Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​ҚЎРИҚЛАЙДИ АНЖАНЧАСИГА

Андижон шаҳри ҳокимлигида суратдаги аёл билан юз берган воқеадан хабардорсиз, шунинг учун унинг тафсилотларига тўхталмайман. Хабари йўқлар учун, суратдаги аёл шаҳар ҳокими олдига келган журналистларни тергаб, сўкиб, ҳатто куч ишлатиб ҳокимиятдан ҳайдаб чиқарган. Ҳокимлик бу аёлни танимайман дегандай гап қилган бўлса ҳам жамоатчилик бу аёлни ҳокимнинг норасмий қўриқчиси эканлигини айтмоқда. Ҳатто Кун.уз нашри Андижон шаҳри ҳокимининг қарорларини журналистлардан ва андижонликлардан ҳимоя қилиб жанжаллар кўтарган исбот тасвирларни келтирди. Улар билан қуйидаги ҳаволада тантшишингиз мумкин:

https://youtu.be/WMni_o-OYYY

Ўзим жамоатчиликнинг фикрига кўпроқ ишонсам-да, бир он ҳоким ва ҳокимлик бу аёлни танимайди деб тасаввур қилиб кўрамиз.

Агар шундай бўлса, бу аёлга нисбатан нега бирон марта чора кўрилмаган? Аёлнинг қилаётган иши очиқчасига рекет, безорилик, ҳақорат, туҳмат, "разбор"лар. Бунинг устига у бу ишларни ҳокимият биноси ва бошқа кўз олдидаги жойларда амалга оширмоқда. Исбот ва гувоҳларни излаш ҳам шарт эмас. Ундан жабр кўрган одамларнинг гувоҳликлари, журналистларнинг видео материаллари аёлни Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айблаб, "дам олиш"га жўнатиб юборишга етарли.

Аммо унга нисбатан нафақат бирон марта чора кўрилмаган, балки тасвирларда кўриниб турганидай ИИВ зобити (кимсан майор унвонли) қонунга амал қилиб аёлга нисбатан чора кўриш, ҳеч тугул уни тартибга чақириш, сўраб суриштиришнинг ўрнига ёрдам сўраб мурожаат қилган журналистларни маҳкамага олиб бормоқда.

Аёлни танимайдиган Андижон шаҳар ҳокими ҳокимиятда шундай безорилик қилган аёлдан норози бўлиб, ўзи бош бўлиб, камида 15 суткага кетишини талаб қилишнинг ўрнига "биз уни танимаймиз" деган мазмунда баёнот бериш билан чекланмоқда. Агар оддий бир фуқаро ёки журналист ҳокимиятда шу аёл қилган ишни қилса ҳоким ва ИИВ зобити шундай ҳаракат қилармикан?

Буларнинг барчасидан Андижонда Ўзбекистон қонунлари эмас, қандайдир ёзилмаган "Опалар қонуни" амал қилиб унга ҳоким ҳам, ИИВ ҳам амал қиладигандай.

Андижон шаҳридан ташқари Андижон вилоят ҳокими билан боғлиқ ҳолатлар ҳам етарли эканлиги (Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг ёнини олиб биргалашиб ҳужум қиладиган "Андижон билан ишинг бўлмасин" деб тўполон қиладиган аёллар гуруҳи ҳам бор) ва бунга ҳатто президент ҳам ҳеч қачон ҳеч нарса демаслигини ҳисобга олсак, Андижон сал кам ўз қонунларига эга алоҳида беклик (республика эмас, ҳокими сайланмаган) деган тасаввур пайдо бўлади.

Албатта буларнинг барчаси тасаввурлар, ҳаёлот махсуллари. Андижонда барчаси жойида, журналистлар ва андижонликлар гапираверади. Ҳокимлар ва "опалар" айтдими демак шундай бўлса керак. Шубҳа қилиш учун биз киммиз?

ПС. Суратни ФБдаги Элбек Ҳамзатдан сўрамасдан ўғирладим.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍11😁6😢4🔥1😱1
Бу иккаласини ҳеч овутиб бўлмаяпти. Ўзларингиз бир нарса денглар 🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁16
Путин ҳудудларнинг бериб юборилиши, умуман СССРнинг парчаланишида Ленин бобомизни айблади.

СССРчилар ҳали ҳам Путинчими ёки иккаласидан бирини танлашдими? 🤔😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍5🔥2😱2
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁11
​​ПУТИН ҚУДУҚҚА ҲОЖАТИНИ ЧИҚАРДИ

Биттаси тарихда номи қолиши учун ҳамма сув ичадиган қудуққа ҳожатини чиқарган экан.

Украина воқеалари ҳақида ушбу ҳаволадаги суҳбатда гаплашган эдик:
https://t.me/uchzamon/1807

Унда юз бериши мумкин бўлган сценарийлар орасида уруш сценарийси Путин ва Россия учун яхши бўлмаслиги ва бунинг оқибатлари ҳақида айтган эдик. Мазкур оқибатларни ўйлаган ҳолда Путин уруш сценарийсигача бормаса керак деб умид қилган эдик.

