Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
Самарқанд паловини ўзгача яхши кўраман. 😋😍

ПС. Андижон паловини ҳали ҳам еб кўрганим йўқ 😜

ПС. Суратни Фейсбукдан олдим.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
​​ЁШЛАР НЕГА БЕБОШ БЎЛИБ КЕТЯПТИ?

Ҳамма "Ёшлар бебош, бетарбия, қулоқсиз бўлиб кетяпти" деб нолийди. Лекин ҳеч ким нега бундайлиги билан қизиқмайди.

Барчаси болаликдаги эртаклар, мультфильм ва кинолар билан боғлиқ.
Масалан:

- Тарзан доим ярим-яланғоч юради
- Золушка уйига ярим тунда қайтади
- Буратино ғирт ёлғончи
- Оловиддин ўғрибоши
- Бетмен машинани доим соатига 320 тезликда ҳайдайди
- Оппоғой 7 нафар эркак билан яшайди
- Қизил шапкача онасининг гапига кирмасдан ўз билганини қилади
- Астерикс бутун қишлоқдошлари билан допинг моддаларни истеъмол қилиб, урушиб юради.

Шуларни ўқиб, томоша қилиб катта бўлгач болаларимизнинг тарбияси яна қандай бўлиши керак?

ПС. Диққат бу деярли ҳазил пост. Жиддий баҳсга киришиб кетманглар тағин, ҳурматли тарбияси бузуқлар! 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Омонмисизлар? Саломатмисизлар? 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Вазир президентга ваъда берибди.

Бу йил ҳам президент қароргоҳида электр ўчмаса керак. 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Президентнинг исми, отасининг исми ва фамилиясини қўйиб, машина олиб олиш учун бўлса керак.

Агар Ўзбекистонда ҳозир ҳам қадим замондагидай 7 аждодининг номи айтиладиган бўлганда президентнинг 7 аждодининг номини қўйиш учун 7 нафар эгизак туғишлар кўпайган бўларди менимча 😜😂

ПС. Албатта ҳазил. Эгизакларнинг умрлари учун, бахтлари бутун бўлсин.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ТЎРТИНЧИ РЕНЕССАНС

Бир кун келиб, 3-ренессанс тугаб, 4-ренессанс келади ва унинг номи "Яп янги Ўзбекистон" бўлади.

Ҳамма ёқда, мажлисларда, ОАВларда "Яп янги Ўзбекистон" ҳақида меъдага тегиб кетгунча гапирилади.

"Яп янги Ўзбекистоним" деган гала концертлар берилиб, ҳатто "Яп янги Ўзбекистон" деган ароқлар ҳам чиқарилади.

Аслида, башорат сеансим нархи 100$, таниш билишчилик учун сизга 50$. Тезда тўлаб қўйинг ёки постга лайк қўйиб тарқатинг. Бўлмаса 4-ренессанс келганда 3-ренессансда қолиб кетасизлар 🧐😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ТАЙЛАНДДА НАШАЛИ ПИЗЗА

Тайландда наша савдоси, уни етиштириш ва истеъмол қилиш борасида қонунчилик енгиллаштирилгач, у ердаги тадбиркорлар ўзларининг бой фантазияларини ишга солишни бошлаганлар.

Шундай тадбиркорлардан бири нашали пицца таклиф қилиб, машҳур бўлибди. Тайландлик пицца ишқибозлари унинг пиццасини севиб истеъмол қилишлари натижасида унинг савдоси ривожланиб бормоқда экан.

Ўзимиз истеъмол қилиб кўрмаган бўлсак ҳам, ёши улуғларнинг айтишларича, ўзимиз томонларда ҳам "Кандир палов" деган паловлар бўлиб, инсонларимиз уни роса севиб танаввул қилган дейдилар.

Сиз нима дейсиз? Пиццасевармисиз ёки паловхўрандами? 😜😋

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ПАЙШАНБА МУБОРАК: ВАҲОБИЙЛИК НОРМАГА АЙЛАНЯПТИМИ?
(Илтимос, охиригача ўқиманг ва бошқаларга тарқатманг)

Бир замонлар "Ваҳобийлик" одатлари деб қараладиган одатлар, амаллар, удумлар, қилиқлар ва тарғиботлар бугунги кунда оддий ҳолга айланаётгандай. Ҳозирги кунда билиб-билмай бундай тарғиботларга эргашиб, одатларга эргашаётган, 2000 йиллардан кейин туғилган ёшларнинг кўпчилиги 1990 йиллардаги диний жаҳолат даврларини кўрмаганлар ва билмайдилар. Сўнгги пайтларда диний радикал одатлар шунчалар кенг тарғиб қилиниб, одат тусига олиб кирилди-ки, айрим ёши катталар, "Ваҳобийлар"ни билган, таниган авлод вакиллари ҳам хотираларини унутиб, уларга тақлид қилмоқдалар.

Қисқача тарих ўрнида, 19 асрда Муҳаммад ал Ваҳоб деган саудияликни ва унинг радикал исломий ғояларини Британия махсус хизматлари Усмон империясини парчалашга хизмат қилиши учун қўллаб-қувватлайдилар. Ҳозирги кунда Саудия Арабистонида айнан шу оқим "расмий дин" саналади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Исроил давлати қурилиши баҳонасида Яқин шарқдаги "диний раҳнамолар" саудияликларнинг (ва уларнинг раҳнамолари) пуллари эвазига мусулмон давлатлар, дастлаб Шимолий Африка ва яқин шарқ давлатларини радикаллаштириш устида мафкуравий кураш олиб борадилар. 1990 йилларда собиқ совет республикаларидаги мусулмон давлатлари мустақил бўлгач, уларга "молиявий" кўмак бериш баҳонасида ўз таъсир доираларига олишга ҳаракат қиладилар. 70 йиллик атеизм давридан диний ва мафкуравий билимларсиз ва тажрибаларсиз чиққан Марказий Осиёликлар, хусусан ўзбекистонликлар орасида уларнинг тузоқларига тушиб, бизнинг жамиятларимизга бегона бўлган радикал, ноинсоний ва мантиқсиз ғояларни тарғиб қила бошлайдилар. Улар бир томондан анъанавий масжидларга куч билан бостириб кириб, имомларни "Ислом динини нотўғри ўргатиш"да айблаган бўлсалар, бошқа томондан қабристонларга кириб, "қабр қуриш нотўғри" дея қабрларни бузиш билан машғул бўладилар. Ҳали оғзидан она сути кетмаган айрим жўжахўрозлар жангатга кириш илинжида алкогол истеъмол қилган отасини болта билан чопиб ўлдирган бўлсалар, бошқа томондан ўз оналарини, сингилларини мажбурлаб ҳижобга киритиб, эркаклардан соқол қўйишни талаб қила бошлайдилар.

Яна бир аниқлик, "Ваҳобийлик", "ваҳобийлар" деганда Ўзбекистонда барча радикал оқимлар, салафийлар, акромийлар, Ҳизбу-Таҳрирчилар ва бошқа алламбало оқимларнинг барчалари умумий қилиб айтилган. Матнда мен "Ваҳобийлик"ни айнан шу маънода ишлатмоқдаман.
Шукрки, бу даврлар ўтиб кетди... Тўғрироғи ўтиб кетган эди. Аммо мутахассислар огоҳлантирганидек, диний радикализм ячейкалари, жумладан "Ҳизбут-Таҳрир" каби оқимларнинг миллионлаган аъзолари паразитларга ўхшаб, "хавфсиз кунлар" келишини кутиб яшаётганликлари бор гап ва улар яна қайта жонланаётгандайлар.

Ўзбекистонда бир томондан барчага, хусусан диндор ва тақводорларга эркинликлар берилиши мазкур ячейкалар учун айни муддао бўлгандай. Дин инсон ва худонинг ўртасидаги шахсий иш. Ҳеч ким ўзганинг гўрига кириб, у дунёда бошқа биров учун жавоб бермайди. Аммо диний радикал оқимлар учун дин бошқаларнинг онгини бошқариш, оммани ёппасига саводсизликда ушлаб туриб, уларни зомбилар каби ўз мақсадларига ишлатишни кўзлайдилар. Улар бу ишларни кўплаб давлатларда амалга оширганлар ва Ўзбекистонда таълим соҳасида муаммолар, илм-фанга эътибор пасайиб кетиши улар учун "яшаш ва тараққий этиш" учун қулай шароитларни юзага келтирган.

Оқибатда сўнгги 4-5 йилларда бир замонлар "Ваҳобийлик" деб қараладиган ва қўрқиладиган ғоялар ва амаллар бугун ўзимиз билмаган ҳолда оддий ҳаётимизга кириб келмоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожи ва уларнинг имкониятлари мазкур радикал ғояларни баналлаштириш, оддий ҳолга айлантиришга хизмат қилмоқда.

