Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​ЗЕЛЕНСКИЙ-МАСХАРАБОЗ ЁКИ ҲУКМДОР?

Украина халқи Володимир Зеленскийни президентликка сайлаганидан бери кўпчилик, айниқса Украина сиёсатига қарши бўлган инсонлар уни "клоун" (масхарабоз), "қизиқчи", "артист" деб устидан кулишга ҳаракат қилиб келадилар. Ҳатто ҳозиргача ҳам уни "сиёсат бобида тажрибасиз" деб айталиганлар бор. Аммо кўпчилик ўйлаганидай, Зеленский фақат кулдиришни биладиган масхарабозми?

Авваламбор, сиёсатчилик бу касб эмас. Унга ўқитилмайди, президент бўлиш учун "президентлик дипломи" талаб этилмайди. Масалан, Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган раҳбарлардан бири Шароф Рашидов филолог бўлган. Франция президенти Эммануэль Макрон файласуф, Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел физик олима, Путин ва Байденлар юристлардир. Уларнинг ҳеч бири президентлик тажрибаси бор бўлганлиги учун эмас, демократик сайловлар имкон берганлиги учун миллионлаган юртдошлари орасидан сараланиб чиқиб олий мансабни эгаллаганлар.

Зеленскийга қайтсак, у украиналик еврейлар оиласида таваллуд топган. Комедия жанрида актёр, режиссёр, продюсер бўлишдан ташқари Украина иқтисодиёт университетини тугатган дипломли иқтисодчи ҳисобланади. У талабалик даврларида "КВН"ларда иштирок этиб, кейинчалик ўзига ёққан ишни касбига айлантирган. Масалан, талабалик пайтларимда мен ҳам "ҚВЗ"ларда иштирок этганман, "Балли йигитлар" конкурсида иштирок этиб, ғолиб бўлганман. Шунинг учун раҳбарлик қилиш ёки президент бўлиш учун менда легитимлик бўлмаслиги керакми?

Украина ва рус тилини биладиган давлатларда манзур бўлган комик асарлари ва ролларидан ташқари Зеленский фаолиятини юритиш учун корхона ташкил қилиб, ушбу корхонани бошқарган. Яъни унда сиёсатнинг илк пойдевори-бошқарув қобилияти бор бўлган.

Ҳеч ким президент бўлиб туғилмайди ва илк бор президент бўлиб сайланганида ўрганиб кетгунича қийналади, хатолар қилади. Зеленскийда ҳам шакл борасида айрим камчиликлар бор бўлган бўлиши мумкин, аммо унинг президентлик муддатини ёмон деб айтиб бўлмайди. Россия билан уруш ҳолатида бўлган ва икки марта инқилоб қилиб президентларини ағдариб ташлаган Украинадай давлатни бошқараётгани ҳисобга олинса, Зеленскийни бемалол табриклаш мумкин.

Ва ниҳоят Зеленскийнинг олий бош қўмондон сифатида айни дамдаги урушни бошқарувига қараб, дунёнинг анча тажрибали давлат раҳбарлари ундан ўрнак олишлари керак дейиш мумкин.

Ҳаёлингизга келган истаган бир давлатни, хусусан коррупция, таниш-билишчилик, кланлар монополиялар еб битираётган, каттароқ давлатларга оғиз очиб йўқ дейишга қўрқадиган давлатларнинг раҳбарларини олиб Зеленскийга солиштириб кўринг ва хулоса чиқаринг.

Юртини дунёдаги иккинчи ҳарбий қудратли давлат босиб олишга ҳаракат қилаётган, бутун дунё томошабин бўлиб турган пайтда қочиб кетмасдан ўз халқини руҳлантириб, шу билан бир вақтда жаҳон ҳамжамияти билан дипломатик алоқаларни олиб бориб, бунинг устига дунё халқларини шахсан ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабардор қилиб бориш учун масхарабозми, бошқами катта билим, ирода, ақл ва руҳий чидамлилик талаб этилади.

