Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
"Янги Ўзбекистон" Ютуб канали ажойиб ташаббус бошлабди. Улар юртимиздаги ёш олимлар билан суҳбатлар ташкил қилишни бошлашибди. Мен илк суҳбат орқали Ўзбекистонда ҳирш индекси энг юқори деб тан олинган ёш олимни танишга ва унинг фикрлари билан танишишга муваффақ бўлдим.

Сизларга ҳам тавсия қиламан.

Суҳбатни кўриш учун ҳавола : https://www.youtube.com/watch?v=0AAIbO9JtQk

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Forwarded from Allaev Uz
Блогер Зафарбек Солижонов ва домла Аброр Мухтор Алий ўртасидаги баҳсда ким ҳақ?

@allaevuzb
Anonymous Poll
67%
Домла Аброр Мухтор Алий ҳақлар
33%
Зафарбек Солижонов ҳақ
​​ЖАДИДЛАРНИНГ МУАММОСИ

Кўпинча жадидлар ҳаракатининг ўз даври учун илғор бўлганлигини, агар улар ўз мақсадларига эришганларида балки Туркистон деган давлат шаклланиб, ривожланиб кетган бўлишини айтамиз. Ва ниҳоят уларни собиқ совет республикаси қатоғон қилиб йўқ қилганлигини айтамиз.

Бу гапларнинг барчасида ҳақиқат бор. Жадидлар ҳақида қанча мақтовлар ёғдирсак оз ва улар ростдан ҳам ҳар бир давлат тарихида бўладиган маълум бир "маърифат даври"ни ярата олганлар.

Бизларда, барчамизда жадидларни бироз афсонавийроқ тасаввур қилишга, жадидчиликни яхлит бир тузилма шаклига кирган умумий ташкилот деб ишонишга мойиллик бор. Аслида ҳам шундай бўлганми? Менимча йўқ.

Ҳозирги "Блогерлар замони"ни тасаввур қилинг. Бунинг ичида радикал диндорлар, ўртача мўътадил диндорлар, диндорроқ косерваторлар, миллатчи консерваторлар, миллатчи пантуркистлар, миллатпарварлар, ватанпарварлар, демократлар, либераллар, атеист-даҳрий,-агностик-ҳоказолар, ғарбпарастлар, социалист ва коммунистлар, советпараст интернационалистлар, руспарастлар, радикал руспараст миллатчилар ва ҳоказолар бор. Буларнинг ҳар бири бўйича ёзаётган, курашаётган, ўз тарафдорларини шакллантираётган НОМЛАР бор. Уларнинг ҳар бирининг билимлари, қарашлари, стиллари, характерлари, ЭГОЛАРИ ва уларга куч ҳамда муҳимлик берадиган ўқувчилари, тингловчилари бор.

Ҳозир камида 10 дан ортиқ йўналишларни санадим. Уларнинг орасидаги бир-бирига яқин йўналишдагилари, бир-бирлари билан фикрлари тўғри келиб қоладиганларини бирлаштирилса ҳам камида 3-4 бирлашмайдиган катта йўналиш бўлади. Чунки уларни бирлаштирадиган сабаблардан кўра уларни ПРИНЦИПИАЛ, 100% бир-бирларидан ажратиб турадиган тарафлари, манфаатлари кўпроқ. Уларнинг барчаси "ВАТАН" ёки "ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ" ёки шунга ўхшаган умумий манфаат атрофида бирлашсалар бўлади, аммо бундай мафкура ва умумий манфаат яратилган эмас. Буни давлат ҳам ёратмаган, жамият ҳам шакллантирмаган. Блогерлар ўз қарашларидан келиб чиқиб бу ишни қилишга интилмоқдалар, аммо ҳали ҳамма бирлашадиган босқичга келмаганлар.

Шулардан келиб чиқиб, "Блогерлар замони"ни умумий қилиб бир "маърифий давр" деб аташ мумкин. Аммо улар яхлит ҳаракат, умумий тузилма шаклига келмаганлар. Жадидлар ҳам шундай бўлган. Уларнинг ораларида ҳам атеистлари, прогрессистлари, демократлари, советпарастлари, радикал диндорлари бор бўлган ва уларни ҳам ПРИНЦИПИАЛ АЖРАТУВЧИ сабаблар ажратиб турган. Шу сабабдан, улар бир-бирларига қарши курашганлар, бир-бирларининг йўлларига тўсиқ бўлганлар, бир-бирларини сотганлар, тошбўрон қилиб ўлдирган ёки бир-бирларининг мағлубиятларидан хурсанд бўлганлар.

