Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Сизнингча, тарихда араблар бизни босиб олганларми ёки ўз ихтиёримиз билан қўшилганмизми?
public poll

Араблар бизни босиб олганлар – 174
👍👍👍👍👍👍👍 94%

Арабларга ўзимиз ихтиёрий равишда қўшилганмиз – 12
▫️ 6%

👥 186 people voted so far.
Сизнингча, тарихда руслар бизни босиб олганларми ёки ўз ихтиёримиз билан қўшилганмизми?
public poll

Руслар бизни босиб олганлар – 153
👍👍👍👍👍👍👍 92%

Русларга ўзимиз ихтиёрий равишда қўшилганмиз – 14
👍 8%

👥 167 people voted so far.
ДИЛ ИЗҲОРИ: БОРЛАРИНГИЗ ВА САДОҚАТИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР, УЧЗАМОНЧИЛАР!

Дил изҳорини доим айтиб билдириб туриш керак дейилади, лекин ҳеч қачон бу ишни қилмаймиз.

Бугун сизларга раҳмат айтгим ва дилимдагиларни улашгим келди.

"Уч замон"нинг ўқувчилари энг тарбияли, савияли, дунё қараши кенг, содиқ ва талабчан ўқувчилар десам пахта қўйиш бўлмайди.

Ҳажв ва кулгуни англаш ва кула билиш учун инсондан минимум интеллектуал салоҳият талаб қилинади. Сизлар доим менинг ҳажвий постларим, улар остида яширинган билим, танқид ва кинояларни нозик англаб биргаликда кула оласизлар. 👏

Баъзан таҳлилий пост ва мақолалар ёзсам достон бўлиб чўзилиб кетади, акс ҳолда мақола таҳлил эмас таъкидлардангина иборат бўлиб қолади. "Уч замон" деган ном танлашимда айнан шу таҳлилларнинг мукаммалиги маъноси ётади. Шундай пайтларда ўқувчилар ўқирмикан, эриниб мени ва канални ёмон кўриб қолмасмикан деб ўзимни анча цензура қиламан. Мақола эълон қилингач, уларни охиригача ўқийдиганлар ва изоҳлайдиганлар сони кўплигини кўргач, сизларга кўпроқ тан бераман. Баъзан "Сиздан айнан мана шундай таҳлилий мақола кутгандим", "Фалон ижтимоий мураккаб мавзуда мақола ёзсангиз яхши бўларди" деганларингизда сизлардан мукофот олгандай бўламан. 🏆😍

Ёзда ишхонада мавсум қайнаб кетиб, фаоллигим деярли нолга яқинлашди. Фаоллик пасайганда одатда ўқувчилар сони ҳам пасаяди. "Уч замон" аъзоларининг сони ҳам 3000 нафардан 1700 нафарга тушди. Буни кўриб, ўзимга ҳазил аралаш "Каналдан ҳамма чиқиб кетармикан ёки ёзмасам ҳам каналга содиқлар каналда қолармикан? Энг охирда чиқиб кетадиган аъзо светни ўчириб кетса яхши бўларди" деб ўйлаб қолардим. 😜 Аммо каналнинг асл базасини ташкил қилувчи, фаол бўлсам ҳам, нофаол бўлсам ҳам, постлар узун ёки қисқа бўлса ҳам, фикрларим ёқса ҳам ёқмаса ҳам ўқийдиган ва содиқ аъзолар доим шу ерда эканликларини кўргач, сизларга ҳурматим ортиб борди.

Ботдан "Ишларингиз кўпайиб кетдими", "Қачон фаоллашасиз?", "Овозли чат суҳбатларини қайта тикланг" деб ёзганларингизда ўзим учун масъулият ҳис қиламан ва фаоллашиш учун вақт ва имкон қидираман. 🙏

Айрим сони кўп, аммо савияси йўқ каналларда "Гурпаларга ташлаб қўямиз" деб қўйилган постларни минглаб ўқувчилар гуруҳларга тарқатишларини кўрганимда "Уч замоннинг ўқувчилари ҳам бошқаларга улашармикан?" деб статистикаларга қарайман. "Улашинглар", "Тарқатинглар", "Гуруҳларга ташлаб қўйинглар" дейверишга бетим чидамайди. Чунки бундай қилаверса ўзимга ҳам ёқмаган бўларди. Аммо каналнинг мақсади ундаги постлар, мақолалар имкон қадар кўпчиликка етиб бориши учун ёзилгач, бу кўнгил постларнинг улашилишини истайди.

