УКРАИНА: ГИТЛЕР ВА ПУТИН ПАРАЛЛЕЛИ ҲАҚИДА
(Диққат, кўнгли бўшлар, Путинни севадиганларга ўқиш тавсия қилинмайди. Ўқиб қўйиб, ёқмаса мендан хафа бўлиш йўқ)
Кўпчилик Путин ҳақида гапириб, уни Гитлерга тенглаштиради. Яна бошқалар Гитлер бошқа, Путин бошқа дейди.
Баъзан кимнидир ёмон кўрганда унга нафратни ифодалаш, уни имкон қадар ёмонроқ қилиб кўрсатиш учун тарихдаги ёвуз шахслар, афсонавий махлуқлар ёки ҳайвон номлари билан айтилади. Путиннинг Гитлерга тенглаштирилиши ҳам шундай ҳоллардан бирими ёки бу тенглаштиришларда асос борми?

👍1
Афсуски, савол риторик, зеро тарихий фактлар икки шахснинг ўртасида кўплаб параллеллар қилиш имконини беради. Улардан айримларини келтираман.
Гитлер ўз ғояларини асосан "немис дунёси" ва "унинг ҳимояси" устига қурган. У доим дунёнинг турлари давлатлари ҳудудларида қолган немислар хўрланаётганлиги, уларни ҳимоя қилиш кераклигини айтиб, ўз ғояларини илгари сурган. Бу борада, Путиннинг "рус дунёси", дунёнинг турли давлатларидаги русларнинг аҳволи ва уларни ҳимоя қилиш кераклиги ҳақидаги фикрлари ва амалларини эсланг.
Гитлер Австрияни аслида йўқ бўлган, немислар билан битта халқ деб такрорлаб, шу важни Автрияни босиб олишда ишлатган. Путиннинг Украина ва украинлар ҳақида доим "бир миллат", "бир халқ" деб гапириб келиши, Украинани Ленин яратганлигини эсланг. Путин бундай иддаони Қозоғистон ҳақида ҳам айтган.
Гитлер Польшани босиб олишда у ердаги немисларнинг ҳуқуқлари пой-мол қилинаётганлиги, немис тилида гапиришга рухсат йўқлиги ва ҳоказоларни баҳона қилган. Путин Украинага қўшин киритишда Гитлер билан бирга-бир айни баҳоналарни илгари сурмоқда. Гитлернинг Польша ҳақидаги нутқларини топиб, "Польша" ўрнига "Украина"ни қўйиб ўқиб кўринг, ҳайратдан ёқа ушлайсиз.
Гитлер совет иттифоқига уруш қилмаслигини айтиб алдаб келган ва кутилмаганда унга ҳужум қилиб уруш бошлаган. Ҳарбий тактикаси яшин тезлигида Москвага етиб бориб, СССРни босиб олиш бўлган аммо у совет иттифоқининг кучли қаршилигига учрашини кутмаган. Путин доим Украинага бостириб кирмаслигини, ҳеч қачон уруш бўлмаслигини айтиб алдаб келди ва кутилмаганда Гитлер каби тонгги 4:00 да уруш бошлади. У Гитлер каби Украинани яшин тезлигида босиб олишни режалаштирган, шу сабабли, у ўз халқини уруш эмас, махсус операция деб алдаб келмоқда. Унинг режаларига кўра, Белоруссиядан икки соатлик йўлда жойлашган Киев тезда босиб олиниши ва рус халқи уруш бўлганлигини сезмай ҳам қолиши керак бўлган. Аммо Путин украинларнинг кучли қаршилик қилишларини кутмаган.
Энди бир диққатга молик яна бир гап. Гитлер мағлуб бўлганидан бери Германия "мағлуб давлат" сифатида доим камситилиб келинади. Германия ҳукумати иккинчи жаҳон урушидаги жавобгарлик учун ҳозиргача узр сўраб келади, кўплаб халқларга товон пуллари тўлаган, немислар уятдан ер юткудай бўлиб келадилар. Германияга кучли армияга эга бўлиш, қуролланиш, ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этиш, ядро қуролига эга бўлиш ва кўплаб имкониятлар тақиқланган.