Натижада улар маърифий ҳаракатдан сиёсий ҳаракатга айланишга уринганларида советлар уларни қатоғон қилганлар. Уларнинг ҳар бири ҳозирги блогерлардай таъсир кучига ва тарафдорларга эга бўлганликлари учун улар бирлашмаган бўлсалар ҳам уларни енгиш осон бўлмаган, шу сабабдан, ниҳоят уларни жисмонан йўқ қилишга мажбур бўлганлар.

Ҳозирги маърифий ҳаракат, яъни блогерларни ҳам ҳушламаслик ҳолатлари учраб туради ва бу сир эмас. Агар ҳозирги маърифатпарварлар ҳам шундай бўлинган ҳолда сиёсий ҳаракатга айлансалар ва давлат бунда хавф кўрса, уларни енгиш қийин (осон ҳам) бўлмайди. Улар бир-бирларини дискредитация қилиб, бир-бирларининг оёқларидан чалиб, ўз ЭГОЛАРИни илгари суриб барчасини барбод қилиб бераверадилар.

Жадидларнинг хатоси шу эди...

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
2020 йил, октябрь.

"The Flaming Lips" жамоаси Ковид сабабли шарлар ичида концерт бермоқда. Томошабинлар ҳам шар ичида.

Агар одам хоҳласа, ҳар нарсанинг иложини топади 😍👏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Бугун Челси ютади деб ўйлаяпман мен.

Футбол кўриб ўтирганлар борми? Ким қайси тараф? 😜⚽
Кеча Ванганинг хусусиятларидан фойдаланиб иккита башорат қилган эдим.

Биринчиси, Челси ғалаба қозонади дегандим. Иккинчиси, ҳимояга тайёрланишнинг ўрнига футбол пайти мен билан гап сотиб ўтирган, @hujayrauz каналининг муаллифи Bakhtiyor Sheraliev бугун Ph.D илмий даражасини олиш учун диссертациясини муносиб ҳимоя қилади деган эдим.

Иккала башоратим ҳам тўғри чиққанлигини ҳисобга олиб, янги бизнес, башоратхона очсаммикан...

Нималар деяпман ўзи. Бу пост Бахтиёр Шералиевни докторлик илмий даражасини олганлиги билан табриклаш ҳақида эдику 😜🤣.

Бахтиёр, муваффақиятингиздан биринчилардан бўлиб хурсанд бўладиган инсонлардан бири эканлигимни биласиз. Сизни елкангиздан Помир тоғлари ағдарилгани ва ушбу даража билан чин юракдан муборакбод этаман.

Сизга елкангизда турган Эверест чўққиси, Ҳимолой тоғларини ҳам елкадан ағдаришингизни тилаб қоламан.

Сиз билан кўришганда бир балиқхўрлик қилиш ҳам насиб қилини тилайман 🐟🐟🐟.

Ура, Dr Sheraliev!
#КунАнекдоти!

БОЛАМНИНГ КЕПКАСИ ҚАНИ?

Бир куни бир еврей она боласини пляжда ўйнатиб юрган экан, пляжда сув кўтарилиб, боласини оқизиб кетибди. Шунда еврей она худога мурожаат қилибди:

- Эй худо, мен бир умр сенга ибодат қилдим, гуноҳ қилмадим, кашер таомлар едим, Шаббат қоидаларига тўлиқ амал қилдим. Нега мени яккаю-ёлғиз ўғлимни олдинг? Марҳаматинг шуми?

Шу пайт тўлқинлар орқасига қайтиб, онанинг ўғли сувдан соғ-саломат чиқиб келибди.

Шунда она худога қайта мурожаат қилибди:

- Эй худо. Ноламни эшитганинг ва боламни қайтиб берганинг учун раҳмат. Лекин бир нарса. Боламнинг бошидаги кепкасини янги олиб бергандим. Унинг бошидаги кепкаси қани? 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Сизда ҳам шундай бўладими? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ёшлар орасида хорижга интилиш кучаймоқда. Бу нимани англатади?

"Сиёсий таҳлилчи, блогер Дониёр Рўзметов мавзу юзасидан фикрларини билдирар экан, «миялар қочиши», ёшларнинг чет элларга кетиши билан боғлиқ муаммо дунёдаги барча давлатларда, жумладан, ривожланган кучли еттилик давлатларида ҳам борлигини таъкидлади".

Хуллас, "Суриш" мавзусига оид айрим фикрларим билан бўлишгандим. Бир неча зиёли юртдошларимиз қаторида фикрларимни беришибди.

Эътибор учун Кун.узга, хусусан Илёс Сафаров акага катта раҳмат.

Фикрларни ўқиш учун ҳавола: https://kun.uz/71177435

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ўзбекистон юрагимда деганда ҳазиллашмайдиган юртдошларимиз ҳам бор! 😍

Айтишларича ростакам татуаж эмиш.

ПС. Шу постдан ҳам негатив топа одадиган дўстларга олдиндан салом 😜.

Суратни ФБдаги Ashot Danielyan номли профилдан олдим.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Массонлар фитналари ҳақидаги миш-мишлар, фикрлар ва таҳминлардан келиб чиқиб савол: Умрингизда биронта массонни учратганмисиз?
public poll

Йўқ, учратмаганман – 108
👍👍👍👍👍👍👍 58%

Массонлар ҳақидаги гапларга игонмайман. Улар мавжуд эмас – 37
👍👍 20%

Ўзим массонман – 31
👍👍 17%

Ҳа, учратганман – 10
👍 5%

👥 186 people voted so far.
#Маҳаллийтуризм!

ХИВА-ЭРТАКЛАР ШАҲРИ!

Бутун дунё болалари "Минг бир кеча" эртакларини тинглаб, ўқиб катта бўладилар ва Шарқнинг эртакнамо шаҳарларини орзу қиладилар. Аммо Шарқда "Минг бир кеча" тасаввурини берувчи, тўлиқ сақланиб қолган шаҳарлар кам қолган.

Ўзбекистонликлар эса шундай шаҳарлардан бири ўз давлатларида жойлашганлиги ва истаган пайтда уни бориб томоша қилишлари мумкинлиги сабаблари омадлари келган.

Бу Хива шаҳри бўлиб, Ичан қалъа деворларидан ўтиб, шаҳар ичига киргач ташқаридаги замонавий дунёдан узиласиз ва ўзингизни Шаҳризода ҳиром айлаган эртаклар шаҳрида ҳис қиласиз.

Хивага ҳали ҳам ташриф буюрмаганларга у ерга албатта боришларини тавсия қиламан.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ниҳоят вакцинанинг биринчи дозасини олдик.

Кўрамиз, 48 соат ичида бурунлар узайиб, қулоқлар шалпайиб қолиши мумкин эмиш 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Агар дунёдаги тенгсиз ва бетакрор футбол ҳужумчиси Роналдо Ўзбекистонда туғилганида мана шундай ҳолатга келган бўларди.

ПС. Фақат у бундай ҳолатга келиши учун Ўзбекистонда туғилиши шарт бўлмаган. У Бразилияда туғилиб ҳам шундай ҳолатга кела олган ⚽😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Азиз Учзамончилар, Ишлар кўпайиб кетиб, орада суҳбатлар қила олмадик. Бугун бир суҳбат қилсак. Менда мавзу бўйича иккита таклиф бор. Улардан бирини танланглар.
public poll

Ташқи кўриниш муаммолари – 43
👍👍👍👍👍👍👍 51%

Давлат тили ва шеъвалар – 42
👍👍👍👍👍👍👍 49%

👥 85 people voted so far. Poll closed.
Демократия ва диктатуранинг фарқи

Демократияда мана шу сўровномада қайси мавзу кўпроқ овоз олса, ўша мавзуда суҳбат қилинади.

Диктатурада сўровнома натижалари қандай бўлишидан қатъий назар унинг натижалари соҳталаштирилиб, ўқитувчиларга, таниш-билишларга ёппасига овоз бердирилиб, муаллиф ўзи хоҳлаган мавзуда суҳбат қилади.

ПС. "Уч замон" каналида демократия! Овоз беришда давом этинглар. Ютиб чиққан мавзуда суҳбат қиламиз! 😜👍
Ҳозиргача берилган овозларни ҳисобга олиб, бугунги суҳбат мавзусини "Ташқи кўриниш муаммолари" деб номлаймиз.

Суҳбатни одатдагидай Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 га белгилаймиз.

Барчани иштирок этишга ва фаол бўлишга чақираман.

Мавзу қизиқ бўлиши мумкин бўлган дўстларингизни суҳбатга таклиф қилишингиз ва постни бошқаларга улашишингиз мумкин! 🙏