Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Математика ва биологиядан кучли эмасман-у, барибир қизиқ.

1954 йилда туғилган одамнинг отаси қандай қилиб 1941-45 йилларда ўлиши мумкин? 🤔😜🤣

PS. @hujayrauz ва @matematikadan_repetitor каналлари муаллифлари билгувчироқ 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Узр, менда 500 миллионлик яхта йўқ эди.

"Amazon"дан қидириб кўрсин, балки чиқиб қолар. Кўрсангизлар, айтиб қўйинглар 😜🤣

ПС. Пост "қурдирмоқда" деб ёзилган сўзни "қидирмоқда" деб хато ўқиб ёзилган. Шошган қизнинг аҳволи ҳақидаги мақол тўғри. Шошмай баттар бўлай 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
9-май бизнинг байрамми?

Ана савол.

Бугун 21:00 да шу ҳақда суҳбатлашамиз.

Илтимос, қатнашманглар ва бошқа гуруҳларга тарқатманглар 😜🙏🤣
Шунча қарасам ҳам ёзувни ўқий олмадим. Охири қидириб топдим. Сиз ҳам қараб ўқишга қийналмаслигингиз учун айтиб қўя қолай.

Бу ерда ҳеч қандай дуо ёзилмаган экан. "Қандай хоҳласам шундай кийинаман" деб ёзилган экан.

Бўлди, қараманглар, ўқиманглар. Саводингиз ошиб, маънавиятингиз юксалиб кетмасин тағин 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Live stream started
Live stream finished (2 hours)
Audio
"9 май бизнинг байрамми ?" мавзусидаги суҳбатимизда иштирок эта олмаганлар учун унинг ёзиб олинган версиясини қўйяпман.

Изоҳларни шу пост остида ёзишингиз мумкин.
​​ДАДА, ПЛУТОН ЭНДИ ҚУЁШ ТИЗИМИДАГИ САЙЁРА ЭМАСЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

8 ёшли қизим "Дада, Плутон энди Қуёш тизимидаги сайёра эмаслигини билармидингиз?" деб қолди.

Одатда фарзандларим бундай кутилмаган саволлар бериб қолганида "Албатта биламан" деб алдаб қўйиб, кейин секин қараб, текшириб, ўрганиб қўярдим 🤣. Аммо бу сафар Плутоннинг Қуёш сайёраси атрофидаги сайёра эмаслигини биламан дея олмадим, чунки бизга мактабда Қуёш тизимида 9 та сайёра бор, булар Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун ва Плутон деб ўргатишган. Шу сабабдан, қизим янглишяпти деб ўйладим. "Йўғе, шундай эканми?" десам "Ҳа, шундай экан. Илгари сайёра деб айтилган экан, кейин олимлар уни сайёралар рўйхатидан чиқаришибди" деди.

Мен "Ҳа, шундай эканми?" дедим-да, билдирмай телефонда Гугл амакини очдим 😜.

Қарасам, ростдан ҳам Плутон Қуёш тизимидаги сайёралар рўйхатидан чиқарилган, ҳозирда бу тизимда 8 та планета бор деб айтилар экан. Бу ўзгариш 2006 йилда қабул қилинган бўлиб, унга "сайёра" деган таърифга ўзгартиришлар киритилгани сабаб бўлган экан.
Интернетдан ўқиб олгач, қизимга ишонч билан "Ҳа, тўғри, Плутон Қуёш тизимидаги сайёра эмас" дедим ва қизим "Ҳамма нарсани биладиган супер дадаси" билан яна бир бор фахрланиб қўйди. 😜

Хўш, сиз Плутон сайёра эмаслигини билармидингиз?

ПС. Гуглни очиш бўлмасин-а! 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​БЕЛГИЯЛИК ДЕҲҚОН ФРАНЦИЯ ҲУДУДИНИ ЭГАЛЛАБ ОЛДИ

Франция ва Белгия ўртасида 1820 йилда чегара тузилган пайтда ҳали Белгия мавжуд бўлмаган. Келишув Франция ва Голландия ўртасида тузилган ва чегарани белгилаш учун 100 килолик бир тошни ўрнатишган.

Шундан бери бу тошга ҳеч ким тегмаган. Яқинда чегараларни кузатиб юрувчи ватанпарварлардан тузилган французлар гуруҳи тошнинг ёнидан ўтаётиб тош бир неча метрга сурилганини сезиб қолишган ва ҳокимиятга хабар беришган. Текшириб кўрилса бу рост бўлиб чиққан.

Гап шундаки, белгиялик деҳқон бу тош трактор билан ишлаётганида халақит берганлиги ва ўз томорқасини оз-моз катталаштириш учун тошни Франция тарафга бир неча метр ичкарига суриб қўйган бўлган. Натижада бу оддий эътиборсизлик бутун бошли давлатлараро шартномани бузиб қўйган. Ҳозирда иккала тарафдаги ҳокимлар деҳқонга мурожаат қилиб, ўз ҳаражатлари ҳисобига тошни ўз ўрнига қўйиб қўйишни талаб қилишган ва агар у бу ишни қилса гап-сўзни кўпайтирмасдан бўлиб ўтган воқеага кўз юмишга қарор қилишган.

ПС. Мен Ҳожибой Тожибоев айтган ерни севадиган деҳқон ҳам Белгияга суриб юборган эканми деб ўйлаяпман 🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
НЕМИСЛАРГА ЕВРЕЙЛАРНИ УШЛАБ БЕРГАН ФРАНЦИЯ

1941 йил 14 май куни Франциядаги Виши ҳукумати Германия талабига кўра 3700 нафар еврейларни ҳибсга олади. Суратда бегуноҳ еврейларни ҳибсга олиш жараёни тасвирланган. Ҳибсга олинганлар нима сабабдан ҳибсга олинаётганларини билмасдан ҳайронлар ва яқин орада уларнинг аксарияти Германия канцлагерларида аянчли аҳволда ҳалок бўлишларидан бехабарлар.

