КОРОНАВИРУС ЭКОЛОГИЯ УЧУН ХУШХАБАРМИ ?
Венециядаги дарё сувлари тоза бўлиб қолганлиги, Франция қирғоқларига китлар келганлиги, самолётлар учмаётгани ва бошқалар сабабли "Коронавирус экология учун хушхабар" деган гаплар айтилмоқда.
Бу фикрларда қанчалик жон бор ? Шу ҳақдаги мулоҳазаларим "Human.uz" сайтида чоп этилди. Ўқинглар, фикрларингизни билдиринглар ва тарқатинглар!
Мақолага ҳавола : https://human.uz/site/inner/3237
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon

Human.uz
Коронавирус экология учун ҳушхабар
Коронавирус дунё учун оғир оқибатларни вужудга келтирди.
САНЪАТКОРЛАРГА!
Барака топгур санъаткорлар! Яхши биласизлар, биз сизларни чайнашни яхши кўрамиз. Нимагалигини билмаймиз, лекин сизларни чайнаш бизга бошқача кайф беради.
Коронавирус карантини бошланганда "Нега прокурорлар, вазирлар хайрия қилмади?" демадик, лекин "Нега санъаткорлар хайрия қилмади? " дедик.
Сардоба воқеасида Юлдуз Усмонова берилиб кетиб барчасини дабдала қилди.
Унинг ортидан Юлдуз Турдиева ва Даврон Қобулов байроқни илиб кетди.
Биламиз, Даврон ҳам, Юлдуз ҳам ёнида биров йиғлаб турганда бекорга тиржайиб турадиган бағритош инсонлар эмас. Аксинча улар сардобага шу кўнгли яримлардан кўнгил сўраш учун борганлар. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам тўғри йўлни танлаб, ҳар вазиятга мослаша олмаймиз. Суратга тушганда кулиб тушган маъқул деб ўйлаб ёнимиздаги кўнгли яримлар кула олмаслигини унутиб қўямиз.
Азиз санъаткорлар, ўзларингизга гап келадиган ишларни қилмай туринглар.
Акс ҳолда, сизларнинг хатоларингиз Сардобанинг айбдорларидан эътиборни чалғитиб, уларга ас қотмоқда.
👉 https://t.me/uchzamon

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронатаъсир!
ЕВРОПАДА ПАРВОЗЛАР: 2019 йил апрель ва 2020 йил апрель.
Франциянинг "OBS" нашри 2019 йил апрель ва 2020 йил апрель ойларидаги парвозларни таққослаган видеони тақдим этди. Унда Европа давлатларида парвозлар минимум даражагача камайиб қолганлигини кўриш мумкин.
Бу ҳақда олдинги постларимда ва "Коронавирус экология учун хушхабарми?" номли мақоламда ҳам ёзган эдим.
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ЕВРОПАДА ПАРВОЗЛАР: 2019 йил апрель ва 2020 йил апрель.
Франциянинг "OBS" нашри 2019 йил апрель ва 2020 йил апрель ойларидаги парвозларни таққослаган видеони тақдим этди. Унда Европа давлатларида парвозлар минимум даражагача камайиб қолганлигини кўриш мумкин.
Бу ҳақда олдинги постларимда ва "Коронавирус экология учун хушхабарми?" номли мақоламда ҳам ёзган эдим.
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
"МЕН ЎЗИМНИ ЎЗИМ АЙБСИЗ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛАМАН"
Матбуотда Сардоба офатини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилганлиги эълон қилинди. Унга кўра, ҳукумат комиссияси таркибига асосий гумондор деб кўрилаётган Сангинев ҳам кирган эмиш.
Мен Сангиневни айбдор ёки айбсиз демайман, чунки айбсизлик призиумпциясига биноан гумонлонувчининг айби судда исботланмагунча айбдор ҳисобланмайди. Аммо дунёнинг ҳеч қайси ҳуқуқий-демократик давлатида гумондорнинг ўзи муаммони ўрганувчи комиссияга киритилмаса керак.
Бу худди айбланувчи ўзини ўзи тергов қилиб, охирида ўзининг айбдор ёки айбдор эмаслигини ўзи айтгандай гап бўлади.
Ҳозирги вазиятда, Сангиневнинг комиссияга киритилиши ҳам юридик, ҳам сиёсий хато саналади. Юридик томондан, комиссия ўз хулосаларини берганда Сангинев "Мен ўзимни ўзим айбсиз (ёки айбдор) деб эълон қиламан" дейдими?
Сиёсий томондан эса бу порох бочкасига ўхшаган нарса. Чунки илгари сиёсий фаол бўлмаган халқимиз кетма кет алдовлар, ўзини лақма қилишлардан чарчаб, ҳозир Сардоба воқеасига бор диққат эътиборини қаратган. Сардоба воқеасининг айбдорлари масаласи давлатнинг легитимлиги ва халқнинг ўз ҳукумати ва президентига ишончини ҳал қиладиган параметр бўлиб турибди. Агар шуни англамай туриб, халқни бошқатган "лох" қилишга уриниладиган бўлса, бу халқ ва унинг вакили-давлат ўртасида ишончсизликнинг ортишига сабабчи бўлиши мумкин. Олдинги таҳлилларимда айтганимдай, демократик тузумда халқ ўзи ишонмаган бошқарувчига ўзини бошқартирмайди.
Халқ қанчалик қўйдай ювош бўлса ҳам давлат тепасилагилар ўзларини ҳеч қачон суперқудратли ва қўл етмас деб ишониб қолмасликлари керак. Бу ўзлари учун ҳам, халқ учун ҳам, давлат ва унинг мавжудлиги учун ҳам яхши нарса бўлмайди. Шунинг учун ҳукумат халқнинг ишончини қозонмоқчи ва оқламоқчи бўлса, Сардоба воқеалари ҳолис ўрганилиши, айбдорлар жазоланиши ва адолат қарор топиши керак бўлади.

xabar.uz
Сардоба. Ҳукумат комиссияси таркибида Раматов йўқ, Сангинов бор
Кеча «Leх.uz» миллий қонунчилик базасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида
Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!
Бундан қарийб 4 йил олдин, 2016 йилда "Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!" деган мақола ёзган эдим. Афсуски, мақола ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги Бухоро ва Сирдарё мисолларида кўриниб турибди.
Мақолани қайта улашмоқдаман. Уни бемалол тарқатишларингиз мумкин. Зора кимларгадир фойдаси тегса.
Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Sanogi-kop-emas-sifati-baland-uylar-quraylik-05-08
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Бундан қарийб 4 йил олдин, 2016 йилда "Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!" деган мақола ёзган эдим. Афсуски, мақола ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги Бухоро ва Сирдарё мисолларида кўриниб турибди.
Мақолани қайта улашмоқдаман. Уни бемалол тарқатишларингиз мумкин. Зора кимларгадир фойдаси тегса.
Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Sanogi-kop-emas-sifati-baland-uylar-quraylik-05-08
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Telegraph
Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!
Ривоятларга кўра, Амир Темур ўз она шаҳри бўлмиш Шаҳрисабзни Самарқанд шаҳри каби обод этишга буйруқ беради ва у ерга дунёнинг энг машҳур меъмор ва қурувчиларини олиб келтиртиради. Табиийки, барпо этиладиган меъморчилик обидалари темурийлар салтанатининг…
9 май - Буюк мафкуравий курашлар куни !
Мана яна бир 9-майни ўтказиб олдик. Коронавирусга раҳмат у бизни георгий тасмаси, "Ўлмас полк" юришлари, дабдабали ва шармандали тантаналардан қутқариб қолди.
Бу кунга нисбатан турли фикрлар билдирилаяпти. Тарафлар икки томонга бўлинган. Мен мазкур мавзуга мулоҳазаларимни имкон қадар ҳолис равишда билдиришга ҳаракат қилдим. Мақолани ўқинглар ва фикрларингизни билдиринглар. Маъқул бўлса тарқатинглар !