Аммо Путин учун рационал фикрлаш, Россия манфаатларини ўйлашдан кўра тарихда ном қолдириш муҳимроқ эканлигини кўрсатмоқда. Путин дунёни минг йиллик тарих картасида кўради ва унга бугун ва келаси йилларда руслар оч қоладими, Шимолий Корея аҳволига тушадими, фарқи йўқ. Келажакда тарих китобларида унинг бошқарув йиллари санаб ўтилганда ва қилган ишлари эсланганда "буюк давлат раҳбари" деб эсланишини хоҳлайди. Чингизхон, Сталин ва Гитлер каби ёвуз буюк бўлса ҳам ҳечқиси йўқ. Умуман олганда Македонский, Атилла, Чингизхон, Амир Темур, Наполеон, Сталин, Гитлерлар юмшоқ, гуманист инсонлар бўлмаганлар ва тарих уларни эслайди. Путин тарихдаги ўз ўрнини шундай ҳисоб-китоб қилади.

Энди унинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Йўқотадиганини йўқотиб бўлган. Давлатнинг аҳволи дабдала, обрўси бир пул, тарихдаги номи Африка ва Осиёнинг давлатни 20 йилдан ошиқ ушлаб ўтирган диктаторлари рўйхатида. Агар у режалаштирилаётганидай Россияни 2036 йилгача, балки ундан ҳам ортиқ, ўлгунича ушлаб ўтирса ва номи ҳозиргидай аҳволда қолиб кетса, Путин учун энг фожиалиси шу бўлади.

Шунинг учун у қудуққа ҳожатини чиқаришга қарор қилди. Кейин нима бўлса бўлар. Санкция қўллашадими, минглаб, миллионлаб одамлар ўлиб кетадими, керак бўлса учинчи жаҳон уруши бўлиб, бутун инсоният қирилиб кетадими, фарқи йўқ. Асосийси, у ҳозирги обрўсиз, номсиз ҳолда тарихда қолмаса бўлди.

Бу ёғини кўраверамиз...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🔥10👍4
​​"НАТО" РОССИЯГА УНИНГ ЧЕГАРАЛАРИГА ЯҚИНЛАШМАСЛИККА ВА ҚЎШНИЛАРИНИ АЪЗОЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИККА ВАЪДА БЕРГАНМИДИ?

Путин ва путинпарпстларнинг илгари сураётган асосий аргументларидан бири бу НАТО Россияга унинг чегараларига яқинлашмасликка ваъда берганлиги ва у ўз ваъдасини бажармасдан Россиянинг чегараларига яқинлашаётганларидир. Путин Грузияни босиб олганида ҳам, Қиримни аннекция қилиб олганида ҳам, бугун Украинага бостириб кирганида ҳам шу важни баҳона қилиб келмоқда. Грузия ва Украина ҳеч қачон Россияга ҳужум қилмаган бўлса ҳам Россия бу иккала давлат ҳудудларига бостириб кирганида ҳам путинпарастлар мазкур важни илгари суриб агрессияни оқлаганлар ва тўғри қилиняпти деб ўйлаганлар.

Шу сабабли, мазкур "ваъда" масаласига ойдинлик киритиб ўтиш муҳим деб ўйлайман. Ёзилаётган гаплар менинг шахсий фикрларим эмас, уларни бемалол текшириб кўриш ва ишонч ҳосил қилиш мумкин.


ВАЪДА ВОҚЕАСИ

НАТО Россияга унинг чегараларига яқинлашмасликка ваъда берганмиди? Воқеа тафсилотлари уни яхшироқ тушунишга имкон беради.

1989 йилда, Берлин девори олиб ташланганидан кейин ГДР ва ФРГлар, яъни шарқий ва ғарбий Германия бирлашиши ҳақида баҳслар бўлганида ўша пайтдаги СССР раҳбари Горбачев Германия НАТОга кириши ва дунёнинг икки қутблари (СССР ҳамда унинг шериклари ва АҚШ ва унинг шериклари) орасидаги мувозанат ўзгаришидан хавотир билдиради. Бу хавотирни босиш учун АҚШ давлат котиби Жеймс Бейкер Горбачовга НАТО олдинги чегараларидан шарқ томонга кенгаймаслигига ваъда беради.

Ваъда АҚШ томонидан СССРга оғзаки берилади ва у иштирокчи давлатларнинг мажлис ҳисоботларига ёзилади, аммо ёзма шартнома сифатида расмийлаштирилмайди. Ва мазкур ёзилмаган норасмий ваъда Германия масаласида Германия учун берилади ва СССР деган давлат мавжуд бўлган пайида ваъдага вафо қилинади.