Оддийгина "жума муборак"ларни олайлик. Нафақат 2000 ёки 200 йил, балки 20 йил олдин ҳам ҳеч ким бир-бирига "Жума муборак" деб юрмасди, одамлар кўчаларда бир-бирларига "Жума муборак" деб эмас "Ассалому алайкум" деб мурожаат қилганлар. Ҳозир эса умуман Ўзбекистонга даҳли йўқ бўлган ва ҳатто устига нималар ёзилгани маълум бўлмаган откриткаларни инсонлар бир-бирларига жонга тегиб кетгунча жўнатадилар. Илгари уларни Фейсбукда топиб олган, ўзингиз яхши танимаган айрим дўстларингизгина юборган бўлса, ҳозирда Телергам гуруҳларда ҳатто синфдошларингиз, қариндош ёки оила аъзоларингиз орасида уларни юборадиганлар пайдо бўлган.

Радикал ислом мафкураси одатда рамзлар орқали курашади ва амалдаги рамзларга қарши курашади. Чунки радикаллаштирмоқчи бўлган "бўлғуси зомби"га Қуръонни ёд олдириб, мадрасада 5 йил таълим бергандан кўра уларнинг мияларига 5 та рамзни сингдириш осонроқ ва самаралироқ ҳисобланади. Одатда бу тактикани мафкуравий курашлар олиб борадиган давлатларнинг махсус хизматлари қўллайдилар. Аммо ҳозир демократия туфайли уни ким хоҳласа ва эпласа қўллайверадиган бўлган.

Радикал ислом танлаган рамзлар асосан соқол, ҳижоб, паранжи, кўп хотинлилик, аёлларнинг итоаткорлиги ва эркакларнинг устунлиги ва ҳоказолардир. Мазкур мавзуларнинг ижтимоий тармоқларда қайта-қайта ўртага ташланиб туриши бежиз эмас.

Бошқа томондан улар амалдаги удумлар, байрамлар, ғояларга қарши курашиб борадилар. Қарши курашиладиган удумлар масалан Янги йил, Наврўз, Валентин куни, Халқаро хотин-қизлар куни, туғилган кун, тўйлар ва ҳатто 1 апрель-Кулгу куни бўлиши мумкин. Суваракни ушлаб олиб шу баҳонада ароқ ичиб оладиган алкаш ҳақидаги латифада бўлгани каби радикал исломчиларга ҳар бир удум, одат, байрам ва яхши кун баҳона. Уларни нишонламаслик, амал қилмаслик керак.

Ва энг асосийси улар ахборот-медиа майдонини мунтазам эгаллаб туришлари керак. Анъанавий ОАВларга чиқиш имкони бўлмагач улар ижтимоий тармоқларга мустаҳкам жойлашиб олганлар.

Жамият ичида бу жараён "Ҳожи ака"чиликдан бошланган. Жамиятдаги бой, зодагон, ишбилармон, уддабурон ва ҳоказо одамларга "Ҳажга бориб келиб Ҳожи ота бўлиб юринг, сизга ярашади" каби чорловлар ортидан имконияти борларнинг кўпчилиги "Ҳожи ака" бўлиб олган. Бунинг устига ҳаждан мол олиб келиб сотишнинг катта бизнес эканлиги алоҳида мавзу. Шунча пул кетказиб "Ҳожи ота" бўлиб олгач, уни кўз-кўз қилмаса, ундан фойда кўрмаса, Ҳожи оталикнинг нима кераги бор? Шундай бўлгач, жамиятда "Ҳожи ака", "Ҳожм ота", "Ҳожи она" деган алоҳида ижтимоий мавқе пайдо бўлган. Ҳожиларнинг сони ортгач, ким Ҳажга неча марта бориб келганлик пойгаси бошланган. Қарабсизки, давлатнинг аксарият бизнесларини "Ҳожи акалар" эгаллагач, Ҳажга бориб келмаган бўлиш ноҳалол ва нопок бўлган паст табақа вакили бўлишдай бўлиб қолган. Оқибатда бир томондан пули борлар Ҳожи ака бўлишга, пули камроқлар "Ҳожи акалар"га яқинроқ бўлишга ҳаракат қилишни бошлашган.
Жамиятнинг бойлари, бизнесменлари, миллий бойликларни ушлаб турадиганлар "Ҳожи ака" бўлгач, уларнинг хизматида, яхши кунларида бўладиганлар, хусусан санъат аҳли ҳам уларга ёқишга, уларнинг марҳамати ва ҳимояси остида бўлишга интилади. Оқибатда республиканинг турли жойларида динга берилган санъаткорлар, "Ҳожи она" ва ўранган, ақл ўргатадиган ҳонандалар, санъатни тарк этадиган санъаткорлар пайдо бўла бошлаган. Санъаткорлар ўз оммасига эга бўлган ва уларга тўғридан-тўғри маълумот тарқатадиган, янги удумларни яратиб оммалаштирадиган, фикр ва ғояларни сингдирадиган инсонлар ҳисобланадилар. Агар улар зиё тарқатсалар жамиятда зиёлилар кўпаяди, агар улар риё тарқатсалар, жамиятда риёкорлар сони ортади. Энди Инстаграмга кириб, санъаткорларнинг профилларини кўриб чиқинг. Уларнинг орасида жумани "Жума муборак" билан бошламайдиган, масжидда тушган ёки диндорлар билан суратга тушганлигини кўз-кўз қилмаганлари қанча экан. Оқибатда уларнинг миллионлаган кузатувчилари муҳлис ва фанатлари, айниқса сифатсиз таълим қурбонлари бўлган ёш авлод вакиллари диний радикал одатлар ва ғояларга яқинлашиб бораверадилар.

Яна ижтимоий тармоқларга қайтамиз. Ижтимоий тармоқлар, хусусан махсус хизматлар назорат қила олмайдиган Телеграм тармоғи террорчилар ва барча турдаги радикаллар учун айни муддао бўлганлиги сир эмас. Радикаллар ушбу тармоқдаги яширин гуруҳларда бирлашиб, биргалашиб, мувофиқлашиб, бир томондан давлатга, бошқа томондан жамиятнинг зиёлиларига қарши кураш олиб борадилар. Уларнинг курашлари асосан давлат структураларини ва зиёлиларни дискредитация қилиш, обрўсизлантириш ва душман қилиб кўрсатиш орқали амалга оширилади.

Бу ишни амалга ошириш, порахўрлик авж олган, адолат ва инсон ҳуқуқлари таъминланмаган давлатларда жуда осон кечади. Ҳар сафар бир муаммо чиққанида улар бирлашиб, биргалашиб давлатни, унинг вакилларини сазойи қиладилар. Албатта улар тўғри гапларни ҳам айтадилар, аммо уларнинг мақсадлари адолат эмас кўпроқ инсонларни ўзларига эргаштириш бўлади. Энг ёмони ва ачинарлиси, айрим радикаллар қилаётган ишлари ва гапираётган гапларига ҳеч қандай шубҳа ва шартларсиз ишонадилар ва ўзларини ҳақ, ўзгаларни адашган деб ўйлайдилар.

Эътибор бердингизми, бир пайтлар машхур бўлган блогерлар, жамиятнинг илғор вакиллари, ҳар бир мавзу юзасидан ўзларининг ҳолис таҳлилларини бериб борадиган инсонлар нофаол бўлиб қолди. Аслида улар ўз фаолиятларини ҳали ҳам фаол даом эттирмоқдалар, аммо уларга ва уларнинг фикрларига эътибор, аҳамият пасайгандай. Бунда ҳам радикаллар ва уларнинг "пирлари"нинг ҳиссаси катта. Бир замонлар Ибн Сино, Берунийларни кофир деб эълон қилган, Улуғбекнинг бошини кесган муллаларнинг авлодлари бугун аксарият зиёлилар, блогерлар ва фаолларни оммага кофир, даҳрий деб эълон қилганлар. Зиёлиларнинг эътиқодлари, ростдан даҳрий ёки даҳрий эмасликлари бошқа мавзу, чунки бу уларнинг шахсий ишлари. Асосийси, уларнинг илмий салоҳиятлари жамиятнинг, жумладан радикалларинг ўзлари учун ҳам бебаҳо бойлик ҳисобланади. Чунки зиёлилар ўз илмларини шахсий манфаатлари ёки қандайдир мафкуралар учун эмас, балки жамиятда барчага яхши бўлиши учун ишлатадилар. Аммо уларнинг бундай позициялари мақсадлари ҳолис бўлмаган радикалларга маъқул келмайди, чунки улар барчага эмас, фақат ўзларига ва пирларига яхши бўлишини хоҳлайдилар.

Афсуски, жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларни англаб етиш, таҳлил қилиш ва хавф-хатарларни кўра билиш осон машғулот эмас. Бунинг учун баъзан социологлар, антрополог ва сиёсатшунослар бир умр илмий тадқиқотлар олиб борадилар. Шу сабабдан, омманинг кўр-кўрона радикалларга эргашиб қўйишини тўғри тушуниш мумкин. Тўғри тушуниш дегани уни қабул қилиш дегани бўлмаслиги керак. Аксинча радикализмга ва унинг ҳар қандай турига қарши курашиш керак. Чунки радикализ саратонга ўхшаган касаллик. У аввало радикалларнинг ўзини ейди ва қўйиб берилса, жамиятнинг барча қатламларига ёйилиб, уни емиради, чиритади ва ниҳоят барбод этади. Қайсидир давлатларда ўтириб, пулларини сарфлаётганларга эса бизнинг жамиятнинг тақдири қизиқ эмас.
Аксинча, улар Афғонистон, Фаластин, Сурия, Мали, Сомалия ва бошқа кўплаб давлатларда бўлгани каби қашшоқлик, уруш ва қирғинлар, ўлимларнинг видеолари устига мунгли оҳангларни монтаж қилиб бошқа жамиятларни радикаллаштиришга ишлатиб юборадилар.

Шундай экан, огоҳ бўлинг, азиз юртдошлар. Бир замонлар илгари сурилган "Огоҳлик-давр талаби" деган шиорлар бежиз эмас ва улар ҳозир ҳам долзарбдир.

Ушбу постдан кейин мени ҳам ковлайдиган, пайтавасига қурт тушиб қарғаб, ҳақоратлайдиган радикалларга эргашманглар. "Жума муборак"ни юбориб зомбилашишда давом этманглар. Фақат жума эмас ҳафтанинг ҳар бир куни муборак.

Пайшанба муборак, Азизлар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана кечаги мақоланинг исботи. Бугун тепди. Индамаса эртага ўлдиради.

Шу ерда рақсга тушаётган қиз нима ёмон иш қилди? Мияси айниган манқурт нега рақсга тушаётган эркакни эмас айнан рақсга тушаётган қизни тепди? Қиз бола аксинча диний ақидаларга амал қилиб ҳижоб ҳам ўраган-ку?

Афсус...

ПС. Видеони ўқувчиларимиздан бири юборди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кайфиятни кўтарамиз. Тўғрига кетамиз 🚘🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Шу инсоннинг суратини биринчи бор кўриб турибман. Доим кўриниши қандай инсон экан деб ўйлардим.

Чунки мен каби бир неча авлод вакиллари унинг сеҳрли овозини эшитиб катта бўлганмиз, жаҳон кино ва сериалларидаги энг машҳур қаҳрамонларининг овозларини шу инсоннинг овози билан тасаввур қиламиз.

Ўзбек дубляж санъатининг дарғаларидан бири Санжар Саъдуллаев вафот этибди. Жойлари жаннатда бўлсин ! 😢🙏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ҚОНУННИ БУЗСАНГ ЎЛАСАН ВА ЎЛДИРАСАН!

Светофорда қизилда ўтиб кетдим. Атайлаб эмас. Бир юк ташувчи катта автомобиль светофорнинг олдига тўхтаб олганлиги учун светофор борлиги кўринмаётган эди ва мен светофорни кўрганимда тўхташга кеч бўлган эди.

Қоидаларга қаттиқ амал қиладиган инсон сифатида бўлган воқеадан жуда асабим бузилди. Бунинг устига светофор устида камера бор эди, суратга олган бўлса жарима тўлашимга ва ҳайдовчилик гувоҳноманинг бир неча очкосидан айрилишимга тўғри келади. Юк ташувчи автомобиль эгасини ҳаёлан роса сўкдим...

Давомини ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Qonunni-buzsang-olasan-12-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Жуда хавфли, лекин жуда фойдали спорт тури.

Мен сизга тавсия қиламан. Сиз ҳам улашиб бошқаларга тавсия қилинг 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Сизнингча, тарихда араблар бизни босиб олганларми ёки ўз ихтиёримиз билан қўшилганмизми?
public poll

Араблар бизни босиб олганлар – 174
👍👍👍👍👍👍👍 94%

Арабларга ўзимиз ихтиёрий равишда қўшилганмиз – 12
▫️ 6%

👥 186 people voted so far.