Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
МУАММО МЕТОДДА

Сўнгги кунларда Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан андижонликларнинг, хусусан касби рақсга тушиш бўлмаган ўқитувчи-ю шифокорларнинг қатор қилиб рақсга туширилгани кулгу ва танқидларга сабаб бўлди. Бундай ақл бовар ҳолат Андижон вилоят ҳокими билан биринчи марта бўлаётгани йўқ, аммо мазкур охирги ҳолат бизга муаммонинг илдизини англашга ёрдам беради.

"Андижон полкаси" ишида муаммо нимада?

Танқидлардан кейин масъуллар пала партиш равишда "Андижон полкаси" Андижоннинг халқона рақси эканлиги ва ЮНЕСКО ҳақида гапира бошладилар. Бундан шуни тушуниш мумкинки, Андижон раҳбарияти "Андижон полкаси"ни ЮНЕСКО ташкилоти номоддий маданий мероси рўйхатига киритишни ният қилган. Худди Хоразм лазгиси каби. Шунинг учун ҳоким ЮНЕСКО критерияларига тўғри келиши, Андижон полкасини бутун Андижон халқи "севиб", "ёппасига" ўйнашини "исботлаш" учун ушбу ташаббусни йўлга қўйган.
👍7😁2
Бир томондан, ният тушунарли ва ҳатто ҳурматга сазовор. Аммо гап ниятда эмас, қўлланилаётган методда.

Андижон полкасининг Андижон халқ рақси эканлигини, уни бутун ўзбек халқи севишини, барча тадбирлар ва байрамларда рақсга тушилишини исботлаш учун диктаторлик методлари билан барчасини дабдала қилиш шарт эмас. Масалан, бўлиб ўтган воқеада кимдир хурсанд бўлиб, қандайдир ижобий натижага эришдими? Мажбурлаб рақсга туширилганлар хурсанд бўлмаса керак, ташаббуснинг ўзи кулгуга қолди, ЮНЕСКОдаги экспертлар ҳам аҳмоқ эмас. Агар Андижон полкасини рўйхатга қабул қилишса, одамларнинг мажбурлаб рақсга туширилганлари учун эмас балки рақснинг тарихи, оригиналлиги, аҳамияти ва қадри каби критериялар сабабли қабул қилишади. Аксинча, ушбу ташаббусдан кейин экспертлар рақс оммавий эмас экан, шу сабабли ҳокимлар халқни мажбурлаб рақсга туширяпти деган хулосага келишлари ҳам мумкин.

"Андижон полкаси" бир мисол, умуман Ўзбекистондаги деярли барча ташаббусларнинг муаммоси битта. Ният холис, аммо метод самарасиз ёки тескари самаралидир.

Умуман яхши ният билан бировни бир иш қилишга мажбурлаш инсоннинг шаънини, қадрини, ғурурини топташ ҳисобланади. Агар бу иш ёппасига қилинадиган бўлса, бутун халқнинг ғурурини янчиш, ижодкорлик руҳини ўлдириш ва келажагини болталаш бўлади.

Масалан бирон қорни оч одамнинг қорнини тўйдиришни ният қилсангиз ўз билганингизча бир тоғора таомни олиб бориб, уни мажбурлаб оғзига тиқиб ейишга мажбурласангиз ниятингизнинг ижросини дабдала қилган бўласиз. Ният оч одамни тўйдириш бўлса, аввало ундан ҳол-аҳвол сўранг, ёрдамингиз унинг ғурурига тегиш тегмаслигига ишонч ҳосил қилинг, у нима ейишини билинг ва бу ишни меҳр ва саҳоват билан амалга оширинг. Ана шунда ният ва ижро ўз самарасини беради.

Бир пайтлар Озодбек Назарбеков маданият вазирлигида дўппи кийиш ташаббусини ёппасига йўлга қўйганда ҳам худди шундай ҳолат юз берганди. Агар вазир ташаббусни фақат хоҳлаганлар учун ва қандайдир рағбатлантирувчи, жалб этувчи методлар билан амалга оширганида кулгуга қолмаган ва танқидларга учрамаган бўларди.

Президентнинг ташаббуслари ижролари ҳам худди шундай муаммога дуч келади. Президент яхши ният билан бир ташаббусни илгари суради ва барчаси хўжа кўрсин ва диктаторча кампаниябозлик сабабли кулгуга қолади ва танқидларга учраб, энг ачинарлиси охирида барбод бўлади.

Президент товуқ ҳақида гапирса, маҳаллий раҳбарлар шароитга қарамай, ҳисоб-китоб қилмай барчага ёппасига товуқ тарқатади. Президент эчки ҳақида гапирса барчага эчки тарқатишади, президент дарахт ҳақида гапирса барчага арча тарқатишади. Товуқлар ўлиб қоладими, айрим одамларга эчкининг кераги йўқ бўладими, дарахтлар қуруқ ерга экилиб, бетонлаб кетиладими, уларга фарқи йўқ.

Меъморчилик шартларига кўра йиллар давомида қурилиши керак бўлган баҳайбат биноларнинг Наврўз ёки Мустақиллик байрамларигача тугатиб қўйилишига ҳам худди шу муаммо сабабчи. Ният ажойиб санъат саройи ёки кўп қаватли турар-жой биноси қуриб халққа фойда келтириш, аммо қўлланилган метод демагогия, кампаниябозлик, хўжа кўрсин бўлгани учун қурилган бинолар 100 йиллар тугул бир йил ўтмасдан нурашни бошлайди.

Ўзбекистон, янги Ўзбекистондаги барча ижобий ташаббусларнинг муаммоси диктаторлик методидадир. Диктаторлик методини қўлловчилар эса замонавий методларни билмайдиган, фақат советча-диктаторча методлардан бошқасини билмайди кекса авлод кадрлардир.

Геронтофобия, яъни кексаларни ёмон кўришни илгари сурмаган ҳолда ёш ва замонавий кадрларга ишонч билдирилса ҳамда урилиб кетадиган ўринбосарлик эмас, балки раҳбарлик ўринларига қўйилса, илгари сурмладиган ташаббуслар ва уларнинг ижролари ҳам замонга мос ва хос бўлган бўлар эди. Бунга дунё миқёсида, ҳатто Ўзбекистоннинг ўзида ҳам мисоллар етарлича топилади.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍24😢1
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8😁1
УМРИНГИЗ УЗОҚ БЎЛСИН!

Радиода бир французнинг гапини эшитиб қолдим:

- Бизнинг оиламизда ҳамма эрта оламдан ўтади. Мен оиламизда ҳеч кимни кексаликкача етиб борганини кўрган эмасман. Бобо ва бувиларим барчаси ёш, яъни 60-70 ёшларида оламдан ўтиб кетганлар...

Бир тарафдан, унинг гапи тўғри. Илм-фан, технологиялар, тиббиёт ва ҳаёт учун қулайликлар ривжланган 21 асрда 60-70 ёш ҳақиқатдан ҳам ёш, ҳатто инсон бемалол соғлом ҳаёт кечирадиган ёш ҳисобланади. Ҳатто 60-70 ёшли французларнинг 80-90 ёшли ота-оналари ҳаётлигини кўп кузатаман. Ён қўшнимиз, 96 ёшли чол "ёрдам керак эмасми?" деб мендан сўраб туради.

Бошқа томондан, ўзимизда, яъни Ўзбекистонда 60 ёшга етмасдан кексаликни бўйнига олган ва 70 ёшга етмасдан ўлимликка тайёрланишни бошлаган ҳолатларни кўриб менда бизда одамлар кексаликни эрта тан оладигандай тасаввур пайдо бўлган.

Ушбу тасаввурим тўғри ёки нотўғрилигини текшириб кўриш учун статистикага қарасам, узоқ умр кўрадиган давлатлар ичида 10 таликка кирмайдиган Францияда аёллар 85 ёшдан ва эркаклар 79 ёшдан ортиқ умр кўрар экарлар ва 65 ёшга соғлом етиб борар эканлар.

Ўзбекистон эса рўйхатда ҳатто собиқ совет республикалари ичида фақат Туркманистондан тепада, дунёда 110-120 ўринларда турар экан. Аёллар ўртача 72, эркаклар эса 66 йил умр кўрар эканлар.

Узоқ умр кўришнинг шартлари кўп бўлиб, улардан айримлари ўзимизга, айримлари давлат ва жамиятга, ниҳоят табиатга ҳамда ташқи омилларга боғлиқ ҳисобланади.

Ўзимизга боғлиқлиги бу тўғри овқатланиш, мунтазам ҳаракатда бўлиш, иложи бўлса спорт билан шуғулланиш ва ҳоказолар деб олсак, кам умр кўришимизга аввало ўзимиз ҳам сабабчи эканлигимиз аён бўлади.

Ундан кейин ҳаёт ташвишлари, уй-жой, тўй, марака, болаларнинг келажаги, васвасагин ва ҳоказо муаммолар бизни эрта қаритадиган ижтимоий муаммолар ҳисобланади.

Ижтимоий адолат, қонунлар устуворлиги ёки тескариси бўлиши, бюрократия, порахўрлик, касбий муаммолар, тиббиёт соҳасидаги муаммолар, шифокорлар ҳамда шифохоналар сони ва сифати каби омиллар инсон умридаги давлатнинг жавобгарлигини кўрсатади.

Ва ниҳоят, табиий офатлар, авариялар, урушлар, касалликлар ва ҳоказолар ҳам инсонларнинг умрига зомин бўлади.

Ушбулардан келиб чиқиб, юртимизда аҳволни ҳар томонлама яхшилаш мумкин. Бундан пастга тушсак охирги ўриндаги Съера-Леоне томонга тушиб бораверамиз.

Аксинча, соғлом озиқланиб, мунтазам ҳаракат қилсак, узоқ умр кўриш учун илк қадамларни қўйган бўламиз. Жамиятдаги иллатлар, одамларнинг нима дейишлари, бошқалар нималарга эришиб, биз эриша олмай қолганимиз, бировлар қандай кийингани, нечта машина олгани, уйини неча қават қилиб қургани ва ҳоказолар билан камроқ шуғуллансак, умримизни қисқартирадиган муаммолар сони ҳам камаяди.

Ва ниҳоят давлатга боғлиқ муаммолар ҳам ўзимизнинг қўлимизда. Тизимни чиритиб еб ётган тепадаги айримлар ҳам ўзга сайёраликлар эмас ўзимиздан, ўз халқимиз етиштирган, ораларимизда қайсиларимизнинг оиладошларимиз, қариндошларимиз, танишларимиздирлар. Келгусида уларнинг ўрнига келадиган ва умримизни қисқартирадиганлар ҳам ўзимиздан чиқади. Демак, аҳволимиз яхшиланишини, умримиз узунроқ бўлишини хоҳласак, ёппасига, миллат ва давлат даражасида муаммоларни ечишимизга тўғри келади.

Умрингиз узоқ бўлсин, Азиз юртдошлар!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍29😢2
Путин зўр, Байден лох. 😜✌🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9😱7👍1
ИЛМ-ФАНДАН ГАПИРГАННИНГ ОҒЗИГА УРИНГЛАР

Ишончим комил сизга илм-фандан гапириб, олимлар компьютер, Айфон, интернет, Фейсбук, космос, Марс сайёраси ҳақида кўп гапиришган.

Аммо улар билмайдики, Толибон барча олимлар орзу қиладиган кашфиётни ихтиро қилиб, амалда қўллаб бўлди. Бу қандай ихтиро дейсизми? Вақтни орқага қайтарадиган машина.

Толибоннинг энг сўнгги қарорига кўра бундан буён Афғонистон аёллари 7-8 асрлардагидай бошдан оёқ ёпиниб юришлари керак бўлади. Янада оламшумулроғи, бундан 5-6 йиллар олдин ИШИД балоғат ёшига етмаган қизларни қул бозорида сотиб, эркаклар ўртасида қўлма-қўл бўладиган жинсий қулларни кашф қилган эди.

Бундан буён кимлир сизга илм-фандан, олимларнинг ихтироларидан гапирса, уларнинг оғзига мана шу аргументлар билан қонаб кетгунча уринглар.

Чулун таппи.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢15🔥4👍2😱1
МЕН СИЗНИ БУНДАЙ ДЕБ ЎЙЛАМАГАН ЭДИМ

Баъзан бир мавзуда ёзган мақолам сабабли мени таниб, фикрларимни ҳурмат қилиб ижтимоий тармоқларда мен билан дўстлашиб олиб, бошқа бир мавзуда ёзганимда "Мен сизни бундай деб ўйламаган эдим" деб ёзиб юрадиганлар кўп бўлади.

Умуман олганда, соҳа, мавзу ёки менинг шахсий позцияларимга қараб мен билан ҳамфикрлар, мени ҳурмат қилувчилар ва мени ёмон кўрувчилар ўзгариб туради. Дўстлар, ўқувчилар ва аудитория ўша-ўша, фақат ёзгандаримга қараб улар ўрин алмашиб турадилар.
Масалан аёллар ҳуқуқлари борасида ёзсам аёллар ва замонавий инсонпарвар эркаклар мен билан ҳамфикр бўладилар ва мутаасиб ва диндор инсонлар мени ёмон кўрадилар. Бағрикенглик, диний толерантлик ҳақида ёзсам атеистлар ва прогрессистлар мен билан ҳамфикр бўладилар ва олдин мен билан ҳамфикр бўлган аёлларнинг анча қисми ўзларини каиситувчи мутаасиб ва диндорларга қўшилиб мени ёмон кўришни бошлайди. Сиёсат, геосиёсат ҳамда Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари ҳақида ёзсам мутаасиб ва диндорлар мен билан ҳамфикр бўлиб, атеистлар орасидаги коммунист ва рус медиаси таъсири остидагилар мени миллатчиликда айблаб ёмон кўрадилар. Ва ҳоказо...

Ва буларнинг барчаси нормал ҳолат. Чунки дунёда 7 миллиард инсон бўлса, бу 7 миллиард шахсият, 7 миллиард қарашли инсонлар дегани бўлади. Бизнинг ўтмишимиз, ўқиган ёки ўқимаган китобларимиз, бошимиздан кечирган ёки кечирмаган воқеалар, биз билган ёки билмаган билимлар, биз қилган ёки қилмаган тажрибалар, биз дуч келган ёки келмаган муаммо ҳамда ҳалокатлар, ҳатто биз босган қадам ёки биз олган нафас тезлиги сабабли ҳам бизнинг қарашларимиз, позицияларимиз, шахсиятларимиз шаклланиб, ўзгариб, янгиланиб боради.

Агар дўст ва танишларим, ўқувчиларим, аудиториям, ҳатто оила аъзоларим мен билан 100% бир хил фикрласалар мени ўқишнинг, менинг фикрларимга қизиқишнинг, уларни муҳокама қилишнинг, мендан ўрганиш ва менга ўргатишнинг кераги бўлмаган бўлар эди.

Агар дунёдаги 7 миллиард одамнинг барчаси бир хил бўлганида, бир хил фикрлаганида ҳамма бир заводдан чиққан роботлардай бўлган ва дунё дунё эмас жаннат ёки дўзах бўлган бўлар эди.

Дунёда барчамиз фарқли эканмиз менинг фикрим фарқли бўлгани учун мени ёмон кўриш, менга "Сизни бундай одам деб ўйламагандим" деган гапларни айтиш, мени ўзидай фикрлатишга, форматлашга интилишдан нима наф?

Барча табиатан фарқли бўлган дунёда жамиятларнинг асосий мақсади, фарқлар бир-бирига халақит бермаслиги, аксинча фарқлар бошқаларнинг тажрибаси ортиши, шахсияти юксалишига хизмат қилиши керак.

Билагида кучи борлар эмас, ўзгаларнинг фарқларига тоқат қилишни эплай олганлар кучли ҳисобланадилар. Тарихда ушбу вазифани уддалай олган жамиятлар тараққиётга эришиб, фарқларга урғу берганлар ва тоқатсизликка қул бўлганлар қолоқлик ботқоғига ботганлар.

Бунга эришиш учун нима қилиш керак?

Жавоб осон, лекин қилиш осон эмас. Бу саволга ижобий фалсафа тарафдорлари жавоб бериб кетганлар. Инсонларга баҳо беришда уларнинг фарқларига эмас, балки ўхшаш, умумий томонларига кўпроқ эътибор бериш керак.

Масалан мен 10 мавзуда ёзсам, баъзан 9 та мавзуда мен билан ҳамфикр бўлиб, бир мавзуда ўзгача фикрлагани учун мени ёмон кўрган инсонлар бўлган. Ваҳоланки, ўша инсонлар менинг бир фарқли фикримга эмас, 9 та умумий фикрларимизга эътибор қаратсалар менга тоқат қилишлари осон бўлган бўларди. Масалан ким биландир 10 дан 7, яна ким биландир 10 дан 5 мавзуда ҳамфикр бўлишимиз мумкин. Бу рақам ҳеч қачон 10 дан нол бўлиши мумкин эмас, чунки инсонларда, ҳатто энг ёмон кўрган шахс ёки инсонларимиз билан албатта бир дона бўлса ҳам умумийлик топилади. Масалан яхши овқатланишни яхши кўришимиз ёки ота-онамизни ҳурмат қилишимиз, бир хил автомобилларни ҳайдашни севишимиз, ҳоказо бўлиши мумкин. Инсонни яқиндан билмай туриб буни билмаймиз. Аммо инсонларнинг ижобий ва ўзимиз билан умумий томонларига урғу беришга одатлансак, биз учун уларнинг фарқлари ва нуқсонлари эмас, балки фазилатлари, гўзалликлари муҳим жиҳатга айланади.

Мен шундай қиламан. Тўғрироғи шундай қилишга ҳаракат қиламан. Тан оламан ҳар доим ҳам эплай олмайман, аммо буни мунтазам амалга оширишга чин дилдан ҳаракат қиламан. Ва сизларга ҳам шуни маслаҳат бераман.

Мен сизларнинг фазилатларингиз, мен билан умумий томонларингизни севаман. Фарқларингиз эса сизни ҳурмат қилишимга халақит қилмайди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17🔥7
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17😢9👍1
Мана нима учун эркаклар аёллардан кам умр кўради-1.

😜🤣🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱6😁5👍2
Мана нима учун эркаклар аёллардан кам умр кўради-2.

😜🤣🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁12👍3😱1
Сапармурат туркманбошидан баттари бўлиши мумкин эмас дегандим, Бердимуҳамедов тескарисини исботлаганди.

Гурбангулидан баттари бўлиши мумкин эмас дегандим энди Сердарбай сабабли ноҳақ бўлиб чиқяпман.

Сердар туркманбошидан ҳам баттари бўлиши мумкинмикан-а, нима дейсизлар, лаблари ботокс, қошларини терган, лабларига памада сурган, қўл ушлашиб юрган қизлар ? 🙄🤔🤦‍♂️😜

ПС. Дарвоқе, отни қучоқласа бўлаверармикан?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😱6😁3
​​АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ТОЛИБОН ВА ТУРКМАНБОШИ

Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедов туркман аёлларининг ҳуқуқларини чекловчи бир неча қарорлар чиқарганлиги жамоатчилик томонидан ҳам кулгу, ҳам ачиниш билан кутиб олинди. Баъзи мутаасиблар туркманбошини чин дилдан олқишлаган ҳолатлар ҳам кузатилди.

Яна кимлардир туркманбошини Афғонистондаги толибларга тенглаштирган бўлса, аксинча Толибон ва унинг ғояларининг шайдоси бўлганлар "Толибон қилганда ёзгандиларинг, мана дунёвий давлат раҳбари ҳам шундай қиляпти, энди нима дейсизлар" деб киноя қилган ҳолатлар ҳам бўлмоқда.

Мен туркманбошини қўллаган ва унга қарши бўлганларни ўзларининг шахсий қарашлари билан қолдириб, аёлларнинг ҳуқуқлари Толибон ва туркманбоши томонидан топталишидаги фарққа қисқача ойдинлик киритмоқчиман.

Умуман олганда, аёллар ҳуқуқлари поймол этилишининг яхши ёки ёмони йўқ, аммо солиштирилса, туркманбоши ва толиблар ўртасида катта фарқ бор.

Дебоча ўрнида, Сердар Бердимуҳамедов, унинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов ва ундан олдин Сапармурат Ниёзовлар сиёсий маданияти шаклланмаган халқнинг тепасига келиб қолган якка ҳоким, диктаторлар бўлиб, уларнинг қилаётган ишлари, қарорлари барчаси "шахсга сиғиниш" ва шу орқали ҳокимиятни бошқариш, ҳамда сақлашга қаратилган. Қадим замонлардан бери туркманлар кўчма қабилалар бўлиб, уларда ўтроқ маънодаги давлатчилик бўлмаган. Туркман қавмларининг мард эркаклари ёки Хоразм, Бухоро ва Эрон давлатларига фуқаро ёки ёлланма бўлиб хизмат қилганлар ёки уларни талаб, жанглар қилганлар. Қабилалар қабила бошлиғи томонидан бошқарилган. Туркманлар Чор Россияси томонидан босиб олиниб, кейинчалик собиқ совет иттифоқи таркибига киргач, ўша ердаги диктаторлик бошқаруви, Сталинча, Хрушчевча шахсга сиғиниш сиёсатинигина кўрганлар. "Мулла билганини ўқийди" деганларидек, мустақиллик йилларида давлат тепасига келгач Туркманистонни хонлар-у шоҳлар, компартия раисларидай бошқаришга ҳаракат қилганлар.

Энди аёллар ҳуқуқларига келсак, туркманлар ҳам ўзбек, тожик, қозоқ ва қирғизлар каби ўз тарихий урф-одатлари, қадриятларига эга, аммо дунёвий, замонавий қарашларга эга халқ ҳисобланади. Уларнинг аёллари ва эркаклари ўзбеклар каби эркин, ўқимишли, биров нима қилишни айтмаса ва қарорлар чиқармаса ҳам кунини кўра оладиган инсонлардирлар. Ҳозирда Сердар Бердимуҳамедов чиқараётган қарорлар эса унинг отаси ва ундан олдинги президент чиқарган аҳмоқона қарорларнинг навбатдагиси бўлиб, уларнинг асосида чуқур маъноли мафкура йўқ. Улар бу ишни жамиятдаги маиший, ижтимоий муаммоларни унуттириш учун, одамларни қаттиқроқ бошқариш ва ҳоказо мақсадларда қилаётган бўлишлари мумкин, аммо бу қарорлар уларнинг ўзлари билан ўтиб кетади ва туркманлар яна эркинликларини қайта топадилар.

Толиблар (ИШИДчилар ва бошқа барча радикаллар) мисолида эса аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, топташ ортида чуқур диний мафкура ётиб, бу нафақат ҳозир учун, балки бутун миллат тақдири, унинг келажаги учун хавфлидир.

Толиблар аёлларни аҳмоқликдан ёки туркманбошига ўхшаб шахсга сиғинтиувчи "эркаликлар" сабабли эмас, балки тизимли равишда аёлларни эзувчи, қулларга айлантирувчи, таҳқирловчи ғоялар, ижтимоий тузилмалар асосида паранжига тиқмоқдалар.

Миллион марта соддалаштириб кўрилса туркманбошини хотинига кун бермайдиган, каллаварам алкаш эрга қиёлаш мумкин. Эртага эрга инсоф берса, эрнинг кайфияти яхши бўлса ёки эр ўлса, аёл яна рўшнолик кўришига умид бор.

Толибларнинг ишини эса аёлларни бир умрга таҳқирланишини кафолатловчи, Гуантанамо каби деворлари қалин, маълум қоидалар асосида бошқарилувчи машъум қамоқхона қуришга қиёслаш мумкин.

Туркманбоши ва Толибоннинг аёллар ҳуқуқларини таҳқирловчи ташаббуслари ўртачидаги фарқ шунда.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍23😢5
"ТАЪЛИМДА БОЛАНИ УРИШ" мавзусидаги изоҳларда берилган саволга жавобимни алоҳида пост қиляпман. Кўпчиликка фойдаси тегади деб ўйлайман.

👇👇👇

Бу мавзуда ҳозиргача бир неча таҳлилий мақолалар ёзганман ва чораларни кўрсатганман. Умуман олганда чораларни мен кўрсатишим керак эмас, одатда педагогларни олийгоҳларла болага тарбия кўришга ўргатишади ва биронта олийгоҳ "ур" деб ўргатмайди.

Аксинча, агар ўқитувчи дарснинг ярмини коридорда ўтмаган, қолганларини фақат ўқимасдан конспект ёзиш билан ўтказган бўлмаса унга бола психологияси, физиологияси, этика, эстетика, мантиқ ва ўқитиш методлари ўргатилган бўлади.

Кўпчиликка етиб бормаётган бир жиҳат: уриш, яъни баданга озор беришдан мақсад-қўрқитиш, руҳини синдириш орқали бўй сундириб, билим олишга мажбур қилишга асосланган. Бу йўлни минг йиллар давомида динлар-иудазизм, христианизм, ислом ва ҳоказолар қўллаб келган. Шу сабабдан, "10 ёшгача болани уриб тарбияласа савоб" дейилади. Шу сабабдан, черков, синагог ва мадрсаларда болаларни уришади, қўрқитишади, керак бўлса бачча қилишади. Шу сабабли, дин ва қадимий урф-одатларга одатланганлар, ота-боболари давридан бери шу нарсани кўриб катта бўлганлар онг ости носталгияси сабабли буни тўғри деб ўйлайдилар.

Замонавий педогогик методларнинг биронтасида болани уриш деган метод йўқ, аксинча уриш жиноят ҳисобланади.

Чунки, уриш, яъни қўрқитиш боланинг руҳини синдиради, ундаги яратувчанлик, эркинлик, хурфикрлилик, ташаббускорлик каби қобилиятларини янчиб, ўлдиради. Шахсан мен ҳаётда нимага журъат қилмасам, қандайдир ташаббус қилишдан қўрқсам, бировларга бир нарса дейишдан ҳайиқсам барчасига болалигимда еган калтакларим сабабчи. Ўзим, руҳим устида қанча ишласам ҳам ҳозиргача бу босим ва руҳий чандиқларни ҳис қиламан.

Уриш қулларни, индамай бўй сунадиганларни, савол бериши керак бўлмаганларни яратишга яхши. Агар комил ва ҳурфикрли инсонлар етишиб чиқишини хоҳласак, бунинг педагогик усуллари бор.

Тўғри, тартибсиз, тарбиясиз болалар бор. Ўқитувчилик энг оғир касб ва уни ҳамма ҳам эплай олмайди. Аммо ўқитувчи, яъни педагог ё ишини яхши қилиши керак ёки умуман қилмаслиги керак. Қийин, оғир бўлганлиги учунгина педагогикага тўғри келмайдиган, боланинг руҳини, келажагини синдирадиган методларни қўллаб кетаверадиган бўлса, яхшиси у бошқа иш қилгани маъқул. Тасаввур қилинг, 16-20 соатлаб операция қиладиган хирург қийин, оғир бўлгани учун ишини чала қилгиси ёки мумкин бўлмаган методлардан фойдалангиси келиб қолса нима бўлади.

Таълим бериш ҳам худди шундай. Хирург ишини чала қилса бир бемор майиб бўлади ё ўлади. Ўқитувчи ишини чала қилса миллатнинг келажаги майиб бўлади ва ўлади.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13🔥1
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁20❤1
Қўшимча шарт эмас. Постни тўлиғича улашяпман 👇👇👇

-----

Биз нима учун ўзбек жамиятида "аёллар ҳуқуқи" деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?

Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб туғилиш керак.

Шаҳарга ўқишга ё олимпиада-семинарларга хорижга кетиш учун кечалари ухламай "ишқилиб рухсат беришсин" деб Оллоҳдан илтижо қилиб чиқиш керак.

Келин бўлиб кўриш керак. Қўлингга битта узукни маҳр деб тутқизиб, ота-онанг емай-ичамай, қизим тинч бўлсин деб 5-10 минг долларга қилган сепидан айб топишларига чидашинг керак.

Эрингдан бунга қарши бир оғиз эътироз кутма, ўша пайтда у кар-кўр бўлиб олади.

Туғруқхонада тўлғоқдан суткалаб азоблансанг-да, врачлар "кесарча кесайлик" деганига қайнонанг ва эринг рухсат бермаса, ўз танангга ўзинг эга чиқолмай, минг азобда охири кўзинг ёриганда боши қаттиқ лат еган ногирон фарзандни қўлингга тутқизишса, "касалманд бола туғдинг" деб таъналарга кўмишса, овоз чиқармай кўзёшларингга кўмилишинг керак.

Эринг билан бирга нонушта қилганинг учун қайнонанг додингни берганида, кечқурун ишдан қайтгач унга табассум қилишга ҳам қўрқиш нималигини туйишинг керак.

"Нуқул хўмрайиб кутиб олади" деб устингга хотин олганида эса, кўнишинг керак.

Кўниб ҳам бирон марта эрингга "икки хотин аро адолат қил" демаслигинг лозимки, ё мушт тагида қоласан ё жавобингни оласан.

Мабодо ишлашга рухсат беришса, иш кунинг соат 6 да тугаса-да, соат 6 яримда кечки овқатинг пишмаса, тамом. Лекин ойлигингни тийинигача олиб қўйишлари мумкин.

Ишхонангда эса сени "бу аёл, туғади, боласи касал бўлади" деб лавозимларга лойиқ кўрмасликлари мумкин.

Шундай яшаб, чидаб, охири яхши қайнона бўлолмасанг, фақат ўзинг айбдорсан.

Бунга чидамай, ажрашсанг ҳам сен айбдорсан.

Умуман, сен ҳар доим айбдорсан.

Буни гапирсанг, айбдорсан.

Жим турсанг, айбдорсан.

Кетсанг, айбдорсан.

Қолсанг, айбдорсан.

Эркаклар, ҳамма масъулият менда, сен уйда ўтир, итоаткор бўл деган эркаклар бу ҳолатни ўзгартирмасалар, ислоҳни ўзларидан бошламасалар, Исломдан ҳам, анъаналардан ҳам фақат ўзларига ёқадиган томонларини олиб, омухта ва қулай бир тутумларни яратиб олган бўлсалар, бу тутумлар оналари, опа-сингиллари, қизларига ҳам зарар етказишини билиб ҳам, вазиятни ўзгартирмасалар, чидайсан!

Тушунмайдиларки, ҳар қандай исёнлар зулм ортидан келиб чиқади. Исёндан кейин ҳаммаси баттарроқ бўлиши мумкин, аммо исён қилувчилар аҳволни яхшилаш учун эмас, ҳолатга чидай олмаганларидан дод демоқдалар...

"Гендер тенглик" деса сакраб тушаётган, аёллар ҳуқуқлари ҳақида гапирганларга турли ёрлиқлар илаётганлар, Сизлар оқибат билан курашяпсизлар.

Сабабларни ҳам кўринг, адолат қилинг!

@shahnozxon
👍40❤1🔥1😢1
Audio
"Ҳансте ҳасте"

Қайси кинолигини билмайман, лекин шу қўшиқ ёқади. Сизларга ҳам улашяпман.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍11
НИМА У МАЙНИНГ ?

-Нима у майнинг?
-Биткоин
-Нима у биткоин?
-Криптовалюта
-Нима у криптовалюта? Ўзбекча тушунтирсангчи
-Рақамли пул?
-Рақамсиз пул ҳам бўларканми? Ҳамма пулларда рақам бор
-Бу пуллар бошқача пуллар
-Қанақа пуллар?
-Майнинг
-Нима у майнинг?
-Биткоин...

🙄🤦‍♂️🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁26😢1