ЧЕГАРАЛАРГА ЯҚИНЛАШИШ ВА ҚЎШНИЛАРНИНГ АЪЗОЛИГИ

Ваъда берилган пайтда СССР деган давлатнинг парчаланиши ва унинг таркибидаги давлатлар мустақил бўлиб, суверен давлат сифатида ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилишлари режада ҳам бўлмаган. Россия СССРнинг меросхўри сифатида қолган бўлса ҳам, унинг ҳудудлари, мавқеи, алоқалари ва ваъдалар мақоми ўзгаради. Энг асосийси, СССР таъсиридан чиққан марказий ва шарқий Европа давлатлари ҳамда собиқ совет республикларида ҳам мустақил ҳуқуқлар пайдо бўлади. Бу ҳуқуқлар билан Россия ҳам, АҚШ ҳам, бошқалар ҳам ҳисоблашишга мажбур бўладилар.

Путин ҳокимиятга келгандан сўнг у империалистик амбициялари сабабли собиқ совет республикаларини ўзининг таъсирида бўлиши керак деб ҳисоблай бошлаган. Табиийки, собиқ совет республикларининг мустақиллиги унинг империалистик режаларига тўғри келмас эди. Шу сабабли, у уларнинг турли ташкилотлар, хусусан НАТОга аъзо бўлишларини қабул қила олмайди ва ўзининг сиёсий-ҳарбий ҳаракатларига 1989 йилдаги ваъдани асос қилиб кўрсатишни бошлайди.

Юқорида айтилганидай, мазкур ваъдага биронта юридик асос йўқ, чунки у ҳеч қачон расмийлаштирилмаган. Бу ҳақда Путиннинг ўзи Горбачевни айблаб афсусланиб гапирган. Расмий бўлмаган ваъдани асос қилган Путин ҳар сафар расмий шартномалар, келишувларни бузиб мустақил давлатларнинг ҳудудларига бемалол бостириб киришда давом этмоқда.

Шуларни билгач, "НАТОнинг ўзи Россия чегараларига яқинлашиб келяпти" деб гапирганда нима ҳақда гапираётганлигини билиб олинса ёмон бўлмайди. Чунки, собиқ совет республиклари, жумладан Грузия, Украина ёки Ўзбекистон ҳам СССРнинг меросхўрлари ҳисобланадилар ва ҳозир улар мустақилдирлар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17
​​РОССИЯ НЕГА УКРАИНАНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИНИ БОМБАЛАМОҚДА?

Бугун эрталаб рус армияси Украина ҳудудларига ракеталар билан ҳужум қилишни бошлади.

Бир зум барчасини унутиб, Россия ростдан ҳам ўзи тан олган Луганск ва Донецк республикаларини ҳимоя қиляпти, улар тарафда туриб Украина армиясига қарши жанг қиляпти деб тасаввур қиламиз. Хўш, унда нега Россия фақат Донбасс ҳудудларини бомбалаш билан кифояланмасдан Украинанинг деярли барча ҳудудларидаги бир неча ўнлаб шаҳарларни, жумладан Киев ва унинг атрофларини бомбаламоқда?

Буни тушуниш учун 2008 йил Грузия урушига қайтиш керак бўлади. Умуман олганда, Россия Украинада Грузияда қилган ишларини яна бир бор такрорламоқда. Сценарий деярли бир хил. Иккита тан олинмаган республиканинг тан олиниши, уларнинг ҳимояси учун мустақил давлат ҳудудларига бостириб кириш ва ўз режаларини амалга ошириб қайтиб чиқиб кетиш.

Путиннинг матбуот котиби Песков аллақачон Россия Украинада қолмаслигини, фақат украинларни "нацистлардан озод қилиб", кейин чиқиб кетишини айтди.

Россия учун бўлар иш бўлди, энди ортга йўл йўқ. У Ғарб ва НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашув бўлмаслигини яхши билади. Украина борасида эса фақат Донбассни босиб оладими, бутун Украинани босиб оладими, барибир санкциялар қўлланилишини ҳам тушунади. Шу сабабли, барибир жазоланадиган бўлгач, бемалол жиноятни содир этиб, жиноят изларини яшириб, чиқиб кетиши керак.

Россияга энг кераги аслида Донбассдан Қиримгача бўлган ҳудудлар эди. Бу аввало ўзига керак, қолаверса Украинанинг жанубий-шарқдаги оёқ-қўлларини узишига ёрдам беради.

Россиянинг иккинчи ҳаёт-момот муаммоси узоқ йиллар давомида НАТО ва Ғарб Украинага берган/сотган замонавий қуроллари, ҳарбий техникалари бўлади.

Россия Донбассга бостириб киришига юқоридаги икки мақсаддан биринчиси сабаб бўлса, у бутун Украина ҳудудларига бостириб киришига иккинчи мақсад сабабдир.