Бугун, якшанба куни ишда ўтириб, мана шу гапларни ўйладим ва иш қолиб сизларга уларни улашишга қарор қилдим.

Азиз Учзамончилар, сизларга борларингиз, садоқатингиз, тоқатингиз ва талабчанлигингиз учун минг бор ташаккур! Сизларга ва оилаларингизга барча эзгу тилакларни тилайман!

Бир машҳур ҳонанда айтганидай, "Мен шизларни шеваман! 😍🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
​​КЎЧАТ ЭКИШНИ ЎРГАНИНГЛАР, ЧУҒУЛЛАР!

Мен Чуғулистон ҳажвияларини ёзганимда миямга бир биридан ажойиб ва ғаройиб, тескари дунё фикрлар, ғоялар, сценарийлар келади.

Аммо 130 ёшли навқирон йигит сифатида айтишим керакки, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ишлар олдида менинг чуғулча фантазияларим "жук" айтиб юборяпти.

Президент айтгач, ҳамма ёққа, жумладан ниҳол унмайдиган тақир ерларгача кўчатлар экканларини кўриб, қойил қолган эдим.

Ундан кейин кўчатларнинг атрофига бетон қуйилганининг суратлари чиқди ва омманинг босими билан уялмасдан бетонларни ўйиб кўчатларнинг атрофларини очиб чиқишди.

Шу ерида менинг чуғулча таппи миям замыкания бериб қоляпти. Чуғулистон ва Янги Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашгиларим келиб кетяпти.

Ростдан бу қандай юз беради ўзи? Ҳоким ёки бирон масъул кўчат экинглар дейди, орқасидан бошқа масъул келиб энди устидан бетон қуйинглар дейдими? Ёки кўчат экувчилар ва бетон қуювчилар билмасдан кетма-кет келиб ишини қилиб, режани бажариб кетадими? Ёки умуман раҳбарнинг миясига бетон билан ўралган кўчат сурати "Президент топшириғи мана шундай бўлиши керак" деб лоп этиб келади ва у шундай қилиб бажартирадими? Раҳбарда мия йўқми ёки топшириғини бажарадиганлардами? Ёки барчасидами? Улар "Ия, кўчатнинг атрофигаям бетон қуядими, дарахт қандай ўсади?" деб фикрламасдан бетонни қуйиб, кечқурун иссиққина уйига кетадими? Улар мактаб кўрмаганми, тарбия олмаганми, фаросатдан бенасиб қолганми ёки барчасими?

Шу ишни қилганлар суратлар тарқалиб, юртга шарманда бўлгач ўзларини қандай ҳис қилган эканлар? Ойнага қараганда юзлари ўзларига тасқара кўриниб, кеча еган таомларини қусгилари келиб кетмаганмикан?

Майли, Жиззахда суратлар тарқалди, қилиқлар ошкора бўлди ва хатолар тўғриланди. Аммо республиканинг бошқа жойларида суратлари тарқалмаган ҳолатлар қанча экан?

Шуларни ўйлаб, биз чуғуллар замондан анча орқада қолганлигимизни ҳис қилдим, ҳасаддан авзойи баданим ёнди, илмсизлик ва фаросатсизликнинг чўққисини кўриб юракларим орқага тортиб кетди.

Яланглар, Чуғуллар, бизга ҳам юқсин.

Ҳурматсизлик ва қарғишлар ила,

Чулун таппи

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
БИР КУНЛИК ИШ УЧУН 35 МИЛЛИОН ДОЛЛАР? ЙЎҚ, РАҲМАТ!

Жорж Клуни бир авиакомпания рекламада тушиб бериши учун бир кунга 35 миллион доллар таклиф қилганида рад этган экан.