1940 йилда Гитлер Германиясига жангсиз таслим бўлган Генерал Петеннинг Виши шаҳрида жойлашган француз ҳукумати 1942-1945 йиллар орасида Франция ҳудудида истиқомат қилувчи 75 000 нафардан ортиқ еврейларни, жумладан 11 000 нафардан ортиқ болаларни ушлаб вагонларда жўнатган. 1945 йилда Германия таслим бўлгач, лагерлардаги маҳбуслар озод қилинганда улардан бор йўғи 3%игина ҳаёт бўлган.

Ҳозирда Петен бошчилигидаги Виши француз ҳукумати Гитлер билан ҳамкорлик қилишда ва еврейларни геноцид қилишда айбдор деб топилган. Буни Жак Ширак ўз президентлиги даврида Франция давлати номидан расман тан олган.

👉 https://t.me/uchzamon
Айтишларича, дунёга машҳур бўлиб кетибмиз. Мазкур видео ижтимоий тармоқларнинг турли давлатларидаги гуруҳларида тарқалмоқда экан.

ОАВ таъбири билан айтганда, ўзбек тажрибаси дунёда кенг ўрганилаётган эмиш. 😜

@hujayrauz муаллифи, Бахтиёр Шералиевнинг айтишича, Хитойда ҳам машҳурлашганмишмиз.

Бошда дўппим, қўлда кўксим, ўзига хос ўзбегим 🙏.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЯНА КУТУБХОНАДАМИЗ

Яна кутубхонадамиз. Ҳар ҳафта бир марта келамиз. Уч нафар фарзандларимизга 15 тадан жаъми 45 китоб олиб кетамиз. Бир ҳафта ичида қизларимиз ҳар бири ўзлари танлаган 15 китобни ўқиб тугатиб, навбатдаги ҳафтани кутадилар. 4 ёшли ўғлимиз эса ҳар куни иккита китоб ўқиб бермасак ухламайди.

Ўзимиз, мен ва аёлим, китобсевармиз ва фарзандларимизнинг ҳам китобсевар, илмли, билимли ва фаросатли бўлишларини орзу қилардик. Шу мақсадда учаласига ҳам гўдакликларидан бери ёшларига мослаб китоблар сотиб олиб бериб келамиз. Ният эзгу бўлса, рўёби мўл бўлар экан, ҳозир фарзандларимиз ўқиб тугатган китобларининг сони мингдан ортиб кетди. Учаласи ҳам ўз синфларининг аълочилари ва иккинчи қизимиз ҳар йили сайловларда ютиб чиқиб сардорликни қўлга киритади.

Фарзандларингизни китобга ошно қилинглар. Китоб энг яхши ва яқин дўст. У баъзан устозлар ва ота-оналар айта олмайдиган ёки айтса ҳам етказиб бера олмайдиган билимларни, маълумотларни, тарбияни ўз услубида етказиб беради.

👉 https://t.me/uchzamon
100 йиллардан бери КЕСИЛМАЙ келаётган дарахтлар бу йил ҳам барг чиқариб гўзал манзара касб этиб, ҳаётбаҳш кислород ато эта бошлади. 😍

Бу Францияда эди.

Ўзбекистонда илгари араб шайхларига бошқа ноёб ҳайвон ва қушларимизни отишга рухсат берган Антиэкология, узр, Экология қўмитаси рус овчисига Қизил китобга киритилган айиқни отишга рухсат берди. 😢

Чуғулистон мавжуд, дўстлар! ☝

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Дониер Рузметов
Facebook Choyxona (ovozli chat uchun)
#Франция #Сиёсат #МарказийОсиеИттифоқи

Бугунги суҳбатимиз ўзгача, жуда кенг қамровли бўлиш билан бир қаторда, дебат форматида ҳам давом этди. Дониёр Рузматов ажойиб нотиқ, кенг дунёқараш эгаси ва қизиқарли сухбатдош сифатида ўзида намоён қилдилар.

Айрим техник камчиликлар учун узр сўраймиз.
Дунёдаги барча мусулмонларга Рамазон ҳайити муборак бўлсин !
Менимча Юлдуз Усмонова яқин орада "Мен ҳамма еврейларни айтмадим, Бухоро еврейлари ўзимизникилар, сизлар мени нотўғри тушунибсизлар ва ҳоказо" деб узр сўраб чиқади?

😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Daler Nazarov-LIVE CONCERT Parliament
parliament MEDIA
Далер Назаров, Жонли концерт

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Ҳам уриб, ҳам йиғлайди" дегани шу бўлади.

Ўзбекларнинг айримлари ўзбек тили муҳофазаси қолиб, нуқул рус тилининг тақдири учун сиқиладилар.

ПС. Суратни Карим Баҳриев аканинг Фейсбук профилидан олдим.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Соат 21:00 дан олдин бўшайманми ёки йўқми билмаганим учун бугун суҳбат қилиш ёки қилмаслик қарорига келолмай тургандим. Қарасам, улгурадиганман.

Шундан келиб чиқиб, вақти, имкони ва хоҳиши борлар 21:00 да суҳбатга қўшилишлари мумкин.

Мавзуни олдинги суҳбат якунидаги таклифни инобатга олган ҳолда "СУРИШ" деб номалаймиз.