Ушбулардан келиб чиқиб, Зеленский ҳақида гапирганда масхарабоз деганда ўйлаб гапирилса ёмон бўлмайди. Зеро сиёсатчилар сиёсатни эплай олмай масхарабозлик қилиб юрганларида масхарабоз Зеленский сиёсатни қойиллатмоқда.

Респект, Зеленский!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍39❤5
Россия ва Украина президентлари ўзларининг мудофаа вазирлари билан.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍23😁8🔥2
Ёзганларимдан безор бўлганлар бир хурсанд бўлсин дедим 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁12👍1
Қарғиш ўтади деса ишонмасдим. Секинроқ қарғанглар-э. Нима қилиб қўйдингизлар? 😳😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁21🔥4👍3
​​УТОПИСТОНДА КЕЛАЖАК ҲАҚИДА ЭРТАК

- Украина Россия учун "СССРнинг Афғонистони"га айланди. Конвенционал жангларда ютиш учун бор будини тиккан Россия иқтисоди партизан урушлари сабаб ўтириб қолди...

- Россия кўчаларида ҳар кун норозилик. Нархлар бир неча минг баробар ошиб кетди. Рублнинг долларга нисбатан курси 150000 га чиқди. Путин давлатнинг аҳволини ўзи президентликка келмасдан олдин Россияда юз берган иқтисодий бўхрондан баттар ҳолатга олиб келди...

- Ўз ўғли томонидан ўлдирилган Цезар тарихидан хабардор Путин ўз вазирлари билан орасидаги столни яна 10 метрга узайтирди. Ковидни баҳона қилиб столнинг ўртасига ўқ ўтмайдиган ойна ўрнаттириб олди. Бор будларидан айрилиб, давлат берган маошга қараб қолган барча мулозимларнинг орзуси битта: Путинга яқинлашиш ва уни ўлдириш...

- Россия олигархлари Ғарбга санкцияларни олиб ташласа Путинни олиб ташлашга ва урушни тўхтатишга ваъда бердилар. Улар дунёдаги энг хавфли киллерларни ёллаб Москвага олиб келдилар...

- Россия бераётган миллиардлаб доллар субцидиялар ҳисобига Путинни қўллаб келаётган Чеченистон, Доғистон, Ингушистон, Татаристон, Бошқирдистон, Ёқутистон ва бошқа кўплаб республикалар пул келмай қўйгач ўз мустақилликларини эълон қилдилар. Ҳозир рус армияси уларни қайта босиб олиш учун жанглар олиб бормоқда. Аммо бир неча фронтларда жанг олиб бориш деярли имконсиз бўлиб қолмоқда...

- Қўшинлар Украинадан шармандаларча олиб чиқиб кетилди. Россия парчаланиб кетди. Россия федерацияси Европа қисмидаги бир неча шаҳарлардан иборат кичик бир давлатга айланди. Ўз мустақилликларини эълон қилган янги республикалар Ғарб ва Хитой билан шартномалар тузиб нефть ва газларини сота бошладилар.

- Путин ядро қуроллари чамоданини олиб бункерга кириб кетди ва ўзидан кейин дунё мавжуд бўлмаслиги учун мурувватни босди. Барчаси тамом!

Путиннинг генераллари чамадонни алмаштириб, ўрнига оддий бомба ўрнатилган нусхасини қўйиб қўйган эдилар. Бундан бехабар Путин бункерда ўзини ўзи портлатиб юборди. Барчаси ростдан ҳам тамом!

- Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳали ҳам ўйлаб юрибдилар. "Бирлашаверсакмикан ёки яна бир оз Россия нима дейишини кутсакмикан? Балки Хитойдан сўрасакчи? Майли бирлашиб кўраверайликчи, бир гап бўлар".

Марказий Осиё иттифоқи тузилди.

Шу билан чол-билан кампир умрларининг охиригача бахтли ҳаёт кечирибдилар.

