Мактабни битирган пайтларида Турсунбоева Шаҳноза чиройли қиз эди. Ҳозир қандай бўлиб кетган билмайман. 😜
ПС. Сурат ФБдан олинди.
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

НЕФТЬ - КАМБАҒАЛЛАР ЁҚИЛҒИСИГА АЙЛАНАДИ(МИ)?
20 аср-нефть асри бўлди десак хато бўлмайди. Дунё сиёсати ҳамда геосиёсати ва тақдири нефть хом ашёси ва махсулотлари устида ҳал қилинди. Айрим нефтга бой давлатлар бойиб кетган бўлса, яна бошқалари уруш ва қирғинлар қурбони бўлди. Ҳатто собиқ совет иттифоқининг йўқолиб кетишида ҳам нефть нархи ўйинларининг роли бор.
Аммо 2021 йилга келиб дунё тақдири ўзгарадиган кўринади. Сўнгги йилларда Европада нефть ёқилғиси (бензин, газол ва ҳоказо) билан юрадиган автомобиллар сотуви 24%га тушиб кетган. Шу билан бир вақтда электр автомобиллар сотуви кескин ортган. Англия, Франция, Германия каби давлатларнинг уларнинг ҳиссаси 20-25% га етган бўлса, Шведцияда 50%га, Голландияда 75%га ва Норвегияда 85%га етган.
Электр автомобиллари пойгасида АҚШ, Япония, Корея каби давлатлар ҳам жуда илғор. Экологик сабабларга кўра дунё давлатлари электр автомобиллар савдосини рағбатлантираётганлиги ҳам ушбу давлатларда нефть ёқилғиси билан юрадиган автомобиллар савдосининг келажагини савол остига қўяди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра яқин йилларда ривожланган давлатлар тўлиқ электр автомобилларга ўтиб кетсалар керак деб таҳмин қилмоқдалар.
Шундан келиб чиқиб, нефть билан юрадиган автомобилларни электр автомобилларни ярата олмайдиган ва сотиб олишга қурби етмайдиган "Учинчи дунё давлатлари" ва камбағал давлатлар аҳолисигина сотиб оладиган бўлиши мумкин экан.

Бир куни Кардашяннинг суратини, таом суратини ва бир фойдали маълумотни пост қилдим.
Кардашян чемпион бўлди. Овқат пости ҳам роса "қайнади". Фойдали постга эса итам қарамади. Охири кечга бориб фойдали постга Луиза Расулованинг суратини қўшиб қўйган эдим униям ўқий бошлашди.
Ўзларининг маънавияти бузуғ-у тағин одамлар менга морал ўқийдилар 😜🤘🤣
ПС. Мана ҳозир ҳам бундан олдинги электр автомобиллар ҳақидаги фойдали постимга қараб ҳам қўймаганлар мана шу постни ўқиб ўтирибсилар 🤓🤣🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Кардашян чемпион бўлди. Овқат пости ҳам роса "қайнади". Фойдали постга эса итам қарамади. Охири кечга бориб фойдали постга Луиза Расулованинг суратини қўшиб қўйган эдим униям ўқий бошлашди.
Ўзларининг маънавияти бузуғ-у тағин одамлар менга морал ўқийдилар 😜🤘🤣
ПС. Мана ҳозир ҳам бундан олдинги электр автомобиллар ҳақидаги фойдали постимга қараб ҳам қўймаганлар мана шу постни ўқиб ўтирибсилар 🤓🤣🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
КАСБ БАЙРАМЛАРИНГИЗ МУБОРАК, ДХХЧИЛАР!
#КунАнекдоти !
БУ АНОНИМ ҚЎНҒИРОҚЛАР ХИЗМАТИМИ ?
- Ало, бу Махсус хизматларнинг аноним қўнғироқлар орқали шикоят қилиш хизматими ?
- Ҳа, Шерзод ака, шу хизматга қўнғироқ қилдингиз. Нима шикоятингиз бор эди ?
- ...😬🙊🤐
😜😂😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

