Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Ўзини "мен машенникман" дейдиган машенниклар бормикан? 😜😂👍

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁15👍1
Тушунишингизга қанча вақт кетди? 😜😂😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍8🔥2
Марказий Осиё президентларининг сиёсат, расмиятчилик, протокол ва ҳоказолардан ҳоли мана шундай галстукларсиз эркин кийимларда неформал форматдаги учрашувлари, ёрдамчиларсиз, телохранителларсиз, шпионларсиз дастурхон атрофида бир пиёла чой устида фикр алмашишларини ёқтираман.

Мана шу формат биз Марказий Осиёликларнинг ҳақиқий дўстона, меҳмондўст ва чин кўнгилдаги форматимиз ҳисобланади.

Ҳали расмий форматларга улгуришади. Аммо улар ўртасидаги дўстлик, оға-инилик ришталари мана шундай ўзбекона, қозоқона, қирғизона, тожикона ва туркманона форматда мустаҳкамланади. Бировларнинг, айниқса, кузатиб турган катта акалар олдида айтолмайдиган гапларини шу ерда айтиб, "соатларини тўғрилаб олиш" имконлари бўлади.

Бирлигимиз абадий бўлсин.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍23😱2
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 1!

Прокурор : Доктор, ўликни ёриб кўришдан олдин унинг томиридан пульсини текшириб кўрдингизми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : Унинг босимини ўлчаб кўрдингизми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : У нафас оляптими ёки йўқми, шуни текшириб кўрдингизми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : Демак, сиз ёриб кўрган пайтингизда у ҳали тирик бўлган бўлиши ҳам мумкин эди, шундайми ?
Гувоҳ : Йўқ!
Прокурор : Нимага йўқ ? Текшириб кўрмаган бўлсангиз қаердан биласиз ?
Гувоҳ : Чунки унинг мияси менинг бюромнинг ёнидаги хонада битта идишда турган эди.
Прокурор : Барибир, инсон мияси бўлмаса ҳам тирик бўлиши мумкинку, тўғрими ?
Гувоҳ : Ҳа, тўғри, у ҳуқуқ билан ҳам шуғулланиши мумкин!

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁38👍3
​​Тўқаевдан қилмаган иши учун қаҳрамон ясаб олган эдингизлар.

Братан "Марказий Осиё давлат раҳбарлари йиғилиши"га ўрис оғаси билан Хитой оғасини ҳам чақиришни таклиф қилиб ўтирибди. Буниям унга Путин акаси ўргатган бўлса керак. "Нега Россия демасликлари учун Хитойниям қўшиб айт" деган бўлса керак.

Барака топгур, Тўқаев, бу йиғилиш ўз номи билан "Марказий Осиё давлат раҳбарлари йиғилиши", жумладан сенинг йиғилишинг.

Агар Россия билан Хитой керак бўлганда йиғилиш шундай форматда ташкил қилинган бўлар эди.

Бунинг устига, сен соғинаётган Россия ва Хитой билан бирга форматда Шанхай ташкилоти, Евроосиё иттифоқи, ОДКБ ва ҳоказолар бор. Бу ҳали Путин акангнинг олдига бориб келиб турганларингни ҳисобга олмаганда. Йилда бир марта ўз оға-иниларинг билан ўзаро йиғилиб қолибсан, мазза қилиб еб ичиб ўтирмайсанми?

Мана шундай қаҳрамонга айлантирилганлар бузади ҳар сафар тўйни.

ПС. Пост қўполроқ чиққан бўлса узр. Бундан-да қўполроқ қилишга тарбиям йўл қўймади.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍26😁3😱1
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 2!

Адвокат : Унинг учта фарзанди бор эди, шундайми ?
Гувоҳ : Ҳа
Адвокат : Улардан нечтаси ўғил болалар эди ?
Гувоҳ : Хеч қайсиси ўғил эмасди.
Адвокат : Нечтаси қиз болалар эди ?
Гувоҳ : Жаноб судя, менимча менга янги адвокат керак. Янги адвокат сўрасам майлими ?

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁7
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 3!

Прокурор : Биринчи никоҳингиз нима сабабдан якун топган ?
Гувоҳ : Ўлим сабабли якун топган...
Прокурор : Ким ўлган ?
Гувоҳ : Ўзингиз нима деб ўйлайсиз ?