Хайрли кун, эртагим ёққанлар ва мени кўргани кўзи йўқлар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍31
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍19😁10
Ростдан ҳам матнда тасвирларганлар Путин, унинг мулозимлари, олигархлар, пропагандист журналистлар-ку. Урушни шулар қиляпти. Путинга қаршилар эмас ☝😊

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍3
Янги мақол:
"Путинники ўзига,
Гул кўринар кўзига" 🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁5🔥3👍2
​​УКРАИНА: ХИТОЙ РОССИЯНИНГ ҲАМКОРИМИ?

Кўпчилик, хусусан Путиннинг Украинага тажоввузини оқлайдиганлар Россияга Ғарбнинг кераги йўқлигини, унинг янги ҳамкори Хитой борлигини таъкидлайдилар ва ишонадилар. Хўш, Россия билан кўп соҳаларда ҳамкор бўлган Хитой Украина борасида ҳам ҳаммаслакми?

Воқеалар ривожи Украина воқеалари Хитойга ёқмаганлиги ва уни ноқулай аҳволда қолдирганлигини кўрсатмоқда.

2008 йилда Хитойдаги олимпиада ўйинлари пайтида Грузияни босиб олиб жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Хитойдан тортиб олган Путин 2022 йилдаги Хитой олимпиада ўйинларида бу ишни қилишга журъат қилмади. Хитойнинг қўлловига мухтож бўлганлиги сабабли Россия олимпиада тугашини кутиб, кейин Украинага ҳужум қилди. Аммо "Уруш бўлмайди" деб алдаб келган Путин нафақат Украина, Европа, НАТО, балки Хитойни ҳам алдаб келган ва бу уруш унинг манфаатларига тўғри келиш ёки келмаслиги ҳақида маслаҳатлашмаган. Тўғри, бундай режалар сир тутилади ва ҳеч ким билан олдиндан гаплашилмайди, аммо Хитой ўзига тўғри келмаса бу сабабни тўғри тушуниб кетавермайди.

Энди Украина воқеаларининг Хитойга тўғри келмаслик сабабларига тўхталамиз.

1. Хитойнинг ўзида сепаратизм билан боғлик ички муаммолари бор. Агар Хитой Украинадаги сепаратизм ёки бошқа давлат томонидан босиб олинишни қўлласа, назарий жиҳатдан Шарқий Туркистон, Тибет, Тайванларнинг ҳам мустақил бўлиш ҳуқуқларини ва ташқаридан қурол билан кириб "озод қилиш"ларини қўллаган бўлади. Шу сабабли, Хитой Россиянинг мотивларини тушунса-да, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтиб келади.

Айримлар Украина воқеалари Хитойга Тайванни ҳам шундай усулда босиб олишга фикр беради деб ўйлашяпти, аммо Хитой Путин каби бундай "кимошди" ўйинлар ўйнашга рози бўлмайди.

2.Бир пайтлар Ғарб давлатлари Афғонистон, Ироқ, Ливия каби давлатларга бостириб кирганлар, аммо улар олдиндан ўз сабабларини илгари сурганлар, уруш эълон қилишларини БМТ орқали легитимлаштириб кейин уруш қилганлар. Тўғри, айрим ҳолларда АҚШ урушни Россия ва Хитойнинг ветоларига қарамасдан бошлаган, аммо у буни яширмаган. Россия эса бутун дунёни алдаб, Гитлер каби кутилмаганда тонгги соат 4 да уруш бошлади. Яъни бу нолегитим уруш бўлиб, тарих олдида Хитой бундай урушга шерик бўлишни хоҳламайди.

3.Нафақат Россия, балки Хитой ҳам Россияга нисбатан Ғарб бунчалик якдил бўлиб иқтисодий ва молиявий уруш эълон қилишини кутмаган эди. Ҳатто Путиннинг Европадаги ҳамкорлари Венгрия ва Австриялар ҳам бир овоздан Россияга қарши санкцияларга овоз бермоқдалар. Россияга қўлланилаётган санкцияларнинг кўламига қараб уларни иқтисодий атом бомбалар деб аташ мумкин. Тарихдан ўзининг донолиги ва айёрлиги билан танилган Хитой чўкиб кетаётган кемага осилиб, уни қутқариб, атом бомбаларнинг қурбонига айланишни хоҳламайди. Шунинг учун БМТдаги резолюцияда Хитой Россияни қўлламай, бетараф бўлиб қолди.

4.Хитойнинг иқтисодиёти фақатгина Россия ёки фақатгина Ғарб билан эмас, балки дунё иқтисодиёти айланишига боғлиқ. Унинг келгуси режалари, хусусан "Янги ипак йўли" лойиҳаси бутун дунёни қамраб олади. Дунёнинг иккига бўлинини ва бу бўлинишда у бир тараф бўлиб қолиши унинг манфаатларига тўғри келмайди. Ўзи шундоғам, икки йил давомида коронавирус сабабли иқтисоди пасайган ва бутун дунёда савдо алоқалари пасайган пайтда Путиннинг бу қилиғи Хитойнинг ишларини дабдала қилди.

Шу ва шу каби сабабларга кўра, Украина вақеаларида Хитой Россиянинг ҳамкори ҳисобланмайди. Аксинча, у энди имкон қадар четроқда туриб туради.

Аммо бутун дунё, хусусан Ғарбнинг сиқуви остида қолиб, чалажон бўлган Россия умидсизлик билан Хитой олдига бош уриб борадиган бўлса, Хитой бундан унумли фойдаланишга ва Россияни ўз малайига айлантириб олишга ва келажакда унинг таъсиридаги ҳудудлар, жумладан Марказий Осиё давлатларини ўз таъсирига олишга йўқ демайди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍21❤1
УКРАИНА: ГИТЛЕР ВА ПУТИН ПАРАЛЛЕЛИ ҲАҚИДА
(Диққат, кўнгли бўшлар, Путинни севадиганларга ўқиш тавсия қилинмайди. Ўқиб қўйиб, ёқмаса мендан хафа бўлиш йўқ)

Кўпчилик Путин ҳақида гапириб, уни Гитлерга тенглаштиради. Яна бошқалар Гитлер бошқа, Путин бошқа дейди.

Баъзан кимнидир ёмон кўрганда унга нафратни ифодалаш, уни имкон қадар ёмонроқ қилиб кўрсатиш учун тарихдаги ёвуз шахслар, афсонавий махлуқлар ёки ҳайвон номлари билан айтилади. Путиннинг Гитлерга тенглаштирилиши ҳам шундай ҳоллардан бирими ёки бу тенглаштиришларда асос борми?
👍1
Афсуски, савол риторик, зеро тарихий фактлар икки шахснинг ўртасида кўплаб параллеллар қилиш имконини беради. Улардан айримларини келтираман.

Гитлер ўз ғояларини асосан "немис дунёси" ва "унинг ҳимояси" устига қурган. У доим дунёнинг турлари давлатлари ҳудудларида қолган немислар хўрланаётганлиги, уларни ҳимоя қилиш кераклигини айтиб, ўз ғояларини илгари сурган. Бу борада, Путиннинг "рус дунёси", дунёнинг турли давлатларидаги русларнинг аҳволи ва уларни ҳимоя қилиш кераклиги ҳақидаги фикрлари ва амалларини эсланг.

Гитлер Австрияни аслида йўқ бўлган, немислар билан битта халқ деб такрорлаб, шу важни Автрияни босиб олишда ишлатган. Путиннинг Украина ва украинлар ҳақида доим "бир миллат", "бир халқ" деб гапириб келиши, Украинани Ленин яратганлигини эсланг. Путин бундай иддаони Қозоғистон ҳақида ҳам айтган.

Гитлер Польшани босиб олишда у ердаги немисларнинг ҳуқуқлари пой-мол қилинаётганлиги, немис тилида гапиришга рухсат йўқлиги ва ҳоказоларни баҳона қилган. Путин Украинага қўшин киритишда Гитлер билан бирга-бир айни баҳоналарни илгари сурмоқда. Гитлернинг Польша ҳақидаги нутқларини топиб, "Польша" ўрнига "Украина"ни қўйиб ўқиб кўринг, ҳайратдан ёқа ушлайсиз.

Гитлер совет иттифоқига уруш қилмаслигини айтиб алдаб келган ва кутилмаганда унга ҳужум қилиб уруш бошлаган. Ҳарбий тактикаси яшин тезлигида Москвага етиб бориб, СССРни босиб олиш бўлган аммо у совет иттифоқининг кучли қаршилигига учрашини кутмаган. Путин доим Украинага бостириб кирмаслигини, ҳеч қачон уруш бўлмаслигини айтиб алдаб келди ва кутилмаганда Гитлер каби тонгги 4:00 да уруш бошлади. У Гитлер каби Украинани яшин тезлигида босиб олишни режалаштирган, шу сабабли, у ўз халқини уруш эмас, махсус операция деб алдаб келмоқда. Унинг режаларига кўра, Белоруссиядан икки соатлик йўлда жойлашган Киев тезда босиб олиниши ва рус халқи уруш бўлганлигини сезмай ҳам қолиши керак бўлган. Аммо Путин украинларнинг кучли қаршилик қилишларини кутмаган.

Энди бир диққатга молик яна бир гап. Гитлер мағлуб бўлганидан бери Германия "мағлуб давлат" сифатида доим камситилиб келинади. Германия ҳукумати иккинчи жаҳон урушидаги жавобгарлик учун ҳозиргача узр сўраб келади, кўплаб халқларга товон пуллари тўлаган, немислар уятдан ер юткудай бўлиб келадилар. Германияга кучли армияга эга бўлиш, қуролланиш, ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этиш, ядро қуролига эга бўлиш ва кўплаб имкониятлар тақиқланган.

Украина воқеалари сабабли, ушбу тақиқлар борасида деярли инқилобий ўзгаришлар юз берди. Гитлер сабабли барча имкониятларидан айрилган Германия Путин сабабли ҳуқуқларини қайта қўлга киритмоқда. Украина воқеаларида Германия дастлаб қуроллар юбормаганлигини кўпчилик кўрди. Буни кўпроқ Германиянинг Россия билан муносабатларини бузгиси келмаганлиги билан изоҳладилар. Аслида эса, Германия ҳарбий тўқнашувлар ҳолатида бирон тараф, айниқса Россия (Иккинчи жаҳон уруши ғолиби)га қарши қурол етказиб беришга журъат қила олмасди. Аммо Путиннинг Украинага агрессияси шунчалар сурбетларча, ноинсоний ва 21 аср учун шармандали шаклда амалга оширилдики, ҳатто Гитлернинг юрти Германия ҳам бунга чидаб тура олмади.

Ҳозир Германия Украинага очиқдан-очиқ қурол етказиб беришини эълон қилди ва етказиб бера бошлади. Бундан ташқари Германия канцлери иккинчи жаҳон урушидан бери илк бор ўз армиясини жанговор ҳолатга келтириш учун 100 миллиард евро сарфланишини ва бундан буён Германия ЯИМсининг 2%и мунтазам сарфланишини билдирди.

Воқеалар ривожини кузатиб одамда ғалати ҳиссиётлар пайдо бўлади. Гўё 1945 йилда ўлган Гитлер 2021 йилда Путин қиёфасида қайта тирилгардай. Ўз даврида Гитлер пропагандаси немисларнинг мияларини захарлаб, четдан келган ҳар қандай маълумотни ёлғон қилиб кўрсатган бўлса, Россиядаги ва Россия таъсири остидаги давлатлардаги айрим инсонлар билан шу ҳолат юз бераётганлигини кўриш мумкин.

Гитлер ўлиб кетди, аммо унинг жиноятларига шерик бўлган генераллари, мулозимлари ва ҳаммаслаклари дунё олдида жавоб бердилар. Германия давлати узоқ йиллар бўлиниб яшади, немислар бармоқ билан кўрсатилди, юқорида айтганимдай Германия давлатида кўплаб ҳуқуқлар мавжуд эмас.
👍18❤1😢1
Тилак ё истак эмас, аммо Путиндан кейин унинг генераллари, мулозимлари, ҳаммаслаклари дунё олдида жавоб бериб, Россия ҳудудлари парчаланиб кетиб, рус халқи узоқ йиллар Путиннинг ишлари учун уялиб юрмасмиканлар?

Унинг қилмишлари жиноят, ғоялари ҳақиқий фашизм эканлигини кейинроқ англаганда ҳозирги айрим дўстларимиз қандай ҳолга тушар эканлар?


Менимча ҳақиқатдан нацизмга, фашизмга қарши бўлганлар пропаганда қурбони бўлиб нацизм ва фашизмни қўллаб-қувватлашдан тийилганлари маъқул бўлади.

Кузатишда давом этамиз...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍18❤1
Рамзонахон Путин акасига тўхтатманг деяпти экан 🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17😢4👍1😱1
УКРАИНА: ЎЗБЕКИСТОН НИМА БЎЛАДИ?

Украина воқеалари ҳеч кимни, хусусан ўзбекистонликларни бефарқ қолдираётгани йўқ. Ҳозирча ўзбекистонликларнинг айримлари Путин тараф, яна бирлари Украина тараф бўлиб тортишиш у ерда энди нималар бўлиши ҳақида ўз таҳминларини билдираётган бўлсалар, кўпчилик ҳали ўзига Ўзбекистоннинг ўзи ва тақдири нима бўлиши ҳақида савол бериб, жавобларни танасида ҳис қилиб кўрмади.

Олдинги матнларимда ёзганимдай энг катта талофатни Украина кўрадиган бўлса, узоқ муддатларда бу уруш Россия уруш фожиали, ҳатто фатал (яъни яксон қилувчи) бўлиши ҳам мумкин. Энг кўп зарар кўрувчилардан яна бири Европа бўлса, АҚШ камроқ талофатлар кўради ва кўпроқ ютуқларга эришади.

Қўшниларимизнинг учтаси Россия билан ҳарбий ва иқтисодий иттифоқларга бирлашган, тўғрироғи қарам бўлиб бўлган бўлсалар, афсуски бу нарса уларни урушнинг талофатларини Россия билан биргаликда тортишларига тўғри келишини билдиради.
👍15
Ҳозирча Путиндан қарздор Қозоғистон Украинага қўшин юборишга рози бўлмаган бўлса ҳам зарурат туғилса, йўқ дея олмаслиги ва урушга киришга мажбур бўлиши мумкин. КШХТ доирасида бундай хавф Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам бор.

Ундан кейин, Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялари ҳам қўшниларимиз иқтисодиётини тўғридан тўғри вайрон этади, чунки ЕОИИ ва бошқа иттифоқлар сабабли уларнинг иқтисодлари чамбарчас боғланган. Балки келажакда Ғарб Россиянинг иттифоқчилпрининг ўзларига ҳам тўғридан тўғри санкцияларни қўллаш эҳтимоли йўқ эмас.

Энди Ўзбекистонга қайтамиз.

Ўзбекистоннинг қўшниларидан бир устун томони у Россия билан ҳарбий, сиёсий, иқтисодий иттифоқларга бирлашмаган. Сиёсий элитамиз орасида Россияга қарамлиги ва мойиллиги борлар бўлса ҳам, Ўзбекистон мустақиллиги, миллий манфаатларини илгари сурадиганлар ҳам йўқ эмас.

Украина воқеаларида Ўзбекистоннинг нейтрал позиция танлагани ҳам сиёсий жиҳатдан тўғри. Биринчидан, ўзбекистон жамияти бу борада иккига бўлинганлиги кўринмоқда ва давлат ўз халқи бўлинмаслиги учун нейтрал позиция танлаши тўғри бўлади. Иккинчидан, Ўзбекистон яраланган ва яқин келажакда қутурадиган ит билан хафалашмай, тескарилашмай тургани маъқул. Украинани босиб ола олса, Россия Ўзбекистонни дарров босиб олиш эҳтимоли камроқ. Айрим элитамиз, бой ва монополларимизга қарасак бизни босиб олиш ҳам шарт эмаслигига гувоҳ бўламиз.

Ўзбекистон учун энг оғири иқтисодий ва ижтимоий соҳалар бўлади.

Биринчидан, Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлади ва Россиядаги иқтисодий бўхрон сабабли Ўзбекистон иқтисоётида ҳам тўхталишлар юзага келишига сабаб бўлади. Россия молиялаштираётган ва Россия билан ҳамкорликда қилинаётган лойиҳалар тўхтайди, пуллар оқими камаяди ва кўплаб инсонлар ишсиз қоладилар. Бундай ҳолат Россия таъсирида бўлган қўшниларимиз билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам юз беради.

Буни ковид давридани иқтисодий тўхталишларга қиёслаш мумкин, аммо бироз фожиалироқ шаклда.

Иккинчидан, кўпчилик айтиб келаётган мигрантлар масаласи. Бу масалани Ўзбекистон раҳбариятининг қўрқинчли туши ва ўзбек халқининг бош қайғуси деб аташ мумкин. Рубль курсининг долларга нисбатан қиймати кўтарилиши ва нархлар ошиши оқибати бу муаммо аллақачон ўз таъсирини кўрсата бошлади. Санкциялар сабабли, Ғарб компаниялари Россияни тарк этмоқдалар ва яқин келажакда миллионлаб руслар ишсиз қоладилар ва чет элликлар эгаллаган иш ўринлприга кўз олайтирадилар.

Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида ишчи ўринлари яратишнинг ўрнига статистикабозлик қилиниб, порахўрлик, давлат мулкини ўмариш, барча соҳаларни монополлаштириш билан шуғулланиб келинди. Сўнгги икки йилда ковид сабабли, аҳвол оғирлашганди. Энди Украина воқеалари сабабли, лойиҳалар тўхташи оқибатида кўпчилик ўз иш ўринларидан айрилиши мумкин. Бунинг устига, Россиядаги миллионлаб ўзбеклар ватанга қайтсалар бунинг оқибатлари оғир бўлади.

Авваламбор, Ўзбекистон ҳукумати хоҳласа ҳам барчага иш топиб бера олмайди. Чунки бунга кеч бўлиб бўлган.

Бунинг устига, миллионлаган қоракўзлар Ўзбекистонга юборадиган бир неча миллиард доллар пуллар ҳам ўзбек оилаларини боқиб, ҳам давлат ҳазнасига валютада пуллар олиб келмоқда эди. Солиштириш учун Россиядан ҳар йили юборилган пуллар миқдори пахта ва олтин экспортидан келадиган пуллардан кўп бўлган. Бу пуллар айланмаси ўзбек иқтисодиётининг устунларидан бирига айланиб улгурган эди. Энди келажакда, миллионлаган қоракўзлар ва уларнинг оилалари кун кўришлари қийин бўлиб қолади. Мен ҳали уларнинг келажак режалари барбод бўлишини ёзмадим. Улар қураётган уйлари, машина сотиб олиш учун бошланғич тўловлари, банклардан олиб қўйган крелитлари, фарзандлари учун олийгоҳларга тўлашлари керак бўлган контракт ва суперконтрактлари ва ҳоказоларнинг барчаси учун тўловларни амалга ошира олмай қоладилар ва бу жамиятда депрессияни, норозиликларни келтириб чиқариш хавфи бор. Тўғри, ўзбек халқи оғир кунларни бошидан ўтказишга ўрганиб қолган, аммо навбатдаги оғир кунлар ривожланишимизга ҳисса қўшмайди.
👍13😱3
Хавфлардан яна бири-Ғарб томонидан сиқувга олинган Россия Ўзбекистон ҳукуматини ўз таъсири остидаги иттифоқларга киришга мажбурлаши ва бу орқали ўз иқтисодиётини асрашга, ички эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилиши мумкин. Чўкаётган кемага осилиб, унинг иттифоқларига киришга интилиш ва бу ишни амалга ошириш ўзбек ҳукуматининг энг катта тарихий хатоси бўлиши мумкин.

Хўш, нима қилиш керак?

Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг нейтрал позициясини сақлаб қолиши керак ва келажакда бундан унумли фойдаланиши керак. Санкциялар сабабли Россия ва унинг иттифоқчилари билан савдо қила олмайдиган Ғарб компаниялари ўзларига янги ҳамкорлар қидирадилар. Улар ҳатто Россиядаги лойиҳаларини йўқотмаслик учун уларни узоқ бўлмаган Ўзбекистон, Озарбайжон каби давлатларга кўчиришни режалаштиришлари ҳам мумкин. Улар Россияга тўғридан тўғри махсулот сота олмаганликлари учун ҳам бу ишни Ўзбекистон каби нейтрал давлатлар орқали қилишга интилишлари мумкин.

Иккинчидан, санкциялар сабабли дунёдан узилган Россия савдо алоқалари ва ички эҳтиёжини қондириш учун имкониятлари кўп эмас. Бундай пайтда, унинг малайига айланишнинг ўрнига у билан тенгма-тенг алоқаларни йўлга қўйиб олиш, махсулотларимизни экспорт қилиш тизимларини шакллантириб олишимиз керак.

Учинчидан, қўшнилар билан алоқаларни яхшилашда давом этиш керак. Жумладан Қирғизистон ва Тожикистонда келгуси йилларда аҳвол оғир бўлиши мумкин. Қозоғистон ҳам яқинда юз берган сиёсий беқарорликлардан кейин иқтисодий қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли юзага келяпти. Бундай пайтда, Ўзбекистон минтақавий лойиҳаларни йўлга қўйиши ва Марказий Осиёнинг иқтисодий юрагига айланиши мумкин. Нейтрал позицияси туфайли Ўзбекистон ҳам Ғарб, ҳам Хитойнинг сармояларини жалб қилиши мумкин бўлади.

Тўртинчидан, Россиядан қайтиб келадиган мигрантларимизни бошқа давлатларга, масалан Туркия, Корея, Малайзия ва бошқа давлатларга тизимли равишда ишга юборишни йўлга қўйиш керак. Бу ишлар давлат кафолатлари билан йўлга қўйилса, барчага манфаатли бўлади.

Бешинчидан, туризмни ривожлантиришда давом этиш керак. Бир томондан, дунёда ковид тугаб туризм қайта йўлига тушишни бошлаяпти. Банкрот бўлмаганлар, омон қолганлар энди туризм бозорини бўлиб оладилар. Бунинг устига, дунёнинг кўплаб давлатларига бора олмайдиган руслар Ўзбекистонга жон деб келадилар.

Олтинчиси ва афсуски, барибир амалга ошмайдигани- ватанпарварликни намойиш қилиш, порахўрлик ва давлат мулкини ўмаришни тўхтатиш, монополияни ростдан тугатиш керак.
Агар мана шу банд бажарилмаса, юқоридаги беш банднинг амалга ошиши қийин ёки имконсиз бўлади.

Кузатишда давом этамиз...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍39❤1🔥1
Бугунги мақоламиз "Human.uz" интернет нашрида чоп этилди. Эътибор ва ўз ўқувчиларига етказиб бергани учун сайт мутасадди ва ижодкорларига миннатдорчилик билдираман.

Мақола ҳаволаси:

https://t.me/humanuzofficial/26004
👍12
Ўзлари миллатчи, анисемит, тағин нацистлар ҳақида гапиради 🤦‍♂️🤘

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍14😱2
Аёлнинг қалби ва тирноқлари гўзал бўлса бўлди. Уни танқид қилувчилар доим топилади 😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1🔥1😁1
😜🤣🤘

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁5👍4