ДЕМОКРАТИЯ, ЭРКИНЛИК ВА ТОВУҚЛАР
Товуқ олиб боқадиган бўлдик. Улар учун олдиндан чиройли ва қулай товуқхона қурган эдик. Ёмғир-қор, иссиқ-совуқда панада бўлишлари учун ёпиқ хона, тоза ҳавода юришлари учун ташқарида сеткадан яна бир хона. Боғнинг 3 сотик жойини товуқлар сайр қилиши, ўтларни еб юришлари учун экмай қолдирдик. Ва ниҳоят бозорга бориб, 6 та товуқ олиб келдик.
Бечора товуқлар ғирт диктатура сиёсий тузумидаги фермахонада дунёга келиб, эркинлик, демократия, хоҳлаган нарсасини еб-ичиш ва кенг далаларда сайр қилиш нималигини билмай яшаб келаётган эканлар. Товуқлар эркинлиги курашчилари айтганларидай, улар бир умр А4 қоғоз катталигидай жойда туғилиб, шундай жойда берилган донни еб, сувни ичиб яшаб келаётган эканлар.
Уйга олиб келганимиздан кейин улар ичкари хонанинг бир бурчагига тиқилиб, бешаласи бир жойга келиб олаверар эдилар. Буғдой, маккажўхори, бошқа ғалла донлари, нон, мева, қовун пўчоқлари, ер қуртлари ва ҳоказолар берсак қарашмайди ва ейиш нималигини билишмайди. Ташқарига чиқарсак, қўрқиб қочиб ичкарига чиқишади ва яна бир жойга йиғилиб олишади. Бечораларнинг жуссалари озиб кетган. Товуқ деган қақақлайди, тухум туғса дунёни бузади, ёнига борса қочади. Бу товуқларнинг ғиринг деган овози чиқмайди, мушукдай ушлаб олиб силаб ўтирсаям қочмайди.
Уларни ташқарига чиқишга ўргатишга бир ҳафта вақт кетди. Юқорида саналган озиқ-овқатларни товуқ ейиши мумкинлигини тушунишларига бир неча ҳафталар кетди. Оёқлари билан юриб, эркинликда хоҳлаган овқатларини ейишни бошлагач, семириб, чиройли бўлиб кетишди...
Энди эркинликка ўрганган товуқларнинг тили чиқиб қолди. Эрталабдан ташқарига чиқармасак чақиришни, нолишни бошлашади. Ишлар билан бўлиб, ташқарига чиқаришга вақтимиз бўлмаса, олдига берадиган овқат ва сувга қаноат қилишмайди. "Ташқарига чиқар" демасин деб ўзимизни кўрмаганга олиб ўтиб кетмоқчи бўлсак, ўзларининг тилида "Ҳой сени кўриб турибман-ку, нега ўзингни кўрмаганга оласан, бу ёққа кел, чиқар бизни ташқарига" деб буйруқ беришади. 😜
Нозланиб овқатланишади, нозланиб боғга чиқишади ва яна бизга нолиб ҳам қўйишади.
Шунда ўзимча ўйлаб қоламан. Олдин диктатурада яшаган халқларга эркинлик ва демократия бериш шундай бўлса керак. Илгари ҳеч қандай ҳуқуқлари бўлмаган, гапиришга қўрққан ва ҳузур ҳаловат нималигини билмаган жонзотлар эркинлик ва демократия ҳавосидан баҳра олгач, ҳуқуқларини талаб қилиб, яхши ҳаётга интилишни бошласалар керак.
Ҳар ҳолда, товуқларимизга эътирозим йўқ. Аксинча, уларни диктатурадан озод қилиб, демократияга, эркин ҳаётга ўргатганимдан хурсандман. Дунёдаги кўплаб диктатуралардаги одамларга товуқларимизнинг тақдирини ва бахтини тилаб қоламан. 🐔😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

👍17😁4
Ўтмиш ўтиб, барчаси тугаб кетмаслигининг, аксинча тарихни ҳам кўриш мумкинлигинг исботи.
Суратларда 13,5 миллиард йил олдинги воқеалар 😳😍
Хайрли тун! ✌
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Суратларда 13,5 миллиард йил олдинги воқеалар 😳😍
Хайрли тун! ✌
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13🔥1
Тонировкани эмас машинани тақиқлаш керак.
Йўлларда ўлганлар ва ўлиб кетаётганлар сони ковид ва ракни қўшиб ҳисоблаганда ундан ҳам ошиб кетгандир.
Ачинарлиси, аварияларнинг аксарияти одамларимизнинг аҳмоқликларидан, йўл қоидаларини билмаганликлари, тез ва хавфли ҳайдаганликларидан келиб чиқади.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Йўлларда ўлганлар ва ўлиб кетаётганлар сони ковид ва ракни қўшиб ҳисоблаганда ундан ҳам ошиб кетгандир.
Ачинарлиси, аварияларнинг аксарияти одамларимизнинг аҳмоқликларидан, йўл қоидаларини билмаганликлари, тез ва хавфли ҳайдаганликларидан келиб чиқади.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13😢7
Режа
л
а
ш
т
и
р
и
ш
Департаменти.
Режалаштиришни қойиллатадиган департамент экан 😜😂

😁15👍2
ДИСКРИМИНАЦИЯ, МАДАНИЯТ ВА ТОВУҚЛАР
Менинг эркинликка чиққан демократ товуқларим эсингиздами? Улар ҳозир ўзларидан кетиб, ксенофоб бўлиб кетганлар. Барчасига билимсизлик, маданиятсизлик сабабчи. Тушунтираман.
Жой бор, ер бор, озиқ-овқат бор деб бозордан яна 5 та товуқ олиб келдик. Мана бир ҳафтадирки, демократ товуқлар янги келган тлвуқларга кун бермайдилар. Ўзларича, эскилар бирга юришади, янгиларни қўйишмайди, овқат ейишга беришмайди, у ёққа ўтсаям, бу ёққа ўтсаям чўқаверади. Янгилар товуқхонанинг бир бурчагида қўрқиб ўтиришади.
Демократ товуқларнинг ўтмиши эсларидан чиққан шекилли. Энди ўзларича крутой, шайка бўлиб олишган. Бўлмаса жинси бир, ирқи бир, дини бир, тури бир, пат ранглари бир бўлган товуқларни дискриминация қилишармиди?
Улар нега бундай қилишмоқда? Чунки улар товуқмиялардир. Беҳазил айтяпман.
Дискриминация, фобия, ажратиш ва қўрқув, қизғониш деган нарсалар барчаси табиий инстинктлардир. Ибтидоий ҳолатда жонзотлар ўзларига ўхшамаган, ўзларидан фарқлилардан қўрққан, улардан қочган ёки уларни қувган бўлсалар, улар ўзларининг турдошларидан ҳудудни, озуқани қизғонадилар.
Ер юзида деярли барча жонзотлар, жумладан товуқлар ибтидоий ҳайвоний инстинктлари билан яшайдилар. Ҳатто одамлар ҳам. Одамларнинг бошқа жонзотлардан фарқи, одамлар "маданият" деган ижтимоий нарсани яратганлар. Одамлар ўқиб, ўрганганлари сари маданиятлари ошиб боради, жамиятда бирга яшаш қоидаларини ўрганадилар ва дискриминация, ажратиш, фобия ва ҳоказо деган нарсалар бефойда ва кераксиз нарсалар эканлигини англаб борадилар.
Бу ишни товуқлар қила олмайди. Уларда илм йўқ, билим йўқ, улар китоб ўқимайдилар. Шу сабабли, бу гапни уларга тушунтира олмайман. Аммо уларнинг мисоли мавзуни билан ўқиши, ўрганиши, маданият даражаси ортиши мумкин бўлган одамларга тушунтириб беришим мумкин.
Бундан буён "қиз бола ўқиши шарт эмас", "атеистларни ўлдириш керак", "америкослар ёки оққулоқлар ундай бундай" ёки бошқа гаплар билан миллий, диний, ирқий, жинсий ва ҳоказо томонлама дискриминация қилаётган одамларни кўрсангиз менинг товуқларимни эсланглар. Шундай гапларни гапираётганларда менинг товуқларимга ўхшаб маданият эмас, ҳайвоний, ибтидоий ва товуқмиялик ҳиссиётлари устунлик қилаётган бўлади.
Бунинг чораси ўқиш, билим олиш ва маданият даражасини ошириш бўлади.
Ўқинглар, азизлар, менинг товуқларимга ўхшаманглар. 🐔😜✌

👍25😁6🔥4❤1
Бир дўстимга машинани ё қорасидан, ё оқидан ол деб маслаҳат бергандим. У "мен ҳаммага ёқадиган ранглардаги машинани олишни хоҳламайман. Менинг машинамнинг ранги оригинал бўлишини хоҳлайман" деганди. Қарасам кўк рангли машина олибди 😜😂
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍6
Ўзини "мен машенникман" дейдиган машенниклар бормикан? 😜😂👍
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁15👍1
Тушунишингизга қанча вақт кетди? 😜😂😂
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍8🔥2
Марказий Осиё президентларининг сиёсат, расмиятчилик, протокол ва ҳоказолардан ҳоли мана шундай галстукларсиз эркин кийимларда неформал форматдаги учрашувлари, ёрдамчиларсиз, телохранителларсиз, шпионларсиз дастурхон атрофида бир пиёла чой устида фикр алмашишларини ёқтираман.
Мана шу формат биз Марказий Осиёликларнинг ҳақиқий дўстона, меҳмондўст ва чин кўнгилдаги форматимиз ҳисобланади.
Ҳали расмий форматларга улгуришади. Аммо улар ўртасидаги дўстлик, оға-инилик ришталари мана шундай ўзбекона, қозоқона, қирғизона, тожикона ва туркманона форматда мустаҳкамланади. Бировларнинг, айниқса, кузатиб турган катта акалар олдида айтолмайдиган гапларини шу ерда айтиб, "соатларини тўғрилаб олиш" имконлари бўлади.
Бирлигимиз абадий бўлсин.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Мана шу формат биз Марказий Осиёликларнинг ҳақиқий дўстона, меҳмондўст ва чин кўнгилдаги форматимиз ҳисобланади.
Ҳали расмий форматларга улгуришади. Аммо улар ўртасидаги дўстлик, оға-инилик ришталари мана шундай ўзбекона, қозоқона, қирғизона, тожикона ва туркманона форматда мустаҳкамланади. Бировларнинг, айниқса, кузатиб турган катта акалар олдида айтолмайдиган гапларини шу ерда айтиб, "соатларини тўғрилаб олиш" имконлари бўлади.
Бирлигимиз абадий бўлсин.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍23😱2
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 1!
Прокурор : Доктор, ўликни ёриб кўришдан олдин унинг томиридан пульсини текшириб кўрдингизми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : Унинг босимини ўлчаб кўрдингизми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : У нафас оляптими ёки йўқми, шуни текшириб кўрдингизми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : Демак, сиз ёриб кўрган пайтингизда у ҳали тирик бўлган бўлиши ҳам мумкин эди, шундайми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : Нимага йўқ ? Текшириб кўрмаган бўлсангиз қаердан биласиз ?
Гувоҳ : Чунки унинг мияси менинг бюромнинг ёнидаги хонада битта идишда турган эди.
Прокурор : Барибир, инсон мияси бўлмаса ҳам тирик бўлиши мумкинку, тўғрими ?
Гувоҳ : Ҳа, тўғри, у ҳуқуқ билан ҳам шуғулланиши мумкин!
Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

😁38👍3
Тўқаевдан қилмаган иши учун қаҳрамон ясаб олган эдингизлар.
Братан "Марказий Осиё давлат раҳбарлари йиғилиши"га ўрис оғаси билан Хитой оғасини ҳам чақиришни таклиф қилиб ўтирибди. Буниям унга Путин акаси ўргатган бўлса керак. "Нега Россия демасликлари учун Хитойниям қўшиб айт" деган бўлса керак.
Барака топгур, Тўқаев, бу йиғилиш ўз номи билан "Марказий Осиё давлат раҳбарлари йиғилиши", жумладан сенинг йиғилишинг.
Агар Россия билан Хитой керак бўлганда йиғилиш шундай форматда ташкил қилинган бўлар эди.
Бунинг устига, сен соғинаётган Россия ва Хитой билан бирга форматда Шанхай ташкилоти, Евроосиё иттифоқи, ОДКБ ва ҳоказолар бор. Бу ҳали Путин акангнинг олдига бориб келиб турганларингни ҳисобга олмаганда. Йилда бир марта ўз оға-иниларинг билан ўзаро йиғилиб қолибсан, мазза қилиб еб ичиб ўтирмайсанми?
Мана шундай қаҳрамонга айлантирилганлар бузади ҳар сафар тўйни.
ПС. Пост қўполроқ чиққан бўлса узр. Бундан-да қўполроқ қилишга тарбиям йўл қўймади.

👍26😁3😱1
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 2!
Адвокат : Унинг учта фарзанди бор эди, шундайми ?
Гувоҳ : Ҳа
Адвокат : Улардан нечтаси ўғил болалар эди ?
Гувоҳ : Хеч қайсиси ўғил эмасди.
Адвокат : Нечтаси қиз болалар эди ?
Гувоҳ : Жаноб судя, менимча менга янги адвокат керак. Янги адвокат сўрасам майлими ?
Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Адвокат : Унинг учта фарзанди бор эди, шундайми ?
Гувоҳ : Ҳа
Адвокат : Улардан нечтаси ўғил болалар эди ?
Гувоҳ : Хеч қайсиси ўғил эмасди.
Адвокат : Нечтаси қиз болалар эди ?
Гувоҳ : Жаноб судя, менимча менга янги адвокат керак. Янги адвокат сўрасам майлими ?
Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍10😁7
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 3!
Прокурор : Биринчи никоҳингиз нима сабабдан якун топган ?
Гувоҳ : Ўлим сабабли якун топган...
Прокурор : Ким ўлган ?
Гувоҳ : Ўзингиз нима деб ўйлайсиз ?

😁16👍2
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 4!
Адвокат : Сизнинг ақлли ва тўғрисўз инсон эканлигингизга менинг ишончим комил ?
Гувоҳ : Раҳмат. Агар фақат ва фақат тўғри гапиришга қасам ичган бўлмаганимда мен ҳам сиз ҳақингизда шундай деган бўлар эдим!

👍6😁6
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 5!
Прокурор : Доктор, ичларини ёриб кўрган инсонларингизнинг нечтаси ўлган инсонлар бўлган ?
Гувоҳ : Барчаси ўлган инсонлар бўлган. Сизга айтсам нимагадир ўлмаган инсонлар қоринларини ёришимга ҳеч рози бўлмайдилар !