Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Толибон олдига чиққан пода тарафдорлари рус тиктокерлари келганда чиққан оломонга нега индамагандингизлар бла бла бла деб нолибди.

Уларнинг нозик кўнгиллари азият чекканига чидай олмадим.

Хафа бўлманглар. Толибон келганда Самарқандда олдига чиққан пода, Жириновский Бухорога борганда олдига чиққан пода, Тошкентга турк актёри ва рус тиктокери борганда олдига чиққан пода, Урганчга АМА борганда олдига чиққан пода, водийда Ҳаждан қайтган ҳар бир муллабизнесмен ва диний блогерларни худодай тавоф қилиб олдига чиқадиган подалар, БАРЧАЛАРИНГИЗ БИР ГЎРСИЗЛАР!

Бир пода, бир оломон, миллатимиз ва давлатимизнинг оёғидан бир хилда тортаётган, миялари (агар бор бўлса) ёнғоқ катталигида бўлган, зомбисифат бир балосизлар!

Энди хурсандмисизлар, толибонпарастлар? 😜😂👍

ПС. Раҳмат шарт эмас. Кетларингиз кўлдай бўлган бўлса бошимиз осмонда. 😊🙏

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍40😱3😁1
😂👍

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍1🔥1
☝☝☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10
ЎМИ :
- Оломон Толибонни ўрамаган, ёлғончилар. Оломон муфтийни ўраган.

Ёлғончилар :
- Суратда Толибон-ку

ЎМИ :
- Ҳазрат муфтийимиз шулар-да

Ёлғончилар :
- Ҳа, унда узр. Янгиликдан бехабар қолибмиз

😜😂✌

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍1
ОЛДИН КЎП ХОТИНЛИ ЭКАНЛИГИМНИ ИСБОТЛА ?

Ўзбекистонда икки тоифа одамлари кўп хотинлидирлар десам деярли тўғри бўлса керак:
- Пулдорлар (жумладан мансабдорлар)
- Диндорлар деб умумлаштирмаслик учун динга берилганлар (жумладан пулдорлар)

Қолган қаланғи, қасанғилар ҳаваскорлар, ҳирслари қогунча ва чўнтаклари кўтаргунча "эркалик" қилиб, кейин ақллари кириб қолади.

Энди юқоридаги икки тоифага қайтамиз.

Улардан биринчилари қонунлардан устунроқ бўладилар, қонунлар устуворлигини таъминловчиларга таъсири ўтадиган бўладилар ва/ёки уларнинг ўзлари ҳам пулдор, ҳам мансабдор, ҳам қонун устуворлигини таъминлаши керак бўлган одамлар бўладилар. Масалан, вазирлар, ҳокимлар, суд ва прокурорлар, сенатор ёки бошқа амалдррларнинг бир неча хотинлари борлиги ҳақида ҳамма билади, лекин ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Чунки деганниям фойдаси йўқ.

Аҳолисининг аксарияти ўртаҳол ва камбағаллардан иборат бўлган Ўзбекистонда кўп хотинликни орзу ва режа қиладиган ҳамда амалга оширадиган қатлам кам сонли ҳисобланади.
👍12
Иккинчи тоифа динга берилганлар, диний авторитет ва уламолар, бизнесмен ҳожилар ёки ҳожи бизнесменлар ва бошқа дин орқали обрў ва манфаат топганлар. Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган аҳолининг аксариятида бундай муаммо йўқ. Кўп хотинлилик орзуси, режалари ва амаллари асосан динга берилган кам сонли қатлам орасида тарқалган.

Ўзбекистонда асосан (фақат эмас) мана шу икки тоифа вакиллари билан кўп хотинлилик муаммолар бор.

Эслатма учун, Ўзбекистон жиноят кодексида кўп хотинли бўлиш учун жазо бор. Мана ушбу модда:

"126-модда. Кўп хотинли бўлиш
Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш
(базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади)"

Кўп хотинли бўлиш жиноят ҳисобланадиган бўлса, нега бу жиноятни қилган жиноятчилар жазосизлар? Шахсан мен ушбу модда бўйича жазо олган одамни билмайман. Балки бордир, аммо нафақат мен балки кўпчилик билган кўп хотинлилар бемалол кўп хотинли бўлиб юрибдилар.