Эътибор берган бўлсангиз ракеталар асосан Украина ҳарбий бинолари, ўқ-дори омборларига йўналтирилмоқда. Ҳозир Россия аскарлари кириб боришидан олдин Украина ҳарбий қудратини синдиришга ҳаракат қилмоқда. Навбатдаги босқичда (аллақачон бошланган), Қиримдаги қўшинлар Донбассни, Белорусдан кириб келадиган қўшинлар Киевни олишга ҳаракат қилса керак. Асосийси, барчаси Гитлер Россияни босиб олиш учун тузган режасидай яшин тезлигида юз бериши керак. Агар режалар Гитлер армиясига ўхшаб украинларнинг "Сталинград жанги"га дуч келса ва Киевга бир неча километр қолганда олдинга юра олмай қолса, бу Россия учун фожиали шумхабар бўлади. Чунки бундай ҳолда уруш узоқ давом этади ва Россияни Афғонистондаги СССР тақдири кутади.

Агар мобадо Россия ўз мақсадига тез етиб, Украинани украинлардан озод қила олса, ўз мақсадларига етиб бўлгандан кейин қайтиб чиқиб кетса керак. Украинанинг барча ҳудудларидан эмас албатта. Ўзи кўпдан бери олишни орзу қилиб келган ҳудудларни Донецк республикасига қўшиб олса, жуда журъати зўр бўлса, Россия ҳудудига (балки дастлаб Донецкка, кейин референдум орқали Донецкни Россияга қўшиб олиши ҳам мумкин) қўшиб олса керак.

Ҳозирча мана шундай таҳминлар. Кўраверайлик-чи...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17😢2
Щтўта вапше билинмаяпти 🤣😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12
Рўйхатда кимлар ёзилган, кўра олмаяпман? 🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7😁2
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍18😢1
​​ПАРАЛЛЕЛ

Россия Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарлари, Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Термиз ва Урганч атрофларига ракеталар учирмоқда.

Россиянинг Тожикистондаги 201-ротаси Фарғона водийсига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда. Сўхда жойлашган ўзбек ҳарбийлари таслим бўлишни рад этганлари учун йўқ қилиндилар.

Қорақалпоғистон жануби ва Хоразмни тезроқ Ўзбекистондан ажратиб олиш учун шиддатли жанглар давом этмоқда.

Қозоғистон орқали кириб келган рус қўшинлари Тошкентни қамал қилди. Тошкент аҳолиси тунни метро остида ўтказмоқда. Ўзбек армияси қаҳрамонлик кўрсатиб русларнинг бир неча уринишларини бартараф этди.

Ўзбек олигархлари, бойлари аллақачон Ўзбекистонни тарк этиб, Швейцария ва бошқа давлатлардаги дачаларига учиб кетганлар.

Ўзбек президенти Россия билан урушмоқчи эмаслигини мингинчи бор такрорлади. Аммо президент Путин Ўзбекистонни нацистлар, наркоманлар ва жиҳодчилардан озод қилмагунча тўхтамаслигини билдирди. Ўзбекистонликлар жонли видеолар орқали ўзларининг нацист, наркоман, жиҳодчи эмасликларини айтсалар ҳам сабабсиз урушни бошлаган Россия урушни тўхтатмаяпти.

Ғарб Россия, шахсан Путиннинг ўзига сакциялар эълон қилмоқда. Россияда зиёли қатлам вакиллари Путинни урушни тўхтатишга чақирмоқда. Москва кўчаларида урушга қарши намойишларга чиққан минглаб руслар ҳибсга олиндилар.

Қирғизистон ва Тожикистондаги айрим Путинни қўллаб-қувватловчи инсонлар "Россия Ўзбекистонни босиб олиб яхши қилади. Ўзбекистон ҳукуматини нацистлар эгаллаб олган эди" демоқдалар.

Ўзбекистонликлар уларга "Биз Россиянинг ҳудудларига бостириб кирмадик, Россия бизнинг ҳудудларимизга бостириб кирди. Путинни ҳозир тўхтатмаса, сизларга ҳам навбат келади. Айниқса демократия ўчоғи Қирғизистонга" деб жавоб бермоқдалар. Аммо Россия телеканаллари орқали воқеаларни кузатиб бораётган айрим қирзизистонлик ва тожикистонликлар бунга ишонмаяптилар. Путин ҳеч қачон бундай ишни қилмайди. У фақат Марказий Осиё иттифоқи тузилишига қарши. Агар Ўзбекистон қўшнилари билан бирлашишга ҳаракат қилмаса, Путин бировга ёмонлик қилмайди деб жавоб беряпти демоқдалар.

Ёлғиз ўзи қолган ўзбекнинг мард ўғлонлари босқинчи Путин армиясига қақшаткич мағлубиятлар келтириб, чиқариб юборишига умид қиламиз. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...

