Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ИККИ КИШИНИНГ ЎЛИМИ УЧУН 301 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР

АҚШда суд бир барни жабрланучиларнинг оиласига 301 миллиард доллар тўлаб беришга қарор чивприбди.

2017 йилда мазкур барда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, кейин машина ҳайдаб кетган ҳайдовчи йўлда бир аёл ва унинг қизини босиб ўлдиради.

Суд АҚШдаги бошқа барлар ўз мижозларига бировни босиб ўлдирадиган даражада маст бўлгунча спиртли ичимлик сотмасликлари учун рамзий равишда 301 миллиард жарима белгилабди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга мана бу мактабда физика ўқишнинг ўрнига миясини аҳлат билан тўлдирган ёнғоқмиянинг гапларидан кўра, унинг гапларига ишонадиган ва эргашадиган инсонлар борлиги алам қилади. 🤦‍♂️😡🔫

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🤣👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
АБУЛҒОЗИ БАҲОДИРХОН ШАХСИ ҲАҚИДАГИ МУРОЖААТ МАҚОЛАМ РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ МАРКАЗИ САЙТИДА ЧИҚИБДИ

Ҳурматли юртдошлар,

Кеча гуруҳда Абулғози Баҳодирхон шахсини ёруғликка олиб чиқиш муаммосини кўтариб чиқиб, бу борада ўз таклифларимни билдирган эдим.

Табиийки, таклифимни кўпчилингиз қўллаб-қувватладингиз. Шу билан биргаликда, таклифни тегишли масъуллар эътиборга олмасликлари борасида хавотирлар ҳам билдирилди.

Бугун миллатимиз қаҳрамони ҳамда Урганчдаги халқимиз ардоқлайдиган ҳиёбон ва ҳайкалларимизга оид мазкур таклифимни Республика маънавият марказининг расмий сайти ўз сайтида чиқарибди.

Бундан келиб чиқадики, мурожаат масъул инсонларга етиб бормоқда ва масъулларимиз орасида халқ истаган ижобий таклифларни қўллаб-қувватлайдиган инсонлар ҳам борлигини билдиради. Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва аъзоларимиз номидан Республика маънавият марказм ва унинг Хоразм вилоятидаги масъулларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Энди Хоразм вилояти ҳокимлигидан ҳам ижобий жавоб кутиб қоламиз.

Ташаббус амалга ошгунча барчаларингизни мурожаатни қўллаб-қувватлашга, ташлаб қўймасликка чақираман. Бу ишни мана шу постни бошқаларга улашишдан бошлашингиз мумкин.

Оммавий ахборот воситаларини ҳам ташаббусни ёритишга ва тарқатишга кўмак беришларини сўраб қоламан.

Мақола ҳаволаси: https://oyina.uz/kiril/article/364

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЗАРДУШТИЙЛИКДА ҲАЙВОНЛАР

Ислом дини келиб жойлашмасидан олдин Хоразм ва Моварауннаҳр ҳудудларида кенг тарқалган зардуштийлик динида бўлган ота-боболаримиз ҳайвонлар икки турга бўлинган деб ишонганлар:

- Аҳурамазда ёрлақаган, яъни муқаддас ҳайвонлар: буқа (сигир), ит, от ва бошқа чорва ҳайвонлари. Ва албатта ўша давр одамлари мавжуд деб ишонган афсонавий ҳайвонлар.

- Аҳриманнинг хизматида бўлган, одамларга ва бошқа ҳайвонларга зарар ёки ўлиб етказувчи ҳайвонлар: аждар ва илонлар, хашаротлар, бўрилар ва бошқа йиртқич ҳайвонлар.

Булар орқали ўша даврлардаги Эрон ва Марказий Осиё халқлари маиший ҳаётида қандай ҳайвонлар фойдали ва қандай ҳайвонлар зарарли ёхуд хавфли деб ҳисобланганлигини билиб олиш мумкин.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
2021 ЙИЛДА 3 МИЛЛИОН ҚАДАМ ЮРДИМ

2020 йилда 3 миллиондан ортиқ қадам юрган эдим ва ўз олдимга 2021 йилда ҳам шундай юришни режалаштирган эдим.

Бугун ниҳоят, уч миллион қадамни юриб, режани бажардим. Аслида режани бундан бир неча кун олдин бажаришим керак эди. Фақат телефондаги қадамларни санайдиган программа бузилиб қолган эди.

Уч миллион қадам таҳминан 2140 км масофа бўларкан. Бу дегани Тошкентдан Хоразмга пиёда бориб келганга тенг бўлар экан.

Юриш нафақат соғлик учун фойдали, балки бу қадамларни юраётиб миямда ҳал қилган муаммоларим, таҳлил қилиб ёзган мақолаларим, амалга оширган ишларимни ҳисобга олсам, сарфлаган вақтим бекор кетмаганига амин бўламан. Озиш ва қоматни сақлаш борасидаги сирларимдан бири ҳам шу эканлигини айтмасам ҳам бўлади.

Насиб қилса, 2022 йилда ҳам камида 3 миллион қадам юришни ният қилдим. Сизларга ҳам тавсия қиламан.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
- Дада, мен бир зумда катта бўлиб қолишни истайман
- Ҳозир, ўғлим.... Қалай?
- 😭😭😭

🤣😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Менимча ҳаммада мана шундай ҳолатлар учраса керак. Ёки фақат менда бўлармикан? 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ МУШУК

Ўзбекистонда, айниқса қишлоқ жойларида мушуклар туғса, уларнинг болаларини қариндошлар, дўстларга текин бериб юборилади. Баъзан ҳатто текинга ҳам беролмай қийналиб юрган ҳолатлар бўлади.

Аслида мушуклар қимматбаҳо ҳайвон тури ҳисобланиб, уларнинг айрим турларининг нархига бемалол уй сотиб олиш мумкин.

Масалан Ашера мушуги дунёдаги энг қиммат мушук тури ҳисобланиб, унинг ўртача нархи ўртача 20-30 минг доллар, баъзан 125 000 долларгача боради.

Ашера мушуги сервал, Бенгал мушуги (яна бир қиммат мушук) ва оддий мушукнинг чатишмасидан яратилган бўлиб, уни фақат мушукни яратган Lifestyle Pets компанияси сотишга ҳаққи бор.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ШАМ ЁРУҒИДА ИЛМ ОЛГАН БУЮКЛАР

"Максим Горкий шам ёруғида, шам йўқлигида ой шуъласида ўқиб, илм олган" деб ўқигандим.

Бир пайтлар, биз ҳам свет ўчганда шам олдида ўтириб уйга вазифаларимизни қилардик, униаерситетга кириш учун ахборотномалар ечардик.

Бир замонлар келиб ўзбек олимлари, ёзувчилари, шоирларининг биографиялари ёзилганда Максим Горкийники каби "Болалигида свет йўқлигидан шам олдида дарс тайёрлаб илм олган" деган жумлалар ёзилади.

Фарқи, Максим Горкий 19 асрда туғилган, бизнинг бўлғуси буюкларимиз 21 асрда туғилганлар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ароқ одамни бой қилишини, ботир қилишини, йиғлатиши ёки кулдиришини билардим.

Аммо ароқ одамни 2022 йилдан 2202 йилга юборишини биринчи бор кўриб турибман 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Тағин бу зомбиларни арабқул деса хафа бўлади.

Ўрисқуллар "Руслар бизни одам қилган, ўзбекларни одам қилиш учун бир нечта босмачиларни ўлдирганлари ҳеч нарса эмас" деб айтса биринчи бўлиб норози бўлишади. Лекин ўзлари араблар билан худди шу гапни айтса бемалол.

Ўзларига билинмасмикан-а? (Бу риторик савол)

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​БОНОБО - ОДАМНИНГ ҚАРИНДОШИ
Диққат, +18 (Гарчи пост маймунлар ҳақида бўлса ҳам)

Маймунлар одамларга энг яқин мавжудот эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо маймунлар орасида одамга жуда яқин бўлган бир тури борки, ҳатто айрим олимлар уларни "Ҳомо" турига, яъни одамлар билан бир турга (келиб чиқиш борасида, худди Ҳомо Сапиенсларга ўхшаб) киритиш таклифини ҳам беришган.

Бу маймун тури БОНОБО деб аталиб, у шимпанзеларнинг пакана тури ҳисобланади. Боноболар асосан Конго демократик республикаси ҳудудларида учрайди. Уларнинг бўйлари ўртача 82 см ва вазнлари ўртача 45 кг атрофида бўдади. Улар табиий шароитда ўртача 40, маданий шароитда ўртача 60 йил умр кўрадилар.