Ҳатто омма олдида, ижтимоий тармоқларда кўп хотинли эканлигини ошкора айтиб, кўп хотинлиликни тарғиб қилиб, ҳатто кўп хотинлари сабаб боши жанжалдан чиқмай юрганлар ҳам бор. Аммо уларга жазо қўлланганлигини кўрганимиз йўқ.

Бир баҳсда юқоридаги моддани қўллаш қийинлиги ҳақида фикр билдилди.

Моддада "Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш" дейилган, яъни бир хонадон ичида бир неча хотин билан полигам бўлиб яшаса, ушбу модда қўлланилиши мумкин. Аммо кўп хотинлиларнинг хотинлари алоҳида алоҳида рўзғор бўлиб, жуда кўпчилик ҳолларда яширин рўзғорда яшаганликлари учун расман ушбу моддани қўллаш имконсиздир.

Бунинг устига кўп хотинли бўлиш расмий никоҳ шартномаси орқали исботланиши керак. Кўп хотинлилар иккинчи ва қолган хотинларини асосан диний никоҳ орқали олиб олганликлари учун уларнинг кўп хотинли эканликларига расман исбот бўлмайди.

Хуллас, жиноят кодексида жиноят тури ва унга жазо бор. Жиноят аломатлари аниқ, жиноятчилар маълум, буни жиноятчиларнинг ўзлари ҳам, халқ ҳам, қонун устуворлигини таъминловчилар ҳам билади, аммо жиноятни исботлашнинг деярли иложи йўқ. Ёзиб қўйилган модда импотент.

Шунда умидни узавериш керакми?

Қўполроқ бир мисол орқали жавоб беришга ҳаракат қиламан. Кўп хотинлиликка даҳли йўқ ва бирга бир тўғри келадиган мисол эмас, аммо бир жиҳати бўйича параллел келтириш мумкин.

Бу фоҳишалик. Ўзбекистонда фоҳишалик муаммоси бор, аммо фоҳишалик учун жазо қаттиқ эмас. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, аммо мавзу бу ҳақда эмас. Давлат фоҳишаликка қарши курашиш учун қўшмачилик ва фоҳишаликни ташкил қилишга қарши курашади. Яъни фоҳишаликнинг юзага келиши, мавжуд бўлишини сабабчи бўлганларга қарши курашиб, муаммонинг илдизини қирқишга ҳаракат қилади.

Кўп хотинлилик билан ҳам худди шундай ҳолат. Кўп хотинлилик фоҳишалик каби бир жиноят. Фоҳишалар бир жиноятчи бўлса, кўп хотинлилар ҳам бир жиноятчи. Аммо фоҳишаларнинг фоҳишалик қилишларига ва кўп хотинлиларнинг кўп хотинли бўлишларига имкон яратганлар, сабабчи бўлганлар бор.

Аввалроқ, президент бир яхши гапни айтган эди. Кўп хотинлиларга ким никоҳ ўқияпти? Ана ўшаларни ушлаш ва тақиқланган ишни амалга оширгани учун жазосини бериш керак.

Ўзбекистон қонунлари бўйича давлат фуқаролик муносабатларида фақат биргина никоҳни қайд этиш мумкин. Иккинчисини қайд этиш мумкин эмас. Давлат органлари қайд этмаган никоҳни диний томондан ўқиш худди қўшмачилик, фоҳишаликни ташкил қилиш каби жиноят ҳисобланади. Бир рўзғор ичида бўладими ёки йўқми, буни бировлар биладими ёки йўқми, давлат берган қайд этиш гувоҳномаси йўқми, имом никоҳни ўқишга ҳаққи йўқ. Ўқидими у жиноятчи ва жазосини олиши керак.

Масалан, ижтимоий тармоқлардаги иккинчи, учинчи, тўртинчи хотинларни олганларнинг никоҳларини қайси имомлар қайси давлат ҳужжати асосида ўқиганлар?
👍10
Фоҳишалар ўз "мама розалари"ни таниганлари каби кўп хотинлилар ўз никоҳларини ўқиган имомларнинг кимлигини яхши биладилар. Уларни сўроқ қилиш, топиш ва жазосини бериш керак.

Агар уларнинг никоҳларини ҳеч ким ўқимаган бўлса ва ҳеч қандай никоҳсиз, севишиб, ишқий муносабатда бўлиб, болалар туғдириб юрган бўлсалар, улар ўзларини диндор ёки фаришта қилиб кўрсатмасликлари керак, зеро динда никоҳсиз қўшилиш зино ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кўп хотинлик ҳолатларидаги барча никоҳлар зинодан иборат ёки барча ҳолатларда имомлар жиноят содир этганлар ва уларнинг барчасини топиб жазосини бериш керак.

126-модданинг занжири учини имомлардан бошлаш керак. Калавани учи топилгач, кўп хотинлиликни ҳам исботлаш ва жазолаш мумкин бўлади.

Албатта кўп хотинлиликни исботлашни ижтимоий тармоқларда шахсларнинг ўзлари тан олиб ёзган иқрорлари орқали ҳам исботлаш мумкин. Бунинг учун хоҳиш бўлса кифоя.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍21😁4🔥1
Ўзбекистонда иссиқ шунчалик қаттиқ бўляптими? 😜👍

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁6👍4😢2
Олдинлари абитуриентлар учун Ахборотномалар тўплами чиқар эди.

Энди "Дуолар тўплами" чиқадиган бўлибди.

Ўқишга кириш анча осон бўлиб кетибди 😜😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁25👍2
ЎЗБЕК ТИЛИМ, ЎЛДИНГ ТИЛИМ!

Эсингизда бўлса ўзбек тили тўғрисидаги қонун борасида қизғин баҳслар бўлган эди.

Бу орада "Ўзбекистонда ўзбек тилида иш юритиши керак" деганлиги учун Адлия вазири рус пропаганда канал ва сайтлари, ҳамда Ўзбекистондаги рус тилли ҳамда Путинпарастларнинг ҳужумига учраган эди.

Россия мулозимлари, жумладан собиқ қўғирчоқ президент Медведов "Украинани олгандан кейин қолган жойларниям оламиз" деб пост қилиб, кейин ўчириб ташлаган пайтда журналист Илёс Сафаров биз учун ҳаёт-момот масаласи бўлган "Давлат тили тўғрисидаги қонун" ҳақида янгилик, тўғрироғи шумхабарни чиқариб қолди.

Қонунчилик қуйи палатаси мазкур қонунни ими жимида қайта кўрилмайдиган қилиб "кўмиб юборган" экан.

Ачинарлиси, иштон, ғийбат, олди қочди мавзулар бўлса бош ёрадиган жамоатчиликка бу мавзу зиғирча таъсир қилмагандай. Янглишмасам биргина Шаҳноза Соатова бу ҳақда ёзганини кўрдим. Балки яна биронта кўрмаганларим бордир.

Асосийси, илгари халқ дардини кўтариб машҳур бўлган фаолларни мазкур муаммодан кўра твиттер очилганлиги кўпроқ қизиқтиргандек.

Барака топгурлар, қалбида заррача ватанпарварлик қолган, Путин ва унинг пропагандасидан қўрқмайдиганлар, дунёни бузиб ташланглар. Ўзбек тили ва унинг ривожи ушбу қонун билан ўлиб кетмасин.

Қуйида Илёс Сафаровнинг мақоласига ҳавола. Уни Путин акасидан қўрқадиганлар ўчиртириб юбормасидан олдин барчага тарқатинглар, скринлар олинглар, фикр ва муносабатларингизни, позицияларингизни билдиринглар.

https://kun.uz/94999347#

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢9👍8❤1
Мана Медведов ўз орзулари ва Россия мақсадларини айтиб қўйиб, кейин ўчириб юборган пости.

Шундан кейин ҳам Путин ва унинг ҳукуматига ишонадиганлар топилса қойил қоламан.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢4👍3😱3
Гуландом опа анча ўзгариб кетибди. Костюм шим, бўйинбоғда бошқача кўринар экан. 😊✌

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁30❤1👍1
Наманганда тунги клубга борган қизларга "Ўтган кунлар"ни совға қилишибди ва буни овоза ҳам қилишди.

Суратда йигитлар ҳам бор. Савол: Уларга нима совға қилишган?

Ёки йигитларнинг маънавиятлари жойида бўлганмикан? Нима деб ўйлайсиз?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁12👍4
​​ЗОМБИЛАРНИНГ ЗОМБИ ЭКАНЛИГИГА ИСБОТ

Ушбу пост эгаси бир ижтимоий эксперимент ўтказган. Яъни у бўлмаган бир воқеани атайлаб ўзидан тўқиб ёзиб пост қилган ва постни тарқатишни сўраган.

Пост ва ундаги маълумотлар тўғри ёки нотўғри эканлигини ҳам текшириб кўрмасдан унга ишонган одамлар постни қисқа муддатларда 144 марта тарқатганлар.

Шунинг ўрнига биронта ақлли ёки фойдали пост бўлганида постни тарқаттириб бўлибсиз. Масалан менинг ўша куни ўзбек тили ҳақидаги долзарб постимни улашишишни сўраганимда бор йўғи 9 марта улашилди. Фейсбукда эса одамларнинг эътиборини тортиш учун постга рус гўзалининг суратини қўшиб қўйишимга тўғри келди.

Аммо миялари ўйламайдиган, пир ва домлалари мияларини форматлаб ташлаган зомбиларга бир иккита калит сўзлар билан пост қилиб буйруқ берсангиз ўйлаб ва текшириб кўрмасдан айтганингизни қилиб кетаверадилар.

Шунинг учун зомби ва зомбимаслар, фарқларини билиб олишлари керак. Зомбимаслар зомбилар ҳақида гапирилганида ҳар бир гапни ўзларига қарши олиб, ҳар бир ҳақиқатни динга қарши айтилган деб ўйлайвермасликлари керак.

Кўзларингизни, шуурларингизни, мияларингизни очинглар. Зомби бўлманглар. Зомби бўлсангизлар ўз миллат ва давлатингизнинг қонини сўрасизлар.

ПС. Ким зобми бўлмаса постни тарқатсин 😜


"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍4
Агар ҳаёт мазмунини топа олмай ўзингни бефойда ҳис қилаётган бўлсанг мана бу машинанинг ойна артадиганига боқ.

Анча енгил тортасан 😜😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁14
​​"ХУСУСИЙ МУЛК"! Уни нон билан ейдими ёки лағмон биланми?

Ижтимоий муносабатлар, инсоний муносабатлар, дунёдаги барча маданиятлар, цивилизациялар барчаси "хусусий мулк"ка муносабат устига қурилган.

Бола туғилганиданоқ "меники", "ўзим" дейиши билан бошланадиган инсоний туйғуларни тартибга солиш ва инсонларни бирга яшаттириш, бир-бирларининг мулкига тегдирмаслик учун инсоният турли тизимлар, қоидалар, қонун ва қомусларни ўйлаб топган. Тарихда ким шу ишни адолатлироқ ва қатъийроқ амалга ошира олган бўлса ўша жамият тараққий топган, хусусий мулк муносабатларини тартибга солиш тугул хусусий мулк нималигини тушуна олмаган жамиятлар қолоқ бўлиб, итнинг орқа оёғи бўлиб қолаверган.

Кеча ОАВда Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан фойдаланиш тақиқиланди деган мақолалар чоп этилди. Калласи ишдайдиган, фаросати жойида бўлган одам учун бу оддий, мантиқий нарса. Умуман бу оддий ҳол эмас, ўзига хос ҳолат қилиб, овоза қилиниши керак бўлганлигининг ўзи ненормал ҳолат.

Аммо мақола чоп этилгач, унга айрим юртдошларимиз ёзган изоҳларни ўқиб кўнгил айнийди. Фақат кўнгил айниса-ку майли, балки жамиятимиз одамларининг хусусий мулк ҳақида тасаввурлари, тушунчалари йўқлиги, аксинча улар бировнинг мулки бемалол ўғриланишини хоҳлашларини кўриб одам тушкунликка тушиб кетади.

Мен ҳали изоҳ ёзаётганларнинг Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамовдай буюк санъаткорларнинг тирноғига ҳам арзимасликлари ва уларнинг маданият даражалари нолга яқинлиги ҳақида индамадим.

Шерали Жўраевми, Бобомурод Ҳамдамовми, шоир Абдусаттор, ёзувчи Режаббой ёки рассом Тешабойми, уларнинг асарлари уларнинг мулкларидир. Бу уларнинг деҳқончилиги, тунлари ухламай миясини ишлатиб топган ва халқнинг хизматида пешона тери билан яратган хусусий мулкларидир. Улар хоҳласа мулкларини ўзлари билан гўрларига олиб кетадилар, хоҳласалар болаларига мерос қилиб қолдирадилар, хоҳласа халққа совға қилиб кетадилар. Бу уларнинг фундаментал ҳуқуқларидир. Уларнинг асаларига тегмайсан дейилдими, тегмайсан тамом.

Ўзи бирон китоб чоп этилибди деб ҳушхабар айтилганда "электрон варианти" борми деб китобни текин олишга ҳаракат қиладиганлар жонга тегган. Энди санъат асаларини ҳам текин олишмоқчи.

Шу бефаросатларнинг уйлари сносга тушиб бузилса, ҳоким ё прокурор бориб даласидан буғдойини ортиб кетса, бизнеси риводланишни бошлаганда биронта амалдор қўлидан тортиб олса, йиғлаб юради, аммо бировнинг хусусий мулкини текин олишдан тап тортмайди.

Ижодий асар ҳам далада етиштирилган қовун, қурувчи қурган уй, шифокор берган даво, ўқитувчи берган дарсдай бир меҳнат махсули.

Яратилиб муваффақият қозонмасдан чанг босиб қолиб кетган асарлар ва уларнинг муаллифлари қанча? Нега улар муваффақият қозонмаганларида, ўзларини омадсиз ҳис қилганларида, оиласиниям боқа олмай ижодкорликдан ташқари қўшимча ишлар қилиб юрганларида ҳеч ким ёрдам бергиси, оиласини боқишгиси келмайди-ю, улар машҳур бўлиб, асарлари қимматбаҳо бўлганида, уларни текин олиб фойдалангимиз келади? Қани бу ерда адолат?

Барака топгур, юртдошлар, ҳар бирингиз иқтисодчи, сиёсатчи, молиячи бўлишларингиз шарт эмас. Аммо сал пал китоб ўқинглар, Википедиядан бўлса ҳам хусусий мулк ҳақида ўқиб, тасаввур ҳосил қилинглар. Бировларнинг мулкини текин олмаслик, ўғриламасликни ўрганинглар. Шунда сизнинг мулкингиз, уйингиз, машинангиз, даладаги буғдойингиз, хонадаги телевизорингиз, болангиз ёзишни бошлаган шеър ёки қўшиқларини бошқалар ҳам ҳурмат қилишни бошлайдилар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13🔥2
МЕНИНГ ЎҒРИГИНА ХАЛҚИМ

Фейсбукда катта таъсирга эга айрим "Ҳожилар" муаллифлик ҳуқуқи деган фундаментал ҳуқуққа қарши постлар қилиб минглаб ўқувчиларидан раҳматлар олиб ўтирибдилар. Ваҳоланки ўзлари ижодкор одамлар. Ёзган китоблари, шеърларини биров олиб муаллиф кўрсатмасдан ёки ўзиники қилиб чоп қилса жаҳллари чиқса керак.
Шерали Жўраев, Бобомурод Ҳамдамовники "халқники" эмиш. Буни маданият вазири қилаётган эмиш.
Айримлар фақат Назарбековга, президентга, давлатга қарши чиқиш учунгина қарши чиқаверишади. Нималигининг аҳамияти йўқ. Шу билан ўз дарвозаларига гол уриб юборсалар ҳам майли.

Энг асосийси, бундай одамлар ЎҒРИЛИКни оқлаб, ёқлаб, тарғиб қилиб, халқни ўғри бўлишга ундамоқдалар.

Бутун дунё, хусусан чириган Ғарб бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмагани, ўғриликдан ҳазар қилгани, Шерали Жўраев бўладими, Майкл Жексон бўладими, отарчи Абдусаттор бўладими, унинг ҳуқуқларини бир хилда кўрганликлари учун ривожланганлар ва ривожланиб келмоқдалар.

Ишхонада ресторанларимиз ва тўйхоналаримиз бор. Тўйларга турли хил хонанда ва санъаткорлар, асосан Ўзбекистондаги каби "маҳаллий", яъни ўзларининг ижодлари бор бўлмаган, бошқа машҳурларнинг қўшиқларини айтиб тўйларни қиздирадиган артистлар келадилар.

Уларнинг ҳар бири якка тадбиркор мақомидалар ёки жиддий корхона очганлар ва улар ижро этадиган қўшиқларининг муаллифлари ёки муаллифлигини бошқарувчи ташкилотлар билан шартномалар тузганлар ва тегишли ҳақларини тўлаб қўйиб ундан кейин ижро этмоқдалар. Биз ресторанда куй таралиб туриши учун қўйиб қўядиган қўшиқларимиз учун тегишли суммада ҳақни тўлаймиз.

Давлат бу нарса устидан қаттиқ назорат ўрнатган ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Ютубда, Фейсбукда, умуман интернетда бирон машҳурларнинг қўшиқларини улашиб кўринг. Пул топиш учун эмас, оддийгина инсонларга ҳушкайфият улашиш учун. Бир зумда огоҳлантириш оласиз ва қўшиқ ўчирилади.

Чунки сиз бировнинг ижодини тарқатиш учун рухсат олмагансиз.

Бир гап. Ҳеч ким "Қўшиқни айтма" демаяпти. Фақатгина "Ўғирлама, ҳаққини тўлаб, кейин айтавер" деяпти. Ресторанга кириб овқат танаввул қилдингми, пулини тўла деяпти. Рестораннинг таом халққа маъқул бўлгани учун уни ҳамма текин ейвериши мумкин эмас деяпти.

Ўзбекистондаги "ўғрилик маданияти" илдиз отиб кетган айрим юртдошларимиз ақлига сиғдира олмаётган нарса бу ижодкорнинг муаллифлик ҳуқуқидир.

Муаллифлик ҳуқуқининг муаммоси у кўзга кўринмасдир, аммо ундан пул келса дарров кўзга кўринади.

Қўшиқ бу мебелчи чиқарадиган кароват, новвой ёпадиган нон, деҳқон етиштирган қовун каби махсулотдир.

Санъаткор уни яратган, етиштирган, умидлар билан халққа тақдим этган, оммалаштирган, меҳнат қилган, манзур қилган ва албатта бола чақсига бир бурда нон олиб келишини умид қилган. Қўшиқ яралгач, оммалашмай студияда ёки маҳаллада қолиб кетадими, ёки оммалашиб телевизорларга чиқиб, дискларга ёзилиб сотиладими, бу санъаткорнинг таваккали.

Абдусатторнинг қўшиғи оммалашмай, камбағал бўлиб қолса, у билан ҳеч кимнинг иши йўқ, Шерали Жўраевнинг қўшиғи оммалашиб, халққа манзур бўлса, уникини бемалол ўғрилаб олавериш керак дегани эмас. Абдусаттор ҳам, Шерали Жўраев ҳам оддий бир фуқаро. Улар ҳеч кимдан қарздор эмаслар. Халқ уларни пул тўлаб тўйга айтган бўлса, улар эрталабгача хизмат қилиб, ўша тўй эгасини маҳалла олдида обрўсини кўтариб, ҳаққини оқлаб бўлганлар. Улар халқни уриб, мажбурлаб пул тўлаттирмаганлар.

Қўшиқ бу бир мисол. Менталитетимизда ўғрилик, алдашга, лафзда турмасликка мойиллик, қилмишга жавоб бермаслик "маданиятимиз"нинг бир қисмига айланган.