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/9-may---Buyuk-mafkuraviy-kurashlar-kuni-05-09
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Мана яна бир 9-майни ўтказиб олдик. Коронавирусга раҳмат у бизни георгий тасмаси, "Ўлмас полк" юришлари, дабдабали ва шармандали тантаналардан қутқариб қолди.
Бу кунга нисбатан турли фикрлар билдирилаяпти. Тарафлар икки томонга бўлинган. Мен мазкур мавзуга мулоҳазаларимни имкон қадар ҳолис равишда билдиришга ҳаракат қилдим. Мақолани ўқинглар ва фикрларингизни билдиринглар. Маъқул бўлса тарқатинглар !
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/9-may---Buyuk-mafkuraviy-kurashlar-kuni-05-09
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Telegraph
9 май - Буюк мафкуравий курашлар куни !
Манбааларда, эрамиздан олдинги 5 асрларда хоразмликлар Эрон шоҳи Ксеркс қўшинлари таркибида Юнонистонга қарши жанг қилганликлари ёзилади. Ўша пайтда хоразмликлар Ахмонийлар давлатининг 16-сатрапи, яъни иттифоқчи-мустамлака мақомида бўлганлар. Ахмонийлар юнонларга…
#КунАнекдоти!
Бир киши йулда бораётса битта дарахтга ёзиб қўйилганмиш:
"Дарахт тепасида 10000$ пул бор, чиқа олсанг пул сеники. Агар чиқолмасдан йиқилиб тушсанг, овозинг қиз боланикидай бўлиб қолади".
Ҳалиги киши "бу бир оддий дарахтку, бемалол чиқа оламан" дебдида дарахтга чиқа бошлабди. Дарахт сирпанчиқ экан, ярмига бормасдан йиқилиб тушибди. "Вой вой вой" деса, овози қиз боланикидай бўлиб қолганмиш. Жаҳли чиқиб ёнидаги милиция участкасига кириб қиз болача овозда нолибди:
"Ўртоқ милиционер, кимдир анови дарахтга "Дарахт тепасида 10000$ пул бор, чиқа олсанг пул сеники. Агар чиқолмасдан йиқилиб тушсанг, овозинг қиз боланикидай бўлиб қолади" деб ёзиб қўйган екан. Шунга чиқаман деб, овозим қиз боланикидай бўлиб қолди. Шу ишни ким қилганини топиб жазоланг илтимос".
Шунда ўтирган милиционер унга қиз болача овозда жаҳл билан жавоб берибди:
"Қўлингдан келмаса дарахтга чиқиб нима қиласан, номард!" 😜

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

"Қанотчи" номи юзасидан филологча фалсафа.
Қанотчи деган номни ўйлаб топишга қанча вақт кетган экана ?
Қанот, қанотлар, қанотча, қанотчалар, қанотли дейиш мумкин. Лекин қанотчи деган сўзнинг ўзи йўқку.
Ёки "қонатчи" демоқчимикан? Масалан, бурнини қонатчи, пешонасини қонатчи, кўрайлик.
🤔😜😂
PS. Агар бу сўз ростдан бор бўладиган бўлса, олдиндан узр!

Юлдуз Усмоновадан "Узрнома".
"Йух сизларга"! 😜😂
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
"Йух сизларга"! 😜😂
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Сизга иккита хабар бор. Бири хушхабар, иккинчиси шумхабар.
Хушхабар: Бугундан карантин тугаб, рангли зоналарга қараб, енгилликлар бошланади.
Шумхабар: "Қизғин ва очиқ мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди".😢🤦♂️
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Хушхабар: Бугундан карантин тугаб, рангли зоналарга қараб, енгилликлар бошланади.
Шумхабар: "Қизғин ва очиқ мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди".😢🤦♂️
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
БОРМА КУЯСАН!
Кеча энг профессионал ва жонкуяр журналистларимиздан бири Жамшид Ниёзов "Оға, 3 йилдан сўнг айтганлариз ижобат бўпти" деб ёзиб қолди. Гап 2017 йилда Кун.узда берилган келажак ҳақидаги айрим фикрларим ҳақида борарди.