У бунга сабаб қилиб, авиакомпания эгаси бўлган давлат "АҚШнинг дўсти бўлса ҳам, амаллари тиниқ бўлмаган давлат" эканлигини кўрсатган.

У мазкур давлат учун рекламага тушиб кейин виждони қийналиб юришини хоҳламаган. Жорж "Агар бу пуллар менга бир минут бўлсада тинч ухлашимга халақит қилса, уларнинг менга кераги йўқ" деб айтган.

Савол: сиз бир кунлик иш учун 35 миллион долларни рад этган бўлармидингиз? 💵💵💵 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Роналду-Месси даври ўтишига 2-3 йил қолди.
Энди Мбаппе-Ҳааланд даври бошланадигандай.
Сиз қайси тараф? Мбаппе ёки Ҳааланд?
⚽⚽⚽

💪 Mbappé
🤘 Haaland

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Audio
ЎЗИМ БИЛАН ЎЗИМ СЎЗЛАШСАМ

Ҳайрат билан боқманг агарда,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.
Кўкка боқиб тун ё саҳарда,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Девонага чиқарманг асло,
Ақлу ҳушдан деманглар жудо,
Баъзан ҳосил бўлар муддао,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Кимнинг дилин оғритдим дейман,
Кимнинг йўлин ёритдим дейман,
Кимнинг ёшин қаритдим деман,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Ўз ўзимдан сўрайман ёшим,
Билмам қайга урилар бошим,
Қачон ботар ҳаёт қуёшим,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Дардларимни тўкиб соламан,
Суҳбатлашиб кўп қувонаман,
Чин дўст топгандайин бўламан,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Ҳушбўй шамоллардай эсаман,
Чексиз дунёларни кезаман,
Дўсту-душман кимдир сезаман,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

ПС. Марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов ижро этган ушбу қўшиқни менга ўхшаб ўзи билан ўзи ссзлашадиганларга бағишлайман.

Узр, сўзлар муаллифини билмайман. Биладиганлар изоҳларда айтса, постга қўшиб қўяман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗ ЎҒРИЛАШ УРФ-ОДАТМИ Ё ЖИНОЯТ ?

Ижтимоий тармоқларда кеча Қирғизистонда юз берган мана бу қиз ўғрилаш ҳолатининг видеоси тарқалди.

Баъзан "минг йиллик урф-одат", "бунинг ёмон жойи йўқ", "қизлар бахтини топиб кетади" ва ҳоказо деган гапларни эшитамиз.

Урф-одатлар вахший, ноинсоний бўлса ва у "Жиноят кодекси"нинг бир неча оғир моддаларини бузса ҳам уни давом эттиравериш керакми?

Шу видеода қиз бахтлими? Уни ҳайвондай қилиб куч ишлатиб ўғрилаб кетишди. Ундан, сен хоҳлайсанми, режаларинг қандай, шундай келажак сенга маъқулми, ҳозир шу ишларга тайёрмисан деб сўрашдими? Олиб қочгандан кейин катта эҳтимол билан зўрлаш жинояти содир этилади. Агар бундай видеолар тарқалмаса ва ҳеч ким билмай қолса бир умр ўзини зўрлаган одам билан яшаттириш жинояти ҳам содир этилган бўларди.

Бу қизга ҳеч нарса бўлмасидан (жимонан) олдин уни топишади деб умид қиламан. Аммо менимча уни аллоқачон руҳан синдириб бўлишди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
У жумладан "Омонат кассаси"да 170 000 евро пули борлиги ва бир нечта компанияларнинг акцияларини сотиб олганлигини яширган. У бугун вазирликдан истеъфо берди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Тўғри таомланиш соғлик ва гўзал қомат гаровидир.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айиқ билан панда урушса, ким ютади?
🐻🐼😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КИМ ҚАНЧА ВАКЦИНА ҚИЛДИ?

Коронавирус оғир ўтиши, ўлим хавфидан ташқари кенг тарқалиши билан ҳам хавфлироқдир. Унинг тарқалишининг олдини олиш учун бутун дунё унга қарши эмланиши, дунёвий иммунитет яратилиши керак. Шу мақсадда дунё олимлари зудлик билан вирусга қарши бир неча вакциналарни яратдилар ва фармацевтика корхоналари уларни дунё давлатларига етказиб бериш, тўғрироғи сотиш билан машғуллар.

Дунёдаги кўплаб давлатлар ўз халқларини эмлаш билан машғул бўлаётган бир пайтда пули, имкони, етарлича билимлари йўқ бўлган давлатлар, балки бутун бошли қитъа вакцина борасида орқада қолмоқда. Хусусан, Европа қитъаси ўз аҳолисининг деярли 70%ини эмлаб бўлаётган бир пайтда, Африка қитъаси 7%дан ортиқ аҳолисини энди эмлади.

Юқорида айтилганидай, коллектив иммунитет яратилмаса эмлаганнинг фойдаси бўлмаслиги ёки самараси кам бўлиши мумкин. Шу сабабли, сўнгги пайтлардаги коронавируснинг сўнгги штаммлари Африкада чиқиб, Европада тез тарқалмоқда.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Заказ қилган футболкасини олмаганлигини зўр қилиб исботлабди 😂😂😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА СОТИЛМАЙ ҚОЛГАН МАХСУЛОТЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Францияда қабул қилинган "Исрофгарчиликка қарши қонун"га кўра 2022 йил 1 январдан бошлаб бир неча турдаги сотилмай қолган махсулотларни йўқ қилиш тақиқланади. Бу махсулотлар орасида жумладан электр ва электроника, текстил, озиқ-овқат мебель, тозалаш махсулотлари ва ҳоказолар бор.

Маълумотларга кўра, Францияда ҳар йили 2 миллиард еврога яқин махсулотлар сотилмай қолганлиги учун йўқ қилиб юборилади.

Эндиликда корхоналар сотилмай қолган махсулотларни хоҳласалар катта чегирмалар орқали сотиб тугатишлари ёки камбағалларга тарқатувчи уюшмаларга хайриялар қилишлари керак бўлади.

Қонунни бузган корхонага 15000 евро жарима белгиланган.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ЎНГЛАР ВА СЎЛЛАР: СИЁСИЙ ТАРАФЛАР ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН?

Сиёсий таҳлиллар, айниқса Ғарб сиёсати билан боғлиқ хабарларда "ўнг партиялар" ва "сўл партиялар" ҳақида гапирилади. Бироқ нега айнан "ўнг", "сўл" деб айтилиши ва улар нимани англатишини кўпчилик билмайди.

1789 йилда Францияда "француз инқилоби" юз бергач, "Миллий ассамблея" (парламент) турли қарашдаги сиёсий кучлар йиғила бошлайди.

Уларнинг орасида қирол тарафдорлари, аслзодалар, бойлар, диндорлар, косерватор ва ҳоказолар "Қиролнинг ўнг қўл тарафи"га жойлашадилар. Чунки баъзи яккахудолик динларида бўлгани каби улар ўнг тарафни "ҳалол" (худо ва унинг ердаги сояси қирол назарида) ва сўл, яъни чап тарафни харом-шайтон тараф деб ҳисоблаганлар.

Натижада, сўл тарафга қиролга мухолиф бўлган, ижтимоий тенглик ва адолат тарафдори бўлган, халқ орасидан чиққан прогрессист кучлар жойлашганлар.

Бу анъана француз инқилоби модели тарқалиши асосида 19 асрда Европа ва Жанубий Америка давлатлари сиёсатига катта таъсир қилган. Айнан кўчирилган бўлмаса-да, мазкур "сиёсий бўлиниш" англо-саксон давлатлари, жумладан АҚШ, Англия, Австралия ва Канададаги сиёсий бўлинишларга ҳам ўз таъсирини ўтказган.