Украина воқеалари сабабли, ушбу тақиқлар борасида деярли инқилобий ўзгаришлар юз берди. Гитлер сабабли барча имкониятларидан айрилган Германия Путин сабабли ҳуқуқларини қайта қўлга киритмоқда. Украина воқеаларида Германия дастлаб қуроллар юбормаганлигини кўпчилик кўрди. Буни кўпроқ Германиянинг Россия билан муносабатларини бузгиси келмаганлиги билан изоҳладилар. Аслида эса, Германия ҳарбий тўқнашувлар ҳолатида бирон тараф, айниқса Россия (Иккинчи жаҳон уруши ғолиби)га қарши қурол етказиб беришга журъат қила олмасди. Аммо Путиннинг Украинага агрессияси шунчалар сурбетларча, ноинсоний ва 21 аср учун шармандали шаклда амалга оширилдики, ҳатто Гитлернинг юрти Германия ҳам бунга чидаб тура олмади.
Ҳозир Германия Украинага очиқдан-очиқ қурол етказиб беришини эълон қилди ва етказиб бера бошлади. Бундан ташқари Германия канцлери иккинчи жаҳон урушидан бери илк бор ўз армиясини жанговор ҳолатга келтириш учун 100 миллиард евро сарфланишини ва бундан буён Германия ЯИМсининг 2%и мунтазам сарфланишини билдирди.
Воқеалар ривожини кузатиб одамда ғалати ҳиссиётлар пайдо бўлади. Гўё 1945 йилда ўлган Гитлер 2021 йилда Путин қиёфасида қайта тирилгардай. Ўз даврида Гитлер пропагандаси немисларнинг мияларини захарлаб, четдан келган ҳар қандай маълумотни ёлғон қилиб кўрсатган бўлса, Россиядаги ва Россия таъсири остидаги давлатлардаги айрим инсонлар билан шу ҳолат юз бераётганлигини кўриш мумкин.
Гитлер ўлиб кетди, аммо унинг жиноятларига шерик бўлган генераллари, мулозимлари ва ҳаммаслаклари дунё олдида жавоб бердилар. Германия давлати узоқ йиллар бўлиниб яшади, немислар бармоқ билан кўрсатилди, юқорида айтганимдай Германия давлатида кўплаб ҳуқуқлар мавжуд эмас.

👍18❤1😢1
Тилак ё истак эмас, аммо Путиндан кейин унинг генераллари, мулозимлари, ҳаммаслаклари дунё олдида жавоб бериб, Россия ҳудудлари парчаланиб кетиб, рус халқи узоқ йиллар Путиннинг ишлари учун уялиб юрмасмиканлар?
Унинг қилмишлари жиноят, ғоялари ҳақиқий фашизм эканлигини кейинроқ англаганда ҳозирги айрим дўстларимиз қандай ҳолга тушар эканлар?
Менимча ҳақиқатдан нацизмга, фашизмга қарши бўлганлар пропаганда қурбони бўлиб нацизм ва фашизмни қўллаб-қувватлашдан тийилганлари маъқул бўлади.
Кузатишда давом этамиз...
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍18❤1
Рамзонахон Путин акасига тўхтатманг деяпти экан 🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17😢4👍1😱1
УКРАИНА: ЎЗБЕКИСТОН НИМА БЎЛАДИ?
Украина воқеалари ҳеч кимни, хусусан ўзбекистонликларни бефарқ қолдираётгани йўқ. Ҳозирча ўзбекистонликларнинг айримлари Путин тараф, яна бирлари Украина тараф бўлиб тортишиш у ерда энди нималар бўлиши ҳақида ўз таҳминларини билдираётган бўлсалар, кўпчилик ҳали ўзига Ўзбекистоннинг ўзи ва тақдири нима бўлиши ҳақида савол бериб, жавобларни танасида ҳис қилиб кўрмади.
Олдинги матнларимда ёзганимдай энг катта талофатни Украина кўрадиган бўлса, узоқ муддатларда бу уруш Россия уруш фожиали, ҳатто фатал (яъни яксон қилувчи) бўлиши ҳам мумкин. Энг кўп зарар кўрувчилардан яна бири Европа бўлса, АҚШ камроқ талофатлар кўради ва кўпроқ ютуқларга эришади.
Қўшниларимизнинг учтаси Россия билан ҳарбий ва иқтисодий иттифоқларга бирлашган, тўғрироғи қарам бўлиб бўлган бўлсалар, афсуски бу нарса уларни урушнинг талофатларини Россия билан биргаликда тортишларига тўғри келишини билдиради.

👍15
Ҳозирча Путиндан қарздор Қозоғистон Украинага қўшин юборишга рози бўлмаган бўлса ҳам зарурат туғилса, йўқ дея олмаслиги ва урушга киришга мажбур бўлиши мумкин. КШХТ доирасида бундай хавф Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам бор.
Ундан кейин, Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялари ҳам қўшниларимиз иқтисодиётини тўғридан тўғри вайрон этади, чунки ЕОИИ ва бошқа иттифоқлар сабабли уларнинг иқтисодлари чамбарчас боғланган. Балки келажакда Ғарб Россиянинг иттифоқчилпрининг ўзларига ҳам тўғридан тўғри санкцияларни қўллаш эҳтимоли йўқ эмас.
Энди Ўзбекистонга қайтамиз.
Ўзбекистоннинг қўшниларидан бир устун томони у Россия билан ҳарбий, сиёсий, иқтисодий иттифоқларга бирлашмаган. Сиёсий элитамиз орасида Россияга қарамлиги ва мойиллиги борлар бўлса ҳам, Ўзбекистон мустақиллиги, миллий манфаатларини илгари сурадиганлар ҳам йўқ эмас.
Украина воқеаларида Ўзбекистоннинг нейтрал позиция танлагани ҳам сиёсий жиҳатдан тўғри. Биринчидан, ўзбекистон жамияти бу борада иккига бўлинганлиги кўринмоқда ва давлат ўз халқи бўлинмаслиги учун нейтрал позиция танлаши тўғри бўлади. Иккинчидан, Ўзбекистон яраланган ва яқин келажакда қутурадиган ит билан хафалашмай, тескарилашмай тургани маъқул. Украинани босиб ола олса, Россия Ўзбекистонни дарров босиб олиш эҳтимоли камроқ. Айрим элитамиз, бой ва монополларимизга қарасак бизни босиб олиш ҳам шарт эмаслигига гувоҳ бўламиз.
Ўзбекистон учун энг оғири иқтисодий ва ижтимоий соҳалар бўлади.
Биринчидан, Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлади ва Россиядаги иқтисодий бўхрон сабабли Ўзбекистон иқтисоётида ҳам тўхталишлар юзага келишига сабаб бўлади. Россия молиялаштираётган ва Россия билан ҳамкорликда қилинаётган лойиҳалар тўхтайди, пуллар оқими камаяди ва кўплаб инсонлар ишсиз қоладилар. Бундай ҳолат Россия таъсирида бўлган қўшниларимиз билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам юз беради.
Буни ковид давридани иқтисодий тўхталишларга қиёслаш мумкин, аммо бироз фожиалироқ шаклда.
Иккинчидан, кўпчилик айтиб келаётган мигрантлар масаласи. Бу масалани Ўзбекистон раҳбариятининг қўрқинчли туши ва ўзбек халқининг бош қайғуси деб аташ мумкин. Рубль курсининг долларга нисбатан қиймати кўтарилиши ва нархлар ошиши оқибати бу муаммо аллақачон ўз таъсирини кўрсата бошлади. Санкциялар сабабли, Ғарб компаниялари Россияни тарк этмоқдалар ва яқин келажакда миллионлаб руслар ишсиз қоладилар ва чет элликлар эгаллаган иш ўринлприга кўз олайтирадилар.
Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида ишчи ўринлари яратишнинг ўрнига статистикабозлик қилиниб, порахўрлик, давлат мулкини ўмариш, барча соҳаларни монополлаштириш билан шуғулланиб келинди. Сўнгги икки йилда ковид сабабли, аҳвол оғирлашганди. Энди Украина воқеалари сабабли, лойиҳалар тўхташи оқибатида кўпчилик ўз иш ўринларидан айрилиши мумкин. Бунинг устига, Россиядаги миллионлаб ўзбеклар ватанга қайтсалар бунинг оқибатлари оғир бўлади.
Авваламбор, Ўзбекистон ҳукумати хоҳласа ҳам барчага иш топиб бера олмайди. Чунки бунга кеч бўлиб бўлган.
Бунинг устига, миллионлаган қоракўзлар Ўзбекистонга юборадиган бир неча миллиард доллар пуллар ҳам ўзбек оилаларини боқиб, ҳам давлат ҳазнасига валютада пуллар олиб келмоқда эди. Солиштириш учун Россиядан ҳар йили юборилган пуллар миқдори пахта ва олтин экспортидан келадиган пуллардан кўп бўлган. Бу пуллар айланмаси ўзбек иқтисодиётининг устунларидан бирига айланиб улгурган эди. Энди келажакда, миллионлаган қоракўзлар ва уларнинг оилалари кун кўришлари қийин бўлиб қолади. Мен ҳали уларнинг келажак режалари барбод бўлишини ёзмадим. Улар қураётган уйлари, машина сотиб олиш учун бошланғич тўловлари, банклардан олиб қўйган крелитлари, фарзандлари учун олийгоҳларга тўлашлари керак бўлган контракт ва суперконтрактлари ва ҳоказоларнинг барчаси учун тўловларни амалга ошира олмай қоладилар ва бу жамиятда депрессияни, норозиликларни келтириб чиқариш хавфи бор. Тўғри, ўзбек халқи оғир кунларни бошидан ўтказишга ўрганиб қолган, аммо навбатдаги оғир кунлар ривожланишимизга ҳисса қўшмайди.

👍13😱3
Хавфлардан яна бири-Ғарб томонидан сиқувга олинган Россия Ўзбекистон ҳукуматини ўз таъсири остидаги иттифоқларга киришга мажбурлаши ва бу орқали ўз иқтисодиётини асрашга, ички эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилиши мумкин. Чўкаётган кемага осилиб, унинг иттифоқларига киришга интилиш ва бу ишни амалга ошириш ўзбек ҳукуматининг энг катта тарихий хатоси бўлиши мумкин.
Хўш, нима қилиш керак?
Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг нейтрал позициясини сақлаб қолиши керак ва келажакда бундан унумли фойдаланиши керак. Санкциялар сабабли Россия ва унинг иттифоқчилари билан савдо қила олмайдиган Ғарб компаниялари ўзларига янги ҳамкорлар қидирадилар. Улар ҳатто Россиядаги лойиҳаларини йўқотмаслик учун уларни узоқ бўлмаган Ўзбекистон, Озарбайжон каби давлатларга кўчиришни режалаштиришлари ҳам мумкин. Улар Россияга тўғридан тўғри махсулот сота олмаганликлари учун ҳам бу ишни Ўзбекистон каби нейтрал давлатлар орқали қилишга интилишлари мумкин.
Иккинчидан, санкциялар сабабли дунёдан узилган Россия савдо алоқалари ва ички эҳтиёжини қондириш учун имкониятлари кўп эмас. Бундай пайтда, унинг малайига айланишнинг ўрнига у билан тенгма-тенг алоқаларни йўлга қўйиб олиш, махсулотларимизни экспорт қилиш тизимларини шакллантириб олишимиз керак.
Учинчидан, қўшнилар билан алоқаларни яхшилашда давом этиш керак. Жумладан Қирғизистон ва Тожикистонда келгуси йилларда аҳвол оғир бўлиши мумкин. Қозоғистон ҳам яқинда юз берган сиёсий беқарорликлардан кейин иқтисодий қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли юзага келяпти. Бундай пайтда, Ўзбекистон минтақавий лойиҳаларни йўлга қўйиши ва Марказий Осиёнинг иқтисодий юрагига айланиши мумкин. Нейтрал позицияси туфайли Ўзбекистон ҳам Ғарб, ҳам Хитойнинг сармояларини жалб қилиши мумкин бўлади.
Тўртинчидан, Россиядан қайтиб келадиган мигрантларимизни бошқа давлатларга, масалан Туркия, Корея, Малайзия ва бошқа давлатларга тизимли равишда ишга юборишни йўлга қўйиш керак. Бу ишлар давлат кафолатлари билан йўлга қўйилса, барчага манфаатли бўлади.
Бешинчидан, туризмни ривожлантиришда давом этиш керак. Бир томондан, дунёда ковид тугаб туризм қайта йўлига тушишни бошлаяпти. Банкрот бўлмаганлар, омон қолганлар энди туризм бозорини бўлиб оладилар. Бунинг устига, дунёнинг кўплаб давлатларига бора олмайдиган руслар Ўзбекистонга жон деб келадилар.
Олтинчиси ва афсуски, барибир амалга ошмайдигани- ватанпарварликни намойиш қилиш, порахўрлик ва давлат мулкини ўмаришни тўхтатиш, монополияни ростдан тугатиш керак.
Агар мана шу банд бажарилмаса, юқоридаги беш банднинг амалга ошиши қийин ёки имконсиз бўлади.
Кузатишда давом этамиз...
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Хўш, нима қилиш керак?
Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг нейтрал позициясини сақлаб қолиши керак ва келажакда бундан унумли фойдаланиши керак. Санкциялар сабабли Россия ва унинг иттифоқчилари билан савдо қила олмайдиган Ғарб компаниялари ўзларига янги ҳамкорлар қидирадилар. Улар ҳатто Россиядаги лойиҳаларини йўқотмаслик учун уларни узоқ бўлмаган Ўзбекистон, Озарбайжон каби давлатларга кўчиришни режалаштиришлари ҳам мумкин. Улар Россияга тўғридан тўғри махсулот сота олмаганликлари учун ҳам бу ишни Ўзбекистон каби нейтрал давлатлар орқали қилишга интилишлари мумкин.
Иккинчидан, санкциялар сабабли дунёдан узилган Россия савдо алоқалари ва ички эҳтиёжини қондириш учун имкониятлари кўп эмас. Бундай пайтда, унинг малайига айланишнинг ўрнига у билан тенгма-тенг алоқаларни йўлга қўйиб олиш, махсулотларимизни экспорт қилиш тизимларини шакллантириб олишимиз керак.
Учинчидан, қўшнилар билан алоқаларни яхшилашда давом этиш керак. Жумладан Қирғизистон ва Тожикистонда келгуси йилларда аҳвол оғир бўлиши мумкин. Қозоғистон ҳам яқинда юз берган сиёсий беқарорликлардан кейин иқтисодий қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли юзага келяпти. Бундай пайтда, Ўзбекистон минтақавий лойиҳаларни йўлга қўйиши ва Марказий Осиёнинг иқтисодий юрагига айланиши мумкин. Нейтрал позицияси туфайли Ўзбекистон ҳам Ғарб, ҳам Хитойнинг сармояларини жалб қилиши мумкин бўлади.
Тўртинчидан, Россиядан қайтиб келадиган мигрантларимизни бошқа давлатларга, масалан Туркия, Корея, Малайзия ва бошқа давлатларга тизимли равишда ишга юборишни йўлга қўйиш керак. Бу ишлар давлат кафолатлари билан йўлга қўйилса, барчага манфаатли бўлади.
Бешинчидан, туризмни ривожлантиришда давом этиш керак. Бир томондан, дунёда ковид тугаб туризм қайта йўлига тушишни бошлаяпти. Банкрот бўлмаганлар, омон қолганлар энди туризм бозорини бўлиб оладилар. Бунинг устига, дунёнинг кўплаб давлатларига бора олмайдиган руслар Ўзбекистонга жон деб келадилар.
Олтинчиси ва афсуски, барибир амалга ошмайдигани- ватанпарварликни намойиш қилиш, порахўрлик ва давлат мулкини ўмаришни тўхтатиш, монополияни ростдан тугатиш керак.
Агар мана шу банд бажарилмаса, юқоридаги беш банднинг амалга ошиши қийин ёки имконсиз бўлади.
Кузатишда давом этамиз...
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍39❤1🔥1
Бугунги мақоламиз "Human.uz" интернет нашрида чоп этилди. Эътибор ва ўз ўқувчиларига етказиб бергани учун сайт мутасадди ва ижодкорларига миннатдорчилик билдираман.
Мақола ҳаволаси:
https://t.me/humanuzofficial/26004
Мақола ҳаволаси:
https://t.me/humanuzofficial/26004
Telegram
Human.uz | Rasmiy kanal
Россия-Украина муносабатлари инқирози: Ўзбекистон бизнеслар учун имконият
Батафсил: https://human.uz/8/46/5091
Ҳозироқ уланинг:👉@humanuzofficial
Батафсил: https://human.uz/8/46/5091
Ҳозироқ уланинг:👉@humanuzofficial
👍12
Ўзлари миллатчи, анисемит, тағин нацистлар ҳақида гапиради 🤦♂️🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍14😱2
Аёлнинг қалби ва тирноқлари гўзал бўлса бўлди. Уни танқид қилувчилар доим топилади 😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1🔥1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия 24, яъни Путин пропагандаси машинаси ўзбек ОАВлари ва блогерларига қарши ахборот уруши эълон қилди.
Улар Кун.уз, Газета.уз сайтлари ва блогер Никита Макаренкони ўзбекларни Россияга қарши қайрашда айблади.
Мен урушга қарши бўлган ўзбек журналист ва блогерларини қўллаб-қувватлайман ва рус пропагандасини улардан қўлини тортишларини сўрайман.
Бошқаларга ҳам Путин пропаганда машиналаридан эҳтиёт бўлишни тавсия қиламан. Ишонинг, улар диний пропагандалардан ҳам хавфлироқдир ва сизни зомбилаштириб қўйиши мумкин. Ишонмасангиз айрим дўстларимизга боқинглар.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Улар Кун.уз, Газета.уз сайтлари ва блогер Никита Макаренкони ўзбекларни Россияга қарши қайрашда айблади.
Мен урушга қарши бўлган ўзбек журналист ва блогерларини қўллаб-қувватлайман ва рус пропагандасини улардан қўлини тортишларини сўрайман.
Бошқаларга ҳам Путин пропаганда машиналаридан эҳтиёт бўлишни тавсия қиламан. Ишонинг, улар диний пропагандалардан ҳам хавфлироқдир ва сизни зомбилаштириб қўйиши мумкин. Ишонмасангиз айрим дўстларимизга боқинглар.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12😱2❤1
ПУТИН, РОССИЯ ВА РУС МИЛЛАТИ ТУШУНЧАЛАРИ ФАРҚИ ҲАҚИДА
Украина воқеалари сабабли дунёнинг кўплаб давлатларида русларни дискриминация қилиш, улар бошқарадиган дўкон ва ресторанларни бойкот қилиш, ҳатто уларни ишдан бўшатиш ҳолатлари учрамоқда.
Бошқа томондан, урушга қаршилар Путин ва унинг ҳукуматини танқид қилсалар айримлар буни Россияга, русларга қарши деб қабул қилмоқдалар.
Бу одамларнинг билимсизликлари, эътиборсизликлари ва баъзан фаросатсизликларидандир.

👍2
Икки йил олдин коронавирус дунёга тарқалиб, кўпчилик Хитойни айблаган пайтда дунё давлатларида айрим одамлар хитойликларни сўкиб, уларни дискриминация қилган ҳолатлари юз берган эди.
Ундан олдин, Туркияда ўзбекистонлик террорист одамларни ўлдирганида Ўзбекистон деган давлат қаердалигини билмайдиган одамлар ҳам ўзбекларни террористлар деб ўйладилар. Ҳатто айрим сиёсатчилар Ўзбекистонни "терроризм уяси" деб баёнотлар бердилар.
Дунёнинг турли давлатларида юз берган террорчилик актларида марокашлик, малилик, жазойирлик ва бошқа миллатдан чиққан террористлар сабабли уларнинг миллатдошларини айблаган ҳолатлари кўп бўлган.
Ҳозирги кунда руслар билан ҳам шундай ҳолат юз бермоқда.
Маълумот учун Россия давлатчилиги сўнгги минг йилликда оёққа турган бўлса ҳам буюклик даражасига етган камдан-кам давлатлардан бири ҳисобланади. Рус миллати эса илм-фан, маданият, маърифат борасида юксак даражага кўтарилган бўлса, бошқа томондан руслар французлардан ўрнак олиб, буюк инқилобни амалга оширган ва инсон ҳуқуқлари борасида бошқалардан илғорроқ бўлган, қулдорликни АҚШ ва Европанинг кўплаб давлатларидан олдин бекор қилган, аёллар ҳуқуқларини миллий мафкура даражасига олиб чиққан, ҳатто Ўзбекистонда инсонпарвар ғояларни мажбурлаб бўлса ҳам жорий қилган халқ ҳисобланади.
Путин эса буюк Россия давлати тарихидаги давлат раҳбарларидан бири холос. Россия тарихида ўтган давлат раҳбарлари орасида вахшийлари, адолатлилари, буюклари, ювошлари, жиннироқлари, алкашлари, енгилтабиатлари ва ҳоказолари кўп ўтган. Уларга қараб рус миллатига, ҳатто Россия давлатига баҳо берилмайди. Одатда давлат раҳбарлари адолатли бўлганларида бу руслар учун яхши бўлса, улар диктатор ёки томи кетган бўлганларида уларнинг илк қурбонлари рус миллати вакиллари бўлганлар.
Масалан Чор Россияси ва совет иттифоқи даврида масжидлар бузилган ёки отхонага айлантирилган, зиёлилар отилганини биламиз. Худди ўша даврларда бузилган черковлар ва отилган, қулоқ қилинган русларнинг сони ўзбеклардан анча кўп бўлган.
Бугунги кунда Украина воқеаларида русларнинг барчаси Путиннинг сиёсати, айниқса Украинага қарши урушни оқламайдилар. Россияда минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, намойишлар қилиб, анчалари қамалганлари бунга исбот бўлади. Путиннинг сиёсатини оқлайдиганларининг аксариятини ҳам айблаб бўлмайди. Йигирма йил давомида Путин чекловлари ва пропагандаси остида яшаб келган халқ авваламбор бу сиёсатнинг қурбонлари ҳисобланадилар. Украинада ёппасига уруш кетаётган пайтда Путин пропаганда телеканаллари тарқатаётган "махсус операция", "украинлар рус аскарларини гуллар билан кутиб оляпти", "Украинлар ўзларини ўзлари бомбалаяпти" деган гапларга ишонадиган инсонларга фақат ачиниш мумкин.
Путин ва унинг пропагандаси Украинани "нацистлар ҳукумати эгаллаган" деб айбламоқда. Аслида Россияни Путин, унинг мулозимлари ва олигархлари эгаллаган. Шу сабабли, Путин ва унинг сиёсати, Россия давлати ва рус миллати деган тушунчаларни аралаштирмаслик керак. Путин ва унинг ҳукумати ҳақида фикр билдирганда уни Россияга ёки рус миллатига қарши деб қабул қилиш керак эмас.
Шундан келиб чиқиб, Украина воқеаларига даҳли йўқ бўлган русларни, ҳатто улар Путин сиёсатини тўғри деб ўйласалар ҳам бойкот қилиш адолатсизлик бўлади. Агар уларнинг Украина воқеаларига даҳллари ва иштироклари исботланса, уларни бойкот қилиш ёки тегишли чораларни кўриш мумкин.

👍19
Гитлерда тескари қилинган иккита "Z" бўлган. Путинда битта "Z".
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍11🔥1😱1😢1
Шу тўрталаси БМТда Россияни қўллаб овоз берган 😊☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍2
ХАЛҚАРО АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУБОРАК!
Қизим "Қизлар футболчи бўлишга ҳаққи йўқ экан. Мен футболчи бўлишга ҳаққим йўқми?" деб сўраб қолди. Ўғлимизни футбол клубига ёздириб, унинг истакларини қўллаб-қувватлаётган пайтимизда қизимизнинг бу саволи кутилмаган вазиятни юзага келтирди.
Умрида биринчи марта у қиз бола бўлганлиги учун дискриминацияга учраши мумкинлигини ҳис қилди ва бунинг ёлғонлигини аниқлаштириш учун бизга савол билан юзланди.

👍12😁1
Футбол соҳаси эркак ва аёллар энг кўп дискриминация қилинадиган соҳалардан биридир. Дунё аҳолисининг катта қисми "Футбол-эркаклар ўйини" деб ўйлайди ва ростдан ҳам қизларнинг футбол ўйнашига қарши бўлади. Шунга қарамасдан ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётган аёллар футболини деярли ҳеч ким кўрмайди. Муҳим халқаро чемпионатлар бўлмаса, уларнинг ўйинларини телевизорда ҳам кўрсатишмайди. Бу ҳали аёллар ҳуқуқлари борасида анча илғор бўлган Ғарбда шудай. Ривожланмаган ва қолоқ жамиятларда аҳвол ачинарли аҳволда.
Фарцияда эркаклар футболида футболчиларнинг ўртача ойлик маошлари таҳминан 100 000 евро атрофида экан. Энг катта маош эса йилига 17 миллиондан ортиқ экан. Роналдо, Месси, Неймар ва ҳоказоларнинг маошлари, қўшимча пуллари, рекламалардан келадиган пулларини ҳисобга олса бу суммалар янада кўпаяди.
Францияда аёллар футболида ўртача ойлик маош 2000 евро экан ва энг катта йиллик маош, қўлга тегадигани 300 000 евро экан. Дунё миқёсида ҳам аёллар футболида энг катта маош йилига 400 000 евро атрофида экан. Бу суммаларни аёллар футболининг "Роналдо ва Месси"лари олади. Қолганлари ўртаҳол одамлар оладиган маош олиб ўйнайдилар. Уларнинг ўйинлари телевизорга берилмаганлиги учун улар билан реклама шартномалари тузилмайди, уларнинг номларини ҳеч ким билмайди ва улуғламайди.
Яна бир бор, бу ҳали илғор Ғарб давлатларида. Дискриминация Ғарбда шунчалик бўлса, бошқа жамиятларни тасаввур қилаверинг...
Аммо бу гапларни қизимизга тушунтиргим, унинг бола қалбини оғритгим келмади. Унга ўзи хоҳлаган касбни эгаллаши мумкинлигини, хоҳласа футболчи бўлиши мумкинлигини айтдим ва анча енгил тортганини кўрдим.
Аммо афсуски бу унинг ҳаётидаги дискриминацияларнинг биринчиси ва унинг ечими менинг қўлимда эди. Афсуски, катта бўлгани сайин у бундай дискриминацияларга кўпроқ дуч кела бошлашини, уларнинг айримларида ёрдам бера олишимни, бошқаларида жамиятнинг қолоқ қоидалари кучлироқ келиши мумкинлигини ҳис қилдим.
Биз фарзандларимизга имкон қадар илғор тарбияни беришга, аёл ёки эркак бўлишларидан қатъий назар жамиятда ўз ўрниларини топишларига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Аммо дунёнинг кўплаб жамиятларида аёллар ўзлари хоҳлаган ишларни қилиб, ўзлари хоҳлагандай яшашга ҳақлари йўқ.
Уларни болалигидаёқ эрга беришади, уларни ўзлари хоҳламаган эркакка мажбурлаб эрга беришади, уларнинг таълим олишга ҳақлари йўқ, уларнинг ишлашга ҳақлари йўқ, уларни уришади, уларни ўлдиришади, уларни келин қилиб қулдай ишлатишади, уларни барча нарсаларда айблашади, уларни ҳатто худолар ҳам дискриминация қилиб, эркакларда кечириладиган арзимаган айблари учун дўзахга ташланади...
Мен китоб қилиб ёзилса дунё кутубхоналарини тўлдириши мумкин бўлган муаммоларни миллион марта қисқартириб ёздим. Аёллар дуч келадиган камситишлар, хўрланишлар, адолатсизликларни қизим бир муддат ҳис қилгани каби аёлларнинг ўзлари ҳис қиладилар.
Мен юқоридаги саналган муаммолар менинг қизларим, сизнинг қизларингиз, дунёдаги ҳеч бир аёл билан юз беришини хоҳламайман. Кўпчилик балки ишонмас, аёл ҳам одам. Унинг ҳуқуқлари эркакларники билан бир хил бўлмаслигига ҳеч қандай асослар йўқ. Қандайдир жамият қоидалари, қандайдир мафкуралар, қандайдир динлар аёлларни камситишга рухсат бераётган бўлса, муаммо қоидалар, мафкуралар ва динлардадир.
Мен бугунги "Халқаро аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни"да барча аёлларга ҳуқуқлари тўкис, бахтлари бутун бўлишини ва эзгу орзулари рўёбга чиқишига ҳеч қандай дискриминациялар тўсиқ бўла олмаслигини тилайман! Менимча, байрамда аёлларимиз учун энг ажойиб совға мана шу бўлади.
Байрам муборак!

👍12❤3
Макдоналдс, КФС, Coca Cola каби емакхоналар, Auchan, Ikea ва ҳоказо супермаркетлар Россияни тарк этяпти. Озиқ-овқат маҳсулотлари санкцияга тушган.
Бир пайтлар бизни ўз йўриғига юритиш учун олмаларимиз, помидорларимизни чегарадан ўтказмай, қайтариб юбораётган Россия Ўзбекистон, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги махсулотларига чекловларни олиб ташлабди.

👍8😁6