Бировнинг китобини ксерокопия қилиб, ПДФ қилиб текин тарқатиш ва текин олиш, бировнинг шеърини ёки қўшиғини ўзиники қилиб чиқариш ёки муаллифини кўрсатмаслик, йўлда қоидани бузган ҳайдовчини эмас, унинг жиноятини айтган одамни "самосуд" қилиш одатий ҳолга айланган. Чет давлатларда ўзбекларни сотаётган, тушириб кетаётган, алдаб кетаётганлар ўзимизнинг ўзбеклар.
👍15🔥3❤2😁1
Ўзбегим ўз халқим, ўз миллатим, ўз юртдошим, аммо ўзбеклар ёрдам сўраса, хизмат сўраса, ёки оддийгина алоқага чиқса ҳар икки сафарнинг бирида афсусланиб қолганман. Энг охирги мисол, Парижга келган одам меҳмонхона топиб беринг деб ялиниб, ўз номимни, обрўйимни гаровга қўйиб брон қилиб берган меҳмонхонамга бормай бошқа жойга кетган. Нега бормадинг деса, аэропортда бир икки ўзбеклар биргаликда бир меҳмонхонада туришган экан ўзбеклар билан бир жойда туриш учун кетдим деган.

У бу ҳақда на мени, на меҳмонхонани огоҳлантирмаган. Кейин билсам, у бу ишни мендан бошқаларга ҳам қилиб кетган экан.

Ҳозир ўзбек одам алоқага чиқса, менга бир тийин фойда керак эмас, аммо текин берган ёрдамим орқасидан мени уялтириб, хафа қилиб кетмаслиги учун олдин минг марта ўйлайман. Мобадо ёрдам берсам келиб кетгунича миямнинг бир жойида ишқилиб "парод" қилиб кетмасин деган ўй тинчлик бермай туради.

Бу қўштирноқ ичидаги гап эди. Яна юқоридаги гапларга қайтамиз.

Бугун бир хабар ўқидим. Воқеа Қирғизистонда бўлган, аммо бундай мисоллар ўзимизда сон мингта. 28 ёшли йигит 6 ёшли қизни зўрлабди. Энди йигитнинг онаси ўғлини қутқаришга ҳаракат қилиб, таниш-билишчилик қилиб юрибди экан.

Ўзимизда ҳам ўғли ёки қизи, отаси ёки онаси қилган жиноятни яшириш, ҳаспўшлаш учун таниш-билишчилик қилиб, пора бериб, ИИБга, прокуратурага таъсир ўтказишга ҳаракат қилиб юришади.

Нима эмиш, ўзбекларда оила муқаддас эмиш ва ўзбеклар боласини яхши кўрар эмишлар.

Германиядаги Мюллер, АҚШдаги Жон, Франциядаги Дюпон, Янониядаги Такаши боласини яхши кўрмайдими?

Ноинсоний, чидаб бўлмас жиноятларни яшириш учун "бола муҳаббати"ни баҳона қилиш ва шунга ишониш учун одамнинг мияси қанчалар бижғиган бўлиши керак?

Ўғлинг 6 ёшли қизни зўрладими, ҳаммадан олдин ўғлингдан ўзинг нафратланишинг керак эмасми? Олти ёшли қиз одам эмасми? У зўрланиб, ўлиб кетаверсин, сенинг жиноятчи ўғлинг 28 ёшида муҳаббатингни эмиб юраверсинми?

Биз нима сабабларга кўра ривожланмаётган бўлсак, порахўр, ўғри, машенник бўлсак, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмаётган, ваъда бериб устидан чиқмаётган бўлсак, таниш-билишчилик қилиб, ўзимизникини тепага суришга ҳаракат қилаётган бўлсак, барчасига ўзимиз, менталитетимиздаги иллатларимиз, урф-одатларимиздаги қолоқ қисмлари айбдордир. Шуларни билгач ҳам ўзимизни севиб, тилла балиқчага ўхшаб "биз зўрмиз" деб юраверишимиз керак эмас. Ўзимизни, камчилик ва иллатларимизни савол остига олишга қўрқмаслигимиз, таҳлил ва танқид қилишимиз, керак бўлса улардан воз кечишимиз керак.

Ўғрилик маданиятимиз бўлиши керак эмас. Бировнинг ҳаққидан қўрқинглар, азизлар. Акс ҳолда, сизнинг ҳаққингиздан ҳам қўрқмайдилар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍22🔥8😢2❤1