ПС. Етиб бормаганлар учун бу параллелни Укаринада юз бераётган воқеаларни ўз танасида ҳис қилиб кўришлари учун ёздим. Етиб бормаётган танишларингизга тарқатинглар. Шоковая терапия бўлсин.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍33🔥6
Россия армиясининг Украина ҳудудига кириши, бир неча шаҳарларни ва пойтахтни эгаллаш учун жанглар олиб бораётганлиги сиз учун нимани билдиради?
public poll

Россия агрессор ва рус арсияси Украинани босиб олишга ҳаракат қилмоқда – 107
👍👍👍👍👍👍👍 63%

Россия армияси Украинани нацист ва наркоманлардан ташкил топган ҳукуматдан озод қилишга ҳаракат қилмоқда – 32
👍👍 19%

Бир нарса дейишга қийналаман. Нималар бўлаётганлигини тушунишга билим ва маълумотларим етарли эмас – 21
👍 12%

Россия Украина ҳудудларига кирган эмас. Барчасини НАТО ташкил қилмоқда. Украинлар ўзларини ўзлари бомбалаб Россияни айбламоқда. – 9
👍 5%

👥 169 people voted so far.
👍13
УКРАИНА: РОССИЯ, АҚШ, ЕИ ВА МАНФААТЛАР

Украинада бўлаётган гаплардан барча хабардор. Кўпчилик сабаб нима бўлишидан қатъий назар бир давлатнинг иккинчи давлат ҳудудига бостириб кириб, уни эгаллаш учун жанглар қилишини табиий равишда қоралаётган бўлса, Путин пропагандаси қурбонига айланиб, ноқонуний агрессияни оқлаётганлар ҳам бор. Мен воқеалар тафсилотлари ва ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигига тўхталмоқчи эмасман. Зеро бу борада позицимни билдириб келмоқдаман.

Мен Украина воқеаларида АҚШнинг роли ва манфаатлари тўғрисида ёзмоқчиман.

АҚШ Украинага бостириб кирмади, агрессия олдидан ҳатто охирги фуқаросигача олиб чиқиб кетди ва Украинага ёрдам беришнинг ўрнига санкциялар қўллаш билан овора. У қўрқиб, барча манфаатларидан воз кечиб, барчаси тугашини четда туриб томоша қиляптими? Аслида барчаси бундан анча мураккаб.
ҚИСҚАЧА ТАРИХ

Совуқ уруш даврида СССР Россиядан каттароқ, ўз иттифоқчиларига эга, бир неча бор қудратли ва салоҳиятли давлат бўлган. Уни ҳарбий томондан енгиш деярли имконсиз бўлган. Аммо урушнинг турлари кўп. Фақатгина қурол билан урушиш шарт эмас. Иқтисодий уруш, психологик уруш, ахборот уруши, геосиёсий уруш ва ҳоказолар. "Совуқ уруш" асосан қуролсиз урушлардан иборат бўлган ва у СССРдай улкан империянинг емирилиб, йўқ бўлиб кетиши билан тугаган.

СССР иккинчи жаҳон урушидан кейин қудратга кўтарилиб, 1950-60 йилларда анча фаровонлашишни бошлагач, АҚШ қизил империяга иқтисодий уруш бошлайди.

1973 ва 1979 йилларда икки марта "Нефть шоки" ташкил қилинади. Ҳа айнан ташкил қилинади.

СССР халқаро савдо алоқаларида чет эл валюталарига қаттиқ боғланган бўлган. Автомоллар, электроника, техника, магнитофонлар ва ҳатто оддий дўконлардаги махсулотлар учун навбатларни кўпчилик эсласа керак. Гап шундаки, СССР ички эхтиёжлари учун кўп махсулотлар ва қисмларни чет эллардан сотиб олган ва уларни чет эл валюталарида тўлаши керак бўлган. Чет эл валюталарига эга бўлиш учун у асосан хом ашё махсулотлари-нефть, газ, буғдой ва ҳоказоларни сотган.

1970 йилларда АҚШ Саудия Арабистонига катта миқдорда молиявий ёрдамлар кўрсатиб, нефть нархини сунъий равишда арзонлаштириб, ушлаб туришни буюради. Нефть нархи 3 долларгача туширилади. Оқибатда СССР четга сотган нефть ва газлари деярли текинга сотилиб, чет эл валюталари кириши бир неча марта камайиб кетади. Бу СССР иқтисодиётига катта зарба беради ва у ерда ички ижтимоий норозиликларни келтириб чиқаради.

1970 йиллар охирларига келиб, СССР Афғонистонга бостириб киришга қарор қилади. Албатта мақсад, бостириб кириб, афғонларни тезда душманлардан "озод қилиб", ўзининг қўғирчоқ ҳукуматини ўрнатиб чиқиб кетиши керак эди. Аммо вазият совет раҳбарияти кутганидан бошқача бўлиб чиқди ва совет армияси Афғонистонда 10 йил қолиб кетди. Ўзи иқтисодиёти бир неча йиллар давомида ўтирғизилган СССР ўн йил давомида молиявий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий ва энг асосийси инсоний йўқотишларга дуч келиши керак бўлди. Табиийки, бу империянинг ичидан емирилишига ва биронта ўқ отилмасдан йўқолиб кетишига сабабчи бўлди. Умуман, ҳарбий йўл билан енгишнинг иложи бўлмаганда жанглар мана шу тарзда олиб борилади ва енгилади. Жумладан Хитой ва АҚШни ҳам ҳарбий йўл билан енгиб бўлмайди.