ПОДШОҲ ВА БАЛИҚЧИ
(Ўқувчиларимиздан бири юборган ҳазил ҳажвия)
Бир куни подшоҳ балиқчи билан кўл бўйида учрашиб қолибди. Подшоҳ балиқчидан сўрабди:
— Балиқни қандай тутасан?
— Оддий, қармоқ учига хўрак илиб сувга отаман ва кутаман, балиқлар ўзи илинади — деб жавоб берибди балиқчи.
— Сен балиқларни ўзингга душман деб биласанми? — сўрабди яна подшоҳ.
— Йўқ албатта, улар менга фойда келтирадиган воситадир. Кечирасан, нега бунақа ғалати саволларни беряпсан эй подшоҳ? — секин овозда сўради балиқчи.
— Сенинг балиқ тутишинг менинг душманларим бўлмиш танқидчиларимни ер билан яксон қилиш стратегиямга ўхшаркан. Aввалига мен "менинг ишларимни танқид қилинглар, сизлар менинг камчиликларимни кўра оласизлар, танқидчилар менинг дўстларимдир" деб бот-бот жар соламан, кейин эса улар танқид қила бошлашади, мен эса уларни битта-битта йўқотаман, қарабсанки алал-оқибат мени танқид қиладиганлар мутлақо мамлакатда қирилиб битади, мен хоҳлаганимча бу мамлакатни бошқараман, — деди подшоҳ иршайиб кулганча.
— Яшасин оқил шоҳимиз! — ҳитоб қилди балиқчи кўл томонга қараганча. 😜🐟

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Кўпчилик блогерлар бир вақтда бир нарсани яхши кўриб қолишларига қойил қоламан.
Бугун кўпчилик Бугун.узни яхши кўриб қолибди 😜🤘
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Бугун кўпчилик Бугун.узни яхши кўриб қолибди 😜🤘
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ПРЕЗИДЕНТ БУНДАЙ ГАПИРИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ
Республика тузумида халқ сайлаган президент Конституция, қонунлар, жумладан меҳнат қонунчилигига амал қилинишининг кафили ҳисобланади. Чунки халқ уни шу мақсадга мансабга сайлайди ва маошини, ҳаражатларини тўлайди.
Агар президент Конституция ва қонунлар бузилишини таъминлай олмаса ўз ишини қилолмаган, лаёқатсиз президент ҳисобланади. Агар президент Конституция ва қонунларни ўзи бузса,... Тушундингиз!
Ўтган куни, президент Мирзиёев селекторда айрим мулозимлар ҳақида шундай дебди:
"Улар бирор ерда ишламасин. Улар шунча ойлик бериб, шунча ҳаракат қилганимизни, сиёсатга хиёнат қилганини билиши керак...
...Ишдан олинганлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқариб, “хиёнатчи” деб бериш керак. Халқ буларнинг кимлигини, сиёсатга қарши эканлигини билиши керак".
Бор гапни айтиб қўяверай, президент бундай гапиришга ҳаққи йўқ.Чунки у шу икки оғиз гапида ҳам Конституциямизни, ҳам меҳнат қонунчилигини бузмоқда, ҳам инсон ҳуқуқларини топтамоқда.
Авваламбор, президент мулозимларни ишлатгани, халқнинг пулини уларга тўлагани, улар ишончни оқламаганини айтиши бу ўзининг кадрлар сиёсати борасидаги хатоларини тан олишини билдиради. Одатда ҳақиқий раҳбар, лидер одам қўл остидагиларни айблаб, муаммоларни ўзидан соқит қилмайда ва чиқарган қарорлари ва қилган амалларига ўзи жавоб беради.
Майли, у кадрлар борасида янглишибди, халқнинг пулини тўлаб, янглишибди. Энди мулозимлар бошқа ҳеч қаерда ишламасин, олган ойликларини қайтарсин дейиши ҳеч қандай инсоний қоидаларга тўғри келмайди. Ўша "ҳиёнаткор" билан меҳнат шартномаси тузилганда нима деб тузилган? "Эплай олмасанг, пулни давлатга қайтарасан" деб келишилганми? Ҳа, бўлса, бундай ноинсоний меҳнат шартномаси тузиш қонунларга зид. Йўқ бўлса, уларга пулни қайтарасан дейиш қонунга зид. Улар ишлаганми, ялло қилиб юрганми, асосийси уларни тайинлаган ва маошларини тўлаганларнинг шарофатлари (жумладан президент) билан у пуллларни совурган, оила боққан. Улар энди бу пулларни қайтариб болаларини оч қолдиришлари керакми?
Ўзбекистон қонунчилигида ҳатто энг хавфли махбуслар ҳам "Ҳеч қаерга ишга олинмасин" деб айтилмайди. Чунки бу очиқчасига дискриминация ва ноинсоний қарор ҳисобланади. Нима, улар ва уларнинг оилалари очларидан ўлишлари керакми? Нима сабабдан, бундай дейишга ва қилишга ваколати йўқ президент уларни ишга олинмасин деяпти?
Шу ва шунга ўхшаш сабабларга кўра, президент келажакда гапирадиган гаплари ва қиладиган ишларини ўйлаб гапириши ва қилиши керак деб ҳисоблайман. Агар иложини қила олса, у президентлик даврларида ҳал қилинмаган муаммолар учун фақат қўл остидагиларни айблайвермасдан бирон сафар ўзини ҳам айблаши керак. Акс ҳолда, бир вақти келиб, жуда бўлмаса у ўтиб кетгандан кейин бўлса ҳам бу ишни халқ қилади.

ҲАММА ЙИҚИЛАЁТГАН ЧУҚУРГА СЕН ҲАМ БОРИБ ЙИҚИЛИБ ЎЛ! 😜🤘
Азиз Учзамончилар,
Телеграм ижтимоий тармоғи янги овозли суҳбат имкониятини яратгандан бери кўплаб каналлар муаллифлари бу имкониятдан фойдаланиб ўз ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил қилмоқдалар.
Яқинда "Математикадан репетитор" канали муаллифи шундай суҳбат ташкил қилаётган экан қизиқиб кириб қолдим. Канал муаллифи мени жуда ҳурмат қилади ва менинг унга муносабатим ҳам шундай. Менинг кирганимни кўргач у менга сўз бериб қолди. Ва канал ўқувчилари билан анча вақт мобайнида қизиқарли суҳбат қурдик.
Уч замон канали очилганига яқинда бир йил бўлади. Ўтган муддат давомида каналда имкон қадар кўп ва хўп маълумотлар ва материаллар беришга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин муносабатлар асосан бир томонлама, яъни "Мендан сизга" йўналишида бўлиб келмоқда. Изоҳлар қолдириш имкони бор бўлса ҳам кўпчилик бу имкониятдан фойдаланмайди.
Шундан келиб чиқиб, Телеграм орқали бир овозли суҳбат қилсак нима дейсизлар? Мавзу шарт эмас, умуман саломлашишдан бошлаймиз ва суҳбат қурамиз. Саволлар берасизлар ва одоб, ҳурмат доирасида суҳбат қиламиз.
Нима дейсизлар?
Агар бу таклиф маъқул бўлса, шу пост остида изоҳларда ёзинглар ва эртага якшанба, дам олиш куни суҳбатлашишга ҳаракат қиламиз! 🙏

СУҲБАТНИНГ ВАҚТИ
Каналда суҳбат ўтказиш фикри кўпчиликка маъқул бўлишини сезган эдим. Демак, бугун суҳбат ташкил қиламиз. Энди вақтини келишиб олсак. Сизга қайси пайт тўғри келади ?

Anonymous Poll
10%
16:00-18:00
24%
18:00-20:00
71%
20:00-22:00
Қарши бўлмасангиз, дастлабки 100 киши овоз бергач, энг кўп овоз берилган вақтни белгилаймиз! 🙏
ДИҚҚАТ! АУДИО СУҲБАТИМИЗ БУГУН СОАТ 20:00 БОШЛАНАДИ!
Азиз Учзамончилар,
Берилган овозлар натижаларига кўра, бугунги аудо суҳбатимизнинг вақтини соат 20:00 га белгилаймиз.
Мен сюрреалистларга ўхшаб "қаерга кетса кетаверсин" деган руҳда эркин мавзуда суҳбат қиламиз деб тасаввур қилгандим. Лекин реалист ўқувчиларимизнинг талабларига биноан минимум бўлса таҳминий мавзуларимиз бўлгани яхши деган қарорга келдим.
Шу сабабдан, сизлардан мана шу постнинг изоҳларида мавзулар таклиф қилишни илтимос қиламан. Айнан сиз айтган мавзуда суҳбат қиламиз демайман. Мен берилган мавзулар орасидан айримларини танлаб оламан, балки улгурсак барчасида суҳбатлашармиз. Балки бир-бирига ўхшаш мавзуларни умумлаштириб юборармиз.
Суҳбатнинг бир қисмини "Учзамонга саволлар" деб номлармиз ва саволларингиз бўлса, уларга ўз қарашларимга кўра жавоб беришга ҳаракат қиламан.
БУ ПОСТНИ ИМКОНИНГИЗ БОР БЎЛГАН ЖОЙЛАРГА, ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИШИНГИЗ, УЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН.
Қани бошладик! 😊🙏

"УЧ ЗАМОН"ДА АУДИО СУҲБАТ
(2021 йил 11 апрель, якшанба)
Мавзуларнинг таҳминий режаси
- Франция ва Франциядаги вазият ҳақида
- Халқаро геосиёсатга оид саволларга умумий жавоблар
- Марказий Осиё
- Ўзбекистонга оид саволлар: жумладан Таълим
- Турли саволлар - қисқа жавоблар : Менталитет, ота-боболаримиз, олимларимиз.
- "Уч замонга саволлар" қисми

Аудио суҳбатимиз ўз ниҳоясига етди. Имкон қадар юборилган мавзуларнинг барчаси ҳақида гапиришга ва барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Гапираётган пайтда ёзилган саволларни ҳам кейинроқ кўриб қолиб жавоб беришга ҳаракат қилдим.
Суҳбатимиз маъқул ва фойдали бўлди деган умиддаман. Ўрганиб олдик энди мунтазам ташкил қилишга ҳаракат қиламиз! Кейинги сафарлар янада кўпроқ бўлиб иштирок этинглар.
Иштирок этганларга вақтларингизни аямай иштирок этганларингиз ва фаол бўлганларингиз учун яна бир бор ташаккур!
Аудио суҳбатимиз ўз ниҳоясига етди. Имкон қадар юборилган мавзуларнинг барчаси ҳақида гапиришга ва барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Гапираётган пайтда ёзилган саволларни ҳам кейинроқ кўриб қолиб жавоб беришга ҳаракат қилдим.
Суҳбатимиз маъқул ва фойдали бўлди деган умиддаман. Ўрганиб олдик энди мунтазам ташкил қилишга ҳаракат қиламиз! Кейинги сафарлар янада кўпроқ бўлиб иштирок этинглар.
Иштирок этганларга вақтларингизни аямай иштирок этганларингиз ва фаол бўлганларингиз учун яна бир бор ташаккур!
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Sous le ciel de Paris
Mireille Mathieu
"Sous le ciel de Paris", Mireille Mathieu
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ХИТОЙ: МОНТЕНЕГРО ЕВРОПАНИ ЁРДАМГА ЧАҚИРДИ
Монтенегро ўз тарихидаги энг катта лойиҳалардан бири, 41 километрлик автомагистрал йўлни қураётганида жуда хурсанд эди. Энди йўл қурилиб бўлгач, Европани ёрдамга чақирмоқда.
Гап шундаки, у йўл қурилиши учун Хитойдан бир миллиард доллар қарз олган ва энди қарзини тўлай олмаяпти. Кредит шартларига кўра агар у қарзини тўлай олмаса, Монтенегронинг гаровга қўйилган ерлари Хитой тасарруфига ўтиб кетади.
Бу Хитойнинг бундай "заҳарланган" кредитлари билан боғлиқ ягона ҳолат эмас. Лаосдан тортиб, Кения орқали ўтиб, Европанинг Греция ва Италия давлатларигача портлар, йўллар ва ҳудудларнинг назоратларини ўз қўлига олаётган Хитой аждари дунёнинг катта қисмини ўз домига ютиб бормоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, Хитойнинг 6 триллион доллар пули дунё бўйлаб тарқалиб кетган бўлиб, улар қаерга сарфланганлигини Хитой раҳбариятидан бошқа ҳеч ким билмайди, чунки бу ҳақда халқаро ташкилотларга ҳисобот бермайди. Маълум бўлгани, Хитой камбағал, мухтож ва "исталмаган" режимдаги давлатларга таваккалли шартлар билан кредитлар беради ва орадан вақт ўтиб, улар тўлай олмагач, мазкур давлатларнинг мулкини эгаллайди ёки қарздан кечиш ҳисобига уларни сиёсий жиҳатдан ўзига қарам қилиб олади. Тарихчилар биладики, 19 асрда Ғарб Хитойни айнан шундай қарзлар ҳисобига қарздор қилиб, унинг ҳудудларини қўлга киритган ва ўзини қарам қилиб қўйган. 21 асрда Хитой мазкур сиёсатни бутун дунёга жумладан, Ғарбнинг ўзига қарши қўлламоқда.
Сўнгги пайтларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари ўсиб бораётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ва ошиб бораётган қарзларнинг кредитори Хитой эканлиги ҳам сир эмас. Давлатларимизда коррупция илдиз отганлиги ва олинган кредитлар қайсидир чўнтакларга кетган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Хитой бизнинг ҳудудларимиз, инфратузилмаларимизни қўлга киритиш хавфи йўқ эмаслигини таҳмин қилиш мумкин. Сиёсий жиҳатдан эса аллақачон Хитойга қарши оғиз оча олмай қолганимизга анча бўлган.
Бундай пайтда қўлимиздан келадигани раҳбарларимизга инсоф ва ақл тилаш ҳамда кўзларига қарашга чақириш бўлади холос.

👍1