Боноболарнинг генотиплари одамларники билан 99,9% бир хил бўлиб, уларнинг одамлар билан ўхшашликлари 98,7% деб айтилади.

Боноболарнинг табиий ва генетик ўхшашликлари ўзи бир мавзу. Аммо уларнинг яна бир ўзига хосликлари бор. Боноболар кундалик ҳаётда ижтимоий ҳаёт қоидалари яратиб олганлар ва уларга амал қиладилар.

Ундан ҳам ажабланарли томони, боноболар ўзларининг ижтимоий муносабатларида жинсий алоқани восита ёки қурол сифатида ишлатадилар. Одатда ҳайвонлар примитив инстинктларига кўра жинсий алоқани фақат кўпайиш, насл қолдириш учун ишлатсалар, боноболар одамларга ўхшаб жинсий алоқани кўнгилхушлик учун, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, рақибни ерга уриш ёки жаҳли чиққан рақибни жаҳлидан тушириш учун ҳам ишлатадилар. Бундан ташқари улар кимнидир айбдор қилиш ва ҳоказо ижтимоий қоидаларни ҳам қўллайдилар.

Боноболар жинсий алоқани фақат эркак ва аёл шаклида эмас, деярли барча шаклларда: эркак-аёл, эркак-эркак, аёл-аёл, эркак-аёл-эркак, кекса-ёш ва ҳоказо шаклларда ишлатадилар. Улар фақат инцест, яъни ўз оила аъзолари билан жинсий алоқа қилмайдилар.

Яна бир ўзига хослик. Боноболар одамларга ўхшаб бир-бирларига қараган ҳолда жинсий алоқа қила оладиган ягона ҳайвон тури экан.

Молекуляр соатга кўра одамларнинг фарқи 4,5 миллион йил бўлса, боноболарнинг фарқи таҳминан 1 миллион йилга тенг экан.

Мен боноболар ва одамлар бир турга оид деб айтиш фикридан фироқман ва бундай дейиш учун билимларга эга эмасман. Аммо олимлар аниқлаган илмий фактларга биноан боноболар одамларнинг қариндоши деб бемалол айтиш мумкин. Уларнинг ижтимоий ҳаёт қоидалари яратиб олиб, улар бўйича яшашни эплаганларини ҳисобга олсак (яхши ёки ёмонлигини айтмаяпман), мобадо ҳозир ер юзидан одамлар йўқ бўлиб кетса, менимча келгуси 100 минг, балки миллион йиллардан кейин боноболар ҳозирги одамларники каби (шакл эмас моҳият жиҳатдан) ривожланган жамият қуриб олган бўлар эдилар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
​​ОДАМЛАРНИНГ ГЕНЛАРИ НИМАЛАРНИНГ ГЕНЛАРИ БИЛАН ЎХШАШ?

Кеча Бонобо маймунлари ҳақидаги постимда уларнинг генотиплари одамларники билан деярли 99,9% ўхшашлигини ёзганимдан кейин айрим инсонларнинг боноболик генлари қўзиб кетиб, мияларида қисқа туташув бериб қолди. Постда генлардаги ўхшашлик бу келиб чиқишимиз бир дегани эмас деган тушунтиришим ҳам уларни қутқара олмади.

Шундан кейин "генлар ўхшашлиги" ҳақида яна бир фактни улашгим келди.

Маълумот учун, одамларнинг генлари шимпанзеларнинг генлари билан 98%, макакларнинг генлари билан 93%, сичқонларнинг генлари билан 85%, ит, мушук ёки молларнинг генлари билан 80%, пашшаларнинг генлари билан 61%, товуқларнинг генлари билан 60%, қуртларнинг генлари билан 43%, бананнинг гени билан 40%, карам ёки гуручнинг гени билан 26%, қўзиқориннинг гени билан 18% ва ҳоказо тарзда ўхшашдир.

Бу дегани одамлар мол, товуқ, ит, мушук, қурт, гуруч ёки қўзиқорин дегани эмас. Бир хил ёки бир-бирларига ўхшаш генлар ер юзидаги мавжудотларда бор бўлиши оддий табиий ҳол.

Бу маълумот учун шайтонлаб қолиш ҳам, миялар айниб, оғизнинг шалоқлашиб кетиши ҳам шарт эмас. Фақатгина билмаган маълумотни билиб олгани учун раҳмат айтмаса ҳам билимлари ортгани учун миннатдор бўлиб қўйиш кифоя.

Дарвоқе, айримларнинг генлари маймунлар, хусусан боноболарники билан ўхшаш деганда янглишган бўлишим, уларнинг генлари аслида мол, ит, каламуш ёки товуқларники билан кўпроқ ўхшаш бўлиши ҳам мумкин эканлигини тан оламан.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
ЎТМИШГА НАЗАР, КОСМОСГА НАЗАР. ЕРДАН БОШҚА ЖОЙДА ҲАЁТ БОРМИ?

Биз аждодимиз Мирзо Улуғбек 1018 юлдузни кузатган ва рўйхат тузган деб фахрланамиз, аммо астрономия соҳасидаги оламшумул янгиликларга бефарқмиз. Аждодимиз 1018 юлдузни кузатишни, ўрганишни илмий томондан муҳим деб билган бўлса демак астрономия соҳасидаги миллионлаб, миллиардлаб юлдузларни кузатиш ҳам ундан кам аҳамиятли эмас.

Кеча инсоният тарихида шундай янгиликлардан бири юз берди.

30 йил давомида қурилган ва 10 миллиард доллар талаб қилган инсоният тарихидаги энг қиммат қурилма — Жеймс Уэбб космик телескопи (JWST — «James Webb Space Telescope») космосга жўтанилди. Унинг асосий вазифаси — ўтмишга назар ташлаш, Ердан бошқа жойларда ҳам ҳаёт борми ёки йўқми каби кўплаб саволларга жавоб излашдан иборатдир.

Кеча француз ахборот каналлари қурилманинг космосга юборилишини жонли равишда эфирга узатдилар ва соҳа экспертлари оддий француз халқига воқеанинг аҳамиятини содда тилда тушунтириб турдилар.

Шундай маълумотлар ўзбекистонликларга ҳам берилса бўларди деб ўйлагандим. Бугун физик олим Рустам Ашуров мана бу мақолани чиқарганини кўриб қолдим. Мақола физика, астрономия, химия, биология ва ҳоказо фанлардаги техник маълумотларни миллион марта соддалаштириб, оддий одамларга ҳам тушунарли қилиб ёзилибди.

Мен мақолани эринмасдан ўқиб чиқишни ва бошқаларга ҳам тарқатишни тавсия қиламан.

Мақола ҳаволаси: https://telegra.ph/ZHejms-Uehbb-kosmik-teleskopi---Va%D2%9Bt-mashinasi-12-26

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Бечоралар нон йўқлигидан оч қолиб килоси 5000$ лик қора икра еб кун кўришяпти экан 😭😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Тўрт хотин оласан деса ҳар қандай байрамни бизники дейишса керак 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Талабалар борми каналда, домлани уйғотиб юборинглар 🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ФОҲИШАНИ ЗЎРЛАШ МУМКИНМИ

(Диққат, +18! Ўқиб қўйиб, кейин мендан ўпкаламанг)

Сўнгги пайтларда Францияда мисли кўрилмаган воқеалар юз берди. Бир неча порно актрисалар порно актёрларни ўзларини зўрлаганликда айблаб судга бердилар.

Бу воқеалар оммага олиб чиқилгач, одамлар бунга қандай муносабат билдиришни билмай қолдилар. Бир томондан, айрим одамлар ўзи хоҳлаб, пул олиб, жинсий алоқа қилишга рози бўлиб иштирок иштирок этиб, энди у билан жинсий алоқада бўлган актёрларни судга берибди деб киноя билан кулдилар.

Бошқа томондан, ростдан жинсий алоқа қилишга рози бўлган, тағин пул эвазига бу ишни қилган, луғатдаги фоҳиша сўзига бемалол тўғри келадиган аёл билан жинсий алоқада бўлган, яъни ўз ишини қилган актёрларни қандай қилиб зўрлаганликда айблаш мумкинлигини тушунолмай ҳайрон бўлдилар.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Fohishani-zorlash-mumkinmi-12-27

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍2
​​ДИҚҚАТ, 18+!

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ КУТУБХОНАСИГА БОМБА ТУШИБДИ

Фейсбук ижтимоий тармоғида тадқиқотчи Акбаржон Рўзимов улашган суратларни кўриб "Фанлар академияси асосий кутубхонасига бомба тушибди шекилли" деб ўйладим.

Унинг куюниб ёзган постидан кейин ҳам бино таъмирда шекилли, акс ҳолда унинг аҳволи бунчалик аянчли бўлиши мумкин эмас деб ўйлаб, муаллифга савол бердим. Йўқ, кутубхона таъмирда эмас экан. Суратлар ишлаб турган кутубхонага тегишли экан.

Пост эгаси жумладан шундай дейди:

"Ташқаридан қараган одам бинонинг қурилиши яхши деб ўйлаши мумкин, аммо ичига кириб кўрсангиз, айниқса қиш пайти музлаб қоласиз...
Кутубхонада адабиётлар билан ўтириб ишлаш учун умуман шароит йўқ, кекса пенсионер ўтиришга жой топа олмасдан катта залга чиқиб китоби билан шуғулланади. Китобдан мақолаларни чиқариб олиш учун ҳам ҳеч қандай сервис йўқ..."


Изоҳларда бошқа фойдаланувчилар илмий тадқиқот институтларида ҳам аҳвол шундай эканлиги ҳақида ёздилар.

Бир неча кунлардан бери ОАВларда Миллий университет кутубхонасидан миллион долларлик, аслида бебаҳо нодир китоблар йўқолганлиги ёзилмоқда. Энди Ўзбекистон илм-фанининг фундаменти, юраги ва мияси бўлган Фанлар академияси кутубхонасининг мана бу аянчли аҳволини кўриб ҳафсалам пир бўлди. Нафақат ҳозирги кундаги "муваффақиятларимиз", балки умуман келажагимиз учун умидларим комага тушиб қолди.

"Ташқарида туриб олиб танқид қиляпти" дейишса ҳам айтаман, Франциянинг энг кичкина қишлоқларидаги кутубхоналарнинг аҳволи бу кутубхонадан минг марта яхшироқдир
Мен буларни гапирсам, юртим, ватаним, юртдошларим, келажагимиз учун куюнганимдан гапираман. Мен фаолият олиб борган "Булак" кутубхонаси билан солиштирилса-ку, биз тараққиётдан шармандали равишда анча орқада эканлигимиз маълум бўлади.

АҚШ, Англия, Франция, Германия, Япония, Хитой, Россия, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг кутубхоналарига борган тадқиқотчилар у ердаги бинолар, шароитлар, китобларнинг суратларини фахр билан улашадилар. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили юзлаб, балки минглаб чет эллик тадқиқотчилар илмий фаолият олиб борадилар. Табиийки, улар Фанлар академиясининг кутубхонасига ишлаш учун борганларида мана шу суратлардаги шароитларни кўрадилар ва балки шу аҳволда ишлайдилар. Агар улар ҳам бизнинг "фахрли" кутубхонамизни суратларга олиб бутун дунёга тарқатсалар қандай бўлади?

Янглишмасам, Фанлар академияси тўғридан-тўғри Президент аппарати ёки Вазирлар маҳкамасига қарайди, чунки у мақом жиҳатдан бутун бошли вазирликларга тенг ҳисобланади. Шуни ҳисобга олсак, президент ёки бош вазир тўғридан-тўғри масъул бўлган ташкилотда ўрта асрлар шароити ҳукмрон дегани бўлади.

Дейлик, Фанлар академияси масъулларида унчалик айб йўқ, давлат етарлича пул ажратмаяпти деб таҳмин қилсак (балки ажратаётгандир), нега улар шу шароитларга кўниб, индамай юрибдилар. "Бола йиғламаса онаси сут бермайди" деган мақол бор. Бутун дунёни бузиб дод-вой қилмайсизларми? Барча шароитларни қилиб беришмагунча қўймасдан талаб қилмайсизларми? Ёки бу фақат менга, Акбаржон Рўзимов ва ечимлар қўлида бўлмаган оддий тадқиқотчиларгагина керакми?

Бу постни тарқатишларингизни, изоҳларда фикр ва гувоҳликларингизни ёзишингизни илтимос қиламан. Барча блогер ва журналистларни, фаол зиёлиларни бу муаммони кўтариб чиқишга ёрдам беришга чақираман.

Кутубхонанинг бундай аҳволи фақатгина уят эмас, балки фожиадир. Сарлавҳада ёзганим "бомба тушгани" афсуски рамзий маънода ҳақиқатдир. Фожиамиз давом этишига ва "бомбалар" келажагимизни барбод этишига йўл қўймайлик.

Барчага олдиндан раҳмат!

ПС. Бошқа суратларни мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10228063275746517&id=1213095820

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon