Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Live stream started
Live stream finished (2 hours)
Давлат тили
Uch zamon
"Мен шовинистманми? Давлат тили" номли аудио суҳбатимиз.
Кўз тегмасин, 3 та сўздан иккитасини тушунмадим.

"Бойдо" ва "боллага" деган сўзлар луғатлардаям, китоблардаям йўқ экан.

Қизиқ, қайси тилда ёзяпти экан-а? 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
КИСЕЛЕВ "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН"НИНГ ОВОЗИ(ми)?

Путин Россияси пропагандаси юзи, юлдузи ва тили бўлган журналист Киселевнинг Ўзбекистонга таклиф қилиниши ва шоҳона кутиб олиниши ижтимоий тармоқларда баҳсларга сабаб бўлди.

"Янги Ўзбекистон" даврида 9-майнинг қайтарилиши, ЕОИИга қўшилиш ҳаракатлари, давлатнинг стратегик соҳаларга оид компания ва мулкларини Россия корхоналарига берилиши, рус ҳарбийларининг келиб-кетишлари ва ҳоказолардан ҳозирги ҳукуматнинг Россияга нисбатан "кўнгли ва ишқи" бефарқ эмаслиги аён бўлиб бўлган. Путин пропагандасининг овози, манипуляция ва цинизм рамзи Киселевнинг ташрифи бунга яна бир бор мисол бўлганлиги бор гап.

Булар бўйича позициям тушунарли бўлгандир. Мен бошқа нарсани айтмоқчиман. Ҳукумат Киселевни қошу-кўзи учун чақириб, унга бир пиёла чой бериш учун чақирган деб ўйламайман. Ҳукуматимиз уни таклиф қилишдан амалий фойда кўзлаганми ёки йўқми, билмайман, аммо улар бундан амалий фойда кўришлари аниқ. Тушунтираман.

Ўзбекистон Россия медиа таъсири остидаги давлат ҳисобланади ва давлатдаги миллионлаб инсонларнинг дунёқарашлари Россия ОАВлари тарқатган ахборотлар таъсирида шаклланади. Улар тушунадиларми, таҳлил қиладиларми ёки йўқми, бу бошқа масала. Асосийси, Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар рус телевиденияси ва интернет ахборотларини тўғридан-тўғри рус тилида "истеъмол қилади" ва шу асосда воқеаларга баҳо беради, ишонади ёки шубҳа остида бўлади. Алтернатив деярли йўқ ҳисоби.

Шундай бўлгач, "Янги Ўзбекистон" ғоялари, президентнинг ўтган 4 йил давомида эришган "муваффақиятлари", қаҳрамонликларини ўзбек халқига етказиб беришнинг энг самарали йўли, бу маълумотларни рус ОАВлари орқали етказиб бериш бўлади. Чунки аввало руслар бу маълумотларни ўзбекларга (ва барча пост совет республикалари халқларига) ёқадиган рамкаларга солиб, пропаганда дозаларидан қўшиб, ишонарли қилиб етказиб берадилар. Бундан ташқари бу гапларнинг ўзбек телевиденияси эмас, кимсан Россия телеканаллари орқали айтилиши уларнинг "халқаро" тан олинганлигини билдиради ва уларга легитимлик беради.

Бундай ишни бошқа чет эл каналлари, хусусан Ғарб ОАВлари қилмайдилар, ўзбек ОАВлари эса қила олмайдилар. Шундай бўлгач, бундай "операция"да Киселевдай кадрнинг потенциалидан фойдаланиш цинично (сурбетча) бўлса ҳам сиёсий томондан прагматик қадам ҳисобланади. Шу сабабдан, Киселевнинг "Янги Ўзбекистон" ёзуви олдида туриб нутқ сўзлаши рамзий маъно касб этади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
500 евро берсангиз хоҳлаган ишни қиламан деганди.
Қани кўрайчи, қила олармикан 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Умримиз 100 минглаб "негрлар"нинг қандай ўлишини билиш учун роман ўқиб ўтиб кетарди 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Математика ва биологиядан кучли эмасман-у, барибир қизиқ.

1954 йилда туғилган одамнинг отаси қандай қилиб 1941-45 йилларда ўлиши мумкин? 🤔😜🤣

PS. @hujayrauz ва @matematikadan_repetitor каналлари муаллифлари билгувчироқ 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Узр, менда 500 миллионлик яхта йўқ эди.

"Amazon"дан қидириб кўрсин, балки чиқиб қолар. Кўрсангизлар, айтиб қўйинглар 😜🤣

ПС. Пост "қурдирмоқда" деб ёзилган сўзни "қидирмоқда" деб хато ўқиб ёзилган. Шошган қизнинг аҳволи ҳақидаги мақол тўғри. Шошмай баттар бўлай 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
9-май бизнинг байрамми?

Ана савол.

Бугун 21:00 да шу ҳақда суҳбатлашамиз.

Илтимос, қатнашманглар ва бошқа гуруҳларга тарқатманглар 😜🙏🤣
Шунча қарасам ҳам ёзувни ўқий олмадим. Охири қидириб топдим. Сиз ҳам қараб ўқишга қийналмаслигингиз учун айтиб қўя қолай.

Бу ерда ҳеч қандай дуо ёзилмаган экан. "Қандай хоҳласам шундай кийинаман" деб ёзилган экан.

Бўлди, қараманглар, ўқиманглар. Саводингиз ошиб, маънавиятингиз юксалиб кетмасин тағин 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Live stream started
Live stream finished (2 hours)
Audio
"9 май бизнинг байрамми ?" мавзусидаги суҳбатимизда иштирок эта олмаганлар учун унинг ёзиб олинган версиясини қўйяпман.