Собиқ совет иттифоқи йўқолгач, Ғарб сиёсий моделларидан нусха олишга ҳаракат қилган собиқ совет республикаларида ҳам бундай бўлинишларга интилишлар бор, аммо унинг моҳиятини кўпчилик англаб етмагани учун улар тўлиқ амалга кирмаган. Масалан Ўзбекистонда "Экологик партия" ўнг тарафга жойлаштирилиб, Атом станцияларини ҳимоя қилиши, "Миллий тикланиш" партияси ЕОИИга қўшилишни қўллаб, "ХДП" партияси раиси "Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади" дейиши сиёсий кучларимиз ўз курашларининг моҳиятини англамаганлигини кўрсатади.

Шундай қилиб, ўнг тарафда асосан либерал иқтисод тарафдорлари, капиталистлар, монополистлар, косерваторлар, диндорлар, миллатчилар, мутаасиблар ва ундан-да радикал (фашистлар, нацистлар) қарашдаги сиёсий кучлар жойлашадилар.

Сўл тарафда эса асосан ижтимоий (жумладан экологик) тенглик ва адолат тарафдорлари, социалистлар, социал-демократлар, коммунистлар, анархистлар ва ундан-да радикал сиёсий кучлар жойлашадилар.

Марказда эса бу иккала кучлар ўртасидаги қарашдаги кучлар, жумладан либераллар сал ўнгларга ён босган ҳолда жойлашадилар. Ўзбекистондаги "ЛиДеП"ни марказга жойлаштириш мумкин. Партия раҳбари баъзан ўз сиёсий мафкурасига тескари равишда "Кўп гўшт еяпмиз" деб қўйса ҳам улар кўпроқ марказга тўғри келадилар.

Ўзбекистондаги партияларда мафкуралар, сиёсий тамойиллар, кураш мақсадлари ва ҳоказолар яхши ривожланмаган, тўғрироғи ривожланишга қўйилмаганлигини ҳисобга олсак, улар ўз ролларини хатолар билан бўлса-да ёмон ўйнамаётганликларини қайд этиш мумкин.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​МЕН ВАКЦИНА ОЛАМАН
(Тарқатинг)

Ковидга қарши вакцина олишга қаршилар, турли хил конспирологик тарғиботларга ишонувчи инсонлар бор. Бу фақат Ўзбекистонда эмас, умуман бутун дунё давлатларида, айниқса мутаасиб (динидан қатъий назар) қатлам орасида кенг тарқалган.

Мен эса ковидга қарши 3-доза вакцина олишга рўйхатга ёзилдим. Яқинда оламан.

Йўқ, мен ҳам бошқалар каби вакцина ичида нима борлигини билмайман. Мен болалигимдан бери олган ва менинг соғ-саломат улғайишимга сабабчи бўлган вакциналарнинг ҳам биронтасининг ичида нима борлигини билган эмасман.

Нафақат вакцина, мен на парацетомол, на аспирин, на цитромон ва кундалик ҳаётда ичадиган бош оғриганда оғриқ қолдирадиган, грипп бўлганда тузатадиган дориларнинг ичида нималар борлигини билмайман. Мен апендицит бўлиб, операция бўлганимда ёки ўпкам шамоллаб касалхонада ётганимда шифокорлар баданимга юборган антибиотик ва оғриқ қолдирувчи дорилар таркибида нималар борлигини билмаслигимни айтмасам ҳам бўлади. Ҳар биримизнинг яқинларимиз, қариндошларимиз, кексалар ва ногиронлар тузалишлари, ҳаётга умид билан боқишлари ва узоқ умр кўришлари учун қандай таркибдаги дори-дармонлар ишлатилишидан ҳам бехабарман.

Вакциналар, дориларни қўйиб туринг. Мен ишлатаётган духиларим, тиш пастаси, ҳидларга қарши дезодорант ва ҳатто тоза бўлиш учун ишлатадиган совун ва шампун таркибида нималар борлигини билмайман.

Бозордан ёғ, туз, шакар, пишлоқ ва ҳоказо махсулотларни сотиб оламан ва уларни истеъмол қилганимда бирон марта улар нималардан таркиб топганлигини ўйлаб кўрмаганман. Оддий картошка, пиёз, помидор ва мева-чеваларни ўстириш, хашоротлардан ҳимоя қилиш учун кимёвий ўғитлар ишлатилади. Мен уларнинг кимёвий формулаларини ҳам билмайман. Ҳатто мен ичаётган сувим ҳам фақатгина "Ҳаш икки О"дан ва олаётган нафасим фақатгина кислороддан иборат эмас. Шунга қарамасдан мен сувдан ичаман ва ҳаводан нафас оламан.

Мен кимёгар, биолог, физик, инфекциолог, шифокор ва ҳоказо эмасман ва универсал билимлар эгаси эмасман. Мен хоҳласам ҳам дунёдаги барча билимларни эгаллаб ололмайман. Аждодимиз Ал Беруний айтганидай, қанчалар кўп билсам ва ўргансам билмаганим ва ўрганадиганларим кўп эканлигига амин бўлиб бораман.

Ҳар ҳолда барча билимларни эгаллаш учун бир инсон умри камлик қилишини яхши биламан.

Шу сабабдан, мен инсонларни даволаган, едирган, ичирган, тозалаган, умрларини узайтирган, дунёларга ва фазога саёҳат қилдирган, қувончли кунларни ато этган ва фақатгина менинг ҳаётим яхшиланишини мақсад қилган илм-фанга ишонаман.

Вақтимни илм-фанга шубҳа билан қараш, конспирологик фитналарга эргашиш, тараққиётнинг оёғидан тортиш, коронавирус тарқалишига ҳисса қўшишнинг ўрнига олимлар ва шифокорлар тавсия қилган вакцинани олишга ва оилам бағрида хурсандчилик ва хотиржамликда ўтказишга сарфлайман.

Мен барчаларингизга, ўзларингиз ва оилаларингизга, жамики инсониятга соғлик-саломатлик, узоқ умр, тотув ҳаёт, шодлик ва қувончли кунларни тилайман!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Керак бўлса дунёни ўзингиз ўзгартириб олаверинг 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​#КунАнекдоти!

ИМОМ ВА РАВВИН

Бир куни имом ва еврей раввин учрашиб қолибди. Раввин имомдан сўрабди:
- Мухтарам имом жаноблари. Сизни ҳар сафар кўрганимда янада кўркамлашиб, тўлишиб, юзларингиз қизариб юрасиз. Бунинг сири нимада?

Имом тушунтирибди:
- Бунинг сири, мен доим мусулмонларнинг энг қиммат ва ҳашаматли ресторанларда овқатлагаман. Ресторанда энг мазали таомни буюртма бераман. Еб бўлгач, бироздан кейин официант келиб ҳисобни айтганида "Ия, мен боя тўладим-ку" дейман. Официант ҳам, унинг хўжайини ҳам имом одамнинг гапига шубҳа қилолмайди ва тўламай чиқиб кетаман.

Раввин имомга раҳмат айтиб еврейларнинг энг қиммат ресторанга борибди. Энг қиммат таомлардан 8 тасини буюртма берибди ва бўккунча овқатланибди.

Бир маҳал официант ҳисобни олиб келибди ва раввин "мен боя тўладим-ку" дебди. Официант "Ҳали тўламадингиз-ку" деса раввин жанжал кўтарибди:

- Сен ҳали раввиннинг гапига ишонмайсанми? Мен еган овқатимга пул тўламаслигим мумкинми?...

Официант хўжайини билан гаплашибди-да, келиб адашганлигини айтиб узр сўрабди.

Орадан ярим соат ўтгач, официант қараса раввин ҳали ўтирганмиш. У келиб "Жаноб раввин, ҳали шу ердамисиз, ахир узр сўрадим-ку" деса раввин жавоб берибди:
- Узрку сўрадинг. Аммо тўлаган пулимга қайтимни қачон берасан?

😂😂😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Фейсбукнинг айтишича мен энг кўп ишлатадиган смайликлар экан.
Айниқса 😆 билан ❤ ни тўғри топибди. Фейсбукда 😜 йўқлиги учун буни топа олмаган.

Сиз қуйидагилардан қайси бирини кўпроқ ишлатасиз?

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon