрамимиз эканлигини билдиради.

Шу сабабдан, айрим ёт ва бегона мафкураларнинг таъсири остида, ўз ота-боборларининг меросини инкор қиладиган ва "Наврўз бизнинг байрам эмас" дегувчиларнинг иддаоларида умуман асос йўқ!

Шундай экан, мен қаттиқ ишонч ва қалбим тўла фархр билан барчаларингизни Наврўз байрами билан чин юракдан муборакбод этаман! Сизларга ва сизлар орқали сизларнинг оилаларингизга, юртимизга ва коронавирус балосидан азоб чекаётган бутун дунёга барча эзгу тилакларни тилайман!

ПС. "Битта табрикни ҳам шунақа узууун қилиб ёзадими? Ўқитувчими нима бало?" деб ўйлаётганларга жавоб : Ҳа, илгари ўқитувчи бўлиб ишлаганман ва ўқитувчининг собиғи бўлмайди! Сизларга ҳам байрам муборак! 🤣

Сийқаси чиққан отриткалардан безор бўлганлар учун бугун ўз уйимизда пишган байрам паловининг суратини қўйяпман! 😜😋

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ХУДОЙБЕРДИ ТЎХТАБОЕВ ВАФОТ ЭТИБДИ

Эрталаб ахборот сайтларда ушбу хабарни ўқиб, хафа бўлдим. Ундан кейин эсимга Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари, хусусан "Сариқ девни миниб"ни ўқиган беғубор болалик пайтларим эсимга тушди.

Худойберди Тўхтабоев ғамгинлик билан эмас яхши кайфият ва яхши хотиралар билан эсланадиган севимли муаллифларимдан бири эди.

Дарвоқе, унинг "Сариқ девни миниб" қиссаси француз тилига таржима қилинган бўлиб, мен ишлаган Булак кутубхонаси фондида ҳам бор эди.
Шундай экан, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ўлмайди. У нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиёт шинавандалари қалбида абадий яшайди.

Жойлари жаннатда бўлсин ! Оила аъзоларига сабр тилайман !

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
La Bohme
Charles Aznavour
"La Bohème", Charles Aznavour

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! 18 ёшдан кичиклар ва кўнгли бўшлар ўқимасин!

Кичкиналигимда холамнинг ўғли айтиб берган эди. Бир эр-хотиннинг бир ўғли ва бир қизи бор экан. Йигит билан қиз катта бўлибдилар. Йигит армияга кетибди. У армияда юрган пайтида битта ўртоғи уйланадиган бўлиб қолибди. У хизматдан рухсат сўраб тўрт кунга уйига қайтиб келибди. Дўстининг тўйи куни у синглисига кийимларини ювиб дазмоллаб қўйишини сўрабди. У кийишга бошқа кийимлари йўқлигини, шунинг учун эхтиёт бўлишини тайинлабди. Синглиси "хўп" дебди. Синглиси акасининг кийимларини ювиб, дазмоллаб турганида қўшни киз эшикни тақиллатиб колибди. У бориб эшикни очибди ва қўшни қиз билан гаплашиб туриб, дазмол эсидан чиқиб қолибди. Йигит уйига қайтиб келса, унинг кийимларини дазмол олиб куйиб кетган экан. Синглиси эса қўшни қиз билан гаплашиб турган экан. Шунда йигитнинг жаҳли чиқибди ва дазмолни олиб синглисининг бошига урибди. Синглиси зарбага дош беролмай жон таслим қилибди. Яккаю ёлғиз синглисини ўлдириб қўйган йигит стол устида турган пичоқни олиб ўзига урибди ва у ҳам тил тортмай ўлибди. Кечкурун, ота-оналари қайтиб келиб, қарасалар йигит билан қиз ўлиб ётган экан. Улар бу мусибатни кўтара олмасдан юраклари хуруж қилиб, ўлиб қолибдилар. Шундан кейин милиция келибди. Уни ушлаб олиб кетибдилар. Суд бўлибди ва унга ўлим жазосини берибдилар. Шу билан адолат қарор топибди. Кимга ўлим жазоси берибдилар дейсизми? Кимга бўларди, дазмолгада. Бу ҳаётда ҳамма нарсага Бабаян айбдор бўлаверадими. Баъзан дазмоллар ҳам айбдор бўлиб қолишлари мумкин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Мана шундай кассеталарни кўрган, таниган ва қадрлаган авлод вакилларига савол.

Болаларимизга бунинг нима эканлигини кўрсатиб тушунтириш учун қайси музейга боришни таклиф қиласизлар? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Og'abek Sobirov - Mening ham dardimni tinglasa birov ARXIV VIDEO…
Og'abek Sobirov
"Менинг ҳам дардимни тингласа биров", Оғабек Собиров (архив)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​#Деярлиҳазил!

ҚОИДАГА АМАЛ ҚИЛА КЎРМАНГ!

Шаҳардан чиққанда бир ички йўл бор. Тезлик соатига 80 км қилиб белгиланган. Бир соатлик йўлда биттаям радар ёки назорат йўқ. Шу сабабдан, у ерда ҳамма 120-130 тезликда ҳайдайди. Жумладан камина ҳам. Бошида йўлни яхши билмаган пайтларимда қоида бўйича 80 тезликда ҳайдаган эдим, ҳамма менга ўқрайиб қараб 120 тезликда ўтиб кетарди. Ҳозир ҳаммамиз 80 тезликда ҳайдайдиганларга ўқрайиб қараб ўтиб кетамиз... 🤣

Бизнинг ўзбек жамиятимизни шу йўлга ўхшатаман. Конституция, қонунлар, қоидалар бор, чегаралар белгиланган. Аммо ҳеч ким қоидага амал қилмайди. На каттаси, на кичиги. На давлат, на халқ. На мансабдорлар, на фуқаролар. Кимдир қоидага амал қилмоқчи бўлса ҳамма унга ўқрайиб ўтиб кетади...

Бир куни шу ички йўлга радар қўйиб қўйишса ёки патруль туриб олиб текширса ҳаммамиз тамоммиз. Ўқраядиганларни битта қўймай олади. Шунда 80 тезликда юрадиган битта яримталар бизга қараб кулиб ўтиб кетадилар.

Туф туф туф, нималар деяпман. Эээ гапим оғзимдан чиқиб ёқамга ёпишсин 🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Тасодифлар бор бўлсин 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉
https://t.me/uchzamon
​​“Қайни укам билан жинсий алоқа қилардим, эрим мажбурлар эди” – Жарқўрғонда янги келинга ҳайвонларча муносабат қилинган…

Эффект.уз сайтида эълон қилинган ушбу мақола ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмаса керак. Мен ақли ҳуши жойида бўлган ҳар бир инсон қатори воқеани маҳалла, тегишли органлар ва ташкилотлар ҳолис ўрганишлари ва чоралар кўришларининг тарафдориман.

Менинг эътиборимни бошқа нарса тортди. Корсерватор патриархат жамиятларда, жумладан бизнинг ўзбек жамиятида агар аёл киши билан бирон кор-ҳол юз берса илк реакция "Айб ўзида" ва "Ўзида бир гап бордир" деган реакция бўлади. Бу эр хотинини урса ёки ўлдирса ҳам шундай, бирон қиз, жумладан вояга етмаган қизни зўрлашса ҳам шундай. "Ўзи гап қайтаргандир-да", "Ўзи очиқ кийингандир-да", "Ўзи машинасига мингандир-да" ва ҳоказо.

Мен аёлларда ҳам айб бўлиши мумкинлигини инкор этмайман ва эркаклар систематик равишда айбдор бўладилар дейишдан йироқман. Аксинча, эркаклар ҳам туҳмат балосига қолишлари кўп учраб туришини яхши биламан.

Лекин бундай ҳолатлар юз берганда муаммони ўрганиш автоматик равишда "Айб ўзидадир-да" деган гумон билан бошланса, унинг натижалари 100% ҳолис бўлишига кафолат бўлмайди.

Юқоридаги мақолага ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларни ўқиб, инсонлар, жумладан айрим мутасадди инсонларнинг реакциялари "Айб ўзида бўлса керак", "Ўзи ҳам фаришта бўлмаса керак" деган гаплар эканлигини кўриб афсусландим.Улар ҳали ҳолис бўлиб тарафларни эшитмадилар, муаммони чуқур ўрганмадилар, фақат мақолани ўқидилар. Ва ўрганишни "Айб ўзида бўлса керак"дан бошламоқдалар. Эртага улар ҳар бир жараённи ушбу психологик қараш билан олиб боришларига ва оқибатда ҳолис бўлмаган қарорлар чиқаришларига шубҳа йўқ. Агар келин 2020 йил август ойида соғлом бўлган бўлса ва ҳозирга келиб бир кўзи кўр бўлган бўлса ва 2-гуруҳ ногиронига айланган бўлса, айб ўзида бўладими, бошқада бўладими, балки айбдорлар топилиши керакдир?

Шундай экан, мен ИИБ ҳодимларини, "Маҳалла" вазирлиги мутасаддилари ва бошқа тегишли инсонларни ишни ўрганишга киришишдан олдин дастлаб келинни ўз ҳимояларига олишларини, сўнгра БЎМ-БЎШ ВА ҲОЛИС мия билан тарафларни эшитишларини илтимос қиламан. "Бир йил ичида маҳаллага чиқиб айта олмаганми?" деётганларга бундай кунлар бошига тушмаслигини тилаб қоламан.

Мақолани ўқиш учун ҳавола: https://effect.uz/k/2021/04/04/qayni-ukam-bilan-jinsiy-aloqa-qilardim-jerim-majburlar-jedi-jarq-r-onda-yangi-kelinga-hayvonlarcha-munosabat-qilingan.html

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Nurilla
Илтимосларга биноан, "Сен яхшию, мен ёмон", Рустам қори Турсунов.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Мактабни битирган пайтларида Турсунбоева Шаҳноза чиройли қиз эди. Ҳозир қандай бўлиб кетган билмайман. 😜

ПС. Сурат ФБдан олинди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​НЕФТЬ - КАМБАҒАЛЛАР ЁҚИЛҒИСИГА АЙЛАНАДИ(МИ)?

20 аср-нефть асри бўлди десак хато бўлмайди. Дунё сиёсати ҳамда геосиёсати ва тақдири нефть хом ашёси ва махсулотлари устида ҳал қилинди. Айрим нефтга бой давлатлар бойиб кетган бўлса, яна бошқалари уруш ва қирғинлар қурбони бўлди. Ҳатто собиқ совет иттифоқининг йўқолиб кетишида ҳам нефть нархи ўйинларининг роли бор.

Аммо 2021 йилга келиб дунё тақдири ўзгарадиган кўринади. Сўнгги йилларда Европада нефть ёқилғиси (бензин, газол ва ҳоказо) билан юрадиган автомобиллар сотуви 24%га тушиб кетган. Шу билан бир вақтда электр автомобиллар сотуви кескин ортган. Англия, Франция, Германия каби давлатларнинг уларнинг ҳиссаси 20-25% га етган бўлса, Шведцияда 50%га, Голландияда 75%га ва Норвегияда 85%га етган.

Электр автомобиллари пойгасида АҚШ, Япония, Корея каби давлатлар ҳам жуда илғор. Экологик сабабларга кўра дунё давлатлари электр автомобиллар савдосини рағбатлантираётганлиги ҳам ушбу давлатларда нефть ёқилғиси билан юрадиган автомобиллар савдосининг келажагини савол остига қўяди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра яқин йилларда ривожланган давлатлар тўлиқ электр автомобилларга ўтиб кетсалар керак деб таҳмин қилмоқдалар.

Шундан келиб чиқиб, нефть билан юрадиган автомобилларни электр автомобилларни ярата олмайдиган ва сотиб олишга қурби етмайдиган "Учинчи дунё давлатлари" ва камбағал давлатлар аҳолисигина сотиб оладиган бўлиши мумкин экан.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Бир куни Кардашяннинг суратини, таом суратини ва бир фойдали маълумотни пост қилдим.

Кардашян чемпион бўлди. Овқат пости ҳам роса "қайнади". Фойдали постга эса итам қарамади. Охири кечга бориб фойдали постга Луиза Расулованинг суратини қўшиб қўйган эдим униям ўқий бошлашди.

Ўзларининг маънавияти бузуғ-у тағин одамлар менга морал ўқийдилар 😜🤘🤣

ПС. Мана ҳозир ҳам бундан олдинги электр автомобиллар ҳақидаги фойдали постимга қараб ҳам қўймаганлар мана шу постни ўқиб ўтирибсилар 🤓🤣🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
КАСБ БАЙРАМЛАРИНГИЗ МУБОРАК, ДХХЧИЛАР!

#КунАнекдоти !

БУ АНОНИМ ҚЎНҒИРОҚЛАР ХИЗМАТИМИ ?

- Ало, бу Махсус хизматларнинг аноним қўнғироқлар орқали шикоят қилиш хизматими ?
- Ҳа, Шерзод ака, шу хизматга қўнғироқ қилдингиз. Нима шикоятингиз бор эди ?
- ...😬🙊🤐

😜😂😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ПОДШОҲ ВА БАЛИҚЧИ
(Ўқувчиларимиздан бири юборган ҳазил ҳажвия)

Бир куни подшоҳ балиқчи билан кўл бўйида учрашиб қолибди. Подшоҳ балиқчидан сўрабди:
— Балиқни қандай тутасан?
— Оддий, қармоқ учига хўрак илиб сувга отаман ва кутаман, балиқлар ўзи илинади — деб жавоб берибди балиқчи.
— Сен балиқларни ўзингга душман деб биласанми? — сўрабди яна подшоҳ.
— Йўқ албатта, улар менга фойда келтирадиган воситадир. Кечирасан, нега бунақа ғалати саволларни беряпсан эй подшоҳ? — секин овозда сўради балиқчи.
— Сенинг балиқ тутишинг менинг душманларим бўлмиш танқидчиларимни ер билан яксон қилиш стратегиямга ўхшаркан. Aввалига мен "менинг ишларимни танқид қилинглар, сизлар менинг камчиликларимни кўра оласизлар, танқидчилар менинг дўстларимдир" деб бот-бот жар соламан, кейин эса улар танқид қила бошлашади, мен эса уларни битта-битта йўқотаман, қарабсанки алал-оқибат мени танқид қиладиганлар мутлақо мамлакатда қирилиб битади, мен хоҳлаганимча бу мамлакатни бошқараман, — деди подшоҳ иршайиб кулганча.
— Яшасин оқил шоҳимиз! — ҳитоб қилди балиқчи кўл томонга қараганча. 😜🐟

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Кўпчилик блогерлар бир вақтда бир нарсани яхши кўриб қолишларига қойил қоламан.

Бугун кўпчилик Бугун.узни яхши кўриб қолибди 😜🤘

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
​​ПРЕЗИДЕНТ БУНДАЙ ГАПИРИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ

Республика тузумида халқ сайлаган президент Конституция, қонунлар, жумладан меҳнат қонунчилигига амал қилинишининг кафили ҳисобланади. Чунки халқ уни шу мақсадга мансабга сайлайди ва маошини, ҳаражатларини тўлайди.

Агар президент Конституция ва қонунлар бузилишини таъминлай олмаса ўз ишини қилолмаган, лаёқатсиз президент ҳисобланади. Агар президент Конституция ва қонунларни ўзи бузса,... Тушундингиз!

Ўтган куни, президент Мирзиёев селекторда айрим мулозимлар ҳақида шундай дебди:

"Улар бирор ерда ишламасин. Улар шунча ойлик бериб, шунча ҳаракат қилганимизни, сиёсатга хиёнат қилганини билиши керак...

...Ишдан олинганлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқариб, “хиёнатчи” деб бериш керак. Халқ буларнинг кимлигини, сиёсатга қарши эканлигини билиши керак".

Бор гапни айтиб қўяверай, президент бундай гапиришга ҳаққи йўқ.Чунки у шу икки оғиз гапида ҳам Конституциямизни, ҳам меҳнат қонунчилигини бузмоқда, ҳам инсон ҳуқуқларини топтамоқда.

Авваламбор, президент мулозимларни ишлатгани, халқнинг пулини уларга тўлагани, улар ишончни оқламаганини айтиши бу ўзининг кадрлар сиёсати борасидаги хатоларини тан олишини билдиради. Одатда ҳақиқий раҳбар, лидер одам қўл остидагиларни айблаб, муаммоларни ўзидан соқит қилмайда ва чиқарган қарорлари ва қилган амалларига ўзи жавоб беради.

Майли, у кадрлар борасида янглишибди, халқнинг пулини тўлаб, янглишибди. Энди мулозимлар бошқа ҳеч қаерда ишламасин, олган ойликларини қайтарсин дейиши ҳеч қандай инсоний қоидаларга тўғри келмайди. Ўша "ҳиёнаткор" билан меҳнат шартномаси тузилганда нима деб тузилган? "Эплай олмасанг, пулни давлатга қайтарасан" деб келишилганми? Ҳа, бўлса, бундай ноинсоний меҳнат шартномаси тузиш қонунларга зид. Йўқ бўлса, уларга пулни қайтарасан дейиш қонунга зид. Улар ишлаганми, ялло қилиб юрганми, асосийси уларни тайинлаган ва маошларини тўлаганларнинг шарофатлари (жумладан президент) билан у пуллларни совурган, оила боққан. Улар энди бу пулларни қайтариб болаларини оч қолдиришлари керакми?

Ўзбекистон қонунчилигида ҳатто энг хавфли махбуслар ҳам "Ҳеч қаерга ишга олинмасин" деб айтилмайди. Чунки бу очиқчасига дискриминация ва ноинсоний қарор ҳисобланади. Нима, улар ва уларнинг оилалари очларидан ўлишлари керакми? Нима сабабдан, бундай дейишга ва қилишга ваколати йўқ президент уларни ишга олинмасин деяпти?

Шу ва шунга ўхшаш сабабларга кўра, президент келажакда гапирадиган гаплари ва қиладиган ишларини ўйлаб гапириши ва қилиши керак деб ҳисоблайман. Агар иложини қила олса, у президентлик даврларида ҳал қилинмаган муаммолар учун фақат қўл остидагиларни айблайвермасдан бирон сафар ўзини ҳам айблаши керак. Акс ҳолда, бир вақти келиб, жуда бўлмаса у ўтиб кетгандан кейин бўлса ҳам бу ишни халқ қилади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon