Киракашлардан ИАК ҳақида яна янги тушунчалар олдим. Буёғи уже легенда!
- Ванга ўз вақтида Ўрта Осиёда ўз дини билан аталган буюк ҳукмдор келади деб башорат қилган экан.
- СССР парчалангандан кейин ҳамма собиқ совет республикалари йиғилишиб Совет Бирлигини қайта тикламоқчи бўлишибди. Шунда биттасу бу республикага ким раҳбар бўлади деганда Путин "Ислом Каримив" деган экан.
- Каримивни миллионлаб доллар пули ўлимидан кейин чет элдаги талабалар контрактига сарфлансин деб васият қилган экан.
- Ҳар минг йилда бир буюк инсон туғиларкан. Улар: Александр Македониялик, Чингизхон, Наполеон ва Каримив экан.
Манба: Мартин Иден
ПС. Мен: 😂😂😂😂😂👍
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

😁26👍6😱3
Кутиб олинг- DR7!
Ўзим Реал Мадрид ва ПСЖ муҳлисиман. Муҳлис сифатида Реал-Барса баҳсларида бемалол бир тараф бўлиб олиб баҳслашаман, барсачилар устидан куламан. Криштиано Роналду ва Месси Реал ва Барсада бўлмасалар-да, улардан қайси бири зўр деган баҳсларда Роналду тараф бўлиб, Мессини ерга ураман.
Футбол фанати, команда ва футболчиларнинг муҳлиси сифатида булар менинг аҳмоқлик даражасида муҳлис бўлиш ҳуқуқим.
Режаларимизда бўлмаган тарзда ўғлимиз футболга қизиқиб қолди ва ҳозир 5 ёшида Франция футбол федерацияси лицензияси билан бир клубда шуғулланади.
Жуда Роналду, Месси, Мбаппе даражасида бўлмаса ҳам жамоадошлари орасида, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ҳаракатлари яхши, меҳнатдан чарчамайди. Унинг ўз ташаббуси билан қиладиган машқларини кўриб мен чарчаб кетаман. 5 ёшда бўла туриб, 6 ёшлилар турнирларларида ҳужумчи сифатида тўпурарлардан бири бўлиб олди. Балки келажакда, қизиқишлари ўзгариб кетар, балки футболчи бўлмас, аммо ҳозир унинг ҳаёли, орзулари, ётганда тушлари ҳам футбол. Орзуси Роналду ва Мбаппедан ўтиш ва дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш.
Шу пайтгача, эгоист муҳлис сифатида у Реалга муҳлис бўлиши ва Барсани ёмон кўриши, Роналду тараф бўлиб, Мессини мақтамаслиги керак ва ҳоказо деб ўйлаб келаётгандим.
Дўппини четга суриб ўйлаб қарасам, бундай майда нарсалар, машмашалар, тарафкашликлар, аҳмоқликлар менга ва менга ўхшаган томошабин, шоупараст муҳлисларга қизиқ экан.
Профессионал футболчи бўлмоқчи бўлган, футболни беғубор қалби билан севадиган бола бундай нарсалардан баландда туриши, футболдаги ҳар бир буюк жамоанинг тарихини, шаънини ҳурмат қилиши, ҳар бир буюк футболчининг яхши тарафларини ўрганиши керак деб ўйлаб қолдим. Реал ҳам Барса ҳам буюк жамоалар, Роналду ҳам Месси ҳам буюк футболчилар. Улар ўз ўзларидан шунча муваффақиятларга эришиб, тарихда номларини қолдирмаганлар. Нима сабабдан, менинг муҳлислигим сабабли ўғлим Месси, Неймар, Роналдиньо ёки бошқа буюк футболчиларнинг ўйинларини севмаслиги ва улардан ўрганмаслиги керак экан?
Хуллас, бугундан Диёр футболдаги барча жамоалар ва футболчилар яхши ва у уларни ҳурмат қилиши, улардан ўрганиши мумкин.
Кутиб олинг, DR7 футболга кириб келмоқда. 💪⚽
ПС. Барибир Барса Реалнинг олдида ип эша олмайди. Мессиям ўйинчими? 😂😜

👍28😁6❤4
Шофёрлар бир-бирларини огоҳлантириб ўтишлари Францияда ҳам бор экан 🚗😂👍
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍4
Сўнгги пайтларда анча радикаллашиб бораётган диний блогер Мубашшир Аҳмаднинг айтишича ҳижоб киймаган Ўзбекистондаги миллионлаб, дунёдаги миллиардлаб аёллар касал эканлар. ☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😱6😁2
Гапимда жон борми?
ПС. "Қашқадарёликлар" 15 ҳарф бўларкан. Шунинг учун твитга сиғмай қолди. Қашқадарёликларни ҳам қўшиб ўқинглар 😂😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ПС. "Қашқадарёликлар" 15 ҳарф бўларкан. Шунинг учун твитга сиғмай қолди. Қашқадарёликларни ҳам қўшиб ўқинглар 😂😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁15👍5
Кўнгли ярим бўйдоқлар учун махсус чашка.
Шундайларга юборинг 😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Шундайларга юборинг 😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁14👍3
Forwarded from Asanov formati
Мен кеча айтган ижтимоий муҳокама ўз натижасини бермоқда, дўстлар. Мана либераллар клерикалларни китоб ўқишга мажбур қилмоқда! Мубашшир Аҳмад атеистларни "тушуниш", уларга қарши "илмий курашиш" учун христиан фундаменталистларнинг китобларига мурожаат эта бошлади. Иккита момент бор:
- китоб муаллифи – 70-йиллар охирида атеизмдан христианликка ўтган психолог, шундан сўнг ёзган китоблари илм-фан аҳли томонидан тан олинмаган ва кескин танқид қилинган. Домланинг қўлига тушиб қолган китоб ҳам ғайриилмий сафсатадан иборат, буни тақризлардан ҳам билса бўлади. Айтмоқчиманки, унинг аргументлари атеистларга қарши "илмий" курашиш имконини бермайди, демагогияни кўпайтиради холос (ўзи "илмий кураш" нима дегани? Нега курашмай, тинч қўя олмайди булар ўзларига ўхшамаганларни? Жавоб олишганидан сўнг тағин "исломофоблар" деб хафа бўлиб юришади);
- домлага қарашли Azon.uz сайти атеистларга қарши курашни икки-уч йил олдин бошлаб юборган (бу "ким бошлади, ўзи ким кимга ҳужум қиляпти?" деган саволга жавоб): мана бунақа нафратга тўла алоҳида мақолалардан ташқари (1, 2), 25 бобдан иборат "Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм" номли улкан матн чоп этилган (боши, охири). Афтидан, домла ўз сайтини ўқиб бормайди, нималар чиқаётганидан бехабар, акс ҳолда атеистларни яхшироқ биларди ва "нега улар менга ҳужум қиляпти?" деб хафа бўлмасди (спойлер: ўзи биринчи тош отгани/анчадан буён отиб юргани учун).
Майли, нима бўлганда ҳам, китоб ўқиш фойдали. Ҳеч бўлмаса шулардан фойдаланиб туришсин. Илғорроқ ўқувчиларимга эса айнан ислом оламидаги атеизмни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган бошқа бир китобни тавсия қиламан.
Ali A. Rizvi. The Atheist Muslim: A Journey from Religion to Reason
@AsanovEldar

👍5❤1
АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ШОШИЛИНЧ МУАММОГА РАДИКАЛ ЕЧИМЛАР
(Тарқатинглар)
Аёллар ҳуқуқлари муаммолари ҳақида кўпчилик, жумладан камина ҳам узоқ йиллардан бери ёзиб келмоқда. Агар ҳар бир жамоат фаоли ёзганда, гапирганда 1, 2, 10,... 1000 кишининг дунёқарашини ривожлантириб, аёллар ҳуқуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошира олган бўлса бу ҳам катта ютуқ. Аммо бу тезликда Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари келгуси 100 йилда ҳам ҳал бўлиб улгурмайди. Бундан ташқари, демократия ва эркинликлардан фойдаланиб, инсонларни радикаллаштираётган қатлам аёллар ҳуқуқлари борасида қилинаётган барча ишларни биттама-битта вайрон этиш билан оворалигини ҳисобга олсак муаммонинг қанчалик долзарб ва шошилинч эканлиги аён бўлади.

👍1
Уйга олов кетса, уни таҳлил қилиб, аста-секинлик билан ўчириб ўтиришга вақт ва имкон бўлмайди. Айниқса, бир тарафдан ўчирилган оловни радикал пироманлар бошқатдан ёқиш билан овора бўлсалар, барча эътибор аввало оловни ўчиришга, пироманларни жиловлашга қаратилиши ва олов ўчгандан кейингина уйни қайта ёнмайдиган қилиб тартибга солиниши керак бўлади.
Ушбу констатациядан келиб чиқиб, менимча Ўзбекистонда қилиниши керак бўлган ишлар қуйидагилардан иборат:
1. Аёллар ҳуқуқлари муаммоси давлат сиёсатининг приоритетларидан бири деб эълон қилиниши керак
2. Республиканинг барча маҳаллаларида аёллар ҳуқуқлари бўйича масъул штати очилиши керак ва штат Ички ишлар вазирлигига қарашли бўлиб, улар ИИБ ходимлари бўлишлари, куч ишлар тузумнинг ваколатларига эга бўлишлари керак.
3. Аёллар ҳуқуқлари ҳозирда асосан эркаклар (жамиятнинг қотиб қолган унсурлари билан фикрлайдиган) қўлидадир. Бу соҳага ёппасига аёллар олиб кирилиши, балки тўлиқ аёлларнинг қўлига ўтказилиши керак. Соҳани эгаллайдиган аёллар (аёллар ҳуқуқлари борасида нейтрал ва қонунан фикрлай оладиган эркак кадрлар шакллангач эркаклар ҳам ишлаши мумкин бўлади) фикрлари, дунёқарашлари илғор, замонавий бўлиши, "аёл эркакдан паст туриши керак, эри урса ўлмайди" деб фикрлайдиган бўлмаслиги керак. Бу мансабларга мос равишда туман, вилоят ва республика миқёсида аёл раҳбарлар тайинланиши керак. Агар мавжуд струкураларга параллел мансаблар яратиб, бюджет пуллари совурилмасин дейилса, ҳозирга қадар мавжуд бўлган струкуралар (Хотин-қизлар қўмитаси ёки унинг ўрнига очилган инстанция) ИИВ тасарруфига ўтказилиб, мен айтган шаклга келтирилиши керак.
4. Юқорида айтилган тузилманинг раҳбар ва ходимлари тепадан пастга қараб илғор давлатларга АҚШ, Европа, Жанубий Корея ва ҳоказо давлатларга аёллар ҳуқуқлари борасида малака оширишга юборилишлари, улар қайтгач, ўз навбатида қўл остидаги ходимларнинг малакаларини ошириш бўйича иш олиб боришлари керак бўлади. Бундай жараёнларни мазкур давлатларнинг грантлари орқали молиялаштириш йўллари топилиши ҳам мумкин.
5. Ҳар бир вилоят, балки туманларга дунёнинг ривожланган давлатлари, халқаро ташкилотлардан ихтисослашган маслаҳатчиларни ёллаб олиб келиш ва маҳаллий кадрларга ёрдам беришларини таъминлаш керак.
6. Маҳаллаларда аёлини урадиган, хўрлайдиган, дунёқарашлари радикал бўлган эркаклар (ва аёллар) аниқланиб, улар билан тушунтириш профилактика ишлари олиб борилиши керак.
7. Зўравонликдан шикоят қилиб келган ҳар бир аёлнинг шикояти (ҳатто ёлғон ёки туҳмат бўлса ҳам. Ўрганилгандан кейин ёлғон бўлса, аёлнинг ўзига қонуний чора кўрилиши мумкин) жиддий қабул қилиниши, ўрганилиши ва тегишли чоралар кўрилиши керак. Зўравонликдан қочиб мурожаат қилган аёл зудлик билан давлат муҳофазасига олиниши, хавф туғдираётган инсонлар (эри, эрининг оиласи, ўз уйидаги қариндошлари ва ҳоказолар) дан ажратилиши, яширилиши керак.
8. Давлат зўравонлик қурбони бўлган аёлларни қабул қилиш, уларни ҳимоя қилиш ва мустақил ҳаётга қайтгунларича ҳар томонлама таъминлаш учун чораларни кўриши керак. Тўғри, бу борада талабларга жавоб бермасада, идеал бўлмасада база мавжуд. Ушбу базани талабларга жавоб берадиган даражага олиб чиқилиши ва мустаҳкам тизим яратилиши керак. Ҳар бир туманда ушбу ижтимоий ҳимояга аталган янги бинолар қурилиши ва қатъий тизим асосида иш олиб бориши керак.
9. Аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимояси борасида парламент қонунчиликни такомиллаштириш, қатъийлаштириш устида иш олиб бориши керак.
10. Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида аёллар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича мутахассислар, вилоят, туман ва маҳаллалардаги юқорида айтилган мансабларга кадрлар етиштирадиган факультет очилиши керак. Келгуси 5-10 йилда республиканинг барча туман ва маҳаллаларида ушбу соҳанинг мутахассислари иш олиб боришлари керак.

👍10🙏1
11. Президент академияси раҳбар кадрлар етиштирса, республиканинг бошқа олийгоҳларида ушбу соҳа бўйича оддий ходимларни етиштирадиган факультетлар очилиши керак. Чунки бу иш учун минг минглаб мутахассислар керак бўлади.
12. Ва ниҳоят мактаблар ва ОТМларда аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглиги дарслари жорий қилиниши ва мажбурий ўргатилиши керак. Мавзу дарсликларга киритилиши ва махсус дарсликлар яратилиши керак.
13. ОАВлар, блогерлар, жамоат фаоллари инсонларнинг дунёқарашларини ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларини давом эттиришлари керак.
14. Радикал диний блогерлар эгаллаб олган диний маконни республиканинг расмий диний масъуллари қайта эгаллаб олишлари керак ва одамларга аёлларнинг ҳуқуқларининг аҳамиятини диний томонлама тушунтириб беришлари керак.
15. Аёлларга нисбатан зўравонликни оқлаганлик, тарғиб қилганлик, аёлларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини инкор этганлик учун жавобгарликнинг қонуний асослари зудлик билан яратилиши ва амалга тадбиқ этилиши керак.
16. Амалдаги қонунчиликда ҳам аллақачон аёлларнинг ҳуқуқлари борасида етарлича база мавжуд. Фақат уларда иккита муаммо бор. Биринчиси, улар амалда қўлланилмайди ва шу сабабдан улардан ҳеч ким қўрқмайди. Иккинчиси, улар етарлича қатъий эмас ва улардан ҳеч ким қўрқмайди. Шу сабабдан, биринчидан мавжуд қонун ва моддаларни амалда қўллаш керак ва иккинчидан, жазо чораларини оғирлаштириб, зўравонлар 7 марта ўйлаб кўрадиган ҳолатга келтириш керак.
...
Бу "Керак керак керак..." ишларни қилишнинг ҳеч қийин жойи йўқ. Фақатгина хоҳиш, сиёсий ирода бор бўлса бўлди. Чунки уларни амалга оширишга пул топилади. Давлат бюджет пулллари бор, халқаро ташкилотлар, ривожланган давлатларнинг грантлари бор. Умуман олганда бу ишларнинг барчаси ўзимиз, ўз жамиятимиз, ўз аёлларимиз ва келажагимиз учун сарфланади. Шунинг учун уларнинг қанчалигининг аҳамияти йўқ.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍22❤2
Горбачев ўлибди. Жойлари жаннатда бўлсин.
У билан охирги марта Парижда кўришган эдик.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
У билан охирги марта Парижда кўришган эдик.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢11😁5👍4
ГОРБАЧЕВ: ХОИНМИ Ё МУСТАҚИЛЛИКЛАР БУНЁДКОРИ?
Михаил Горбачев ўлди. Ижтимоий тармоқларда одамларнинг дунёқарашлари ва мафкуравий позицияларига қараб деярли икки хил муносабатлар билдириляпти.
Кимлардир уни хоин деб атаётган бўлса, яна кимлардир уни ҳатто мустақиллигимиз бунёдкори, қаҳрамондай кўрмоқда. Аслида вазият қандай?
Горбачевни асосан руслар (барчаси эмас), собиқ иттифоқда яшаган ва унинг тарқалиб кетганидан афсусланадиганлар ва СССРнинг носталгияси билан яшаётганлар хоинликда айбламоқдалар.
Буларнинг барчасига мустқилликнинг кераги йўқ ва мустақиллик бир хато эди. Шу сабабдан, СССРнинг йўқ бўлиб кетиши ва биз мустқил бўлишимизга сабабчи бўлган Горабчевни айблашади.
Горбачев СССРни атайлаб йўқ қилиб, мустақилликларга ташаббускор бўлдими?
Албатта йўқ. Аксинча, у СССРни сақлаб қолиш учун қўлидан келган барчасини қилган эди. Аммо ичидан чириб бўлган, ўзидан олдинги раҳбарлар даврида устунлари емирилиб бўлган давлатни реформалар орқали қутқармоқчи бўлди. У СССРни қутқара олармиди, тўғри қарорлар қилдими ва ҳоказо саволлар бошқа масала. У сиёсий томондан ютқазгани, ўз юртида қилмаган иши учун хоинликда айбланиб бир умр афсусда яшаб, охиригача сссрчи бўлиб яшагани бор гап.
Ушбулардан келиб чиқиб, Горбачев ҳеч қачон мустақилликлар бунёдкори бўлмаган. Аксинча, у бунга тиш тирноғи билан қарши бўлган. Умрининг охиригача СССРнинг йўқолишидан афсусланган ва унинг қайта тикланишини орзу қилган одам бизнинг мустақиллигимиз қаҳрамони бўлиши мумкинми? Албатта йўқ.
Хуллас, Горбачев тарихда ўз номи ва изини қолдирган, сиёсий хатолар, балки тақдир тақозоси билан ҳокимиятдан айрилган сиёсатчидир.
У хоин ҳам, қаҳрамон ҳам эмас. Уни қоралаётган ва оқлаётганлар бу ишни ўзларининг қарашларидан келиб чиқиб қилмоқдалар.
ПС. Ўлишини бизнинг мустақиллигимизга тўғирлаганига қойил лекин 😜✌

👍17😁6
Иккинчи хотин бўлиш қимматга тушибди 😜😂
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁22👍1😱1
Forwarded from Uch zamon
ЖАДИДЛАРНИНГ МУАММОСИ
Кўпинча жадидлар ҳаракатининг ўз даври учун илғор бўлганлигини, агар улар ўз мақсадларига эришганларида балки Туркистон деган давлат шаклланиб, ривожланиб кетган бўлишини айтамиз. Ва ниҳоят уларни собиқ совет республикаси қатоғон қилиб йўқ қилганлигини айтамиз.
Бу гапларнинг барчасида ҳақиқат бор. Жадидлар ҳақида қанча мақтовлар ёғдирсак оз ва улар ростдан ҳам ҳар бир давлат тарихида бўладиган маълум бир "маърифат даври"ни ярата олганлар.
Бизларда, барчамизда жадидларни бироз афсонавийроқ тасаввур қилишга, жадидчиликни яхлит бир тузилма шаклига кирган умумий ташкилот деб ишонишга мойиллик бор. Аслида ҳам шундай бўлганми? Менимча йўқ.
Ҳозирги "Блогерлар замони"ни тасаввур қилинг. Бунинг ичида радикал диндорлар, ўртача мўътадил диндорлар, диндорроқ косерваторлар, миллатчи консерваторлар, миллатчи пантуркистлар, миллатпарварлар, ватанпарварлар, демократлар, либераллар, атеист-даҳрий,-агностик-ҳоказолар, ғарбпарастлар, социалист ва коммунистлар, советпараст интернационалистлар, руспарастлар, радикал руспараст миллатчилар ва ҳоказолар бор. Буларнинг ҳар бири бўйича ёзаётган, курашаётган, ўз тарафдорларини шакллантираётган НОМЛАР бор. Уларнинг ҳар бирининг билимлари, қарашлари, стиллари, характерлари, ЭГОЛАРИ ва уларга куч ҳамда муҳимлик берадиган ўқувчилари, тингловчилари бор.
Ҳозир камида 10 дан ортиқ йўналишларни санадим. Уларнинг орасидаги бир-бирига яқин йўналишдагилари, бир-бирлари билан фикрлари тўғри келиб қоладиганларини бирлаштирилса ҳам камида 3-4 бирлашмайдиган катта йўналиш бўлади. Чунки уларни бирлаштирадиган сабаблардан кўра уларни ПРИНЦИПИАЛ, 100% бир-бирларидан ажратиб турадиган тарафлари, манфаатлари кўпроқ. Уларнинг барчаси "ВАТАН" ёки "ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ" ёки шунга ўхшаган умумий манфаат атрофида бирлашсалар бўлади, аммо бундай мафкура ва умумий манфаат яратилган эмас. Буни давлат ҳам ёратмаган, жамият ҳам шакллантирмаган. Блогерлар ўз қарашларидан келиб чиқиб бу ишни қилишга интилмоқдалар, аммо ҳали ҳамма бирлашадиган босқичга келмаганлар.
Шулардан келиб чиқиб, "Блогерлар замони"ни умумий қилиб бир "маърифий давр" деб аташ мумкин. Аммо улар яхлит ҳаракат, умумий тузилма шаклига келмаганлар. Жадидлар ҳам шундай бўлган. Уларнинг ораларида ҳам атеистлари, прогрессистлари, демократлари, советпарастлари, радикал диндорлари бор бўлган ва уларни ҳам ПРИНЦИПИАЛ АЖРАТУВЧИ сабаблар ажратиб турган. Шу сабабдан, улар бир-бирларига қарши курашганлар, бир-бирларининг йўлларига тўсиқ бўлганлар, бир-бирларини сотганлар, тошбўрон қилиб ўлдирган ёки бир-бирларининг мағлубиятларидан хурсанд бўлганлар.
Натижада улар маърифий ҳаракатдан сиёсий ҳаракатга айланишга уринганларида советлар уларни қатоғон қилганлар. Уларнинг ҳар бири ҳозирги блогерлардай таъсир кучига ва тарафдорларга эга бўлганликлари учун улар бирлашмаган бўлсалар ҳам уларни енгиш осон бўлмаган, шу сабабдан, ниҳоят уларни жисмонан йўқ қилишга мажбур бўлганлар.
Ҳозирги маърифий ҳаракат, яъни блогерларни ҳам ҳушламаслик ҳолатлари учраб туради ва бу сир эмас. Агар ҳозирги маърифатпарварлар ҳам шундай бўлинган ҳолда сиёсий ҳаракатга айлансалар ва давлат бунда хавф кўрса, уларни енгиш қийин (осон ҳам) бўлмайди. Улар бир-бирларини дискредитация қилиб, бир-бирларининг оёқларидан чалиб, ўз ЭГОЛАРИни илгари суриб барчасини барбод қилиб бераверадилар.
Жадидларнинг хатоси шу эди...
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

👍24😢6
БУГУН БУЮК ДАҲО-АЛ БЕРУНИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН!
Бугун инсоният тарихида буюк ном ва из қолдирган, илм-фан тараққиётига мисли кўрилмаган даражада ҳисса қўшган, дунёдаги бир неча фанларга асос солган, ижтимоий фанларнинг оталаридан бири деб қараладиган, бугунги кунда бутун дунё олимлари томонидан бирдай ҳурмат билан қараладиган бобокалонимиз, буюк даҳо Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кун!!!

👍18❤7