Мени сўнгги йилларда мунтазам кузатиб келаётган дўстларимиз яхши биладилар, "Шахсий мулоҳазаларим" рукни остида ёзган кўп фикрларим, таҳмин ва тавсияларим ҳозирга келиб амалга ошмоқда.
Мен фолбин ва кўпчилик блогерларга ўхшаб бугунги воқеаларнинг шарҳловчиси эмасман. Мен келгуси йиллар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирсам, улар чуқур таҳлил, кузатувлар ва шахсий интуицияларимга асосланган бўлади.
Ўтган даврда ёзганларим учун хурсандман, аммо мени бошқа нарса хавотирлантиради. Менинг ҳозирги ёзаётган хавотирларим келгуси йилларда, қисқа ва узоқ муддатларда амалга ошиши мумкинлиги мени дахшатга солади.
Ўзбекистон сенатининг бугунги шармандали қарори менинг хавотирларимни тасдиқламоқда.
Энг алам қиладигани, раҳбарият ҳозир йўл қўяётган хатоларнинг хунини халқимиз кўз ёшлари ва ҳатто қони билан тўлашига тўғри келиши мумкин.
Шунинг учун, мени ёмон кўришса ҳам такрор-такрор айтишга мажбурман. Барака топгурлар, нотўғри йўлга, ўтга қараб кетиб боряпсизлар. Борманглар, куясизлар!
Жонингиз қанчалик ширин ва бебаҳо бўлса ҳам болаларингиз, келажак авлодлар ҳаққи, уни аяманглар. Агар бу ишни мажбурликдан қилаётган бўлсангизлар, фарзандларингиз, невараларингизни қул қилиш ҳақида қарорни қабул қилиб, уларнинг кўзларига қараб яшаб юргандан кўра ҳозир мард ва муносиб равишда қурбон бўлиб кетганларингиз яхши. Келаси авлодлар сизлардан нафратланиб эмас, фаҳрланиб юрадилар.

КАРАМ ФОРМУЛАСИ!
ОАВда коррупцияга қарши яна бир агентлик очилганлиги ҳақида хабар чиқди. Навбатдаги агентлик. Бизда вазирлик, қўмита, агентликларнинг очилиш анъанаси карамни эслатиб юборадиган бўлди. Формуласи бундай:
Муаммо=Агентлик+Вазирлик+Қўмита+Яна бир бало ташкилот+♾️.
Бу формулани амалга ошириш учун:
Янги бино+Янги раҳбар+Янги муовинлар+Яна янги муовинлар+Ҳодимлар+Котибалар×$$$=♾️.
Бу ташаббусларни кўриб, муаммонинг томи кетиб қолади. "Мен бор йўғи битта ўзим бўлсам. Булар нималар қилиб ётибди?" деб ўзини ўзи бир нарса қилгиси келиб кетади.
Кейин нимагадир давлатнинг бюджетида пул қолмай қолади. Ҳамма ҳайрон. Ҳечқиси йўқ. Шунча пул қаёққа кетди? Униям ҳал қилишни биламиз. "Карам формуласи" бор. "Бюджет мабдағларини тўғри ишлатиш" бўйича янги вазирлик тузилади ва... "Бу қачонгача давом этади?" дейсизми? Булар муаммога қарши тўғри курашишни ўрганмагунча давом этаверади.
Шуям муаммоми? Агар муаммо десангиз униям ҳал қиламиз. А лаббай? 😜

ФРАНЦИЯДА КАРАНТИН (ДЕЯРЛИ) ТУГАДИ.
Бугун яъни 11 майдан бошлаб Францияда 17 мартда бошланган карантин деярли тугади ва янги ҳаёт бошланди. Деярли деганимга сабаб, "Қизил" зоналарда ҳали тугамади ва "Яшил" зоналарда ресторанлар очилмаган бўлса ҳам кўчага эркин чиқиш мумкин бўлди. Магазинлар бемалол ишлай бошлади. Маска кийиш, қўлқоп кийиш мажбурий эмас, лекин тавсия этилади.
