МАСОНЛАР ҲАҚИДА
Ишхонамизда рестораннинг бир қисмини озгина катталаштириш учун қурилиш бўляпти. Бор йўғи 50-60 квадрат метрлик икки хона қўшишлари керак.
Шу қурилишга 8 та компания жалб этилган. Ҳар ҳафта мажлис. Қурилиш 6 ой давом этар экан.
Қурувчилар эрталаб 9 да ишга келади. 12:00-13:00 ораси обедга чиқади. Пешин 16:00 да ишни тугатиб уйларига кетишади. Шанба ва якшанба ишлашмайди.
Мен эрталаб 8 да, мавсум пайти баъзан 6 да ишга келаман. Кечқурун 19:00-20:00 ларда, мавсум пайтида баъзан 22:00-00:00 ларгача ишлайман. Иш кунларим асосан шанба ва якшанбага тўғри келади.
Каллам ишламаган экан. Дунёни қурувчилар бошқаришини билганимда бошиданоқ қурувчи бўлар эканман.
Дарвоқе, қурувчи (ғишт терувчи) дегани француз тилида масон бўлади. Дунёни бошқарадиган ва барча нарсаларга айбдор бўлган масонларнинг номи шундан олинган. Бу бежиз эмас экан. 😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

👍10
ПОРНО АКТЁР ПРЕЗИДЕНТ?
Италиялик машҳур порно актёр Италия президентлиги учун ўзининг номзодини қўймоқчи эканлигини маълум қилибди.
У бу ҳақда шундай дебди:
- Мен Италия халқига 30 йилдан ортиқ хизмат қилдим. Мен ҳар қандай сиёсатчилардан кўра кўпроқ яхшилик қилдим.
Сизнингча порно актёрдан президент чиқадими?

😱3👍2😁2
- Нега шундайсизлар, Учзамончилар?
- Ҳа
🤣🤣🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
- Ҳа
🤣🤣🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5😁4
БРИ - ФРАНЦИЯ ҚИРОЛИНИНГ БОШИНИ КЕСГАН ПИШЛОҚ
Бри француз пишлоқлари орасида машҳури, оғизга юмшоқ ва ёқимлиси, шу билан бирга тарихда ном қолдирганлиги билан ўзига хосдир.
Халқ севиб истеъмол қиладиган бу пишлоқни француз қироллари ҳам алоҳида қадрлаганлар. Бунинг исботи, француз инқилоби пайтида қирол Людовик 16 Париждан қочиб кетаётиб, Варен шаҳрида Бри пишлоғини сотиб олиш учун тўхтагагида халқ таниб қолиб уни қўлга олади ва кейинроқ бошини кесади.
Ундан кейин инқилобчилар орасида кенг истеъмол қилинган Бри пишлоғини бойлар ва камбағаллар ўртасида тенглик рамзи деб эълон қиладилар. Чунки инқилобдан олдин инсоният бойлар ва камбағаллар ўртасида тенглик бўлишини тасаввур қила олмаган даврларда ҳам бойлар ва камбағаллар Брини бирдай севиб истеъмол қилганлар.
ПС. Десертдан олдин Людовик 16 ни хотирлаб ушбу пишлоқни танаввул қиламиз 😋😍

👍8🔥1
АГАР ҚАДИМ ЗАМОНГА ТУШИБ ҚОЛСАНГИЗ...
Гапирсак, баҳслашиб тортишсак, ҳаёл сурсак ўзимизни дунёдаги барча илмларни биладигандай ҳис қиламиз.
Аслида кундалик ҳаётимиздаги деярли барча эҳтиёжларимиз, ейдиган, киядиган, минадиган, фойдаланадиган, кўрадиган, ёзадиган, ўқийдиган ва ҳоказо барча нарсаларнинг барчасини сотиб оламиз. Уларнинг аксариятини тайёрлашни, яратишни, тузатишни, ҳатто истеъмол қиладиган деҳқончилик махсулотларини етиштиришни билмаймиз.
Тасаввур қилинг, тарихдаги ҳозирги ишлатадиган ускуналар, машина ва техникалар мавжуд бўлмаган (электр, интернет, автомобиль, қоғоз, аксрият кийим-кечаклар, қуроллар ва ҳоказолар) даврга, ўрта асрлар ёки антик даврга тушиб қолдингиз.
Ҳозирги билимларингиз билан ҳозир ўзингиз фойдаланадиган қайси қулайликларни, илм-фан ва техника ихтироларини қайта яратиб, йўлга қўя олган бўлар эдингиз?
Ҳазилсиз ва билимларингизни чамалаб кўриб жавоб берингларчи. 🤔

👍7
Майли, унда ёмон бориб кела қолсин 😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5😁4
📢 ДИҚҚАТ!
⏰ Бугун, Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да каналда "УКРАИНА ВОҚЕАЛАРИ" ҳақида суҳбатлашамиз.
Илтимос,
- 📞 Ушбу эълонни бошқа гуруҳларга, дўстларга ва қизиққанларга тарқатинглар
- 🎙 Суҳбатда тортинмасдан фаол иштирок этинглар.
Суҳбат ҳаволаси: https://t.me/uchzamon?livestream=8bce8ca848df2027ae

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суҳбатимизда иштирок этган, фикрларини билдирган барча иштирокчиларимизга ташаккур.
Иштирок эта олмаганлар учун суҳтбатни жойлаяпман. Мавзу кимга қизиқ бўлса уларга тарқатишларингиз мумкин.
Каналга дўстларингизни таклиф қилинглар. Навбатдаги суҳбатларда янада фаолроқ иштирок этинглар. 😊🙏

НОИНСОНИЙЛИКНИНГ МИЛЛАТИ, ҲУДУДИ, ЖИНСИ, ДИНИ, ИРҚИ ЙЎҚ
Солихон воқеасидан кейин Хоразмда бир чақалоқ чиқиндихонага ташлаб кетганлиги ҳақида хабарлар чиққач, айримлар "Солихон домлаларининг ҳақ бўлганлиги"ни айтиб, хоразмликларни бармоқ билан бигиз қилиб кўрсатишга шошилган эдилар.
Сўнгги икки-уч кун ичида, Тошкентда бир аёл қизини айиқ қафасига ташлади, Андижонда бир гўдак қурилиш бўлаётган жойга ташлаб кетилди, аммо ўша айримларнинг "тошкентликлар", "андижонликлар" деб таъна қилганларини ёки айрим домла-ю муллаларнинг маҳаллийчилик қилганларини кўрмадик.
Шахсан мен бундан хурсандман. Чунки маҳаллийчилик бир иллат ва бизнинг мисолимизда у жамиятимизни емирувчи қурт деб аташ мумкин. Бунинг устига ноинсонийлик миллат, ҳудуд, дин, ирқ, жинс билмайди. Шунинг учун юз берган воқеаларда барча тошкентликлар, барча андижонликлар айбланиши керак эмас. Фақат бу хоразмликларга нисбатан ҳам шундай бўлиши керак. Бир аравачи Аз Замахшарийни танимаса барча хоразмлик эркаклар тупой, бир хоразмлик аёл алкогол истеъмол қилса (бу унинг ҳуқуқи) барча хоразмлик аёллар "алкаш" деб айбланишлари керак эмас. Қандайдир салбий мафкураларни деб ўз юртдошларига нисбатан адолатсизлик қилиш яхши иш эмас.
Бу гапларни ўрни келганда айтиб қўйдим. Барчага тинчлик, саломатлик ва ижобийлик тилайман!

Твиттернинг ўзбек сегментида ўз ўрнингни топиш учун йўриқномалар:
1. Ўзингни доим ақлли, ҳамма нарсани биладигандай тут
2. Агар билмасанг, 1-бандда кўрсатилган қоидага амал қил
3. Ҳеч қачон паст кетма, камтарликни каптарлик деб бил
4. Твитларингни имкон қадар маъносиз, мазасиз ва тушунарсиз қилиб ёз
5. Твитларингни тушунмаганлар, маъно излаганлар, фикр билдирмоқчиларга жавоб ёзмоқчи бўлсанг 1, 2, 3 ва 4-бандларга амал қил
6. Твитларингда имкон қадар сўкиниш сўзларини қўшиб ёз
7. Сўкиниш сўзларинг ўзбек тилида бўлса сен миллий даражада, рус тилида бўлса минтақавий даражада, инглиз тилида бўлса халқаро даражада крутойман деб ўйла
8. Агар эркак киши бўлсанг ўзингни мачодай тут. Твитларинг бир вақтнинг ўзида сени дунёвий, замонавий ва билимдон шу билан бирга феминистларни ёмон кўрувчи ва аёлларни паст деб билувчи қилиб кўрсатсин
9. Агар аёл киши бўлсанг ёки мачо эркакларга қарши курашиш билан машғул бўл ёки бир вақтнинг ўзида мачоларга ёқиш учун ҳаракат қилиб шу билан бирга ўзингни замонавий эркин аёл қилиб кўрсатишга урун
10. Ўзинга ўхшаган твиттерчиларни йиғиб бир-биридан мазумунсиз, зерикарли ва бефойда чатлар ташкил қил. Чатнинг номининг ўзиданоқ унинг даражаси кўриниб турсин. Одамлар чатга кирганларида гапиришга гап тополмай, нега йиғилиб ўтирганларини билмай ўтирган твиттерчиларни кўрсинлар
11. Агар ушбу ёзилганларга ишонмасанг, тепадаги 1 дан 10 гача бандларни қайта ва қайта ўқиб чиқ!

😁11👍5😱1
Биз динозаврлар ҳаёт пайтимизда шундай қўшиқчилар бўларди. Эслайсизларми? 🤣😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Болаликдан шимингни тескари кийма деб ўргатишлари бежиз эмас экан 🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1😁1
БУХОРОДА...
1. Бухорода бундан 3500 йиллар олдин Замонбобо маданияти шаклланган.
2. Бухорода пойтахт шаҳар 2500 йилдан бери доим бир жойда қайта ва қайта қурилган. Ҳозирги Бухоро шаҳри тарихдаги барча давлатларнинг пойтахти бўлган (Масалан, Хоразмнинг пойтахтлари Кат, Кўҳна Урганч, Хива ва вилоят сифатида ҳозирги Урганчга кўчган. Самарқанд ҳам қадимда Афросиёбда (ҳозирги археологик обидалар), кейинчалик Темурийлар даврида янги ҳудудга (Шаҳристон, Регистон) кўчган.
3. Бухорода бундан 2000 йиллар олдин Эрон ҳудудларидан қочиб борган яҳудий халқлари жойлашган. Улар Бухоронинг туб аҳолисига айланиб, шу ҳудуднинг фаровонлигига ҳисса қўшганлар. Ҳозирги кунда бутун дунё банклари ишлатадиган банк чекларини айнан Бухоро еврейлари ўйлаб топган деган гаплар бор. Ҳозирги кунда дунёнинг турли давлатларида истиқомат қиладиган "Бухоро яҳудийлари" Бухорони ўз она ватанлари деб биладилар.

👍19
4. Бухорода бундан 2500-1500 йиллар олдин илк давлатчилик шакллари юзага келиб, ҳудудлар Аҳмонийлар, Греклар, Кушонлар ва бошқа империялар таркибига кирган.
5. Бухорода бундан 2000 йиллар олдин Буюк ипак йўлининг асосий йўналишларидан бири ўтган. Географик жойлашуви ва Зарафшон воҳасидаги сўлим табиати туфайли савдогарлик ривожланган.
Бухороликларнинг савдогарлик маданияти Буюк ипак йўли йўқолиб кетгандан кейин ҳам йўқолган эмас.
6. Бухорода бундан 1700-1600 йиллар олдин "Оқ хунлар" деб аталувчи Эфталийлар империясининг пойтахти Пойканд жойлашган. Бу шаҳар бир неча асрлар давомида минтақадаги энг бой ва кўркам шаҳарлардан бири бўлган.
7. Бухорода бундан 1400-1200 йиллар олдин Бухорхудодлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Бу сулола билан боғлиқ икки аҳамиятли воқеа: 1. Бидун бухорхудот Бухоро аркидаги саройни қурдирган. 2. У вафот этгач, ўғли ёш бўлганлиги учун ўрнига аёли Хўтак хотун худотлик, яъни подшолик қилган. Афсуски, арабларнинг Бухорони босиб олиши ва бой шаҳар Пойкандни талаши унинг даврига тўғри келган. У Бухорони араб босқинидан қутқариш учун қўшни турк давлати аскарларини ёрдамга чақирган, аммо барибир жангда мағлуб бўлган.
8. Бухорода бундан 1200 йиллар олдин Марказий осиёдаги илк дорихона ташкил топган.
9. Бухорода бундан 1200-100 йиллар олдин Марказий Осиёдаги энг катта империялардан бирини ташкил қилган Сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Сулола яратувчиси Исмоил Сомонийнинг мақбараси Ислом дунёсидаги илк мақбаралардан бири бўлиб, жаҳон меъморчилик гавҳарларидан бири ҳисобланади.
10. Бухорода бундан 1200 йиллар олдин мусулмон дунёсидаги иккинчи энг муҳим инсон Имом ал Бухорий дунёга келган. Мусулмон олами ҳадислар тўқиб, рост ва ёлғон қоришиб кетган бир даврда Ал Бухорий илмий тадқиқотлар олиб бориб, мавжуд юз минлаган ҳадислар орасидан бир неча минг энг ишонарли ҳадисларни саралаб Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ" асарини яратади ва бу асар ислом динининг муқаддас китоби "Қуръон"дан кейин иккинчи ўринда туради.
11. Бухорода бундан 1200-1100 йиллар олдин Абу бакр Наршахий "Бухоро тарихи" асарини ёзган. Бу асар Бухоронинг ўрта асрлар бўйича бирламчи аҳамиятга эга бўлиб, жуда бой маълумотлар беради. Асар 19 аср охирларида Парижда босмадан чиқарилган.
12. Бухоро ислом динида "Муқаддас шаҳар"лардан бири саналади. Аммо Бухоро исломгача ҳам турли дин ва маданиятлар чорраҳасидаги муқаддас ва навқирон шаҳар ҳисобланган. Ҳатто "Бухоро" сўзининг бир маъносига кўра уни "ибодатхона" деб ҳам айтадилар. Чунки қадим замонлардан бери Бухоро буддийликнинг, тангриликнинг ва бошқа маҳаллий динларнинг марказларидан бири бўлган. Шу сабабли, бухороликлар ҳаёт тарзида турли дин, маданият, маънавиятларнинг бойликлари мужассам бўлиб, улар бағрикенглик борасида намуна бўла оладиган халқлардан бири ҳисобланадилар.
13. Бухорода бундан 1000 йиллар олдин жаҳон илм фанининг даҳоларидан бири Абу Али ибн Сино дунёга келган. Қисқа умри давомида Ибн Сино 29 фан соҳасига оид 450 дан ортиқ асарларни ёзиб қолдирган. Умрининг ярми қочқинлик ва дарбадарликда ўтганлиги ҳисобга олинса, Ибн Синонинг қолган умри тўлиқ илм-фан ривожи, инсоният тараққиётига бағишланган деб айтиш мумкин. Ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асари 16 асрларга қадар Ғарб тиббиёт олийгоҳларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилган бўлса, унинг асарлари ҳозирга қадар барча шифокорлар учун ўрнак ҳисобланади. Бир ажойиб факт. Ибн Синони кўпчилик тиббиёт олими деб билади, аслида унинг асарларининг 85 фоизи фалсафага оид бўлиб, у инсоният тафаккури ривожига тиббиётдан кўра кўпроқ ҳисса қўшган. Замондош дўсти ва ҳамкасби Ал Берунийнинг таклифига кўра Хоразмдаги "Маъмун академияси"га бориб фаолият юритган даврларидаги Беруний-Ибн Сино ёзишмалари икки буюк олимнинг қанчалар тенгсиз бўлганликларидан далолат беради.
14. Бухорода бундан 700 йиллар олдин "Авлиёлар султони" деб ном олган Баҳоуддин Нақшбандий дунёга келган.