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁16👍2
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 4!

Адвокат : Сизнинг ақлли ва тўғрисўз инсон эканлигингизга менинг ишончим комил ?
Гувоҳ : Раҳмат. Агар фақат ва фақат тўғри гапиришга қасам ичган бўлмаганимда мен ҳам сиз ҳақингизда шундай деган бўлар эдим!

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍6😁6
Шарль Севилла, юридик стенографнинг хотираларидан - 5!

Прокурор : Доктор, ичларини ёриб кўрган инсонларингизнинг нечтаси ўлган инсонлар бўлган ?
Гувоҳ : Барчаси ўлган инсонлар бўлган. Сизга айтсам нимагадир ўлмаган инсонлар қоринларини ёришимга ҳеч рози бўлмайдилар !

Француз тилидан Дониёр Рўзметов таржимаси.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁15👍1
БИР ГЎРМИЗ

- Ўзбекистонда 16 ёшли қизни икки эркак зўрлабди деса, айримлар "кечқурун кўчада нима қилиб юрибди?", "мусулмон эмас эканку, баттар бўлсин", "айб ўзида, муслималарга ўхшаб кийинганида зўрланмас эди" деб оқлаб ётишибди.

- Қирғизистонда 13 ёшли қизни келин қилиб ўғирлаб кетишибди. Бечора қиз бир амаллаб, ўғрилар қўлидан чиқиб уйига келса, ота-онаси ундан воз кечиб, кўчага ҳайдаб юборибди.

Қирғизистоннинг нуфузли нашрларидан бири бечора қизга ёрдам беринглар деб эълон тарқатди.

- Қозоғистонда бир ҳарбий аёллар ёрдам сўраб бақираётганини эшитиб қолиб югуриб борса, бир эркак икки аёлни ураётган экан. У ҳарбийни кўриб қочиб кетибди. Аёллардан бири унинг собиқ хотини бўлиб эркак унга 11 марта пичоқ урган экан, иккинчи аёл собиқ қайнонаси бўлиб, унга бир марта пичоқ урган экан. Эркакни қидириб, қабристондан топиб қамоққа олиб кетишибди. Бечора аёл эрдан ажрашиб ҳам қутулолмай фақат ўлиб қутулибди.

- Бултур Туркманистоннинг Франциядаги элчиси ўзининг 46 ёшли хотини ва 19 ёшли қизини уриб, хўрлагани учун бечора аёллар Франция полициясига ёрдам сўраб, ўз эридан қутқаришни сўраб мурожаат қилиб халқаро скандал юз берди. Бу ҳали кимсан дипломат туркман оиласидаги аҳвол. Туркманларда келинлар қайнота қайнонасига бир умр гапиришга ҳақлари бўлмайди.

Туркманистондаги аёлларнинг аҳволига бутун бошли президент ва давлат даражасида қилинаётган дискриминацияга қараб баҳо бераверасизлар.

- Атайлаб давлатлардан мисоллар терибди демаслигингиз учун Тожикистон ҳақида мисол ёзмайман. Биламан, ўзларингиз хоҳлаганча мисол топишларингиз мумкин.

Бу мисоллар билан нима демоқчиман?

Биз марказий осиёликлар нафақат келиб чиқишимиз, урф-одатларимиз ва фазилатларимиз борасида бир хилмиз. Балки бизлар нуқсонларимиз, иллатларимиз, қусурларимиз, аёлларимизга нисбатан ноинсоний муносабатларимизда ҳам бир гўрмиз.

Ва жумладан шу сабабга кўра ҳам ҳеч қачон одам бўлмаймиз!

Хулосани ўзингизга қолдираман!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍27😢15
ЗАРДУШТ БЎЛМА, АММО... ОТАНГНИ БОЙЛАБ БОҚ!

"Зардуштийлик шунчалик зўр бўлса, ўша динга ўтиб ол" деб қолди биттаси.

Мавзу зардуштийлик динидаги бир ҳолат борасида билим ва фикрларни алмашиш деб ўйласам мақсад зардуштийлик динига қарши кураш, уни ерга уриш ва унинг дини қанчалар буюклигини барчага кўрсатиб қўйиш экан.

Мен юқоридаги буйруқ қаҳрамони ва унинг "кураши"ни реклама қилмоқчи эмасман, аммо айрим юртдошларимиз томонидан зардуштийлик динига нисбатан нохолис муносабат ҳақида фикр билдирмоқчиман.

Сўз аввалида айтиб қўяй, зардуштийлик дини деярли йўқолиб бўлган (дунё бўйлаб 30 минг нафар зардуштий қолган ва улар ҳам эркинликларга эга эмаслар) ва ҳозирда "динлараро жаҳон чемпионати"да иштирок этмаётган дин ҳисобланади ва унга қарши курашиш ўзини "бир ярим миллиард эътиқод қилувчиси бор" деб керилувчи "полвонлар" учун шараф ва қаҳрамонлик ҳисобланмайди.
👍14
Энди зардуштийликнинг ўзига қайтамиз.

Эътибор берганмисиз, динга муккасидан кетган, дунёдаги диний диктатуралардан бири, Эрон ИСЛОМ республикаси зардуштийлик динини ўзиники қилиб олиш учун тиш-тирноғи билан курашади. Эронликлар буни зардуш бўлганликлари, мусулмон бўлмаганлари учун қиладиларми? Аксинча, эронлик муллаларда зардуштийликни ерга кўмиш учун биздаги динга берилганлардан кўра минг бора кўпроқ сабаб ва имкониятлар бор. Аммо шунга қарамасдан, Эрон деярли "ўлиб бўлган" зардуштийликни талашади, қадрлайди ва ўзини зардуштийлик ватани қилиб кўрсатишга уринади? Чунки эрон халқи қадимдан зукко, чуқур фалсафали, тош орасидаги марваридни кўра билган, ўз цивилизациясини яратиб, бошқа цивилизациялар панжасига панжа уриб келган халқ ҳисобланади.

Инсоният тарихида салмоқли, чуқур фундаментал фалсафага ва инсоният тамаддунига пойдевор қўя оладиган тизимли догмалар йиғиндисидан дин ярата олган халқлар кўп бўлган эмас. Динлар, секталар, ишониладиган илоҳлар ва қўрқув объектлари кўп бўлган, аммо халқ тафаккури, илм-фан ва фалсафа даражаси юксаклиги улардан бутун бошли бир тузум яратиб, уни максимум даражага тарқата олиш ҳолати кўп бўлган эмас.

Зардуштийлик яккахудолик динлари орасида ана шу ишни уддалаган илк дин ҳисобланади ва ушбу дин яралган юрт ва уни яратган халқ қадим замонлардаёқ буюк халқ бўлганлигини билдиради.

Дунёдаги кўплаб олимлар кейинги яккахудолик динлари, хусусан Иброҳимий динлар (ҳа, иудаизм, христианлик ва ислом) ўз фалсафси, асосларини зардуштийликдан олган деб айтадилар.

Яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, пайғамбар, фаришталар, ўлимдан кейин қайта тирилиш ва яхшиликнинг ғалабаси каби модел илк бор зардуштийликдан келиб чиққан. Навбатдагилар ушбу ғояларни ўзларининг ҳудуд ва замонларига, реалликларига мослаб, такомиллаштириб борганлар.

"Зардуштийликда фалондай экан, яхшиям мусулмон бўлиб туғилганимиз" деб фикр қилиш ғирт билимсизлик бўлади.

Авваламбор, зардуштийлик билан ислом динининг яралган вақтлари орасида минг йиллар фарқ бор. Бу худди 2022 йилда қўлидаги Айфонга қараб туриб 2000 йил олдинги халқлар телефон нималигиниям билмаган деб устидан кулишдай гап.

Зардуштийлик ва ислом дини орасида (Марказий Осиёда кўпроқ зардуштийликдан исломга ўтилган бўлса-да) зардуштийлик догмаларини олган еврейлар уни такомиллаштириб, ундан христианлар янада такомиллаштириб, ислом дини "Айфоннинг ўз давридаги сўнгги модели"дан нусха олган бўлган. Зардуштийлик эса у пайтда 1990 йилларнинг Нокиасидай гап бўлган. Материали чидамли, антенна ва заряд яхши тутади, аммо замонавий эмас.

Ва ниҳоят динлараро курашда зардуштийлик дини, тўғрироғи, унга сиғинувчи ҳудудлардаги ҳукмдорлар ютқазганлар ва зардуштийликнинг ҳозирги аҳволи ўша пайтдаги воқеаларнинг оқибатидир. Мағлублик йўликка маҳкумликдир.

Тарих ҳақида "Агар ўша пайтда фалондай бўлганда нима бўларди?" деб фараз қилишни ёқтирмайман, чунки бу бефойда ва жавоби йўқ саволдир. Аммо мияга шок терапияси қилиш учун шу ишни бир қилиб кўрамиз.

Тасаввур қилинг, ислом дини тарқалаётган пайтда Хуросонда, Хоразмда, Бухоро ва Самарқандда мустаҳкам давлатлар, қудратли империялар иқтидорда бўлганларида ва арабларни янчиб, аксинча ўзларини босиб олганида нима бўлган бўлар эди?

Ислом дини тарқалишнинг ўрнига арабларнинг ўзларини зардуштийлик динига ўтказишса ва кейинчалик келадиган Қорахонийлар, Сомонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар ва бошқалар ислом динини эмас зардуштийлик динининг тарқалишига сабабчи бўлсалар қандай бўлар эди ?

Балки ҳозир дунёда 1,5 миллиард зардушт бўлиб, ҳар маҳаллада бир оташпарастлик ибодатхонаси бўлган бўлармиди?

Зардуштийлик коҳинлари зардушт хотинларнинг иштонларини муҳокама қилиб, уларни қандай қилиб ўз никоҳларига олишни ўйлаб юрган пайтларида Фейсбукда диний блогерлар ва уларнинг муридлари "Ахурамаздани ҳақорат қилма нажас, Ахриманнинг малайи" деб ҳақоратлаб юрган бўлармидилар?
👍34😁3
Мияларингиз чалкашиб кетмасидан олдин реал ҳаётга қайтамиз. Биз (ёки сиз) хоҳлаймизми ёки йўқми, зардуштийлик бу ота-боболаримизнинг дини бўлган. Бизнинг ота-боболаримизнинг зеҳни, зукколиги, тафаккур даражаларини уни яратган. Буни инкор қилиш, уни ёмон кўриш, ерга уриш ва йўққа чиқаришга уруниш нонкўрлик, ўз отасининг юзига оёқ қўйиш бўлади.

Ғолиб цивилизация миянгизни ўзгартиргани сизнинг отангизнинг зуволасидан яралганингизни йўққа чиқара олмайди...

Энди яна зардуштийликнинг аҳамияти мавзусига қайтамиз.

"Зардуштнинг Ватани қаер?", "Авесто қаерда яратилган?" ва ҳоказо деган баҳслар анчадан бери бор ва келажакда ҳам давом этади. Эронми, Хоразмми, Озарбайжонми, Самарқандми, Афғонистонми? Энг асосийси, бу саволларнинг жавобини ҳеч ким билмайди. Биламан деганлар ёки ўзини биладигандай кўрсатаётганлар ёлғон гапиради. Уларнинг бу борада ўз позициялари бор ва улар сизни ўша позицияга ишонтирмоқчи бўладилар. Бу ёғи сиёсат. Ким ўзиникини тўғри деб ўтказа олса ўша ҳақ бўлиб бораверади.

Эрон бу ишни 19-асрдан, яъни Марказий Осиёликлар ўз меросларини ҳимоя қила олмайдиган мустамлака бўлган замонлардан бери қилиб келади.

Дунёнинг барча китоблари зардуштийликни Эронники деб ёзиб, ўқиб, ўрганиб, ўргатиб келади.

Аммо Ўзбекистон мустақил бўлгач, Каримов ташаббуси билан шартта ЮНЕСКО орқали ўтиб Зардуштнинг ватани Хоразм ва Авесто Хоразмда яратилган деб тан олдирилди. Бу албатта ҳаводан олингани йўқ. Бунинг илмий асослари ҳам келтирилди. Фақат илмий консенсус йўқ бўлган ва бошқалар ўлсаям, қанча исботласангиз ҳам бериб қўймайдиган мавзуда Ўзбекистон илк ғалабасини қўлга киритди. Энди Эрон ва бошқалар зардуштийликни қанчалик ўзлариники деб тарғиб қилсинслар, ЮНЕСКО талқинида зардуштийлик ватани Хоразм, яъни Ўзбекистон ҳисобланади.

Фаросати жойида бўлган, зар қадрини бидадиган одам бу нарсани чуқур англайди. Бунинг учун зардуштийлик ҳақ дин деб билиш, унга сиғиниш ёки ўтиб олиш шарт эмас. Умуман олганда, зардуштийлик дунёдаги 10 минглаган динларнинг биттаси. Ислом дини ҳам, христиан дини ҳам шундай. Фақат зардуштийлик инсоният тарихида салмоқли ўринга, қудратли интеллектуал меросга эга дин ҳисобланади.

Халқимизда "Отанг тўнғиз бўлса боғлаб боқ" деган мақол бор. Чунки сен уни ёмон кўрсанг ҳам, инкор этсанг ҳам у сени отанг. Агар отанг зардуштийлик каби собиқ академик бўлса, ўз манфаатинг учун ҳам ундан воз кечиш керак эмас.

Зардуштийлик биз учун худди шундай. У бизнинг оталаримизнинг зукколиклари, юксак тафаккур эгалари эканликларининг исботидир. Буни тушуниш ва мерос сифатида қадрлашингиз учун зардуштийликка ўтиб олишингиз шарт эмас. Кўрсавод, нонкўр ва ношукур бўлмасангиз бўлди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍35❤11
Толибон олдига чиққан пода тарафдорлари рус тиктокерлари келганда чиққан оломонга нега индамагандингизлар бла бла бла деб нолибди.

Уларнинг нозик кўнгиллари азият чекканига чидай олмадим.

Хафа бўлманглар. Толибон келганда Самарқандда олдига чиққан пода, Жириновский Бухорога борганда олдига чиққан пода, Тошкентга турк актёри ва рус тиктокери борганда олдига чиққан пода, Урганчга АМА борганда олдига чиққан пода, водийда Ҳаждан қайтган ҳар бир муллабизнесмен ва диний блогерларни худодай тавоф қилиб олдига чиқадиган подалар, БАРЧАЛАРИНГИЗ БИР ГЎРСИЗЛАР!

Бир пода, бир оломон, миллатимиз ва давлатимизнинг оёғидан бир хилда тортаётган, миялари (агар бор бўлса) ёнғоқ катталигида бўлган, зомбисифат бир балосизлар!

Энди хурсандмисизлар, толибонпарастлар? 😜😂👍

ПС. Раҳмат шарт эмас. Кетларингиз кўлдай бўлган бўлса бошимиз осмонда. 😊🙏

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍40😱3😁1
😂👍

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍1🔥1
☝☝☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10
ЎМИ :
- Оломон Толибонни ўрамаган, ёлғончилар. Оломон муфтийни ўраган.

Ёлғончилар :
- Суратда Толибон-ку

ЎМИ :
- Ҳазрат муфтийимиз шулар-да

Ёлғончилар :
- Ҳа, унда узр. Янгиликдан бехабар қолибмиз

😜😂✌

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍1
ОЛДИН КЎП ХОТИНЛИ ЭКАНЛИГИМНИ ИСБОТЛА ?

Ўзбекистонда икки тоифа одамлари кўп хотинлидирлар десам деярли тўғри бўлса керак:
- Пулдорлар (жумладан мансабдорлар)
- Диндорлар деб умумлаштирмаслик учун динга берилганлар (жумладан пулдорлар)

Қолган қаланғи, қасанғилар ҳаваскорлар, ҳирслари қогунча ва чўнтаклари кўтаргунча "эркалик" қилиб, кейин ақллари кириб қолади.

Энди юқоридаги икки тоифага қайтамиз.

Улардан биринчилари қонунлардан устунроқ бўладилар, қонунлар устуворлигини таъминловчиларга таъсири ўтадиган бўладилар ва/ёки уларнинг ўзлари ҳам пулдор, ҳам мансабдор, ҳам қонун устуворлигини таъминлаши керак бўлган одамлар бўладилар. Масалан, вазирлар, ҳокимлар, суд ва прокурорлар, сенатор ёки бошқа амалдррларнинг бир неча хотинлари борлиги ҳақида ҳамма билади, лекин ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Чунки деганниям фойдаси йўқ.

Аҳолисининг аксарияти ўртаҳол ва камбағаллардан иборат бўлган Ўзбекистонда кўп хотинликни орзу ва режа қиладиган ҳамда амалга оширадиган қатлам кам сонли ҳисобланади.
👍12