РОССИЯГА ҚАЙТАМИЗ

Россия ҳудудий жиҳатдан СССРдан бироз кичик, иттифоқчилари Куба, Венезуэла, Шимолий Корея, иқтисоди СССРдагидан аянчлироқ аҳволда нефть ва газ экспортига боғлиқ бўлиб қолган. Дарвоқе, Путин Россияни "гуллатган" йилларда бунинг асосий сабаби нефть ва газ нарюларининг юқори бўлганлиги бўлади. Бир тарафдан, Россияда аҳвол яхшиланган, бошқа тарафдан рус олигархларининг аҳволлари яхшиланган. Халқ қорни тўқ, усти бут бўлса, раҳбарият қанча ўғирласа ҳам бу билан шуғулланмайди.

Қудратга келган Россия, тўғрироғи Путин СССРнинг, балки Чор Россиясининг шонли даврларини орзу қилишни ва унга интилишни бошлайди. Сиёсий томондан қараганда, бу нормал ҳолат. Ҳар бир давлат кучайишни, қудратли бўлишни орзу қилишга ҳақли. Аммо кимдир қудратли бўлса, кимлардир нималардандир кечиши, айрилиши ва қайсидир қудратлилар у билан ҳисоблашиши керак бўлади.

Бир неча ўн йиллар давомида совуқ уруш қилиб, зўрға СССРни йўқотганда унинг ўрнига иккинчи СССР пайдо бўлиши АҚШнинг манфаатларига тўғри келмас эди. Сиёсий томондан қараганда, бу ҳам нормал ҳолат.

СССР билан тажрибага эга бўлган АҚШ Россиянинг заиф томонларини аниқлайди ва у билан "шахмат ўйини" ўйнашни бошлайди.

1-юриш. Россиянинг даромад манбаи нефть ва газ. Россиянинг муаммоси иқтисодиётини диверсификация қилмаганлиги. Демак, уни нефть ва газ нархи орқали уриш мумкин.

2-юриш. Россия бойлари, олигархлари, сиёсатчи мулозимлари ва ҳатто Путиннинг ўзи ҳам юртидан ўғрилаган пулларини Ғарбга олиб бориб яширганлиги. Бу худди ўз уйидан пул ўғирлаб, душманига олиб бориб беришдай гап. Ғарб истаган пайтда Путинни ва Россияни молиявий ва иқтисодий томондан қисиши, Россияда ижтимоий беқарорликни келтириб чиқариши мумкин.
👍15
3-юриш. Россия ўзини собиқ СССР, ҳатто марказий ва шарқий Европанинг катта оғасиман деб ўйлаб юрибди ва ўзининг "империал ҳудуди"га эга. Демак, Россияни мустамлакалари, таъсири остида бўлган ҳудудларидан жудо қилиш.

4-юриш. Россиянинг "Афғонистон"ини яратиш ва унинг емирилишини ташкиллаштириш.

Сўнгги 20 йиллик тарихни олиб қарасангиз, юқоридаги "юришлар"нинг барчаси амалга оширилганлигининг гувоҳи бўласиз. Марказий ва шарқий Европа давлатларининг Европа иттифоқи ва НАТОга қабул қилинишлари, собиқ совет республикаларидаги рангли инқилоблар, рус олигархларининг Ғарбдаги энг қиммат қасрларни, яхталар, футбол жамоаларини ва ҳоказоларни сотиб олиб, пулларини ўша ерларга тикишлари, Грузия, Сурия ва Украина урушлари.

Ушбу хронологик таърифни ўқиб," "барчасига АҚШ айбдор экан-ку" деган тасаввур пайдо бўлиши мумкин, аммо шаҳмат ҳеч қачон бир ўйинчи билан ўйналмайди. Бир томонда Карпов катта юришлар қилган бўлса, бошқа томонда Каспаров дахшатли юришлар билан жавоб бераётган бўлади.


УКРАИНАГА ҚАЙТАМИЗ

Шахмат ўйинида Украинанинг мақоми қандай? Ўйинчими ёки шахмат доскасими? Иккаласи ҳам эмас. У бор йўғи бир фигура. Ўйинчилар АҚШ ва Россия, шахмат доскаси деярли бутун дунё, Украина эса навбатдаги юришда олдинга сурилган дона. Ўйин анча илгарилаб қолганлигини ҳисобга олсак, АҚШ томонидан Россияга берилган "шоҳ". Россия вазиятдан чиқиб кета оладими ёки "мот" бўладими, буни воқеалар ривожи кўрсатади.

Кўпчилик ишонмас, Украина воқеаларида ҳатто Европа иттифоқи ҳам ўйинчи эмас, балки ўйиндаги бир фигура. "АҚШ-ЕИ" шахмат ўйинида Европа ўйинчи бўлиши мумкин, аммо "АҚШ-Россия" ўйинида у бир фигура холос. Керак пайтда АҚШ уни илгари суради, керак бўлса ғалаба йўлида қурбон қилади.

Украина воқеаларида учта мағлуб ва битта ғолиб бор.

Украина-хоҳламаса ҳам, тиламаса ҳам, уруш бўлмаслигига қанча ҳаракат қилса ҳам Россия агрессиясига дучор бўлди. Агар АҚШ режалаштирилганидай, у Россиянинг "Афғонистон"ига айлана олса, узоқ муддатларда ютиб чиқади, аммо бунинг учун кўплаб инсоний, моддий, ҳарбий талофатлар беради.

Россия-сабаб нима бўлишидан қатъий назар агрессор. Ҳеч кимнинг рухсатисиз қўшни давлат ҳудудини босиб олишга ҳаракат қилмоқда. Тўғрироғи, жон талвасасида навбатдаги юришини қилмоқда ва АҚШнинг ўйинини ўйнамоқда. Агар у ҳозир Украинани ола олса, бир пиёдани олади ва катта фигураларидан айрилади. Агар Украинани тез орада ола олмаса, бу унинг "мот" бўлиш онлари яқинлигини билдиради.

Чунки тез орада Россияда молиявий, сўнгра иқтисодий, сўнгра ижтимоий, сўнгра сиёсий беқарорликлар юзага келади. Путинни рус халқи олиб ташламаса, рус олигархлари олиб ташлайди.

Европа иттифоқи-АҚШдан мустақил бўлишга ҳаракат қилаётган ва Россия билан урушишни хоҳламаган Европа урушнинг катта талофатларини кўришга мажбур бўлмоқда.

Биринчидан, уруш Европа ҳудудларида юз бермоқда ва бу иқтисодий, сиёсий, айниқса инсоний томондан катта фожиа ҳисобланади. Украина воқеалари сабабли, 5 миллион украинлар Европага қочиб боришлари таҳмин қилинмоқда.

Иккинчидан, АҚШ Россия билан иқтисодий урушдан кўп нарса йўқотмайди, чунки унинг Россия билан олди-бердиси кўп эмас. Аммо Европа Россия билан улкан иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Янглишмасам улар ўртасидаги савдо айланмаси 400 миллиард доллардан ошади.

"Санкциялар ўйини"да Европа ўз савдо манфаатларининг ана шунчасидан воз кечишига тўғри келади. Тўғри, бу Россияни дабдала қилади, лекин Европага ҳам анча зарар келтиради. Россиянинг Европага қарши санкцияларини ҳам АҚШ эмас Европа кўтаришига тўғри келади.

Европанинг кўплаб давлатлари нефть ва газни Россиядан сотиб олиши ҳисобга олинса, Европа эхтиёжини қондириш учун қисқа муддатларда янги чоралар топиши керак бўлади ва буни тўлиқ амалга ошириш имконсиздир. Энг ачинарлиси, АҚШдан қутулишга ҳаракат қилаётган Европа қайтадан АҚШнинг таъсирига кириб бормоқда.

АҚШ-ягона ғолиб. Россия Украинани босиб олса, АҚШнинг режаси амалга ошади ва Россияни молиявий ва иқтисодий томондан синдирига асос бўлади. Россия Украинани босиб ола олмай, иқтисоди синиб, Путин ютқазса, АҚШнинг режаси амалга ошади.
👍19
Европанинг Россия билан алоқалари бузилса, у билан санкциялар жангини қилса, АҚШнинг режаси амалга ошади. Бу билан у иккала қуённи уради, иккаласини иқтисодий заифлаштиради, Европани ўз таъсирига қайтаради, унга ўзининг газини сотади. Ўз армиясини тузишни орзу қилиб юрган Европа яна НАТОнинг қадрига етади. Ҳатто Европадаги НАТОга кирмаган давлатлари ҳам НАТОга киришни хоҳламоқда.


ХУЛОСА

Россия аҳмоқликданми, чорасизликданми ёки бошқа сабабларга кўра Украинага бостириб кирди ва катта хатога йўл қўйди. Украина шахмат доскасидаги навбатдаги юриш эди, аммо воқеалар ривожи ўйиннинг якуни яқинлигини кўрсата бошлади.

Украина "ўзи хоҳлади, ўзи бошлади" ва ҳоказо деётганлар балонинг бештасини ебди. Украина уруш бўлмаслиги учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Афсуски, воқеалар тақдири ва ривожи унинг қўлида эмас эди. Нацистлар, наркоманлар ва ҳоказолар Қундуз амакининг эртакларидир ва уларга "Оқшом эртаклари" кўриб жойига ётадиган болакайларгина (ва мияси шу ёшдагилар) ишонадилар.

АҚШни расман айблаш учун биронта юридик асос йўқ. Профессионаллик шундай бўлади. Мустақил суверен давлат билан халқаро қонунлар доирасида алоқа қилиб, агрессор бостириб кириши билан индамай чиқиб кетди. Ҳатто агрессор келишидан огоҳлантириб, ўз бурчини бажарди. Ўзининг умуман айби йўқ.
Тескарисини исботлаб кўрингчи.

"Шахмат ўйини"ни кузатишда давом этамиз...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12
​​ЗЕЛЕНСКИЙ-МАСХАРАБОЗ ЁКИ ҲУКМДОР?

Украина халқи Володимир Зеленскийни президентликка сайлаганидан бери кўпчилик, айниқса Украина сиёсатига қарши бўлган инсонлар уни "клоун" (масхарабоз), "қизиқчи", "артист" деб устидан кулишга ҳаракат қилиб келадилар. Ҳатто ҳозиргача ҳам уни "сиёсат бобида тажрибасиз" деб айталиганлар бор. Аммо кўпчилик ўйлаганидай, Зеленский фақат кулдиришни биладиган масхарабозми?

Авваламбор, сиёсатчилик бу касб эмас. Унга ўқитилмайди, президент бўлиш учун "президентлик дипломи" талаб этилмайди. Масалан, Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган раҳбарлардан бири Шароф Рашидов филолог бўлган. Франция президенти Эммануэль Макрон файласуф, Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел физик олима, Путин ва Байденлар юристлардир. Уларнинг ҳеч бири президентлик тажрибаси бор бўлганлиги учун эмас, демократик сайловлар имкон берганлиги учун миллионлаган юртдошлари орасидан сараланиб чиқиб олий мансабни эгаллаганлар.

Зеленскийга қайтсак, у украиналик еврейлар оиласида таваллуд топган. Комедия жанрида актёр, режиссёр, продюсер бўлишдан ташқари Украина иқтисодиёт университетини тугатган дипломли иқтисодчи ҳисобланади. У талабалик даврларида "КВН"ларда иштирок этиб, кейинчалик ўзига ёққан ишни касбига айлантирган. Масалан, талабалик пайтларимда мен ҳам "ҚВЗ"ларда иштирок этганман, "Балли йигитлар" конкурсида иштирок этиб, ғолиб бўлганман. Шунинг учун раҳбарлик қилиш ёки президент бўлиш учун менда легитимлик бўлмаслиги керакми?

Украина ва рус тилини биладиган давлатларда манзур бўлган комик асарлари ва ролларидан ташқари Зеленский фаолиятини юритиш учун корхона ташкил қилиб, ушбу корхонани бошқарган. Яъни унда сиёсатнинг илк пойдевори-бошқарув қобилияти бор бўлган.

Ҳеч ким президент бўлиб туғилмайди ва илк бор президент бўлиб сайланганида ўрганиб кетгунича қийналади, хатолар қилади. Зеленскийда ҳам шакл борасида айрим камчиликлар бор бўлган бўлиши мумкин, аммо унинг президентлик муддатини ёмон деб айтиб бўлмайди. Россия билан уруш ҳолатида бўлган ва икки марта инқилоб қилиб президентларини ағдариб ташлаган Украинадай давлатни бошқараётгани ҳисобга олинса, Зеленскийни бемалол табриклаш мумкин.

Ва ниҳоят Зеленскийнинг олий бош қўмондон сифатида айни дамдаги урушни бошқарувига қараб, дунёнинг анча тажрибали давлат раҳбарлари ундан ўрнак олишлари керак дейиш мумкин.

Ҳаёлингизга келган истаган бир давлатни, хусусан коррупция, таниш-билишчилик, кланлар монополиялар еб битираётган, каттароқ давлатларга оғиз очиб йўқ дейишга қўрқадиган давлатларнинг раҳбарларини олиб Зеленскийга солиштириб кўринг ва хулоса чиқаринг.

Юртини дунёдаги иккинчи ҳарбий қудратли давлат босиб олишга ҳаракат қилаётган, бутун дунё томошабин бўлиб турган пайтда қочиб кетмасдан ўз халқини руҳлантириб, шу билан бир вақтда жаҳон ҳамжамияти билан дипломатик алоқаларни олиб бориб, бунинг устига дунё халқларини шахсан ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабардор қилиб бориш учун масхарабозми, бошқами катта билим, ирода, ақл ва руҳий чидамлилик талаб этилади.

Ушбулардан келиб чиқиб, Зеленский ҳақида гапирганда масхарабоз деганда ўйлаб гапирилса ёмон бўлмайди. Зеро сиёсатчилар сиёсатни эплай олмай масхарабозлик қилиб юрганларида масхарабоз Зеленский сиёсатни қойиллатмоқда.

Респект, Зеленский!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍39❤5
Россия ва Украина президентлари ўзларининг мудофаа вазирлари билан.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍23😁8🔥2
Ёзганларимдан безор бўлганлар бир хурсанд бўлсин дедим 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁12👍1
Қарғиш ўтади деса ишонмасдим. Секинроқ қарғанглар-э. Нима қилиб қўйдингизлар? 😳😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁21🔥4👍3