Изоҳларни шу пост остида ёзишингиз мумкин.
​​ДАДА, ПЛУТОН ЭНДИ ҚУЁШ ТИЗИМИДАГИ САЙЁРА ЭМАСЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

8 ёшли қизим "Дада, Плутон энди Қуёш тизимидаги сайёра эмаслигини билармидингиз?" деб қолди.

Одатда фарзандларим бундай кутилмаган саволлар бериб қолганида "Албатта биламан" деб алдаб қўйиб, кейин секин қараб, текшириб, ўрганиб қўярдим 🤣. Аммо бу сафар Плутоннинг Қуёш сайёраси атрофидаги сайёра эмаслигини биламан дея олмадим, чунки бизга мактабда Қуёш тизимида 9 та сайёра бор, булар Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун ва Плутон деб ўргатишган. Шу сабабдан, қизим янглишяпти деб ўйладим. "Йўғе, шундай эканми?" десам "Ҳа, шундай экан. Илгари сайёра деб айтилган экан, кейин олимлар уни сайёралар рўйхатидан чиқаришибди" деди.

Мен "Ҳа, шундай эканми?" дедим-да, билдирмай телефонда Гугл амакини очдим 😜.

Қарасам, ростдан ҳам Плутон Қуёш тизимидаги сайёралар рўйхатидан чиқарилган, ҳозирда бу тизимда 8 та планета бор деб айтилар экан. Бу ўзгариш 2006 йилда қабул қилинган бўлиб, унга "сайёра" деган таърифга ўзгартиришлар киритилгани сабаб бўлган экан.
Интернетдан ўқиб олгач, қизимга ишонч билан "Ҳа, тўғри, Плутон Қуёш тизимидаги сайёра эмас" дедим ва қизим "Ҳамма нарсани биладиган супер дадаси" билан яна бир бор фахрланиб қўйди. 😜

Хўш, сиз Плутон сайёра эмаслигини билармидингиз?

ПС. Гуглни очиш бўлмасин-а! 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​БЕЛГИЯЛИК ДЕҲҚОН ФРАНЦИЯ ҲУДУДИНИ ЭГАЛЛАБ ОЛДИ

Франция ва Белгия ўртасида 1820 йилда чегара тузилган пайтда ҳали Белгия мавжуд бўлмаган. Келишув Франция ва Голландия ўртасида тузилган ва чегарани белгилаш учун 100 килолик бир тошни ўрнатишган.

Шундан бери бу тошга ҳеч ким тегмаган. Яқинда чегараларни кузатиб юрувчи ватанпарварлардан тузилган французлар гуруҳи тошнинг ёнидан ўтаётиб тош бир неча метрга сурилганини сезиб қолишган ва ҳокимиятга хабар беришган. Текшириб кўрилса бу рост бўлиб чиққан.

Гап шундаки, белгиялик деҳқон бу тош трактор билан ишлаётганида халақит берганлиги ва ўз томорқасини оз-моз катталаштириш учун тошни Франция тарафга бир неча метр ичкарига суриб қўйган бўлган. Натижада бу оддий эътиборсизлик бутун бошли давлатлараро шартномани бузиб қўйган. Ҳозирда иккала тарафдаги ҳокимлар деҳқонга мурожаат қилиб, ўз ҳаражатлари ҳисобига тошни ўз ўрнига қўйиб қўйишни талаб қилишган ва агар у бу ишни қилса гап-сўзни кўпайтирмасдан бўлиб ўтган воқеага кўз юмишга қарор қилишган.

ПС. Мен Ҳожибой Тожибоев айтган ерни севадиган деҳқон ҳам Белгияга суриб юборган эканми деб ўйлаяпман 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
НЕМИСЛАРГА ЕВРЕЙЛАРНИ УШЛАБ БЕРГАН ФРАНЦИЯ

1941 йил 14 май куни Франциядаги Виши ҳукумати Германия талабига кўра 3700 нафар еврейларни ҳибсга олади. Суратда бегуноҳ еврейларни ҳибсга олиш жараёни тасвирланган. Ҳибсга олинганлар нима сабабдан ҳибсга олинаётганларини билмасдан ҳайронлар ва яқин орада уларнинг аксарияти Германия канцлагерларида аянчли аҳволда ҳалок бўлишларидан бехабарлар.

1940 йилда Гитлер Германиясига жангсиз таслим бўлган Генерал Петеннинг Виши шаҳрида жойлашган француз ҳукумати 1942-1945 йиллар орасида Франция ҳудудида истиқомат қилувчи 75 000 нафардан ортиқ еврейларни, жумладан 11 000 нафардан ортиқ болаларни ушлаб вагонларда жўнатган. 1945 йилда Германия таслим бўлгач, лагерлардаги маҳбуслар озод қилинганда улардан бор йўғи 3%игина ҳаёт бўлган.

Ҳозирда Петен бошчилигидаги Виши француз ҳукумати Гитлер билан ҳамкорлик қилишда ва еврейларни геноцид қилишда айбдор деб топилган. Буни Жак Ширак ўз президентлиги даврида Франция давлати номидан расман тан олган.

👉 https://t.me/uchzamon
Айтишларича, дунёга машҳур бўлиб кетибмиз. Мазкур видео ижтимоий тармоқларнинг турли давлатларидаги гуруҳларида тарқалмоқда экан.

ОАВ таъбири билан айтганда, ўзбек тажрибаси дунёда кенг ўрганилаётган эмиш. 😜

@hujayrauz муаллифи, Бахтиёр Шералиевнинг айтишича, Хитойда ҳам машҳурлашганмишмиз.

Бошда дўппим, қўлда кўксим, ўзига хос ўзбегим 🙏.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon