Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ТАЙЛАНДДА НАШАЛИ ПИЗЗА

Тайландда наша савдоси, уни етиштириш ва истеъмол қилиш борасида қонунчилик енгиллаштирилгач, у ердаги тадбиркорлар ўзларининг бой фантазияларини ишга солишни бошлаганлар.

Шундай тадбиркорлардан бири нашали пицца таклиф қилиб, машҳур бўлибди. Тайландлик пицца ишқибозлари унинг пиццасини севиб истеъмол қилишлари натижасида унинг савдоси ривожланиб бормоқда экан.

Ўзимиз истеъмол қилиб кўрмаган бўлсак ҳам, ёши улуғларнинг айтишларича, ўзимиз томонларда ҳам "Кандир палов" деган паловлар бўлиб, инсонларимиз уни роса севиб танаввул қилган дейдилар.

Сиз нима дейсиз? Пиццасевармисиз ёки паловхўрандами? 😜😋

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ПАЙШАНБА МУБОРАК: ВАҲОБИЙЛИК НОРМАГА АЙЛАНЯПТИМИ?
(Илтимос, охиригача ўқиманг ва бошқаларга тарқатманг)

Бир замонлар "Ваҳобийлик" одатлари деб қараладиган одатлар, амаллар, удумлар, қилиқлар ва тарғиботлар бугунги кунда оддий ҳолга айланаётгандай. Ҳозирги кунда билиб-билмай бундай тарғиботларга эргашиб, одатларга эргашаётган, 2000 йиллардан кейин туғилган ёшларнинг кўпчилиги 1990 йиллардаги диний жаҳолат даврларини кўрмаганлар ва билмайдилар. Сўнгги пайтларда диний радикал одатлар шунчалар кенг тарғиб қилиниб, одат тусига олиб кирилди-ки, айрим ёши катталар, "Ваҳобийлар"ни билган, таниган авлод вакиллари ҳам хотираларини унутиб, уларга тақлид қилмоқдалар.

Қисқача тарих ўрнида, 19 асрда Муҳаммад ал Ваҳоб деган саудияликни ва унинг радикал исломий ғояларини Британия махсус хизматлари Усмон империясини парчалашга хизмат қилиши учун қўллаб-қувватлайдилар. Ҳозирги кунда Саудия Арабистонида айнан шу оқим "расмий дин" саналади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Исроил давлати қурилиши баҳонасида Яқин шарқдаги "диний раҳнамолар" саудияликларнинг (ва уларнинг раҳнамолари) пуллари эвазига мусулмон давлатлар, дастлаб Шимолий Африка ва яқин шарқ давлатларини радикаллаштириш устида мафкуравий кураш олиб борадилар. 1990 йилларда собиқ совет республикаларидаги мусулмон давлатлари мустақил бўлгач, уларга "молиявий" кўмак бериш баҳонасида ўз таъсир доираларига олишга ҳаракат қиладилар. 70 йиллик атеизм давридан диний ва мафкуравий билимларсиз ва тажрибаларсиз чиққан Марказий Осиёликлар, хусусан ўзбекистонликлар орасида уларнинг тузоқларига тушиб, бизнинг жамиятларимизга бегона бўлган радикал, ноинсоний ва мантиқсиз ғояларни тарғиб қила бошлайдилар. Улар бир томондан анъанавий масжидларга куч билан бостириб кириб, имомларни "Ислом динини нотўғри ўргатиш"да айблаган бўлсалар, бошқа томондан қабристонларга кириб, "қабр қуриш нотўғри" дея қабрларни бузиш билан машғул бўладилар. Ҳали оғзидан она сути кетмаган айрим жўжахўрозлар жангатга кириш илинжида алкогол истеъмол қилган отасини болта билан чопиб ўлдирган бўлсалар, бошқа томондан ўз оналарини, сингилларини мажбурлаб ҳижобга киритиб, эркаклардан соқол қўйишни талаб қила бошлайдилар.

Яна бир аниқлик, "Ваҳобийлик", "ваҳобийлар" деганда Ўзбекистонда барча радикал оқимлар, салафийлар, акромийлар, Ҳизбу-Таҳрирчилар ва бошқа алламбало оқимларнинг барчалари умумий қилиб айтилган. Матнда мен "Ваҳобийлик"ни айнан шу маънода ишлатмоқдаман.
Шукрки, бу даврлар ўтиб кетди... Тўғрироғи ўтиб кетган эди. Аммо мутахассислар огоҳлантирганидек, диний радикализм ячейкалари, жумладан "Ҳизбут-Таҳрир" каби оқимларнинг миллионлаган аъзолари паразитларга ўхшаб, "хавфсиз кунлар" келишини кутиб яшаётганликлари бор гап ва улар яна қайта жонланаётгандайлар.

Ўзбекистонда бир томондан барчага, хусусан диндор ва тақводорларга эркинликлар берилиши мазкур ячейкалар учун айни муддао бўлгандай. Дин инсон ва худонинг ўртасидаги шахсий иш. Ҳеч ким ўзганинг гўрига кириб, у дунёда бошқа биров учун жавоб бермайди. Аммо диний радикал оқимлар учун дин бошқаларнинг онгини бошқариш, оммани ёппасига саводсизликда ушлаб туриб, уларни зомбилар каби ўз мақсадларига ишлатишни кўзлайдилар. Улар бу ишларни кўплаб давлатларда амалга оширганлар ва Ўзбекистонда таълим соҳасида муаммолар, илм-фанга эътибор пасайиб кетиши улар учун "яшаш ва тараққий этиш" учун қулай шароитларни юзага келтирган.

Оқибатда сўнгги 4-5 йилларда бир замонлар "Ваҳобийлик" деб қараладиган ва қўрқиладиган ғоялар ва амаллар бугун ўзимиз билмаган ҳолда оддий ҳаётимизга кириб келмоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожи ва уларнинг имкониятлари мазкур радикал ғояларни баналлаштириш, оддий ҳолга айлантиришга хизмат қилмоқда.

Оддийгина "жума муборак"ларни олайлик. Нафақат 2000 ёки 200 йил, балки 20 йил олдин ҳам ҳеч ким бир-бирига "Жума муборак" деб юрмасди, одамлар кўчаларда бир-бирларига "Жума муборак" деб эмас "Ассалому алайкум" деб мурожаат қилганлар. Ҳозир эса умуман Ўзбекистонга даҳли йўқ бўлган ва ҳатто устига нималар ёзилгани маълум бўлмаган откриткаларни инсонлар бир-бирларига жонга тегиб кетгунча жўнатадилар. Илгари уларни Фейсбукда топиб олган, ўзингиз яхши танимаган айрим дўстларингизгина юборган бўлса, ҳозирда Телергам гуруҳларда ҳатто синфдошларингиз, қариндош ёки оила аъзоларингиз орасида уларни юборадиганлар пайдо бўлган.

Радикал ислом мафкураси одатда рамзлар орқали курашади ва амалдаги рамзларга қарши курашади. Чунки радикаллаштирмоқчи бўлган "бўлғуси зомби"га Қуръонни ёд олдириб, мадрасада 5 йил таълим бергандан кўра уларнинг мияларига 5 та рамзни сингдириш осонроқ ва самаралироқ ҳисобланади. Одатда бу тактикани мафкуравий курашлар олиб борадиган давлатларнинг махсус хизматлари қўллайдилар. Аммо ҳозир демократия туфайли уни ким хоҳласа ва эпласа қўллайверадиган бўлган.

Радикал ислом танлаган рамзлар асосан соқол, ҳижоб, паранжи, кўп хотинлилик, аёлларнинг итоаткорлиги ва эркакларнинг устунлиги ва ҳоказолардир. Мазкур мавзуларнинг ижтимоий тармоқларда қайта-қайта ўртага ташланиб туриши бежиз эмас.

Бошқа томондан улар амалдаги удумлар, байрамлар, ғояларга қарши курашиб борадилар. Қарши курашиладиган удумлар масалан Янги йил, Наврўз, Валентин куни, Халқаро хотин-қизлар куни, туғилган кун, тўйлар ва ҳатто 1 апрель-Кулгу куни бўлиши мумкин. Суваракни ушлаб олиб шу баҳонада ароқ ичиб оладиган алкаш ҳақидаги латифада бўлгани каби радикал исломчиларга ҳар бир удум, одат, байрам ва яхши кун баҳона. Уларни нишонламаслик, амал қилмаслик керак.

Ва энг асосийси улар ахборот-медиа майдонини мунтазам эгаллаб туришлари керак. Анъанавий ОАВларга чиқиш имкони бўлмагач улар ижтимоий тармоқларга мустаҳкам жойлашиб олганлар.

Жамият ичида бу жараён "Ҳожи ака"чиликдан бошланган. Жамиятдаги бой, зодагон, ишбилармон, уддабурон ва ҳоказо одамларга "Ҳажга бориб келиб Ҳожи ота бўлиб юринг, сизга ярашади" каби чорловлар ортидан имконияти борларнинг кўпчилиги "Ҳожи ака" бўлиб олган. Бунинг устига ҳаждан мол олиб келиб сотишнинг катта бизнес эканлиги алоҳида мавзу. Шунча пул кетказиб "Ҳожи ота" бўлиб олгач, уни кўз-кўз қилмаса, ундан фойда кўрмаса, Ҳожи оталикнинг нима кераги бор? Шундай бўлгач, жамиятда "Ҳожи ака", "Ҳожм ота", "Ҳожи она" деган алоҳида ижтимоий мавқе пайдо бўлган. Ҳожиларнинг сони ортгач, ким Ҳажга неча марта бориб келганлик пойгаси бошланган. Қарабсизки, давлатнинг аксарият бизнесларини "Ҳожи акалар" эгаллагач, Ҳажга бориб келмаган бўлиш ноҳалол ва нопок бўлган паст табақа вакили бўлишдай бўлиб қолган. Оқибатда бир томондан пули борлар Ҳожи ака бўлишга, пули камроқлар "Ҳожи акалар"га яқинроқ бўлишга ҳаракат қилишни бошлашган.
Жамиятнинг бойлари, бизнесменлари, миллий бойликларни ушлаб турадиганлар "Ҳожи ака" бўлгач, уларнинг хизматида, яхши кунларида бўладиганлар, хусусан санъат аҳли ҳам уларга ёқишга, уларнинг марҳамати ва ҳимояси остида бўлишга интилади. Оқибатда республиканинг турли жойларида динга берилган санъаткорлар, "Ҳожи она" ва ўранган, ақл ўргатадиган ҳонандалар, санъатни тарк этадиган санъаткорлар пайдо бўла бошлаган. Санъаткорлар ўз оммасига эга бўлган ва уларга тўғридан-тўғри маълумот тарқатадиган, янги удумларни яратиб оммалаштирадиган, фикр ва ғояларни сингдирадиган инсонлар ҳисобланадилар. Агар улар зиё тарқатсалар жамиятда зиёлилар кўпаяди, агар улар риё тарқатсалар, жамиятда риёкорлар сони ортади. Энди Инстаграмга кириб, санъаткорларнинг профилларини кўриб чиқинг. Уларнинг орасида жумани "Жума муборак" билан бошламайдиган, масжидда тушган ёки диндорлар билан суратга тушганлигини кўз-кўз қилмаганлари қанча экан. Оқибатда уларнинг миллионлаган кузатувчилари муҳлис ва фанатлари, айниқса сифатсиз таълим қурбонлари бўлган ёш авлод вакиллари диний радикал одатлар ва ғояларга яқинлашиб бораверадилар.

Яна ижтимоий тармоқларга қайтамиз. Ижтимоий тармоқлар, хусусан махсус хизматлар назорат қила олмайдиган Телеграм тармоғи террорчилар ва барча турдаги радикаллар учун айни муддао бўлганлиги сир эмас. Радикаллар ушбу тармоқдаги яширин гуруҳларда бирлашиб, биргалашиб, мувофиқлашиб, бир томондан давлатга, бошқа томондан жамиятнинг зиёлиларига қарши кураш олиб борадилар. Уларнинг курашлари асосан давлат структураларини ва зиёлиларни дискредитация қилиш, обрўсизлантириш ва душман қилиб кўрсатиш орқали амалга оширилади.

Бу ишни амалга ошириш, порахўрлик авж олган, адолат ва инсон ҳуқуқлари таъминланмаган давлатларда жуда осон кечади. Ҳар сафар бир муаммо чиққанида улар бирлашиб, биргалашиб давлатни, унинг вакилларини сазойи қиладилар. Албатта улар тўғри гапларни ҳам айтадилар, аммо уларнинг мақсадлари адолат эмас кўпроқ инсонларни ўзларига эргаштириш бўлади. Энг ёмони ва ачинарлиси, айрим радикаллар қилаётган ишлари ва гапираётган гапларига ҳеч қандай шубҳа ва шартларсиз ишонадилар ва ўзларини ҳақ, ўзгаларни адашган деб ўйлайдилар.

Эътибор бердингизми, бир пайтлар машхур бўлган блогерлар, жамиятнинг илғор вакиллари, ҳар бир мавзу юзасидан ўзларининг ҳолис таҳлилларини бериб борадиган инсонлар нофаол бўлиб қолди. Аслида улар ўз фаолиятларини ҳали ҳам фаол даом эттирмоқдалар, аммо уларга ва уларнинг фикрларига эътибор, аҳамият пасайгандай. Бунда ҳам радикаллар ва уларнинг "пирлари"нинг ҳиссаси катта. Бир замонлар Ибн Сино, Берунийларни кофир деб эълон қилган, Улуғбекнинг бошини кесган муллаларнинг авлодлари бугун аксарият зиёлилар, блогерлар ва фаолларни оммага кофир, даҳрий деб эълон қилганлар. Зиёлиларнинг эътиқодлари, ростдан даҳрий ёки даҳрий эмасликлари бошқа мавзу, чунки бу уларнинг шахсий ишлари. Асосийси, уларнинг илмий салоҳиятлари жамиятнинг, жумладан радикалларинг ўзлари учун ҳам бебаҳо бойлик ҳисобланади. Чунки зиёлилар ўз илмларини шахсий манфаатлари ёки қандайдир мафкуралар учун эмас, балки жамиятда барчага яхши бўлиши учун ишлатадилар. Аммо уларнинг бундай позициялари мақсадлари ҳолис бўлмаган радикалларга маъқул келмайди, чунки улар барчага эмас, фақат ўзларига ва пирларига яхши бўлишини хоҳлайдилар.

Афсуски, жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларни англаб етиш, таҳлил қилиш ва хавф-хатарларни кўра билиш осон машғулот эмас. Бунинг учун баъзан социологлар, антрополог ва сиёсатшунослар бир умр илмий тадқиқотлар олиб борадилар. Шу сабабдан, омманинг кўр-кўрона радикалларга эргашиб қўйишини тўғри тушуниш мумкин. Тўғри тушуниш дегани уни қабул қилиш дегани бўлмаслиги керак. Аксинча радикализмга ва унинг ҳар қандай турига қарши курашиш керак. Чунки радикализ саратонга ўхшаган касаллик. У аввало радикалларнинг ўзини ейди ва қўйиб берилса, жамиятнинг барча қатламларига ёйилиб, уни емиради, чиритади ва ниҳоят барбод этади. Қайсидир давлатларда ўтириб, пулларини сарфлаётганларга эса бизнинг жамиятнинг тақдири қизиқ эмас.
Аксинча, улар Афғонистон, Фаластин, Сурия, Мали, Сомалия ва бошқа кўплаб давлатларда бўлгани каби қашшоқлик, уруш ва қирғинлар, ўлимларнинг видеолари устига мунгли оҳангларни монтаж қилиб бошқа жамиятларни радикаллаштиришга ишлатиб юборадилар.

Шундай экан, огоҳ бўлинг, азиз юртдошлар. Бир замонлар илгари сурилган "Огоҳлик-давр талаби" деган шиорлар бежиз эмас ва улар ҳозир ҳам долзарбдир.

Ушбу постдан кейин мени ҳам ковлайдиган, пайтавасига қурт тушиб қарғаб, ҳақоратлайдиган радикалларга эргашманглар. "Жума муборак"ни юбориб зомбилашишда давом этманглар. Фақат жума эмас ҳафтанинг ҳар бир куни муборак.

Пайшанба муборак, Азизлар!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана кечаги мақоланинг исботи. Бугун тепди. Индамаса эртага ўлдиради.

Шу ерда рақсга тушаётган қиз нима ёмон иш қилди? Мияси айниган манқурт нега рақсга тушаётган эркакни эмас айнан рақсга тушаётган қизни тепди? Қиз бола аксинча диний ақидаларга амал қилиб ҳижоб ҳам ўраган-ку?

Афсус...

ПС. Видеони ўқувчиларимиздан бири юборди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Кайфиятни кўтарамиз. Тўғрига кетамиз 🚘🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Шу инсоннинг суратини биринчи бор кўриб турибман. Доим кўриниши қандай инсон экан деб ўйлардим.

Чунки мен каби бир неча авлод вакиллари унинг сеҳрли овозини эшитиб катта бўлганмиз, жаҳон кино ва сериалларидаги энг машҳур қаҳрамонларининг овозларини шу инсоннинг овози билан тасаввур қиламиз.

Ўзбек дубляж санъатининг дарғаларидан бири Санжар Саъдуллаев вафот этибди. Жойлари жаннатда бўлсин ! 😢🙏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ҚОНУННИ БУЗСАНГ ЎЛАСАН ВА ЎЛДИРАСАН!

Светофорда қизилда ўтиб кетдим. Атайлаб эмас. Бир юк ташувчи катта автомобиль светофорнинг олдига тўхтаб олганлиги учун светофор борлиги кўринмаётган эди ва мен светофорни кўрганимда тўхташга кеч бўлган эди.

Қоидаларга қаттиқ амал қиладиган инсон сифатида бўлган воқеадан жуда асабим бузилди. Бунинг устига светофор устида камера бор эди, суратга олган бўлса жарима тўлашимга ва ҳайдовчилик гувоҳноманинг бир неча очкосидан айрилишимга тўғри келади. Юк ташувчи автомобиль эгасини ҳаёлан роса сўкдим...

Давомини ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Qonunni-buzsang-olasan-12-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Жуда хавфли, лекин жуда фойдали спорт тури.

Мен сизга тавсия қиламан. Сиз ҳам улашиб бошқаларга тавсия қилинг 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Сизнингча, тарихда араблар бизни босиб олганларми ёки ўз ихтиёримиз билан қўшилганмизми?
public poll

Араблар бизни босиб олганлар – 174
👍👍👍👍👍👍👍 94%

Арабларга ўзимиз ихтиёрий равишда қўшилганмиз – 12
▫️ 6%

👥 186 people voted so far.
Сизнингча, тарихда руслар бизни босиб олганларми ёки ўз ихтиёримиз билан қўшилганмизми?
public poll

Руслар бизни босиб олганлар – 153
👍👍👍👍👍👍👍 92%

Русларга ўзимиз ихтиёрий равишда қўшилганмиз – 14
👍 8%

👥 167 people voted so far.
ДИЛ ИЗҲОРИ: БОРЛАРИНГИЗ ВА САДОҚАТИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР, УЧЗАМОНЧИЛАР!

Дил изҳорини доим айтиб билдириб туриш керак дейилади, лекин ҳеч қачон бу ишни қилмаймиз.

Бугун сизларга раҳмат айтгим ва дилимдагиларни улашгим келди.

"Уч замон"нинг ўқувчилари энг тарбияли, савияли, дунё қараши кенг, содиқ ва талабчан ўқувчилар десам пахта қўйиш бўлмайди.

Ҳажв ва кулгуни англаш ва кула билиш учун инсондан минимум интеллектуал салоҳият талаб қилинади. Сизлар доим менинг ҳажвий постларим, улар остида яширинган билим, танқид ва кинояларни нозик англаб биргаликда кула оласизлар. 👏

Баъзан таҳлилий пост ва мақолалар ёзсам достон бўлиб чўзилиб кетади, акс ҳолда мақола таҳлил эмас таъкидлардангина иборат бўлиб қолади. "Уч замон" деган ном танлашимда айнан шу таҳлилларнинг мукаммалиги маъноси ётади. Шундай пайтларда ўқувчилар ўқирмикан, эриниб мени ва канални ёмон кўриб қолмасмикан деб ўзимни анча цензура қиламан. Мақола эълон қилингач, уларни охиригача ўқийдиганлар ва изоҳлайдиганлар сони кўплигини кўргач, сизларга кўпроқ тан бераман. Баъзан "Сиздан айнан мана шундай таҳлилий мақола кутгандим", "Фалон ижтимоий мураккаб мавзуда мақола ёзсангиз яхши бўларди" деганларингизда сизлардан мукофот олгандай бўламан. 🏆😍

Ёзда ишхонада мавсум қайнаб кетиб, фаоллигим деярли нолга яқинлашди. Фаоллик пасайганда одатда ўқувчилар сони ҳам пасаяди. "Уч замон" аъзоларининг сони ҳам 3000 нафардан 1700 нафарга тушди. Буни кўриб, ўзимга ҳазил аралаш "Каналдан ҳамма чиқиб кетармикан ёки ёзмасам ҳам каналга содиқлар каналда қолармикан? Энг охирда чиқиб кетадиган аъзо светни ўчириб кетса яхши бўларди" деб ўйлаб қолардим. 😜 Аммо каналнинг асл базасини ташкил қилувчи, фаол бўлсам ҳам, нофаол бўлсам ҳам, постлар узун ёки қисқа бўлса ҳам, фикрларим ёқса ҳам ёқмаса ҳам ўқийдиган ва содиқ аъзолар доим шу ерда эканликларини кўргач, сизларга ҳурматим ортиб борди.