Биз ҳам "эркинлик шамоли" дан фойдаланиб, дўконларга бориб келдик.
Аксарият дўконларда қатъий тартиб ўрнатилган. 90% одамлар мажбурий бўлмаса ҳам маскада юрибди. Магазинларга 100 кишидан ортиқ киши кириш мумкин эмас. Қолганлар ўз навбатларини кутиб, ташқарида турадилар.
Магазинга киришда бир киши қўлингизга гел солади ва саватчани ҳам гел билан артиб қўлингизга беради. Ундан кейин қўлқоплар турибди. Эркин олиб кийиш мумкин.
Ичкарида 1,5 метрлик масофалар чизилган ва ҳамма жойда эслатмалар ёзилган. Ишлатиб бўлинган саватни ерга қўймасингиздан олдин бир киши йиғиб олиб, гел билан тозалаб қўяди. Кассирлар пластик ҳимоя ортида, маска таққан ва қўлқоп кийган.
Хуллас, карантин якунига қаттиқ тайёргарлик кўрилганлиги кўриниб турибди. Мижозлар кўп, лекин улгуришяпти.
Ундан кейин "ҳалол" гўшт олиш учун арабларнинг магазинига бордик. Ифтор учун сотилаётган пишириқлар кўчада очиқ турибди.
Кириш-чиқиш эркин. Гел йўқ, қўлқоп йўқ, таъқиқлар йўқ. Сотувчи ва кассирларда ҳам қўлқоп йўқ. Гўштни қўллари билан ушлаб кесиб берди. Нима дейишни ҳам билмай олавердик.
Менимча, кўп нарса менталитетга ҳам боғлиқ.
Бу иккаласи жуда кўп ҳолатлардан иккита мисол. Умумлаштирмаган ҳолда, карантинда чиқиш куни ҳақида тасаввур беради холос.
👉 https://t.me/uchzamon
Бугун яъни 11 майдан бошлаб Францияда 17 мартда бошланган карантин деярли тугади ва янги ҳаёт бошланди. Деярли деганимга сабаб, "Қизил" зоналарда ҳали тугамади ва "Яшил" зоналарда ресторанлар очилмаган бўлса ҳам кўчага эркин чиқиш мумкин бўлди. Магазинлар бемалол ишлай бошлади. Маска кийиш, қўлқоп кийиш мажбурий эмас, лекин тавсия этилади.
Биз ҳам "эркинлик шамоли" дан фойдаланиб, дўконларга бориб келдик.
Аксарият дўконларда қатъий тартиб ўрнатилган. 90% одамлар мажбурий бўлмаса ҳам маскада юрибди. Магазинларга 100 кишидан ортиқ киши кириш мумкин эмас. Қолганлар ўз навбатларини кутиб, ташқарида турадилар.
Магазинга киришда бир киши қўлингизга гел солади ва саватчани ҳам гел билан артиб қўлингизга беради. Ундан кейин қўлқоплар турибди. Эркин олиб кийиш мумкин.
Ичкарида 1,5 метрлик масофалар чизилган ва ҳамма жойда эслатмалар ёзилган. Ишлатиб бўлинган саватни ерга қўймасингиздан олдин бир киши йиғиб олиб, гел билан тозалаб қўяди. Кассирлар пластик ҳимоя ортида, маска таққан ва қўлқоп кийган.
Хуллас, карантин якунига қаттиқ тайёргарлик кўрилганлиги кўриниб турибди. Мижозлар кўп, лекин улгуришяпти.
Ундан кейин "ҳалол" гўшт олиш учун арабларнинг магазинига бордик. Ифтор учун сотилаётган пишириқлар кўчада очиқ турибди.
Кириш-чиқиш эркин. Гел йўқ, қўлқоп йўқ, таъқиқлар йўқ. Сотувчи ва кассирларда ҳам қўлқоп йўқ. Гўштни қўллари билан ушлаб кесиб берди. Нима дейишни ҳам билмай олавердик.
Менимча, кўп нарса менталитетга ҳам боғлиқ.
Бу иккаласи жуда кўп ҳолатлардан иккита мисол. Умумлаштирмаган ҳолда, карантинда чиқиш куни ҳақида тасаввур беради холос.
👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Чулун таппи-Чуғулистон қаҳрамони!
Чулун таппи :
- Чуғул руҳига шукрлар бўлсинки, шу ёшга кирганимда менга "Чуғулистон қаҳрамони" деган унвон насиб этди. Албатта, сизларни бу унвон менга қайси хизматларим учун берилганлиги қизиқтираётган бўлса керак. Келинг мен сизларга бўлган воқеани гапириб бера қолай...
Давомини ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Chulun-tappi-Chuguliston-qahramoni-05-12
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Чулун таппи :
- Чуғул руҳига шукрлар бўлсинки, шу ёшга кирганимда менга "Чуғулистон қаҳрамони" деган унвон насиб этди. Албатта, сизларни бу унвон менга қайси хизматларим учун берилганлиги қизиқтираётган бўлса керак. Келинг мен сизларга бўлган воқеани гапириб бера қолай...
Давомини ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Chulun-tappi-Chuguliston-qahramoni-05-12
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Telegraph
Чулун таппи-Чуғулистон қаҳрамони!
Таҳририятимизга Чулун таппи "Чуғулистон қаҳрамони" унвонини олибди деган миш-миш етиб келди. Биз зиёфат бераётган бўлса, ош-пош еб келармиз деган умид билан унвонни баҳона қилиб Чулун таппи отанинг уйига йўл олдик. Чулун таппи ота эса бизга зиёфат беришнинг…
ЎЗ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ДУШМАНЛИК ҚИЛМАНГ!
Коронавирус сабабли дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан Ўзбекистон мактаблари ёпилиб, онлайн дарслар ўтилаётганлиги сир эмас.
Бир хабарга кўра, Ўзбекистонда айрим ота-оналар фарзандларининг ўрнига уйга вазифаларни ечиб, Телеграм орқали юбораётган эканлар.
Ўзи шундоғам фарзандларини пул билан ўқишга олиб кириб қўйишлар, кириб бўлгандан кейин сессияларни ёпишига пул беришлар сабабли юртимизда кадрлар масаласи абгор аҳволга келиб қолган.
Биз ривожланган давлатлардай ривожланишни, катта маошлар олишни, порахўрлик, таниш-билишчилик бўлмаслигини, адолат устувор бўлишини орзу қиламиз, аммо барча иллатларнинг ғиштини ўзимиз қўямиз. Болаларимиз "5" баҳо олишлари учун ўрнига вазифаларни ўзимиз ечиб Телеграмдан жўнатамиз ва ўғрилик, қинғирликни болаларимизга сингдирамиз.
Францияда 17 мартдан бери мактаблар ёпилган ва дарслар онлайн ўтиляпти. Ўқитувчилар вазифаларни мейлдан жўнатади. Ота-оналар уйда ўз болаларига дарс ўтиб, бажарилган вазифаларни ўқитувчиларга жўнатадилар. Ўқитувчилар уларни текшириб, баҳолаб, хатоларни кўрсатиб мелдан қайта жўнатади.
Ҳозирга келиб, ота-оналар сидқидилдан ишлаганлари, фарзандларининг ўрнига вазифаларни ечиб жўнатмаганлиги учун баҳолашни ҳам ота-оналарнинг ўзларига берилди. Ота-она ўз боласига дарс ўтади, вазифаларни текшириб, баҳолаб, ўқитувчига юборади. Ўқитувчи кўриб, тасдиқлаб, навбатдаги вазифаларни жўнатади.
Фарзандининг ўрнига вазифани ечиб жўнатиш бу ўз фарзандига нисбатан душманликдир. Чунки шундай қилганлар ўқиб, ўрганиши керак бўлган ўз фарзандларини бўлғуси ўғрилар, порахўрлар, номардлар, иккиюзламачилар қилиб тарбиялайдилар. Натижада на келгуси авлоднинг, на давлатнинг келажаги обод бўлмайди. Яна иллатлардан нолиб, косамиз оқармай юраверамиз.