Ботдан "Ишларингиз кўпайиб кетдими", "Қачон фаоллашасиз?", "Овозли чат суҳбатларини қайта тикланг" деб ёзганларингизда ўзим учун масъулият ҳис қиламан ва фаоллашиш учун вақт ва имкон қидираман. 🙏

Айрим сони кўп, аммо савияси йўқ каналларда "Гурпаларга ташлаб қўямиз" деб қўйилган постларни минглаб ўқувчилар гуруҳларга тарқатишларини кўрганимда "Уч замоннинг ўқувчилари ҳам бошқаларга улашармикан?" деб статистикаларга қарайман. "Улашинглар", "Тарқатинглар", "Гуруҳларга ташлаб қўйинглар" дейверишга бетим чидамайди. Чунки бундай қилаверса ўзимга ҳам ёқмаган бўларди. Аммо каналнинг мақсади ундаги постлар, мақолалар имкон қадар кўпчиликка етиб бориши учун ёзилгач, бу кўнгил постларнинг улашилишини истайди.

Бугун, якшанба куни ишда ўтириб, мана шу гапларни ўйладим ва иш қолиб сизларга уларни улашишга қарор қилдим.

Азиз Учзамончилар, сизларга борларингиз, садоқатингиз, тоқатингиз ва талабчанлигингиз учун минг бор ташаккур! Сизларга ва оилаларингизга барча эзгу тилакларни тилайман!

Бир машҳур ҳонанда айтганидай, "Мен шизларни шеваман! 😍🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
​​КЎЧАТ ЭКИШНИ ЎРГАНИНГЛАР, ЧУҒУЛЛАР!

Мен Чуғулистон ҳажвияларини ёзганимда миямга бир биридан ажойиб ва ғаройиб, тескари дунё фикрлар, ғоялар, сценарийлар келади.

Аммо 130 ёшли навқирон йигит сифатида айтишим керакки, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ишлар олдида менинг чуғулча фантазияларим "жук" айтиб юборяпти.

Президент айтгач, ҳамма ёққа, жумладан ниҳол унмайдиган тақир ерларгача кўчатлар экканларини кўриб, қойил қолган эдим.

Ундан кейин кўчатларнинг атрофига бетон қуйилганининг суратлари чиқди ва омманинг босими билан уялмасдан бетонларни ўйиб кўчатларнинг атрофларини очиб чиқишди.

Шу ерида менинг чуғулча таппи миям замыкания бериб қоляпти. Чуғулистон ва Янги Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашгиларим келиб кетяпти.

Ростдан бу қандай юз беради ўзи? Ҳоким ёки бирон масъул кўчат экинглар дейди, орқасидан бошқа масъул келиб энди устидан бетон қуйинглар дейдими? Ёки кўчат экувчилар ва бетон қуювчилар билмасдан кетма-кет келиб ишини қилиб, режани бажариб кетадими? Ёки умуман раҳбарнинг миясига бетон билан ўралган кўчат сурати "Президент топшириғи мана шундай бўлиши керак" деб лоп этиб келади ва у шундай қилиб бажартирадими? Раҳбарда мия йўқми ёки топшириғини бажарадиганлардами? Ёки барчасидами? Улар "Ия, кўчатнинг атрофигаям бетон қуядими, дарахт қандай ўсади?" деб фикрламасдан бетонни қуйиб, кечқурун иссиққина уйига кетадими? Улар мактаб кўрмаганми, тарбия олмаганми, фаросатдан бенасиб қолганми ёки барчасими?

Шу ишни қилганлар суратлар тарқалиб, юртга шарманда бўлгач ўзларини қандай ҳис қилган эканлар? Ойнага қараганда юзлари ўзларига тасқара кўриниб, кеча еган таомларини қусгилари келиб кетмаганмикан?

Майли, Жиззахда суратлар тарқалди, қилиқлар ошкора бўлди ва хатолар тўғриланди. Аммо республиканинг бошқа жойларида суратлари тарқалмаган ҳолатлар қанча экан?

Шуларни ўйлаб, биз чуғуллар замондан анча орқада қолганлигимизни ҳис қилдим, ҳасаддан авзойи баданим ёнди, илмсизлик ва фаросатсизликнинг чўққисини кўриб юракларим орқага тортиб кетди.

Яланглар, Чуғуллар, бизга ҳам юқсин.

Ҳурматсизлик ва қарғишлар ила,

Чулун таппи

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
БИР КУНЛИК ИШ УЧУН 35 МИЛЛИОН ДОЛЛАР? ЙЎҚ, РАҲМАТ!

Жорж Клуни бир авиакомпания рекламада тушиб бериши учун бир кунга 35 миллион доллар таклиф қилганида рад этган экан.

У бунга сабаб қилиб, авиакомпания эгаси бўлган давлат "АҚШнинг дўсти бўлса ҳам, амаллари тиниқ бўлмаган давлат" эканлигини кўрсатган.

У мазкур давлат учун рекламага тушиб кейин виждони қийналиб юришини хоҳламаган. Жорж "Агар бу пуллар менга бир минут бўлсада тинч ухлашимга халақит қилса, уларнинг менга кераги йўқ" деб айтган.

Савол: сиз бир кунлик иш учун 35 миллион долларни рад этган бўлармидингиз? 💵💵💵 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Роналду-Месси даври ўтишига 2-3 йил қолди.
Энди Мбаппе-Ҳааланд даври бошланадигандай.
Сиз қайси тараф? Мбаппе ёки Ҳааланд?
⚽⚽⚽

💪 Mbappé
🤘 Haaland

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Audio
ЎЗИМ БИЛАН ЎЗИМ СЎЗЛАШСАМ

Ҳайрат билан боқманг агарда,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.
Кўкка боқиб тун ё саҳарда,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Девонага чиқарманг асло,
Ақлу ҳушдан деманглар жудо,
Баъзан ҳосил бўлар муддао,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Кимнинг дилин оғритдим дейман,
Кимнинг йўлин ёритдим дейман,
Кимнинг ёшин қаритдим деман,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Ўз ўзимдан сўрайман ёшим,
Билмам қайга урилар бошим,
Қачон ботар ҳаёт қуёшим,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Дардларимни тўкиб соламан,
Суҳбатлашиб кўп қувонаман,
Чин дўст топгандайин бўламан,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Ҳушбўй шамоллардай эсаман,
Чексиз дунёларни кезаман,
Дўсту-душман кимдир сезаман,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

ПС. Марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов ижро этган ушбу қўшиқни менга ўхшаб ўзи билан ўзи ссзлашадиганларга бағишлайман.

Узр, сўзлар муаллифини билмайман. Биладиганлар изоҳларда айтса, постга қўшиб қўяман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗ ЎҒРИЛАШ УРФ-ОДАТМИ Ё ЖИНОЯТ ?

Ижтимоий тармоқларда кеча Қирғизистонда юз берган мана бу қиз ўғрилаш ҳолатининг видеоси тарқалди.

Баъзан "минг йиллик урф-одат", "бунинг ёмон жойи йўқ", "қизлар бахтини топиб кетади" ва ҳоказо деган гапларни эшитамиз.

Урф-одатлар вахший, ноинсоний бўлса ва у "Жиноят кодекси"нинг бир неча оғир моддаларини бузса ҳам уни давом эттиравериш керакми?

Шу видеода қиз бахтлими? Уни ҳайвондай қилиб куч ишлатиб ўғрилаб кетишди. Ундан, сен хоҳлайсанми, режаларинг қандай, шундай келажак сенга маъқулми, ҳозир шу ишларга тайёрмисан деб сўрашдими? Олиб қочгандан кейин катта эҳтимол билан зўрлаш жинояти содир этилади. Агар бундай видеолар тарқалмаса ва ҳеч ким билмай қолса бир умр ўзини зўрлаган одам билан яшаттириш жинояти ҳам содир этилган бўларди.

Бу қизга ҳеч нарса бўлмасидан (жимонан) олдин уни топишади деб умид қиламан. Аммо менимча уни аллоқачон руҳан синдириб бўлишди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
У жумладан "Омонат кассаси"да 170 000 евро пули борлиги ва бир нечта компанияларнинг акцияларини сотиб олганлигини яширган. У бугун вазирликдан истеъфо берди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon